ЗИЛЗИЛА ХАВФИ кимни кўпроқ безовта қилади?

zemletrus

Ёмғирлар тинмайдиган Канададаги Британия Колумбиясининг Каскадия аҳолиси йирик тектоник ёриқлар устида жойлашган бўлса-да, бу ерда зилзилалар камроқ юз беради. Ўудудда 1700 йилда рўй берган 9,2 балли табиий офат кўп талофотларга сабаб бўлган. Геологларнинг таъкидлашича, бу ерда зилзилалар ҳар 500 йилда юз беради. Шунинг учун ҳам айнан шу ерда яқин орада кучли ер ости силкинишлари рўй бериши кутилмоқда.

1994 йилда Нотриж шаҳарчаси ҳудудида магнитудаси 6,7 бўлган зилзила юз берган. ўшанда 70дан ортиқ киши ҳалок бўлган, талофатларнинг умумий қиймати 20 миллиард АҚШ долларини ташкил этган. Геоглоглар ҳисоботи шуни кўрсатадики, кучли ер ости силкинишлари бу ҳудудда ҳар 150 йилда юз беради. 1987 йилда Лос-Анжелесда магнитудаси 7,9 бўлган табиий офат шаҳарни вайрон қилган. Меъморлар бу ердаги биноларни хавфсиз қилиб қуриш учун кўп тер тўкишган. Бироқ мутахассиларнинг фикрича, бу Лос-Анжелесга омон қолишга ёрдам бермайди.

Майдони бўйича ўзбекистондан кичик мамлакат бўлиб, тўрт ороли сейсмик фаол ҳудудда жойлашган Японияда аҳоли жуда зич (1км2га 331 киши) яшайди. Уларнинг аксарияти хавфли ҳудудда истиқомат қилади.

Токио аҳолиси энг зич жойлашган шаҳарлардан бири. Бу ерда 13 миллион киши яшайди. Токиода 1923 йилда рўй берган зилзила оқибатида 150 минг киши ҳалок бўлган. Сўнгги йилларда Япония инфратизимини бирмунча яхшилади. Унинг меъморчилик меъёрлари дунёда энг аниқ ҳисобланади. Бироқ сейсмологларнинг таъкидлашича, яна шундай ер ости силкинишлари вужудга келса, 10 минг киши ҳалок бўлиб, етказилган зарар қиймати 1 триллион АҚШ долларини ташкил этади.

Эрон Ислом республикаси пойтахти Теҳрон ўз мавқеини йўқотади, дея хабар беради «Тҳe Гуaрдиaн». Бу ғояни мамлакатнинг диний етакчиси Оятуллоҳ Али Ўаменеи таклиф қилган. Расмийларнинг маълум қилишича, пойтахт кўчирилишига асосий сабаб, Теҳрон жойлашган ҳудуднинг сейсмик жиҳатдан фаоллигидир. Бошқа манбаларга кўра, сўнгги президент сайловлари натижаларига қарши оммавий норозилик нимойишлари келиб чиққани учун шундай қилишга қарор қилинган.

Эрон пойтахти қайси шаҳарга кўчиши ҳозирча номаълум. Расмийларнинг таъкидлашича, эронлик сейсмологлар зилзилалар Теҳронга катта хавф туҚдираётганини таъкидлашмоқда. Мамлакат 2003 йилда даҳшатли зилзилани бошидан кечирган. ўшанда 30 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган. Агар мана шундай кучли ер ости силикинишлари Теҳронда рўй берса, офат оқибатлари бундан ҳам жиддий бўлиши мумкин.

ЯҚИН ўТМИШДА РўЙ БЕРГАН ЭНГ КУЧЛИ ЗИЛЗИЛАЛАР:

1. Хитой–1976йил, қурбонлар сони 242 минг киши.

2. Индонезия–2004 йил қурбонлар сони 150 минг нафар.

3. Туркия–1939 йил, қурбонлар сони 100 минг киши.

4. Перу–1970 йил, қурбонлар сони 67 минг киши.

 

ИНСОНИЯТ ТАРИХИДАГИ КУЧЛИ ЗИЛЗИЛАЛАР

1. Хитой–1556 йил, 830 минг киши нобуд бўлган.

2. Хитой–1976 йил, 242 минг киши ҳалок бўлган.

3. Сурия–1138 йил, 230 минг киши қурбон бўлган.

4. Эрон–856 йил, 200 минг киши ҳалок бўлган.

Шохруҳ Фарҳодов тайёрлади.

 

Фикр билдиринг

ёки
Сайтга кирганингиздан сўнг фикр билдириш имкониятига эга бўласиз