хитой панда

Вьетнамда фил суяги контрабандисти ушланди

вьетнам

Вьетнам ҳуқуқ-тартибот органлари мамлакатнинг марказий қисмида жойлашган Тангҳуа провинциясида истиқомат қилувчи контрабандачидан 2,7 тонна фил суягини мусодара қилиб, олиб қўйган. Полициячилар автотрассада мамлакат пойтахти Ҳаной томон кетаётган шубҳали юк машинасини тўхтатишган. Фил суяклари машинага юкланган мевалар остида яшириб қўйилгани аниқланган. Фил суяги, каркидон шохи қатор Осиё давлатлари, жумладан, Хитой, Корея ва Вьетнамдаги кибор давраларда нуфуз рамзи ҳисобланади.

Тўфон 16 кишининг умрига зомин бўлди

storm-in-japan-572x335

Япония жанубида жойлашгаан Кюшу минтақасида давом этаётган рекорд даражадаги ёғингарчилик сабабли Фукуока ва Оита префектураларида 16 киши қурбон бўлди. Қутқарувчилар гуруҳи Фукуокадаги Асакура шаҳрида табиий офатдан ҳалок бўлган кишининг жасадини топишган. Шу билан бу префектурада ҳаётдан кўз юмганлар сони 13 нафарга етган. Фукуока расмийлари 14 кишининг тақдири номаълум қолаётганини айтар экан, 10 киши жароҳатланганини маълум қилган.

Франция электромобилларга ўтади

франция

Франция 2040 йилгача мамлакатда бензин ва дизелда ишловчи двигателли машиналарни сотишни тўхтатмоқчи. Мамлакат атроф-муҳит вазири Николя Юло мамлакатнинг «Иқлим режаси» тақдим қилинган матбуот-анжуманда бу ҳақида маълум қилди. Юло Франция 2001 йилгача ишлаб чиқарилган, 20 ёшдан каттароқ дизель ва бензин автомобилларини ўзгартирмоқчи бўлганларга солиқ имтиёзлари таклиф қилишини таъкидлаб ўтди.  5 июлда Volvo Car Group 2019 йилдан кейин фақатгина ички ёнув двигатели билан жиҳозланган машиналарни ишлаб чиқаришни тўхтатишини ҳамда электромобил ва гибрид-автомобиллар ишлаб чиқаришини эълон қилган биринчи йирик компания бўлди. «Бу келажакда электродвигателга эга бўлмаган автомобиль бўлмаслигини англатади», деб айтди Volvo бош директори Хокан Самуэльсон.

Панда кўринишидаги қуёш электростанцияси

хитой панда

Хитойда панда кўринишидаги қуёш электростанцияси қурилди. Унинг яратувчилари ғоясига кўра, бундай электростанциялардан бутун дунё бўйлаб кўплаб барпо этилади.Электростанция Хитой шимолидаги Шаньси вилоятида жойлашган, унинг қуввати 50 МВт ни ташкил қилади. Тахмин қилинишича, Panda Green Energy лойиҳаси якунланганда, унинг қуввати 2 маротаба ошади. Panda Green Energy бош директорининг айтишича, электростанция ташқи кўринишининг ноодатийлиги ёш хитойликларни илҳомлантириши ва уларни қуёш энергиясини ишлатиш масалаларига қизиқтириши ҳамда сайёҳларни жалб қилиши мумкин. Электростанциядаги асосан мактаб ўқувчиларига мўлжалланган ёшлар фаоллиги маркази қуёш энергиясининг устунликлари ҳақида батафсил маълумот беради.

Наргис ҚОСИМОВА тайёрлади

Фикр билдиринг

ёки
Сайтга кирганингиздан сўнг фикр билдириш имкониятига эга бўласиз