Қўшалоқ китлар

indexКалифорния яримороли жанубидаги Охо-де-Льебре кўрфазидан бири-бирига қўшилган ҳолда туғилган эгизак кулранг кит болаларининг жасади топилди.

Уларга маҳаллий “Guerrero Negro Verde” экология ташкилоти хизматчилари дуч келишган.

Эгизакларнинг бўйи икки метрдан бир оз узун. Аслида эса кулранг китларнинг боласи 3,5 метрдан 5 метргача узунликда туғилади. Шу боис олимлар улар муддатидан олдин дунёга келганини тахмин қилишмоқда. Кит болаларининг ўлимига нима сабаб бўлгани ҳақида маълумотлар йўқ.
Шу пайтгача финвал, сейвал ва бошқа баъзи кит турлари орасида сиам эгизаклари борлиги аниқланган эди. Калифорния кулранг китлари ичида бундай ҳолат биринчи бор кузатилмоқда.

Н.Қосимова

Фикр билдиринг

ёки
Сайтга кирганингиздан сўнг фикр билдириш имкониятига эга бўласиз