Изображение 534

ТОШКЕНТДА ИЛК ЭКОЛОГИК КЎРГАЗМА ОЧИЛДИ

Изображение 537Ўзбекистонда  Бутунжаҳон атроф муҳитни муҳоза қилиш  Марказий Осиё халқаро экологик форуми 2018  доирасида “Ўзэкспомарказ”да “Чиқиндиларни қайта ишлаш технологиялари. Атроф-муҳит муҳофазаси. Энергия тежамкорлиги ва энергия самарадорлиги – GETCA 2018” ихтисослаштирилган кўргазмаси очилди. Мамлакатимизда биринчи маротаба  ўтказилаётган халқаро кўргазмада Ўзбекистон, Франция, Германия, Италия, Швейцария, Дания, Чехия, Венгрия, Россия, Арманистон, Хитой, Жанубий Корея, Украина каби 13 мамлакатдан 40 га яқин компания иштирок этаётир. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Қўчқоров  ўз сўзида  жаҳондаги экологик вазият жиддий тус олаётгани барча мамлакатларни экологик вазиятни барқарорлаштириш йўлида ҳамжиҳатликка чорлашини таъкидлади. Айтиш жоизки, бугун Ўзбекистон томонидан минтақада экологик вазиятни барқарорлаштириш юзасидан изчил ишлар амалга оширилмоқда. БМТ Тараққиёт дстури, БМТнинг Атроф-муҳит бўйича ихтисослашган ташкилоти – ЮНЕП, Яшил иқлим жамғармаси, Жаҳон банки билан қўшма лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Изображение 542Кўргазма экологик инновацион ечимларни намойиш қилиш ва атроф-муҳитни муҳофазалаш йўналишидаги муаммолар, истиқболдаги вазифалар, энг яхши ёндашувлар ва технологиялар ҳақидаги профессионал мулоқот учун ягона майдон сифатида тақдим этилаётгани қувонарлидир. Экспозицияда маиший ва ишлаб чиқариш чиқиндиларни қайта ишлашнинг барча босқичлари, тармоқ маҳсулотлари ва хизматлар турлари намойиш этилмоқда.

Изображение 549Бехзод Йўлдошев, “«Тошрангметзавод» корхонаси раҳбари:

-Корхонамиз 2017 йил апрель ойида ташкил топган бўлиб, асосан электрон маиший чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш билан шуғулланамиз. Республика бўйича утилизация бўйтча ягона корхона ҳисобланамиз. Батарейкаларни утилизация қилиш бўйича жаҳон тажрибасини ўрганаяпмиз. Кўп мамлакатларда кўргазмаларда қатнашдик ва МДҲ давлатларида биринчи бўлиб “Табиатга имкон бер” бренди остида амалга оширишни мўлжаллаяпмиз.

Кўргазма иштирокчилари ускуна, ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларини йиғиш, тақсимлаш, қайта ишлаш технологияларини ишлаб чиқарувчилар ҳамда экология ва ресурсларни тежаш йўналишида хизматлар ва маҳсулотларнинг тўлиқ мажмуаларини таклиф қилувчи компаниялардир. Ушбу компаниялар Ўзбекистон бозорига биринчи марта кириб келмоқда.

Изображение 561– Бизнинг компаниямиз маҳаллий чиқиндилардан биогаз ва электр энергияси ишлаб чиқаради. Айнан кўргазмага олиб келган ускуналаримиз 550 кw гача электр энергияси ишлаб чиқариб, 50 та хонадонни  биогаз билан таъминлаш қувватига эга. Энг асосийси у табиатга зарасиздир. Албатта Ўзбекистонда ускуналарни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш жуда ҳам кўп муаммоларни ҳал этади. Кўргазмада хорижликлар билан биргаликда маҳаллий ишлаб чиқарувчи компаниялар т ҳам табиатни асраш, экологик муаммоларни бартраф этишга қаратилган технологиялар ва жиҳозлар билан қатнашмоқда.

Ҳабибулла Расулов, “TOSHKENT PLAST POLIMER” корхонаси директори:

– Корхонамиз асосан бир неча турдаги чиқинди солишга мўлжалланган контейнерлар ишлаб чиқаради. Ҳозирга қадар бундай маҳсулотлар юртимизга импорт қилинган бўлса, эндиликда контейнерлар қолиплари юртимизда ишлаб чиқарилмоқда. Маҳсулотимизга  бугунги кунда Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон қизиқиб, сотиб олмоқда, чунки улар худди шундай хориждан келтирилган шундай контейнерлардан икки баробар арзондир.

Изображение 547

Кўргазма доирасида бизнес-форум ташкил этилиб, унда атроф-муҳит ҳолатини яхшилаш ва минтақани барқарор ривожлантириш, Марказий Осиё давлатларидаги долзарб вазифаларни ҳал этишга халқаро ҳамжамият эътиборини қаратиш, мамлакатлар иқтисодиёти секторларини ривожлантиришга инвестициялар ва тоза технологияларни жалб қилиш каби масалалар бўйича  мутахассислар, экологлар фикр алмашишди.

Отабек УМАРОВ

 

Фикр билдиринг

ёки
Сайтга кирганингиздан сўнг фикр билдириш имкониятига эга бўласиз