Tag Archives: жийдали

IMG_8853

ҚАЧОН ВА ҚАЕРДА ОВ ҚИЛИШ МУМКИН?

IMG_8885

Кузни ов ишқибозлари сабрсизлик билан кутишади, зеро сўнгги йилларда спортчи ҳамда ҳаваскорлар ови мамлакатимиз аҳолиси ўртасида тобора ривожланиб бормоқда. Юртимиздаги биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш ҳамда ов қилинадиган ҳайвонларни ов қилиш   Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш Давлат Қўмитасининг 2006 йил 22 март кунидаги 27 сонли буйруғи билан Тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва балиқ овлаш қоидалари” Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида 2006 йил 2 май куни 1569 сон билан рўйхатдан ўтказилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг  “Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида”ги   20 октябрь 2014 йилдаги 290-сонли  қарорига асосан амалга оширилади. Унга кўра  юртимизнинг  барча фуқаролари ва давлат божини тўлаган, шунингдек ҳайвонларни тутиш учун тўлов тўлаган чет эллик фуқаролар спорт ва ҳаваскорлик мақсадида ов қилиш ҳуқуқига эга.

IMG_8856

Мамлакатимиздаги мавжуд ўрмон хўжаликлари  ҳудудида 40 дан зиёд ҳайвон ва балиқ овига мўлжалланган масканлар бор. Улардан бири Тошкент вилояти Ўрмон хўжалиги бош бошқармасига қарашли Далқарзин давлат ўрмон ов хўжалиги 5 сонли Жийдали бўлимидир. Хўжалик 768 гектарга эга. Сирдарёнинг икки қирғоғини ўраб турган қамишзорлар, жулғун ва оққайинлар орасида яшаётган жониворларга ов мавсуми 15 сентябрдан очилди.

IMG_8887

- Хўжаликда  ов қилиш давлат божини тўлагандан сўнг икки кунга рухсат берилади, дейди хўжалик бўлим бошлиғи Бахтиёр Хидиров. -  Жорий ов мавсумида 50 та тустовуқ, 100 та ўрдак, 40 та каптар, 7 та ғоз, 50 та лисуха, 7 та қуён, 2 та қобон, яъни жами 149775 сўмлик жониворларни отишга рухсат берилган. Албатта уларнинг барчаси қатъий назорат остида амалга оширилади.

IMG_8844

- Ов қилиш жараёнида ўлжанинг катта-кичиклиги эмас, балки ов қилиш жараёнининг ўзи ҳар бир киши диққатини ўзига тортади, дейди ўрмончи Улуғбек Мамаюсупов суҳбатимизни давом эттириб. —  Балиқчилар бу ерда кўпроқ қолишади, албатта балиқ ови ҳам лицензия асосида амалга оширилади. Агарда 15 сентябрдан каптар, чурракни овлашга, 15 октябрдан бошлаб ўрдак, қобон, қуён овлашга рухсат берилади. Ёввойи ҳайвонларни тутишга рухсат олган овчилар унинг шахсини тасдиқловчи гувоҳномани, ўқ отиш қуролидан фойдаланган ҳолда эса, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ равишда берилган қуролни сақлаш ва олиб юриш учун зарур бўлган ҳужжатларни ҳам ўзи билан бирга олиб юриши шарт.

IMG_8857

Айтиш жоизки овчилик қоидаларининг бузувчилари Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 90-моддасига биноан энг кам иш ҳақининг бирдан икки бараваригача, мансабдор шахслар учун – иккидан уч бараваригача миқдорида жаримага тортилади. Рухсатномасиз ов қилиш ёки тақиқланган жойларда ёки тақиқланган муддатларда ов қилиш, худди шу моддага кўра, энг кам иш ҳақининг иккидан уч бараваригача, мансабдор шахслар учун – учдан беш бараваригача жаримага олиб келади. Бунда қурол ва анжомлар мусодара қилинади ёки қурол ва анжомларни мусодара қилиш билан бирга уч йилгача ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилади.

Ўрмон-ов хўжалиги ходимлари томонидан аҳоли ўртасида табиатни асраш борасида тарғибот ишларини олиб боришади. Мақсад- табиатнинг бетакрор гўзаллиги ва неъматларини келгуси авлодга зиён етказмай қолдиришдир.

Наргис ҚОСИМОВА