Tag Archives: Янгиликлар

Ўзбекистонда чиқиндиларни турларга ажратиб йиғиш жорий қилинади

   0147416yz788zxccq6kzur

       Ўзбекистонда қаттиқ маиший чиқиндиларни алоҳида йиғиш ва олиб кетиш тизими жорий қилинмоқда. Янги тартиб ҳукуматнинг 15-июлдаги қарори билан тасдиқланган Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни йиғиш ва чиқариб кетиш қоидаларида назарда турилган, деб хабар беради gazeta.uz

      Тасдиқланган қоидалар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча истеъмолчилар ва ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланади. Истеъмолчилар қаттиқ маиший чиқиндиларни алоҳида бир марталик пакетлар ёрдамида дастлабки саралашни амалга оширади. Бунда пластмасса, металл, шиша, қоғоз ҳамда қайта ишланмайдиган биологик ва бошқа чиқинди турлари алоҳида қилиб ажратилади. 
         Ахлат йиғиш пунктлари алоҳида турдаги чиқиндилар учун турли ранг, ёзув ва белгиларга эга махсус контейнерлар билан жиҳозланади.
         Қоидалар қаттиқ маиший чиқиндиларнинг кўчалар, ариқлар, сув йўллари ҳамда ҳаракатланаётган транспорт воситаларидан пиёдалар йўлакларига ташланишини тақиқлайди.

Наргис ҚОСИМОВА

Самарқандда экожурналистлар учун Ёзги Академия – 2014 ўз ишини бошлади

300px-Registan_-_Samarkand_-_15-10-2005

  Самарқанд шаҳрида  Атроф-муҳит муҳофазаси бўйича энг яхши журналистик ишлар учун «Қоплон-2014» республика кўрик-танлови доирасида  экожурналистлар учун Ёзги Академия ўз ишини бошлади.
 Академия  ташкилотчилари:  »CHINOR ENK» экологик ноширлик компанияси, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори офиси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси.
  «Қоплон» кўрик-танлови  ўтказилиб келинаётган 4 йиллик давр мобайнида    жуда кўп мақолалар чоп этилди, радио ва телерепортажлар ҳамда кўрсатувлар эфирга чиқди.  Ўзбекистон ОАВ томонидан чоп этилаётган мақолаларни таҳлил қиладиган бўлсак, улар  аксарият ҳолларда   воқеа-ҳодисаларнинг тавсифи билан чекланган бўлиб, уларда таҳлилий материаллар деярли мавжуд эмас, дейиш мумкин. Шу боис жорий йилда Академия томонидан таҳлил қила оладиган, мулоҳаза юритадиган журналистларни тайёрлаш, иштирокчиларни нафақат маълумот олишга, балки уни тўғри шарҳлаш ҳамда таҳлилий изоҳлашга  ўргатиш  режалаштирилган.
Бундан ташқари, Академия доирасида иштирокчилар фотосуратга олиш дарсларида иштирок этишлари мумкин.  Сайёрамиздаги инсонларнинг аксарияти маълумотларни визуал равишда  яхши қабул қиладилар, шунинг учун мақола  билан бирга  сифатли ва  ўзига хос  фотоиллюстрацияларнинг берилиши ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Академиянинг мақсади  экологик мавзуда таҳлилий мақолалар ёзадиган  иқтидорли ёшларнинг янги  оқими юзага келишига  ёрдам бериш, журналистларнинг атроф-муҳит муҳофазаси, барқарор ривожланиш ва экологик хавфсизлик  соҳасидаги  хабардорлик даражасини  ошириш ҳамда ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини  профессионал тарзда фотосуратга олиш малакаларини ривожлантиришдан иборат.
Ёзги Академия доирасида ёш эко-журналистлар билимини оширишувчи  ва қизиқиш доирасини кенгайтирувчи ҳамда  кўпроқ сифатли босма материаллар, теле-радиосюжетлар яратиш мақсадида экология ва атроф-муҳит муҳофазаси мавзусини чуқур сингдирувчи қатор ахборот-маърифий  тадбирлар  ўтказиш режалаштирилмоқда. Академиядаги иш жараёнида барча иштирокчилар экспертлар томонидан маслаҳатлар берилиб, қўллаб-қувватланадилар.
Академияда иштирок этиш натижасида ёш журналистларда оламга ўзгача  назар билан боқиш имконияти яратилади.  Академиянинг мазмунга бой дастурига нафақат назарий, балки амалий машғулотлар ҳам киритилган. Табиий объектларга чиқишлар, иштирокчиларга ҳамроҳлик қиладиган ва зарур маълумотлар берувчи  миллий экспертлар билан учрашувлар бўлиб ўтади.
Сифатли таҳлилий материаллар тайёрлашда  журналистика соҳасида 37 ёзги жаҳон тажрибасига эга  таниқли хорижий мустақил медиа консультант Оливер Уайтс (Буюк Британия) ва  фотожурналистика соҳасида 13 йиллик иш тажрибасига эга, БМТнинг Марказий Осиё, Европа, Нью-Йорк ва Либериядаги  Агентликлари  билан ҳамкорликда ишлаган  Кристофер Харвиг (АҚШ) кўмак беради.

 

Манба: econews.uz

ОБРАЩЕНИЕ ЧЛЕНОВ ЕВРОПЕЙСКОГО ЭКО-ФОРУМА

В настоящее время в Голландии проходит Конференция Сторон Орхусской конвенции и встреча Сторон Протокола по регистрам выброса и переноса загрязнителей (РВПЗ).

Европейский Эко Форум подготовил Обращение к участникам данных совещаний, выступив от имени представителей 70 организаций гражданского общества из 23 стран Европы, Кавказа и Центральной Азии.

В Обращении изложена позиция организаций по трем ключевым пунктам Конвенции — доступ к информации, участие общественности в принятии решений и доступ к правосудию по вопросам, касающимся окружающей среды.
«Мы призываем Стороны-участники Конвенции и тех, кто ее подписал, поощрять национальные… диалоги о доступе к информации, с участием, насколько это возможно, максимально широкого круга заинтересованных сторон, в том числе, представляющих интересы маргинализированных и уязвимых групп населения; устранить финансовые барьеры и задержки в доступе к информации; содействовать ее активному распространению, а также использовать современные технологии и открытые базы данных в процессе предоставления доступа к информации», — говорится в Обращении.
Организации призывают также улучшить участие общественности (особенно уязвимых групп) в принятии решений по вопросам, касающимся окружающей
среды, и их доступ к правосудию.

Масс-медиа ва экология: барқарор ривожланиш мақсадларида ҳамкорлиги

“Соғлом бола йили” ҳамда “5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳит куни” га бағишлаб 2 июндан 8 июнга қадар ўтаётган “Экоҳафталик — 2014” доирасида жорий йилнинг 5 июнь куни Жиззах вилоятига навбатдаги медиатур ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2006 йил 9 январдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони соҳани ривожлантириш, замонавий усулларни кенг жорий этиш, боғбонларнинг илғор тажрибасини оммалаштиришда янги имкониятлар яратди. Бу каби усуллардан бири бу – интенсив боғдорчиликни ривожлантиришдир.

Республикамизда юқори ҳосил берувчи пакана ва ярим пакана мевали (интенсив) боғларни барпо этишдан мақсад, аввало мамлакатимиз аҳолисини йил давомида тўлиқ мева маҳсулотлари билан таъминлаш, қайта ишлаш, экспорт қилинаётган мева турлари ва ҳажмини ошириб боришдир.

2010 йили Республика раҳбариятининг ташаббуси билан интенсив технологиялар асосида парваришланадиган пакана ва ярим пакана олма, нок, олхўри, гилос ва шафтоли кўчатлари илк бор олиб келиниб, асосан Тошкент ҳамда Самарқанд вилоятларининг фермер хўжаликлари ер майдонларига экилди. Интенсив боғларда асосан олма кўчатлари экилишининг боиси олма дарахтининг кўчатлари тез ҳосилга киради, гектарига кўчат сони қалин экилиши сабабли ҳосилдорлик юқори бўлади.

Тадбир дастурига мувофиқ иштирокчилар Жиззах вилоятининг Бахмал туманига ташриф буюриб, қатор объектлар, хусусан, “Агронатурал инвест” МЧЖ агрофирмасининг интенсив боғлари билан яқиндан танишдилар.

Агрофирма ер ҳудудининг умумий майдони 11,4 гектарни ташкил этиб, шундан 8 гектар ҳудудида интенсив боғ ташкил этилган. Агрофирма раҳбари Азиз Раимжонов таъкидлаганидек, асосий мақсад – ер ҳамда сув ресурсларидан самарали фойдаланган ҳолда аҳолини экологик тоза, сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш ҳисобланади. Боғда сувдан оқилона фойдаланиш мақсадида томчилаб суғориш усулига ўтилган. Бунда 1 гектар ер майдонига 40 м3 сув сарфланади. Агар 1 гектар ер майдони тўғридан-тўғри суғорилганда 100 м3 сув сарфланадиган бўлса, томчилаб суғориш усули қўлланилганда бу кўрсаткич 40 м3 гача тушади, яъни сувни тежаш 50-60 фоизни ташкил этади. Яна бир афзаллик томони шундаки, бунда кичик майдонда ҳам катта ҳосил олиш имконияти мавжуддир. Ушбу боғнинг ҳосилдорлиги ҳар бир гектар учун 130-140 центнерни ташкил этади.

Журналистлар ташриф буюрган навбатдаги объект бу – “Асадбек-Ҳайринсо” хусусий корхонасининг ишлаб чиқариш цехидир. Тикишга ихтисослашган мазкур корхона ўз фаолиятини 2014 йилнинг 22 майидан бошлаган бўлиб, тадбиркорлар ўз бизнесларини “экологизациялаш” учун қуёш батареяларини ўрнатдилар ҳамда асосий эътиборни энергия самарадорлигига қаратдилар.

Медиатур Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда “ЭКОСАН” халқаро жамоатчилик фонди билан “Масс-медиа и экология: барқарор ривожланиш мақсадларида ҳамкорлик” лойиҳаси доирасида ташкил этилиб, ОАВ ва медиатурлар, семинар-тренингларни ташкил этиш орқали экологик ахборотни тарқатиш, шунингдек, экология соҳасида ижтимоий ҳамкорликни ривожлантиришга йўналтирилган.

“Экоҳафталик – 2014” Ташкилий қўмитаси Ахборот хизмати

Интегрированное управление водными ресурсами в Центральной Азии

Семинар «Интегрированное управление водными ресурсами в Центральной Азии» прошел в Ташкенте 18-19 апреля 2014 г. Организаторами семинара стали Научно-информационный центр МКВК, Исполком МФСА, Региональный центр по превентивной дипломатии в Центральной Азии, ПРООН и Министерство сельского и водного хозяйства Республики Узбекистан.

Работа семинара была организована в виде 4 сессий.

В сессии «Понимание и основные принципы ИУВР. Международная практика и тенденции» были рассмотрены вопросы международной практики и существующих тенденций применения ИУВР в мире. Представитель UNESCO-IHE Юп де Шутер ознакомил участников с развитием концепции ИУВР и практикой его применения в деятельности совместных органов по рекам Нил, Меконг и Дунай, опыт работы которых может быть полезен в укреплении существующих региональных институтов в Центральной Азии. Представители Глобального водного партнерства рассказали о существующих механизмах и инструментах ИУВР, а также о конкретных мероприятиях осуществляемых ГВП в Центральной Азии и Кавказе для продвижения принципов ИУВР. Слушатели были также ознакомлены с основными принципами ИУВР в международном праве и вопросами устойчивого развития в ИУВР.

Сессия «ИУВР на региональном уровне и содействие международных организаций в этом деле» была посвящена опыту реализации международных проектов и программ по вопросам ИУВР в регионе и отдельных странах Центральной Азии. В частности, были представлены результаты проектов, реализованных при поддержке Швейцарии, Германии и ПРООН. Докладчики отмечали, что данные проекты оказали содействие в адаптации принципов ИУВР к местной специфике и условиям и продемонстрировали, что надлежащее внедрение ИУВР существенно повышает эффективность и справедливость использования воды для всех категорий водопользователей.

В сессии «Внедрение принципов ИУВР в странах Центральной Азии» представители Казахстана, Кыргызстана, Таджикистана, Туркменистана и Узбекистана ознакомили присутствующих с достижениями и проблемами внедрения ИУВР в своих странах. Отмечалось, что поскольку в каждой стране Центральной Азии уже имеется определенный опыт в вопросах внедрения ИУВР, важно наладить постоянный обмен информацией между странами о достижениях и полученных уроках в процессе реализации реформ.

В сессии «Перспективы применения ИУВР в Центральной Азии» директор НИЦ МКВК проф. В.А. Духовный, на основе анализа опыта внедрения ИУВР в Центральной Азии, наметил основные шаги для его дальнейшего развития в регионе, в части улучшения управления и руководства водоподачей и спросом, а также наращивания потенциала. В частности, он отметил, что любое внедрение ИУВР должно быть комплексным и целостным, то есть учитывать взаимосвязи и взаимовлияние различных уровней водной иерархии и смежных секторов.

Наргис КОСИМОВА

 

ЭКОЛОГИК НАЗОРАТНИ КИМ АМАЛГА ОШИРАДИ? ЁХУД “КЕЛАЖАК УЧУН БИР ТУП ДАРАХТ”

0001-001-Pochemu-my-chasto-slyshim-slovo-ekologijaМашҳур француз ёзувчиси Антуан де Сент-Экзюпери:  “Эрталаб туриб, ўзингни тартибга келтирдингми, дарҳол Она Сайёрани ҳам тартибга келтиришга шошилгин” деган гапи ХХ1 аср учун ҳам долзарблигини йўқотгани йўқ. Юртимизда баҳор келинчак мисол ўз сепини ёя бошлаган ҳамон элу-юрт ҳашарга отланади. Атроф ободонлаштирилиб, кўчалар супирилади, турли хил манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилади, гулзорлар барпо қилиниб, ариқ-зовурлар тозаланади. Бободеҳқон фаслнинг энг гўзал байрами бўлмиш Наврўзнинг илк кунлариданоқ ерга уруғ  қадашга тайёргарлик кўра бошлайди. Аммо ана шундай хайрли ишларга қарамай, табиат тобора инсоннинг хатти-ҳаракатларидан азият чекиб, атроф-муҳит ифлосланмоқда, экологик муаммолар юртдошларимизни ташвишга солмоқда. Жаҳондаги мавжуд экологик муаммолар ҳозирда Ўзбекистонда ҳам ўз аксини топганлиги ҳеч кимга сир эмас. Биргина глобал иқлим ўзгаришининг мамлакатимизга таъсири оқибатида сўнгги 20 йил ичида ҳудуддаги энг катта сув ҳавзаси ҳисобланган Орол денгизининг қуриши ичимлик ва суғориш сувларининг танқислиги, биохилма- хилликнинг йўқолиши, чўлланишнинг кенгайиши, тупроқ деградациясинингкучайишини келтириб чиқарди.  Қишлоқ жойларида ўтин учун, шаҳарда эса  йўлларни кенгайтириш, турли хил меъморчилик ишларини амалга ошириш учун дарахтларнинг  кесилиши, ҳаво ва сувнинг нафақат корхоналардан ташқарига чиқарилаётган зарарли газлар, балки йилдан йилга кўпайиб бораётган транспорт воситалари оқибатида ифлосланиши, ҳавода, сувда эримайдиган, тупроқда чиримайдиган  чиқиндиларнинг кўпайиши  инсоннинг яшаб турган жойига хавф солаётганини сезмаймиз ҳам. Кундалик юмуш ва ташвишларимиз билан сумалак  пишириш учун кўп қаватли уйлар ўртасида ўсган дарахтни кесаётганлар,  анҳорга чиқиндиларни тукаётганлар,  қўлидаги  ахлатни дуч келган жойга ташлаб кетаётганлар олдидан лоқайд, бепарво ўтиб кетаверамиз. Нега индамаймиз? Нега фикр билдирмаймиз? Мана шу майда, одатий ҳолга айланиб қолган хатти-харакатлардан кўз юмишимиз балки айнан сизу бизда экологик маданиятнинг, жамиятнинг табиатга бўлган муносабатини тартибга солиш учун экологик назоратнинг етарли эмаслигидан далолатдир?

Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонуни 2013 йил 27 декабрь куни қабул қилиниб, кучга кирган эди. Қонун 27 моддадан ташкил топган. Асосий мақсади  экологик  назорат соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, давлат муассасалари, фуқаролик жамияти институтлари, ўз-ўзини бошқариш органлари, ННТ ва бошқа жамоат ташкилотларининг мазкур соҳадаги фаолиятини мувофиқлаштириш, атроф-муҳит муҳофазаси ва соғлиқни сақлашда муҳим давлат дастурларини амалга оширишдан иборат. Мазкур қонуннинг қабул қилиниши ва экологик назорат субъектлари томонидан ижросининг таъминланиши атроф-муҳитни муҳофаза қилиш фаолиятининг самардорлигини оширишга, уни такомиллаштиришга, энг асосийси, келажак авлод ҳаёти ҳамда саломатлиги учун янада қулай бўлган муҳитни таъминлашга хизмат қилади.

-Амалдаги миллий қонунчиликда жамоат экологик назоратининг механизмлари мавжуд бўлмай, у қисман қатор табиатни муҳофаза қилиш қонунлари билан назорат қилинган, дейди Тошкент вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси  иқтисод бўлимининг бошлиғи  Шахноза Усмонова. -  Хусусан,  қонунчилик ҳужжатларида экологик назоратнинг экологик хавфсизликни сифатли ва ўз вақтида таъминлаш ҳамда фуқароларнинг  ҳаёти ва саломатлиги учун қулай атроф-муҳитда яшаш ҳуқуқини таъминлашдек асосий афзалликлари ҳисобга олинмаган. Шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятидаги давлат назорати жараёнларида унга иккинчи даражадаги эътибор қаратилиб,  у ўзининг аниқ ечимини топа олмаётган эди. Янги қабул қилинган қонунда бу жиҳатларга алоҳида аҳамият берилган бўлиб, табиатни асраб- авайлашда кенг жамоатчиликнинг вазифалари аниқ белгилаб берилган. Қолаверса идоравий, ишлаб чиқариш бўйича экологик назоратнинг самарли омили бу давлат органларининг очиқлиги, ошкоралигини, жамоатчиликнинг фаоллигини таъминлашдан иборат эканлигига ҳам алоҳида урғу берилган.

Тошкент вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси   томонидан  ташкил этилган  семинарда ҳам мазкур мавзуда сўз юритилиб, “Экологик  назорат тўғрисида”ги Қонуннинг моҳиятини  давлат, хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ва фуқароларга тушинтириб берилар экан, экологик назорат тушунчаси  мазкур соҳадаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиши, табиатни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлашнинг асосий бўлаги эканлиги, у мустақил давлатимизнинг экологик сиёсатини ўзида акс эттириши ва мустаҳкамлаши ва экология соҳасида давлат бошқарувининг асосий элементи эканлиги билан алоҳида аҳамият касб этиши таъкидланди.

- Наврўз байрами муносабати билан Тошкент вилояти хокимлиги Тошкент вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, ЁИҲ “Камолот”  вилоят бўлими, Давлат санитария ва эпидемиология назорати маркази, туман хокимликлари билан ҳамкорликда Чиноз, Янгийўл, Зангиота туманларидан ўтадиган магистрал йўлни ободонлаштириш мақсадида “Келажак учун бир туп дарахт” акциясини ўтказишни режалаштирди, дейди суҳбатимизни давом эттириб  Ш.Усмонова. — Акция кунлари йўл четига 17 000 дан зиёд терак, минг дона мевали ва манзарали дарахт, 3000 дан ортиқ дуб, сафора дарахтл ва 17 000 дона гул кўчатлари экиш кўзда тутилган.

Мазкур акция пойтахтимиз томон элтадиган асосий йўлларни кўкаламзорлаштиришда  муҳим қадам бўлиши, шубҳасиз.

Наргис Суннат қизи.

Журналистлар резина-техник буюмларни ишлаб чиқаришда экологик тоза технологиялар билан танишдилар

product-71570-picture

 

Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ташкил этилаётган медиа ва пресс-турларнинг асосий мақсади журналистлар ҳамда аҳоли кенг қатламини табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасидаги энг яхши тажрибалар, мазкур соҳадаги мавжуд муаммолар ҳамда уларни ҳал этишга кўмаклашиш тўғрисидаги бохабарлигини ошириш ҳисобланади.

Бугунги кунда жадал суръатлар билан миқдори ошиб бораётган чиқиндиларни бошқариш масаласи уларни утиллаштириш бўйича саноат қувватларини ривожлантириш зарурлигини кўрсатмоқда. Утиллаштириш мураккаб бўлган заҳарли чиқиндилар – илгари фойдаланишда бўлган автомобил покришкаси ва шиналарини қайта ишлаш муҳим аҳамият касб этмоқда. Ишлатилиб бўлинган шиналар ҳажми автотранспорт воситалари сони билан бирга ошиб бормоқда. Шу билан бирга улар ҳажми катта резинали чиқиндилар бўлганлиги сабабли қўшимча муаммоларни юзага келтиради, хусусан, кўп ҳолларда чиқиндихоналарга олиб борилади ёки оддийгина ташлаб кетилади. Агар табиий шароитда резинали буюмларнинг юз йилдан ошиқ вақт мобайнида парчаланиши ҳисобга олинса, бу каби чиқиндиларнинг барқарор ривожланишга қандай хавф солаётганини тасаввур қилиш мушкул эмас.

Турли маълумотларга кўра, ҳар йили жаҳонда 800-900 миллион эскирган шиналар тўпланади ва улардан фақат 20 фоизигина қайта ишлаб чиқаришда қўлланилади.

Ўзбекистонда ҳам бу каби чиқиндиларнинг тўпланиши муаммоси мавжуд бўлиб, уларни қайта тиклаш билан шуғулланувчи корхоналар сони саноқлидир. Фойдаланишдан чиқган шиналар учун махсус полигонларнинг йўқлиги сабабли, улар маиший чиқиндихоналарга ташланади. Ўз навбатида, уларни қайта ишлаш ҳамда иккиламчи қўллашни биринчи галдаги вазифалар қаторига қўшиш ҳам экологик, ҳам иқтисодий аҳамият касб этади.

Автошиналарни тиклаш ва улар асосида резино-техник буюмларни ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи корхоналардан бири бу – “Тошкент шина тиклаш заводи” МЧЖ ҳисобланади. Корхона ишлаб чиқаришни ташкил этиш, кенгайтириш, илғор технологияларни жорий этиш, техник жиҳозланиш, ишлаб чиқараётган маҳсулотлар ассортиментининг кенгайиши натижасида резина-техник буюмларни, хусусан, шпал ва рельс ости қистирмалари, зичлагичлар, трансформатор пластиналари, автомобил салони гиламчалари ва сув сачратгичлари, резина хом-ашёлари, шунингдек, саноатнинг турли соҳалари учун расмий ҳамда норасмий резина-техник буюмларни ишлаб чиқариш соҳасида мустаҳкам ўринни эгаллайди.

Пресс-тур иштирокчилари корхона майдонидаги қайта тиклаш ва резина-техник буюмларни ишлаб чиқаришда экологик тоза технологиялар жорий этилган ишлаб чиқариш цехларига ташриф буюрдилар.

Журналистлар билан бўлган учрашувда завод мутахассислари таъкидлаганидек, улар қайта тиклайдиган технологияларни тадбиқ этиш орқали ўз олдиларига аҳолидан, корхоналардан, турли муассасалардан хом ашёни йиғиш тизимини ташкил этиш вазифасини қўймоқдалар. Ўзбекистон автомобил паркининг динамик ўсиши эскирган шиналарнинг доимий тўпланишига олиб келади. Эскирган шиналарнинг кичик улушигина қайта ишланади, қолганлари эса экологик вазиятни мураккаблаштиришга сабаб бўлувчи ноқонуний чиқиндихоналарга ёки оддийгина кўчаларга, маҳаллаларга ташлаб кетилади. Шу туфайли ҳар бир фуқаро бу каби чиқиндиларни резина-техник буюмларни ишлаб чиқариш ва қайта тиклаш бўйича хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг қабул қилиш жойига топшириш орқали ўз ҳудудларининг экологик ҳолатини яхшилашга хиссаларини қўшишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мутахассисларининг фикри бўйича, резинали чиқиндиларни утиллаштиришнинг экологик масалаларини ҳал этиш, шунингдек, чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасида кичик  бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда келгусида рағбатлантириш мақсадларида бу каби корхоналарни қўллаш, иккиламчи хом ашёни йиғишда кўмаклашиш муҳим аҳамият касб этади.

Чиқиндиларни қайта ишлашни ривожлантиришнинг қонуний асосини яратиш, хусусан, чиқиндиларни утиллаштириш бўйича корхоналарга имтиёзли солиқ солиш, заҳарли чиқиндиларни ёқиш ҳамда қўмишни таъқиқловчи қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, чиқиндиларни алоҳида йиғиш устидан ташкилотлар, аҳоли масъулиятини ошириш зарурдир.

Шу тариқа шиналар ва покришкаларни утиллаштиришнинг илғор технологиялари ва усуллари эски шиналар асосида кўплаб хавфсиз ҳамда фойдали буюмларни ишлаб чиқариш имконини беради.

Навруза САГДУЛЛАЕВА