Tag Archives: Ҳуқуқий асос

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ ДАВЛАТ САНИТАРИЯ НАЗОРАТИ ТЎҒРИСИДА

(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 355-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 6-сон, 118-модда;1999 й., 5-сон, 124-модда; 2000 й., 7-8-сон, 217-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 405-модда; 2010 й., 35-36-сон, 299-модда; 2013 й., 18-сон, 233-модда)
Ушбу Қонун санитария-эпидемия масалаларида аҳолининг хотиржамлигини ва радиация хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солади, одамнинг қулай атроф-муҳитга эга бўлиш ҳуқуқини ҳамда у билан боғлиқ бошқа ҳуқуқларини ва уларни амалга ошириш кафолатларини мустаҳкамлайди.
Давлат санитария назорати бу санитария қонунларини бузилишини олдини олиш, аниқлаш ва уларга чек қўйишга қаратилган санитария-эпидемиология хизматининг фаолиятидир.
I БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг давлат санитария назорати тўғрисидаги қонунлари
Ўзбекистон Республикасининг санитария назорати тўғрисидаги қонунлари ушбу Қонундан ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви идораларининг ўз ваколат доирасида чиқарадиган бошқа ҳуқуқий ҳужжатлардан иборатдир.
2-модда. Санитария-эпидемия масалаларида аҳолининг хотиржамлигини таъминлашнинг асосий принциплари
Санитария-эпидемия масалаларида аҳолининг хотиржамлигини таъминлашнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
атроф муҳитни соғломлаштириш, овқатланишни, меҳнат, турмуш, дам олиш, таълим-тарбия бериш шароитларини яхшилашга қаратилган қонунчилик, санитария ҳолатини яхшилаш ва эпидемияга қарши ташкилий тадбирлар мажмуини амалга ошириш асосида одамнинг саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш ҳуқуқларини кафолатлаш;
халқ хўжалик объектлари, технология ускуналарини ва асбобларини, транспорт воситаларини ривожлантириш, жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш ва ишга тушуриш чоғида атроф муҳит омиллари аҳоли саломатлигига зарарли таъсир кўрсатишининг олдини олишга қаратилган фаолиятининг устиворлигини таъминлаш;
аҳолининг санитария маданияти даражасини ошириш;
санитария ҳолатини яхшилаш ва эпидемияга қарши тадбирларни ишлаб чиқиш ва ижтимоий фаолиятнинг мажбурий қисми сифатида амалга ошириш;
мулкчиликнинг шаклидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар ва алоҳида шахсларнинг санитария нормаларига, гигиена нормативларига риоя қилмаслик ҳамда санитарияга доир ва эпидемияга қарши тадбирларни амалга оширмаслик натижасида аҳолининг саломатлигига ва атроф муҳитга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш;
санитария нормалари, қоидаларига риоя этилиши ва санитария-гигиена тадбирлари амалга оширилиши устидан давлат санитария назоратини амалга ошириш.
3-модда. Санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари
Санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари илмий тадқиқот ва бошқа муассасалар томонидан ишлаб чиқилади, Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат санитария врачи томонидан тасдиқланади ва шундан сўнг уч ой муддат ичида матбуотда босиб чиқарилиши керак.
II БЎЛИМ. ОДАМНИНГ ҚУЛАЙ АТРОФ МУҲИТ ШАРОИТЛАРИГА ЭГА БЎЛИШ ҲУҚУҚИ ВА УНИ ТАЪМИНЛАШ КАФОЛАТЛАРИ
4-модда. Одамнинг қулай атроф муҳит шароитларига эга бўлиш ҳуқуқи
Ҳар бир одам қулай атроф муҳит шароитларига эга бўлишга ҳақли.
5-модда. Аҳоли саломатлиги ва атроф муҳитнинг аҳволи ҳақида ахборот олиш ҳуқуқи
Ҳар бир киши касалликлар, эпидемия ва радиация вазияти, атроф муҳитнинг ҳолати ҳамда уларнинг одамлар саломатлигига таъсири ҳақида, шунингдек гигиена соҳасидаги ва махсус ўтказилган бошқа экспертизалар ҳақида ҳаққоний маълумот олиш ҳуқуқига эга.
6-модда. Одамнинг саломатлигига етказилган зарарнинг ўрнини тўлатиш ҳуқуқи
Ҳар бир одам атроф муҳитнинг зарарли кимёвий, физикавий, биологик ва бошқа омиллари, шунингдек сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотлари, халқ истеъмоли моллари ва бошқа саноат буюмлари таъсирида ўзига етказилган зарарнинг ўрнини тўлатиб олишга ҳақлидир.
III БЎЛИМ. САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИЯ МАСАЛАЛАРИДА АҲОЛИНИНГ ХОТИРЖАМЛИГИНИ, РАДИАЦИЯ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ТАЛАБЛАРИ ВА УЛАРНИ БАЖАРИШ МАЖБУРИЯТЛАРИ
7-модда. Давлат идоралари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар ва алоҳида шахсларнинг санитария-эпидемия масалаларида аҳолининг хотиржамлигини таъминлашга доир мажбуриятлари
Давлат идоралари, мулкчиликниинг шаклларидан қатъи назар корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар ва алоҳида шахслар:
белгиланган тартибда тасдиқланган санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига риоя этишлари;
давлат санитария назоратини амалга ошираётган идоралар, муассасалар, мансабдор шахсларга рўй берган авариялар, санитария- эпидемия, радиация вазияти тўғрисида ҳаққоний ва тўла-тўкис ахборот беришлари шарт.
8-модда. Норматив-техника ҳужжатларини ишлаб чиқувчиларнинг мажбуриятлари
Норматив-техника ҳужжатларини ишлаб чиқаётган давлат идоралари, мулкчиликнинг шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар ва алоҳида шахслар аҳолининг саломатлигини сақлашни ва санитария-эпидемия масалаларида хотиржамлигини таъминлашга қаратилган санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига риоя қилишлари шарт.
Қайд этилган идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар ва алоҳида шахслар янги кимёвий ва биологик моддаларни, ион ҳосил қилувчи нурланиш манбаларини ҳамда мана шу манбаларга эга бўлган асбобларини, атир-упа ва пардоз маҳсулотларини, материаллар, технология жараёнлари, ускуналар ва бошқа халқ истеъмоли молларини жорий этишдан олдин аҳолининг санитария-эпидемия хавфсизлигини таъминлашга доир нормативлар бўйича илмий асосланган таклифларни, уларга риоя этилиши устидан назорат қилиш усулларини, зарарли маҳсулот ва чиқитларни зарарсизлантириш йўлларини ишлаб чиқишлари ҳамда тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат санитария врачига тақдим этишлари шарт.
9-модда. Объектларни лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишга топшириш чоғида санитария талабларига риоя этишнинг шартлиги
Мулкчиликнинг шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг, бирлашмаларнинг раҳбарлари ва алоҳида шахслар объектларни лойиҳалаш, қуриш, қайта қуриш, янгилаш чоғида, корхоналарни техника билан қайта қуроллантириш ва уларни фойдаланишга топшириш чоғида санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига амал қилишлари шарт.
10-модда. Майдонлар, иншоотлар, биноларни сақлаб туриш, ускуналар ва транспорт воситаларидан фойдаланишга қўйиладиган талаблар
Мулкчиликнинг шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар ва алоҳида шахслар технология ва бошқа ускуналардан фойдаланилишини, майдон, иншоотлар, ишлаб чиқариш бинолари ва санитария-маиший бинолар, иш жойлари, турар жой бинолари, болалар ва даволаш-профилактика муассасалари, ўқув юртлари, маданият, спорт ва бошқа муассасалар бинолари, шунингдек транспорт воситалари санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига мувофиқ сақлаб турилишини таъминлашлари шарт.
11-модда. Кимёвий моддалар, биология воситалари ва материалларини қўлланишга, зарарсизлантиришга, қайта ишлашга, кўмиб ташлашга қўйиладиган талаблар
Мулкчиликнинг шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар ва алоҳида шахслар кимёвий моддаларни, биология воситалари ва материалларини сақлаш, қўлланиш, зарарсизлантириш, қайта ишлаш ва кўмиб ташлаш чоғида санитария-эпидемия масалаларида аҳолининг хотиржамлигини таъминлайдиган санитария нормалари, қоидалари ҳамда гигиена нормативларига риоя қилишлари шарт.
Янги кимёвий моддалар, биология воситалари ва материаллари, минерал ўғитлар, ўсимлик ва ҳайвонларнинг ўсишини тезлаштирадиган дори-дармонлар, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий ва биологик воситалари, полимер ва пластик массалар, атир-упа ва пардоз маҳсулотларини, бошқа кимёвий ва биологик воситаларни қўлланишга улар заҳарлилиги ва гигиенаси жиҳатидан баҳоланганидан, гигиена нормативлари белгиланганидан кейингина Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат санитария врачининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рухсатномасига кўра йўл қўйилади.
12-модда. Радиация хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги талаблар
Давлат бошқаруви идоралари, мулкчиликнинг шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар, меҳнат жамоалари ва айрим шахслар радиоактив моддалар ва бошқа ион ҳосил қилувчи нурланиш манбалари билан ишлаганда радиация хавфсизлиги нормалари ва санитария қоидаларига, шунингдек радиоактив моддалар ва бошқа ион ҳосил қилувчи нурланиш манбаларини қазиб олиш, тайёрлаш, улардан фойдаланиш, уларни ташиш, сақлаш, қайта ишлаш ва кўмиб ташлаш чоғида стандартларга, техника шартларига ва бошқа норматив ҳужжатларнинг талабларига риоя қилишлари шарт.
13-модда. Турар жой биноларига одам қўйиш ва уларда яшаш тартиби
Яшаш учун турар жой биноларини берадиган вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув идоралари, бошқа мулкдорлар ана шу биноларга одам қўйиш чоғида амалдаги санитария нормаларини бажаришлари шарт.
Амалдаги гигиена нормативларига жавоб бермайдиган турар жой биноларига одам яшашига йўл қўйилмайди, уйларда яшовчилар турар жой биноларини сақлаш ва улардан фойдаланишнинг маҳаллий ҳокимият ва бошқарув идоралари томонидан тасдиқлаган қоидаларини бажаришлари шарт.
14-модда. Озиқ-овқат маҳсулотларига, уларни ишлаб чиқаришга, ташишга, сақлаш ва сотишга қўйиладиган санитария талаблари
Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва озиқ-овқат хом ашёси ишлаб чиқариш, уларни сақлаш, ташиш, сотиш билан шуғулланувчи корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар ва алоҳида шахслар тиббиёт-биология талабларига, санитария нормаларига ва гигиена нормативларига риоя этишлари шарт.
Янги озуқа қўшимчаларини, махсус қўшиладиган биологик актив моддаларни, озиқ-овқат хом ашёси ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг янги технологияларини, шунингдек озиқ-овқат хом ашёси ва озиқ-овқат маҳсулотлари бевосита солиб қўйиладиган идишларнинг янги турларини қўлланишга улар заҳарлилиги ва гигиенаси жиҳатидан баҳоланганидан кейингина ва Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг рухсати билан йўл қўйилади.
15-модда. Хўжалик-ичимлик суви таъминотига қўйиладиган санитария талаблари
Давлат идоралари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар хўжалик-ичимлик суви таъминотининг марказлаштирилган тизимлари етказиб берадиган сувнинг сифати гигиена талабларига ва давлат стандартларига мос бўлишини таъминлашлари шарт.
Марказлаштирилган тартибда хўжалик-ичимлик суви етказиб берадиган сув қувурлари ва уларнинг манбалари учун махсус тартиблар ўрнатилган санитария муҳофазаси майдони белгилаб қўйилади.
Сув қувурларининг, улар сув оладиган манбаларнинг санитария муҳофазаси майдонлари, уларнинг санитария тартиботи маҳаллий ҳокимият ва бошқарув идоралари томонидан тасдиқланади.
Давлат идоралари, мулкчиликнинг шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар ва алоҳида шахслар рўзғорда ва маиший мақсадларда ишлатиладиган ҳавзалардаги сувнинг, шу жумладан марказлаштирилмаган тартибда таъминланадиган сувнинг сифати амалдаги санитария нормалари ва қоидаларига мос бўлишини таъминлашлари шарт.
16-модда. Чет эллардан сотиб олинадиган маҳсулотни етказиб бериш ва сотишга қўйиладиган талаблар
Давлат идоралари, мулкчиликнинг шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар ва алоҳида шахслар чет эллардан сотиб олинадиган технологиялар, материаллар, хом ашё ва маҳсулотларни етказиб бериш, сотиш ва улардан фойдаланишда Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат санитария врачи томонидан тасдиқланган санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига риоя қилишлари шарт.
17-модда. Таълим шароитларини тартибга солиб турувчи санитария нормалари ва қоидаларига риоя этиш талаблари
Мулкчиликнинг шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар, шунингдек якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи шахслар таълим муассасаларида ва корхоналарда санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига риоя этилишини таъминлашлари шарт.
18-модда. Тиббий кўрикдан ўтишнинг мажбурийлиги
Юқумли ва паразитар касалликлар келиб чиқиши ва тарқалишига йўл қўймаслик, касб касалликлари, заҳарланишлар ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида, мулкчиликнинг шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассаса, ташкилот ва бирлашмаларнинг ходимлари дастлабки ҳамда даврий тиббий кўрикдан ўтадилар. Тиббий кўрикларни ўтказиш тартиби Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбкистон Республикаси Касаба уюшмалари Федерациясининг Кенгаши билан келишган ҳолда белгиланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 2387, 29.08.2012 й.).
19-модда. Касалликлар келиб чиқиши ва тарқалишининг олдини олиш соҳасидаги мажбуриятлар
Мулкчиликнинг шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмаларнинг раҳбарлари ва алоҳида шахслар юқумли, паразитар ва бошқа оммавий касалликлар, шу жумладан радиация омили билан боғлиқ бўлган касалликларнинг олдини олишга қаратилган тадбирларнинг, шунингдек улар келиб чиққан тақдирда бу касалликларни йўқотиш чораларини ўз вақтида амалга оширилишини таъминлашлари шарт.
Юқумли, паразитар, бошқа оммавий касалликлар келиб чиқиш ва тарқалиш хавфи туғилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув идоралари бош давлат санитария врачларининг тақдимига мувофиқ белгиланган тартибда тегишли ҳудудларда ишлаш, ўқиш, ҳаракатланиш ва одам ва юк ташишнинг алоҳида шартлари ва тартибини жорий қилишлари мумкин.
Юқумли ва паразитар касалликлар ўчоғларида карантин-ташкилий ва профилактика тадбирларни ўтказиш, касалликка чалинган беморларни касалхоналарга ётқизиш тартиби ва муддатларини тегишли ҳудудлардаги ҳокимият ва бошқарувнинг маҳаллий идоралари ҳамда бош давлат санитария врачлари белгилайдилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20-модда. Махсус экспертизаларни ўтказиш соҳасидаги талаблар
Аҳоли ва алоҳида шахслар саломатлиги ва касалланиш ҳолатини махсус экспертиза қилишнинг санитария-гигиена, санитария-экология, тиббий, биологик, техникавий, социологик ва бошқа турлари, шунингдек лойиҳа, техника ҳужжатларини ва бошқа ҳужжатларни, ускуналарни, асбобларни ва аппаратларни, кимёвий моддаларни, турли бирикмаларни, материалларни ва муҳитларни, озиқ-овқат хом ашёсини ва маҳсулотларини, саноат буюмларини, радиоактив материалларни, радиация техникасини экспертиза қилиш санитария назоратини амалга оширувчи органлар ва муассасалар, шунингдек илмий-тадқиқот муассасалари, олий ўқув юртлари, бошқа муассаса ва ташкилотлар томонидан буюртмачининг маблағлари ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг қарорига биноан ўтказилади.
Махсус экспертизаларни ўтказиш тартиби, буюртмачиларнинг, эксперт муассасалари ва экспертларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек белгиланган қоидаларни бузганлик учун жавобгарлик қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади.
(20-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августдаги 125-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 7-8-сон, 217-модда)
IV БЎЛИМ. ДАВЛАТ САНИТАРИЯ НАЗОРАТИ ВА ТЕКШИРУВИ
21-модда. Санитария назорати ва текширувини амалга оширувчи идоралар ва муассасалар
Ўзбекистон Республикасининг давлат санитария-эпидемиология хизмати қайси идорага бўйсунишидан ва мулкчиликнинг шаклларидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган давлат идоралари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига риоя этишлари устидан давлат санитария назоратини амалга оширади.
Санитария-эпидемиология станцияси ушбу Қонунга ҳамда улар тўғрисидаги Низомга мувофиқ иш кўрувчи тиббий профилактик муассаса ҳисобланиб, санитарияга доир ва эпидемияга қарши кураш чора-тадбирларининг мажмуини уюштирилишини ва ўтказилишини таъминлайди ҳамда давлат санитария назоратини амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар вазирликларининг, Миллий хавфсизлик хизматининг ва Ўрта Осиё темир йўлининг ишлатилаётган ва қурилаётган объектларида идоравий санитария назоратини тегишли вазирликлар ва идораларнинг санитария-эпидемиология станциялари амалга оширадилар.
Санитария милицияси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқлаган Низомга мувофиқ санитария текширувини амалга оширади.
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган санитар милицияси бўлинмалари тўғрисидаги низомга қаранг. (16.11.1998 й. рўйхат № 537).
Давлат санитария-эпидемиология хизмати идоралари, муассасалари ва мансабдор шахслари қайси идорага бўйсунишидан қатъи назар, санитария-эпидемиология хизмати фаолиятига йўл-йўриқ кўрсатиб раҳбарлик қиладилар, уни уйғунлаштириб ва текшириб борадилар.
22-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат санитария назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар
Давлат санитария назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи ва унинг ўринбосарлари, вилоятлар, шаҳарлар, ноҳиялар бош давлат санитария врачлари ва уларнинг ўринбосарлари зиммасига юклатилади.
23-модда. Давлат санитария назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар фаолиятининг асосий кафолатлари
Ўзбекистон Республикаси Давлат санитария-эпидемиология хизматининг давлат санитария назоратини амалга оширувчи бош давлат санитария врачлари, бошқа мансабдор шахслари ва мутахассислари ҳокимият вакили ҳисобланадилар ва давлат ҳимоясида бўладилар.
24-модда. Давлат санитария назоратини амалга ошириш соҳасидаги фаолиятга аралашишга йўл қўйиб бўлмаслиги
Бошқа ташкилотларнинг давлат санитария назорати идораларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш мақсадида уларнинг ишига аралашиши, давлат санитария назоратини амалга ошираётган мансабдор шахсларга бирон-бир йўл билан таъсир кўрсатиши тақиқланади ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 2 мартдаги ПФ-1933-сон «Санитария қонунларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида»ги Фармонига қаранг.
25-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг ваколатлари
Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат санитария врачи:
давлат санитария эпидемиология хизмати идоралари ва муассасаларига раҳбарлик қилади, давлат санитария назоратини амалга оширишнинг асосий вазифаларини ва устувор йўналишларини белгилайди;
санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларини тасдиқлайди;
атроф-муҳит омилларининг инсон организмига таъсирини аниқлашга доир республика норматив-техника ҳужжатларини ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва нашр этади;
авария вазиятларини йўқотиш чоғида санитария ҳолатини яхшилаш ва эпидемияга қарши тадбирларни амалга ошириш юзасидан муваққат санитария нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
вилоятлар ва Тошкент шаҳри, бош давлат санитария врачларини тайинлайди;
санитария-эпидемиология хизмати муассасаси раҳбарларининг хатти-ҳаракатлари устидан тушган шикоятларни кўриб чиқади;
одамларнинг ҳаёти ва саломатлиги учун хавфли бўлган яшаш ва хўжалик фаолиятини юритиш тақиқланадиган ҳудудларни белгилайди;
ҳудудларни карантин инфекциялари олиб кириш ва тарқатишдан санитария муҳофазаси тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
санитария ҳолатини яхшилаш ва эпидемияга қарши тадбирларни амалга ошириш учун ажратиладиган республика ва маҳаллий эпидемияга қарши жамғармалардан ва моддий-техникавий ресурслардан мақсадга мувофиқ фойдаланиётганини назорат қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат санитария врачи Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади.
(25-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 3 сентябрдаги ЎРҚ-253-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 35-36-сон, 299-модда)
26-модда. Вилоят ва Тошкент шаҳри бош давлат санитария врачларининг ваколатлари
Вилоят ва Тошкент шаҳрининг бош давлат санитария врачлари:
ўз бўйсунувидаги санитария-эпидемиология хизмати идоралари ва муассасаларига раҳбарлик қиладилар;
халқ хўжалиги объектларини қуриш ва қайта қуриш лойиҳалари юзасидан хулосалар берадилар;
санитария эпидемия жиҳатидан хотиржамлик масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари маҳаллий ҳокимият ва бошқарув идораларининг қарорлари асосида ва уларни бажариш юзасидан ҳужжатлар чиқарадилар;
одамларнинг ҳаёти ва саломатлигига хавфли бўлган, аҳолининг яшаши ва хўжалик фаолиятини юритиш тақиқланадиган ҳудудларни белгилайдилар;
вилоят ва шаҳар ҳудудларига карантин инфекциялари олиб кириш ва тарқатишдан санитария муҳофазаси тадбирларини амалга оширадилар;
авария вазиятларини йўқотиш чоғида санитария ҳолатини яхшилаш ва эпидемияга қарши тадбирларни ўтказадилар;
Ўзбекистон Республикасининг Бош санитария врачи билан келишган ҳолда шаҳарлар ва ноҳияларнинг бош давлат санитария врачларини тайинлайдилар.
27-модда. Давлат санитария назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг ҳуқуқлари
Давлат санитария назоратини амалга ошираётган мансабдор шахсларга уларнинг ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
а) давлат бошқаруви идораларида, мулкчиликнинг шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалардан, шунингдек алоҳида шахслардан йўл қўйилган санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари бузилишига барҳам беришни талаб қилиш;
б) халқ хўжалиги объектларини қуриш ва уларни қайта қуриш лойиҳаларида санитария нормаларига, қоидаларига ва гигиена нормативларига риоя этилишини назорат қилиш;
в) мулкчиликнинг шаклларидан қатъи назар вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмаларга ва алоҳида шахсларга белгиланган тартибда:
аҳоли пунктларини режалаштириш ва қуриш лойиҳалари, халқ хўжалиги объектларини жойлаштиришнинг истиқбол режалари бўйича, шунингдек корхоналар, бинолар ва иншоотларни қуриш, қайта қуриш лойиҳалари бўйича хулосалар бериш;
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексининг 39-моддасига мувофиқ лойиҳа-смета ҳужжатлари тегишли санитария-эпидемиология хизматлари билан келишилади.
қурилиш учун ер участкалари бериш, рўзғорда ва маиший мақсадларда сувдан фойдаланадиган жойларни ва оқова сувлар тозаланганидан кейин уларни тушириб юбориш шартларини аниқлаш, заҳарли, кимёвий, радиоактив ва бошқа моддаларни қайта ишлаш ва кўмиб ташлаш масалалари бўйича хулосалар бериш;
 LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 февралдаги 54-сонли «Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш, шунингдек объектларни қуришга рухсатномалар бериш тартибини тубдан соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига қаранг.
г) турар жой бинолари ҳамда маданий-маиший бинолар, саноат, қишлоқ хўжалик ва бошқа корхоналар, шунингдек иншоотларнинг амалдаги санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига мувофиқлиги ҳақида хулосалар бериш;
д) болалар муассасаларида тарбияланаётган ҳамда ўқув юртларида таълим олаётган болаларнинг ўқув-меҳнат соатлари ва тахминий машғулот тартиби ҳақида тақдим этишган таклифлар юзасидан хулосалар бериш;
е) қайси идорага бўйсунишидан қатъи назар, илмий тадқиқот муассасалари, олий ўқув юртларини, бошқа муассасалар ва ташкилотларни махсус экспертизалар ўтказишга жалб этиш ва бунга буюртмачилар ҳисобидан ҳақ тўлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ж) санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари бажарилишини назорат қилиш мақсадида қайси идорага қарашли бўлишдан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмаларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кириш;
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонунига қаранг.
(27-модданинг «ж» банди Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
з) қайси идорага қарашли бўлишидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмаларнинг раҳбарларидан ва алоҳида шахслардан:
санитария нормаларини, қоидаларини, эпидемияга қарши тартиботни мунтазам суратда бажармаётган ва ишлаб чиқаришнинг ҳамда бажарилаётган ишларнинг хусусиятларини ҳисобга олиб, юқумли, паразитар касалликларни тарқатиш хавфини туғдирадиган шахсларни ишдан четлаштиришни;
атрофдагилар учун хавфли бўлган юқумли ва паразитар касаллик билан оғриган беморларни касалхонага ётқизишни;
профилактика ва эпидемияга қарши тадбирларни амалга оширишни;
объектларнинг санитария ҳолатини аниқлаш ҳамда аҳоли саломатлигининг ҳолатини эпидемиология жиҳатдан таҳлил қилиш учун зарур бўлган маълумотлар ва тушунтиришларни беришни талаб қилиш ҳуқуқига эгадирлар;
и) гигиена экспертизалари, лаборатория тадқиқотлари ўтказиш учун озиқ-овқат маҳсулотларини, буюмларни, предметлар ва материалларни олиш, шунингдек бевосита объектларнинг ўзида, лабораторияда ва асбоблар ёрдамида зарур текширишлар ўтказиш;
к) санитария назоратини амалга оширишга бошқа идораларнинг мутахассисларини шартнома асосида, шунингдек жамоатчилик вакилларини жалб этиш.
Бош давлат санитария врачлари ва уларнинг ўринбосарлари санитария қонунлари бузилган тақдирда қуйидаги ҳуқуқларга эга бўладилар:
ер участкаси, уй-жой, жамоат, ишлаб чиқариш ва бошқа халқ хўжалиги объектлари қурилишига, уларни қайта қуриш, кенгайтиришга, ер ажратишга доир, санитария нормаларига ва қоидаларига жавоб бермайдиган лойиҳалаш ҳақидаги ҳужжатларни ва лойиҳаларни қайтариш;
санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари бузилишига барҳам берилгунга қадар амалдаги ишлаб чиқариш объектларида, маданий-маиший бинолардан фойдаланишни, умумий овқатланиш ва савдо корхоналарининг, таълим, даволаш-профилактика ҳамда санаторий-курорт муассасаларининг фаолиятини тўхтатиб қўйиш, ускуналар, асбоблар ва гидротехника иншоотларини ишлатишни тақиқлаб қўйиш;
санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари бузилган тақдирда аҳоли пунктлари, бинолар ва иншоотлар қурилишини, уларни қайта қуришни ҳамда мазкур объектларда айрим иш турларини амалга оширишни тўхтатиб қўйиш;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида рўйхатдан ўтказилмаган ёки одамлар ҳаёти ва саломатлиги учун хавфли деб топилган янги хом ашё турларини, кимёвий моддаларни, технология ускуналарини, жараёнларини ва асбобларини, озиқ-овқат маҳсулотлари ва озиқ-овқат хом ашёсини, саноат буюмларини, қурилиш материалларини, ион ҳосил қилувчи нурланиш манбаларини, биология воситаларини, озиқ-овқат хом ашёси, озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонларга ишлатиладиган идишлар, пластик, полимер ва бошқа материалларни, улардан тайёрланган буюмларни ва бошқа халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқаришни, қўллашни ва сотишни таъқиқлаб қўйиш;
хўжалик ва ичимлик суви билан таъминлашда, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларга ишлов бериш чоғида кимёвий моддаларни қўллашни, одамлар саломатлигига зарарли таъсир кўрсатиш хавфи туғилган тақдирда қишлоқ хўжалик экинлари ва ҳайвонларнинг ўсишини тезлаштирадиган ва тартибга соладиган дориларни, пестицидларни, атир-упа ва пардоз маҳсулотларини қўллашни бу моддалар ва материалларни ишлаб чиқувчи уларнинг хавфли эмаслиги ҳақида илмий асосланган маълумотларни тақдим этгунигача тақиқлаб қўйиш;
сув истеъмол учун яроқсиз деб топилганда ундан ичиш ва хўжалик мақсадларида ишлатишни тақиқлаб қўйиш;
санитария нормаларини, қоидаларини ва гигиена нормативларини бузаётган шахсларни вақтинча ишдан четлаштириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини тўхтатиб қўйиш суд тартибида амалга оширилади, фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйиш ҳоллари бундан мустасно.
(27-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонуни билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 405-модда)
28-модда. Бош давлат санитария врачлари ва ўринбосарларининг қарорлари устидан шикоят қилиш
Маъмурий жарима белгилаш ҳақидаги қарорлар устидан Ўзбекистон Республикасининг қонунларида назарда тутилган тартибда шикоят берилади
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 24-бобига қаранг.
V БЎЛИМ. САНИТАРИЯ ҚОНУНЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК
29-модда. Санитария қонунларини бузганлик учун жавобгарлик
Мулкчиликнинг шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар, мансабдор ва бошқа шахслар қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортиладилар:
1) тупроқни, атмосфера ҳавосини, озиқ-овқат маҳсулотларини, иш олиб бориладиган жой ҳавосини, сув билан таъминлашнинг очиқ ва ерости манбаларини, аҳоли томонидан маданий-маиший мақсадларда фойдаланиладиган сув ҳавзалари ҳамда сув омборларининг қирғоқларини кимёвий, физикавий биологик ва бошқача тарзда ифлослантирганлик учун;
2) санитария нормаларига, қоидаларига ва гигиена нормативларини ҳисобга олмаган ҳолда аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилишни, санитария-эпидемия масалаларида аҳолининг хотиржамлигини ва радиация хавфсизлигини таъминлашга доир норматив-техникавий ҳужжатларни ишлаб чиққанлик учун;
3) янги хом ашё турларини, технология ускуналарини, жараёнлари ва асбобларини, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда озиқ-овқат хом ашёсини, саноат буюмларини, бинокорлик материалларини, ион ҳосил қилувчи нурланиш манбаларини, кимёвий моддалар ва маҳсулотларни, биология воситаларини, озиқ-овқат хом ашёси, озиқ-овқат моллари ва дори-дармонлар бевосита тегиб турадиган идишлар, бошқа материалларни, бу материаллардан тайёрланадиган буюмларни, атир-упа ва пардоз маҳсулотларини ҳамда бошқа халқ истеъмоли молларини, тиббиёт ва иммунобиология дори-дармонларини ишлаб чиқариш ва қўлланишга доир норматив-техника ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат санитария врачи билан келишмаган ҳолда ишлаб чиққанлик учун;
4) корхоналар, бинолар ва иншоотларни, транспорт воситаларини, сув таъминоти, канализация ва оқова сувларни тозалаш тизимларини, гидротехника иншоотларини, бошқа объектларни санитария нормаларига, қоидалари ва гигиена нормативларига риоя этмаган ҳолда ва давлат санитария назорати идоралари билан келишмасдан туриб лойиҳалаганлик, қурганлик, қайта қурганлик учун;
5) ер участкасидан давлат санитария назорати идоралари билан келишмасдан туриб янги қурилиш, объектларни қайта қуриш, кенгайтириш учун фойдаланганлик учун;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(29-модданинг 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
7) озиқ-овқат хом ашёси ва маҳсулотлари сифатига қўйиладиган талабларга риоя этмаганлик, таркибида инсон ҳаёти ва саломатлиги учун хавфли бўлган радионуклидлар, заҳарли, биологик, кимёвий ва бошқа моддалар ва бирикмалар белгиланган гигиена нормативларидан юқори бўлган маҳсулотларни овқатга ишлатганлик учун;
8) озиқ-овқат хом ашёси ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва сотиш чоғида санитария нормалари, қоидаларини ва гигиена нормативларини бузганлик учун;
9) қишлоқ хўжалик экинлари ва ҳайвонларининг ўсишини тезлаштирадиган моддаларни, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий ва биологик воситаларини, озиқ-овқат хом ашёсига, озиқ-овқат маҳсулотларига ва дори-дармонларга тегиб турадиган идишлар, бошқа материалларни, ем-хашакка қўшиб бериладиган озиқа моддаларни давлат санитария назорати идораларининг рухсатисиз қўлланганлик учун;
10) чет элдан олинадиган технологиялар, материаллар, хом ашё ва маҳсулотларни етказиб беришда, сотишда ва улардан фойдаланишда санитария нормаларини, қоидаларини ва гигиена нормативларини бузганлик учун;
11) хўжалик-ичимлик сув таъминоти марказлаштирилган тизимлари орқали берилаётган сувнинг сифати гигиена талабларига мос келмаслиги учун;
12) сув ҳавзаларидан рўзғорда ва маиший мақсадларда фойдаланганда, сувнинг сифати санитария нормалари ва талабларига мос келишини таъминламаганлик учун;
13) аҳоли пунктлари ва ҳудудларини сақлашнинг, саноат, қишлоқ хўжалик ва хўжалик рўзғор-чиқитларини, шу жумладан радиоактив ва заҳарли моддаларни тўплаш, сақлаш, ташиш ва қайта ишлашнинг санитария қоидаларини бузганлик учун;
14) атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишнинг санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларини бузганлик учун;
15) барча типдаги таълим муассасаларида, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот муассасаларида ва бошқа муассасалар ҳамда корхоналарда санитария нормалари, қоидалари ва нормативларига риоя этмаганлик учун;
16) радиоактив моддалар, ион ҳосил қилувчи нурланиш манбалари билан ишлашда, шунингдек радиоактив чиқитларни кўмиб ташлаш чоғида радиация хавфсизлиги нормалари ва санитария қоидаларини бузганлик учун;
17) юқумли, паразитар касалликлар тарқалишининг олдини олиш ва уларни тугатиш чора-тадбирларини бажармаганлик учун;
18) давлат санитария-эпидемиология идоралари ва муассасаларининг йўлланмалари билан санитария-гигиена, тиббий, биологик, техникавий, социологик ва бошқа махсус экспертизалар ўтказишдан асоссиз бош тортганлик учун;
19) тиббий кўриклардан ўтмаган ёки саломатлиги туфайли меҳнатга яроқсиз деб топилган шахсларга ишлашга рухсат берганлик учун;
20) айрим тоифадаги фуқаролар мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаганлиги ёки кўрикдан ўтиш муддатларини бузганлиги учун;
21) давлат санитария назоратини амалга оширувчи идоралар ва муассасаларнинг кўрсатмаларини, хулосаларини ҳамда қарорларини бажармаганлик учун;
22) объектдаги санитария гигиена ҳолатини, эпидемия вазиятини ва радиация ҳолатини аниқлаш учун зарур бўлган материалларни беришдан бош тортганлик учун;
23) давлат санитария назоратини амалга оширувчи идоралар ва муассасалар томонидан ёпиб қўйилган объектларда муҳрларни узиб ташлаганлик ва ишни қайта бошлаганлик учун;
24) ишчи ва хизматчиларнинг айрим тоифалари, шунингдек якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи шахсларнинг мажбурий гигиена таълимидан ўтиш тўғрисидаги қонун талабларини бузганлиги учун.
Олдинги таҳрирга қаранг.
30-модда. Жавобгарлик чоралари
Ушбу Қонун талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади. Маъмурий жарима пуллари Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг эпидемияга қарши жамғармаларига тушади.
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 53—5585—8996107109, 159161-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 257257-1-моддаларига қаранг.
(30-модда Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 6 майдаги 70-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 6-сон, 118-модда)
31-модда. Санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларини бузиш натижасида келтирилган зарарнинг ўрнини қоплаш
Мулкчиликнинг шаклларидан қатъи назар, санитария қонунларини бузишда айбдор бўлган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар ва алоҳида шахслар шикастланганларни даволаш ва уларнинг саломатлигини тиклаш, даволаш-профилактика тадбирларига, санитария ҳолатини яхшилаш ва эпидемияга қарши тадбирларни амалга оширишга сарфланган харажатларни Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ тўлашлари шарт.
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 985999-моддаларига қаранг.
VI БЎЛИМ. ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАР
32-модда. Халқаро шартномалар
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ушбу Қонундагидан бошқача қоидалар белгилаб қўйилган бўлса, у ҳолда халқаро шартномалар қоидалари қўлланади.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 3 июль,
657-XII-сон
Манба: http://www.lex.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ ҲАЙВОНОТ ДУНЁСИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ ТЎҒРИСИДА

(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 1-сон, 14-модда; 2000 й., 5-6-сон, 153-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 555-модда; 2011 й., 1-2-сон, 1-модда)
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1-модда. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонундан ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.
Ушбу Қонун қуруқликда, сувда, атмосферада ва тупроқда табиий эркинлик ҳолатида яшайдиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий ёки вақтинча турадиган ёввойи ҳайвонларни, шунингдек илмий ёки табиатни муҳофаза қилиш мақсадларида ярим эркин шароитда ёки сунъий яратилган яшаш муҳитида боқилаётган ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларидагидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
2-модда. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг вазифаси
Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг вазифаси ҳайвонот дунёсининг яшаш шароитларини таъминлаш, уларнинг хилма-хил турларини ҳамда табиий галалари бутлигини ва яшаш муҳитини сақлаш мақсадида ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш, уни тиклаш ва такрор етиштириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
3-модда. Ҳайвонот дунёсига нисбатан мулкдорлик
Ҳайвонот дунёси давлат мулки умуммиллий бойлик бўлиб, ундан оқилона фойдаланилиши лозим ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади.
4-модда. Ҳайвонот дунёси объектлари
Ҳайвонот дунёси объектлари қуйидагилардан иборат:
келиб чиқиши ҳайвонларга мансуб бўлган организмлар сут эмизувчилар, паррандалар, судралиб юрувчи ҳайвонлар, ҳам қуруқликда ҳам сувда яшовчи ҳайвонлар, балиқлар, умуртқасизлар ва уларнинг популяциялари;
ёввойи ҳайвонлардан ташкил топадиган табиий ҳайвон галалари ёки уларнинг ҳар қандай тўдалари;
ёввойи ҳайвонларнинг камёб ёки йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган турлари;
ёввойи ҳайвонлар яшаш фаолиятининг маҳсулотлари.
5-модда. Фуқаролар ва жамоат бирлашмаларининг ҳайвонот дунёсини ҳамда унинг яшаш муҳитини муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Фуқаролар ва жамоат бирлашмалари:
ҳайвонот дунёсини ва унинг яшаш муҳитини муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширадилар;
ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат дастурлари рўёбга чиқарилишига кўмаклашадилар;
экология соҳасида жамоатчилик экспертизасини ўтказадилар;
жамоатчилик назоратини амалга оширадилар;
ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш соҳасидаги ахборотни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда оладилар;
 LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида»ги ҳамда «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги қонунлари.
ҳайвонот дунёсига ва унинг яшаш муҳитига етказилган зарарни қоплаш масаласини қўядилар;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларни амалга оширадилар.
6-модда. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ўрмон хўжалиги бош бошқармаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида амалга оширилади.
(6-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдага 82-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
7-модда. Давлат экологик экспертизаси
Қуйидагилар давлат экологик экспертизасидан ўтказилиши лозим:
барча турдаги қурилишлар учун майдон танлаш материаллари, амалга оширилиши ҳайвонот оламининг ҳолатига ёки унинг яшаш муҳитига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган режадан олдинги, лойиҳадан олдинги ва лойиҳа ҳужжатлари;
ов қилинадиган ва балиқ овланадиган майдонларни ташкил этиш лойиҳалари;
ҳайвонларни янги иқлимга мослаш ва дурагайлаш ишларининг лойиҳалари;
ҳайвонот дунёси ва унинг яшаш муҳити учун хавфли бўлган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари.
Ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлат экологик экспертизаси Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги 491-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида давлат экологик экспертизаси тўғрисида низом.
8-модда. Ҳайвонларни давлат томонидан ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш, ҳайвонот дунёси давлат кадастри
Ҳайвонот дунёсининг муҳофаза қилинишини ва ундан оқилона фойдаланилишини таъминлаш учун ҳайвонларнинг давлат томонидан ҳисобга олиниши ва улардан фойдаланиш ҳажмларининг ҳисобга олиниши амалга оширилади, ҳайвон турларининг жуғрофий тарқалиши, уларнинг миқдори тўғрисидаги маълумотлар мажмуини, улар яшайдиган муҳитнинг тавсифини, ҳайвонлардан фойдаланиш тавсифини ва бошқа зарур маълумотларни ўз ичига олган давлат кадастри юритилади.
Ҳайвонларни давлат томонидан ҳисобга олиш ва ҳайвонот дунёси кадастрини юритиш давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчилар ҳар йили ўзлари фойдаланаётган ҳайвонот дунёси объектларини ҳамда уларни муомаладан чиқариш ҳажмларини ҳисобга олиб боришлари ва олинган маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ва давлат статистика органларига тақдим этишлари шарт.
Ҳайвонларни давлат томонидан ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш, ҳайвонот дунёси давлат кадастрини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 сентябрдаги 343-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳайвонот дунёсининг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланган.
9-модда. Ҳайвонот дунёси мониторинги
Ҳайвонот дунёси объектларини ва уларнинг яшаш муҳитини кузатиб бориш, уларнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ва таҳлил этиш атроф табиий муҳит давлат мониторинги ягона тизими бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
10-модда. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш устидан назорат
Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш устидан давлат назорати маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш устидан идоравий ишлаб чиқариш ва жамоатчилик назорати қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Табиатни муҳофаза қилиш жамоат инспектори тўғрисида низом (рўйхат № 915, 30.03.2000 й.)
11-модда. Ҳайвонот дунёсини ва унинг яшаш муҳитини муҳофаза қилиш ҳамда ундан фойдаланишга оид асосий талаблар
Ҳайвонот дунёсини ва унинг яшаш муҳитини муҳофаза қилиш ҳамда ундан фойдаланишга оид асосий талаблар қуйидагилардан иборат:
ҳайвонларнинг тур бўйича хилма-хиллигини ва улар галаларининг бутлигини табиий эркинлик ҳолатида сақлаб қолиш;
ҳайвонларнинг яшаш муҳитини, урчиш шарт-шароитларини ва кўчиб юриш йўлларини сақлаб қолиш;
ҳайвонот дунёси объектларидан оқилона фойдаланиш, уларни тиклаш ва такрор етиштириш;
аҳоли соғлиғини сақлаш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга зарар етказилишининг олдини олиш мақсадида ҳайвонот дунёси объектларининг миқдорини тартибга солиш.
12-модда. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланишга оид дастурлар ҳамда тадбирларни келишиб олиш
Ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчилар ишлаб чиқадиган ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланишга оид дастурлар ҳамда тадбирларнинг лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда келишиб олинади.
13-модда. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланишни иқтисодий жиҳатдан рағбатлантириш
Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш, шу жумладан уни такрор етиштиришни иқтисодий жиҳатдан рағбатлантириш ҳайвонот дунёсининг муҳофаза қилинишини ва ундан оқилона фойдаланилишини, шунингдек унинг яшаш муҳити муҳофаза қилинишини ва унинг ҳолати яхшиланишини таъминлаётган юридик ва жисмоний шахсларга солиқ соҳасида ва бошқа имтиёзлар бериш йўли билан амалга оширилади.
II. ҲАЙВОНОТ ДУНЁСИДАН ФОЙДАЛАНИШ. ФОЙДАЛАНИШ ТУРЛАРИ ВА УСУЛЛАРИ
14-модда. Ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчилар
Юридик ва жисмоний шахслар ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчилар бўлишлари мумкин.
Фойдаланувчилар ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш борасида ўзларига тегишли ҳуқуқни қонун ҳужжатларида белгиланган шартлар ва тартибда амалга оширадилар.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 3 сентябрдаги «Қимматли ва йўқолиб кетаётган ўсимлик ва ҳайвонот турларини муҳофаза қилишни кучайтириш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 10 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва овчилик-балиқ овлаш хўжалигини юритиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 95-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 15 декабрдаги «Ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликларни муҳофаза қилишни кучайтириш ҳамда улардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 600-сонли қарори.
15-модда. Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш
Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш умумий ва махсус фойдаланиш тартибида амалга оширилади.
Ҳайвонот дунёси объектларидан умумий фойдаланиш жисмоний шахслар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ва миқдорда бепул амалга оширилади.
Ҳайвонот дунёси объектларидан махсус фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда бериладиган рухсатномалар асосида ҳақ эвазига амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 10 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва овчилик-балиқ овлаш хўжалигини юритиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 95-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва балиқ овлаш қоидалари (рўйхат № 337, 01.05.1997 й.)
16-модда. Ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчилар:
ҳайвонот дунёси объектларидан уларни бериб қўйиш шартларига мувофиқ фойдаланиш;
тутиб олинган ҳайвонот дунёси объектларига ва улардан олинган маҳсулотга нисбатан мулкдорлик ҳуқуқига эгадирлар.
Ов қилиш ёки балиқ овлаш хўжалигини юритувчи юридик шахслар:
юридик шахсларга ҳайвонот дунёси объектларидан белгиланган нормалар доирасида фойдаланиш учун рухсатномалар беришга;
юридик ва жисмоний шахслар ҳайвонот дунёси объектларидан ов қилиш мақсадида белгиланган нормалар доирасида фойдаланиши учун улар билан шартномалар тузишга;
 LexUZ шарҳи
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 августдаги 350-сонли қарори билан тасдиқланган республика балиқчилик хўжалиги табиий сув ҳавзаларини бириктириб қўйиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан балиқ овловчи корхона бириктирилган сув ҳавзасини субижарага бериши тақиқланади.
ов ва балиқ маҳсулотини қайта ишлаш ҳамда ҳайвонот дунёси объектларидан буюмлар ишлаб чиқаришга;
ҳайвонот дунёси объектларидан ишлаб чиқарилган маҳсулот ва буюмлардан фойдаланиш ҳамда уларни сотишга;
сунъий равишда етиштирилиб, табиий яшаш муҳитига чиқариб юборилган ҳайвон турларидан фойдаланишга ҳақлидирлар.
Ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчилар:
ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг белгиланган нормалари ва муддатларига риоя этишлари;
ҳайвонот дунёсининг муҳофаза қилинишини таъминлашлари;
ҳайвонот дунёсидан табиий галаларининг бутлиги бузилишига йўл қўймайдиган ва фойдаланишга бериб қўйилмаган ҳайвонларнинг сақлаб қолинишини таъминлайдиган усуллар билан фойдаланишлари;
ҳайвонларнинг яшаш муҳити бузилишига йўл қўймасликлари;
ҳайвонлар миқдорини ҳамда улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олишлари;
ҳайвонот дунёсини тиклаш ва такрор етиштиришга қаратилган тадбирларни амалга оширишлари шарт.
Ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчилар қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлишлари мумкин.
17-модда. Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш турлари ва усуллари
Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш турлари қуйидагилардан иборат:
ов қилиш;
балиқ овлаш;
ҳайвонот дунёсидан илмий, маданий-маърифий, тарбиявий ва эстетик мақсадларда фойдаланиш;
ҳайвонлар фаолиятининг фойдали хусусиятларидан фойдаланиш;
ҳайвонлардан уларнинг фаолияти маҳсулотларини олиш мақсадида фойдаланиш.
Қонун ҳужжатларида ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турлари ҳам назарда тутилиши мумкин.
Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ҳайвонот дунёси объектларини уларнинг яшаш муҳитидан ажратиб олиб ёки ажратиб олмасдан амалга оширилиши мумкин.
18-модда. Ов қилиш
Табиий эркинлик ҳолатида яшайдиган ёввойи ҳайвонларни тутиш мақсадида излаш, изига тушиш ва қувлаб бориш, тутишга интилиш ёки тутиш (отиш, тутиб олиш) ов қилиш деб ҳисобланади.
Ов саноат, ҳаваскорлик ва спорт мақсадида олиб борилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 10 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва овчилик-балиқ овлаш хўжалигини юритиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 95-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва балиқ овлаш қоидалари (рўйхат № 337, 01.05.1997 й.)
19-модда. Балиқ овлаш
Балиқ ва умуртқасиз сув ҳайвонларини тутиш балиқ овлаш деб ҳисобланади.
Балиқ овлаш саноат, ҳаваскорлик ва спорт мақсадида олиб борилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 10 апрелдаги 95-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва овчилик-балиқ овлаш хўжалигини юритиш тўғрисидаги низом ва 2003 йил 13 августдаги 350-сонли қарори билан тасдиқланган Республика балиқчилик хўжалиги табиий сув ҳавзаларини бириктириб қўйиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва балиқ овлаш қоидалари (рўйхат № 337, 01.05.1997 й.).
20-модда. Ов қилиш ва балиқ овлашнинг ман қилинган усуллари
Ов қилиш ва балиқ овлашда умумхавфли қуроллар ва усулларни қўллаш ман этилади.
Фалокатга учраган ва ўзи учун нотабиий шароитда турган ҳайвонларни ов қилиш ман этилади.
21-модда. Ҳайвонот дунёсидан илмий, маданий-маърифий, тарбиявий ва эстетик мақсадларда фойдаланиш
Ҳайвонот дунёсидан илмий, маданий-маърифий, тарбиявий ва эстетик мақсадларда фойдаланишга ҳайвонот дунёси объектларини уларнинг яшаш муҳитидан ажратиб олиб ва ажратиб олмасдан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўл қўйилади.
22-модда. Ҳайвонларнинг хусусиятларидан фойдаланиш
Ҳайвонларнинг фойдали хусусиятларидан тупроқ ҳосил қилувчилардан, муҳитнинг табиий санитарларидан, ўсимликларни чанглатувчилардан, шунингдек ҳайвонот дунёси объектларининг бошқа хусусиятларидан фойдаланиш уларни яшаш муҳитидан ажратиб олмасдан ва уларга ёки улар яшайдиган муҳитга зарар етказмасдан амалга оширилади.
23-модда. Ҳайвонлардан уларнинг маҳсулотларини олиш мақсадида фойдаланиш
Ҳайвонлардан уларнинг маҳсулотларини олиш мақсадида фойдаланишга ҳайвонот дунёси объектларини яшаш муҳитидан ажратиб олмасдан ва уларни нобуд қилмасдан, шунингдек улар яшайдиган муҳитни бузмасдан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўл қўйилади.
24-модда. Ҳайвонот дунёси объектларининг миқдорини тартибга солиш
Ҳайвонот дунёси объектларининг миқдорини тартибга солиш квоталар асосида амалга оширилади. Квоталар Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ҳисобга олиш маълумотлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосалари асосида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланади.
Ҳайвонларнинг айрим турларини муҳофаза қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосалари асосида Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ана шу турдаги ҳайвонлардан фойдаланишга ёки фойдаланишнинг айрим турларига чеклашлар ёхуд тақиқлашлар белгиланиши мумкин.
Аҳоли соғлиғини сақлаш, қишлоқ хўжалик моллари ва бошқа уй ҳайвонлари касалликларга чалинишининг олдини олиш, юридик ва жисмоний шахсларга зарар етказилишининг олдини олиш, ҳайвонот дунёсининг турлари бўйича хилма-хиллигини сақлаб туриш мақсадида ёввойи ҳайвонлар айрим турларининг миқдорини тартибга солиш тадбирлари ўтказилади.
Айрим турдаги ҳайвонлар миқдорини тартибга солиш тадбирларнинг бошқа турларига зарар етказилишини истисно этадиган ва уларнинг яшаш муҳити сақланиб қолишини таъминлайдиган усуллар билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосаларини ҳисобга олиб ҳамда ер, сув ва ўрмон захираларини муҳофаза қилишни амалга оширадиган тегишли давлат органлари билан келишган ҳолда амалга оширилиши лозим.
Миқдори тартибга солиниши лозим бўлган ҳайвон турлари ва уларнинг миқдорини тартибга солиш тадбирларини ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланади.
25-модда. Ов қилиш ва балиқ овлаш хўжалигини юритиш
Ов қилиш ва балиқ овлаш хўжалигини юритиш юридик ва жисмоний шахслар томонидан:
ов қилинадиган ва балиқ овланадиган ер-сув майдонлари лойиҳаларининг давлат экология экспертизаси;
ҳайвонлар миқдорини ҳамда ов қилинадиган ва балиқ овланадиган майдонлар ҳолатини ҳисобга олиш материаллари;
ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган квоталар ва рухсатномалар, ҳайвонот дунёси объектларини ва улар яшайдиган муҳитни муҳофаза қилиш, улардан фойдаланиш, уларни такрор етиштириш тадбирларини ўтказиш тўғрисидаги шартномалар асосида амалга оширилади.
Ов тўғрисидаги ҳамда ов қилиш ва балиқ овлаш хўжаликларини юритиш тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 10 апрелдаги 95-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва овчилик-балиқ овлаш хўжалигини юритиш тўғрисидаги низом.
26-модда. Ҳайвонларни бошқа жойга кўчириш, иқлимга мослаш ва чатиштириш
Ёввойи ҳайвонларни янги яшаш жойларига кўчиришга, фауна учун янги бўлган ёввойи ҳайвон турларини иқлимга мослашга, шунингдек ёввойи ҳайвонларни чатиштириш тадбирларини ўтказишга Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосасини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг рухсатномаси бўйича илмий-тадқиқот ва хўжалик мақсадларида йўл қўйилади. Ёввойи ҳайвонларни ўзбошимчалик билан бошқа жойга кўчириш, иқлимга мослаш ва чатиштириш ман этилади.
27-модда. Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ҳуқуқини бекор қилиш
Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
фойдаланиш зарурати қолмаганда ёки ундан воз кечилганда;
фойдаланишнинг белгиланган муддати ўтганда;
ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганда;
ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш мақсадида уларни фойдаланишдан ажратиб олиш зарурати туғилганда;
фойдаланиш ҳуқуқи берилган юридик шахс тугатилганда.
Қонун ҳужжатларида ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ҳуқуқини бекор қилиш учун бошқа асослар ҳам назарда тутилиши мумкин.
Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ҳуқуқи рухсатномаларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш йўли билан тугатилади.
28-модда. Зоология коллекциялари яратиш ва уларни тўлдириб бориш
Юридик шахслар томонидан зоология коллекциялари яратиш ва уларни тўлдириб бориш мақсадида ҳайвонларни улар яшайдиган муҳитдан ажратиб олиш йўли билан ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш белгиланган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
Зоология коллекцияларини яратиш, уларни тўлдириб бориш, асраш, улардан фойдаланиш ва уларни ҳисобга олиш тартиби, зоология коллекциялари билан савдо қилиш қоидалари, шунингдек зоология коллекциялари объектларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига жўнатиш ва олиб чиқиш қоидалари қонун ҳужжатларида белгиланади.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 15 декабрдаги 600-сонли қарори билан тасдиқланган Ёввойи ҳайвонларни (шу жумладан, заҳарлиларини) кўпайтириш ва улардан маҳсулот олиш мақсадида тутқунликда сақлаш тартиби.
29-модда. Зоология коллекцияларининг давлат ҳисобини олиб бориш
Илмий, маданий-маърифий, ўқув-тарбиявий ёки эстетик қимматга эга бўлган зоология коллекцияларининг давлат ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида олиб борилиши лозим.
Бундай коллекцияларнинг эгалари бўлмиш юридик ва жисмоний шахслар ҳайвонот дунёси объектлари коллекцияларини асраш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этишлари шарт.
III. ҲАЙВОНОТ ДУНЁСИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ
30-модда. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш тадбирлари
Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш:
ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш, улардан оқилона фойдаланиш ва уларни такрор етиштириш қоидалари ва нормаларини белгилаш;
ҳайвонот дунёсидан фойдаланишда чеклашлар ва тақиқлар белгилаш;
ҳайвонот дунёсидан ўзбошимчалик билан фойдаланишнинг ва ундан фойдаланиш борасида белгиланган тартибни бошқача бузишларнинг олдини олиш;
ҳайвонларнинг яшаш муҳити, уларнинг урчиши шарт-шароитлари ва кўчиб юриш йўллари муҳофаза қилинишини ташкил этиш;
хўжалик ва бошқа фаолиятни амалга ошириш, транспорт воситалардан фойдаланиш пайтида ҳайвонлар нобуд бўлишининг олдини олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этиш;
(30-модданинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 4 январдаги ЎРҚ-278-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 1-2-сон, 1-модда)
камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвон турларини тутқунликда урчитиш;
ҳайвонлар касалликка чалинганда, уларнинг табиий офатлар ва бошқа сабаблар оқибатида нобуд бўлиши хавфи туғилганда уларга ёрдам бериш;
ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш тадбирларини асослашга қаратилган илмий-тадқиқотларни ташкил этиш.
Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш бўйича бошқа тадбирларни ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
31-модда. Ҳайвонот дунёсининг ҳолатига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган фаолиятга қўйиладиган талаблар
Ҳайвонот дунёсининг ҳолатига, яшаш муҳитига, ҳайвонларнинг урчиш шарт-шароитлари ва кўчиб юриш йўлларига таъсир кўрсатадиган фаолият ҳайвонот дунёси муҳофаза қилинишини таъминлайдиган талабларга риоя этган ҳолда амалга оширилиши лозим.
32-модда. Табиат объектларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини чеклаб қўйиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш манфаатларини кўзлаб ердан, ўрмонлардан, сувдан фойдаланувчиларнинг, сув истеъмолчиларининг ва ер остидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чеклаб қўйилиши ҳамда уларнинг зиммасига тегишли мажбуриятлар юкланиши мумкин.
(32-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ 2009 й., 52-сон, 555-модда)
 LexUZ шарҳи
Тўлиқ маълумот учун қаралсин: Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 29-моддаси, «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуннинг 34-моддаси, «Ўрмон тўғрисида»ги Қонуннинг 40-моддаси ва «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддаси.
33-модда. Хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятни амалга ошириш пайтида ёввойи ҳайвонлар касалликка чалинишининг ва нобуд бўлишининг олдини олиш
Юридик ва жисмоний шахслар ҳар қандай турдаги хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятни амалга ошириш пайтида ёввойи ҳайвонлар касалликка чалиниши ва нобуд бўлишининг олдини олиш чораларини кўришлари шарт.
Давлат ветеринария хизмати органи ва давлат санитария-эпидемиология хизмати органи ҳайвонот дунёси объектларининг касалликлари пайдо бўлиши ва тарқалиши устидан текширув ва назоратни амалга оширадилар, ҳайвонот дунёси объектлари касалликка чалинишининг барча аниқланган ҳолларини рўйхатга оладилар ва касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олиш ҳамда уларни тугатиш юзасидан зарур чоралар кўрадилар.
Ўсимликларни ёқиш, ҳайвонот дунёси объектлари ва улар яшайдиган муҳит учун хавфли бўлган материаллар, хом ашё ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини ёввойи ҳайвонлар касалликларга чалиниши ва нобуд бўлишининг олди олинишини кафолатлайдиган чора-тадбирларни амалга оширмасдан сақлаш ва қўллаш ман этилади.
Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини, уларнинг ўсишини тезлаштириш омилларини, минерал ўғитларни ва хўжалик фаолиятида фойдаланиладиган бошқа препаратларни қўлланиш пайтида қонун яшаш муҳитини муҳофаза қилиш талаблари ҳисобга олиниши зарур. Айрим ҳудудларда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда санитария тегралари белгиланиб, уларда ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини, уларнинг ўсишини тезлаштириш омилларини, минерал ўғитларни ва бошқа препаратларни қўлланиш тақиқланади.
34-модда. Ҳудудни хўжалик мақсадларида ўзлаштириш пайтида ҳайвонларнинг яшаш муҳитини ва уларнинг урчиш шароитларини сақлаш тадбирлари
Аҳоли пунктлари, корхоналар, иншоотлар ва бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаштириш ҳамда қуриш, мавжуд технология жараёнларини такомиллаштириш ва янгиларини жорий этиш, ботқоқлашган ва бутазор ҳудудларни хўжалик оборотига киритиш, ерларни мелиорациялаш, ўрмондан фойдаланиш, геология-қидирув ишларини ўтказиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, қишлоқ хўжалик молларини ўтлатиш ва ҳайдаб ўтиш жойларини аниқлаш, сайёҳлик йўналишларини ишлаб чиқиш ва аҳоли оммавий дам оладиган жойларни ташкил этиш пайтида ҳайвонларнинг яшаш муҳитини ҳамда уларнинг урчиш шароитларини сақлаб қолиш тадбирлари назарда тутилиши ва амалга оширилиши, шунингдек ёввойи ҳайвонларнинг яшаш муҳити сифатида алоҳида қимматга эга бўлган участкаларнинг дахлсизлиги таъминланиши лозим.
35-модда. Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб ўтиш йўлларини, яшаш ва урчиш жойларини сақлаб қолиш
Транспорт магистралларини, электр узатиш ва алоқа линияларини, шунингдек гидротехника иншоотларини жойлаштириш, лойиҳалаш ва қуриш пайтида ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб ўтиш йўллари, яшаш ва урчиш жойлари сақлаб қолинишини таъминлайдиган чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши лозим.
36-модда. Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвон турларини муҳофаза қилиш
Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот дунёси турлари Қизил китобга киритилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 мартдаги 109-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби тўғрисида»ги қарори.
Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвон турларининг нобуд бўлиши, миқдори камайиб кетиши ёки уларнинг яшаш муҳити бузилишига олиб келиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатларга йўл қўйилмайди.
37-модда. Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвон турларини сақлаб қолиш чора-тадбирлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Табиий шароитларда такрор етиштириш имконияти бўлмаган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвон турларини сақлаб қолиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ана шу турдаги ҳайвонларни урчитиш учун зарур шарт-шароит яратиш чора-тадбирларини кўришлари шарт.
(37-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майдага 82-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
38-модда. Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвон турларини тутиш тартиби
Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонларни махсус яратилган шароитда урчитиш ва кейинчалик тарқатиш, шунингдек илмий-тадқиқот мақсадлари ва бошқа мақсадлар учун тутишга Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг тақдимномаси ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси берадиган рухсатномалар асосида йўл қўйилади.
 LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 3 сентябрдаги «Қимматли ва йўқолиб кетаётган ўсимлик ва ҳайвонот турларини муҳофаза қилишни кучайтириш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 15 декабрдаги «Ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликларни муҳофаза қилишни кучайтириш ҳамда улардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 600-сонли қарори.
IV. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
39-модда. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 60839092—94 ва 95-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 200 ва 202-моддалари.
Юридик ва жисмоний шахслар ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш туфайли етказилган зарарни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қоплашлари шарт. Зарарни қоплаш айбдорларни қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликдан озод қилмайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 10 апрелдаги 95-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва овчилик-балиқ овлаш хўжалигини юритиш тўғрисидаги низомнинг V-бўлими.
40-модда. Қонунга хилоф равишда тутилган ҳайвонот дунёси объектларини, улардан олинган маҳсулотни, ҳайвонларни қонунга хилоф равишда тутиш қуроли ва воситаларини олиб қўйиш
Қонунга хилоф равишда тутилган ҳайвонот дунёси объектлари, улардан олинган маҳсулот, қонунга хилоф равишда тутиш қуроли ва воситалари, шу жумладан транспорт воситалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилиши ёки мусодара қилиниши лозим.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 279094 ва 290-моддалари.
Қонунга хилоф равишда тутилган ҳайвонларни ва улардан олинган маҳсулотни айбдор шахслардан олиб қўйиш имкони бўлмаган тақдирда, уларнинг қиймати қонун ҳужжатларида назарда тутилган миқдорлар ва тартибда ундирилади.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 10 апрелдаги 95-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва овчилик-балиқ овлаш хўжалигини юритиш тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 15 декабрдаги «Ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликларни муҳофаза қилишни кучайтириш ҳамда улардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 600-сонли қарори.
41-модда. Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш масалаларига доир низоларни ҳал этиш
Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш масалаларига доир юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 26 декабрь,
545-I-сон
Манба: http://www.lex.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ ЭКОЛОГИК НАЗОРАТ ТЎҒРИСИДА

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-сон, 688-модда)
Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 12 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2013 йил 12 декабрда маъқулланган
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади экологик назорат соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
2-модда. Экологик назорат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Экологик назорат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг экологик назорат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
3-модда. Экологик назорат тушунчаси
Экологик назорат атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйишга, табиатни муҳофаза қилиш фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган давлат ва жамоатчилик чора-тадбирлари тизимидир.
4-модда. Экологик назоратнинг асосий вазифалари
Экологик назоратнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйиш;
атроф муҳит ҳолатини кузатиб бориш, атроф муҳитнинг ифлосланишига, табиий ресурслардан нооқилона фойдаланилишига олиб келиши, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солиши мумкин бўлган вазиятларни аниқлаш;
мўлжалланаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини аниқлаш;
юридик ва жисмоний шахсларнинг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини, улар томонидан мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш;
атроф муҳитдаги ўзгаришлар, унинг прогноз қилинаётган ҳолати, табиий ресурслардан фойдаланилиши ва кўрилаётган тегишли чора-тадбирлар тўғрисида давлат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларни ҳамда фуқароларни хабардор қилиш;
табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг самарадорлигини ошириш ҳамда давлат экологик дастурлари ва бошқа экологик дастурларнинг амалга оширилишида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг иштирокини таъминлаш.
 LexUZ шарҳи
Шунингдек қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 29-моддаси.
5-модда. Экологик назоратнинг асосий принциплари
Экологик назоратнинг асосий принциплари қонунийлик, холислик, мустақиллик, ошкоралик, шахс, жамият ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан иборатдир.
6-модда. Экологик назорат соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
Экологик назорат соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
экологик назорат тизимини шакллантириш ва ривожлантириш;
фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун қулай атроф муҳитни яратиш;
экологик назорат соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари (бундан буён матнда махсус ваколатли давлат органлари деб юритилади), маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар билан атроф муҳитнинг муҳофаза қилиниши ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланилишини таъминлаш борасида ҳамкорлик қилишининг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш;
экологик назорат соҳасидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.
7-модда. Экологик назорат объектлари
Экологик назорат объектлари қуйидагилардан иборат:
ер, ер ости бойликлари, сувлар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, атмосфера ҳавоси;
атроф муҳитга таъсир кўрсатувчи табиий ва техноген манбалар;
атроф муҳит ифлосланишига ва табиий ресурслардан нооқилона фойдаланилишига олиб келиши, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солиши мумкин бўлган фаолият, ҳаракат ёки ҳаракатсизлик.
8-модда. Экологик назорат субъектлари
Экологик назорат субъектлари қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;
махсус ваколатли давлат органлари;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
хўжалик юритувчи субъектлар;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари;
нодавлат нотижорат ташкилотлари;
фуқаролар.
9-модда. Экологик назоратнинг турлари
Экологик назоратнинг турлари қуйидагилардан иборат:
давлат экологик назорати;
идоравий экологик назорат;
ишлаб чиқариш экологик назорати;
жамоатчилик экологик назорати.
2-боб. Экологик назорат субъектларининг ваколатлари
10-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг экологик назорат соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
экологик назорат соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
давлат экологик дастурларини тасдиқлайди ва уларнинг амалга оширилишини назорат қилади;
давлат экологик назоратини, шунингдек атроф муҳитнинг давлат мониторингини амалга ошириш тартибини белгилайди;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 3 апрелдаги 111-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тўғрисида»ги низом.
идоравий, ишлаб чиқариш, жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги, экологик хизмат ҳақидаги, шунингдек экологик назоратнинг жамоатчи инспектори тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлайди;
экологик назорат соҳасидаги халқаро ҳамкорликни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонун.
11-модда. Экологик назорат соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари, уларнинг ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси махсус ваколатли давлат органларидир.
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бошқа махсус ваколатли давлат органларининг давлат экологик назорати соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб боради.
Махсус ваколатли давлат органлари:
экологик назорат соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этади;
давлат экологик назоратини амалга оширади;
давлат экологик дастурлари ва бошқа экологик дастурларни, шу жумладан атроф муҳитнинг давлат мониторинги дастурини ишлаб чиқишда иштирок этади ҳамда уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
белгиланган тартибда экологик назорат соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади, шунингдек экологик назорат соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
экологик назоратнинг бошқа субъектлари ва оммавий ахборот воситалари билан давлат экологик назорати масалалари бўйича ҳамкорлик қилади;
идоравий, ишлаб чиқариш экологик хизматларини давлат экологик назоратида иштирок этиш учун жалб қилади;
идоравий, ишлаб чиқариш ва жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишда услубий ёрдам кўрсатади ҳамда кўмаклашади.
Махсус ваколатли давлат органлари қуйидаги соҳаларда давлат экологик назоратини амалга оширади:
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси — атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида, ушбу қисмнинг учинчи — еттинчи хатбошиларида назарда тутилган соҳаларни назорат қилиш бундан мустасно;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги — атроф муҳитнинг радиоактив, кимёвий, биологик моддалар билан ифлосланиши, ичимлик суви таъминоти, атмосфера ҳавосига физик омилларнинг зарарли таъсир кўрсатиши юзасидан;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси — саноат хавфсизлигига ва радиациявий хавфсизликка риоя этилиши, ер қаърини геологик ўрганиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш, минерал хом ашёни қайта ишлашда ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, шунингдек кончилик ишларини геологик-маркшейдерлик жиҳатидан таъминлаш юзасидан;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги — автомототранспорт воситаларининг ишлатилишида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши юзасидан;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги — сунъий сув объектларининг сувидан фойдаланилиши ва истеъмол қилиниши, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ҳимоя қилиш бўйича давлат карантин қоидаларининг бажарилиши юзасидан;
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси — ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш юзасидан, ерларнинг ишлаб чиқариш чиқиндилари ҳамда бошқа чиқиндилар, радиоактив, кимёвий, биологик моддалар ва оқова сувлар билан ифлосланиши бундан мустасно.
Махсус ваколатли давлат органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 31-моддаси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 26 апрель 1996 йилдаги 232-I-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисида»ги низом, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 14 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тўғрисида»ги низом, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги 131-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисида»ги низом, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 25 октябрдаги 270-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳақида»ги низом, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги 290-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тўғрисида»ги низом, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тўғрисида»ги низом.
12-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг экологик назорат соҳасидаги ваколатлари
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:
давлат экологик дастурлари ва бошқа экологик дастурларнинг амалга оширилишида иштирок этади;
ҳудудий экологик дастурларни тасдиқлайди ва уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
тегишли ҳудудда давлат экологик назоратини амалга оширади;
экологик назоратнинг бошқа субъектлари ва оммавий ахборот воситалари билан давлат экологик назорати масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилади.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни.
13-модда. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг экологик назорат соҳасидаги ваколатлари
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ўз ваколатлари доирасида:
экологик назорат соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этади;
идоравий экологик назоратни амалга оширади;
давлат экологик дастурлари ва бошқа экологик дастурларни, шу жумладан атроф муҳитнинг давлат мониторинги дастурини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
белгиланган тартибда экологик назорат соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади, шунингдек экологик назорат соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
давлат бошқаруви органлари тасарруфидаги ташкилотларда, шунингдек хўжалик бошқаруви органлари таркибига кирувчи ташкилотларда атроф муҳит ва табиий ресурслар ҳолатини кузатиш тизимининг ишлашини таъминлайди;
экологик назоратнинг бошқа субъектлари ва оммавий ахборот воситалари билан идоравий экологик назорат масалалари бўйича ҳамкорлик қилади;
давлат бошқаруви органлари тасарруфидаги ташкилотларда, шунингдек хўжалик бошқаруви органлари таркибига кирувчи ташкилотларда ишлаб чиқариш экологик назоратини амалга оширишда услубий ёрдам кўрсатади ва кўмаклашади.
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
14-модда. Хўжалик юритувчи субъектларнинг экологик назорат соҳасидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Хўжалик юритувчи субъектлар ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ишлаб чиқариш экологик назоратини амалга ошириш;
давлат экологик дастурлари ва бошқа экологик дастурларни, шу жумладан атроф муҳитнинг давлат мониторинги дастурини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
экологик назорат соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
атроф муҳитнинг ҳолати ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш тўғрисида тегишли давлат органларига мурожаат қилиш ва ахборот олиш;
экологик назоратнинг бошқа субъектлари ва оммавий ахборот воситалари билан ишлаб чиқариш экологик назорати масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш.
Хўжалик юритувчи субъектлар қуйидагиларни бажариши шарт:
экологик назорат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш;
атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
атроф муҳит ҳолатини ва атроф муҳитнинг ифлосланишига ҳамда табиий ресурслардан нооқилона фойдаланишга олиб келиши, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солиши мумкин бўлган вазиятларни кузатиб боришни амалга ошириш;
атроф муҳитга йўл қўйилиши мумкин бўлган энг юқори таъсирни тартибга солувчи экологик нормативларни ишлаб чиқиш ва уларга риоя этиш;
экологик назорат жараёнида аниқланган атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилиши фактини бартараф этиш;
экологик назоратни амалга оширишда экологик назоратнинг бошқа субъектларига кўмаклашиш.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Қонуннинг 8-моддаси.
Хўжалик юритувчи субъектлар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ва уларнинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
15-модда. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг экологик назорат соҳасидаги ваколатлари
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари:
атроф муҳитни муҳофаза қилишни таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалалари бўйича қарорлар тайёрлашда ва қабул қилишда, шунингдек давлат экологик дастурлари ва бошқа экологик дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
тегишли ҳудудда жамоатчилик экологик назоратини амалга оширади;
атроф муҳит ҳолатини ва атроф муҳитнинг ифлосланишига ҳамда табиий ресурслардан нооқилона фойдаланишга олиб келиши, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солиши мумкин бўлган вазиятларни кузатиб боришни амалга оширади;
экологик назорат соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
махсус ваколатли давлат органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, хўжалик юритувчи субъектларга давлат, идоравий ва ишлаб чиқариш экологик назоратини амалга оширишда ўз вакилининг кузатувчи сифатида иштирок этиши тўғрисида таклифлар киритади;
атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг ўзи томонидан аниқланган факти тўғрисида махсус ваколатли давлат органларини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларини, давлат ва хўжалик бошқаруви органларини, хўжалик юритувчи субъектларни хабардор қилади;
атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатларининг талаблари бузилганлиги аниқланган фактлар юзасидан чоралар кўриш тўғрисида тегишли давлат органларига таклифлар киритади;
атроф муҳитнинг ҳолати, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, мазкур соҳадаги қонун ҳужжатлари бузилиши юзасидан аниқланган фактни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида тегишли давлат органларига мурожаат қилади ва ахборот олади;
атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалаларига доир жамоатчилик фикрини ўрганишни, жамоатчилик экологик экспертизасини ўтказади;
атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудуднинг санитария ҳолати, уни ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш масалалари юзасидан ўз ваколати доирасида тегишли ҳудудда жойлашган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади ҳамда уларнинг натижалари бўйича қарорлар қабул қилади;
атроф муҳитни муҳофаза қилишга кўмаклашади, экологик назоратнинг бошқа субъектлари ва оммавий ахборот воситалари билан жамоатчилик экологик назорати масалалари бўйича, шу жумладан экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлари тизимини шакллантиришда ҳамкорлик қилади;
аҳолининг экологик маданиятини ошириш, экологик таълим ва тарбияни ривожлантиришга доир ишда кўмаклашади.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»гиҚонуни.
16-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг экологик назорат соҳасидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз уставларига мувофиқ қуйидаги ҳуқуқларга эга:
атроф муҳитни муҳофаза қилишни, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлаш масалалари бўйича қарорлар тайёрлашда, шунингдек давлат экологик дастурлари ва бошқа экологик дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш;
жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш;
атроф муҳит ҳолатини ва атроф муҳитнинг ифлосланишига ҳамда табиий ресурслардан нооқилона фойдаланишга олиб келиши, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солиши мумкин бўлган вазиятларни кузатиб боришда иштирок этиш;
экологик назорат соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
махсус ваколатли давлат органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, хўжалик юритувчи субъектларга давлат, идоравий ва ишлаб чиқариш экологик назоратини амалга оширишда ўз вакилининг кузатувчи сифатида иштирок этиши тўғрисида таклифлар киритиш;
атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг ўзи томонидан аниқланган факти тўғрисида махсус ваколатли давлат органларини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларини, давлат ва хўжалик бошқаруви органларини, хўжалик юритувчи субъектларни хабардор қилиш;
атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатларининг талаблари бузилганлиги аниқланган фактлар юзасидан чоралар кўриш тўғрисида тегишли давлат органларига таклифлар киритиш;
атроф муҳитнинг ҳолати, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, мазкур соҳадаги қонун ҳужжатлари бузилиши юзасидан аниқланган фактни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида тегишли давлат органларига мурожаат қилиш ва ахборот олиш;
атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалаларига доир жамоатчилик фикрини ўрганишни, жамоатчилик экологик экспертизасини ўтказиш;
тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудуднинг санитария ҳолати, ободонлаштирилиши ҳамда кўкаламзорлаштирилиши масалаларига доир ахбороти ҳамда ҳисоботларини эшитишда иштирок этиш;
экологик назоратнинг бошқа субъектлари ва оммавий ахборот воситалари билан жамоатчилик экологик назорати масалалари бўйича, шу жумладан экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлари тизимини шакллантиришда ҳамкорлик қилиш;
аҳолининг экологик маданиятини ошириш, экологик таълим ва тарбияни ривожлантиришга доир ишда кўмаклашиш.
Ўзбекистон экологик ҳаракати, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳуқуқлар билан бир қаторда, ўз уставидаги вазифаларига мувофиқ нодавлат нотижорат ташкилотларининг экологик назоратни амалга оширишдаги иштирокини янада кучайтиришга қаратилган тавсияларни ишлаб чиқади.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари қуйидагиларни бажариши шарт:
экологик назорат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш;
экологик назоратни амалга оширишда экологик назоратнинг бошқа субъектларига кўмаклашиш;
экологик назоратнинг бошқа субъектлари вазифаларини бажармаслик.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Қонуннинг 8-моддаси.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ва уларнинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуни.
17-модда. Фуқароларнинг экологик назорат соҳасидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Фуқаролар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
атроф муҳитни муҳофаза қилишни, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлаш масалалари бўйича қарорлар тайёрлаш ва қабул қилишда, шунингдек давлат экологик дастурлари ва бошқа экологик дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш;
атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилишини кузатиб боришни амалга ошириш;
экологик назорат соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг ўзи томонидан аниқланган факти тўғрисида махсус ваколатли давлат органларини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларини, давлат ва хўжалик бошқаруви органларини, хўжалик юритувчи субъектларни, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини хабардор қилиш;
атроф муҳитнинг ҳолати, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, мазкур соҳадаги қонун ҳужжатлари бузилиши юзасидан аниқланган фактни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида тегишли давлат органларига мурожаат қилиш ва ахборот олиш;
атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалалари бўйича жамоатчилик фикрини ўрганишни, жамоатчилик экологик экспертизасини ўтказишда иштирок этиш;
тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудуднинг санитария ҳолати, ободонлаштирилиши ҳамда кўкаламзорлаштирилиши масалаларига доир ахбороти ҳамда ҳисоботларини эшитишда иштирок этиш.
Фуқаролар қуйидагиларни бажариши шарт:
экологик назорат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш;
экологик назоратни амалга оширишда экологик назоратнинг бошқа субъектларига кўмаклашиш.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Қонуннинг 8-моддаси.
Фуқаролар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ва уларнинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
18-модда. Экологик назоратнинг жамоатчи инспектори, унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш мақсадида экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлари тизимини шакллантириши ҳамда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириши мумкин.
Белгиланган тартибда махсус тайёргарликдан ўтган ва экологик назоратда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси экологик назоратнинг жамоатчи инспектори бўлиши мумкин.
Экологик назоратнинг жамоатчи инспектори қуйидаги ҳуқуқларга эга:
атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилишини кузатиб боришни амалга ошириш;
давлат, идоравий ва ишлаб чиқариш экологик назоратини амалга оширишда кузатувчи сифатида иштирок этиш;
атроф муҳитнинг ҳолати, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, мазкур соҳадаги қонун ҳужжатлари бузилиши юзасидан аниқланган фактни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ахборот олиш учун тегишли давлат органларига фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг ва (ёки) нодавлат нотижорат ташкилотининг мурожаатини тайёрлашда иштирок этиш;
юридик ва жисмоний шахслардан жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатларни ва ахборотни олиш;
атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалалари бўйича жамоатчилик фикрини ўрганишни, жамоатчилик экологик экспертизасини ўтказишда иштирок этиш;
тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудуднинг санитария ҳолати, ободонлаштирилиши ҳамда кўкаламзорлаштирилиши масалаларига доир ахбороти ҳамда ҳисоботларини эшитишда иштирок этиш;
аҳолининг экологик маданиятини ошириш, экологик таълим ва тарбияни ривожлантиришга доир ишда иштирок этиш.
Экологик назоратнинг жамоатчи инспектори қуйидагиларни бажариши шарт:
экологик назорат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш;
экологик назоратни амалга оширишда экологик назоратнинг бошқа субъектларига кўмаклашиш;
экологик назоратнинг бошқа субъектлари вазифаларини бажармаслик.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Қонуннинг 8-моддаси.
Экологик назоратнинг жамоатчи инспектори қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ва унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Экологик назоратнинг жамоатчи инспектори тўғрисидаги намунавий низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
3-боб. Экологик назоратни амалга ошириш
19-модда. Экологик назоратни амалга ошириш тартиби
Давлат экологик назорати махсус ваколатли давлат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.
Давлат экологик назоратини амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 31-моддаси.
Идоравий экологик назорат давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан давлат бошқаруви органлари тасарруфидаги ташкилотларда, шунингдек хўжалик бошқаруви органларининг таркибига кирувчи ташкилотларда амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 31-моддаси биринчи қисми.
Ишлаб чиқариш экологик назорати хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ўз хўжалик фаолиятида ва бошқа фаолиятда амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 31-моддаси иккинчи қисми.
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Экологик хизмат тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ экологик хизматни ташкил этиши мумкин.
Жамоатчилик экологик назорати фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар томонидан амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 32-моддасининг учинчи қисми.
Идоравий, ишлаб чиқариш ва жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган идоравий, ишлаб чиқариш ва жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги намунавий низомларга мувофиқ белгиланади.
20-модда. Экологик назоратнинг шакллари ва усуллари
Давлат, идоравий ва ишлаб чиқариш экологик назоратининг шакллари қуйидагилардан иборат:
атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилишини, давлат экологик дастурлари ва бошқа экологик дастурларнинг амалга оширилишини текшириш;
атроф муҳит мониторинги.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 28-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 3 апрелдаги 111-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тўғрисида»ги низом.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган шакллардан ташқари, шунингдек давлат экологик экспертизаси давлат экологик назоратининг, экологик аудит эса, ишлаб чиқариш экологик назоратининг шаклидир.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Экологик экспертиза тўғрисида»ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги 491-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида давлат экологик экспертизаси тўғрисида»ги низом.
Давлат, идоравий ва ишлаб чиқариш экологик назорати атроф муҳитга таъсир кўрсатувчи омилларни ҳисобга олиш, атроф муҳит ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг ҳолатини таҳлил этиш, баҳолаш ва прогноз қилиш йўли билан амалга оширилади.
Жамоатчилик экологик назоратининг шакллари қуйидагилардан иборат:
атроф муҳит ҳолатини ва унинг хўжалик фаолияти ҳамда бошқа фаолият таъсири остидаги ўзгаришларини, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилишини, давлат экологик дастурлари ва бошқа экологик дастурларнинг амалга оширилишини кузатиб бориш;
давлат, идоравий ва ишлаб чиқариш экологик назоратини амалга оширишда кузатувчи сифатида иштирок этиш;
тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудуднинг санитария ҳолати, ободонлаштирилиши ҳамда кўкаламзорлаштирилиши масалаларига доир ахбороти ҳамда ҳисоботларини эшитиш;
жамоатчилик экологик экспертизасини ўтказиш.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Экологик экспертиза тўғрисида»ги Қонунининг 23-моддаси.
Жамоатчилик экологик назорати атроф муҳит ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг ҳолатини таҳлил қилиш ва баҳолаш, шунингдек жамоатчилик фикрини ўрганиш орқали амалга оширилиши мумкин.
Давлат, идоравий, ишлаб чиқариш ва жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шакллар ва усуллардан ҳам фойдаланилиши мумкин.
21-модда. Экологик назорат натижаларини расмийлаштириш
Давлат, идоравий ва ишлаб чиқариш экологик назорати натижаларини расмийлаштириш белгиланган тартибда:
атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилишини, давлат экологик дастурлари ва бошқа экологик дастурлар амалга оширилишини текшириш натижалари бўйича далолатнома ёки маълумотнома;
атроф муҳит мониторинги натижалари бўйича ахборот ёки ҳисобот;
давлат экологик экспертизаси ва экологик аудит натижалари бўйича хулоса тузиш орқали амалга оширилиши мумкин.
Жамоатчилик экологик назорати натижалари белгиланган тартибда маълумотнома ёки ахборот тузиш орқали расмийлаштирилиши мумкин.
Давлат, идоравий, ишлаб чиқариш ва жамоатчилик экологик назорати натижалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа йўллар билан ҳам расмийлаштирилиши мумкин.
22-модда. Экологик назорат натижаларини рўёбга чиқариш шакллари
Давлат, идоравий ва ишлаб чиқариш экологик назорати натижаларини рўёбга чиқариш шакллари қуйидагилардан иборат:
атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бузилишини бартараф этиш тўғрисида юридик ёки жисмоний шахсга ёзма кўрсатма бериш;
корхоналар, ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолиятини фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига бошқа реал таҳдид юзага келишининг олдини олиш муносабати билан ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш тўғрисида махсус ваколатли давлат органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарорини қабул қилиш;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 48-моддаси.
махсус ваколатли давлат органининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг атроф муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган корхоналар, ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш, тугатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш тўғрисида, шунингдек атроф муҳитга, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақида судга ариза билан мурожаат қилиши;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 203-боби. («Ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларни юритиш»), Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 12/149-сонли «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларнинг молиявий жавобгарлигини эркинлаштиришни такомиллаштиришга йўналтирилган Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини қўллаш билан боғлиқ масалалар тўғрисида»ги қарори.
атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисидаги материални махсус ваколатли давлат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юбориш;
идоравий экологик назоратни амалга оширувчи давлат ёки хўжалик бошқаруви органининг мансабдор шахси томонидан давлат бошқаруви органи тасарруфидаги ташкилот ёки хўжалик бошқаруви органи таркибига кирувчи ташкилот раҳбарига атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилиши юзасидан аниқланган факт бўйича чора-тадбирлар кўриш учун таклиф киритиш;
ишлаб чиқариш экологик назоратини амалга оширувчи ваколатли шахс томонидан хўжалик юритувчи субъект раҳбарига атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилиши юзасидан аниқланган факт бўйича чора-тадбирлар кўриш учун таклиф киритиш.
Жамоатчилик экологик назорати натижаларини рўёбга чиқариш шакллари қуйидагилардан иборат:
махсус ваколатли давлат органларини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларини ва фуқароларни жамоатчилик экологик назоратининг натижалари ҳақида хабардор қилиш;
тегишли давлат органларига атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бузилиши юзасидан аниқланган факт бўйича чора-тадбирлар кўриш учун таклифлар киритиш.
Давлат, идоравий, ишлаб чиқариш ва жамоатчилик экологик назорати натижалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шаклларда ҳам рўёбга чиқарилиши мумкин.
4-боб. Якунловчи қоидалар
23-модда. Экологик назоратни амалга оширишга аралашишнинг тақиқланиши
Экологик назоратни амалга оширишга аралашиш, экологик назоратни амалга оширувчи мансабдор ва ваколатли шахсларга, жамоатчи инспекторларга ҳар қандай шаклда таъсир ўтказиш, уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш тақиқланади.
24-модда. Низоларни ҳал этиш
Экологик назорат соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
25-модда. Экологик назорат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Экологик назорат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
26-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
27-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
 LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2013 йил 28 декабрдаги 255 (5929)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 27 декабрь,
ЎРҚ-363-сон

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ СУВ ВА СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 221-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда; 1998 й., 9-сон, 181-модда; 2000 й., 7-8-сон, 217-модда; 2001 й., 1-2-сон, 23-модда; 2004 й., 1-2-сон, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 50-51-сон, 512-модда; 2009 й., 52-сон, 555-модда; 2011 й., 1-2-сон, 1-модда, 36-сон, 365-модда; 2013 й., 18-сон, 233-модда)
I боб. АСОСИЙ ҚОИДАЛАР
Олдинги таҳрирга қаранг.
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади ва асосий вазифалари
Ушбу Қонуннинг мақсади сувга доир муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари аҳоли ва иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжлари учун сувлардан оқилона фойдаланишни таъминлаш, сувларни булғаниш, ифлосланиш ва камайиб кетишдан сақлаш, сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш, сув объектларининг ҳолатини яхшилашдан, шунингдек сувга доир муносабатлар соҳасида корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, фермер, деҳқон хўжаликлари ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан иборатдир.
(1-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-модда. Сув тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
(2-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Ўзбекистон Республикасида сувга доир муносабатлар ушбу Қонун ҳамда унга мувофиқ чиқариладиган сув тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикасида сувга доир муносабатлар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
(2-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ер ости сувлари — ер сатҳидан пастда ер қобиғининг тоғ жинслари қатламларида жойлашган сувлар;
ер усти сувлари — ер қобиғининг устида жойлашган сувлар;
мелиорация объектлари — коллектор-дренаж ва ер усти ташлама сувларини тўплаш ҳамда уларни суғориладиган ерлардан ташқарига чиқариб ташлашга кўмаклашадиган, коллекторларни ва коллектор-дренаж тармоғини, вертикал дренаж қудуқларини, мелиорация насос станцияларини (агрегатларини) ва кузатув тармоғини ўз ичига оладиган сув хўжалиги объектлари;
сувлар — сув объектларида тўпланган барча сувлар мажмуи;
сув истеъмоли (сувни истеъмол қилиш) — юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўз эҳтиёжларини қондириш учун сув ресурсларидан уларни сув объектидан белгиланган тартибда олган ҳолда фойдаланиш;
сув истеъмолчилари уюшмаси — юридик шахс бўлган сув истеъмолчилари томонидан сувга доир муносабатлар соҳасидаги ўз фаолиятларини мувофиқлаштириш, шунингдек умумий манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш учун ихтиёрий асосда ташкил этиладиган нодавлат нотижорат ташкилоти;
сув истеъмолчиси — ўз эҳтиёжларини қондириш учун сув объектидан сув ресурсларини белгиланган тартибда олувчи юридик ёки жисмоний шахс;
сув объекти — сувлар доимий равишда ёки вақтинча тўпланадиган ва сув режимининг ўзига хос шакллари ва белгилари бўлган табиий (жилғалар, сойлар, дарёлар ва бошқалар) ҳамда сунъий (очиқ ва ёпиқ каналлар, шунингдек коллектор-дренаж тармоқлари) сув оқимлари, табиий (кўллар, денгизлар, ер ости сувли қатламлари) ва сунъий (сув омборлари, сел сувлари тўпланадиган жойлар, ҳовузлар ва бошқалар) сув ҳавзалари, шунингдек булоқлар ва бошқа объектлар;
сув объектларини муҳофаза қилиш — сув объектларини сақлаш ва тиклашга қаратилган тадбирлар тизими;
сув режими — сув объектлари ва тупроқ-грунтда сув сатҳи, тезлиги, сарфи ва ҳажмининг вақт бўйича ўзгариши;
сув ресурслари — фойдаланиладиган ёки фойдаланилиши лозим бўлган сув объектлари сувлари;
сув хўжалиги — иқтисодиётнинг сув ресурсларини ва сув объектларини ўрганиш, ҳисобга олиш, бошқариш, улардан фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш, шунингдек сувларнинг зарарли таъсирига қарши курашишни қамраб олувчи тармоғи;
сув хўжалиги объекти — сув ресурсларини тўплаш, бошқариш, етказиб бериш, улардан фойдаланиш, уларни истеъмол қилиш, ажратиб бериш ва муҳофаза қилиш мақсадида сув хўжалиги фаолияти амалга ошириладиган сув объекти;
сувдан фойдаланиш — юридик ва жисмоний шахслар томонидан сув ресурсларини сув объектидан олмаган ҳолда улардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш;
сувдан фойдаланувчи — сув ресурсларини сув объектидан олмаган ҳолда улардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланувчи юридик ёки жисмоний шахс;
сувларнинг зарарли таъсири — сув тошиши, сув босиши, зах босиши ва сувларнинг ўзга таъсирлари натижасида айрим табиий-хўжалик объектлари ва ҳудудларнинг ювилиши, бузилиши, лойқа чўкиши, ботқоқланиши, шўрланиши ва бошқа салбий ҳодисалар;
трансчегаравий сув объектлари — икки ва ундан ортиқ давлатлар чегараларини кесиб ўтадиган ёки шундай чегараларда жойлашган сув объектлари;
трансчегаравий сувлар — икки ва ундан ортиқ давлатлар чегараларини кесиб ўтадиган ёки шундай чегараларда жойлашган ҳар қандай ер усти ёки ер ости сувлари»;
(21-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни билан киритилган—ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
3-модда. Сувга давлат эгалиги
Сув Ўзбекистон Республикасининг давлат мулки — умуммиллий бойлик ҳисобланади, сувдан оқилона фойдаланиш лозим бўлиб, у давлат томонидан қўриқланади.
4-модда. Ягона давлат сув фонди
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ягона давлат сув фонди:
жилғалар, сойлар, дарёлар, сув омборлари, кўллар, денгизлардан, каналлар, коллектор-дренаж тармоқлари, булоқлар, ҳовузларнинг сувлари ва бошқа ер усти сувларидан;
ер ости сувлари, қор захиралари ва музликлардан иборатдир.
Трансчегаравий сув объектларининг (Амударё, Сирдарё, Зарафшон дарёлари, Орол денгизи ва бошқа трансчегаравий сув объектларининг) сувларидан фойдаланиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида белгиланади.
(4-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
II боб. ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ВА БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИНИНГ СУВГА ДОИР МУНОСАБАТЛАРНИ ТАРТИБГА СОЛИШ СОҲАСИДАГИ ВАКОЛАТЛАРИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
5-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг сувга доир муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг сувга доир муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги тасарруфига қуйидагилар киради, чунончи:
сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисидаги қонунларни қабул қилиш, уларга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш;
сув ресурсларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга оид давлат сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш ҳамда сув хўжалигига оид стратегик давлат дастурларини қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг тасарруфига кирадиган бошқа масалаларни ҳал этиш.
(5-модда Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568–II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)
6-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг сувга доир муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг сувга доир муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги тасарруфига қуйидагилар киради, чунончи:
Олдинги таҳрирга қаранг.
сув ресурсларидан комплекс ва оқилона фойдаланиш, уларни бошқариш ва муҳофаза қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
сув ресурсларидан комплекс ва оқилона фойдаланиш, уларни бошқариш ва муҳофаза қилиш, шунингдек сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш соҳасида вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, бошқа юридик шахсларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
сув фондини ҳосил қилиш ва ундан фойдаланиш тартибини, сувдан фойдаланиш, сув истеъмоли меъёрларини ва сув объектидан сув олиш лимитларини (бундан буён матнда сув олиш лимитлари деб юритилади) тасдиқлаш тартибини белгилаш;
(6-модданинг иккинчи — тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
сувларнинг давлат томонидан ҳисобга олиб борилишини ҳамда сувдан фойдаланишни назорат қилиш ва уларни муҳофаза этишни таъминлаш, давлат сув кадастри ва сув мониторингини юритиш;
йирик авариялар, фалокатлар, экология танглиги ва сувларнинг зарарли таъсири олдини олиш ҳамда уларга барҳам бериш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш, сув объектларини булғатганлик ва қуритиб қўйганлик учун ҳақ ундириш тартибини белгилаш;
давлатлараро муносабатларни ривожлантириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш.
(6-модданинг тўққизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг сувга доир муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг сувга доир муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги тасарруфига қуйидагилар киради, чунончи:
ўз ҳудудидаги сув ресурсларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг асосий йўналишларини белгилаш;
сув ресурсларидан фойдаланишни тартибга солиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида қонунийлик ҳамда ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш;
сув объектлари ҳолатини ҳисобга олиб бориш ва уларга баҳо бериш, сувлардан фойдаланилиши ва уларнинг муҳофаза қилиниши, белгиланган сув олиш лимитларига риоя этилиши, сувдан фойдаланувчиларнинг сувдан фойдаланиш ҳисобини юритишлари устидан назорат қилиб бориш;
сув объектларини сақлаш ва уларнинг ҳолатини яхшилаш, сувларнинг зарарли таъсир кўрсатишини, шунингдек булғанишини олдини олиш ва уни бартараф этиш ҳамда авариялар, тошқин, сел ва табиий офатлар натижасида вайрон бўлган объектларни тиклаш юзасидан тадбирлар ўтказиш;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа масалаларни тартибга солиш.
(7-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
III боб. СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА УНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ВА НАЗОРАТИ
8-модда. Сувдан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сувдан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек сувдан фойдаланишни бевосита ёки ҳавза (ҳудудий) бошқармалари орқали тартибга солувчи махсус ваколатли давлат бошқаруви органлари ҳамда бошқа давлат органлари томонидан амалга оширилади.
(8-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (ер усти сувлари), Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (ер ости сувлари) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси (ер ости иссиқ сувлари ва минерал сувлар) ўз ваколатлари доирасида сувдан фойдаланишни тартибга солиш соҳасида махсус ваколатли давлат бошқаруви органлари ҳисобланади.
(8-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-294-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 365-модда)
9-модда. Сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратининг вазифаси сувдан фойдаланиш борасида белгилаб қўйилган тартибга барча вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, фермер ва деҳқон хўжаликлари ва фуқаролар риоя қилишлари, сувни муҳофаза қилиш, сувнинг зарарли таъсирининг олдини олиш ва бартараф қилиш вазифаларини, сувни ҳисобга олиш қоидаларини, шунингдек сув тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгилаб берилган бошқа қоидаларни бажаришларини таъминлашдир.
(9-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширадилар. Сувдан фойдаланиш устидан идоравий назоратни Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси органлари амалга оширадилар.
(9-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-294-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 365-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10-модда. Сувлардан ва сув объектларидан оқилона фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш бўйича тадбирларни амалга оширишда сув истеъмолчилари уюшмалари, бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек фуқароларнинг иштироки
Сув истеъмолчилари уюшмалари, бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз уставларига мувофиқ ҳамда фуқаролар сувлардан ва сув объектларидан оқилона фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш бўйича тадбирларни амалга оширишда давлат органларига кўмаклашади. Давлат органлари бу тадбирларни ўтказишда сув истеъмолчилари уюшмалари, бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларининг, шунингдек фуқароларнинг таклифларини ҳисобга олиши мумкин.
(10-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
IV БОБ. СУВЛАРНИНГ ВА СУВ ОБЪЕКТЛАРИНИНГ ҲОЛАТИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ КОРХОНАЛАР, ИНШООТЛАРНИ ҲАМДА БОШҚА ОБЪЕКТЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРИШ, ЛОЙИҲАЛАШ, ҚУРИШ, РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ, ТАЪМИРЛАШ, ТИКЛАШ ВА ИШГА ТУШИРИШ
(IV-бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11-модда. Сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи корхоналар, иншоотларни ҳамда бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, тиклаш ва ишга тушириш шартлари
Сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи корхоналар, иншоотларни ҳамда бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, тиклаш ва ишга туширишда, янги технологик жараёнларни жорий этишда аҳолининг соғлиғини сақлаш ва ичимлик сувига бўлган эҳтиёжларини ҳамда маиший эҳтиёжларини биринчи навбатда қондириш талабларига риоя этган ҳолда сувдан оқилона фойдаланиш, шунингдек коллектор-дренаж сувларини ва оқинди сувларни чиқариб юборишнинг қулай режими таъминланиши лозим. Бунда сув объектларидан олинадиган ва шу объектларга қайтариладиган сувни ҳисобга олишни, сувларни булғаниш, ифлосланиш ва камайиб кетишдан сақлашни, сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олишни, ерларнинг сув босишини имкон қадар камайтиришни, ерларни шўрланишдан, зах босишдан ёки қақраб қолишдан муҳофаза қилишни, шунингдек қулай табиий шароитлар ва ландшафтларни сақлаб қолишни таъминловчи тадбирлар назарда тутилади.
Сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи корхоналар, иншоотларни ҳамда бошқа объектларни қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳалари сув объектларидан дам олиш ва спорт учун фойдаланиш имкониятлари ҳисобга олинган ҳолда тузилиши лозим.
(11-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12-модда. Балиқчилик хўжалиги сув ҳавзаларида корхоналар, иншоотлар ва бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш ва ишга тушириш шартлари
Балиқчилик хўжалиги сув ҳавзаларида янги ва таъмирланган корхоналар, иншоотлар ва бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш ва ишга тушириш чоғида ушбу Қонун 15-моддасининг талабларига риоя қилиш билан бир қаторда, балиқ захираларига етказилаётган зарарнинг ўрнини қоплаш, бошқа сув ҳайвонлари ва ўсимликларини муҳофаза қилиш ҳамда уларни асраш, қайта тиклаш ва кўпайтиришни таъминлайдиган тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш лозим.
(12-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13-модда. Сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи корхоналар, иншоотлар ҳамда бошқа объектлар қуриладиган, реконструкция қилинадиган, таъмирланадиган ва тикланадиган жойларни белгилаш
Сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи корхоналар, иншоотлар ҳамда бошқа объектлар қуриладиган, реконструкция қилинадиган, таъмирланадиган ва тикланадиган жойларни белгилаш мазкур сув объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар, шунингдек бошқа манфаатдор ташкилотлар билан қонун ҳужжатларига мувофиқ келишиб олинади.
 LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 февралдаги 54-сонли «Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш, шунингдек объектларни қуришга рухсатномалар бериш тартибини тубдан соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига қаранг.
(13-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14-модда. Сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи корхоналар, иншоотларни ҳамда бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш лойиҳаларининг келишиб олиниши ва давлат экспертизаси
Сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи корхоналар, иншоотларни ҳамда бошқа объектларни қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳалари қишлоқ ва сув хўжалиги, санитария назорати, табиатни муҳофаза қилиш, геология ва минерал ресурслар органлари ҳамда бошқа органлар билан келишиб олиниши лозим, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат экспертизасидан ўтказилади.
Мелиорация объектларини таъмирлаш ва тиклаш лойиҳалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилади.
Ишлаб чиқариш шароитларига кўра айланма сув таъминотига ва чиқитсиз технологияга ўтказилиши мумкин бўлмаган саноат корхоналарининг сув билан тўхтовсиз таъминлаш тизимларини лойиҳалаш, қуриш ва реконструкция қилишга йўл қўйилмайди.
(14-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15-модда. Сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи корхоналар, иншоотларни ҳамда бошқа объектларни ишга туширишни тақиқлаш
Қуйидагиларни:
сувларнинг булғаниши ва ифлосланишининг олдини олувчи қурилмалар билан таъминланмаган, шунингдек сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига салбий таъсир кўрсатувчи янги ҳамда реконструкция қилинган корхоналар, цехлар, агрегатларни, коммунал ва бошқа объектларни;
ерларнинг сув босиши, зах босиши, ботқоқланиши, шўрланишининг ҳамда тупроқ эрозиясини олдини олишнинг лойиҳаларда назарда тутилган тадбирлари амалга оширилмагунча суғориш ва сув билан таъминлаш тизимларини, сув омборлари ва каналларни;
тасдиқланган лойиҳаларга мувофиқ сув қабул қиладиган ва бошқа иншоотларни қуриб битказмай туриб, зах қочириш тармоқларини;
тасдиқланган лойиҳаларга мувофиқ балиқларни сақлаб қолиш қурилмалари бўлмаган сув олиш иншоотларини;
тасдиқланган лойиҳаларга мувофиқ тошқин сувларни ва балиқларни ўтказиб юборадиган қурилмалари тайёр бўлмаган гидротехника иншоотларини;
ер ости сув захиралари тасдиқланмаган сув олиш иншоотлари гуруҳини;
сувни тартибга солувчи қурилмалар билан таъминламай туриб ва тегишли ҳолларда санитария муҳофазаси зоналарини белгиламай туриб, сув чиқариш учун бурғиланган қудуқларни ишга тушириш тақиқланади.
Сув омборларини уларнинг ўзанини лойиҳада кўрсатилганидек тайёр қилиб қўйиш тадбирлари амалга оширилмагунча сув билан тўлдириш тақиқланади.
(15-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16-модда. Сув объектларидан ўтадиган кўприклар, ўтиш йўлларини ҳамда бошқа транспорт коммуникацияларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш лойиҳаларини келишиб олиш
Сув объектларидан ўтадиган кўприклар, ўтиш йўлларини ҳамда бошқа транспорт коммуникацияларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳалари қишлоқ ва сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш, катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш органлари ҳамда зарур ҳолларда, энергетика, архитектура ва қурилиш органлари, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги (кемалар қатновини белгилаш юзасидан) билан келишиб олиниши ҳамда тошқин сувларни ўтказиб юборишни, сув объектларидан фойдаланиш режимини, сувларнинг булғаниши, ифлосланиши ва камайиб кетишига йўл қўймасликни, уларнинг зарарли таъсирининг олдини олишни таъминловчи тадбирлар ўтказилишини назарда тутиши лозим.
Сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи сув объектларидан ўтадиган кўприклар, ўтиш йўлларини ҳамда бошқа транспорт коммуникацияларини таъмирлаш ва тиклаш лойиҳалари қишлоқ ва сув хўжалиги органлари билан, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа органлар билан келишиб олиниши ҳамда тошқин сувларни ўтказиб юборишни, сув объектларидан фойдаланиш режимини, сувларнинг булғаниши ва ифлосланишининг олдини олишни таъминловчи тадбирлар ўтказилишини назарда тутиши керак.
(16-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
V БОБ. СУВ ОБЪЕКТЛАРИДА, СУВ ОБЪЕКТЛАРИНИНГ СУВНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ЗОНАЛАРИ, СОҲИЛ БЎЙИ МИНТАҚАЛАРИДА ВА САНИТАРИЯ МУҲОФАЗАСИ ЗОНАЛАРИДА ИШЛАРНИ БАЖАРИШ
(V бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17-модда. Сув объектларида, сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақаларида ва санитария муҳофазаси зоналарида ишларни бажариш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сув объектларида, сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақаларида ва санитария муҳофазаси зоналарида, ер ости сувлари ҳосил бўладиган ҳудудларда сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи қурилиш, таъмирлаш, тиклаш, ўзан тубини чуқурлаштириш ва портлатиш ишлари, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва сув ўсимликларини олиш, кабеллар, қувурлар ҳамда бошқа коммуникацияларни ўтказиш, дарахтларни кесиш, бурғулаш, қишлоқ хўжалиги ишлари ва ўзга ишлар қонун ҳужжатларига мувофиқ бажарилади.
(17-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
 LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 7 апрелдаги 174-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасидаги сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари, дарёлар, магистраль каналлар ва коллекторларнинг, шунингдек ичимлик сув ва маиший сув таъминотининг, даволаш ва маданий-соғломлаштиришда ишлатиладиган сув манбаларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари тўғрисида»ги Низомга қаранг.
Сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи ишлар ушбу Қонун талабларига мувофиқ равишда, илмий асосланган норма ва қоидалар асосида қишлоқ ва сув хўжалиги, энергетика, балиқчилик хўжалиги, ўрмон хўжалиги, маиший ва коммунал хўжалик манфаатлари ҳисобга олинган ҳолда ўтказилади.
(17-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
VI БОБ. СУВДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР, СУВ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ ВА УЛАР ФОЙДАЛАНАДИГАН ОБЪЕКТЛАР
(VI бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18-модда. Сувдан фойдаланувчилар
Сув хўжалигининг фойдаланувчи ташкилотлари, сув истеъмолчилари уюшмалари, коммунал-маиший соҳа, гидроэнергетика корхоналари, бошқа корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, бошқа давлатларнинг фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар сувдан фойдаланувчилар бўлиши мумкин.
(18-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
181-модда. Сув истеъмолчилари
Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, фермер ва деҳқон хўжаликлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, бошқа давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар сув истеъмолчилари бўлиши мумкин.
182-модда. Сув истеъмолчилари уюшмалари
Сув истеъмолчилари уюшмалари асосан гидрография принципига ёки сув ресурсларини оқилона бошқариш ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлайдиган бошқа шартларга мувофиқ ташкил этилади.
Фермер хўжаликлари, юридик шахс ташкил этган ҳолдаги деҳқон хўжаликлари, шунингдек юридик шахс бўлган бошқа сув истеъмолчилари сув истеъмолчилари уюшмаларининг муассислари бўлиши мумкин.
Фермер ва деҳқон хўжаликлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек бошқа сув истеъмолчилари сув истеъмолчилари уюшмаларининг аъзолари бўлиши мумкин.
Сув истеъмолчилари уюшмаси ва унинг хизмат кўрсатиш зонасида жойлашган аъзолари, шунингдек бошқа қишлоқ ва сув хўжалиги органлари ҳамда ўзга юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги сувга доир муносабатлар шартнома асосида тартибга солинади.
(181 ва 182-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
19-модда. Сувдан фойдаланиш объектлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сув объектлари ёки уларнинг қисмлари сувдан фойдаланиш объектлари бўлиши ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланишга берилиши мумкин.
(19-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25-декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
191-модда. Сув истеъмоли манбалари
Сув объектлари ёки уларнинг қисмлари сув истеъмоли манбалари бўлиши ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сув истеъмоли учун берилиши мумкин.
(191-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
20-модда. Сув объектларидан фойдаланишни қисман ёки батамом тақиқлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Алоҳида давлат аҳамиятига ёхуд алоҳида илмий ёки маданий қимматга эга бўлган сув объектларидан фойдаланиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қисман ёки батамом тақиқланиши мумкин.
(20-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
VII БОБ. СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА СУВ ИСТЕЪМОЛИ ТУРЛАРИ
(VII бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21-модда. Сувдан фойдаланиш турлари
Сув объектидан сув олиш усулига, сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этилишига қараб сувдан фойдаланиш сувдан умумий ва махсус фойдаланишга бўлинади.
Жисмоний шахслар томонидан сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи махсус иншоотлар ва қурилмаларни қўлламаган ҳолда ўз эҳтиёжларини ҳамда бошқа эҳтиёжларни қондириш мақсадида сувдан фойдаланиш сувдан умумий фойдаланишдир.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи махсус иншоотлар ва қурилмаларни қўллаган ҳолда амалга ошириладиган сувдан фойдаланиш сувдан махсус фойдаланишдир. Сувдан махсус фойдаланишга айрим ҳолларда махсус иншоотлар ва қурилмаларни қўлламаган ҳолда, аммо сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этадиган сувдан фойдаланиш ҳам киритилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сувдан умумий ва махсус фойдаланиш турлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
(21-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-294-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 365-модда)
Сув объектлари танҳо ёки биргаликда фойдаланишда бўлиши мумкин.
Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик ёки жисмоний шахсларга бутунлай ёки қисман фойдаланишга берилган сув объекти танҳо фойдаланиладиган сув объектидир.
Танҳо фойдаланишга берилмаган сув объекти биргаликда фойдаланиладиган сув объектидир.
Сув объектлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қишлоқ ва сув хўжалиги, санитария назорати, табиатни муҳофаза қилиш, геология ва минерал ресурслар органлари билан келишилган ҳолда фойдаланишга берилади.
Сув объектлари сувдан фойдаланувчиларга сув истеъмолчиларининг қишлоқ хўжалиги, ичимлик, даволаш ва маиший эҳтиёжларини, аҳолининг курорт, рекреация ва ўзга эҳтиёжларини, саноат, энергетика, транспорт, балиқчилик хўжалиги ҳамда бошқа давлат ёки жамоат эҳтиёжларини қондириш учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган талаблар ва шартларга риоя қилинган ҳолда фойдаланишга берилади.
Оқинди сувларни оқизиш учун сув объектларидан фойдаланишга қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ҳамда махсус талаблар ва шартларга риоя қилинган тақдирдагина йўл қўйилиши мумкин.
Сув объектлари битта ёки айни бир вақтда бир нечта мақсадда фойдаланишга берилиши мумкин.
(21-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
211-модда. Сув истеъмоли турлари
Мақсадли фойдаланилишига кўра сув истеъмоли ичимлик, коммунал-маиший, даволаш, курорт, рекреация, балиқчилик хўжалиги, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги сув истеъмолига ва бошқа турларга бўлинади. Сув объектидан олинадиган сувнинг миқдорига қараб сув истеъмоли умумий ва махсус сув истеъмолига бўлинади.
Жисмоний шахслар томонидан сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи махсус иншоотлар ва қурилмаларни қўлламаган ҳолда ўз шахсий ичимлик, маиший, рекреация, даволаш эҳтиёжлари, ҳайвонларни суғориш ва бошқа эҳтиёжларни қондириш мақсадидаги сув истеъмоли умумий сув истеъмолидир.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи махсус иншоотлар ва қурилмаларни қўллаган ҳолда амалга ошириладиган сув истеъмоли махсус сув истеъмолидир. Махсус сув истеъмолига айрим ҳолларда махсус иншоотлар ва қурилмаларни қўлламаган ҳолда, аммо сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этадиган сув истеъмоли ҳам киритилиши мумкин.
Сув ресурслари қонун ҳужжатларида назарда тутилган талаблар ва шартларга риоя қилинган ҳолда истеъмол учун берилади.
(211-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22,23 ва 24-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
VIII боб. СУВ ОБЪЕКТЛАРИНИ ФОЙДАЛАНИШГА БЕРИШ ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ
25-модда. Сув объектларининг, аввало аҳоли эҳтиёжлари учун берилиши
Сув объектлари, аввало, аҳолининг ичимлик сувга бўлган эҳтиёжини ва маиший эҳтиёжини қондириш учун фойдаланишга берилади.
26-модда. Сув объектларини танҳо фойдаланишга бериш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сув объектлари танҳо фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёхуд тегишли ваколатга эга давлат органи томонидан қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда батамом ёки қисман берилади.
(26-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сув объектлари танҳо фойдаланиш учун сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш рухсатномаси албатта расмийлаштирилган ҳолда берилади.
(26-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
27-модда. Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш тартиби
Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш рухсатнома асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Табиий сув объектларининг сувидан махсус фойдаланиш ёки уларнинг сувини махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома ер усти сувлари бўйича — қишлоқ ва сув хўжалиги органлари, ер ости сувлари бўйича — геология ва минерал ресурслар органлари, минерал ва термал сувлар бўйича — ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш органлари билан келишилган ҳолда табиатни муҳофаза қилиш органлари томонидан берилади.
(27-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
Сунъий сув объектларининг сувидан махсус фойдаланиш ёки уларнинг сувини махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома:
ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларига, магистрал каналлар (тизимлар) бошқармаларига, сув омборларидан фойдаланиш бошқармаларига, трансчегаравий сув объектларидан, вилоятлараро аҳамиятга молик сув объектларидан, катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларидан фойдаланувчи ташкилотларга, насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармаларига, мелиорация экспедицияларига, шунингдек бошқа сувдан фойдаланувчиларга ва сув истеъмолчиларига — республика ёки вилоятлараро аҳамиятга молик сув объектларидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан;
ирригация тизимлари бошқармаларига, шунингдек бошқа сувдан фойдаланувчиларга ва сув истеъмолчиларига — вилоят ёки туманлараро аҳамиятга молик сув объектларидан ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари томонидан;
сув истеъмолчилари уюшмаларига, шунингдек бошқа сувдан фойдаланувчиларга ва сув истеъмолчиларига — туман аҳамиятига молик сув объектларидан ирригация тизимлари бошқармалари томонидан;
ўзлари хизмат кўрсатадиган зонада жойлашган фермер ва деҳқон хўжаликларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ҳамда бошқа сув истеъмолчиларига—қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув объектларидан туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими билан келишилган ҳолда сув истеъмолчилари уюшмалари томонидан берилади.
Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(27-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
28-модда. Сувдан умумий фойдаланишни амалга ошириш
Сувдан умумий фойдаланиш ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда рухсатсиз ва чеклашларсиз амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
29-модда. Танҳо фойдаланиш учун берилган сув объектларида сувдан умумий фойдаланиш ва умумий сув истеъмоли
Танҳо фойдаланиш учун берилган сув объектларида сувдан умумий фойдаланишга ва умумий сув истеъмолига шу сув объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар томонидан қишлоқ ва сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш органлари билан келишилган ҳолда белгиланган шартларга кўра йўл қўйилади, зарур ҳолларда эса, бундай сувдан фойдаланиш ва сувни истеъмол қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ тақиқлаб қўйилиши мумкин.
(29-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
30-модда. Сув олиш лимитлари
Сув олиш лимитлари барча сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига нисбатан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сув олиш лимитлари (ушбу модданинг учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно) қишлоқ ва сув хўжалиги органлари томонидан сув манбалари, ҳавза ирригация тизимлари, магистрал каналлар (тизимлар), ирригация тизимлари, иқтисодиёт тармоқлари, ҳудудлар, сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари бўйича белгиланади, ер ости сувлари борасида эса геология ва минерал ресурслар ҳамда ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш органлари билан келишилган ҳолда белгиланади.
(30-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-294-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 365-модда)
Фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда бошқа сув истеъмолчилари учун сув олиш лимитлари уларга хизмат кўрсатувчи сув истеъмолчилари уюшмалари томонидан белгиланади.
Коммунал ва маиший хўжаликларнинг сув олиш лимитлари тегишли фойдаланувчи ташкилотлар томонидан белгиланади.
Сув олиш лимитлари сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари учун манбаларнинг тахмин қилинган ва ҳақиқий сувлилиги ҳисобга олинган ҳолда қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун бир йилда икки марта ҳамда бошқа эҳтиёжлар учун бир йилда бир марта белгиланади ва улар учун мажбурийдир.
Сувдан фойдаланувчиларнинг сувни етказиб бериш бўйича хизматлари, шунингдек кўрсатилган бошқа сув хўжалиги хизматлари учун шартнома асосида ҳақ тўланади.
 LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида»ги низомга қаранг.
(30-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
31-модда. Сув объектларидан фойдаланиш муддатлари
Сув объектлари доимий ёки вақтинча фойдаланиш учун берилади.
Муддати аввалдан белгиланмаган ҳолда фойдаланиш — доимий фойдаланиш деб эътироф этилади.
Сувдан вақтинча фойдаланиш муддати: қисқа — уч йилгача ва узоқ — йигирма йилгача бўлиши мумкин.
Сув объектларидан вақтинча фойдаланиш муддатлари сувдан фойдаланувчи манфаатдор томонлар илтимосномасига биноан, шу сув объектларини танҳо фойдаланиш учун бериш тўғрисида қарор чиқарган ёки ундан махсус фойдаланиш учун рухсатнома берган давлат органлари томонидан узайтирилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
IX БОБ. СУВДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРНИНГ ВА СУВ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
(IX бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
32-модда. Сувдан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари
Сувдан фойдаланувчилар:
сув объектлари қандай мақсадлар учун фойдаланишга берилган бўлса, фақат шу мақсадларда фойдаланиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
сувдан фойдаланишни амалга ошириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иншоотлар, қурилмалар ҳамда бошқа объектларни қуриш ва реконструкция қилиш;
берилаётган сувнинг миқдори ва сифатини текшириш;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, сувдан фойдаланиш тўғрисидаги шартнома бўйича олинмай қолган сув учун компенсация талаб қилиш;
сув ресурсларини бошқаришга оид қарорлар қабул қилинишида иштирок этиш;
манбанинг тахмин қилинган ва ҳақиқий сувлилигидан келиб чиққан ҳолда сув олиш лимитларини ўзгартириш бўйича таклифлар киритиш;
ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг бузилиши, шу жумладан белгиланган сув олиш лимитлари ва сув бериш режимига мувофиқ сув олиш ҳуқуқининг бузилиши туфайли етказилган зарарнинг ўрни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.
(32-модданинг учинчи—олтинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонунига мувофиқ учинчи—саккизинчи хатбошилар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сувдан фойдаланувчилар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(32-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонунига мувофиқ иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
321-модда. Сув истеъмолчиларининг ҳуқуқлари
Сув истеъмолчилари:
берилаётган сувнинг миқдори ва сифатини текшириш;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, сув истеъмоли тўғрисидаги шартнома бўйича олинмай қолган сув учун компенсация талаб қилиш;
сув ресурсларини бошқаришга оид қарорлар қабул қилинишида иштирок этиш;
ўз эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда сув олиш лимитларини ўзгартириш бўйича таклифлар киритиш;
сувга доир муносабатлар соҳасидаги ўз фаолиятларини мувофиқлаштириш, шунингдек умумий манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш учун уюшмаларга (иттифоқларга) ва бошқа бирлашмаларга бирлашиш;
ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг бузилиши, шу жумладан белгиланган сув олиш лимитлари ва сув бериш режимига мувофиқ сув олиш ҳуқуқининг бузилиши туфайли етказилган зарарнинг ўрни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.
Сув истеъмолчилари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(321-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
33-модда. Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш
Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг ҳуқуқлари қонун билан муҳофаза қилинади.
Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг бузилган ҳуқуқлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тикланиши лозим.
34-модда. Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг ҳуқуқларини чеклаш
Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда аҳоли соғлиғини сақлаш мақсадини, давлатнинг бошқа манфаатларини, шунингдек ўзга сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг манфаатларини кўзлаб, сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг ҳуқуқлари чекланиши мумкин. Бунда аҳолининг ичимлик ва маиший эҳтиёжлари учун сув объектларидан фойдаланиш шароитлари ёмонлашмаслиги лозим.
35-модда. Сувдан фойдаланувчиларнинг мажбуриятлари
Сувдан фойдаланувчилар:
сув объектларидан оқилона фойдаланиши, сувни тежаб сарфлаш, сувларнинг сифатини тиклаш ва яхшилаш тўғрисида ғамхўрлик қилиши;
белгиланган сув олиш лимитларига ва сувдан фойдаланиш қоидаларига риоя этиши;
сувдан махсус фойдаланишда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рухсатномани расмийлаштириши;
ифлослантирувчи моддалар мавжуд бўлган оқинди сувларни сув объектларига оқизишни тамомила тугатиш чора-тадбирларини кўриши;
бошқа сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари бузилишига, шунингдек сув объектларига, хўжалик объектлари ва табиий ресурсларга (ерлар, ўрмонлар, ҳайвонот дунёси, фойдали қазилмалар ва бошқаларга) зарар етказилишига йўл қўймаслиги;
сув объектларини, сувни муҳофаза қилиш иншоотларини ва бошқа иншоотларни, техник қурилмаларни техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаши, уларни ишлатиш сифатини яхшилаши ҳамда улардан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларига риоя этиши;
сувни олиш ва беришда сув миқдори ҳисобини юритиши, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисоботни тақдим этиши;
сув ресурсларидан фойдаланганлик, шунингдек сувни етказиб бериш бўйича хизматлар ва кўрсатилган бошқа сув хўжалиги хизматлари учун тўловларни ўз вақтида шартномавий асосда тўлаши;
сувни тежаш чора-тадбирларини кўриши;
сув ресурсларидан оқилона фойдаланишда сув истеъмолчиларига кўмаклашиши;
сувларнинг булғаниши, ифлосланиши ва камайиб кетишининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш, сув объектларига сувларнинг зарарли таъсирини бартараф этиш чора-тадбирларини кўриши, шунингдек ер усти ва ер ости сувлари тўпланадиган майдонларнинг ифлосланишига йўл қўймаслиги;
сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақалари ва санитария муҳофазаси зоналарини сақлашнинг белгиланган режимига риоя қилиши;
сувлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг вакилларини ўз сув хўжалиги объектларига белгиланган тартибда киритиши ҳамда уларга зарур ахборотни тақдим этиши;
сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этадиган авариялар ва бошқа табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар юзага келганлиги тўғрисида маҳаллий давлат ҳокимияти органларини ўз вақтида хабардор қилиши ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича ишларни амалга оширишда, шунингдек сув объектларида таъмирлаш-тиклаш ишларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иштирок этиши;
балиқларни, бошқа сув флораси ва фаунасини муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириши шарт.
Сувдан фойдаланувчилар зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(33, 34 ва 35-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
351-модда. Сув истеъмолчиларининг мажбуриятлари
Сув истеъмолчилари:
сув ресурсларидан оқилона фойдаланиши, сувнинг мақсадсиз истеъмол қилинишига йўл қўймаслиги, сувни тежаб сарфлаш, сувларнинг сифатини тиклаш ва яхшилаш тўғрисида ғамхўрлик қилиши;
белгиланган сув олиш лимитлари ва сув истеъмоли қоидаларига риоя этиши;
сувни махсус истеъмол қилишда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рухсатномани расмийлаштириши;
ифлослантирувчи моддалар мавжуд бўлган оқинди сувларни сув объектларига оқизишни тамомила тугатиш чора-тадбирларини кўриши;
бошқа сув истеъмолчилари ва сувдан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари бузилишига, шунингдек сув объектларига, хўжалик объектлари ва табиий ресурсларга (ерлар, ўрмонлар, ҳайвонот дунёси, фойдали қазилмалар ва бошқаларга) зарар етказилишига йўл қўймаслиги;
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаши, ички сув объектлари ва иншоотларини техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаши, улардан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларига риоя этиши;
олинаётган сув миқдори ҳисобини юритиши ва сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома берган органларга зарур ахборотни тақдим этиши;
сув ресурсларидан фойдаланганлик, шунингдек сувни етказиб бериш бўйича хизматлар ва кўрсатилган бошқа сув хўжалиги хизматлари учун тўловларни ўз вақтида шартномавий асосда тўлаши;
сувни тежаш чора-тадбирларини кўриши;
сувларни муҳофаза қилиш бўйича белгиланган тартибда келишилган технология, ўрмон-мелиорация, агротехника, гидротехника, санитария тадбирлари ва бошқа тадбирларни амалга ошириши;
сувларнинг булғаниши, ифлосланиши ва камайиб кетишининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш чора-тадбирларини амалга оширишда ўзларига хизмат кўрсатувчи сувдан фойдаланувчиларнинг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг талабига кўра иштирок этиши, шунингдек ер усти ва ер ости сувлари тўпланадиган майдонларнинг ифлосланишига йўл қўймаслиги;
сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақалари ва санитария муҳофазаси зоналарини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби ҳамда шартларига риоя этиши;
сувлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг вакилларини ўз сув хўжалиги объектларига белгиланган тартибда киритиши ҳамда уларга зарур ахборотни тақдим этиши;
сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этадиган авариялар ва бошқа табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар юзага келганлиги тўғрисида ўзларига хизмат кўрсатувчи сувдан фойдаланувчиларни, маҳаллий давлат ҳокимияти органларини ўз вақтида хабардор қилиши, шунингдек уларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича ишларни амалга оширишда иштирок этиши;
балиқларни, бошқа сув флораси ва фаунасини муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириши шарт.
Сув истеъмолчиларининг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(351-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
X БОБ. СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА СУВНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ ҲУҚУҚИНИ БЕКОР ҚИЛИШ
(X бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
36-модда. Сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш ҳуқуқини бекор қилиш асослари
Сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш ҳуқуқи:
сувдан фойдаланишга, сув истеъмолига эҳтиёж қолмаганда ёки улардан воз кечилганда;
сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли муддати тугаганда;
корхона, муассаса, ташкилот, фермер хўжалиги тугатилганда, деҳқон хўжалиги тугатилганда (фаолияти тугатилганда);
сув хўжалиги иншоотлари бошқа сувдан фойдаланувчиларга берилганда;
танҳо фойдаланилаётган сув объектларини қайтариб олишга зарурат туғилганда бекор қилинади.
Сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш ва сувларни муҳофаза қилиш қоидалари бузилган ёхуд сувдан мақсадсиз фойдаланилганда ёки сув мақсадсиз истеъмол қилинганда ҳамда лимитдан ортиқча сув олинганда, сув ресурсларидан фойдаланганлик, сувни етказиб бериш бўйича хизматлар ва кўрсатилган бошқа сув хўжалиги хизматлари учун тўловлар тўланмаган тақдирда ҳам сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш ҳуқуқи бекор қилиниши мумкин (ичимлик ва маиший эҳтиёжлар учун сувлардан фойдаланиш ҳуқуқи бундан мустасно).
Қонун ҳужжатларида сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш ҳуқуқини бекор қилишнинг бошқа асослари ҳам назарда тутилиши мумкин.
(36-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
37-модда. Сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш ҳуқуқини бекор қилиш тартиби
Сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш ҳуқуқи:
сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун берилган рухсатномани бекор қилиш;
танҳо фойдаланиш учун берилган сув объектларини қайтариб олиш йўли билан бекор қилинади.
Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун унга рухсатнома берган органнинг қарори билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинади.
(37-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
38-модда. Танҳо фойдаланиш учун берилган сув объектларини қайтариб олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Танҳо фойдаланиш учун берилган сув объектлари қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда қайтариб олинади.
(38-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
39-модда. Сув хўжалиги тадбирларини ўтказиш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли шартларини бекор қилиш ёки ўзгартириш натижасида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш
Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, фермер, деҳқон хўжаликлари ҳамда фуқароларга сув хўжалиги тадбирларини (сув объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишларини ва бошқаларни) ўтказиш, сувлардан нооқилона фойдаланиш, уларни булғатиш, ифлослантириш, камайтириш, шунингдек сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли шартларини қонунга хилоф равишда бекор қилиш ёки ўзгартириш натижасида етказилган зарарнинг ўрни қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда қопланади.
Сув объектларининг соҳил бўйи минтақаларида ва санитария муҳофазаси зоналарида қонунга хилоф равишда қурилган объектлар ҳамда қонунга хилоф равишда ўзлаштирилган ер участкаларида сув хўжалиги тадбирларини ўтказиш чоғида етказилган зарарнинг ўрни қопланмайди.
(39-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
ХI боб. АҲОЛИНИНГ ИСТЕЪМОЛИ, МАИШИЙ ВА БОШҚА ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН СУВ ОБЪЕКТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
40-модда. Аҳолининг истеъмоли, маиший ва бошқа эҳтиёжлари учун ажратиладиган сув объектлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аҳолининг ичимлик сувга бўлган эҳтиёжини, маиший эҳтиёжини ва бошқа эҳтиёжларини қондириш учун сувнинг сифати белгиланган санитария-гигиена талаблари ва давлат стандартларига мувофиқ бўлган сув объектлари ажратилади.
(40-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
41-модда. Аҳолини марказлашган тартибда сув билан таъминлаш
Аҳолининг истеъмоли, маиший ва бошқа эҳтиёжларини марказлашган тартибда сув билан таъминлаш учун сув объектларидан фойдаланилганда, ўзининг кундалик бошқарувида, эгалигида ёки фойдаланишида хўжалик-ичимлик водопроводлари бўлган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар сув олиш иншоотларининг белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳаларига ва ичимлик сув олиш ҳамда уни истеъмолчиларга етказиб бериш учун сувдан махсус фойдаланиш рухсатномаларига мувофиқ сув таъминоти манбаларидан сув олишга ҳақлидирлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар олаётган сувларини ҳисобга олиб боришни ташкил этади, сув билан таъминлаш манбаларидаги сувнинг сифати ҳолатини мунтазам кузатиб боради ва манбаларда сув сифати ўзгарганлиги ҳамда ишлатилган сув миқдори ҳақида табиатни муҳофаза қилиш, геология ва минерал ресурслар, ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш, санитария назорати органларига ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига маълумотлар бериб туради
(41-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-294-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 365-модда)
42-модда. Аҳолини марказлаштирилмаган тартибда сув билан таъминлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аҳолининг ичимлик, маиший ва бошқа эҳтиёжларини марказлаштирилмаган тартибда сув билан таъминлаш учун сув объектларидан фойдаланганда корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, фермер, деҳқон хўжаликлари ва фуқаролар сувдан умумий ёки махсус фойдаланиш ёхуд сувни умумий ёки махсус истеъмол қилиш тартибида бевосита ер усти ёки ер ости сув объектларидан сув олишга ҳақлидир. Зарур ҳолларда, бундай сув олиш каналлар, коллекторлар, сув омборларини лойиҳалаш, қуриш ва реконструкция қилиш чоғида назарда тутилиши ва меъёрлаб қўйилиши лозим. Шу мақсадлар учун мўлжалланган сув олиш иншоотларидан фойдаланиш маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорларига мувофиқ ҳамда сув объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар, шунингдек табиатни муҳофаза қилиш, санитария назорати органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади. Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари мазкур сув олиш иншоотларининг тегишли санитария-техника ҳолатида бўлишини таъминлаши шарт
(42-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
43-модда. Истеъмолга яроқли ер ости сувларидан истеъмолга ва маиший эҳтиёжларга алоқадор бўлмаган мақсадларда фойдаланишни чеклаш
Истеъмолга яроқли ер ости сувларидан истеъмолга ва маиший эҳтиёжларга алоқадор бўлмаган мақсадларда фойдаланишга, одатда, йўл қўйилмайди. Ер юзасида зарур сув манбалари бўлмаган ва истеъмолга яроқли ер ости сув захиралари етарли бўлган жойларда ушбу Қонуннинг 30-моддасига мувофиқ лимитларга мос равишда табиатни муҳофаза қилиш, геология ва минерал ресурслар органлари бундай сувлардан истеъмол ва маиший эҳтиёжларга алоқадор бўлмаган мақсадларда фойдаланишга рухсат беришлари мумкин.
ХII боб. СУВ ОБЪЕКТЛАРИДАН ДАВОЛАШ, КУРОРТ ВА СОҒЛОМЛАШТИРИШ МАҚСАДЛАРИДА ФОЙДАЛАНИШ
44-модда. Шифобахш сувлар қаторига киритилган сув объектларидан биринчи навбатда даволаш ва курорт мақсадларида фойдаланиш
Белгиланган тартибда шифобахш сувлар қаторига киритилган сув объектларидан, аввало, даволаш ва курорт мақсадларида фойдаланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қишлоқ ва сув хўжалиги ва табиатни муҳофаза қилиш органлари шифобахш сувлар қаторига киритилган сув объектларидан, айрим ҳоллардагина тегишли ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш органлари, соғлиқни сақлаш органлари ва курорт бошқармалари билан келишиб туриб, бошқа мақсадлар учун фойдаланишга рухсат беришлари мумкин.
(44-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-294-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 365-модда)
45-модда. Шифобахш сувлар қаторига киритилган сув объектларига оқинди сувлар ташланишини тақиқлаш
Шифобахш сувлар қаторига киритилган сув объектларига оқинди сувларни ташлаш тақиқланади.
46-модда. Дам олиш ва спорт учун сув объектларидан фойдаланиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Дам олиш ва спорт учун сув объектларидан фойдаланиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
(46-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
ХIII боб. СУВ ОБЪЕКТЛАРИДАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ФОЙДАЛАНИШ
Олдинги таҳрирга қаранг.
47-модда. Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли
Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари, ташкилотлари, фермер ва деҳқон хўжаликларининг, шунингдек фуқароларнинг суғориладиган ерларида қулай сув режимини вужудга келтириш мақсадида амалга оширилади.
Сув объектларидан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш лимит бўйича сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилишнинг белгиланган тартибига риоя этган ҳолда сувдан умумий ва махсус фойдаланиш ёки сувни умумий ва махсус истеъмол қилиш тартибида амалга оширилади. Фермер ва деҳқон хўжаликларининг сув олиш лимитлари уларнинг розилигисиз ўзгартирилиши мумкин эмас, манбаларнинг суви камайган ҳоллар бундан мустасно.
Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома ушбу Қонуннинг 27-моддасига мувофиқ берилади.
(47-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
48-модда. Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сувдан фойдаланишни ва сув истеъмолини режалаштириш
Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли ҳар йилги сув билан ҳақиқий таъминланганлик ҳисобга олинган ҳолда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли режалари асосида амалга оширилади.
Коллектор-дренаж тармоғида сувдан фойдаланишни ва сув истеъмолини режалаштириш мелиорация қилинаётган ерларнинг ҳолатини, коллектор-дренаж суви сифатини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Сув истеъмоли режалари сув истеъмолчилари уюшмалари томонидан тузилади ва тасдиқланади. Сув истеъмолчилари уюшмалари сув истеъмоли режаларини умумлаштиради ва уюшмаларнинг сувдан фойдаланиш режаларини тузади.
Сув истеъмолчилари уюшмаларининг сувдан фойдаланиш режалари ирригация тизимлари бошқармалари ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари томонидан умумлаштирилади.
Қуйидагилар:
ирригация тизими бошқармаси туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими билан келишилган ҳолда — сув истеъмолчилари уюшмалари бўйича;
ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг тегишли ҳудудий органлари билан келишилган ҳолда — ирригация тизими бўйича;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Сув хўжалиги бош бошқармаси — ҳавза ирригация тизими бўйича, катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари бўйича тузилган ва умумлаштирилган сувдан фойдаланиш режаларини тасдиқлайди.
(48-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
49-модда. Суғориладиган ерларда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолининг ўзига хос хусусиятлари
Суғориладиган ерларда каналлар, мураккаб муҳандислик иншоотлари, мелиорация тармоғи барпо этилганлиги шундай ерларнинг ўзига хос хусусиятидир.
Сув фонди ерларидан, сув объектларидан, суғориладиган ерлар доирасидаги сув хўжалигининг фойдаланувчи ташкилотлари сув хўжалиги объектлари ва иншоотларидан ягона сув хўжалиги тизими сифатида фойдаланилади, улар давлат мулки бўлиб, хусусийлаштирилиши мумкин эмас.
Сув объектларининг соҳил бўйи минтақалари, ер ости суви чиқаргичи санитария муҳофазаси зоналарининг хўжалик-ичимлик суви мақсадидаги I ва II пояслари табиатни муҳофаза қилиш эҳтиёжлари учун ер эгалари ва ердан фойдаланувчилардан олиб қўйилиши мумкин.
Суғориладиган деҳқончилик эҳтиёжлари учун сув объектларидан фойдаланиш лимит бўйича сувдан фойдаланишнинг ёки сувни истеъмол қилишнинг белгиланган тартибига риоя этилган ҳолда амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида»ги низомга қаранг.
Сувни фақат рўйхатдан ўтказилган, сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозланган сув ажратиш жойларидан (каналларнинг сув олиш иншооти, қудуқ, насос станцияси (агрегати) ва бошқа сув олиш иншоотлари) шартномавий асосда олишга рухсат берилади.
(49-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
50-модда. Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув объектларидан фойдаланувчи сувдан фойдаланувчиларнинг мажбуриятлари
Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув объектларидан фойдаланувчи сувдан фойдаланувчилар ушбу Қонуннинг 35-моддасида назарда тутилган мажбуриятлардан ташқари:
сув ресурсларини самарали бошқариши, лимитдан ортиқча сув олинишига ва сувдан мақсадсиз фойдаланилишига йўл қўймаслиги;
белгиланган тартибда янги сув объектлари қурилишини ва ишлаб турганлари реконструкция қилинишини, шунингдек суғориладиган ерларнинг комплекс реконструкция қилинишини ташкил этиши;
сувни тежайдиган технологияларни ва илғор суғориш техникасини жорий этиш орқали суғориш воситалари ва усулларини такомиллаштиришда сув истеъмолчиларига кўмаклашиши;
қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган сувларнинг мониторинги асосида салбий жараёнларнинг сабаблари ва оқибатларини бартараф этиши шарт.
(50-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
501-модда. Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув ресурсларидан фойдаланувчи сув истеъмолчиларининг мажбуриятлари
Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув ресурсларидан фойдаланувчи сув истеъмолчилари ушбу Қонуннинг 351-моддасида назарда тутилган мажбуриятлардан ташқари:
қишлоқ хўжалиги экинлари ва дов-дарахтларини суғориш, шунингдек яйловларга сув чиқаришнинг қулай режимини сақлаши;
сувни тежайдиган технологияларни ва илғор суғориш техникасини жорий этиш орқали суғориш воситалари ва усулларини такомиллаштириши;
сувни тежаш имконини берадиган агротехника тадбирларини амалга ошириши;
тупроқ унумдорлигини сақлаш имконини берадиган мелиорация тадбирларини амалга ошириши;
суғориш учун берилган сувларнинг коллектор-дренаж тармоғига ва бошқа сув объектларига оқизиб юборилишига йўл қўймаслиги;
сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклашда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иштирок этиши шарт.
(501-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
51-модда. Оқинди сувлар билан суғориш
Қишлоқ хўжалик ерларини оқинди сувлар билан суғоришга табиатни муҳофаза қилиш органлари давлат санитария ва ветеринария назорати органлари билан келишиб рухсат берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Саноат, коммунал корхоналари ва бошқа корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда фуқаролар тупроқ унумдорлигига ва етиштириладиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларига зарарли таъсир қилувчи сувларни қишлоқ хўжалик ерларини суғориш учун беришлари тақиқланади.
(51-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
52-модда. Ўрмонлар, дарахтзорлар ва кўчатзорлар билан банд бўлган ерларни суғориш
Ушбу Қонуннинг 4750-моддалари ва 51-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган қоидалар ўрмонлар, дарахтзорлар ва кўчатзорлар билан банд бўлган ерларни суғоришга ҳам татбиқ қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
53-модда. Жамоа боғлари, токзорлари, экинзорларини ва томорқа ер участкаларини суғориш учун сув объектларидан фойдаланиш
Жамоа боғлари, токзорлари, экинзорларини ва томорқа ер участкаларини сув билан таъминлаш сув истеъмоли тўғрисидаги шартнома асосида сув истеъмолчилари уюшмалари томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Фуқароларнинг экинзорларини ва томорқа ер участкаларини суғориш учун сув ресурсларини ажратиш сув истеъмолчилари уюшмалари томонидан белгиланадиган фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг сув олиш лимитларида назарда тутилади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фуқароларнинг экинзорларни ва томорқа ер участкаларини суғориш учун сувга бўлган эҳтиёжларини умумлаштиради, сув истеъмоли тўғрисида шартномалар тузади ва улар ўртасида сувни истеъмол қилиш тартибини белгилайди, шунингдек суғориш тармоқларида таъмирлаш-тиклаш ишларини ташкил этади.
(53-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
54-модда. Сув истеъмолчиларининг сув объектларидан бериладиган сув оқими маромини ўзбошимчалик билан ўзгартиришини тақиқлаш
Сув истеъмолчиларининг сув истеъмолчилари уюшмалари ҳамда сув хўжалигининг фойдаланувчи ташкилотлари билан белгиланган тартибда келишилмаган ҳолда сув сарфини кўпайтириш ёки камайтириш мақсадида сув объектларидаги гидротехника иншоотларини ўзбошимчалик билан ўзгартириши, шунингдек уларга муваққат тўсиқлар, насос станциялари (агрегатлар) ва сувни кўтарадиган ҳамда сув оладиган бошқа иншоотларни қуриши тақиқланади.
Рўйхатдан ўтказилмаган сув ажратиш жойларидан ўзбошимчалик билан сув олиш тақиқланади.
(54-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
55-модда. Сув объектлари ва гидротехника иншоотлари устидан тракторлар, транспорт воситаларини ва чорва молларини ҳайдаб ўтишнинг тақиқланиши
Сув объектлари ва гидротехника иншоотлари устидан тракторлар, қишлоқ хўжалик машиналари, автомобиллар ва бошқа транспорт воситаларини ҳайдаб ўтиш, шунингдек мўлжалланмаган жойлардан чорва молларини ҳайдаб ўтиш ва суғориш тақиқланади.
(55-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
ХIV боб. СУВ ОБЪЕКТЛАРИДАН САНОАТ МАҚСАДЛАРИДА ВА ЭНЕРГЕТИКА ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ФОЙДАЛАНИШ
Олдинги таҳрирга қаранг.
56-модда. Сув объектларидан саноат мақсадларида ва иссиқлик энергетикаси эҳтиёжлари учун фойдаланувчи сув истеъмолчиларининг мажбуриятлари
(56-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сув объектларидан саноат мақсадларида ва иссиқлик энергетикаси эҳтиёжлари учун фойдаланувчи сув истеъмолчилари, ушбу Қонуннинг 351-моддасида назарда тутилган мажбуриятлардан ташқари, ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш, сув таъминотининг айланма ҳамда такрорий тизимларини жорий этиш орқали сув сарфини камайтириш ва оқинди сувларнинг оқизиб юборилишини тугатиш чора-тадбирларини кўриши шарт.
(56-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Лойиҳаланаётган ва ишга туширилаётган саноат объектлари учун сув таъминотининг тўхтовсиз тизимидан фойдаланишни назарда тутиш ман этилади, ишлаб чиқаришнинг шарт-шароитлари тақозоси билан айланма сув таъминотига мослаштирилиши мумкин бўлмаган корхоналар ва бошқа объектлар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Айланма сув таъминотига эга бўлмаган ишлаб турган корхоналар учун табиатни муҳофаза қилиш органлари томонидан қишлоқ ва сув хўжалиги органлари билан келишилган ҳолда уларни сув таъминотининг тўхтовсиз тизимига ўтказиш муддатлари белгиланади.
(56-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги 421-I-сон Қонуни таҳририда— Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда)
57-модда. Ичимлик сувдан саноат мақсадлари учун фойдаланишни чеклаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Табиий офат, авариялар рўй берган тақдирда ва бошқа фавқулодда ҳолатларда, шунингдек корхона водопровод сувини лимитдан ортиқча олган тақдирда, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари аҳолининг ичимлик сувга бўлган эҳтиёжларини ва маиший эҳтиёжларини биринчи навбатда қондириш манфаатларини кўзлаб, коммунал водопроводлардан саноат мақсадлари учун ичимлик сув истеъмолини қисқартиришга ёки тақиқлаб қўйишга ва идораларга қарашли ичимлик сув берадиган хўжалик водопроводлари сувидан саноат мақсадлари учун фойдаланишни вақтинча чеклаб қўйишга ҳақлидир.
(57-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
58-модда. Ер ости сувларидан техника сув таъминоти ва бошқа саноат мақсадлари учун фойдаланиш
Ичимлик сувлар қаторига киритилган ер ости чучук сувларидан ишлаб чиқариш-техника мақсадлари учун фойдаланиш тақиқланади, зарур ер усти сув манбаалари мавжуд бўлмаган ҳудудларда фойдаланадиган ҳоллар бундан мустаснодир.
Ичимлик ёки шифобахш сувлар қаторига киритилмаган ер ости сувларидан (чучук, минерал ва иссиқ сувлардан) фойдаланишга лойиқ тасдиқланган захиралари бўлса, белгилаб қўйилган тартибда техника сув таъминоти учун, мазкур сув таркибидаги кимёвий элементларни ажратиб олиш, иссиқлик энергияси ҳосил қилиш ва бошқа ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун сувдан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилинган ҳолда фойдаланиш мумкин.
59-модда. Сув объектларидан гидроэнергетика эҳтиёжлари учун фойдаланиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сув объектларидан гидроэнергетика эҳтиёжлари учун фойдаланиш иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари манфаатлари ҳисобга олиниб, қишлоқ ва сув хўжалиги органлари билан келишилган ҳолда, шунингдек, агар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорида, тегишли ҳолларда эса, қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда табиатни муҳофаза қилиш органларининг қарорида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, сувлардан комплекс ва оқилона фойдаланиш талабларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.
(59-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Гидроэнергетика эҳтиёжлари учун бериб қўйилган сув объектларидан табиий шароитларга, хўжалик эҳтиёжлари ва ўзга эҳтиёжларга қараб, бошқа мақсадлар учун ҳам фойдаланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Гидроэнергетика корхоналари ушбу Қонуннинг 35-моддасида назарда тутилган мажбуриятлардан ташқари:
сув объектларининг фойдаланиш қоидаларида белгиланган иш режимига, шу жумладан сув омборларини тўлдириш ва ишга тушириш, улардан сув чиқариш ҳамда сувнинг юқори ва қуйи сатҳи ўзгаришининг режимига риоя этиши;
санитария ва табиат муҳофазаси мақсадларида сув омборларидан сув чиқариб турилишини таъминлаши шарт.
(59-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
ХV боб. СУВ ОБЪЕКТЛАРИДАН БАЛИҚЧИЛИК ХЎЖАЛИГИ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ФОЙДАЛАНИШ
60-модда. Балиқчилик хўжалиги манфаатларини кўзлаб балиқчилик хўжалиги ҳавзалари сувидан фойдаланишни чеклаш
Балиқларнинг қимматли турларини ҳамда сув билан боғлиқ овчилик объектларини сақлаб қолиш ва урчитиб кўпайтириш учун алоҳида муҳим аҳамиятга эга бўлган балиқчилик хўжалиги ҳавзаларида ёки шу ҳавзаларнинг айрим участкаларида сувдан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари балиқчилик хўжалиги манфаатларини кўзлаб чеклаб қўйилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бундай ҳавзаларнинг ёки шу ҳавзалардаги участкаларнинг рўйхатини ҳамда сувдан фойдаланишни чеклаш турларини табиатни муҳофаза қилиш ва қишлоқ ва сув хўжалиги органлари белгилаб беради ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайди.
(60-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги 421-I-сон Қонуни таҳририда— Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда)
61-модда. Балиқ захираларини муҳофаза қилиш ва балиқларни урчитиб кўпайтириш тадбирлари
Балиқчилик хўжалиги ҳавзаларидаги гидротехника иншоотлари ва бошқа иншоотларни ишлатишда балиқ захираларини муҳофаза қилиш ва балиқларни урчитиб кўпайтириш шарт-шароитларини таъминлаш тадбирлари ўз вақтида амалга оширилиши лозим.
Балиқчилик хўжалигига қарашли сув ҳавзаларидаги балиқлар уруғ ташлайдиган жойларга ва уларнинг қишлов уялари жойлашган ерларга тупроқ тўкиш, балиқ захиралари ҳолатига ҳамда уларнинг урчиб кўпайиш шароитларига салбий таъсир этувчи бошқа ишларни бажариш ман қилинади.
Саноат мақсадлари, суғориш ва бошқа эҳтиёжлар учун балиқчилик хўжалиги сув ҳавзаларидан сув олишга табиатни муҳофаза қилиш органлари билан келишиб, сув чиқариш иншоотларига балиқ тушиб қолмаслигини таъминлайдиган махсус мосламалар ўрнатилган тақдирдагина йўл қўйилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
62-модда. Балиқчилик хўжалиги сув ҳавзаларидан ёки ов қилиш участкаларидан фойдаланувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мажбуриятлари
Фойдаланиш учун балиқчилик хўжалиги сув ҳавзалари ёки ов қилиш участкалари бериб қўйилган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ушбу Қонуннинг 35 ва 351-моддаларида назарда тутилган мажбуриятлардан ташқари:
балиқ захираларининг урчиб кўпайиш шароитларини таъминлаши;
ирригация-мелиорация тармоқларини, сунъий ҳовузлар ва бошқа балиқчилик хўжалиги иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклашни амалга ошириши, шунингдек уларни техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаши;
зарур мелиорация ишлари олиб бориши ҳамда мазкур корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар жойлашган ерлардаги қирғоқ участкаларини лозим даражада санитария ҳолатида сақлаши шарт.
(62-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
63-модда. Сув объектларидан балиқчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сув объектларидан балиқчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш тартиби қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилади.
 LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 10 апрелдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва овчилик-балиқ овлаш хўжалигини юритиш тўғрисида низомга ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 августдаги 350-сон қарор билан тасдиқланган «Республика балиқчилик хўжалиги табиий сув ҳавзаларини бириктириб қўйиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги Низомга, шунингдек, «Балиқ овлаш корхоналарида табиий сув ҳавзаларидан фойдаланганлик учун ижара ҳақини ҳисоблаш ва уни ундириш тартиби тўғрисида»ги Низомга (рўйхат рақами 1292, 20.12.2003 й.)қаранг.
(63-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
64-модда. Сув объектларидан спорт ва ҳаваскорлик йўли билан балиқ овлаш учун фойдаланиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сув объектларида спорт ва ҳаваскорлик йўли билан балиқ овлашга рухсат берилади, давлат қўриқхоналари, табиат боғларининг ва давлат биосфера резерватларининг қўриқхонага айлантирилган зоналари ҳудудидаги сув объектлари бундан мустасно. Табиатни муҳофаза қилиш органлари шу мақсадлар учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишган ҳолда сув объектларини ёки уларнинг айрим участкаларини ажратиб беришлари мумкин.
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Қонуннинг III бўлимига қаранг.
(64-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 4 январдаги ЎРҚ-278-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 1-2-сон, 1-модда)
Кўнгилли спорт жамиятларига бериб қўйилган сув объектларида спорт ва ҳаваскорлик йўли билан балиқ овлаш учун шу жамиятлардан рухсат олинади.
ХVI боб. СУВ ОБЪЕКТЛАРИДАН ОВЧИЛИК ХЎЖАЛИГИ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ФОЙДАЛАНИШ
65-модда. Сувдан фойдаланишда овчилик ташкилотларининг имтиёзли ҳуқуқлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Табиатни муҳофаза қилиш ва қишлоқ ва сув хўжалиги органлари ёввойи сув қушлари ва қимматли мўйна берадиган сув ҳайвонлари (қундуз, ондатра, сув каламуши, нутрия ва ҳоказолар) маскани бўлган дарёлар, кўллар ва бошқа сув объектларида сувдан комплекс фойдаланиш талабларини ҳисобга олган ҳолда овчилик хўжалиги корхоналарига ва ташкилотларига сувдан фойдаланиш учун имтиёзли ҳуқуқлар бериб қўйишлари мумкин.
(65-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги 421-I-сон Қонуни таҳририда— Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда)
66-модда. Сув объектларидан овчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сув объектларидан овчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
 LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 10 апрелдаги 95-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва овчилик-балиқ овлаш хўжалигини юритиш тўғрисидаги низомга қаранг.
(66-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
XVII БОБ. МУҲОФАЗА ЭТИЛАДИГАН ТАБИИЙ ҲУДУДЛАРДА ЖОЙЛАШГАН СУВ ОБЪЕКТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
(XVII бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
67-модда. Муҳофаза этиладиган сув объектлари
Устувор экологик, илмий, маданий, эстетик, рекреация ва санитария-соғломлаштириш аҳамиятига молик сув объектлари ёки уларнинг айрим участкалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар деб эълон қилинади ва хўжалик мақсадида фойдаланишдан чиқарилади.
(67-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 4 январдаги ЎРҚ-278-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 1-2-сон, 1-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
68-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар сувларидан фойдаланиш тартиби ва уларни муҳофаза қилиш чоралари
Давлат қўриқхоналари, табиат боғларининг ва давлат биосфера резерватларининг қўриқхонага айлантирилган зоналари сувларидан балиқ овлаш, ов қилиш, сув ўсимликлари ва организмларини йиғиш учун фойдаланиш, шунингдек бундай сувларнинг табиий ҳолатини бузувчи бошқа ҳаракатларни амалга ошириш тақиқланади.
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар сувларига оқинди сувларни оқизишга, шунингдек уларда гидромелиорация ишларини ўтказишга ушбу Қонунда белгиланган талабларга риоя қилинган ҳолда йўл қўйилади.
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар сувларидан фойдаланиш тартиби ва уларни муҳофаза қилиш режими қонун ҳужжатларида белгиланади.
(68-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 4 январдаги ЎРҚ-278-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 1-2-сон, 1-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
69-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг сув объектларини олиб қўйиш
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг сув объектларини олиб қўйишга зарур бўлган алоҳида ҳолларда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва ваколатли органлар томонидан йўл қўйилади.
(69-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 4 январдаги ЎРҚ-278-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 1-2-сон, 1-модда)
ХVIII боб. СУВ ОБЪЕКТЛАРИДАН СУВ ТРАНСПОРТИ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ФОЙДАЛАНИШ
70-модда. Кема қатнайдиган сув йўллари
Дарёлар, кўллар, сув омборлари, каналлар, башарти, сув йўллари сифатида фойдаланиш тўла ёки қисман тақиқланган ёхуд улар танҳо фойдаланиш учун бериб қўйилган бўлмаса, умум фойдаланадиган сув йўллари ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кема қатнови учун сув объектларидан фойдаланиш қишлоқ ва сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш органлари ҳамда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
(70-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонунига мувофиқ иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
71-модда. Сув йўлларини кема қатнайдиган сув йўллари қаторига киритиш, шунингдек сув йўлларидан фойдаланиш қоидаларини белгилаш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сув йўлларини кема қатнайдиган сув йўллари қаторига киритиш, шунингдек сув йўлларидан фойдаланиш қоидаларини белгилаб бериш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
(71-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
72-модда. Сув объектларидан кичик кемаларда сузиб юриш учун фойдаланиш
Сув объектларидан кичик кемаларда (эшкакли ва моторли қайиқлар, катерлар, елканли яхталар ва шу кабиларда) сузиб юриш учун фойдаланишга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган қоидаларга мувофиқ рухсат берилади.
ХIХ боб. ОҚИНДИ СУВЛАРНИ ОҚИЗИШ УЧУН СУВ ОБЪЕКТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Олдинги таҳрирга қаранг.
(73-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
74-модда. Сув объектларига оқинди сувларни оқизишга йўл қўйиш шартлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сув объектларига оқинди сувларни оқизишга сув объекти таркибидаги ифлословчи моддаларнинг белгилаб қўйилган меъёрлардан ошиб кетишига йўл қўймаслик шарти билан ва сувдан фойдаланувчи ҳамда сув истеъмолчиси бундай оқинди сувларни табиатни муҳофаза қилиш ва санитария назорати органлари томонидан белгилаб қўйилган даражага етказиб тозалаб бериш шарти билангина йўл қўйилади.
(74-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Агар мазкур талаблар бузилаётган бўлса, табиатни муҳофаза қилиш ва санитария назорати органлари оқинди сувларни оқизишни чеклаб, тўхтатиб ёки тақиқлаб қўйишлари, ҳаттоки айрим саноат қурилмаларини, цехлар, корхоналар, ташкилотлар, муассасаларнинг фаолиятини тўхтатиб қўйишлари лозим. Аҳолининг соғлиғига хатарли ҳолларда, оқинди сувларни оқизиш тўхтатилиб, ҳаттоки ишлаб чиқариш объектларидан ва бошқа объектлардан фойдаланиш тўхтатиб қўйиши лозим.
75-модда. Сув объектларидан оқинди сувларни оқизиш учун фойдаланиш тартиби ва шартлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сув объектларидан оқинди сувларни оқизиш учун фойдаланиш тартиби ва шартлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
(75-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
ХХ боб. СУВ ОБЪЕКТЛАРИДАН ЁНҒИНГА ҚАРШИ ЭҲТИЁЖЛАР УЧУН ҲАМДА БОШҚА ДАВЛАТ ВА ЖАМОАТ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ФОЙДАЛАНИШ
76-модда. Сув объектларидан ёнғинга қарши эҳтиёжлар учун фойдаланиш
Ёнғинга қарши эҳтиёжлар учун ҳар қандай сув объектларидан сув олишга йўл қўйилади.
77-модда. Сув объектларидан ёнғинга қарши эҳтиёжлар учун ҳамда бошқа давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун фойдаланиш тартиби
Сув объектларидан ёнғинга қарши эҳтиёжлар учун, шунингдек давлат ва жамоатнинг бошқа эҳтиёжлари учун фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
ХХI боб. СУВ ОМБОРЛАРИ, ГИДРОУЗЕЛЛАР ВА БОШҚА ИНШООТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
78-модда. Сув омборларини сув билан тўлдириш ва улардан сув чиқариш режими
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сув омборларида тўғонлар, дамбалар, сув ўтказадиган ва сув оладиган иншоотлар, гидроэнергетика мажмуаларидан ҳамда бошқа иншоотлардан фойдаланувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар фойдаланиш қоидалари ҳамда сув омборларининг таъсир зоналаридаги сувдан фойдаланувчилар, сув истеъмолчилари, ер участкаларининг мулкдорлари, ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг манфаатлари ҳисобга олинган ҳолда сув омборларини тўлдириш ва ишлатиш борасида белгиланган режимга риоя қилиши шарт.
(78-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сув омборлари турли сувдан фойдаланувчиларнинг ва сув истеъмолчиларининг сувга бўлган эҳтиёжини қондиришни тартибга солиш мақсадида бунёд этилади.
(78-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Сув омборларини сувга тўлдириш ва улардан сувни чиқариш режими, сув сатҳининг ўзгариш режими, гидроузел орқали сув ўтиш режими, кемаларнинг бемалол ва хавфсиз ўтиши, шунингдек балиқларнинг уруғ ташлайдиган жойларга ўта олишини таъминлаш сув омборларидан фойдаланиш қоидалари билан белгиланади.
79-модда. Сув омборларидан фойдаланиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сув омборларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси ва бошқа манфаатдор органлар билан келишиб, ҳар бир сув омбори, сув омборлари тизмаси ёки тизими учун тасдиқланган қоидаларда белгиланади.
(79-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
80-модда. Сув омборларининг тегишли техника ҳолатини ва ободончилигини таъминлайдиган тадбирларни уюштириш ва мувофиқлаштириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сув омборларининг тегишли техника ҳолатини ва ободончилигини таъминлайдиган тадбирларни уюштириш ва мувофиқлаштириш, шунингдек улардан фойдаланиш устидан назорат қилиш қишлоқ ва сув хўжалиги органлари ҳамда катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш органлари томонидан амалга оширилади.
(80-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
81-модда. Кўл ва бошқа сув ҳавзаларидан сув омборлари сифатида фойдаланиш
Ушбу Қонуннинг 7879 ва 80-моддаларидаги қоидалар кўллардан ва сув омборлари тариқасида хизмат қилаётган бошқа сув ҳавзаларидан фойдаланишга ҳам жорий қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
82-модда. Гидроузеллар ва бошқа гидротехника иншоотларидан фойдаланиш тартиби
Дарёлар, сойлар, каналлар ва коллекторлардаги қишлоқ ва сув хўжалиги органлари томонидан фойдаланиладиган гидроузеллар ҳамда бошқа гидротехника иншоотлари давлат мулки бўлиб, улардан белгиланган тартибда фойдаланилади.
Сув истеъмолчилари уюшмалари, шунингдек бошқа сувдан фойдаланувчиларнинг гидромелиорация тармоғидаги гидротехника иншоотлари, шу жумладан суғориш каналлари ва коллектор-дренаж тармоқлари сувдан фойдаланувчилар томонидан мансублиги бўйича ишлатилади.
Қишлоқ ва сув хўжалиги органлари сув истеъмолчилари уюшмалари ҳамда бошқа сувдан фойдаланувчилар билан шартномавий асосда гидромелиорация тармоғига ва ундаги иншоотларга техник хизмат кўрсатишни ўз зиммасига олиши мумкин.
(82-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
ХХII боб. ОРОЛ ДЕНГИЗИ ҲАВЗАСИДА ДАВЛАТЛАРАРО СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ
Олдинги таҳрирга қаранг.
83-модда. Ўзбекистон Республикасининг ва Орол денгизи ҳавзасидаги бошқа давлатларнинг ҳудудида жойлашган трансчегаравий сув объектларидан фойдаланишни тартибга солиш
Ўзбекистон Республикасининг ва Орол денгизи ҳавзасидаги бошқа давлатларнинг ҳудудида жойлашган трансчегаравий сув объектларидан (Амударё, Сирдарё, Зарафшон дарёлари, Орол денгизи ва бошқа трансчегаравий сув объектларидан) фойдаланишни тартибга солиш Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.
(83-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
84-модда. Трансчегаравий сув объектларида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли
Трансчегаравий сув объектларида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли, сув хўжалиги ва сувни муҳофаза қилиш тадбирларини ўтказиш Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси трансчегаравий сув объектларининг Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида тартибга солинмаган қисмида сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(84-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
XXIII БОБ. СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА СУВ ИСТЕЪМОЛИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ
(XXIII бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25-декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
85-модда. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги низоларни ҳал қилувчи органлар
Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги низолар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек қишлоқ ва сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш, геология ва минерал ресурслар органлари, шунга ваколатли бошқа органлар ва судлар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.
(85-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
86-модда. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги низоларни ҳал қилишга доир ваколати
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳудудидаги сув объектларидан фойдаланиш масалалари юзасидан фуқаролар ўртасидаги сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги низоларни ҳал қилиш мазкур органларнинг ваколатига киради, қишлоқ ва сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш органлари ҳамда шунга ваколатли бошқа давлат органлари ҳал қилиши лозим бўлган низолар бундан мустасно.
(86-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
87-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги низоларни ҳал қилишга доир ваколати
Тегишли ҳудудда сув объектларидан фойдаланиш масалалари юзасидан корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда фуқаролар ўртасидаги сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги низоларни ҳал қилиш маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатига киради, қишлоқ ва сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш органлари ҳамда шунга ваколатли бошқа органлар ҳал қилиши лозим бўлган низолар бундан мустасно.
(87-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(88-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни билан чиқарилган— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(89-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни билан чиқарилган— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
90-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги низоларни ҳал қилишга доир ваколати
Турли вилоятлар ёки битта вилоят ва Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ўртасидаги сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги низоларни ҳал қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ваколатига киради, қишлоқ ва сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш, геология ва минерал ресурслар органлари ҳамда шунга ваколатли бошқа давлат органлари ҳал қилиши лозим бўлган низолар бундан мустасно.
(90-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
91-модда. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги халқаро низоларни ҳал қилиш
Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатлар ўртасида трансчегаравий сувлардан ва трансчегаравий сув объектларидан фойдаланиш ва сувни истеъмол қилиш тўғрисидаги низолар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари билан белгиланадиган тартибда ҳал қилинади.
(91-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
92-модда. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги низоларни кўриб чиқиш
Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги низолар тарафлардан бирининг аризасига биноан кўриб чиқилади. Аризага сувдан фойдаланиш ва сувни истеъмол қилиш ҳуқуқи бузилганлигидан далолат берувчи ҳужжатлар илова қилинади.
(92-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
93-модда. Сувдан фойдаланишга ва сув истеъмолига доир низоларни кўриб чиқиш тартиби
Сувдан фойдаланишга ва сув истеъмолига доир низолар манфаатдор томонлар иштирокида кўриб чиқилади, улар низо ҳал қилинадиган вақт ва жой ҳақида хабардор қилиб қўйилади.
(93-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
94-модда. Сувдан фойдаланишга ва сув истеъмолига доир низолар юзасидан қарор қабул қилиш
Сувдан фойдаланишга ва сув истеъмолига доир низоларни кўриб чиқиш натижаси ҳақида шу низони ҳал қилувчи органлар қарор чиқарадилар.
Зарур ҳолларда бу қарорларда уларни ижро этиш тартиби ва муддатлари, шунингдек бузилган ҳуқуқни тиклаш тадбирлари кўрсатилган бўлиши мумкин.
(94-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
95-модда. Сувдан фойдаланишга ва сув истеъмолига доир низо юзасидан чиқарилган қарорлар устидан шикоят қилиш тартиби
Сувдан фойдаланишга ва сув истеъмолига доир низо юзасидан чиқарилган қарор устидан шу қарор топширилган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида юқори турувчи органга шикоят қилиш мумкин.
Низо юзасидан чиқарилган қарор устидан қилинган шикоят бу қарорнинг ижросини тўхтатиб қўймайди. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги низо юзасидан чиқарилган қарорнинг ижроси қарор чиқарган орган, юқори турувчи орган томонидан тўхтатилиши ёки ижро муддати узайтирилиши мумкин.
(95-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
96-модда. Сувдан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган мулкка оид низоларни ҳал қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сувдан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган мулкка оид низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли суд томонидан ҳал этилади.
(96-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
XXIV БОБ. СУВНИ ВА СУВ ОБЪЕКТЛАРИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ
(XXIV бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
97-модда. Сувни муҳофаза қилиш вазифалари
Ҳамма сувлар (сув объектлари) аҳоли соғлиғига зарар етказиши, шунингдек балиқ захираларининг камайиши, сув таъминоти шароитининг ёмонлашиши ҳамда сувнинг физикавий, кимёвий ва биологик хоссалари пасайиши, сувнинг табиий тозаланиш хусусияти камайиши, сувнинг гидрологик ва гидрогеологик режимининг бузилиши натижасида келиб чиқадиган бошқа кўнгилсиз ҳодисаларга олиб келиши ҳолларидан муҳофаза қилиниши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
98-модда. Сувни ва сув объектларини муҳофаза қилишни, шунингдек сув режими ва сувнинг ҳолатини яхшилашни таъминловчи тадбирларни амалга ошириш
Фаолияти сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, табиатни муҳофаза қилиш, сув хўжалиги, санитария назорати органлари ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан келишган ҳолда технология, ўрмон-мелиорация ва агротехника, гидротехника, санитария-техника тадбирларини ўтказишлари шарт.
(98-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
99-модда. Сувни ва сув объектларини чиқит ва чиқиндилар билан ифлослантиришдан муҳофаза қилиш
(99-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва фуқароларга қуйидагилар тақиқланади:
ишлаб чиқариш чиқитлари, маиший ва бошқа хил чиқитлар ҳамда чиқиндиларни сув объектларига ташлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мойларнинг, ёғочларнинг, кимёвий ва нефть маҳсулотларининг ҳамда бошқа маҳсулотларнинг тўкилиб-сочилиши натижасида сувни ва сув объектларини булғатиш ва ифлослантириш;
(99-модда биринчи қисмининг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
сув ҳавзаларининг юзи, сув ҳавзаларини қоплаб турган яхлар ва музликларнинг юзаси, саноат чиқитлари, маиший чиқинди ва бошқа ташландиқ чиқитлар, шунингдек ер усти ва ер ости сувларнинг сифатини ёмонлаштириб юборадиган нефть ва кимёвий маҳсулотлар билан булғатиш ва ифлослантириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
сувларни ўғитлар, заҳарли кимёвий моддалар ва бошқа зарарли моддалар билан булғатиш.
(99-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Оқинди сувларни сув объектларига оқизишга ушбу Қонуннинг 74 ва 75-моддаларида кўрсатиб ўтилган талабларга риоя қилинган тақдирдагина йўл қўйилади.
(99-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
100-модда. Сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақалари ва санитария муҳофазаси зоналари
Сув объектларининг тупроқ эрозияси маҳсулотлари билан булғаниши, ифлосланиши, камайиши ва лойқа чўкишининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш, шунингдек қулай сув режимини сақлаш, фойдаланиш ва таъмирлаш-тиклаш ишларини олиб бориш учун нормал шарт-шароит яратиш мақсадида қонун ҳужжатларига мувофиқ сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ва соҳил бўйи минтақалари белгиланади.
Аҳолининг ичимлик, маиший ва даволаш-соғломлаштириш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган сувларни муҳофаза қилиш мақсадида қонун ҳужжатларига мувофиқ сув объектларининг санитария муҳофазаси зоналари белгиланади.
 LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикасининг «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 7 апрелдаги 174-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасидаги сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари, дарёлар, магистраль каналлар ва коллекторларнинг, шунингдек, ичимлик сув ва маиший сув таъминотининг, даволаш ва маданий-соғломлаштиришда ишлатиладиган сув манбаларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ҳақида»гиНизомга қаранг.
Сув объектларининг вазифаси, жойлашган ўрни ва техник кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақалари ва санитария муҳофазаси зоналарида хўжалик фаолиятининг махсус режими белгиланади.
Сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақалари ва санитария муҳофазаси зоналарини муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(100-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
101-модда. Ер ости сувларини муҳофаза қилиш
Ер ости сувлари чиқариш ва ундан фойдаланиш билан шуғулланувчи идоралар сув чиқарилаётган участка ва унга туташ ҳудудларда ер ости сувларига доир режимларга риоя этилишини кузатиб боришлари, шунингдек фойдаланилаётган сувнинг миқдори ва сифатининг ҳисобини юритишлари шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Башарти, фойдали қазилмалар конларини қидириш, уларни ўрганиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бурғилаш ҳамда бошқа кон-қидирув ишлари бажариш чоғида ер ости сувлари бор қатламлар аниқлангани тақдирда, бу ҳақда табиатни муҳофаза қилиш, қишлоқ ва сув хўжалиги органларига маълум қилиниши ҳамда белгиланган тартибда ер ости сувларини муҳофаза қилишга қаратилган чора-тадбирлар кўрилиши лозим.
(101-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги 421-I-сон Қонуни таҳририда— Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда)
Башарти, саноат оқинди сувларини оқизиш учун қазиладиган қудуқлар сувли қатламларни ифлослантириш манбаига айланиши мумкин бўлса, бундай қудуқлар қазиш барча ҳолларда ман этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўз-ўзидан сув чиқариб, суви фойдаланиш учун яроқсиз бўлган қудуқларга сувни бошқариш ускуналари ўрнатилиши, улар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатиб қўйилиши ёки тугатилиши лозим.
(101-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Сифатли ер ости сувлари тўпланадиган манбалар теграсида қаттиқ ва суюқ чиқиндилар тўплаш, ахлатхоналар барпо этиш, ер ости сувларининг ифлосланиш манбаига айланиш эҳтимоли бўлган саноат, қишлоқ хўжалик объектлари ва бошқа объектлар қурилишига йўл қўйилмайди.
Ер ости сувларини муҳофаза қилиш чора-тадбирларини кўриш, шу жумладан қудуқларни кузатиш тармоғини яратиш фаолияти ер ости сувларининг ҳолатига таъсир кўрсатувчи корхоналар томонидан амалга оширилади.
102-модда. Кичик дарёларни муҳофаза қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хўжалик фаолияти кичик дарёларнинг ҳолати ва режимига салбий таъсир кўрсатувчи корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари), фермер ва деҳқон хўжаликлари, қишлоқ ва сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда сувни, унинг мусаффолиги ва сифатини сақлаш чора-тадбирларини кўришлари лозим.
(102-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги 681-I-сон Қонуни таҳририда— Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кичик дарёларнинг сувни муҳофаза қилиш минтақалари, бу минтақалардаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг хўжалик фаолияти режими қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
 LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 7 апрелдаги 174-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасидаги сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари, дарёлар, магистраль каналлар ва коллекторларнинг, шунингдек, ичимлик сув ва маиший сув таъминотининг, даволаш ва маданий-соғломлаштиришда ишлатиладиган сув манбаларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ҳақида»ги Низомга қаранг.
(102-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
ХХV боб. СУВ ЕТКАЗАДИГАН ЗАРАРЛИ ТАЪСИРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА УНИ БАРТАРАФ ҚИЛИШ
Олдинги таҳрирга қаранг.
103-модда. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг сув етказадиган зарарли таъсирнинг олдини олиш ҳамда уни бартараф этиш бўйича мажбуриятлари
Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар табиатни муҳофаза қилиш, қишлоқ ва сув хўжалиги, геология ва минерал ресурслар органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа манфаатдор органлар билан келишилган ҳолда ёки шунга ваколатли давлат органларининг ёзма кўрсатмалари бўйича:
сув тошқинларининг, сув босиши ва зах босишининг;
соҳиллар, ҳимоя дамбалари ва бошқа иншоотлар бузилиб кетишининг;
ерларнинг ботқоқланиши ва шўрланишининг;
тупроқ эрозиясининг, жарлар, ўпирилишлар юзага келишининг, сел оқимларининг ва сувлар етказадиган бошқа зарарли таъсирнинг олдини олиш ҳамда уни бартараф этиш бўйича тадбирларни амалга ошириши шарт.
(103-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
104-модда. Сувнинг зарарли таъсири натижасида юз берадиган табиий офатларнинг олдини олиш ва уларни тугатишга доир энг зарур чораларни амалга ошириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сувнинг зарарли таъсири натижасида юз берадиган табиий офатларнинг олдини олиш ва уларни тугатишга доир энг зарур чораларни амалга ошириш йўллари қонун ҳужжатларида белгилаб берилади.
 LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунига қаранг.
(104-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий туман ҳудудида тошқин ва сел бўлганда авария ҳолатларининг олдини олиш ҳамда тугатиш ишларини бажаришни туман давлат ҳокимияти органлари ташкил этадилар.
(104-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сувнинг зарарли таъсири натижасида юз берадиган табиий офатларнинг олдини олиш ва уларни тугатиш ишларига оператив раҳбарлик қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти органлари зарур ҳолларда тошқинга қарши кураш комиссиялари ва бошқа комиссиялар тузадилар, бу комиссиялар таркибига тегишли корхона, ташкилот ва муассасаларнинг вакиллари, шунингдек қишлоқ ва сув хўжалиги ва табиатни муҳофаза қилиш органларининг вакиллари киради.
(104-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
105-модда. Сув етказадиган зарарли таъсирдан муҳофаза қилиш, уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тадбирлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сув етказадиган зарарли таъсирдан муҳофаза қилиш, зарарли таъсирнинг олдини олиш ва уни бартараф этиш тадбирлари сувдан фойдаланувчилар, сув истеъмолчиларининг маблағлари ҳамда маҳаллий бюджет ҳисобидан, республика ва минтақавий дастурлар бўйича эса республика бюджети ҳисобидан амалга оширилади.
(105-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
106-модда. Сувдан оқилона фойдаланиш, сувни оқилона истеъмол қилиш ва сувларни муҳофаза қилишнинг иқтисодий чора-тадбирлари
Сувдан оқилона фойдаланиш, сувни оқилона истеъмол қилиш ва сувларни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий чора-тадбирлари:
сув ресурсларидан фойдаланганлик, сувни етказиб бериш бўйича хизматлар ва кўрсатилган бошқа сув хўжалиги хизматлари, сув объектларини ифлослантирганлик ва уларга зарарли таъсир этишнинг ўзга турлари учун ҳақ олишни;
сувни тежайдиган технологияларни жорий этишда, сувни муҳофаза қилиш ва тежашда самарали бўлган фаолиятни амалга оширишда юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган солиққа, кредитга оид ва бошқа имтиёзларни;
ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, ташкилий, экологик рағбатлантиришнинг ва бошқача рағбатлантиришнинг самарали чора-тадбирлари тизимини қўллашни назарда тутади.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз уставларига мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сувдан оқилона фойдаланиш, сувни оқилона истеъмол қилиш ва сувларни муҳофаза қилишга қаратилган самарали чора-тадбирларнинг татбиқ этилишини рағбатлантириши ва тақдирлаши мумкин.
(106-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
ХХVI боб. СУВДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ДАВЛАТ ЙЎЛИ БИЛАН ҲИСОБГА ОЛИШ ВА РЕЖАЛАШТИРИШ
107-модда. Сувни ва ундан фойдаланишни давлат йўли билан ҳисобга олиш вазифалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сувни ва ундан фойдаланишни давлат йўли билан ҳисобга олишнинг вазифаси ягона сув фондини ташкил этувчи сувларнинг миқдорини ва сифатини, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларининг эҳтиёжлари учун сувдан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотларни белгилашдан иборатдир.
(107-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
108-модда. Сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза этишни режалаштириш
Сувдан фойдаланишни режалаштириш биринчи навбатда аҳолининг ичимлик сувга бўлган ва маиший эҳтиёжларини қондиришни, сувнинг сувдан фойдаланувчилар ўртасида илмий асосда тақсимланишини, сувни муҳофаза қилишни ва сув етказадиган зарарли таъсирнинг олдини олишни таъминлаши лозим.
Сувдан фойдаланишни режалаштириш чоғида давлат сув кадастридаги маълумотлар, сув хўжалиги баланслари, сувдан комплекс фойдаланиш ва сувни муҳофаза қилиш жадваллари ҳисобга олинади.
109-модда. Давлат сув кадастри
Давлат сув кадастри сувни миқдор ва сифат кўрсаткичларини ҳисобга олиш, сувдан фойдаланишни қайд қилиш ва ҳисобга олиш маълумотларини ўз ичига олади.
110-модда. Сув хўжалиги баланслари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сувнинг мавжуд миқдорини ва ундан фойдаланиш даражасини баҳолаш учун дарёлар ҳавзалари, ҳавза ирригация тизимлари ҳамда иқтисодий минтақалар бўйича сув хўжалиги баланслари тузилади.
(110-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568–II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сув хўжалиги баланслари ушбу Қонуннинг 8-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган сувлардан фойдаланишни тартибга солиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат бошқаруви органлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида тузилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан умумлаштирилади.
(110-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонунига мувофиқ иккинчи қисм билан тўлдирилган— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
111-модда. Сувдан комплекс фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш жадваллари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сувдан комплекс фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишнинг бош ва ҳавза (ҳудудий) жадваллари аҳолининг ва иқтисодиёт тармоқларининг сувга бўлган истиқболдаги эҳтиёжларини қондириш учун, шунингдек сувни муҳофаза қилиш ва сув етказадиган зарарли таъсирларнинг олдини олиш учун амалга оширилиши лозим бўлган асосий сув хўжалиги тадбирларини ва бошқа тадбирларни белгилаб беради.
(111-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
112-модда. Сувни ва ундан фойдаланишни давлат йўли билан ҳисобга олиш, давлат сув кадастри юритиш, сув хўжалиги баланслари тузиш ҳамда сувлардан комплекс фойдаланишнинг ва уни муҳофаза қилишнинг жадвалларини ишлаб чиқиш тартиби
Сувни ва ундан фойдаланишни давлат йўли билан ҳисобга олиш, давлат сув кадастрини юритиш, сув хўжалиги баланслари тузиш ҳамда сувдан комплекс фойдаланишнинг ва уни муҳофаза қилишнинг жадвалларини ишлаб чиқиш ишлари бюджет ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаб берадиган тартибда бажарилади.
 LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 7 январдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасининг Давлат сув кадастрини ишлаб чиқиш ва юритиш тартиби тўғрисида»ги Низомга қаранг.
113-модда. Сув мониторинги
Сув мониторинги, шу жумладан ер ости сувлари мониторинги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш, уларга баҳо бериш, салбий жараёнларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш учун сувларнинг ҳолати устидан олиб бориладиган кузатув тизимидан иборатдир.
Сув мониторингининг тузилиши, мазмуни ва уни амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
 LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 3 апрелдаги 111-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тўғрисида»ги Низомга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
XXVII БОБ. СУВ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК
(XXVII бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
114-модда. Давлатнинг сувга бўлган эгалик ҳуқуқини бузадиган битимларнинг ҳақиқий эмаслиги
Сувдан фойдаланиш ҳуқуқини бошқага бериш ҳамда давлатнинг сувга эгалик ҳуқуқини ошкора ёки яширин шаклда бузадиган бошқа хил битимлар ҳақиқий ҳисобланмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
115-модда. Сув тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Сув тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
 LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 203-моддаси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 72—76-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида»ги низомнинг IX бўлимига («Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибини бузганлик учун жавобгарлик») қаранг.
(115-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
116-модда. Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган сув объектларини қайтариб олиш
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган сув объектлари улардан қонунсиз фойдаланиш вақтида қилинган харажатлар қопланмаган ҳолда ўз эгасига қайтариб олиб берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
XXVIII БОБ. СУВ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ БУЗИШ НАТИЖАСИДА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАРЛАРНИ ҚОПЛАШ
(XXVIII бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
117-модда. Сув тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш натижасида етказилган зарарларни ундириш
Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари), фермер ва деҳқон хўжаликлари ва фуқаролар сув тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш натижасида етказилган зарарларни қонун ҳужжатларида белгиланадиган миқдорда ва тартибда қоплашлари шарт.
 LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 57-бобига қаранг.
(117-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
118-модда. Зарар етказишда айбдор бўлган мансабдор шахслар ва бошқа ходимларнинг моддий жавобгарлиги
Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар зарар харажатларини тўлашида айбдор бўлган мансабдор шахслар ва бошқа ходимлар белгиланган тартибда моддий жавобгар бўладилар.
 LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1001- моддасига қаранг.
ХХIХ боб. ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАР
119-модда. Халқаро шартномалар
Башарти, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ушбу Қонунда назарда тутилганларидан ўзга қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланади.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 6 май,
837-XII-сон

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни Ўрмон тўғрисида

1-модда. Ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ҳамда бошқа қонун ҳужжатларидан иборат. Ер, сув, ер ости бойликлари ва ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ ўрмонлардан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар тегишли қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Қорақалпоғистон Республикасида ўрмонга оид муносабатлар Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади. Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатларидагидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

2-модда. Ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг вазифалари

Ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг вазифалари ўрмонларни муҳофаза қилиш, қўриқлаш, улардан оқилона фойдаланиш, такрорий кўпайтиришни таъминлаш ҳамда ўрмонлар маҳсулдорлигини ошириш мақсадида ўрмонга оид муносабатларни тартибга солишдан, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилишдан иборат.

3-модда. Ўрмонларнинг вазифалари

Ўрмонлар асосан экологик (сувни муҳофаза қилиш, қўриқлаш, санитария-гигиена, соғломлаштириш, рекреацион), эстетик ва бошқа вазифаларни бажаради, чекланган даражадаги фойдаланиш, аҳамиятига эга.

4-модда. Ўрмонларга бўлган мулкчилик

Ўрмонлар давлат мулки — умуммиллий бойлик бўлиб, улардан оқилона фойдаланиш лозим ҳамда улар давлат томонидан қўриқланади.

5-модда. Давлат ўрмон фонди

Ҳамма ўрмонлар давлат ўрмон фондини ташкил этади. Давлат ўрмон фонди:

  • давлат, аҳамиятига эга бўлган ўрмонлардан, яъни давлат ўрмон хўжалиги органлари қарамоғидаги ўрмонлардан;
  • бошқа идоралар ва юридик шахслар фойдаланишидаги ўрмонлардан иборат.

6-модда. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтзорлар ва бутазорлар

Қуйидагилар давлат ўрмон фондига кирмайди:

  • қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардаги дарахтлар ва тўп-тўп дарахтлар, экинзорларнинг иҳота дарахтзорлари, шунингдек бошқа дарахтзорлар ва бутазорлар;
  • темир йўл, автомобиль йўллари, каналлар ва бошқа сув объектларининг ажратилган минтақаларидаги иҳота дарахтзорлари;
  • шаҳарлар ва бошқаҳоли пунктларидаги дарахтлар ва тўп-тўп дарахтлар, шунингдек кўкаламзорлаштириш учун экилган ўсимликлар;
  • томорқалардаги ва боғ участкаларидаги дарахтлар ҳамда тўп-тўп дарахтлар.

Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтзорлар ва бутазорларни барпо этиш, парвариш қилиш, қўриқлаш ҳамда улардан фойдаланиш ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

7-модда. Ўрмон фонди ерлари

Ўрмон билан қопланган ерлар, шунингдек ўрмон билан қопланмаган, аммо ўрмон хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ерлар ўрмон фонди ерлари ҳисобланади. Ўрмон фонди ерларининг чегаралари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланади. Ўрмон фонди ерлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда эгалик қилиш, фойдаланиш учун, шу жумладан ижарага берилиши мумкин.

8-модда. Давлат ўрмон фонди участкалари

Давлат ўрмон фонди участкалари давлат ўрмон фондининг бир қисми бўлиб, уларнинг муайян чегараси, майдони, жойлашган манзили, ҳуқуқий режими қайд этилган ҳамда чизма-картографик материалларда кўрсатилган бўлади.

9-модда. Ўрмонларни муҳофаза қилиш, қўриқлаш, улардан фойдаланиш ва уларни такрорий кўпайтириш соҳасидаги давлат бошқаруви

Ўрмонларни муҳофаза қилиш, қўриқлаш, улардан фойдаланиш ва уларни такрорий кўпайтириш соҳасидаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ўрмон хўжалиги бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси ва унинг жойлардаги органлари давлат ўрмон хўжалиги органлари ҳисобланади.

10-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ўрмонга оид муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги
ваколатлари

Ўрмонга оид муносабатларни тартибга солиш соҳасида қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ваколатларига киради:

  • ўрмонларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
  • давлат ўрмон фондини тасарруф этиш;
  • ўрмонларнинг қўриқланиш тоифаларини аниқлаш тартибини белгилаш;
  • ўрмондан фойдаланганлик учун ҳақ ундириш тартиби ва миқдорларини белгилаш;
  • ўрмонларни муҳофаза қилиш, қўриқлаш, улардан фойдаланиш ва уларни такрорий кўпайтириш устидан давлат назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш;
  • ўрмонларнинг давлат ҳисобини ва давлат ўрмон кадастрини юритиш тартибини белгилаш;
  • ўз ваколат доирасига кирувчи бошқа масалаларни ҳал қилиш.

11-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўрмонга оид муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари

Ўрмонга оид муносабатларни тартибга солиш соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатларига қуйидагилар киради:

  • давлат ўрмон хўжалиги органлари билан келишилган ҳолда юридик ва жисмоний шахсларга давлат ўрмон фонди участкаларини бериш, бундан ўрмонларнинг дарёлар, кўллар, сув омборлари ва бошқа сув объектлари соҳиллари бўйлаб ўтган тақиқланган минтақалари, ўрмонларнинг овланадиган қимматли балиқлар увилдириқ сочадиган жойларни муҳофаза қилувчи тақиқланган минтақалари, сув таъминоти манбаларини санитария жиҳатидан муҳофаза қилиш зоналаридаги ўрмонлар, давлат қўриқхоналарининг, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналарининг, табиат боғларининг, умумдавлат, аҳамиятига молик буюртма қўриқхоналарнинг, умумдавлат, аҳамиятига молик курорт табиий ҳудудларнинг, давлат биосфера резерватларининг, давлатлараро муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ўрмонлари мустасно;
  • ўрмонларнинг давлат ҳисоби ва давлат ўрмон кадастри юритилишини таъминлаш;
  • ўрмонларни муҳофаза қилиш, қўриқлаш, улардан фойдаланиш ва уларни такрорий кўпайтириш устидан давлат назоратини амалга ошириш;
  • ўрмонлар холатига зарар етказган ҳолларда корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар фаолиятини чеклаш, тўхтатиб қўйиш ва тугатиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш. Тадбиркорлик субъекти фаолиятини чеклаш, тўхтатиб қўйиш (фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда, аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб қўйиш ҳоллари бундан мустасно) ёки тугатиш суд тартибида амалга оширилади;
  • ўрмонларда мол боқиш ҳамда ёғочга тааллуқли бўлмаган ресурслардан фойдаланишнинг бошқа турлари нормаларини давлат ўрмон хўжалиги органлари билан биргаликда белгилаш ва тартибга солиш;
  • ўрмонларни муҳофаза қилиш, қўриқлаш, улардан фойдаланиш ва уларни такрорий кўпайтириш борасида, аҳолининг маърифатли бўлишини ташкил этиш;
  • ўз ваколат доирасига кирувчи бошқа масалаларни ҳал қилиш.

12-модда. Ўрмонларни муҳофаза қилиш, қўриқлаш, улардан фойдаланиш ва уларни такрорий кўпайтириш устидан назорат

Ўрмонларни муҳофаза қилиш, қўриқлаш, улардан фойдаланиш ва уларни такрорий кўпайтириш устидан давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Ўрмонларни муҳофаза қилиш, қўриқлаш, улардан фойдаланиш ва уларни такрорий кўпайтириш устидан идоравий назорат Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ўрмон хўжалиги бошқармаси томонидан амалга оширилади.

13-модда. Ўрмон қўриқчилиги

Ўрмон қўриқчилиги ўрмон хўжалиги корхоналарида ўрмонларни қўриқлаш ва муҳофаза қилишни таъминлаш мақсадида тузилади. Ўрмон қўриқчилигининг мансабдор шахслари айни бир вақтда давлат ўрмон хўжалиги органларининг инспекторларидир. Ўрмон қўриқчилиги мансабдор шахсларининг асосий ваколатлари қуйидагилардан иборат:

  • юридик ва жисмоний шахсларнинг ўрмондан фойдаланишга ҳақли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларини текшириш;
  • ўрмонларни муҳофаза қилиш, қўриқлаш, улардан фойдаланиш ва уларни такрорий кўпайтириш соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш, ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни тегишли органларга олиб бориш;
  • қонунга хилоф равишда қўлга киритилган ўрмон маҳсулотини ҳамда уни қўлга киритиш воситаларини олиб қўйиш;
  • ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги материалларни тегишли органларга юбориш;
  • ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талабларини бузиш оқибатида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақида судга даъво тақдим этиш;
  • юридик важисмоний шахсларга ўрмон тўғрисидаги қонунбузарликларни бартараф этиш ҳақида кўрсатма бериш.

Ўрмон қўриқчилигининг фаолият кўрсатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

14-модда. Ўрмон хўжалигини ташкил этишнинг асосий қоидалари

Ўрмон хўжалигини ташкил этиш қуйидагиларни таъминлаши шарт:

  • ўрмонларнинг ҳимоя этиш, соғломлаштириш ва бошқа фойдали табиий хусусиятларини сақлаш ва кучайтириш;
  • ўрмонлардан оқилона фойдаланиш;
  • ўрмонларни такрорий кўпайтириш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш, нав таркиби ва сифатини яхшилаш;
  • ўрмонларни ёнғиндан қўриқлаш, зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилиш;
  • ўрмонларнинг қўриқланиш тоифаларини аниқлаш;
  • ўрмоннинг етилиш ёшини, дарахт кесиш усуллари ва ўрмондан фойдаланиш нормаларини белгилаш;
  • ўрмон фонди ерларидан оқилона фойдаланиш;
  • қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ташкилий-техник тадбирлар.

15-модда. Ўрмонларнинг қўриқланиш тоифалари

Белгиланган мақсади ва бажарадиган вазифаларига мувофиқ ўрмонлар қуйидаги қўриқланиш тоифаларига киритилади:

  • ўрмонларнинг дарёлар, кўллар, сув омборлари вабошқасув объектлари соҳиллари бўйлаб ўтган тақиқланган минтақалари;
  • ўрмонларнинг овланадиган қимматли балиқлар увилдириқ сочадиган жойларни муҳофаза қилувчи тақиқланган минтақалари;
  • эрозиядан сақлайдиган ўрмонлар;
  • ўрмонларнинг темир йўллар ваавтомобиль йўллари ёқалаб ўтган иҳота минтақалари;
  • чўл вачала чўл зоналарининг ўрмонлари;
  • шаҳарўрмонлари ваўрмон-боғлари;
  • шаҳарлар, бошқаҳоли пунктлари васаноат марказларининг кўкаламзорлаштирилган зоналари атрофидаги ўрмонлар;
  • сув таъминоти манбаларини санитария жиҳатидан муҳофаза қилиш зоналаридаги ўрмонлар;
  • алоҳида қимматга эга бўлган ўрмонлар;
  • ёнғоқчилик зоналаридаги ўрмонлар;
  • ўрмонларнинг мевали дарахтзорлари;
  • давлат қўриқхоналарининг ўрмонлари;
  • мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналарининг ўрмонлари;
  • табиат боғларининг ўрмонлари;
  • буюртма қўриқхоналарнинг ўрмонлари;
  • курорт табиий ҳудудларнинг ўрмонлари;
  • давлат биосфера резерватларининг ўрмонлари;
  • давлатлараро муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ўрмонлари;
  • илмий ёки тарихий, аҳамиятга эга бўлган ўрмонлар.

Ўрмонларни қўриқланиш тоифаларига киритиш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ўрмон хўжалиги бошқармаси тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.

16-модда. Ўрмон тузиш

Ўрмон тузиш ўрмонларни муҳофаза қилиш, қўриқлашга, ўрмон хўжалиги ва ўрмондан фойдаланиш оқилона юритилишини таъминлашга қаратилган тадбирлар тизими бўлиб, қуйидагиларни қамраб олади:

  • давлат ўрмон фонди участкаларининг чегараларини белгилаш ва давлат ўрмон фондининг ўрмондан доимий фойдаланувчилар фойдаланишидаги ҳудудининг ички хўжалигини ташкил этиш;
  • топография-геодезия ишларини бажариш ва ўрмонларни махсус харитага киритиш;
  • давлат ўрмон фондини ҳисобга олиш;
  • ўрмонларнинг етилиш ёшини белгилаш, ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ ўрмон дарахтларини кесиш режасини, дарахтларни кесиш ҳажмини ҳамда ўрмондан фойдаланишнинг бошқа турлари миқдорларини аниқлаш;
  • ўрмонларни муҳофаза қилиш, қўриқлаш, қайта тиклаш ва барпо этиш борасидаги ишлар ҳажмини, шунингдек бошқа ўрмон хўжалиги ишлари ҳажмини аниқлаш;
  • ўрмон тузиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилиши устидан назорат қилиш.

Ўрмон тузиш лойиҳалари давлат экспертизасидан ўтказилади ҳамда давлат ўрмон хўжалиги органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади. Ўрмон тузиш лойиҳалари ўрмон, қўриқхона ва овчилик хўжаликлари юритиш, ўрмондан фойдаланишни амалга ошириш, жорий ва истиқболга мўлжалланган режалаштириш ишларини олиб бориш учун асосий норматив-техник ҳужжатдир. Ўрмон тузиш ҳамма ўрмонларда ягона тизим бўйича Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ўрмон хўжалиги бошқармаси томонидан белгиланган тартибда ўтказилади.

17-модда. Ўрмонларнинг давлат ҳисоби

Ўрмонларнинг давлат ҳисоби ўрмон тузиш лойиҳалари асосида давлат ўрмон хўжалиги органлари томонидан, ўрмон тузиш ўтказилмаган жойларда эса давлат ўрмон фондини ҳисобга олиш ва текшириш материаллари асосида олиб борилади. Ўрмонларнинг давлат ҳисоби давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ягона тизим бўйича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда олиб борилади.

18-модда. Давлат ўрмон кадастри

Давлат ўрмон кадастри ўрмонларнинг табиий, хўжалик ва ҳуқуқий режими, уларнинг тоифалари, давлат ўрмон фонди участкаларининг сифат тавсифлари ҳамда уларнинг ўрмондан фойдаланувчилар ўртасидаги тақсимоти тўғрисидаги маълумотлар ва ҳужжатлар тизимидан иборат. Давлат ўрмон кадастри манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларни ўрмонга оид муносабатларни тартибга солиш, ўрмонларни муҳофаза қилиш, қўриқлаш, улардан оқилона фойдаланиш ва уларни такрорий кўпайтириш мақсадида ўрмон тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлаш учун мўлжалланган. Давлат ўрмон кадастри давлат ўрмон хўжалиги органлари томонидан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ягона тизим бўйича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда олиб борилади.

19-модда. Ўрмондан фойдаланиш

Давлат ўрмон фонди участкалари юридик ва жисмоний шахсларга фойдаланишга берилиши мумкин. Ўрмондан фойдаланиш учун ҳақ тўланади, ушбу Қонуннинг 30-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Тўловлар миқдори ва уларни ундириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Ўрмондан фойдаланиш доимий вақтинчалик бўлиши мумкин. Ўрмон фонди ерлари доимий эгалик қилишга бериб қўйилган ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ўрмондан доимий фойдаланувчилардир. Ўрмондан вақтинчалик фойдаланиш қисқа муддатли — уч йилгача ва узоқ муддатли — ўн йилгача бўлиши мумкин.

20-модда. Ўрмондан фойдаланиш ҳуқуқини бериш

Ўрмондан фойдаланиш ҳуқуқи юридик ва жисмоний шахсларга, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланган бўлмаса, давлат ўрмон хўжалиги органлари томонидан ёки улар ваколат берган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан берилади. Ўрмондан фойдаланишга махсус рухсатнома — дарахт кесиш ёки ўрмон чиптаси асосида йўл қўйилади, ушбу Қонуннинг 30-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Ўрмондан фойдаланувчилар давлат ўрмон фонди участкаларидан ўрмондан фойдаланишнинг махсус рухсатномаларда назарда тутилган турларидангина фойдаланишга ҳақлидир.

21-модда. Ўрмондан доимий фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Ўрмондан доимий фойдаланувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • давлат ўрмон фондининг ўзларига бериб қўйилган участкаларида ўрмон хўжалигини мустақил юритиш, ўрмондан фойдаланиш;
  • ўрмон фонди ерларидан, сув ресурсларидан, кенг тарқалган фойдали қазилмалардан ўрмон хўжалиги эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда фойдаланиш;
  • белгиланган тартибда йўл очиш, ўрмон маҳсулотини жойлаштириш учун майдончалар жиҳозлаш, ишлаб чиқариш ва уй-жой бинолари ҳамда иншоотлари қуриш;
  • тайёрланган маҳсулотга ва уни сотишдан олинган даромадга мулкдор бўлиш.

Ўрмондан доимий фойдаланувчилар қуйидаги мажбуриятларга эга:

  • ўрмонларни муҳофаза қилиш, қўриқлаш, улардан оқилона фойдаланиш ва уларни такрорий кўпайтиришни таъминлаш;
  • ўрмонларнинг давлат ҳисобини олиб бориш;
  • ўрмонларнинг ҳолатига ва уларни такрорий кўпайтиришга, тупроқ ва ҳайвонот дунёсига, шунингдек сув объектларининг ва бошқа табиий объектларнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатишга йўл қўймайдиган усуллар билан иш олиб бориш;
  • ўрмондан фойдаланганлик учун ўз вақтида ва белгиланган тартибда ҳақ тўлаш;
  • муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар режимини таъминлаш;
  • ўрмондан фойдаланувчи бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузмаслик.

Ўрмондан доимий фойдаланувчилар қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга эга бўлишлари ва ўзга мажбуриятларни бажаришлари мумкин.

22-модда. Ўрмондан вақтинчалик фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Ўрмондан вақтинчалик фойдаланувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • ўрмондан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларда кўрсатилган давлат ўрмон фонди участкалари доирасида, муддатларида ҳам
    да ундан фойдаланиш турларида ўрмондан фойдаланишни амалга ошириш;
  • белгиланган тартибда йўл очиш, ўрмон маҳсулотини жойлаштириш учун майдончалар жиҳозлаш, ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари қуриш.

Ўрмондан вақтинчалик фойдаланувчилар қуйидаги мажбуриятларга эга:

  • ўзларига бериб қўйилган яйловлар, пичанзорлар ва бошқа ўрмонзорлардан оқилона фойдаланиш;
  • ўрмонларнинг ҳолатига ва уларни такрорий кўпайтиришга, тупроқ ва ҳайвонот дунёсига, шунингдек сув объектларининг ва бошқа табиий объектларнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатишга йўл қўймайдиган усуллар билан иш олиб бориш;
  • ўрмондан фойдаланганлик учун ўз вақтида белгиланган тартибда ҳақ тўлаш;
  • ўрмондан фойдаланувчи бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузмаслик.

Ўрмондан вақтинчалик фойдаланувчилар қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга эга бўлишлари ва ўзга мажбуриятларни бажаришлари мумкин.

23-модда. Ўрмондан фойдаланувчилар ҳуқуқларининг кафолатлари

Давлат, хўжалик ва бошқа органлар ҳамда ташкилотлар томонидан ўрмондан фойдаланувчиларнинг фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди. Ўрмондан фойдаланувчиларнинг бузилган ҳуқуқлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тикланиши лозим. Ўрмондан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини бузиш оқибатида етказилган зарарлар (шу жумладан бой берилган фойда) тўла ҳажмда қопланиши лозим.

24-модда. Ўрмондан фойдаланиш ҳуқуқининг тугатилиши

Ўрмондан фойдаланиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда тугатилади:

  • ўрмондан фойдаланиш ҳуқуқидан ихтиёрий воз кечилганда;
  • ўрмондан фойдаланиш муддати тугаганда;
  • фойдаланишида давлат ўрмон фонди участкаси бўлган юридик шахс тугатилганда;
  • ўрмонлардан ва ўрмон фонди ерларидан белгиланган мақсадда фойдаланилмаганда;
  • ўрмондан фойдаланиш ўрмонлар ва бошқа табиий объектларнинг ҳолатига ҳамда уларни такрорий кўпайтиришга салбий таъсир кўрсатадиган усуллар билан амалга оширилганда;
  • ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганда;
  • ўрмондан фойдаланганлик учун ҳақ белгиланган муддатларда тўланмаганда;
  • ўрмон фонди ерлари давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганда.

Ўрмондан фойдаланиш ҳуқуқини тугатиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

25-модда. Ўрмондан фойдаланиш турлари

Ўрмондан фойдаланиш турлари қуйидагилардан иборат:

  • дарахтзорлар ва бутазорларни кесиш;
  • ўрмондан қўшимча фойдаланиш (пичан ўриш, мол боқиш, асалари уялари ва қутиларини жойлаштириш, ёввойи ўсимликлар доривор хом ашёсини тайёрлаш (йиғиш) ва озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ўсимликларни тайёрлаш (йиғиш);
  • давлат ўрмон фонди участкаларидан овчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш;
  • давлат ўрмон фонди участкаларидан илмий-тадқиқот мақсадларида фойдаланиш;
  • давлат ўрмон фонди участкаларидан маданий—маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреацион ва эстетик мақсадларда фойдаланиш.

Қонун ҳужжатларида ўрмондан фойдаланишнинг бошқа турлари ҳам назарда тутилиши мумкин.

26-модда. Дарахтзорлар ва бутазорларни кесиш

Ишлаб чиқариш-техник заруратдан келиб чиқмаган биноларни, иншоотларни ва коммуникацияларни қуриш пайтида дарахтзорлар ва бутазорларни кесиш ман этилади. Дарахтзорлар ва бутазорларни кесиш фақат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўрмонларни албатта қайта тиклаш тарзида йўл қўйилади. Дарахтзорлар ва бутазорларни кесиш ўрмонларнинг қўриқланиш тоифаларига қараб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган ўрмонларни кесиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади. Ўрмонларнинг темир йўллар ва автомобиль йўллари ёқалаб ўтган иҳота минтақаларида, чўл ва чала чўл зоналарининг ўрмонларида асосий фойдаланишдаги дарахтларни ўрмон ҳолатини яхшилаш мақсадида кесишга йўл қўйилади.
Ўрмонларнинг дарёлар, кўллар, сув омборлари ва бошқа сув объектлари соҳиллари бўйлаб ўтган тақиқланган минтақаларида, ўрмонларнинг овланадиган қимматли балиқлар увилдириқ сочадиган жойларни муҳофаза қилувчи тақиқланган минтақаларида, эрозиядан сақлайдиган ўрмонларда, шаҳар ўрмонлари ва ўрмон-боғларида, шаҳарлар, бошқаҳоли пунктлари ва саноат марказларининг кўкаламзорлаштирилган зоналари атрофидаги ўрмонларда, сув таъминоти манбаларини санитария жиҳатидан муҳофаза қилиш зоналаридаги ўрмонларда, алоҳида қимматга эга бўлган ўрмонларда, ёнғоқчилик зоналаридаги ўрмонларда, ўрмонларнинг мевали дарахтзорларида, табиат боғларининг ўрмонларида (уларнинг қўриқхонага айлантирилган зоналари бундан мустасно), курорт табиий ҳудудларнинг ўрмонларида, давлат биосфера резерватларининг ўрмонларида (уларнинг қўриқхонага айлантирилган зоналари бундан мустасно), илмий ёки тарихий, аҳамиятга эга бўлган ўрмонларда фақат оралиқ фойдаланишдаги кесишга (ўрмон парвариши ва санитария мақсадида кесишга) йўл қўйилади.
Ҳамма қўриқланиш тоифаларидаги ўрмонларда ёнғинга қарши оралиқ жой ҳосил қилиш билан боғлиқ бошқа кесишларга йўл қўйилиши мумкин, давлат қўриқхоналарининг ўрмонлари бундан мустасно. Асосий фойдаланиш бўйича кесиш миқдорлари ўрмон кесиш участкалари режаси доирасида, оралиқ фойдаланишдаги кесиш эса ўрмон хўжалиги талабларига мувофиқ амалга оширилади. Ўрмон кесиш режаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ўрмон хўжалиги бошқармаси томонидан тасдиқланади.

27-модда. Ўрмондан қўшимча тарзда фойдаланиш

Давлат ўрмон фонди участкалари юридик ва жисмоний шахсларга ўрмондан қўшимча тарзда фойдаланишга бериб қўйилиши мумкин. Давлат ўрмон фонди участкаларида пичан ўриш ва мол боқиш юридик ва жисмоний шахслар томонидан шу мақсадлар учун махсус мўлжалланган майдонларда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Ўрмонларнинг дарёлар, кўллар, сув омборлари ва бошқа сув объектлари соҳиллари бўйлаб ўтган тақиқланган минтақаларида, эрозиядан сақлайдиган ўрмонларда, сув таъминоти манбаларини санитария жиҳатидан муҳофаза қилиш зоналаридаги ўрмонларда, алоҳида қимматга эга бўлган ўрмонларда, ёнғоқчилик зоналаридаги ўрмонларда, давлат қўриқхоналарининг ўрмонларида, шунингдек белгиланган режимга мувофиқ табиат боғларининг, буюртма қўриқхоналарнинг, курорт табиий ҳудудларнинг, давлат биосфера резерватларининг ўрмонларида мол боқишга йўл қўйилмайди. Юридик ва жисмоний шахсларга асалари уялари ва қутиларини жойлаштириш учун давлат ўрмон фонди участкалари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ўрмон хўжалиги бошқармасининг рухсатномаси асосида белгиланган тартибда берилади. Ёввойи ўсимликлар доривор хом ашёсини тайёрлаш (йиғиш) ва озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ўсимликларни тайёрлаш (йиғиш) мавжуд ресурсларнинг тамом бўлиб қолишига ва ўрмон хўжалигига зарар етказилишига йўл қўйилмайдиган воситалар ва усуллар билан амалга оширилади.

28-модда. Давлат ўрмон фонди участкаларидан овчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш

Давлат ўрмон фонди участкаларидан овчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш ҳуқуқи юридик ва жисмоний шахсларга берилади. Давлат ўрмон фонди участкаларидан овчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

29-модда. Давлат ўрмон фонди участкаларидан илмий-тадқиқот, маданий—маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреацион ва эстетик мақсадларда фойдаланиш

Давлат ўрмон фонди участкаларидан илмий-тадқиқот мақсадларида фойдаланиш қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Юридик ва жисмоний шахсларга давлат ўрмон фонди участкаларидан маданий—маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреацион ва эстетик мақсадларда фойдаланиш ўрмондан доимий фойдаланувчилар билан келишилган ҳолда тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан берилади. Давлат ўрмон фондининг маданий—маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреацион ва эстетик мақсадларда фойдаланиш учун берилган участкаларида ўрмондан фойдаланувчилар ўрмонларни ва табиий ландшафтларни сақлаш, ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги ва санитария қоидаларига риоя қилиш шарти билан бу участкаларни ободонлаштириш тадбирларини ўтказадилар. Давлат ўрмон фонди участкаларидан маданий—маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреацион ва эстетик мақсадларда фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ўрмон хўжалиги бошқармаси томонидан тасдиқланади.

30-модда. Фуқароларнинг ўрмонларда бўлиши

Фуқаролар ўсимлик дунёси объектларидан умумий фойдаланишни кўзлаб ўрмонларда бўлиш, ёввойи доривор ҳамда озиқ-овқатбоп ўсимликлар, мевалар ва қўзиқоринларни ўз эҳтиёжлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган шартларда йиғиш ҳуқуқига эга. Фуқаролар ўрмонларда ёнғин хавфсизлигига риоя этишлари, дарахтлар ва буталарни синдиришга, кесишга, ўрмон экинларига шикаст етказилишига, ўрмонларнинг ифлосланишига, чумоли инлари, қуш уяларининг йўқ қилиниши ва бузилишига йўл қўймасликлари, шунингдек қонун ҳужжатлари билан белгиланган бошқа талабларни бажаришлари шарт.

31-модда. Чегара минтақаларида ўрмондан фойдаланиш хусусиятлари

Чегара минтақаларида ўрмондан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ¬билан келишилган ҳолда давлат ўрмон хўжалиги органлари томонидан белгиланади.

32-модда. Ўрмонларни қўриқлаш

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, табиатни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги давлат органлари ўрмонлардан фойдаланиш тартиби бузилишидан, шу жумладан, ноқонуний кесиш (яганалаш) дан ҳамда ўрмонларга бошқача тарзда зарарли таъсир кўрсатишдан ўрмонлар қўриқланишини таъминлайдилар. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва давлат ўрмон хўжалиги органлари ўрмонларни ёнғиндан қўриқлаш ва ёнғинга қарши курашишга оид чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлайдилар, зарур ҳолларда ёнғинларни ўчириш учун, аҳолини, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг ўт ўчириш, ер қазиш техникаси ва транспорт воситаларини жалб этадилар, ёнғин хавфи юқори бўлган даврда, аҳолининг ўрмонда бўлишини ва ўрмонларга транспорт воситаларининг киришини чеклайдилар ёки тақиқлайдилар. Ўрмондан фойдаланувчилар ўрмонларда ёнғин хавфсизлигига риоя этишлари, иш жойларида ёнғинга қарши тадбирлар ўтказишлари, ўрмонда ёнғин чиққан тақдирда уни ўчиришни таъминлашлари шарт.

33-модда. Ўрмонларни зараркунандалар, касалликлар ва бошқа салбий омиллардан муҳофаза қилиш

Ўрмонларни зараркунандалар, касалликлар ва бошқа салбий омиллардан муҳофаза қилиш ўрмондан доимий фойдаланувчилар томонидан қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:

  • ўрмон зараркунандалари ва касалликлари ўчоқларини, саноат ва коммунал-маиший ифлосланишлар ҳамда бошқа омилларнинг салбий таъсир доираларини ҳисобга олиш ва олдиндан айтиб бериш;
  • ўрмон зараркунандаларининг оммавий кўпайиш ва ўрмон касалликларининг тарқалиш ўчоқларининг юзага келиши ва кенгайишининг олдини олиш, ўрмонларнинг биологик жиҳатдан чидамлилигини ошириш тадбирларини ўтказиш.

Ўрмонларни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ўрмон хўжалиги бошқармаси томонидан белгиланади.

34-модда. Ўрмонларни тиклаш

Ўрмонларни тиклаш қуйидаги талабларга риоя қилинган ҳолда амалга оширилади:

  • дарахт кесилган жойларда ва ўрмон билан қопланмаган бошқа ерларда хўжалик жиҳатидан қимматли навли дарахтларни мажбурий равишда қайта экишни таъминлаш;
  • ўрмонларнинг нав таркибини яхшилаш, уларнинг маҳсулдорлигини ва муҳофаза хусусиятларини ошириш;
  • ўрмонларнинг генетик фонди ва биологик хилма-хиллигини сақлаб қолиш.

Ўрмонларни тиклаш тартиби ва муддатлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ўрмон хўжалиги бошқармаси томонидан белгиланади.

35-модда. Ўрмонларни кўпайтириш

Ўрмонларни кўпайтириш ўрмонлардан доимий фойдаланувчилар томонидан ҳудудларнинг сердарахтлилигини ошириш, ўрмонларнинг нав таркибини яхшилаш, қимматли навли дарахтларни кўпайтириш ва эрозия жараёнларининг олдини олиш мақсадида махсус дастурлар асосида олиб борилади. Ўрмонларни кўпайтириш учун бериб қўйилган қишлоқ хўжалигига ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар қонун ҳужжатларига мувофиқ ўрмон фонди ерлари тоифасига ўтказилади.

36-модда. Ўрмонларнинг маҳсулдорлигини ошириш

Ўрмонларнинг маҳсулдорлигини ошириш ўрмонларни такрорий кўпайтириш, уларнинг нав таркибини яхшилаш, ўрмон мелиорацияси ва ўрмонларни плантация усулида етиштириш натижасида амалга оширилади.

37-модда. Қонунга хилоф равишда қўлга киритилган ўрмон маҳсулотини олиб қўйиш

Қонунга хилоф равишда қўлга киритилган ўрмон маҳсулоти олиб қўйилиши лозим. Қонунга хилоф равишда қўлга киритилган ўрмон маҳсулотини олиб қўйишнинг имкони бўлмаган тақдирда, унинг қиймати қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорларда ундириб олинади.

38-модда. Ўрмонларнинг ҳолатига ва уларни такрорий кўпайтиришга таъсир этадиган корхоналар, иншоотлар ва бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш ва ишга тушириш

Ўрмонларнинг ҳолатига ва уларни такрорий кўпайтиришга таъсир этадиган янги ва қайта тикланаётган корхоналар, иншоотлар ва бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш ва ишга тушириш, шунингдек янги технологияларни жорий этиш ўрмонларни муҳофаза қилиш ва такрорий кўпайтириш тадбирлари таъминланган ҳолда амалга оширилади. Ўрмонларнинг ҳолатига ва уларни такрорий кўпайтиришга таъсир этадиган корхоналар, иншоотлар ва бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш, шунингдек навли дарахтларни кесиш зарурлиги қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда мажбурий давлат экологик экспертизасидан ўтказилиб давлат ўрмон хўжалиги органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишилади.

39-модда. Ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган ишларни амалга ошириш тартиби

Ўрмон фонди ерларида ўрмон хўжалигини юритиш ва ўрмондан фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган қурилиш ва портлатиш ишлари, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, кабеллар, қувурлар ва бошқа коммуникацияларни ўтказиш, пармалаш ва бошқа ишлар давлат ўрмон хўжалиги органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишилган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

40-модда. Ўрмондан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш, тўхтатиш қўйиш ёки тақиқлаш

Ўрмондан фойдаланиш ҳуқуқи ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талаблари бузилган тақдирда, шунингдек ўрмонларни ва бошқа табиий объектларни муҳофаза қилиш, қўриқлаш ва такрорий кўпайтириш мақсадида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чекланиши, тўхтатилиши ёки тақиқланиши мумкин.

41-модда. Ўрмонларни муҳофаза қилиш, қўриқлаш, улардан оқилона фойдаланиш ва уларни такрорий кўпайтиришни молиялаштириш ҳамда иқтисодий рағбатлантириш

Ўрмонларни муҳофаза қилиш, қўриқлаш, улардан оқилона фойдаланиш ва уларни такрорий кўпайтиришни молиялаштириш давлат бюджети маблағлари ва бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади. Ўрмонларни муҳофаза қилиш, қўриқлаш, улардан оқилона фойдаланиш ва уларни такрорий кўпайтиришни иқтисодий рағбатлантириш тадбирларини амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

42-модда. Низоларни ҳал этиш

Ўрмонларни қўриқлаш ва улардан фойдаланиш масалаларига оид низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

43-модда. Ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов

Тошкент шаҳри,
1999 йил 15 апрель

Манба: http://www.lex.uz

ЧИҚИНДИЛАР ТЎҒРИСИДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 72-модда; 2003 й., 5-сон, 67-модда, 9-10-сон, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 50-51-сон, 512-модда; 2011 й., 1-2-сон, 1-модда, 36-сон, 365-модда)

1-модда.

Ушбу Қонуннинг мақсади ва асосий вазифалари

Ушбу Қонуннинг мақсади чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари чиқиндиларнинг фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига, атроф-муҳитга зарарли таъсирининг олдини олиш, чиқиндилар ҳосил бўлишини камайтириш ва улардан хўжалик фаолиятида оқилона фойдаланилишини таъминлашдан иборат.

2-модда.

Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш — чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, уларни тўплаб олиб кетиш, сақлаш, ташиш, кўмиб ташлаш, қайта ишлаш, утилизация ва реализация қилиш билан боғлиқ фаолият;

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектлари — чиқиндиларни тўплаш, сақлаш, ташиш, кўмиб ташлаш, қайта ишлаш, утилизация ва реализация қилиш учун фойдаланиладиган объектлар;

чиқинди паспорти — чиқинди келиб чиққан жойни ҳамда чиқиндининг индивидуал хусусиятларини тасдиқловчи ҳужжат;

чиқиндилар — ишлаб чиқариш ёки истеъмол қилиш жараёнида хом ашё, материаллар, хомаки маҳсулотлар, бошқа буюмлар ёки маҳсулотларнинг ҳосил бўлган қолдиқлари, шунингдек ўзининг истеъмол хусусиятларини йўқотган товарлар (маҳсулотлар);

чиқиндиларни жойлаштириш лимити — муайян муддатга жойлаштириш рухсат этилган чиқиндиларнинг энг юқори миқдори;

чиқиндиларни жойлаштириш объекти — чиқиндиларни сақлаш ҳамда кўмиб ташлаш учун махсус ажратилган ва жиҳозланган жой;

чиқиндиларни кўмиб ташлаш — чиқиндиларни, ифлослантирувчи моддалар атроф-муҳитни булғатишининг олдини олишга қаратилган ҳамда бу чиқиндилардан келгусида фойдаланиш имкониятини истисно этадиган тарзда, ажратиб қўйиш;

чиқиндиларни сақлаш — кўмиб ташлаш, қайта ишлаш ёки утилизация қилиш мақсадида чиқиндилар олиб кетилгунча уларни махсус жиҳозланган тўплагичларда сақлаш;

чиқиндиларни утилизация қилиш — чиқиндилар таркибидан қимматли моддаларни ажратиб олиш ёки чиқиндиларни иккиламчи хом ашё, ёқилғи, ўғит сифатида ва бошқа мақсадларда ишлатиш;

чиқиндиларни қайта ишлаш — чиқиндиларни экологик жиҳатдан бехатар сақлаш, ташиш ёки утилизация қилиш мақсадида уларнинг физик, кимёвий ёки биологик хусусиятларини ўзгартириш билан боғлиқ технологик операцияларни амалга ошириш;

чиқиндиларнинг ҳосил бўлиш нормативи — маҳсулот бирлиги ишлаб чиқарилаётганда ёки бошланғич хом ашё бирлигидан ҳосил бўладиган муайян турдаги чиқиндиларнинг белгиланган миқдори;

хавфли чиқиндилар — таркибида хавфли (заҳарлилик, юқумлилик, портловчанлик, тез алангаланиб ёнғин чиқарувчанлик, реакцияга тез киришувчанлик, радиоактивлик) хусусиятлардан лоақал биттасига эга моддалар мавжуд бўлган, бундай моддалар фуқаролар соғлиғи ва ҳаётига, атроф-муҳитга ўзи мустақил тарзда ҳам, шунингдек бошқа моддаларга қўшилганда ҳам бевосита ёки потенциал хавф туғдирадиган миқдорда ва шаклда мавжуд бўлган чиқиндилар.

3-модда.

Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.

Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари атмосфера ҳавосига ва сув объектларига ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш ва оқизиш билан боғлиқ муносабатларга тааллуқли эмас.

Қорақалпоғистон Республикасида чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

4-модда.

Чиқиндиларга бўлган мулк ҳуқуқи

Чиқинди қайси хом ашё, материаллар, хомаки маҳсулотлар, бошқа буюм ёки маҳсулотлардан, шунингдек товарлардан (маҳсулотлардан) фойдаланиш натижасида ҳосил бўлса, чиқиндиларга бўлган мулк ҳуқуқи шуларнинг эгасига тегишли бўлади.

Чиқиндиларга бўлган мулк ҳуқуқини бошқа шахс олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя қилиш шартномаси ёки чиқиндиларни бошқа шахсга бериш тўғрисидаги қонун билан тақиқлаб қўйилмаган ўзга битимлар асосида олиши мумкин.

Чиқиндиларнинг мулкдорлари қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида чиқиндиларга эгалик қиладилар, улардан фойдаланадилар ҳамда уларни тасарруф этадилар.

Чиқиндилар жойлашган ер участкасининг мулкдори ўзгарган тақдирда чиқиндиларга бўлган мулк ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши ҳамда зарарли оқибатлар учун жавобгарлик қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.

5-модда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга оширишга оид давлат дастурларини тасдиқлайди ва уларнинг бажарилишини таъминлайди;

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат ҳисоби ва назорати олиб борилиши тартибини белгилайди;

чиқиндилар кўмиб ташланадиган ва утилизация қилинадиган жойларнинг давлат кадастрини юритиш тартибини белгилайди;

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида нормативлар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартибини белгилайди;

чиқиндиларни олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит тарзида олиб ўтиш тартибини белгилайди;

чиқиндиларни паспортлаш тартибини белгилайди;

хавфли чиқиндиларнинг ҳамда чегара оша ташилиши давлат томонидан тартибга солиниши керак бўлган чиқиндиларнинг рўйхатини тасдиқлайди;

хавфли чиқиндиларни кўмиб ташлаш учун ер участкалари бериш масалаларини ҳал этади;

депозитсиз идишлар ва тараларни ишлатиш тартибини белгилайди;

чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари ҳажмини белгилайди;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

6-модда.

Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари

Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари қуйидагилардир:

Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги;

Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси (бундан буён матнда «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси деб юритилади).

7-модда.

Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси:

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органларининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;

чиқиндилар кўмиб ташланадиган ва утилизация қилинадиган жойларнинг давлат кадастрини юритади;

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги илмий-тадқиқот ва технологик ишланмалар ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экологик экспертизасини ўтказади;

чиқиндилар ҳосил бўлишининг белгиланаётган нормативларига ҳамда чиқиндиларни жойлаштириш объектларига розилик беради;

чиқиндиларни жойлаштириш лимитларини тасдиқлайди;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

8-модда.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш чоғида белгиланган санитария нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан давлат санитария-эпидемиология назоратини амалга оширади;

фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини чиқиндиларнинг зарарли таъсиридан муҳофаза этиш чора-тадбирларини белгилайди;

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектлари хусусида давлат санитария-гигиена экспертизаси хулосасини беради;

чиқиндилардан тайёрланаётган товарларга (маҳсулотларга) нисбатан санитария-гигиена талабларини белгилайди ҳамда уларга доир гигиена сертификати беради;

чиқиндиларнинг фуқаролар ҳаёти ва соғлиги учун хавфлилик даражасини белгилашда услубий таъминотни амалга оширади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

9-модда.

Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги:

маиший-рўзғор чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш давлат дастурларини ишлаб чиқади ҳамда уларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиғига киритади;

маиший-рўзғор чиқиндиларини тўплаш, ташиш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш ҳолати мониторингини амалга оширади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

10-модда.

«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ваколатлари

«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси:

кончилик ва қайта ишлаш соҳасидаги ишлаб чиқариш чиқиндиларини ҳисобга олиш, сақлаш ва утилизация қилиш устидан давлат назорати ва текширувини;

радиоактив чиқиндиларни сақлаш, ташиш, утилизация қилиш ва кўмиб ташлаш пайтида радиациявий хавфсизлик устидан давлат назоратини;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

11-модда.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ваколатлари

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга оширишга оид умумдавлат дастурларини бажаришда иштирок этадилар;

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга оширишга оид маҳаллий дастурларни тасдиқлайдилар;

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун шароит яратиб берадилар;

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектларини тегишли ҳудудга жойлаштириш масалаларини ҳал этадилар;

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат қиладилар;

чиқиндиларни тўплаш ва утилизация қилиш корхоналари ташкил этилишига кўмаклашадилар;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширадилар.

12-модда.

Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ваколатлари

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари:

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектларини тегишли ҳудудда жойлаштириш масалаларини ҳал қилишда иштирок этадилар;

аҳоли пунктлари санитария жиҳатидан тозаланишига ҳамда маиший-рўзғор чиқиндилари тўплаб олиб кетилганлиги учун тўловлар вақтида тўланишига кўмаклашадилар;

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектларининг санитария ва экологик ҳолати устидан жамоат назоратини амалга оширадилар;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширадилар.

13-модда.

Фуқароларнинг чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Фуқаролар:

чиқинди билан боғлиқ ишлар амалга оширилаётганда ҳаётлари ва соғлиқлари учун хавфсиз шароитлар билан таъминланиш;

ўзлари яшаётган жойларда хавфли чиқиндилар бор ёки йўқлиги тўғрисида, лойиҳалаштирилаётган, қурилаётган, шунингдек ишлаб турган чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектларининг хавфсизлиги ҳақида белгиланган тартибда тўлиқ ва аниқ ахборот олиш;

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектлари қурилишига доир қарорларнинг лойиҳалари муҳокамасида иштирок этиш;

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги натижасида ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига етказилган зарарни тўлатиш;

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектларининг санитария ва экологик ҳолати устидан жамоат назоратини амалга оширишда иштирок этиш ҳуқуқларига эгадирлар.

Фуқаролар:

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошираётганда белгиланган санитария нормалари ва қоидаларига, бошқа талабларга риоя қилишлари;

маиший-рўзғор чиқиндиларини тўплаб олиб кетиш билан шуғулланувчи корхоналар ва ташкилотлар хизматидан фойдаланганлик учун тўловларни белгиланган тартибда тўлаб боришлари шарт.

Фуқаролар чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлишлари ҳамда зиммаларида бошқа мажбуриятлар бўлиши мумкин.

14-модда.

Юридик шахсларнинг чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ҳуқуқлари

Юридик шахслар:

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органларидан чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги санитария нормалари ва қоидалари, экологик нормативлар тўғрисида белгиланган тартибда ахборот олишга;

чиқиндиларни ҳудудни тоза-ораста тутишнинг санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ равишда чиқиндиларни жойлаштириш объектларида сақлашга;

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектларини жойлаштириш, лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ таклифларни киритишга;

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга оширишга оид давлат дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этишга;

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш натижасида бошқа шахслар томонидан ўзларига етказилган зарарни тўлатишга ҳақлидирлар.

Юридик шахслар чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.

15-модда.

Юридик шахсларнинг чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги мажбуриятлари

Юридик шахслар:

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги белгиланган санитария нормалари ва қоидаларига, экологик нормативларга риоя этишга;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чиқиндилар ҳисобини юритишга, улар тўғрисида ҳисобот тақдим этишга;

чиқиндиларнинг фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи, атроф-муҳит учун хавфлилик даражасини белгиланган тартибда аниқлашга;

чиқиндиларнинг ҳосил бўлиш нормативлари ва чиқиндиларни жойлаштириш лимитлари лойиҳаларини ишлаб чиқишга;

ресурс қимматига эга ва утилизация қилиниши лозим бўлган чиқиндиларнинг тўпланишини, лозим даражада сақланишини таъминлашга ҳамда уларнинг йўқ қилиниши ва бузилишига йўл қўймасликка;

ўзларининг мулки бўлган чиқиндиларнинг утилизация қилиниши бўйича технологияларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш чора-тадбирларини кўришга;

чиқиндилар аралашиб кетишига (ишлаб чиқариш технологиясида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно) йўл қўймасликка;

чиқиндиларнинг рухсат этилмаган жойларда ёки объектларда сақланиши, қайта ишланиши, утилизация қилиниши ва кўмиб ташланишига йўл қўймасликка;

чиқиндилар жойлаштирилган ўз объектларининг санитария ва экология ҳолати устидан назорат олиб боришга;

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш пайтида ҳолати бузилган ер участкаларида рекультивация ишларини ўтказишга;

чиқиндиларни мумкин қадар кўпроқ утилизация қилиш, уларни чиқинди тўплаш, сақлаш ва утилизация қилиш билан шуғулланувчи бошқа юридик ва жисмоний шахсларга реализация қилиш ёки бериш чора-тадбирлари мажмуини амалга оширишга, шунингдек утилизация қилинмайдиган чиқиндилар экологик жиҳатдан хавфсиз тарзда кўмиб ташланишини таъминлашга;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органларига атроф-муҳитга рухсат олинмаган тарзда чиқиндилар чиқарилганлиги ҳолатлари тўғрисида ва кўрилган чоралар ҳақида белгиланган тартибда ахборот тақдим этишга;

чиқиндиларни жойлаштирганлик учун белгиланган тартибда компенсация тўловлари тўлашга;

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш натижасида фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига, атроф-муҳитга, юридик шахсларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплашга мажбурдирлар.

Юридик шахслар зиммасида чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

16-модда.

Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида якка тартибдаги тадбиркорлар ушбу Қонунда юридик шахслар учун назарда тутилган ҳуқуқларга эга бўладилар ҳамда мажбуриятларни бажарадилар.

17-модда.

Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга оширишда хавфсизликни таъминлаш

Юридик шахсларнинг чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги фаолияти фуқаролар ҳаёти ва соғлиғининг ҳамда атроф-муҳитнинг хавфсизлигини таъминламоғи керак.

Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талаблари бузилганлиги натижасида фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига ёки атроф- муҳитга зарар етказилганда, шунингдек фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи, атроф-муҳит учун хавфсизликни таъминлашнинг техникавий ёки бошқа имконияти бўлмай туриб хавфли чиқиндилар ҳосил бўлган ҳолларда юридик шахсларнинг фаолияти белгиланган тартибда чекланиши, тўхтатиб қўйилиши ёки тугатилиши мумкин.

18-модда.

Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида нормалаштириш

Фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи, атроф-муҳит муҳофаза қилинишини таъминлаш, чиқиндиларнинг ҳосил бўлишини камайтириш мақсадида чиқиндиларнинг ҳосил бўлиш нормативлари ва чиқиндиларни жойлаштириш лимитлари ишлаб чиқилади.

Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиш нормативлари чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари билан келишилган ҳолда юридик шахслар томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

Чиқиндиларни жойлаштириш лимитлари юридик шахслар томонидан ишлаб чиқилади ва чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари томонидан тасдиқланади.

Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиш нормативларини ҳамда чиқиндиларни жойлаштириш лимитларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

19-модда.

Чиқиндиларни экологик сертификатлаш

Олди-сотди, экспорт-импорт операцияси объекти бўлган чиқиндилар, шунингдек ташилиши керак бўлган хавфли чиқиндилар чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги санитария нормалари ва қоидаларига, экологик нормативларга мувофиқлик бўйича экологик сертификатлашдан ўтказилиши керак, унинг натижаларига кўра чиқиндиларнинг мулкдорларига экологик сертификат берилади.

Чиқиндиларни экологик сертификатлаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

20-модда.

Хавфли чиқиндиларни ташиш

Хавфли чиқиндиларни ташиш чиқиндиларнинг экологик сертификати ҳамда уларни ташиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилган рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда махсус жиҳозланган транспорт воситаларида амалга оширилади.

Хавфли чиқиндиларни бехатар ташиш учун жавобгарлик транспорт ташкилоти зиммасида бўлади.

21-модда.

Чиқиндиларни олиб кириш

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига чиқиндиларни, шу жумладан чет элга мансуб радиоактив чиқиндиларнинг ҳар қандай турларини сақлаш ва кўмиб ташлаш мақсадида олиб кириш тақиқланади.

Фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи, атроф-муҳитнинг хавфсизлиги таъмин этилиши шарти билан чиқиндилар фақат қайта ишлаш ва утилизация қилиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб кирилишига йўл қўйилади.

22-модда.

Чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлашга доир талаблар

Чиқиндиларни сақлаш санитария нормалари ва қоидаларига, экологик хавфсизлик талабларига мувофиқ ҳамда чиқиндилардан оқилона фойдаланилишини ёки уларнинг бошқа шахсларга берилишини таъминловчи усулларда амалга оширилади.

Чиқиндилар кўмиб ташланадиган жой (хавфли чиқиндилар бундан мустасно) маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда белгиланади.

Ўзбекистон Республикасида утилизация қилиш учун тегишли технологиялар мавжуд бўлган чиқиндиларнинг кўмиб ташланишига йўл қўйилмайди.

Чиқиндиларни аҳоли пунктлари ерларида, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларда ва тарихий-маданий аҳамиятга молик ерларда, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, шунингдек табиатни муҳофаза қилиш объектларига ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга зарар етказиш таҳдиди келиб чиқиши мумкин бўлган бошқа жойларда сақлаш ва бундай жойларга кўмиб ташлаш тақиқланади.

Алоҳида ҳолларда, махсус тадқиқотлар натижаларига кўра фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи, атроф-муҳит хавфсизлигини, табиий ресурслар сақланишини таъминлаш талабларига риоя этган ҳолда чиқиндиларни ер остига кўмиб ташлашга йўл қўйилади.

23-модда.

Чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари

Чиқиндиларни махсус ажратилган ва жиҳозланган жойларга жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари ундирилади.

Компенсация тўловлари миқдори белгиланган тартибда чиқиндиларни жойлаштириш лимитлари асосида, чиқиндиларнинг фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи ҳамда атроф-муҳит учун хавфлилик даражасига қараб белгиланади.

24-модда.

Чиқиндиларни утилизация қилиш ҳамда уларнинг ҳосил бўлишини камайтиришга доир фаолиятни рағбатлантириш

Чиқиндилар ҳосил бўлишини камайтириш ҳамда уларни утилизация қилишга қаратилган технологияларни ишлаб чиқаётган ва жорий этаётган, чиқиндиларни утилизация қилишга мўлжалланган корхоналар ва цехлар яратаётган, ускуналар ишлаб чиқараётган, чиқиндиларни утилизация қилиш ва уларнинг ҳосил бўлишини камайтириш чора-тадбирларини молиялаштиришда улушбай асосида иштирок этаётган юридик ва жисмоний шахсларга қонун ҳужжатларига мувофиқ имтиёзлар берилади.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари чиқиндиларни утилизация қилиш ва уларнинг ҳосил бўлишини камайтиришга доир фаолиятни рағбатлантириш юзасидан ўз ваколатлари доирасида қўшимча чоралар белгилашлари мумкин.

25-модда.

Чиқиндиларни утилизация қилиш ва уларнинг ҳосил бўлишини камайтиришга доир тадбирларни молиялаштириш

Чиқиндиларни утилизация қилиш ва уларнинг ҳосил бўлишини камайтиришга доир тадбирларни молиялаштириш чиқиндиларнинг мулкдорлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Бундай тадбирларни молиялаштиришга табиатни муҳофаза қилиш фондларининг, бюджетдан ташқари фондларнинг маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий бадаллари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари жалб этилиши мумкин.

26-модда.

Чиқиндиларнинг давлат ҳисобини юритиш

Олиб кириладиган, олиб чиқиладиган, амалда мавжуд бўлган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳосил бўладиган, шунингдек транзит тарзида олиб ўтиладиган чиқиндиларнинг давлат ҳисоби юритилиши керак.

Чиқиндилар тўғрисидаги давлат статистика ҳисоботининг шакли, уни тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан тасдиқланади.

27-модда.

Чиқиндиларни паспортлаш

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳосил бўладиган чиқиндилар паспортланиши лозим.

Чиқинди паспорти чиқиндининг ҳар бир тури учун юридик шахслар томонидан тузилади. Ишлаб чиқариш технологияси билан боғлиқ тарзда чиқиндининг ўзига хос хусусиятлари ўзгарган ҳолларда чиқинди паспортига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилади.

Чиқиндиларни паспортлаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

28-модда.

Чиқиндиларни кўмиб ташлаш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастри

Чиқиндиларни кўмиб ташлаш ва утилизация қилиш жойлари тўғрисидаги ахборотлар тўпланиши, қайта ишланиши, сақланиши ва таҳлил қилинишини таъминлаш мақсадида чиқиндиларни кўмиб ташлаш ва утилизация қилиш жойларининг давлат кадастри юритилади, кадастрда чиқиндиларнинг миқдор ва сифат тавсифлари, чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тўғрисидаги ҳамда уларнинг хавфлилик даражасини камайтириш чора-тадбирлари ҳақидаги ахборот ўз ифодасини топади.

Чиқиндиларни кўмиб ташлаш ва утилизация қилиш жойларининг давлат кадастри қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юритилади.

29-модда.

Низоларни ҳал этиш

Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

30-модда.

Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлигида айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ

Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг қонуни

(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 221-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда; 1998 й., 9-сон, 181-модда; 2000 й., 7-8-сон, 217-модда; 2001 й., 1-2-сон, 23-модда; 2004 й., 1-2-сон, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 50-51-сон, 512-модда; 2009 й., 52-сон, 555-модда; 2011 й., 1-2-сон, 1-модда, 36-сон, 365-модда)

I боб. АСОСИЙ ҚОИДАЛАР

1-модда.

Ушбу Қонуннинг мақсади ва асосий вазифалари

Ушбу Қонуннинг мақсади сувга доир муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари аҳоли ва иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжлари учун сувлардан оқилона фойдаланишни таъминлаш, сувларни булғаниш, ифлосланиш ва камайиб кетишдан сақлаш, сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш, сув объектларининг ҳолатини яхшилашдан, шунингдек сувга доир муносабатлар соҳасида корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, фермер, деҳқон хўжаликлари ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан иборатдир.

2-модда.

Сув тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Ўзбекистон Республикасида сувга доир муносабатлар ушбу Қонун ҳамда унга мувофиқ чиқариладиган сув тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

Қорақалпоғистон Республикасида сувга доир муносабатлар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.

21-модда.

Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

ер ости сувлари — ер сатҳидан пастда ер қобиғининг тоғ жинслари қатламларида жойлашган сувлар;

ер усти сувлари — ер қобиғининг устида жойлашган сувлар;

мелиорация объектлари — коллектор-дренаж ва ер усти ташлама сувларини тўплаш ҳамда уларни суғориладиган ерлардан ташқарига чиқариб ташлашга кўмаклашадиган, коллекторларни ва коллектор-дренаж тармоғини, вертикал дренаж қудуқларини, мелиорация насос станцияларини (агрегатларини) ва кузатув тармоғини ўз ичига оладиган сув хўжалиги объектлари;

сувлар — сув объектларида тўпланган барча сувлар мажмуи;

сув истеъмоли (сувни истеъмол қилиш) — юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўз эҳтиёжларини қондириш учун сув ресурсларидан уларни сув объектидан белгиланган тартибда олган ҳолда фойдаланиш;

сув истеъмолчилари уюшмаси — юридик шахс бўлган сув истеъмолчилари томонидан сувга доир муносабатлар соҳасидаги ўз фаолиятларини мувофиқлаштириш, шунингдек умумий манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш учун ихтиёрий асосда ташкил этиладиган нодавлат нотижорат ташкилоти;

сув истеъмолчиси — ўз эҳтиёжларини қондириш учун сув объектидан сув ресурсларини белгиланган тартибда олувчи юридик ёки жисмоний шахс;

сув объекти — сувлар доимий равишда ёки вақтинча тўпланадиган ва сув режимининг ўзига хос шакллари ва белгилари бўлган табиий (жилғалар, сойлар, дарёлар ва бошқалар) ҳамда сунъий (очиқ ва ёпиқ каналлар, шунингдек коллектор-дренаж тармоқлари) сув оқимлари, табиий (кўллар, денгизлар, ер ости сувли қатламлари) ва сунъий (сув омборлари, сел сувлари тўпланадиган жойлар, ҳовузлар ва бошқалар) сув ҳавзалари, шунингдек булоқлар ва бошқа объектлар;

сув объектларини муҳофаза қилиш — сув объектларини сақлаш ва тиклашга қаратилган тадбирлар тизими;

сув режими — сув объектлари ва тупроқ-грунтда сув сатҳи, тезлиги, сарфи ва ҳажмининг вақт бўйича ўзгариши;

сув ресурслари — фойдаланиладиган ёки фойдаланилиши лозим бўлган сув объектлари сувлари;

сув хўжалиги — иқтисодиётнинг сув ресурсларини ва сув объектларини ўрганиш, ҳисобга олиш, бошқариш, улардан фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш, шунингдек сувларнинг зарарли таъсирига қарши курашишни қамраб олувчи тармоғи;

сув хўжалиги объекти — сув ресурсларини тўплаш, бошқариш, етказиб бериш, улардан фойдаланиш, уларни истеъмол қилиш, ажратиб бериш ва муҳофаза қилиш мақсадида сув хўжалиги фаолияти амалга ошириладиган сув объекти;

сувдан фойдаланиш — юридик ва жисмоний шахслар томонидан сув ресурсларини сув объектидан олмаган ҳолда улардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш;

сувдан фойдаланувчи — сув ресурсларини сув объектидан олмаган ҳолда улардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланувчи юридик ёки жисмоний шахс;

сувларнинг зарарли таъсири — сув тошиши, сув босиши, зах босиши ва сувларнинг ўзга таъсирлари натижасида айрим табиий-хўжалик объектлари ва ҳудудларнинг ювилиши, бузилиши, лойқа чўкиши, ботқоқланиши, шўрланиши ва бошқа салбий ҳодисалар;

трансчегаравий сув объектлари — икки ва ундан ортиқ давлатлар чегараларини кесиб ўтадиган ёки шундай чегараларда жойлашган сув объектлари;

трансчегаравий сувлар — икки ва ундан ортиқ давлатлар чегараларини кесиб ўтадиган ёки шундай чегараларда жойлашган ҳар қандай ер усти ёки ер ости сувлари»;

3-модда.

Сувга давлат эгалиги

Сув Ўзбекистон Республикасининг давлат мулки — умуммиллий бойлик ҳисобланади, сувдан оқилона фойдаланиш лозим бўлиб, у давлат томонидан қўриқланади.

4-модда.

Ягона давлат сув фонди

Ягона давлат сув фонди:

жилғалар, сойлар, дарёлар, сув омборлари, кўллар, денгизлардан, каналлар, коллектор-дренаж тармоқлари, булоқлар, ҳовузларнинг сувлари ва бошқа ер усти сувларидан;

ер ости сувлари, қор захиралари ва музликлардан иборатдир.

Трансчегаравий сув объектларининг (Амударё, Сирдарё, Зарафшон дарёлари, Орол денгизи ва бошқа трансчегаравий сув объектларининг) сувларидан фойдаланиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида белгиланади.

II боб. ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ВА БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИНИНГ СУВГА ДОИР МУНОСАБАТЛАРНИ ТАРТИБГА СОЛИШ СОҲАСИДАГИ ВАКОЛАТЛАРИ

5-модда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг сувга доир муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг сувга доир муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги тасарруфига қуйидагилар киради, чунончи:

сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисидаги қонунларни қабул қилиш, уларга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш;

сув ресурсларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга оид давлат сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш ҳамда сув хўжалигига оид стратегик давлат дастурларини қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг тасарруфига кирадиган бошқа масалаларни ҳал этиш.

6-модда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг сувга доир муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг сувга доир муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги тасарруфига қуйидагилар киради, чунончи:

сув ресурсларидан комплекс ва оқилона фойдаланиш, уларни бошқариш ва муҳофаза қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

сув ресурсларидан комплекс ва оқилона фойдаланиш, уларни бошқариш ва муҳофаза қилиш, шунингдек сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш соҳасида вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, бошқа юридик шахсларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

сув фондини ҳосил қилиш ва ундан фойдаланиш тартибини, сувдан фойдаланиш, сув истеъмоли меъёрларини ва сув объектидан сув олиш лимитларини (бундан буён матнда сув олиш лимитлари деб юритилади) тасдиқлаш тартибини белгилаш;

сувларнинг давлат томонидан ҳисобга олиб борилишини ҳамда сувдан фойдаланишни назорат қилиш ва уларни муҳофаза этишни таъминлаш, давлат сув кадастри ва сув мониторингини юритиш;

йирик авариялар, фалокатлар, экология танглиги ва сувларнинг зарарли таъсири олдини олиш ҳамда уларга барҳам бериш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш, сув объектларини булғатганлик ва қуритиб қўйганлик учун ҳақ ундириш тартибини белгилаш;

давлатлараро муносабатларни ривожлантириш;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш.

7-модда.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг сувга доир муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг сувга доир муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги тасарруфига қуйидагилар киради, чунончи:

ўз ҳудудидаги сув ресурсларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг асосий йўналишларини белгилаш;

сув ресурсларидан фойдаланишни тартибга солиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида қонунийлик ҳамда ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш;

сув объектлари ҳолатини ҳисобга олиб бориш ва уларга баҳо бериш, сувлардан фойдаланилиши ва уларнинг муҳофаза қилиниши, белгиланган сув олиш лимитларига риоя этилиши, сувдан фойдаланувчиларнинг сувдан фойдаланиш ҳисобини юритишлари устидан назорат қилиб бориш;

сув объектларини сақлаш ва уларнинг ҳолатини яхшилаш, сувларнинг зарарли таъсир кўрсатишини, шунингдек булғанишини олдини олиш ва уни бартараф этиш ҳамда авариялар, тошқин, сел ва табиий офатлар натижасида вайрон бўлган объектларни тиклаш юзасидан тадбирлар ўтказиш;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа масалаларни тартибга солиш.

III боб. СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА УНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ВА НАЗОРАТИ

8-модда.

Сувдан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви

Сувдан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек сувдан фойдаланишни бевосита ёки ҳавза (ҳудудий) бошқармалари орқали тартибга солувчи махсус ваколатли давлат бошқаруви органлари ҳамда бошқа давлат органлари томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (ер усти сувлари), Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (ер ости сувлари) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси (ер ости иссиқ сувлари ва минерал сувлар) ўз ваколатлари доирасида сувдан фойдаланишни тартибга солиш соҳасида махсус ваколатли давлат бошқаруви органлари ҳисобланади.

9-модда.

Сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати

Сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратининг вазифаси сувдан фойдаланиш борасида белгилаб қўйилган тартибга барча вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, фермер ва деҳқон хўжаликлари ва фуқаролар риоя қилишлари, сувни муҳофаза қилиш, сувнинг зарарли таъсирининг олдини олиш ва бартараф қилиш вазифаларини, сувни ҳисобга олиш қоидаларини, шунингдек сув тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгилаб берилган бошқа қоидаларни бажаришларини таъминлашдир.

 

Сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширадилар. Сувдан фойдаланиш устидан идоравий назоратни Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси органлари амалга оширадилар.

10-модда.

Сувлардан ва сув объектларидан оқилона фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш бўйича тадбирларни амалга оширишда сув истеъмолчилари уюшмалари, бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек фуқароларнинг иштироки

Сув истеъмолчилари уюшмалари, бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз уставларига мувофиқ ҳамда фуқаролар сувлардан ва сув объектларидан оқилона фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш бўйича тадбирларни амалга оширишда давлат органларига кўмаклашади. Давлат органлари бу тадбирларни ўтказишда сув истеъмолчилари уюшмалари, бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларининг, шунингдек фуқароларнинг таклифларини ҳисобга олиши мумкин.

IV БОБ. СУВЛАРНИНГ ВА СУВ ОБЪЕКТЛАРИНИНГ ҲОЛАТИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ КОРХОНАЛАР, ИНШООТЛАРНИ ҲАМДА БОШҚА ОБЪЕКТЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРИШ, ЛОЙИҲАЛАШ, ҚУРИШ, РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ, ТАЪМИРЛАШ, ТИКЛАШ ВА ИШГА ТУШИРИШ

11-модда.

Сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи корхоналар, иншоотларни ҳамда бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, тиклаш ва ишга тушириш шартлари

Сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи корхоналар, иншоотларни ҳамда бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, тиклаш ва ишга туширишда, янги технологик жараёнларни жорий этишда аҳолининг соғлиғини сақлаш ва ичимлик сувига бўлган эҳтиёжларини ҳамда маиший эҳтиёжларини биринчи навбатда қондириш талабларига риоя этган ҳолда сувдан оқилона фойдаланиш, шунингдек коллектор-дренаж сувларини ва оқинди сувларни чиқариб юборишнинг қулай режими таъминланиши лозим. Бунда сув объектларидан олинадиган ва шу объектларга қайтариладиган сувни ҳисобга олишни, сувларни булғаниш, ифлосланиш ва камайиб кетишдан сақлашни, сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олишни, ерларнинг сув босишини имкон қадар камайтиришни, ерларни шўрланишдан, зах босишдан ёки қақраб қолишдан муҳофаза қилишни, шунингдек қулай табиий шароитлар ва ландшафтларни сақлаб қолишни таъминловчи тадбирлар назарда тутилади.

Сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи корхоналар, иншоотларни ҳамда бошқа объектларни қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳалари сув объектларидан дам олиш ва спорт учун фойдаланиш имкониятлари ҳисобга олинган ҳолда тузилиши лозим.

12-модда.

Балиқчилик хўжалиги сув ҳавзаларида корхоналар, иншоотлар ва бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш ва ишга тушириш шартлари

Балиқчилик хўжалиги сув ҳавзаларида янги ва таъмирланган корхоналар, иншоотлар ва бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш ва ишга тушириш чоғида ушбу Қонун 15-моддасининг талабларига риоя қилиш билан бир қаторда, балиқ захираларига етказилаётган зарарнинг ўрнини қоплаш, бошқа сув ҳайвонлари ва ўсимликларини муҳофаза қилиш ҳамда уларни асраш, қайта тиклаш ва кўпайтиришни таъминлайдиган тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш лозим.

13-модда.

Сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи корхоналар, иншоотлар ҳамда бошқа объектлар қуриладиган, реконструкция қилинадиган, таъмирланадиган ва тикланадиган жойларни белгилаш

Сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи корхоналар, иншоотлар ҳамда бошқа объектлар қуриладиган, реконструкция қилинадиган, таъмирланадиган ва тикланадиган жойларни белгилаш мазкур сув объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар, шунингдек бошқа манфаатдор ташкилотлар билан қонун ҳужжатларига мувофиқ келишиб олинади.

14-модда.

Сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи корхоналар, иншоотларни ҳамда бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш лойиҳаларининг келишиб олиниши ва давлат экспертизаси

Сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи корхоналар, иншоотларни ҳамда бошқа объектларни қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳалари қишлоқ ва сув хўжалиги, санитария назорати, табиатни муҳофаза қилиш, геология ва минерал ресурслар органлари ҳамда бошқа органлар билан келишиб олиниши лозим, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат экспертизасидан ўтказилади.

Мелиорация объектларини таъмирлаш ва тиклаш лойиҳалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилади.

Ишлаб чиқариш шароитларига кўра айланма сув таъминотига ва чиқитсиз технологияга ўтказилиши мумкин бўлмаган саноат корхоналарининг сув билан тўхтовсиз таъминлаш тизимларини лойиҳалаш, қуриш ва реконструкция қилишга йўл қўйилмайди.

15-модда.

Сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи корхоналар, иншоотларни ҳамда бошқа объектларни ишга туширишни тақиқлаш

Қуйидагиларни:

сувларнинг булғаниши ва ифлосланишининг олдини олувчи қурилмалар билан таъминланмаган, шунингдек сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига салбий таъсир кўрсатувчи янги ҳамда реконструкция қилинган корхоналар, цехлар, агрегатларни, коммунал ва бошқа объектларни;

ерларнинг сув босиши, зах босиши, ботқоқланиши, шўрланишининг ҳамда тупроқ эрозиясини олдини олишнинг лойиҳаларда назарда тутилган тадбирлари амалга оширилмагунча суғориш ва сув билан таъминлаш тизимларини, сув омборлари ва каналларни;

тасдиқланган лойиҳаларга мувофиқ сув қабул қиладиган ва бошқа иншоотларни қуриб битказмай туриб, зах қочириш тармоқларини;

тасдиқланган лойиҳаларга мувофиқ балиқларни сақлаб қолиш қурилмалари бўлмаган сув олиш иншоотларини;

тасдиқланган лойиҳаларга мувофиқ тошқин сувларни ва балиқларни ўтказиб юборадиган қурилмалари тайёр бўлмаган гидротехника иншоотларини;

ер ости сув захиралари тасдиқланмаган сув олиш иншоотлари гуруҳини;

сувни тартибга солувчи қурилмалар билан таъминламай туриб ва тегишли ҳолларда санитария муҳофазаси зоналарини белгиламай туриб, сув чиқариш учун бурғиланган қудуқларни ишга тушириш тақиқланади.

Сув омборларини уларнинг ўзанини лойиҳада кўрсатилганидек тайёр қилиб қўйиш тадбирлари амалга оширилмагунча сув билан тўлдириш тақиқланади.

16-модда.

Сув объектларидан ўтадиган кўприклар, ўтиш йўлларини ҳамда бошқа транспорт коммуникацияларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш лойиҳаларини келишиб олиш

Сув объектларидан ўтадиган кўприклар, ўтиш йўлларини ҳамда бошқа транспорт коммуникацияларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳалари қишлоқ ва сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш, катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш органлари ҳамда зарур ҳолларда, энергетика, архитектура ва қурилиш органлари, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги (кемалар қатновини белгилаш юзасидан) билан келишиб олиниши ҳамда тошқин сувларни ўтказиб юборишни, сув объектларидан фойдаланиш режимини, сувларнинг булғаниши, ифлосланиши ва камайиб кетишига йўл қўймасликни, уларнинг зарарли таъсирининг олдини олишни таъминловчи тадбирлар ўтказилишини назарда тутиши лозим.

Сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи сув объектларидан ўтадиган кўприклар, ўтиш йўлларини ҳамда бошқа транспорт коммуникацияларини таъмирлаш ва тиклаш лойиҳалари қишлоқ ва сув хўжалиги органлари билан, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа органлар билан келишиб олиниши ҳамда тошқин сувларни ўтказиб юборишни, сув объектларидан фойдаланиш режимини, сувларнинг булғаниши ва ифлосланишининг олдини олишни таъминловчи тадбирлар ўтказилишини назарда тутиши керак.

V БОБ. СУВ ОБЪЕКТЛАРИДА, СУВ ОБЪЕКТЛАРИНИНГ СУВНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ЗОНАЛАРИ, СОҲИЛ БЎЙИ МИНТАҚАЛАРИДА ВА САНИТАРИЯ МУҲОФАЗАСИ ЗОНАЛАРИДА ИШЛАРНИ БАЖАРИШ

17-модда.

Сув объектларида, сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақаларида ва санитария муҳофазаси зоналарида ишларни бажариш тартиби

Сув объектларида, сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақаларида ва санитария муҳофазаси зоналарида, ер ости сувлари ҳосил бўладиган ҳудудларда сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи қурилиш, таъмирлаш, тиклаш, ўзан тубини чуқурлаштириш ва портлатиш ишлари, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва сув ўсимликларини олиш, кабеллар, қувурлар ҳамда бошқа коммуникацияларни ўтказиш, дарахтларни кесиш, бурғилаш, қишлоқ хўжалиги ишлари ва ўзга ишлар қонун ҳужжатларига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, табиатни муҳофаза қилиш, қишлоқ ва сув хўжалиги, геология ва минерал ресурслар органлари ва бошқа органлар билан келишилган ҳолда бажарилади.

Сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи ишлар ушбу Қонун талабларига мувофиқ равишда, илмий асосланган норма ва қоидалар асосида қишлоқ ва сув хўжалиги, энергетика, балиқчилик хўжалиги, ўрмон хўжалиги, маиший ва коммунал хўжалик манфаатлари ҳисобга олинган ҳолда ўтказилади.

VI БОБ. СУВДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР, СУВ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ ВА УЛАР ФОЙДАЛАНАДИГАН ОБЪЕКТЛАР

18-модда.

Сувдан фойдаланувчилар

Сув хўжалигининг фойдаланувчи ташкилотлари, сув истеъмолчилари уюшмалари, коммунал-маиший соҳа, гидроэнергетика корхоналари, бошқа корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, бошқа давлатларнинг фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар сувдан фойдаланувчилар бўлиши мумкин.

181-модда.

Сув истеъмолчилари

Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, фермер ва деҳқон хўжаликлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, бошқа давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар сув истеъмолчилари бўлиши мумкин.

182-модда.

Сув истеъмолчилари уюшмалари

Сув истеъмолчилари уюшмалари асосан гидрография принципига ёки сув ресурсларини оқилона бошқариш ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлайдиган бошқа шартларга мувофиқ ташкил этилади.

Фермер хўжаликлари, юридик шахс ташкил этган ҳолдаги деҳқон хўжаликлари, шунингдек юридик шахс бўлган бошқа сув истеъмолчилари сув истеъмолчилари уюшмаларининг муассислари бўлиши мумкин.

Фермер ва деҳқон хўжаликлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек бошқа сув истеъмолчилари сув истеъмолчилари уюшмаларининг аъзолари бўлиши мумкин.

Сув истеъмолчилари уюшмаси ва унинг хизмат кўрсатиш зонасида жойлашган аъзолари, шунингдек бошқа қишлоқ ва сув хўжалиги органлари ҳамда ўзга юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги сувга доир муносабатлар шартнома асосида тартибга солинади.

19-модда.

Сувдан фойдаланиш объектлари

Сув объектлари ёки уларнинг қисмлари сувдан фойдаланиш объектлари бўлиши ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланишга берилиши мумкин.

191-модда.

Сув истеъмоли манбалари

Сув объектлари ёки уларнинг қисмлари сув истеъмоли манбалари бўлиши ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сув истеъмоли учун берилиши мумкин.

20-модда.

Сув объектларидан фойдаланишни қисман ёки батамом тақиқлаш

Алоҳида давлат аҳамиятига ёхуд алоҳида илмий ёки маданий қимматга эга бўлган сув объектларидан фойдаланиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қисман ёки батамом тақиқланиши мумкин.

VII БОБ. СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА СУВ ИСТЕЪМОЛИ ТУРЛАРИ

21-модда.

Сувдан фойдаланиш турлари

Сув объектидан сув олиш усулига, сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этилишига қараб сувдан фойдаланиш сувдан умумий ва махсус фойдаланишга бўлинади.

Жисмоний шахслар томонидан сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи махсус иншоотлар ва қурилмаларни қўлламаган ҳолда ўз эҳтиёжларини ҳамда бошқа эҳтиёжларни қондириш мақсадида сувдан фойдаланиш сувдан умумий фойдаланишдир.

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи махсус иншоотлар ва қурилмаларни қўллаган ҳолда амалга ошириладиган сувдан фойдаланиш сувдан махсус фойдаланишдир. Сувдан махсус фойдаланишга айрим ҳолларда махсус иншоотлар ва қурилмаларни қўлламаган ҳолда, аммо сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этадиган сувдан фойдаланиш ҳам киритилиши мумкин.

Сувдан умумий ва махсус фойдаланиш турлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

Сув объектлари танҳо ёки биргаликда фойдаланишда бўлиши мумкин.

Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик ёки жисмоний шахсларга бутунлай ёки қисман фойдаланишга берилган сув объекти танҳо фойдаланиладиган сув объектидир.

Танҳо фойдаланишга берилмаган сув объекти биргаликда фойдаланиладиган сув объектидир.

Сув объектлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қишлоқ ва сув хўжалиги, санитария назорати, табиатни муҳофаза қилиш, геология ва минерал ресурслар органлари билан келишилган ҳолда фойдаланишга берилади.

Сув объектлари сувдан фойдаланувчиларга сув истеъмолчиларининг қишлоқ хўжалиги, ичимлик, даволаш ва маиший эҳтиёжларини, аҳолининг курорт, рекреация ва ўзга эҳтиёжларини, саноат, энергетика, транспорт, балиқчилик хўжалиги ҳамда бошқа давлат ёки жамоат эҳтиёжларини қондириш учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган талаблар ва шартларга риоя қилинган ҳолда фойдаланишга берилади.

Оқинди сувларни оқизиш учун сув объектларидан фойдаланишга қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ҳамда махсус талаблар ва шартларга риоя қилинган тақдирдагина йўл қўйилиши мумкин.

Сув объектлари битта ёки айни бир вақтда бир нечта мақсадда фойдаланишга берилиши мумкин.

211-модда.

Сув истеъмоли турлари

Мақсадли фойдаланилишига кўра сув истеъмоли ичимлик, коммунал-маиший, даволаш, курорт, рекреация, балиқчилик хўжалиги, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги сув истеъмолига ва бошқа турларга бўлинади. Сув объектидан олинадиган сувнинг миқдорига қараб сув истеъмоли умумий ва махсус сув истеъмолига бўлинади.

Жисмоний шахслар томонидан сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи махсус иншоотлар ва қурилмаларни қўлламаган ҳолда ўз шахсий ичимлик, маиший, рекреация, даволаш эҳтиёжлари, ҳайвонларни суғориш ва бошқа эҳтиёжларни қондириш мақсадидаги сув истеъмоли умумий сув истеъмолидир.

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи махсус иншоотлар ва қурилмаларни қўллаган ҳолда амалга ошириладиган сув истеъмоли махсус сув истеъмолидир. Махсус сув истеъмолига айрим ҳолларда махсус иншоотлар ва қурилмаларни қўлламаган ҳолда, аммо сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этадиган сув истеъмоли ҳам киритилиши мумкин.

Сув ресурслари қонун ҳужжатларида назарда тутилган талаблар ва шартларга риоя қилинган ҳолда истеъмол учун берилади.

VIII боб. СУВ ОБЪЕКТЛАРИНИ ФОЙДАЛАНИШГА БЕРИШ ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ

25-модда.

Сув объектларининг, аввало аҳоли эҳтиёжлари учун берилиши

Сув объектлари, аввало, аҳолининг ичимлик сувга бўлган эҳтиёжини ва маиший эҳтиёжини қондириш учун фойдаланишга берилади.

26-модда.

Сув объектларини танҳо фойдаланишга бериш тартиби

Сув объектлари танҳо фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёхуд тегишли ваколатга эга давлат органи томонидан қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда батамом ёки қисман берилади.

Сув объектлари танҳо фойдаланиш учун сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш рухсатномаси албатта расмийлаштирилган ҳолда берилади.

27-модда.

Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш тартиби

Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш рухсатнома асосида амалга оширилади.

Табиий сув объектларининг сувидан махсус фойдаланиш ёки уларнинг сувини махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома ер усти сувлари бўйича — қишлоқ ва сув хўжалиги органлари, ер ости сувлари бўйича — геология ва минерал ресурслар органлари, минерал ва термал сувлар бўйича — ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш органларининг таклифлари асосида табиатни муҳофаза қилиш органлари томонидан берилади.

Сунъий сув объектларининг сувидан махсус фойдаланиш ёки уларнинг сувини махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома:

ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларига, магистрал каналлар (тизимлар) бошқармаларига, сув омборларидан фойдаланиш бошқармаларига, трансчегаравий сув объектларидан, вилоятлараро аҳамиятга молик сув объектларидан, катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларидан фойдаланувчи ташкилотларга, насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармаларига, мелиорация экспедицияларига, шунингдек бошқа сувдан фойдаланувчиларга ва сув истеъмолчиларига — республика ёки вилоятлараро аҳамиятга молик сув объектларидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан;

ирригация тизимлари бошқармаларига, шунингдек бошқа сувдан фойдаланувчиларга ва сув истеъмолчиларига — вилоят ёки туманлараро аҳамиятга молик сув объектларидан ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари томонидан;

сув истеъмолчилари уюшмаларига, шунингдек бошқа сувдан фойдаланувчиларга ва сув истеъмолчиларига — туман аҳамиятига молик сув объектларидан ирригация тизимлари бошқармалари томонидан;

ўзлари хизмат кўрсатадиган зонада жойлашган фермер ва деҳқон хўжаликларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ҳамда бошқа сув истеъмолчиларига—қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув объектларидан туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими билан келишилган ҳолда сув истеъмолчилари уюшмалари томонидан берилади.

Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

28-модда.

Сувдан умумий фойдаланишни амалга ошириш

Сувдан умумий фойдаланиш ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда рухсатсиз ва чеклашларсиз амалга оширилади.

29-модда.

Танҳо фойдаланиш учун берилган сув объектларида сувдан умумий фойдаланиш ва умумий сув истеъмоли

Танҳо фойдаланиш учун берилган сув объектларида сувдан умумий фойдаланишга ва умумий сув истеъмолига шу сув объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар томонидан қишлоқ ва сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш органлари билан келишилган ҳолда белгиланган шартларга кўра йўл қўйилади, зарур ҳолларда эса, бундай сувдан фойдаланиш ва сувни истеъмол қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ тақиқлаб қўйилиши мумкин.

30-модда.

Сув олиш лимитлари

Сув олиш лимитлари барча сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига нисбатан белгиланади.

Сув олиш лимитлари (ушбу модданинг учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно) қишлоқ ва сув хўжалиги органлари томонидан сув манбалари, ҳавза ирригация тизимлари, магистрал каналлар (тизимлар), ирригация тизимлари, иқтисодиёт тармоқлари, ҳудудлар, сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари бўйича белгиланади, ер ости сувлари борасида эса геология ва минерал ресурслар ҳамда ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш органлари билан келишилган ҳолда белгиланади.

Фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда бошқа сув истеъмолчилари учун сув олиш лимитлари уларга хизмат кўрсатувчи сув истеъмолчилари уюшмалари томонидан белгиланади.

Коммунал ва маиший хўжаликларнинг сув олиш лимитлари тегишли фойдаланувчи ташкилотлар томонидан белгиланади.

Сув олиш лимитлари сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари учун манбаларнинг тахмин қилинган ва ҳақиқий сувлилиги ҳисобга олинган ҳолда қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун бир йилда икки марта ҳамда бошқа эҳтиёжлар учун бир йилда бир марта белгиланади ва улар учун мажбурийдир.

Сувдан фойдаланувчиларнинг сувни етказиб бериш бўйича хизматлари, шунингдек кўрсатилган бошқа сув хўжалиги хизматлари учун шартнома асосида ҳақ тўланади.

31-модда.

Сув объектларидан фойдаланиш муддатлари

Сув объектлари доимий ёки вақтинча фойдаланиш учун берилади.

Муддати аввалдан белгиланмаган ҳолда фойдаланиш — доимий фойдаланиш деб эътироф этилади.

Сувдан вақтинча фойдаланиш муддати: қисқа — уч йилгача ва узоқ — йигирма йилгача бўлиши мумкин.

Сув объектларидан вақтинча фойдаланиш муддатлари сувдан фойдаланувчи манфаатдор томонлар илтимосномасига биноан, шу сув объектларини танҳо фойдаланиш учун бериш тўғрисида қарор чиқарган ёки ундан махсус фойдаланиш учун рухсатнома берган давлат органлари томонидан узайтирилиши мумкин.

IX БОБ. СУВДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРНИНГ ВА СУВ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

32-модда.

Сувдан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари

Сувдан фойдаланувчилар:

сув объектлари қандай мақсадлар учун фойдаланишга берилган бўлса, фақат шу мақсадларда фойдаланиш;

сувдан фойдаланишни амалга ошириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иншоотлар, қурилмалар ҳамда бошқа объектларни қуриш ва реконструкция қилиш;

берилаётган сувнинг миқдори ва сифатини текшириш;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, сувдан фойдаланиш тўғрисидаги шартнома бўйича олинмай қолган сув учун компенсация талаб қилиш;

сув ресурсларини бошқаришга оид қарорлар қабул қилинишида иштирок этиш;

манбанинг тахмин қилинган ва ҳақиқий сувлилигидан келиб чиққан ҳолда сув олиш лимитларини ўзгартириш бўйича таклифлар киритиш;

ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг бузилиши, шу жумладан белгиланган сув олиш лимитлари ва сув бериш режимига мувофиқ сув олиш ҳуқуқининг бузилиши туфайли етказилган зарарнинг ўрни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.

Сувдан фойдаланувчилар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

321-модда.

Сув истеъмолчиларининг ҳуқуқлари

Сув истеъмолчилари:

берилаётган сувнинг миқдори ва сифатини текшириш;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, сув истеъмоли тўғрисидаги шартнома бўйича олинмай қолган сув учун компенсация талаб қилиш;

сув ресурсларини бошқаришга оид қарорлар қабул қилинишида иштирок этиш;

ўз эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда сув олиш лимитларини ўзгартириш бўйича таклифлар киритиш;

сувга доир муносабатлар соҳасидаги ўз фаолиятларини мувофиқлаштириш, шунингдек умумий манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш учун уюшмаларга (иттифоқларга) ва бошқа бирлашмаларга бирлашиш;

ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг бузилиши, шу жумладан белгиланган сув олиш лимитлари ва сув бериш режимига мувофиқ сув олиш ҳуқуқининг бузилиши туфайли етказилган зарарнинг ўрни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.

Сув истеъмолчилари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

33-модда.

Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш

Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг ҳуқуқлари қонун билан муҳофаза қилинади.

Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг бузилган ҳуқуқлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тикланиши лозим.

34-модда.

Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг ҳуқуқларини чеклаш

Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда аҳоли соғлиғини сақлаш мақсадини, давлатнинг бошқа манфаатларини, шунингдек ўзга сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг манфаатларини кўзлаб, сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг ҳуқуқлари чекланиши мумкин. Бунда аҳолининг ичимлик ва маиший эҳтиёжлари учун сув объектларидан фойдаланиш шароитлари ёмонлашмаслиги лозим.

35-модда.

Сувдан фойдаланувчиларнинг мажбуриятлари

Сувдан фойдаланувчилар:

сув объектларидан оқилона фойдаланиши, сувни тежаб сарфлаш, сувларнинг сифатини тиклаш ва яхшилаш тўғрисида ғамхўрлик қилиши;

белгиланган сув олиш лимитларига ва сувдан фойдаланиш қоидаларига риоя этиши;

сувдан махсус фойдаланишда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рухсатномани расмийлаштириши;

ифлослантирувчи моддалар мавжуд бўлган оқинди сувларни сув объектларига оқизишни тамомила тугатиш чора-тадбирларини кўриши;

бошқа сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари бузилишига, шунингдек сув объектларига, хўжалик объектлари ва табиий ресурсларга (ерлар, ўрмонлар, ҳайвонот дунёси, фойдали қазилмалар ва бошқаларга) зарар етказилишига йўл қўймаслиги;

сув объектларини, сувни муҳофаза қилиш иншоотларини ва бошқа иншоотларни, техник қурилмаларни техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаши, уларни ишлатиш сифатини яхшилаши ҳамда улардан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларига риоя этиши;

сувни олиш ва беришда сув миқдори ҳисобини юритиши, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисоботни тақдим этиши;

сув ресурсларидан фойдаланганлик, шунингдек сувни етказиб бериш бўйича хизматлар ва кўрсатилган бошқа сув хўжалиги хизматлари учун тўловларни ўз вақтида шартномавий асосда тўлаши;

сувни тежаш чора-тадбирларини кўриши;

сув ресурсларидан оқилона фойдаланишда сув истеъмолчиларига кўмаклашиши;

сувларнинг булғаниши, ифлосланиши ва камайиб кетишининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш, сув объектларига сувларнинг зарарли таъсирини бартараф этиш чора-тадбирларини кўриши, шунингдек ер усти ва ер ости сувлари тўпланадиган майдонларнинг ифлосланишига йўл қўймаслиги;

сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақалари ва санитария муҳофазаси зоналарини сақлашнинг белгиланган режимига риоя қилиши;

сувлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг вакилларини ўз сув хўжалиги объектларига белгиланган тартибда киритиши ҳамда уларга зарур ахборотни тақдим этиши;

сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этадиган авариялар ва бошқа табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар юзага келганлиги тўғрисида маҳаллий давлат ҳокимияти органларини ўз вақтида хабардор қилиши ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича ишларни амалга оширишда, шунингдек сув объектларида таъмирлаш-тиклаш ишларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иштирок этиши;

балиқларни, бошқа сув флораси ва фаунасини муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириши шарт.

Сувдан фойдаланувчилар зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

351-модда.

Сув истеъмолчиларининг мажбуриятлари

Сув истеъмолчилари:

сув ресурсларидан оқилона фойдаланиши, сувнинг мақсадсиз истеъмол қилинишига йўл қўймаслиги, сувни тежаб сарфлаш, сувларнинг сифатини тиклаш ва яхшилаш тўғрисида ғамхўрлик қилиши;

белгиланган сув олиш лимитлари ва сув истеъмоли қоидаларига риоя этиши;

сувни махсус истеъмол қилишда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рухсатномани расмийлаштириши;

ифлослантирувчи моддалар мавжуд бўлган оқинди сувларни сув объектларига оқизишни тамомила тугатиш чора-тадбирларини кўриши;

бошқа сув истеъмолчилари ва сувдан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари бузилишига, шунингдек сув объектларига, хўжалик объектлари ва табиий ресурсларга (ерлар, ўрмонлар, ҳайвонот дунёси, фойдали қазилмалар ва бошқаларга) зарар етказилишига йўл қўймаслиги;

сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаши, ички сув объектлари ва иншоотларини техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаши, улардан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларига риоя этиши;

олинаётган сув миқдори ҳисобини юритиши ва сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома берган органларга зарур ахборотни тақдим этиши;

сув ресурсларидан фойдаланганлик, шунингдек сувни етказиб бериш бўйича хизматлар ва кўрсатилган бошқа сув хўжалиги хизматлари учун тўловларни ўз вақтида шартномавий асосда тўлаши;

сувни тежаш чора-тадбирларини кўриши;

сувларни муҳофаза қилиш бўйича белгиланган тартибда келишилган технология, ўрмон-мелиорация, агротехника, гидротехника, санитария тадбирлари ва бошқа тадбирларни амалга ошириши;

сувларнинг булғаниши, ифлосланиши ва камайиб кетишининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш чора-тадбирларини амалга оширишда ўзларига хизмат кўрсатувчи сувдан фойдаланувчиларнинг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг талабига кўра иштирок этиши, шунингдек ер усти ва ер ости сувлари тўпланадиган майдонларнинг ифлосланишига йўл қўймаслиги;

сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақалари ва санитария муҳофазаси зоналарини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби ҳамда шартларига риоя этиши;

сувлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг вакилларини ўз сув хўжалиги объектларига белгиланган тартибда киритиши ҳамда уларга зарур ахборотни тақдим этиши;

сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этадиган авариялар ва бошқа табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар юзага келганлиги тўғрисида ўзларига хизмат кўрсатувчи сувдан фойдаланувчиларни, маҳаллий давлат ҳокимияти органларини ўз вақтида хабардор қилиши, шунингдек уларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича ишларни амалга оширишда иштирок этиши;

балиқларни, бошқа сув флораси ва фаунасини муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириши шарт.

Сув истеъмолчиларининг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

X БОБ. СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА СУВНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ ҲУҚУҚИНИ БЕКОР ҚИЛИШ

36-модда.

Сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш ҳуқуқини бекор қилиш асослари

Сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш ҳуқуқи:

сувдан фойдаланишга, сув истеъмолига эҳтиёж қолмаганда ёки улардан воз кечилганда;

сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли муддати тугаганда;

корхона, муассаса, ташкилот, фермер хўжалиги тугатилганда, деҳқон хўжалиги тугатилганда (фаолияти тугатилганда);

сув хўжалиги иншоотлари бошқа сувдан фойдаланувчиларга берилганда;

танҳо фойдаланилаётган сув объектларини қайтариб олишга зарурат туғилганда бекор қилинади.

Сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш ва сувларни муҳофаза қилиш қоидалари бузилган ёхуд сувдан мақсадсиз фойдаланилганда ёки сув мақсадсиз истеъмол қилинганда ҳамда лимитдан ортиқча сув олинганда, сув ресурсларидан фойдаланганлик, сувни етказиб бериш бўйича хизматлар ва кўрсатилган бошқа сув хўжалиги хизматлари учун тўловлар тўланмаган тақдирда ҳам сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш ҳуқуқи бекор қилиниши мумкин (ичимлик ва маиший эҳтиёжлар учун сувлардан фойдаланиш ҳуқуқи бундан мустасно).

Қонун ҳужжатларида сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш ҳуқуқини бекор қилишнинг бошқа асослари ҳам назарда тутилиши мумкин.

37-модда.

Сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш ҳуқуқини бекор қилиш тартиби

Сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш ҳуқуқи:

сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун берилган рухсатномани бекор қилиш;

танҳо фойдаланиш учун берилган сув объектларини қайтариб олиш йўли билан бекор қилинади.

Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун унга рухсатнома берган органнинг қарори билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинади.

38-модда.

Танҳо фойдаланиш учун берилган сув объектларини қайтариб олиш

Танҳо фойдаланиш учун берилган сув объектлари қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда қайтариб олинади.

39-модда.

Сув хўжалиги тадбирларини ўтказиш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли шартларини бекор қилиш ёки ўзгартириш натижасида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш

Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, фермер, деҳқон хўжаликлари ҳамда фуқароларга сув хўжалиги тадбирларини (сув объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишларини ва бошқаларни) ўтказиш, сувлардан нооқилона фойдаланиш, уларни булғатиш, ифлослантириш, камайтириш, шунингдек сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли шартларини қонунга хилоф равишда бекор қилиш ёки ўзгартириш натижасида етказилган зарарнинг ўрни қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда қопланади.

Сув объектларининг соҳил бўйи минтақаларида ва санитария муҳофазаси зоналарида қонунга хилоф равишда қурилган объектлар ҳамда қонунга хилоф равишда ўзлаштирилган ер участкаларида сув хўжалиги тадбирларини ўтказиш чоғида етказилган зарарнинг ўрни қопланмайди.

ХI боб. АҲОЛИНИНГ ИСТЕЪМОЛИ, МАИШИЙ ВА БОШҚА ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН СУВ ОБЪЕКТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

40-модда.

Аҳолининг истеъмоли, маиший ва бошқа эҳтиёжлари учун ажратиладиган сув объектлари

Аҳолининг ичимлик сувга бўлган эҳтиёжини, маиший эҳтиёжини ва бошқа эҳтиёжларини қондириш учун сувнинг сифати белгиланган санитария-гигиена талаблари ва давлат стандартларига мувофиқ бўлган сув объектлари ажратилади.

41-модда.

Аҳолини марказлашган тартибда сув билан таъминлаш

Аҳолининг истеъмоли, маиший ва бошқа эҳтиёжларини марказлашган тартибда сув билан таъминлаш учун сув объектларидан фойдаланилганда, ўзининг кундалик бошқарувида, эгалигида ёки фойдаланишида хўжалик-ичимлик водопроводлари бўлган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар сув олиш иншоотларининг белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳаларига ва ичимлик сув олиш ҳамда уни истеъмолчиларга етказиб бериш учун сувдан махсус фойдаланиш рухсатномаларига мувофиқ сув таъминоти манбаларидан сув олишга ҳақлидирлар.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар олаётган сувларини ҳисобга олиб боришни ташкил этади, сув билан таъминлаш манбаларидаги сувнинг сифати ҳолатини мунтазам кузатиб боради ва манбаларда сув сифати ўзгарганлиги ҳамда ишлатилган сув миқдори ҳақида табиатни муҳофаза қилиш, геология ва минерал ресурслар, ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш, санитария назорати органларига ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига маълумотлар бериб туради

42-модда.

Аҳолини марказлаштирилмаган тартибда сув билан таъминлаш

Аҳолининг ичимлик, маиший ва бошқа эҳтиёжларини марказлаштирилмаган тартибда сув билан таъминлаш учун сув объектларидан фойдаланганда корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, фермер, деҳқон хўжаликлари ва фуқаролар сувдан умумий ёки махсус фойдаланиш ёхуд сувни умумий ёки махсус истеъмол қилиш тартибида бевосита ер усти ёки ер ости сув объектларидан сув олишга ҳақлидир. Зарур ҳолларда, бундай сув олиш каналлар, коллекторлар, сув омборларини лойиҳалаш, қуриш ва реконструкция қилиш чоғида назарда тутилиши ва меъёрлаб қўйилиши лозим. Шу мақсадлар учун мўлжалланган сув олиш иншоотларидан фойдаланиш маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорларига мувофиқ ҳамда сув объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар, шунингдек табиатни муҳофаза қилиш, санитария назорати органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади. Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари мазкур сув олиш иншоотларининг тегишли санитария-техника ҳолатида бўлишини таъминлаши шарт

43-модда.

Истеъмолга яроқли ер ости сувларидан истеъмолга ва маиший эҳтиёжларга алоқадор бўлмаган мақсадларда фойдаланишни чеклаш

Истеъмолга яроқли ер ости сувларидан истеъмолга ва маиший эҳтиёжларга алоқадор бўлмаган мақсадларда фойдаланишга, одатда, йўл қўйилмайди. Ер юзасида зарур сув манбалари бўлмаган ва истеъмолга яроқли ер ости сув захиралари етарли бўлган жойларда ушбу Қонуннинг 30-моддасига мувофиқ лимитларга мос равишда табиатни муҳофаза қилиш, геология ва минерал ресурслар органлари бундай сувлардан истеъмол ва маиший эҳтиёжларга алоқадор бўлмаган мақсадларда фойдаланишга рухсат беришлари мумкин.

ХII боб. СУВ ОБЪЕКТЛАРИДАН ДАВОЛАШ, КУРОРТ ВА СОҒЛОМЛАШТИРИШ МАҚСАДЛАРИДА ФОЙДАЛАНИШ

44-модда.

Шифобахш сувлар қаторига киритилган сув объектларидан биринчи навбатда даволаш ва курорт мақсадларида фойдаланиш

Белгиланган тартибда шифобахш сувлар қаторига киритилган сув объектларидан, аввало, даволаш ва курорт мақсадларида фойдаланилади.

Қишлоқ ва сув хўжалиги ва табиатни муҳофаза қилиш органлари шифобахш сувлар қаторига киритилган сув объектларидан, айрим ҳоллардагина тегишли ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш органлари, соғлиқни сақлаш органлари ва курорт бошқармалари билан келишиб туриб, бошқа мақсадлар учун фойдаланишга рухсат беришлари мумкин.

45-модда.

Шифобахш сувлар қаторига киритилган сув объектларига оқинди сувлар ташланишини тақиқлаш

Шифобахш сувлар қаторига киритилган сув объектларига оқинди сувларни ташлаш тақиқланади.

46-модда.

Дам олиш ва спорт учун сув объектларидан фойдаланиш тартиби

Дам олиш ва спорт учун сув объектларидан фойдаланиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

ХIII боб. СУВ ОБЪЕКТЛАРИДАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ФОЙДАЛАНИШ

47-модда.

Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли

Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари, ташкилотлари, фермер ва деҳқон хўжаликларининг, шунингдек фуқароларнинг суғориладиган ерларида қулай сув режимини вужудга келтириш мақсадида амалга оширилади.

Сув объектларидан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш лимит бўйича сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилишнинг белгиланган тартибига риоя этган ҳолда сувдан умумий ва махсус фойдаланиш ёки сувни умумий ва махсус истеъмол қилиш тартибида амалга оширилади. Фермер ва деҳқон хўжаликларининг сув олиш лимитлари уларнинг розилигисиз ўзгартирилиши мумкин эмас, манбаларнинг суви камайган ҳоллар бундан мустасно.

Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома ушбу Қонуннинг 27-моддасига мувофиқ берилади.

48-модда.

Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сувдан фойдаланишни ва сув истеъмолини режалаштириш

Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли ҳар йилги сув билан ҳақиқий таъминланганлик ҳисобга олинган ҳолда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли режалари асосида амалга оширилади.

Коллектор-дренаж тармоғида сувдан фойдаланишни ва сув истеъмолини режалаштириш мелиорация қилинаётган ерларнинг ҳолатини, коллектор-дренаж суви сифатини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

Сув истеъмоли режалари сув истеъмолчилари уюшмалари томонидан тузилади ва тасдиқланади. Сув истеъмолчилари уюшмалари сув истеъмоли режаларини умумлаштиради ва уюшмаларнинг сувдан фойдаланиш режаларини тузади.

Сув истеъмолчилари уюшмаларининг сувдан фойдаланиш режалари ирригация тизимлари бошқармалари ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари томонидан умумлаштирилади.

Қуйидагилар:

ирригация тизими бошқармаси туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими билан келишилган ҳолда — сув истеъмолчилари уюшмалари бўйича;

ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг тегишли ҳудудий органлари билан келишилган ҳолда — ирригация тизими бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Сув хўжалиги бош бошқармаси — ҳавза ирригация тизими бўйича, катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари бўйича тузилган ва умумлаштирилган сувдан фойдаланиш режаларини тасдиқлайди.

49-модда.

Суғориладиган ерларда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолининг ўзига хос хусусиятлари

Суғориладиган ерларда каналлар, мураккаб муҳандислик иншоотлари, мелиорация тармоғи барпо этилганлиги шундай ерларнинг ўзига хос хусусиятидир.

Сув фонди ерларидан, сув объектларидан, суғориладиган ерлар доирасидаги сув хўжалигининг фойдаланувчи ташкилотлари сув хўжалиги объектлари ва иншоотларидан ягона сув хўжалиги тизими сифатида фойдаланилади, улар давлат мулки бўлиб, хусусийлаштирилиши мумкин эмас.

Сув объектларининг соҳил бўйи минтақалари, ер ости суви чиқаргичи санитария муҳофазаси зоналарининг хўжалик-ичимлик суви мақсадидаги I ва II пояслари табиатни муҳофаза қилиш эҳтиёжлари учун ер эгалари ва ердан фойдаланувчилардан олиб қўйилиши мумкин.

Суғориладиган деҳқончилик эҳтиёжлари учун сув объектларидан фойдаланиш лимит бўйича сувдан фойдаланишнинг ёки сувни истеъмол қилишнинг белгиланган тартибига риоя этилган ҳолда амалга оширилади.

Сувни фақат рўйхатдан ўтказилган, сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозланган сув ажратиш жойларидан (каналларнинг сув олиш иншооти, қудуқ, насос станцияси (агрегати) ва бошқа сув олиш иншоотлари) шартномавий асосда олишга рухсат берилади.

 

50-модда.

Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув объектларидан фойдаланувчи сувдан фойдаланувчиларнинг мажбуриятлари

Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув объектларидан фойдаланувчи сувдан фойдаланувчилар ушбу Қонуннинг 35-моддасида назарда тутилган мажбуриятлардан ташқари:

сув ресурсларини самарали бошқариши, лимитдан ортиқча сув олинишига ва сувдан мақсадсиз фойдаланилишига йўл қўймаслиги;

белгиланган тартибда янги сув объектлари қурилишини ва ишлаб турганлари реконструкция қилинишини, шунингдек суғориладиган ерларнинг комплекс реконструкция қилинишини ташкил этиши;

сувни тежайдиган технологияларни ва илғор суғориш техникасини жорий этиш орқали суғориш воситалари ва усулларини такомиллаштиришда сув истеъмолчиларига кўмаклашиши;

қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган сувларнинг мониторинги асосида салбий жараёнларнинг сабаблари ва оқибатларини бартараф этиши шарт.

501-модда.

Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув ресурсларидан фойдаланувчи сув истеъмолчиларининг мажбуриятлари

Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув ресурсларидан фойдаланувчи сув истеъмолчилари ушбу Қонуннинг 351-моддасида назарда тутилган мажбуриятлардан ташқари:

қишлоқ хўжалиги экинлари ва дов-дарахтларини суғориш, шунингдек яйловларга сув чиқаришнинг қулай режимини сақлаши;

сувни тежайдиган технологияларни ва илғор суғориш техникасини жорий этиш орқали суғориш воситалари ва усулларини такомиллаштириши;

сувни тежаш имконини берадиган агротехника тадбирларини амалга ошириши;

тупроқ унумдорлигини сақлаш имконини берадиган мелиорация тадбирларини амалга ошириши;

суғориш учун берилган сувларнинг коллектор-дренаж тармоғига ва бошқа сув объектларига оқизиб юборилишига йўл қўймаслиги;

сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклашда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иштирок этиши шарт.

51-модда.

Оқинди сувлар билан суғориш

Қишлоқ хўжалик ерларини оқинди сувлар билан суғоришга табиатни муҳофаза қилиш органлари давлат санитария ва ветеринария назорати органлари билан келишиб рухсат берадилар.

Саноат, коммунал корхоналари ва бошқа корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда фуқаролар тупроқ унумдорлигига ва етиштириладиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларига зарарли таъсир қилувчи сувларни қишлоқ хўжалик ерларини суғориш учун беришлари тақиқланади.

52-модда.

Ўрмонлар, дарахтзорлар ва кўчатзорлар билан банд бўлган ерларни суғориш

Ушбу Қонуннинг 47, 50-моддалари ва 51-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган қоидалар ўрмонлар, дарахтзорлар ва кўчатзорлар билан банд бўлган ерларни суғоришга ҳам татбиқ қилинади.

53-модда.

Жамоа боғлари, токзорлари, экинзорларини ва томорқа ер участкаларини суғориш учун сув объектларидан фойдаланиш

Жамоа боғлари, токзорлари, экинзорларини ва томорқа ер участкаларини сув билан таъминлаш сув истеъмоли тўғрисидаги шартнома асосида сув истеъмолчилари уюшмалари томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Фуқароларнинг экинзорларини ва томорқа ер участкаларини суғориш учун сув ресурсларини ажратиш сув истеъмолчилари уюшмалари томонидан белгиланадиган фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг сув олиш лимитларида назарда тутилади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фуқароларнинг экинзорларни ва томорқа ер участкаларини суғориш учун сувга бўлган эҳтиёжларини умумлаштиради, сув истеъмоли тўғрисида шартномалар тузади ва улар ўртасида сувни истеъмол қилиш тартибини белгилайди, шунингдек суғориш тармоқларида таъмирлаш-тиклаш ишларини ташкил этади.

54-модда.

Сув истеъмолчиларининг сув объектларидан бериладиган сув оқими маромини ўзбошимчалик билан ўзгартиришини тақиқлаш

Сув истеъмолчиларининг сув истеъмолчилари уюшмалари ҳамда сув хўжалигининг фойдаланувчи ташкилотлари билан белгиланган тартибда келишилмаган ҳолда сув сарфини кўпайтириш ёки камайтириш мақсадида сув объектларидаги гидротехника иншоотларини ўзбошимчалик билан ўзгартириши, шунингдек уларга муваққат тўсиқлар, насос станциялари (агрегатлар) ва сувни кўтарадиган ҳамда сув оладиган бошқа иншоотларни қуриши тақиқланади.

Рўйхатдан ўтказилмаган сув ажратиш жойларидан ўзбошимчалик билан сув олиш тақиқланади.

55-модда.

Сув объектлари ва гидротехника иншоотлари устидан тракторлар, транспорт воситаларини ва чорва молларини ҳайдаб ўтишнинг тақиқланиши

Сув объектлари ва гидротехника иншоотлари устидан тракторлар, қишлоқ хўжалик машиналари, автомобиллар ва бошқа транспорт воситаларини ҳайдаб ўтиш, шунингдек мўлжалланмаган жойлардан чорва молларини ҳайдаб ўтиш ва суғориш тақиқланади.

ХIV боб. СУВ ОБЪЕКТЛАРИДАН САНОАТ МАҚСАДЛАРИДА ВА ЭНЕРГЕТИКА ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ФОЙДАЛАНИШ

56-модда.

Сув объектларидан саноат мақсадларида ва иссиқлик энергетикаси эҳтиёжлари учун фойдаланувчи сув истеъмолчиларининг мажбуриятлари

Сув объектларидан саноат мақсадларида ва иссиқлик энергетикаси эҳтиёжлари учун фойдаланувчи сув истеъмолчилари, ушбу Қонуннинг 351-моддасида назарда тутилган мажбуриятлардан ташқари, ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш, сув таъминотининг айланма ҳамда такрорий тизимларини жорий этиш орқали сув сарфини камайтириш ва оқинди сувларнинг оқизиб юборилишини тугатиш чора-тадбирларини кўриши шарт.

Лойиҳаланаётган ва ишга туширилаётган саноат объектлари учун сув таъминотининг тўхтовсиз тизимидан фойдаланишни назарда тутиш ман этилади, ишлаб чиқаришнинг шарт-шароитлари тақозоси билан айланма сув таъминотига мослаштирилиши мумкин бўлмаган корхоналар ва бошқа объектлар бундан мустасно.

Айланма сув таъминотига эга бўлмаган ишлаб турган корхоналар учун табиатни муҳофаза қилиш органлари томонидан қишлоқ ва сув хўжалиги органлари билан келишилган ҳолда уларни сув таъминотининг тўхтовсиз тизимига ўтказиш муддатлари белгиланади.

57-модда.

Ичимлик сувдан саноат мақсадлари учун фойдаланишни чеклаш

Табиий офат, авариялар рўй берган тақдирда ва бошқа фавқулодда ҳолатларда, шунингдек корхона водопровод сувини лимитдан ортиқча олган тақдирда, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари аҳолининг ичимлик сувга бўлган эҳтиёжларини ва маиший эҳтиёжларини биринчи навбатда қондириш манфаатларини кўзлаб, коммунал водопроводлардан саноат мақсадлари учун ичимлик сув истеъмолини қисқартиришга ёки тақиқлаб қўйишга ва идораларга қарашли ичимлик сув берадиган хўжалик водопроводлари сувидан саноат мақсадлари учун фойдаланишни вақтинча чеклаб қўйишга ҳақлидир.

58-модда.

Ер ости сувларидан техника сув таъминоти ва бошқа саноат мақсадлари учун фойдаланиш

Ичимлик сувлар қаторига киритилган ер ости чучук сувларидан ишлаб чиқариш-техника мақсадлари учун фойдаланиш тақиқланади, зарур ер усти сув манбаалари мавжуд бўлмаган ҳудудларда фойдаланадиган ҳоллар бундан мустаснодир.

Ичимлик ёки шифобахш сувлар қаторига киритилмаган ер ости сувларидан (чучук, минерал ва иссиқ сувлардан) фойдаланишга лойиқ тасдиқланган захиралари бўлса, белгилаб қўйилган тартибда техника сув таъминоти учун, мазкур сув таркибидаги кимёвий элементларни ажратиб олиш, иссиқлик энергияси ҳосил қилиш ва бошқа ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун сувдан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилинган ҳолда фойдаланиш мумкин.

59-модда.

Сув объектларидан гидроэнергетика эҳтиёжлари учун фойдаланиш

Сув объектларидан гидроэнергетика эҳтиёжлари учун фойдаланиш иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари манфаатлари ҳисобга олиниб, қишлоқ ва сув хўжалиги органлари билан келишилган ҳолда, шунингдек, агар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорида, тегишли ҳолларда эса, қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда табиатни муҳофаза қилиш органларининг қарорида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, сувлардан комплекс ва оқилона фойдаланиш талабларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.

Гидроэнергетика эҳтиёжлари учун бериб қўйилган сув объектларидан табиий шароитларга, хўжалик эҳтиёжлари ва ўзга эҳтиёжларга қараб, бошқа мақсадлар учун ҳам фойдаланилади.

Гидроэнергетика корхоналари ушбу Қонуннинг 35-моддасида назарда тутилган мажбуриятлардан ташқари:

сув объектларининг фойдаланиш қоидаларида белгиланган иш режимига, шу жумладан сув омборларини тўлдириш ва ишга тушириш, улардан сув чиқариш ҳамда сувнинг юқори ва қуйи сатҳи ўзгаришининг режимига риоя этиши;

санитария ва табиат муҳофазаси мақсадларида сув омборларидан сув чиқариб турилишини таъминлаши шарт.

ХV боб. СУВ ОБЪЕКТЛАРИДАН БАЛИҚЧИЛИК ХЎЖАЛИГИ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ФОЙДАЛАНИШ

60-модда.

Балиқчилик хўжалиги манфаатларини кўзлаб балиқчилик хўжалиги ҳавзалари сувидан фойдаланишни чеклаш

Балиқларнинг қимматли турларини ҳамда сув билан боғлиқ овчилик объектларини сақлаб қолиш ва урчитиб кўпайтириш учун алоҳида муҳим аҳамиятга эга бўлган балиқчилик хўжалиги ҳавзаларида ёки шу ҳавзаларнинг айрим участкаларида сувдан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари балиқчилик хўжалиги манфаатларини кўзлаб чеклаб қўйилиши мумкин.

Бундай ҳавзаларнинг ёки шу ҳавзалардаги участкаларнинг рўйхатини ҳамда сувдан фойдаланишни чеклаш турларини табиатни муҳофаза қилиш ва қишлоқ ва сув хўжалиги органлари белгилаб беради ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайди.

61-модда.

Балиқ захираларини муҳофаза қилиш ва балиқларни урчитиб кўпайтириш тадбирлари

Балиқчилик хўжалиги ҳавзаларидаги гидротехника иншоотлари ва бошқа иншоотларни ишлатишда балиқ захираларини муҳофаза қилиш ва балиқларни урчитиб кўпайтириш шарт-шароитларини таъминлаш тадбирлари ўз вақтида амалга оширилиши лозим.

Балиқчилик хўжалигига қарашли сув ҳавзаларидаги балиқлар уруғ ташлайдиган жойларга ва уларнинг қишлов уялари жойлашган ерларга тупроқ тўкиш, балиқ захиралари ҳолатига ҳамда уларнинг урчиб кўпайиш шароитларига салбий таъсир этувчи бошқа ишларни бажариш ман қилинади.

Саноат мақсадлари, суғориш ва бошқа эҳтиёжлар учун балиқчилик хўжалиги сув ҳавзаларидан сув олишга табиатни муҳофаза қилиш органлари билан келишиб, сув чиқариш иншоотларига балиқ тушиб қолмаслигини таъминлайдиган махсус мосламалар ўрнатилган тақдирдагина йўл қўйилиши мумкин.

62-модда.

Балиқчилик хўжалиги сув ҳавзаларидан ёки ов қилиш участкаларидан фойдаланувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мажбуриятлари

Фойдаланиш учун балиқчилик хўжалиги сув ҳавзалари ёки ов қилиш участкалари бериб қўйилган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ушбу Қонуннинг 35 ва 351-моддаларида назарда тутилган мажбуриятлардан ташқари:

балиқ захираларининг урчиб кўпайиш шароитларини таъминлаши;

ирригация-мелиорация тармоқларини, сунъий ҳовузлар ва бошқа балиқчилик хўжалиги иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклашни амалга ошириши, шунингдек уларни техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаши;

зарур мелиорация ишлари олиб бориши ҳамда мазкур корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар жойлашган ерлардаги қирғоқ участкаларини лозим даражада санитария ҳолатида сақлаши шарт.

63-модда.

Сув объектларидан балиқчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш тартиби

Сув объектларидан балиқчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш тартиби қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилади.

64-модда.

Сув объектларидан спорт ва ҳаваскорлик йўли билан балиқ овлаш учун фойдаланиш

Сув объектларида спорт ва ҳаваскорлик йўли билан балиқ овлашга рухсат берилади, давлат қўриқхоналари, табиат боғларининг ва давлат биосфера резерватларининг қўриқхонага айлантирилган зоналари ҳудудидаги сув объектлари бундан мустасно. Табиатни муҳофаза қилиш органлари шу мақсадлар учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишган ҳолда сув объектларини ёки уларнинг айрим участкаларини ажратиб беришлари мумкин.

Кўнгилли спорт жамиятларига бериб қўйилган сув объектларида спорт ва ҳаваскорлик йўли билан балиқ овлаш учун шу жамиятлардан рухсат олинади.

ХVI боб. СУВ ОБЪЕКТЛАРИДАН ОВЧИЛИК ХЎЖАЛИГИ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ФОЙДАЛАНИШ

65-модда.

Сувдан фойдаланишда овчилик ташкилотларининг имтиёзли ҳуқуқлари

Табиатни муҳофаза қилиш ва қишлоқ ва сув хўжалиги органлари ёввойи сув қушлари ва қимматли мўйна берадиган сув ҳайвонлари (қундуз, ондатра, сув каламуши, нутрия ва ҳоказолар) маскани бўлган дарёлар, кўллар ва бошқа сув объектларида сувдан комплекс фойдаланиш талабларини ҳисобга олган ҳолда овчилик хўжалиги корхоналарига ва ташкилотларига сувдан фойдаланиш учун имтиёзли ҳуқуқлар бериб қўйишлари мумкин.

66-модда.

Сув объектларидан овчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш тартиби

Сув объектларидан овчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

XVII БОБ. МУҲОФАЗА ЭТИЛАДИГАН ТАБИИЙ ҲУДУДЛАРДА ЖОЙЛАШГАН СУВ ОБЪЕКТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

67-модда.

Муҳофаза этиладиган сув объектлари

Устувор экологик, илмий, маданий, эстетик, рекреация ва санитария-соғломлаштириш аҳамиятига молик сув объектлари ёки уларнинг айрим участкалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар деб эълон қилинади ва хўжалик мақсадида фойдаланишдан чиқарилади.

68-модда.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар сувларидан фойдаланиш тартиби ва уларни муҳофаза қилиш чоралари

Давлат қўриқхоналари, табиат боғларининг ва давлат биосфера резерватларининг қўриқхонага айлантирилган зоналари сувларидан балиқ овлаш, ов қилиш, сув ўсимликлари ва организмларини йиғиш учун фойдаланиш, шунингдек бундай сувларнинг табиий ҳолатини бузувчи бошқа ҳаракатларни амалга ошириш тақиқланади.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар сувларига оқинди сувларни оқизишга, шунингдек уларда гидромелиорация ишларини ўтказишга ушбу Қонунда белгиланган талабларга риоя қилинган ҳолда йўл қўйилади.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар сувларидан фойдаланиш тартиби ва уларни муҳофаза қилиш режими қонун ҳужжатларида белгиланади.

69-модда.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг сув объектларини олиб қўйиш

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг сув объектларини олиб қўйишга зарур бўлган алоҳида ҳолларда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва ваколатли органлар томонидан йўл қўйилади.

ХVIII боб. СУВ ОБЪЕКТЛАРИДАН СУВ ТРАНСПОРТИ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ФОЙДАЛАНИШ

70-модда.

Кема қатнайдиган сув йўллари

Дарёлар, кўллар, сув омборлари, каналлар, башарти, сув йўллари сифатида фойдаланиш тўла ёки қисман тақиқланган ёхуд улар танҳо фойдаланиш учун бериб қўйилган бўлмаса, умум фойдаланадиган сув йўллари ҳисобланади.

Кема қатнови учун сув объектларидан фойдаланиш қишлоқ ва сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш органлари ҳамда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

71-модда.

Сув йўлларини кема қатнайдиган сув йўллари қаторига киритиш, шунингдек сув йўлларидан фойдаланиш қоидаларини белгилаш тартиби

Сув йўлларини кема қатнайдиган сув йўллари қаторига киритиш, шунингдек сув йўлларидан фойдаланиш қоидаларини белгилаб бериш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

72-модда.

Сув объектларидан кичик кемаларда сузиб юриш учун фойдаланиш

Сув объектларидан кичик кемаларда (эшкакли ва моторли қайиқлар, катерлар, елканли яхталар ва шу кабиларда) сузиб юриш учун фойдаланишга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган қоидаларга мувофиқ рухсат берилади.

ХIХ боб. ОҚИНДИ СУВЛАРНИ ОҚИЗИШ УЧУН СУВ ОБЪЕКТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

73-модда.

Оқинди сувларни оқизиш учун сув объектларидан фойдаланишга рухсат берувчи идоралар

Саноат, коммунал-маиший, зовур сувларини ва бошқа оқинди сувларни оқизиш учун сув объектларидан фойдаланишга қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳамда табиатни муҳофаза қилиш, қишлоқ ва сув хўжалиги органларининг давлат санитария назорати, ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш органлари геология ва минерал ресурслар органлари билан келишиб берган рухсатига биноан йўл қўйилиши мумкин.

Рухсат сув объектларидан оқинди сувларни оқизиш учун фойдаланиш зарурати ва имкониятларини асослаб берувчи ҳужжатларга биноан берилади.

74-модда.

Сув объектларига оқинди сувларни оқизишга йўл қўйиш шартлари

Сув объектларига оқинди сувларни оқизишга сув объекти таркибидаги ифлословчи моддаларнинг белгилаб қўйилган меъёрлардан ошиб кетишига йўл қўймаслик шарти билан ва сувдан фойдаланувчи ҳамда сув истеъмолчиси бундай оқинди сувларни табиатни муҳофаза қилиш ва санитария назорати органлари томонидан белгилаб қўйилган даражага етказиб тозалаб бериш шарти билангина йўл қўйилади.

Агар мазкур талаблар бузилаётган бўлса, табиатни муҳофаза қилиш ва санитария назорати органлари оқинди сувларни оқизишни чеклаб, тўхтатиб ёки тақиқлаб қўйишлари, ҳаттоки айрим саноат қурилмаларини, цехлар, корхоналар, ташкилотлар, муассасаларнинг фаолиятини тўхтатиб қўйишлари лозим. Аҳолининг соғлиғига хатарли ҳолларда, оқинди сувларни оқизиш тўхтатилиб, ҳаттоки ишлаб чиқариш объектларидан ва бошқа объектлардан фойдаланиш тўхтатиб қўйиши лозим.

75-модда.

Сув объектларидан оқинди сувларни оқизиш учун фойдаланиш тартиби ва шартлари

Сув объектларидан оқинди сувларни оқизиш учун фойдаланиш тартиби ва шартлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

ХХ боб. СУВ ОБЪЕКТЛАРИДАН ЁНҒИНГА ҚАРШИ ЭҲТИЁЖЛАР УЧУН ҲАМДА БОШҚА ДАВЛАТ ВА ЖАМОАТ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ФОЙДАЛАНИШ

76-модда.

Сув объектларидан ёнғинга қарши эҳтиёжлар учун фойдаланиш

Ёнғинга қарши эҳтиёжлар учун ҳар қандай сув объектларидан сув олишга йўл қўйилади.

77-модда.

Сув объектларидан ёнғинга қарши эҳтиёжлар учун ҳамда бошқа давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун фойдаланиш тартиби

Сув объектларидан ёнғинга қарши эҳтиёжлар учун, шунингдек давлат ва жамоатнинг бошқа эҳтиёжлари учун фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

ХХI боб. СУВ ОМБОРЛАРИ, ГИДРОУЗЕЛЛАР ВА БОШҚА ИНШООТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

78-модда.

Сув омборларини сув билан тўлдириш ва улардан сув чиқариш режими

Сув омборларида тўғонлар, дамбалар, сув ўтказадиган ва сув оладиган иншоотлар, гидроэнергетика мажмуаларидан ҳамда бошқа иншоотлардан фойдаланувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар фойдаланиш қоидалари ҳамда сув омборларининг таъсир зоналаридаги сувдан фойдаланувчилар, сув истеъмолчилари, ер участкаларининг мулкдорлари, ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг манфаатлари ҳисобга олинган ҳолда сув омборларини тўлдириш ва ишлатиш борасида белгиланган режимга риоя қилиши шарт.

Сув омборлари турли сувдан фойдаланувчиларнинг ва сув истеъмолчиларининг сувга бўлган эҳтиёжини қондиришни тартибга солиш мақсадида бунёд этилади.

Сув омборларини сувга тўлдириш ва улардан сувни чиқариш режими, сув сатҳининг ўзгариш режими, гидроузел орқали сув ўтиш режими, кемаларнинг бемалол ва хавфсиз ўтиши, шунингдек балиқларнинг уруғ ташлайдиган жойларга ўта олишини таъминлаш сув омборларидан фойдаланиш қоидалари билан белгиланади.

79-модда.

Сув омборларидан фойдаланиш тартиби

Сув омборларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси ва бошқа манфаатдор органлар билан келишиб, ҳар бир сув омбори, сув омборлари тизмаси ёки тизими учун тасдиқланган қоидаларда белгиланади.

80-модда.

Сув омборларининг тегишли техника ҳолатини ва ободончилигини таъминлайдиган тадбирларни уюштириш ва мувофиқлаштириш

Сув омборларининг тегишли техника ҳолатини ва ободончилигини таъминлайдиган тадбирларни уюштириш ва мувофиқлаштириш, шунингдек улардан фойдаланиш устидан назорат қилиш қишлоқ ва сув хўжалиги органлари ҳамда катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш органлари томонидан амалга оширилади.

81-модда.

Кўл ва бошқа сув ҳавзаларидан сув омборлари сифатида фойдаланиш

Ушбу Қонуннинг 78, 79 ва 80-моддаларидаги қоидалар кўллардан ва сув омборлари тариқасида хизмат қилаётган бошқа сув ҳавзаларидан фойдаланишга ҳам жорий қилинади.

82-модда.

Гидроузеллар ва бошқа гидротехника иншоотларидан фойдаланиш тартиби

Дарёлар, сойлар, каналлар ва коллекторлардаги қишлоқ ва сув хўжалиги органлари томонидан фойдаланиладиган гидроузеллар ҳамда бошқа гидротехника иншоотлари давлат мулки бўлиб, улардан белгиланган тартибда фойдаланилади.

Сув истеъмолчилари уюшмалари, шунингдек бошқа сувдан фойдаланувчиларнинг гидромелиорация тармоғидаги гидротехника иншоотлари, шу жумладан суғориш каналлари ва коллектор-дренаж тармоқлари сувдан фойдаланувчилар томонидан мансублиги бўйича ишлатилади.

Қишлоқ ва сув хўжалиги органлари сув истеъмолчилари уюшмалари ҳамда бошқа сувдан фойдаланувчилар билан шартномавий асосда гидромелиорация тармоғига ва ундаги иншоотларга техник хизмат кўрсатишни ўз зиммасига олиши мумкин.

ХХII боб. ОРОЛ ДЕНГИЗИ ҲАВЗАСИДА ДАВЛАТЛАРАРО СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ

83-модда.

Ўзбекистон Республикасининг ва Орол денгизи ҳавзасидаги бошқа давлатларнинг ҳудудида жойлашган трансчегаравий сув объектларидан фойдаланишни тартибга солиш

Ўзбекистон Республикасининг ва Орол денгизи ҳавзасидаги бошқа давлатларнинг ҳудудида жойлашган трансчегаравий сув объектларидан (Амударё, Сирдарё, Зарафшон дарёлари, Орол денгизи ва бошқа трансчегаравий сув объектларидан) фойдаланишни тартибга солиш Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.

84-модда.

Трансчегаравий сув объектларида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли

Трансчегаравий сув объектларида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли, сув хўжалиги ва сувни муҳофаза қилиш тадбирларини ўтказиш Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси трансчегаравий сув объектларининг Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида тартибга солинмаган қисмида сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

XXIII БОБ. СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА СУВ ИСТЕЪМОЛИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ

85-модда.

Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги низоларни ҳал қилувчи органлар

Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги низолар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек қишлоқ ва сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш, геология ва минерал ресурслар органлари, шунга ваколатли бошқа органлар ва судлар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.

86-модда.

Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги низоларни ҳал қилишга доир ваколати

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳудудидаги сув объектларидан фойдаланиш масалалари юзасидан фуқаролар ўртасидаги сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги низоларни ҳал қилиш мазкур органларнинг ваколатига киради, қишлоқ ва сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш органлари ҳамда шунга ваколатли бошқа давлат органлари ҳал қилиши лозим бўлган низолар бундан мустасно.

87-модда.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги низоларни ҳал қилишга доир ваколати

Тегишли ҳудудда сув объектларидан фойдаланиш масалалари юзасидан корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда фуқаролар ўртасидаги сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги низоларни ҳал қилиш маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатига киради, қишлоқ ва сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш органлари ҳамда шунга ваколатли бошқа органлар ҳал қилиши лозим бўлган низолар бундан мустасно.

90-модда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги низоларни ҳал қилишга доир ваколати

Турли вилоятлар ёки битта вилоят ва Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ўртасидаги сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги низоларни ҳал қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ваколатига киради, қишлоқ ва сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш, геология ва минерал ресурслар органлари ҳамда шунга ваколатли бошқа давлат органлари ҳал қилиши лозим бўлган низолар бундан мустасно.

91-модда.

Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги халқаро низоларни ҳал қилиш

Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатлар ўртасида трансчегаравий сувлардан ва трансчегаравий сув объектларидан фойдаланиш ва сувни истеъмол қилиш тўғрисидаги низолар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари билан белгиланадиган тартибда ҳал қилинади.

92-модда.

Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги низоларни кўриб чиқиш

Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги низолар тарафлардан бирининг аризасига биноан кўриб чиқилади. Аризага сувдан фойдаланиш ва сувни истеъмол қилиш ҳуқуқи бузилганлигидан далолат берувчи ҳужжатлар илова қилинади.

93-модда.

Сувдан фойдаланишга ва сув истеъмолига доир низоларни кўриб чиқиш тартиби

Сувдан фойдаланишга ва сув истеъмолига доир низолар манфаатдор томонлар иштирокида кўриб чиқилади, улар низо ҳал қилинадиган вақт ва жой ҳақида хабардор қилиб қўйилади.

94-модда.

Сувдан фойдаланишга ва сув истеъмолига доир низолар юзасидан қарор қабул қилиш

Сувдан фойдаланишга ва сув истеъмолига доир низоларни кўриб чиқиш натижаси ҳақида шу низони ҳал қилувчи органлар қарор чиқарадилар.

Зарур ҳолларда бу қарорларда уларни ижро этиш тартиби ва муддатлари, шунингдек бузилган ҳуқуқни тиклаш тадбирлари кўрсатилган бўлиши мумкин.

95-модда.

Сувдан фойдаланишга ва сув истеъмолига доир низо юзасидан чиқарилган қарорлар устидан шикоят қилиш тартиби

Сувдан фойдаланишга ва сув истеъмолига доир низо юзасидан чиқарилган қарор устидан шу қарор топширилган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида юқори турувчи органга шикоят қилиш мумкин.

Низо юзасидан чиқарилган қарор устидан қилинган шикоят бу қарорнинг ижросини тўхтатиб қўймайди. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги низо юзасидан чиқарилган қарорнинг ижроси қарор чиқарган орган, юқори турувчи орган томонидан тўхтатилиши ёки ижро муддати узайтирилиши мумкин.

96-модда.

Сувдан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган мулкка оид низоларни ҳал қилиш

Сувдан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган мулкка оид низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли суд томонидан ҳал этилади.

XXIV БОБ. СУВНИ ВА СУВ ОБЪЕКТЛАРИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

97-модда.

Сувни муҳофаза қилиш вазифалари

Ҳамма сувлар (сув объектлари) аҳоли соғлиғига зарар етказиши, шунингдек балиқ захираларининг камайиши, сув таъминоти шароитининг ёмонлашиши ҳамда сувнинг физикавий, кимёвий ва биологик хоссалари пасайиши, сувнинг табиий тозаланиш хусусияти камайиши, сувнинг гидрологик ва гидрогеологик режимининг бузилиши натижасида келиб чиқадиган бошқа кўнгилсиз ҳодисаларга олиб келиши ҳолларидан муҳофаза қилиниши керак.

98-модда.

Сувни ва сув объектларини муҳофаза қилишни, шунингдек сув режими ва сувнинг ҳолатини яхшилашни таъминловчи тадбирларни амалга ошириш

Фаолияти сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, табиатни муҳофаза қилиш, сув хўжалиги, санитария назорати органлари ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан келишган ҳолда технология, ўрмон-мелиорация ва агротехника, гидротехника, санитария-техника тадбирларини ўтказишлари шарт.

99-модда.

Сувни ва сув объектларини чиқит ва чиқиндилар билан ифлослантиришдан муҳофаза қилиш

Корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва фуқароларга қуйидагилар тақиқланади:

ишлаб чиқариш чиқитлари, маиший ва бошқа хил чиқитлар ҳамда чиқиндиларни сув объектларига ташлаш;

мойларнинг, ёғочларнинг, кимёвий ва нефть маҳсулотларининг ҳамда бошқа маҳсулотларнинг тўкилиб-сочилиши натижасида сувни ва сув объектларини булғатиш ва ифлослантириш;

сув ҳавзаларининг юзи, сув ҳавзаларини қоплаб турган яхлар ва музликларнинг юзаси, саноат чиқитлари, маиший чиқинди ва бошқа ташландиқ чиқитлар, шунингдек ер усти ва ер ости сувларнинг сифатини ёмонлаштириб юборадиган нефть ва кимёвий маҳсулотлар билан булғатиш ва ифлослантириш;

сувларни ўғитлар, заҳарли кимёвий моддалар ва бошқа зарарли моддалар билан булғатиш.

Оқинди сувларни сув объектларига оқизишга ушбу Қонуннинг 73, 74 ва 75-моддаларида кўрсатиб ўтилган талабларга риоя қилинган тақдирдагина йўл қўйилади.

100-модда.

Сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақалари ва санитария муҳофазаси зоналари

Сув объектларининг тупроқ эрозияси маҳсулотлари билан булғаниши, ифлосланиши, камайиши ва лойқа чўкишининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш, шунингдек қулай сув режимини сақлаш, фойдаланиш ва таъмирлаш-тиклаш ишларини олиб бориш учун нормал шарт-шароит яратиш мақсадида қонун ҳужжатларига мувофиқ сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ва соҳил бўйи минтақалари белгиланади.

Аҳолининг ичимлик, маиший ва даволаш-соғломлаштириш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган сувларни муҳофаза қилиш мақсадида қонун ҳужжатларига мувофиқ сув объектларининг санитария муҳофазаси зоналари белгиланади.

Сув объектларининг вазифаси, жойлашган ўрни ва техник кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақалари ва санитария муҳофазаси зоналарида хўжалик фаолиятининг махсус режими белгиланади.

Сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақалари ва санитария муҳофазаси зоналарини муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

101-модда.

Ер ости сувларини муҳофаза қилиш

Ер ости сувлари чиқариш ва ундан фойдаланиш билан шуғулланувчи идоралар сув чиқарилаётган участка ва унга туташ ҳудудларда ер ости сувларига доир режимларга риоя этилишини кузатиб боришлари, шунингдек фойдаланилаётган сувнинг миқдори ва сифатининг ҳисобини юритишлари шарт.

Башарти, фойдали қазилмалар конларини қидириш, уларни ўрганиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бурғилаш ҳамда бошқа кон-қидирув ишлари бажариш чоғида ер ости сувлари бор қатламлар аниқлангани тақдирда, бу ҳақда табиатни муҳофаза қилиш, қишлоқ ва сув хўжалиги органларига маълум қилиниши ҳамда белгиланган тартибда ер ости сувларини муҳофаза қилишга қаратилган чора-тадбирлар кўрилиши лозим.

Башарти, саноат оқинди сувларини оқизиш учун қазиладиган қудуқлар сувли қатламларни ифлослантириш манбаига айланиши мумкин бўлса, бундай қудуқлар қазиш барча ҳолларда ман этилади.

Ўз-ўзидан сув чиқариб, суви фойдаланиш учун яроқсиз бўлган қудуқларга сувни бошқариш ускуналари ўрнатилиши, улар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатиб қўйилиши ёки тугатилиши лозим.

Сифатли ер ости сувлари тўпланадиган манбалар теграсида қаттиқ ва суюқ чиқиндилар тўплаш, ахлатхоналар барпо этиш, ер ости сувларининг ифлосланиш манбаига айланиш эҳтимоли бўлган саноат, қишлоқ хўжалик объектлари ва бошқа объектлар қурилишига йўл қўйилмайди.

Ер ости сувларини муҳофаза қилиш чора-тадбирларини кўриш, шу жумладан қудуқларни кузатиш тармоғини яратиш фаолияти ер ости сувларининг ҳолатига таъсир кўрсатувчи корхоналар томонидан амалга оширилади.

102-модда.

Кичик дарёларни муҳофаза қилиш

Хўжалик фаолияти кичик дарёларнинг ҳолати ва режимига салбий таъсир кўрсатувчи корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари), фермер ва деҳқон хўжаликлари, қишлоқ ва сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда сувни, унинг мусаффолиги ва сифатини сақлаш чора-тадбирларини кўришлари лозим.

Кичик дарёларнинг сувни муҳофаза қилиш минтақалари, бу минтақалардаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг хўжалик фаолияти режими қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

ХХV боб. СУВ ЕТКАЗАДИГАН ЗАРАРЛИ ТАЪСИРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА УНИ БАРТАРАФ ҚИЛИШ

103-модда.

Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг сув етказадиган зарарли таъсирнинг олдини олиш ҳамда уни бартараф этиш бўйича мажбуриятлари

Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар табиатни муҳофаза қилиш, қишлоқ ва сув хўжалиги, геология ва минерал ресурслар органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа манфаатдор органлар билан келишилган ҳолда ёки шунга ваколатли давлат органларининг ёзма кўрсатмалари бўйича:

сув тошқинларининг, сув босиши ва зах босишининг;

соҳиллар, ҳимоя дамбалари ва бошқа иншоотлар бузилиб кетишининг;

ерларнинг ботқоқланиши ва шўрланишининг;

тупроқ эрозиясининг, жарлар, ўпирилишлар юзага келишининг, сел оқимларининг ва сувлар етказадиган бошқа зарарли таъсирнинг олдини олиш ҳамда уни бартараф этиш бўйича тадбирларни амалга ошириши шарт.

104-модда.

Сувнинг зарарли таъсири натижасида юз берадиган табиий офатларнинг олдини олиш ва уларни тугатишга доир энг зарур чораларни амалга ошириш

Сувнинг зарарли таъсири натижасида юз берадиган табиий офатларнинг олдини олиш ва уларни тугатишга доир энг зарур чораларни амалга ошириш йўллари қонун ҳужжатларида белгилаб берилади.

Маъмурий туман ҳудудида тошқин ва сел бўлганда авария ҳолатларининг олдини олиш ҳамда тугатиш ишларини бажаришни туман давлат ҳокимияти органлари ташкил этадилар.

Сувнинг зарарли таъсири натижасида юз берадиган табиий офатларнинг олдини олиш ва уларни тугатиш ишларига оператив раҳбарлик қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти органлари зарур ҳолларда тошқинга қарши кураш комиссиялари ва бошқа комиссиялар тузадилар, бу комиссиялар таркибига тегишли корхона, ташкилот ва муассасаларнинг вакиллари, шунингдек қишлоқ ва сув хўжалиги ва табиатни муҳофаза қилиш органларининг вакиллари киради.

105-модда.

Сув етказадиган зарарли таъсирдан муҳофаза қилиш, уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тадбирлари

Сув етказадиган зарарли таъсирдан муҳофаза қилиш, зарарли таъсирнинг олдини олиш ва уни бартараф этиш тадбирлари сувдан фойдаланувчилар, сув истеъмолчиларининг маблағлари ҳамда маҳаллий бюджет ҳисобидан, республика ва минтақавий дастурлар бўйича эса республика бюджети ҳисобидан амалга оширилади.

106-модда.

Сувдан оқилона фойдаланиш, сувни оқилона истеъмол қилиш ва сувларни муҳофаза қилишнинг иқтисодий чора-тадбирлари

Сувдан оқилона фойдаланиш, сувни оқилона истеъмол қилиш ва сувларни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий чора-тадбирлари:

сув ресурсларидан фойдаланганлик, сувни етказиб бериш бўйича хизматлар ва кўрсатилган бошқа сув хўжалиги хизматлари, сув объектларини ифлослантирганлик ва уларга зарарли таъсир этишнинг ўзга турлари учун ҳақ олишни;

сувни тежайдиган технологияларни жорий этишда, сувни муҳофаза қилиш ва тежашда самарали бўлган фаолиятни амалга оширишда юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган солиққа, кредитга оид ва бошқа имтиёзларни;

ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, ташкилий, экологик рағбатлантиришнинг ва бошқача рағбатлантиришнинг самарали чора-тадбирлари тизимини қўллашни назарда тутади.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз уставларига мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сувдан оқилона фойдаланиш, сувни оқилона истеъмол қилиш ва сувларни муҳофаза қилишга қаратилган самарали чора-тадбирларнинг татбиқ этилишини рағбатлантириши ва тақдирлаши мумкин.

ХХVI боб. СУВДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ДАВЛАТ ЙЎЛИ БИЛАН ҲИСОБГА ОЛИШ ВА РЕЖАЛАШТИРИШ

107-модда.

Сувни ва ундан фойдаланишни давлат йўли билан ҳисобга олиш вазифалари

Сувни ва ундан фойдаланишни давлат йўли билан ҳисобга олишнинг вазифаси ягона сув фондини ташкил этувчи сувларнинг миқдорини ва сифатини, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларининг эҳтиёжлари учун сувдан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотларни белгилашдан иборатдир.

 

108-модда.

Сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза этишни режалаштириш

Сувдан фойдаланишни режалаштириш биринчи навбатда аҳолининг ичимлик сувга бўлган ва маиший эҳтиёжларини қондиришни, сувнинг сувдан фойдаланувчилар ўртасида илмий асосда тақсимланишини, сувни муҳофаза қилишни ва сув етказадиган зарарли таъсирнинг олдини олишни таъминлаши лозим.

Сувдан фойдаланишни режалаштириш чоғида давлат сув кадастридаги маълумотлар, сув хўжалиги баланслари, сувдан комплекс фойдаланиш ва сувни муҳофаза қилиш жадваллари ҳисобга олинади.

109-модда.

Давлат сув кадастри

Давлат сув кадастри сувни миқдор ва сифат кўрсаткичларини ҳисобга олиш, сувдан фойдаланишни қайд қилиш ва ҳисобга олиш маълумотларини ўз ичига олади.

110-модда.

Сув хўжалиги баланслари

Сувнинг мавжуд миқдорини ва ундан фойдаланиш даражасини баҳолаш учун дарёлар ҳавзалари, ҳавза ирригация тизимлари ҳамда иқтисодий минтақалар бўйича сув хўжалиги баланслари тузилади.

Сув хўжалиги баланслари ушбу Қонуннинг 8-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган сувлардан фойдаланишни тартибга солиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат бошқаруви органлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида тузилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан умумлаштирилади.

111-модда.

Сувдан комплекс фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш жадваллари

Сувдан комплекс фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишнинг бош ва ҳавза (ҳудудий) жадваллари аҳолининг ва иқтисодиёт тармоқларининг сувга бўлган истиқболдаги эҳтиёжларини қондириш учун, шунингдек сувни муҳофаза қилиш ва сув етказадиган зарарли таъсирларнинг олдини олиш учун амалга оширилиши лозим бўлган асосий сув хўжалиги тадбирларини ва бошқа тадбирларни белгилаб беради.

112-модда.

Сувни ва ундан фойдаланишни давлат йўли билан ҳисобга олиш, давлат сув кадастри юритиш, сув хўжалиги баланслари тузиш ҳамда сувлардан комплекс фойдаланишнинг ва уни муҳофаза қилишнинг жадвалларини ишлаб чиқиш тартиби

Сувни ва ундан фойдаланишни давлат йўли билан ҳисобга олиш, давлат сув кадастрини юритиш, сув хўжалиги баланслари тузиш ҳамда сувдан комплекс фойдаланишнинг ва уни муҳофаза қилишнинг жадвалларини ишлаб чиқиш ишлари бюджет ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаб берадиган тартибда бажарилади.

113-модда.

Сув мониторинги

Сув мониторинги, шу жумладан ер ости сувлари мониторинги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш, уларга баҳо бериш, салбий жараёнларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш учун сувларнинг ҳолати устидан олиб бориладиган кузатув тизимидан иборатдир.

Сув мониторингининг тузилиши, мазмуни ва уни амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

XXVII БОБ. СУВ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК

114-модда.

Давлатнинг сувга бўлган эгалик ҳуқуқини бузадиган битимларнинг ҳақиқий эмаслиги

Сувдан фойдаланиш ҳуқуқини бошқага бериш ҳамда давлатнинг сувга эгалик ҳуқуқини ошкора ёки яширин шаклда бузадиган бошқа хил битимлар ҳақиқий ҳисобланмайди.

115-модда.

Сув тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Сув тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

116-модда.

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган сув объектларини қайтариб олиш

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган сув объектлари улардан қонунсиз фойдаланиш вақтида қилинган харажатлар қопланмаган ҳолда ўз эгасига қайтариб олиб берилади.

XXVIII БОБ. СУВ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ БУЗИШ НАТИЖАСИДА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАРЛАРНИ ҚОПЛАШ

117-модда.

Сув тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш натижасида етказилган зарарларни ундириш

Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари), фермер ва деҳқон хўжаликлари ва фуқаролар сув тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш натижасида етказилган зарарларни қонун ҳужжатларида белгиланадиган миқдорда ва тартибда қоплашлари шарт.

118-модда.

Зарар етказишда айбдор бўлган мансабдор шахслар ва бошқа ходимларнинг моддий жавобгарлиги

Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар зарар харажатларини тўлашида айбдор бўлган мансабдор шахслар ва бошқа ходимлар белгиланган тартибда моддий жавобгар бўладилар.

ХХIХ боб. ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАР

119-модда.

Халқаро шартномалар

Башарти, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ушбу Қонунда назарда тутилганларидан ўзга қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланади.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ

АТМОСФЕРА ҲАВОСИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА

 

Ўзбекистон Республикасининг қонуни

(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 52-модда; 2003 й., 9-10-сон, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 405-модда)

(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 52-модда; 2003 й., 9-10-сон, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 405-модда)

1-модда.

Атмосфера ҳавоси табиатни муҳофаза қилиш объекти сифатида

Атмосфера ҳавоси табиий ресурсларнинг таркибий қисми бўлиб, у умуммиллий бойлик ҳисобланади ва давлат томонидан муҳофаза қилинади.

2-модда.

Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.

Қорақалпоғистон Республикасида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.

3-модда.

Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг асосий вазифалари

Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

атмосфера ҳавосининг табиий таркибини сақлаш;

атмосфера ҳавосига зарарли кимёвий, физикавий, биологик ва бошқа хил таъсир кўрсатилишининг олдини олиш ҳамда камайтириш;

давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва фуқароларнинг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш.

4-модда.

Фуқароларнинг ҳаёт учун қулай атмосфера ҳавосига эга бўлиш ҳуқуқи ва уни сақлаш соҳасидаги мажбуриятлари

Фуқаролар ҳаёт ва соғлиқ учун қулай атмосфера ҳавосига эга бўлиш, атмосфера ҳавосининг ҳолати ҳамда уни муҳофаза қилиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ўз вақтида ва ишончли ахборот олиш, атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмлар чиқарилиши ҳамда физикавий омилларнинг атмосферага зарарли таъсир кўрсатиши орқали ўзларининг саломатлигига ҳамда мулкига зиён етказилган ҳолларда зарарни ундириб олиш ҳуқуқига эгадирлар.

Фуқаролар атмосфера ҳавосини авайлашлари, унинг ифлосланишига, камайишига ва унга физикавий омиллар зарарли таъсир этишига олиб келувчи ҳаракатларни қилмасликлари шарт.

5-модда.

Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви

Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқарувини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари амалга оширадилар.

6-модда.

Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги стандартлар

Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги стандартлар атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тартибини, унинг ҳолати устидан назорат усулларини аниқлаб беради, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича ўзга талабларни белгилайди.

Инсон учун атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги стандартлар (санитария нормалари) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Атроф табиий муҳит объектлари учун атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, иқлимни ва озон қатламини сақлаш соҳасидаги стандартлар Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланади.

7-модда.

Атмосфера ҳавоси сифатининг нормативлари

Атмосфера ҳавосининг ҳолатини баҳолашда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди учун атмосфера ҳавоси сифатининг қуйидаги ягона нормативлари белгиланади:

атмосфера ҳавосида ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмларнинг инсон ва атроф табиий муҳит объектлари учун йўл қўйиладиган даражада тўпланиши;

физикавий омиллар атмосфера ҳавосига акустик, электромагнит, ионлаштирувчи ва бошқа хил зарарли таъсир кўрсатишининг инсон ва атроф табиий муҳит объектлари учун йўл қўйиладиган даражалари.

Қонун ҳужжатларида айрим минтақалар учун атмосфера ҳавоси сифати нормативларига нисбатан оширилган талаблар белгилаб қўйилиши мумкин.

Атмосфера ҳавоси сифати нормативлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

8-модда.

Доимий манбалардан атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатиш нормативлари

Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар, биологик организмлар чиқаришнинг ҳамда унга физикавий омиллар зарарли таъсир кўрсатишининг йўл қўйиладиган доирадаги нормативлари атмосфера ҳавосига чиқиндилар чиқарувчи ёки зарарли физикавий таъсир кўрсатувчи ҳар бир доимий манба учун ифлослантирувчи моддалар, биологик организмлар ва физикавий таъсир кўрсатиш омилларининг ҳар бири бўйича белгиланади.

Ҳавони ифлослантирувчи доимий манбалардан атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар, биологик организмлар чиқаришнинг йўл қўйиладиган доирадаги нормативлари ҳамда унга физикавий омиллар зарарли таъсир кўрсатишининг йўл қўйиладиган доирадаги нормативлари корхоналар, муассасалар, ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилади ва тегишинча Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмлар чиқаришнинг йўл қўйиладиган доирадаги нормативларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан, атмосфера ҳавосига физикавий омиллар зарарли таъсир кўрсатишининг йўл қўйиладиган доирадаги нормативларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби эса — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан белгилаб қўйилади.

9-модда.

Атмосфера ҳавосидан фойдаланиш нормативлари

Ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун атмосфера ҳавосидан фойдаланиш нормативлари атмосфера ҳавосининг табиий таркиби ўзгаришига олиб келмайдиган даражада белгиланади.

Атмосфера ҳавосидан фойдаланиш нормативлари корхоналар, муассасалар, ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланади.

Атмосфера ҳавосидан фойдаланиш нормативларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан белгилаб қўйилади.

10-модда.

Кўчма манбалардан атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатиш нормативлари

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва фойдаланиладиган кўчма манбалар учун ишлатилган газлардаги ифлослантирувчи моддалар ва улар физикавий омилларининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатиш нормативлари белгиланади. Бу нормативларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби тегишинча Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгилаб қўйилади.

11-модда.

Доимий ифлослантирувчи манбалардан атмосферага ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмлар чиқаришни ҳамда атмосфера ҳавосидан фойдаланишни тартибга солиш

Доимий ифлослантирувчи манбалардан атмосферага ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмлар чиқаришга ҳамда атмосфера ҳавосидан фойдаланишга Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан бериладиган рухсатнома асосида йўл қўйилади.

12-модда.

Атмосфера ҳавосига физикавий омилларнинг зарарли таъсир кўрсатишини тартибга солиш

Атмосфера ҳавосига физикавий омилларнинг зарарли таъсир кўрсатиши йўл қўйиладиган тегишли даражадан ошмаслиги зарур.

Атмосфера ҳавосига физикавий омилларнинг зарарли таъсир кўрсатишига қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бериладиган рухсатнома асосида йўл қўйилиши мумкин.

13-модда.

Атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатишни ҳамда ундан фойдаланишни чеклаш, тўхтатиб қўйиш ёки тугатиш

Атмосферага ифлослантирувчи моддалар, биологик организмлар чиқариш, унга физикавий омилларнинг зарарли таъсир кўрсатиши ҳамда атмосфера ҳавосидан фойдаланишга доир рухсатномаларда назарда тутилган шартлар ва талабларни бузиш билан боғлиқ фаолият маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан уларнинг ваколат доирасида қабул қилган қарорига кўра чекланиши, тўхтатиб қўйилиши, зарарли таъсир кўрсатиш сабабларини бартараф этиш мумкин бўлмаган тақдирда эса — тугатилиши мумкин. Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини чеклаш, тўхтатиб қўйиш (фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб қўйиш ҳоллари бундан мустасно) ёки тугатиш суд тартибида амалга оширилади.

14-модда.

Ёқилғи ва ёнилғи-мойлаш материаллари сифатига доир талаблар

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиладиган ёқилғи ва ёнилғи-мойлаш материалларининг барча турлари Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан келишилган стандартлар талабларига мос бўлиши лозим.

15-модда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига транспорт воситалари ва бошқа қатнов воситалари ҳамда қурилмаларини олиб кириш ва уларнинг кириб келиши шартлари

Транспорт воситалари ва бошқа қатнов воситалари ҳамда қурилмалари кўрсатадиган салбий таъсир ишлатилган газлардаги ифлослантирувчи моддалар миқдорига ва улар физикавий омилларининг зарарли таъсир кўрсатишига доир Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қиладиган нормативлардан ошмаган тақдирдагина Ўзбекистон Республикаси ҳудудига бу воситалар ва қурилмаларни олиб киришга ва уларнинг кириб келишига йўл қўйилади.

16-модда.

Транспорт воситалари ва бошқа қатнов воситалари ҳамда қурилмаларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш

Ишлатилган газлар чиқариб юборилганида улардаги ифлослантирувчи моддаларнинг миқдори ёки улар физикавий омилларининг зарарли таъсир кўрсатиши нормативлардан юқори бўлган транспорт воситалари ва бошқа қатнов воситалари ҳамда қурилмаларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.

Транспорт воситалари ва бошқа қатнов воситалари ҳамда қурилмаларининг эгалари ишлатилган газлардаги ифлослантирувчи моддаларнинг миқдори ва улар физикавий омилларининг зарарли таъсир кўрсатиши нормативларига риоя қилинишини таъминлашлари шарт.

17-модда.

Транспорт воситалари ва бошқа қатнов воситалари ҳамда қурилмаларини таъмирлайдиган ва уларга техник хизмат кўрсатадиган корхоналар ва ташкилотлар олдига қўйиладиган талаблар

Атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатувчи транспорт воситалари ва бошқа қатнов воситалари ҳамда қурилмаларини таъмирлайдиган ва уларга техник хизмат кўрсатадиган корхоналар ва ташкилотлар ишлатилган газлардаги ифлослантирувчи моддалар миқдорининг ҳамда улар физикавий омиллари зарарли таъсир кўрсатишининг нормативларга мувофиқлигини текшириш ва тартибга солиб туришни таъминлайдилар.

18-модда.

Кимёвий моддаларни ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш

Кимёвий моддаларни ишлаб чиқарувчи ёки улардан фойдаланувчи корхона ва ташкилотлар бундай моддаларнинг атмосфера ҳавосида йўл қўйиладиган даражада тўпланиш нормативларини, уларни назорат қилиш усуллари ва экологик-токсикологик паспортларини Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаган тартибда ишлаб чиқадилар.

Ишлатиш тақиқланган ва ишлатишга яроқсиз бўлиб қолган кимёвий моддаларни зарарсизлантириш Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги берадиган рухсатнома асосида амалга оширилади.

Кимёвий моддаларни ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаси, уларнинг ўсишини тезлаштирувчи омил, минерал ўғит ва бошқа препаратлар сифатида фақат ердан туриб ишлатишга йўл қўйилади. Қишлоқ хўжалиги экинларига кимёвий моддалар билан ишлов бериш қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда амалга оширилади.

19-модда.

Озон қатламига зарарли таъсир кўрсатишнинг олдини олишга доир талаблар

Таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган буюмлардан фойдаланувчи ва уларни таъмирловчи корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотлар бундай моддалар ҳисобга олинишини ва улар озон учун хавфсиз моддалар билан алмаштирилишини таъминлашлари лозим.

20-модда.

Минерал хом ашёни қазиб олиш, ташиш ва қайта ишлаш пайтида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишга доир талаблар

Минерал хом ашёни қазиб олиш, ташиш ва қайта ишлаш атмосфера ҳавосини ифлослантиришнинг олдини олиш ёки ифлослантириш даражасини камайтириш қоидаларига риоя қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан келишилган усулларда амалга оширилиши шарт.

21-модда.

Ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларини жойлаштириш ёки кўмиб ташлашга доир талаблар

Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манба бўлиши ёки ҳавога бошқа тарзда зарарли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган техноген ҳосилаларни аҳоли пунктлари ҳудудида ёки уларга яқин ерларда жойлаштириш тақиқланади.

Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манба ҳисобланадиган ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндилари қайта ишланиши, тозаланиши, дезодорация қилиниши ёки махсус полигонларда сақланиши зарур, бундай полигонларнинг жойи маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг рухсати билан белгиланади.

22-модда.

Атмосфера ҳавосининг ҳолатига таъсир кўрсатувчи корхоналар, иншоотлар, транспорт магистраллари ва бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш, қайта қуриш ва фойдаланишга топшириш

Корхоналар, иншоотлар, транспорт магистраллари ва бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш, қайта қуриш ва фойдаланишга топшириш, ишлаб турган технология жараёнлари ва асбоб-ускуналарни такомиллаштириш ҳамда янгиларини жорий этиш атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилган ҳолда амалга оширилиши шарт.

Атмосфера ҳавосининг ҳолатига таъсир кўрсатувчи корхоналар, иншоотлар, транспорт магистраллари ва бошқа объектларни қуриш жойларини белгилаш, уларни қуриш ҳамда қайта қуриш лойиҳалари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишиб олинади.

23-модда.

Кашфиётлар, ихтиролар, саноат намуналарини, техника ва технологияларни жорий этиш пайтида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этиш

Атмосфера ҳавосининг ҳолатига, иқлимга ва озон қатламига зарарли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган кашфиётлар, ихтиролар, саноат намуналарини жорий этишни, техника, технологиялар, асбоб-ускуналар, хом ашё ва материаллардан, ёқилғидан фойдаланишни ҳамда тайёр маҳсулот чиқаришни сертификатсиз ёки унда белгиланган кўрсаткичдан четга чиққан ҳолда амалга оширишга йўл қўйилмайди.

24-модда.

Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги мажбуриятлари

Фаолияти атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар, биологик организмлар, иссиқхона газлари ва озонни бузувчи моддалар чиқариш ҳамда атмосфера ҳавосига физикавий омилларнинг зарарли таъсир кўрсатиши билан боғлиқ бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар қуйидагиларни бажаришга мажбурдирлар:

атмосферага чиқарилган чиқиндиларни тозалаш ва зарарли физикавий таъсирни камайтириш учун иншоотлар, асбоб-ускуналар ва аппаратуралардан, шунингдек улар устидан назорат қилиш воситаларидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш;

хўжалик объектлари теварагида санитария-муҳофаза зоналари барпо этиш;

чиқиндилар чиқаришни ҳамда зарарли физикавий таъсирни камайтириш чора-тадбирларини кўриш;

чиқариладиган чиқиндилар ҳамда физикавий омиллар зарарли таъсирининг йўл қўйиладиган доирадаги нормативларига риоя қилиш устидан назорат ўрнатиш, уларнинг ҳисобини юритиш ва белгиланган тартибда статистика ҳисоботини тақдим этиш;

энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш, ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш, экологик жиҳатдан тоза энергия манбаларидан фойдаланиш чора-тадбирларини кўриш;

метеорология шароитлари ноқулай келиши кутилаётганлиги муносабати билан атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмлар чиқаришни камайтириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда чора-тадбирлар кўриш;

корхоналар ва транспорт коммуникацияларининг таъсир доирасида атроф муҳитга ҳамда аҳоли саломатлигига зарарли таъсир кўрсатилишини баҳолаш;

кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар ҳамда буғланувчи бирикмаларни сақлаш, улардан фойдаланиш ва улардан бўшаган идишларни зарарсизлантириш шартларига риоя қилиш;

атмосферага бирваракайига ва авария туфайли чиқиндилар чиқиши, яширин хавфли вазиятлар юзага келишининг олдини олиш, шунингдек атмосфера ҳавосининг чегаралараро ифлосланишини камайтириш чора-тадбирларини кўриш;

чиқиндиларни йўқ қилишни таъминлаш ҳамда улар тўпланиб қолганида ва қайта ишланаётганида атмосфера ҳавосини ифлослантиришнинг олдини олиш чора-тадбирларини кўриш.

Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш чора-тадбирларини бажариш тупроқ, сув ва атроф табиий муҳитнинг бошқа объектлари ифлосланишига олиб келмаслиги лозим.

25-модда.

Атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатганлик учун компенсация тўловлари

Атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатганлик учун компенсация тўловлари корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан қонун ҳужжатларида белгилаб қўйиладиган тартибда ва миқдорларда ундириб олинади.

Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни ва биологик организмларни чиқарганлик, унга физикавий омилларнинг зарарли таъсир кўрсатганлиги ҳамда атмосфера ҳавосидан фойдаланганлик учун компенсация тўловлари тўлаш корхоналар, муассасалар ва ташкилотларни ҳавони муҳофаза қилиш чора-тадбирларини бажаришдан ва етказилган зарарни қоплаш мажбуриятидан озод этмайди.

26-модда.

Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида давлат ҳисобини юритиш

Қуйидагилар давлат томонидан ҳисобга олиниши зарур:

атмосфера ҳавосининг ҳолатига зарарли таъсир кўрсатаётган ёки зарарли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган объектлар;

фойдаланилаётган атмосфера ҳавосининг ҳажмлари;

атмосфера ҳавосига чиқарилаётган ифлослантирувчи моддалар, биологик организмлар, иссиқхона газлари ва озонни бузувчи моддаларнинг турлари ва миқдори;

атмосфера ҳавосига физикавий омиллар кўрсатадиган зарарли таъсирнинг турлари ва ҳажмлари.

Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида давлат ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда ягона тизим бўйича амалга оширилади.

27-модда.

Атмосфера ҳавоси мониторинги

Атмосфера ҳавосининг ҳолатини кузатиш, у ҳақдаги ахборотни тўплаш, умумлаштириш, таҳлил этиш ва истиқболни белгилаш атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги ягона тизими бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

28-модда.

Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш устидан назорат

Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш устидан давлат назорати маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан, шунингдек махсус ваколат берилган давлат органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш устидан назорат қилиш бўйича махсус ваколат берилган давлат органларидир.

Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш устидан идоравий, ишлаб чиқариш ва жамоат назорати қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

29-модда.

Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш оқибатида етказилган зарар ўрнини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қоплашлари шарт. Зарар ўрнини қоплаш айбдорларни қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортишдан озод этмайди.

30-модда.

Халқаро шартномалар

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ушбу Қонунда назарда тутилганидан ўзгача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ

Тошкент ш.,

1996 йил 27 декабрь,

353-I-сон