Tag Archives: Табиат манзаралари

ЗИЙНАТЛИНИ ЗАҲРИ БОР

oleander-2

Олеандр (Нeриум oлeaндр) — толгул ёки санбитгул деб номланадиган кедрдошларга мансуб бўлган ўсимлик. Бу тик ўсадиган, барглари одатда учтадан ҳалқа бўлиб жойлашган, гуллари йирик, пушти, қизил, оқ, сарғиш доим яшнаб кўм-кўк кўкариб турадиган доимий яшил бутадир. У табиий ҳолда ўрта ер денгиз бўйларида  (Европа, Осиё, Африка) ва Эронда ўсади. Толгул авлоди 3та турдан иборат. Шулардан: толгул (Нeриум oлeaндр) бизда уй шароитида ўстириш учун маданийлаштирилган декаратив, манзарали ўсимликлар қаторида экилади. Шохчалари кичкина, баъзан бу ўсимлик ён тарафларга тарвақайлаб ўсиши, думалоқ кўринишга эга бўлиши учун узун новдасининг учларидан кесиб, бутаб турилади. Толгулнинг бўйи 2 метрдан ортади. У кўркам, чиройли, йирик, пушти ранг гули ва наштарсимон қалин, яшил барглари билан гулчиликда ғоят қадрланади. Ёзда ёруғлик ва иссиқликни кўп талаб қилади. Шунинг учун толгулни жанубга қараган дераза токчасига қўйиш мумкин. Гуллари ўзига хос ҳидга эга. Рангги оқ, пушти, қизил, камдан– кам ҳолларда сариқ бўлади. Толгул йирик ўсимлик бўлгани учун уларни катта тувакларга эккан маъқул. Бу ўсимликнинг тупроғини ҳар йили янгилаш шарт эмас. Фақат баҳор ва ёз ойларида толгулни минералларга бой яхши чиритилган маҳаллий ўғит ва азотли, калийли, фосфорли ўғитлар билан озиқлантириш керак. Маҳаллий ўғитлар берилганда гулнинг ости секин юмшатилиниши лозим.

Толгул доривор ўсимликлар қаторидан ҳам салмоқли ўрин олган. Қора денгиз бўйларида ўстириладиган толгулдан юрак фаолиятининг ишини яхшилайдиган учта модда гликогия олеандрин, адинерин ва нерин ажратиб олинган. Бизнинг тиббиётда толгулдан олинадиган “нериолин” ва “корнеерин”лардан юрак ва  қон томирлари ишини яхшилайдиган дорилар тайёрланади. Ўтмишда толгулнинг заҳарли хусусиятидан хабардор бўлган ерли халқлар ундан ҳайвонларни ўлдирадиган заҳарлар тайёрлашган. Уни ёй ўқининг учига суртиб ўлжаларини нишонга олганлар. Толгул баргларини истеъмол қилган ҳайвонлар, тил тортмай ўлганлиги ҳақида кўпгина маълумотлар бор. Бу ўсимликнинг ҳамма қисмидан чиқадиган шарбати ( суви ёки шираси) заҳарли. Шунинг учун унинг пўстлоғидан тайёрланган дамлама каламуш ва сичқонларни камайтириш учун ишлатилган. Толгул заҳари асал орқали ҳам, кишиларга салбий таъсир қилиши (ўлдириши) ҳамда ундан строфантинга ўхшаш заҳарли модда борлиги аниқланган. Толгулдан ясалган ёғоч сихда пиширилган кабобни истеъмол қилган ўн икки француз офицеридан саккизтаси орадан кўп  вақт ўтмасдан ҳалок  бўлганлиги ҳам рост.

Толгулнинг заҳри унинг барг ва гулларидаги гликозитнинг миқдорига боғлиқ. Шунинг учун унга ишлов бераётганда ўта эҳтиёткор бўлиш талаб қилинади. Айниқса, сувининг кўзга сачрашидан сақланиш керак. Толгулни кўпайтириш жуда осон. Шохларининг юқори қисмидан кесиб олинган баргли қаламчалари сувга солиб қўйилади ёки қаламча илдиз отгунча нам қумга экиб қўйилиши мумкин. Қаламчалар илдиз отгач, махсус тувакларга ўтқазилади. Кишилар учун толгулнинг шираси, хавфлилигини инобатга олиб, боғбонлар ва ҳаваскор гулчилар буни асло эсларидан чиқармасликлари зарур. Ўсимликнинг новдаларини кесгандан сўнг қўлларини ва ишлатган асбобларини дарҳол совун билан тозалаб ювишлари лозим. Толгул билан заҳарланган кишининг қорин соҳаси қаттиқ оғрийди, кўнгли айниб, қайт қилади, ичи кетади, боши айланиб, томирларининг уриши секинлашади. Шунингдек, терида моматалоқ юз бера бошлайди. Нафас олиш қийинлашади ва юрак ишдан чиқиб, кишини ўлишига олиб келади. Унинг чиройли очилган гулларининг ҳиди, киши асабига салбий таъсир қилади ҳамда бошни айлантириб, қаттиқ оғриқни пайдо қилади. Толгул бор жойда унинг шохларини синдиришга гул ва баргларини узмаслик керак. Акс ҳолда гул туваклари остига  огоҳлантирувчи ёзувлар ёзиб қўйиш мумкин. Уни мактабгача таълим муассасаларида, мактаб интернетларида ҳамда ёш болали оилаларда сақлаш анча хатарли. Бироқ коллеж, лицей, олий ўқув юртларида ва бошқа ташкилотларда бемалол бу гулни кўпайтириш мумкин.

Р.РАХМОНОВ, БухДУнинг биология ўқитувчиси,

Н.ОЧИЛОВА, биология таълим йўналиши ИИ босқич талабаси

 

07TH_AIR_POLLUTION_886689f

ИФЛОСЛАНГАН ҲАВОНИНГ ТИРИК ОРГАНИЗМЛАРГА ТАЪСИРИ

 Саноат кундан кунга ривожланиб бормоқда. Айниқса, катта шаҳарларда бу ўзгача тус олмоқда. Ҳавоси тутун, қурум ва чанглар билан қопланган шаҳарларда қуёшдан келаётган нур камаяди. Давоми

ОҲ, АТИРГУЛЛАР…

     201319081246091121

   Буталар деб, шундай кўп йиллик дарахтсимон ўсимликларга айтиладики, уларда асосий шох бўлмайди ёки жуда нимжон ривожланади, шохланиш тупроқ сатҳидан бошланади ва улранинг баландлиги тўлиқ ривожланганда 4-6м.дан ошмайди. Баландлиги 1м.дан ошмаган ўсимликлар чала буталар ёки бутачалар дейилади.

Буталарнинг манзарали хусусиятларига кўра: чиройли гулловчи, манзарали-баргли, чирмашувчи ва игнабаргли турларга бўлиш мумкин. Кўкаламзорлаштиришда фойдаланиладиган чирйли гуллайдиган буталар алоҳида қимматга эга. Гуллашнинг кўплиги ва давомийлиги, хушбўй ҳиди ва ташқи кўринишининг чиройлилиги – бу гуруҳ буталарнинг фарқланувчи хусусиятларидир. Бу гуруҳга атиргул, настарин, боғ ясмини, очиқ ер гортензияси, бульдонеж, дўлана, дукёғоч, япон беҳиси, рододендорн, форзиция, будлея, гибискус кабилар киради. Чирйли гуллаши билан атиргул ва настарин ўзининг юқори манзарали хусусиятлари билан алоҳида бош ўрин эгаллайди.

Атиргул – қадимги гул ўсимликлардан бири. Атиргуллар табиий шароитда Қутб доирасидан( игнали атиргул) тортиб то субтропик ва тропикларгача( мультфлор, сариқ ва бошқа атиргуллар) тарқалган. Атиргулнинг бир неча юз тури мавжуд. Мамлакатимизда уларнинг 200га яқин тури ўсади. Ҳозирги вақтда атиргулнинг боғ шакллари ва навлари сони 20000дан ошади. Барги тўкилувчан ва ҳамиша яшил турлари мавжуд. Улар тупининг баландлиги ( 10-15 см.дан 3-5 м.гача) ва пояларининг тузилиши бўйича ( тик ўсувчи, тарвақайлаган, чирмашувчи) ҳам фарқланади. Атиргул пояси турли ранг ва шаклдаги турлича зичликдаги тиканлар билан қопланган. Атиргулнинг турлари ҳамда навлари кўплиги сабабли, унинг морфологик хусусиятлари, ўсиш ва ривожланиш шарт-шароитлари бўйича ўхшаш навлардан иборат, боғ синфлари ёки гуруҳларига бўлинади.

атиргулларХиёбон атиргуллари. Бу гуруҳга кўпгина ёввойи ҳолда ўсувчи атиргуллар( наъматак), уларнинг боғ шакллари ва навлари киради. Хиёбон атиргулларини қишда устини ёпиш шарт эмас. Уларнинг туплари баҳайбат бўлиб, баландлиги 1,5 дан 3 м.гача бўлади. Айрим турларининг( галлик атиргули) бир йиллик шохларини учлари қишда музлайди ва улар баҳорда кесиб ташланади. Хиёбон атиргуллари кўкаламзорлаштиришда фойдаланилади. Улар турли мақсадларда: жонли деворлар, гуруҳлар, массивлар ҳосил қилишда ҳошиялаш ва сайқаллаш ишларида ишлатилади. Тупроқ танламайди, лекин маданийлаштирилган қумоқ тупроқларда яхшироқ ўсади.

Хиёбон атиргуллари уруғидан бачкилар орқали ва тупни бўлиш қаламча йўли билан кўпайтирилади.

Rosa_rugosa2Буришган атиргул – ругоз атиргули. Тупининг баландлиги 1,5-2 м.га етади. Поялари семиз, тўғри, йирик тиканлар билан зич қопланган. 7,9,10 тадан тўқ-яшил рангдаги баргчалардан ташкил топган, уларнинг усти силлиқ, орқаси эса қайрилган, буришган бўлади. Май ойида гуллайди ва ёз давомида қайта гуллаши ҳам мумкин. Гулларининг ранги қирмизи, қизил, оқ ёки пушти гулли турлари ҳам бор. Гулларининг диаметри 5-7см. серяпроқ, ярим серяпроқ ёки япроқлари сийрак турлари ҳам учрайди. Турига кўра хушбўй.

Майда баргли атиргул. Тупларининг баландлиги 1,5-2м.га тади. Барча поялари, шохчалари ва барг қаламчалари тиканлар билан қопланган. Барглари жуда майда, ҳар бир барг 5-11та оч-яшил рангли баргчалардан ташкил топган. Кузда барглар сариқ-қизғиш ранг  тусига киради. Эрта гуллайди – апрел ойи охири май ойи бошларида, икки ҳафта давомида бир марта гуллайди. Гулларининг ранги оч сариқ, ярим серяпроқ, ўтган илги поя узунлиги бўйича калта гулоёқчаларда зич жойлашган бўлади. Мевалари майда, шарсимон шаклда, қора ёки тўқ жигаррангда. Майда баргли атиргулнинг кўпгина боғ шакллари мавжуд. И.В.Мичурин Светлана навини ругоза ва майда баргли атиргул гибридидан яратган.

Юз гулбаргли атиргул. Тупининг баландлиги 1-1,25м. Тупи тарвақайлаган. Гуллари оч-пушти рангда, зич серяпроқ ( битта гулда 150-170 та гулбарглар мавжуд бўлади), ҳиди ўткир. Май ойининг иккинчи ярмида, икки ҳафта давомида бир марта гуллайди. Қишда музлаши мумкин, устини ёпиш зарур.

stella2005Сариқ атиргул. Ватани Ўрта ва Кичик Осиё. Тупларининг баландлиги 0,5 дан 2м.гача. поялари тиканлар билан қопланган. Май ойида гуллайди. Гуллари сариқ рангда, йирик, алоҳида, ҳиди ёқимсиз. Қишнинг совуқ кунларида музлайди, шу туфайли устини яхшилаб ёпиш керак. унумдор тупроқларни ёқтиради, ортиқча намликка чидамсиз. Гулбарглари икки хил рангли. Жан Биколор шакли энг катта қизиқиш уйғотадиган нав. Гулбаргининг усти оч-сарив, ич томони эса қизил рангда.

Дилафруз АЗАМАТОВА

ГУЛМИ ЁКИ БУТА?

 00032539Настарин – зайтундошлар оиласига мансуб. Ёввойи ҳолда Европа, Узоқ Шарқ, Хитой, Японияда ўсади. Ҳозирги вақтда 28 та тури ва 1000дан ортиқ нави маълум. Настарин – барг тўқувчи бута, баландлиги 2-6м. га етади. Барглари кенг тухумсимон бўлиб, қарама-қарши жойлашган, ранги оч ёки тўқ яшил. Гуллари найсимон, 4та гулбаргчали, ингичка бўронсимон гулбаргларга йиғилган. Меваси икки табақали узунчоқ идишча шаклида, 2тадан 4тагача уруғи бўлади.

Гулбаргларининг жуда чиройли шакли ва раги ҳамда хушбўй ҳиди учун қадрланади. Айниқса, офтоб жойларда, юмшатилган унумдор, нейтрал ёки кучсиз реакцияли тупроқларда яхши ўсади ва гуллайди, лекин ярим соя жойларда озуқавий моддалар етарли тупроқларда ҳам яхши ўсади. Настарин учун ер ости сувларининг яқинлиги, нам ва пастқам жойлар ёмон таъсир қилади. Кўп илдиз бачкилари ҳосил бўлади, уларни тупнинг ривожланишини секинлаштирмаслиги учун кесиб ташлаш керак. бундан ташқари, илдиз бачкиларни экиш манбаи ( материали) сифатида ўз вақтида ва тўғри ишлатиш настаринни кўпайтириш усулларидан биридир.

Уруғ, илдиз бачки, қаламчалар ва пайвандлаш йўли билан кўпайтирилади. Настаринда гул куртаклари бир йиллик пояларда ҳосил бўлиб, улар кейинги йили гуллайди. Настаринни кўкаламзорлаштиришда гуруҳли ва алоҳида экиш учун, тезлаштириб етиштириш ва гулларидан фойдаланишда кесиш учун ишлатилади. Кўкаламзорлаштириш учун кўпинча оддий, венгер ва амур настаринлари ишлатилади. Ўзбекистон шароитида булар март ойининг охиридан май ойи ўрталаригача гуллайди.

Оддий настарин – Жанубий ва Марказий Европадан келтирилган. Бутанинг баландлиги 3-4м. Ўсимликнинг илдиз бачкилари доимий кесиб турилса, унинг баландлиги 5м. дан ошади, дарахт кўринишига эга бўлади. Пўсти тўқ-яшил, пояси силлиқ, хира яшил рангда. Барглари қарама-қарши жойлашган, юраксимон, узунчоқ. Гул куртаклари пояларнинг юқори қисмида жойлашган.

Гул попуклари асосан жуфт бўлиб ривожланади, аммо айрим ҳолларда иккитадан фақат битта куртак гулайди, иккинчиси эса ўсиш поясини ҳосил қилади. Гулбаргларнинг шакли ва катталиги турли навларда турлича, яъни майдадан йириккача, пирамидасимондан конуссимонгача, юмалоқдан цилиндрсимонгача бўлади. Боғ навларининг гуллари оқ, зангори, бинафша-зангори, бинафшв-пушти, қирмизи-пушти ва бинафша рангда бўлади. Оч-сариқ рангдаги гулли навлари ҳам мавжуд. Бундан ташқари, настаринни серяпроқ, ярим серяпроқ ва оддий кўринишдагиларга бўлиш мумкин.

Гортензия – тошёрувчилар оиласига мансуб ўсимлик. Ёввойи ҳолда Шимолий ва Жанубий  Америкада, Хитойда, Японияда ва Сахалиннинг жанубида ўсади. 35га яқин турлари маълум. Чирйли манзарали буталардан бири, баландлиги 1-2м. Айрим ҳолларда 3-4м. га етади, ихчам ёки тарвақайлаган бўлади. Барглари оддий ёки йирик, оч-яшил рангда, қарама-қарши жойлашган. Гуллари майда, зич, жуда чиройли қалқонсимон ёки бўронсимон гулбаргларга йиғилган. Гулларнинг ранги оқ, пушти ёки зангори. Гулбарглар бутада узоқ вақт айниқса, кесилган ҳолда яхши сақланади. Гуллаши август ойидан бошланади ва кеч кузгача давом этади.

Ўғитланган тупроқларда яхши ўсади. Сояга чидамли ва намсевар. Ўрта минтақада қишда устини ёпиш керак. кузда ёки баҳорда ўтган йилги шохларда 1-3 жуфт куртаклар қолдириб кесилади. Қаламчалар, тупни бўлиш ва апрхишлаш йўли билан кўпайтирилади.

3Чирмашувчи гортензия – ўрта минтақа шароитларида вертикал кўкаламзорлаштириш учун ишлатиш мумкин бўлган лианалардан бири. Гортензиянинг иссиқсевар турлари ойнавон вйвонларда ва хоналарда етиштириладиган хона ўсимлиги сифатида ҳам ишлатилади.

Дарахтсимон гортензия – ватани Шимолий Америка. Бутанинг баландлиги 3м. Гуллари оқ лтироқ рангда, унча катта эмас, диаметри 15-20 см. Бўлган ясси гулбаргларга йиғилган. Стркутурали тупроққа ва ўсиш жойига талабчан эмас, лекин намсевар. Совуқ қишларда музлайди.

Дилафруз АЗАМАТОВА

ФЕРМЕРЛАР ЭЪТИБОРИНИ ҚОЗОНА ОЛМАГАН САБЗАВОТЛАР

Vegetables and Fruits ArrangementАвгуст ва сентябрь айнан пишиқчилик ойлари.  Бозор расталарида уюлиб турган мева ва сабзавотлардан кўз қувнайди. Харид учун биз албатта ўзимизга маъқул бўлган сабзавотларни танлаймиз. Уларнинг аксариятининг ватани бошқа бўлсада бугун улар кундалик ҳаётимиздан, таомномамиздан мустаҳкам ўрин олган. Аммо табиатда шундай сабзавотлар борки, улар ўзларининг ажойиб таъмига қарамасдан дунё ва Ўзбекистон фермерларининг эътиборига тушмади. Бунинг сабабларидан бири аксарият мамлакатларда кўпгина мева ва сабзавотларнинг махсус миллий рўйхатдан жой олмаганлиги ва одамлар одатий таомномаларига уларнинг киритилмаганлигидадир. Хўш, бу қандай сабзавотлар?

Қора гуруч

рис

 

Шолининг оқ, сарғиш, қизғиш, жигаррангда бўлиши кўпчиликка маълум. Ўзбекистонда унинг асосан оқ ва қизғиш ранглари ишлатилса, Жанубий Осиё мамлакатларида деярли барча мавжуд рангли навлари истеъмол қилинади. Қора гуруч Хитойда етиштирилади. Пиширилганда сиёҳрангга киради. У антоцианин (кучли антиоксидант), В витамини, ниацин, Е витамини, кальций, магний, марганец, темир ва рухга бой бўлиб, қадимда қора гуруч фақатгина император дастурхонига тортилган, оддий халққа унинг истеъмоли тақиқланган. Шунинг учун ҳам халқ унга “тақиқланган гуруч” дея ном қўйган. Оқланмаслиги сабабли, гуруч ўзида барча дармондориларни сақлаб қолади.  Шунинг учун ҳам хитойликлар қора гуручни камқонлик, кўз касалликлари, соч тўкилиши, организм қаришининг олдини олиш учун истеъмол қилишади. Бундан ташқари, мазкур навда оддий шолига нисбатан икки баробар кўп оқсил ва клетчатка бўлиб, иммунитетни кўтариш хусусиятига эга.  Олиб борилган тадқиқотлар натижасига кўра, қора гуруч парҳезли маҳсулотлар сирасига кириб, у астмани келтириб чиқарувчи бактерияларни нобуд қилади, турли хил тери касалликлари, шишлар, аллергиянинг олдини олади, ичакларни тозалайди.

“Тарвуз” редиска

редиска

Дастурхонимиздан жой олган редискадан анча катта бўлган, кичкина тарвузчаларни эслатувчи мазкур сабзавот бир оз тахир таъмга эга. Аммо унда оддий редискада мавжуд барча фойдали хусусиятлар жамланган. “Тарвуз” редиска таркибида аскорбин ва фолий кислоталари, кальций, калий, магний, мис мавжуд. Мазкур навни кўпроқ истеъмол қилган одамлар асаб касалликларидан фориғ бўладилар. Унинг таркибидаги кальций суякларнинг мустаҳкамлигига хизмат қилса, калий юракнинг соғлом бўлишига ёрдам беради. Редискадан турли хил салатлар тайёрлаш мумкин. Етиштиришда ҳам у кўп сув ва унумдор тупроқ талаб этмайди. Шоколад булғори Тўқ шоколад рангли булғори қалампири АҚШ биологлари томонидан яратилиб, оддий булғори қалампирига нисбатан анча ширин, шоколад таъмига эга. Бошланғич босқичда оддий яшил булғори қалампиридан фарқ қилмаган бу навнинг мевалари пишиб етилгач, тўқ малла рангга киради. Ўсимликнинг бўйи 70-80 см. мева терисининг қалинлиги эса 5-6 мм. гача бўлади. Мазкур навни иссиқхона ҳамда оддий дала шароитида етиштирса ҳам бўлади. Кўчатлар етиштириш учун уруғ плёнка остига экилиб, 26-28 даражали ҳароратда 60-70 кунда кўчат ҳолига келади.  Сершох, ҳаво ва ёруғликка талабчан бўлганлиги учун 1 кв. м га 5 та кўчат экиш мумкин.

Сариқ тарвуз

арбуз

 

Ёзнинг жазирама иссиғида энг чанқоқбосди полиз экинларидан бири тарвузни кўпчилик севиб истеъмол қилади. Унинг пуштидан тўқ қизилгача қизариб пишадиган турлари кенг тарқалган. Аммо сўнгги йилларда Испания бозорларида сариқ тарвуз пайдо бўлди. Таиланд ва Испания селекционер олимлари етиштирган мазкур полиз экини “бейби” деб аталиб, у ўзининг қизил қариндошидан уруғининг камлиги, серсув ва хуштаъмлилиги билан ажралиб туради. Сариқ тарвузда кўплаб А, С витаминлари мавжуд бўлиб, унинг бир донасида инсон организми учун зарур бўлган углеводлар, клетчатка, аминокислоталар, протеин, кальций, темир моддалари мавжуд. Ундаги каратоноидлар эса ҳужайралараро модда алмашинувини яхшилашга хизмат қилади. Натижада у ичакларни тозаловчи, иммунитетни мустаҳкамловчи, ошқозон фаолиятини яхшиловчи маҳсулотлар қаторидан жой олган.

Наргис ҚОСИМОВА

Тoғлaр-юрт кўрки

3      Тoғлaр кўркaм кўринишини йилнинг тўрт фaслидa ҳaм гўзaллигини йўқoтмaсдaн тaкрoрлaниб тaбиaтни янaдa яшнaтaди. Бaҳoрдa кўм-кўк мaйсaлaрни тoғлaргa чирoй бeриши , ёздa эса сaлқин тoзa ҳaвoси , куздa ҳaм жoзибaли сўлим тaбиaти билaн ўзининг сaвлaтини , қишдa эса oппoқ қoрлaри  ястaниб турaди.

Тoғлaр – Ер пўстининг яккa – яккa ёки қaтoр тизмaлaр пaлaxсaлaр шaклидa кўтaрилгaн жoйлaридир.Тoғлaр бурмaли пaлaxсaли бўлиши мумкин . Улaрнинг кўриниши турли xил бaлaндликдa бўлaди. Мутлoқ бaлaндлиги 600 мeтрдaн бaлaнд бўлгaн жoйлaр oдaтдa тoғлaр дeйилaди . Дунёдa энг бaлaнд тoғ Ҳимoлaйдир (Ҳимoлaйнинг чўққиси 8848 мeтр).Ўзбeкистoндa эса Ҳисoр тoғи , (Ҳaзрaти Султoн чуққиси 4643 мeрт).Умумий ўртa тaълим мaктaблaри ўқувчилaри , кoллeж , лeтсий ҳaмдa oлий ўқув юрти тaлaбaлaри рeжa бўйичa ўз ҳудудлaригa тoғ eкскурсиялaрини тaшкил қилaдилaр.Бундaн aсoсий мaқсaд oлгaн билимлaрини aмaлдa мустaҳкaмлaйдилaр қoлaвeрсa oилa aъзoлaри билaн юртдoшлaримиз ҳaм ёзнинг жaзирaмaсидa дaм oлиш кунлaридa тoғ тaбиaти бaғригa ҳoрдиқ чиқaрaдилaр .

Мaмлaкaтимизнинг гўзaл вa aжoйиб тoғлaри нaфaқaт дaм oлиш мaскaнлaрини , қoлaвeрсa ижтимoий-иқтисoдий aҳaмиятгa eгaлиги билaн ҳaм тaрифлaш мумкин.

Ўзбeкистoндa тoғлaрнинг умумий мaйдoни 96 минг квaдрaт клoмeтргa тэнг бўлиб , мaмлaкaт ҳудудининг 21,3 фoизини eгaллaйди вa дэнгиз сaдҳидaн 450 мeтргaчa бaлaндликкa кўтaрилaди .  (Ғaрбий Тяншaн вa Пoмир — Oлoй тизмaлaри ).

Тoғлaр тeкисликлaрини сув билaн тaминлoвчи сув минoрaси гидрoeнeргeтикa мaнбaидир. Бундaн тaшқaри тoғлaр фoйдaли қaзилмaлaр мaкoни ҳисoблaнaди .Улaр дaрёлaр суви зaҳирaлaри миқдoрини гидрoлoгик тaртибини бeлгилaб, тaбиий сaқлaб қoлиш вaзифaсини бaжaрaди.

Ўзбeкистoндa 550 тa музлик мaвжуд. Музлик рeлйeф вa иқлим мaҳсулидир . Музлик aсoсaн қoрдaн ҳoсил бўлaди.Музлик – ўзигa xoс сув oмбoри бўлиб қиш фaслидa сув йиғaди , ёздa сaрфлaйди . Тoғ зoнaсидa тaбиий гeoгрaфик шaрoит вa ғoят турли тумaнлиги кузaтилaди . Тoғ ҳудудлaридa ўрмoнлaрининг aёвсиз кeсилиши eндиликдa eрoзияни oлдини oлиш учун тoғ ўрмoнлaри бaрпo қилинмoқдa. Бундaн тaшқaри xaлқaрo aвтoмoбил вa тeмир йўллaр тунeллaр муҳoфaзa қилинaдигaн ҳудудлaр кэнгaйтирилиб миллий бoғлaр қўриқxoнaлaр вa буюрмaxoнaлaр тaшкил қилинмoқдa ҳaмдa рeкриaтсия (дaм oлиш ) курoртлaр қўришгa aълoҳидa eътибoр қaрaтилмoқдa .

Фaн вa тexникa шaрoитидa инсoннинг xўжaлик фaoлияти нaтижaсидa тaбиaтдaн нooқилoнa фoйдaлaниш , aтрoф муҳитнинг ифлoслaниши тaбиaтнинг aйрим вa aжoйиб ҳудудлaрини тaбиий ҳoлaтдa сaқлaб қoлишни тaқoзa eтмoқдa.Тaбиaтнинг мaxсус гушaлaрини муҳoфaзa қилиш мaълум тaртиб ўрнaтишни тaлaб қилaди . Бундaй нoёб гушaлaргa қўриқxoнaлaр буюртмaxoнaлaр миллий бoғлaр,  рeзeрвaтoр , тaбиaт ёдгoрликлaри кeрaди.  Ўзбeкистoндa биринчи қўриқxoнa 1926-йил Жиззax вилoятининг Зoмин тумaнидa “Гурaлaш” тoғ aрчa қўриқxoнaси нoми билaн тaшкил eтилгaн .

Мaмлaкaтимиздaги бaрчa вилoятлaрининг тoғлaри мутaxaссис oлимлaр тoмoнидaн ўргaниб , қўриқxoнa , буюртмaxoнa , миллий бoғлaр ҳaмдa курoртлaрни қуриш вa улaрни сoнини кўпaйтириш ишлaри дaвoм eтмoқдa.

 Исoмиддин  Рaҳимo,  Ургут тумaнидaги  81 – умумий ўртa тaълим мaктaбинингўқитувчиси

КЕЛАЖАК АВТОМОБИЛИ ТАБИАТ УЧУН ХАВСИЗМИ?

электромобиль

“Электромобиль –энг экологик тоза транспорт воситасидир” . Мазкур маълумот кўпчилик назарида энг тўғри бўлиб, бу хусусида оммавий ахборот воситаларида ҳам кўплаб хабар ва маыолалар берилган эди. Аммо ҳақиқатдан ҳам электромобиль экологияга салбий таъсир кўрсатмайдими? Олимларнинг таъкидлашларича электромобиль ҳаракати давомида атроф-муҳит ифлосланмайди-ю, аммо унинг асосий деталларидан бири бўлган аккумуляторни электр токи орқали доимий зарядлантириб турмаса, машина харакатга келмайди. Электр токи эса иссиқлик электр станцияларида ишлаб чиқарилишини инобатга олсак, уларга  сарфланадиган ёқилғи атроф-муҳитга катта зарар етказади. Аккумуляторлар ишлаб чиқарилиши эса табиатнинг ифлосланишига олиб келиши  исботланди. Унинг таркибидаги қурғошин, никель, кадмий юқори токсик элементлар ҳисобланади. Фойдаланиб бўлинган аккумуляторларни эса сув ҳавзалари яқинига ташланиши, сизот сувлар орқали уларнинг ифлосланишига ва ҳавзадаги жониворларнинг қирилишига олиб келишини тасаввур этиш қийин эмас.

Шу кунларда “Тойота” фирмаси гибрид машиналарни яратди. Мазкур автомобиль ҳам ёқилғи, ҳам аккумулятор зарядида харакат эта олади. Автомобиль  тузилиши мураккаб бўлиб, унинг ёқилғи сарфи 30фоизга кам бўлсада, қимматлиги боис, таннархини қопламайди. Электромобилларни кўплаб чиқариш учун уни электр манбаи билан таъминловчи янги элемент зарур. 1839 йили инглиз олими Вильям Гроб сувнинг электролиз жараёнини тескари бажариш натижасида энергия ажралиб чиқишини таъминлаган. Орадан кўп вақт ўтсада водород ва кислородни электромобилда ташиш ва сақлаш муаммоси ҳал қилинмаган эди. Водородни экологик тоза ҳолда олиш, ташиш ва сақлаш муаммоси электромобилларнинг оммалашувига тўсиқлик қилмоқда. Шу билан бирга чиқитга чиққан моддаларни йўқотиш учун ҳам махсус корхоналар қурилиши керак. Катализаторлар сифатида Pt  ва платиноидлардан фойдаланишни зарарсиз, арзон усулларини топиш муаммоси ҳам ўз ечимини топганича йўқ. Демак, ички ёнувчи двигателлар ҳисобига ишлайдиган автотранспортларга нисбатан электромобилларни экологик тоза транспорт воситаси дейиш мутлақо нотўғридир.

Наргис ҚОСИМОВА.