Tag Archives: Орол

photo_2018-05-22_00-15-34

Жайҳун тугаган жой (3-мақола)

photo_2018-05-22_00-14-40Муйноқ туманининг  ҳудуди йилдан йилга кенгаётганинг асосий сабаби битта,  у ҳам бўлса Орол денгизининг тобора ортга  чекинаётганлигидир. Расмий равишда  Муйноқнинг ҳудуди  37,9 минг. км².  Аммо икки уч йилдан сўнг  бу рақамлар  яна ўзгарса ажаб эмас. Муйноқда ҳозир 30 минг 900 та нафар аҳоли бўлиб, шундан 15 мингдан кўпроғи ёшлардир.Юртбошимизнинг Мўйноқ тумани борасида қабул қилган қароридан  сўнг туманда катта ўзгаришлар бўлди. Биргина ўтган йили 1000 дан ортиқ иш ўринлари яратилди.

хокимТуман ҳокими Сайлаубай Данияровнинг айтишича,  айни пайтда хокимият аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича лойиҳаларни амалга оширмоқда. Хусусан, минерал тузлар ишлаб чиқариш, иссиқхоналар қуриш, чорвачиликни ривожлантириш бўйича ишлар кетмоқда. Туманда  3 мингга яқин бола боғчага боради. Аммо бу етарли эмас. Шериклик асосида 10 та мактабгача таълим муассасасини очиб, қўшимча 450 та болани қамраб олиш учун имконият қидирилмоқда. Энг асосийси, Мўйноқ туманидаги Учсой қишлоғи  “Обод қишлоқ” дастурига кирган. Ҳозиргача бюджет ҳисобидан 101 та оиланинг уйлари таъмирланган.

photo_2018-05-22_00-14-40Муйноқ тумани марказидан атиги бир километр узоқликда кемалар қабристони жойлашган. Чунки  Жайҳун (Амударё) бугун  Оролгача етиб келмаяпти. Унинг сувлари Мўйноқ тумани маркази  атрофини ўраб турган  30 дан ортиқ кўлларнигина тўлдирмоқда, холос. Шу сабабли аҳоли асосан балиқчилик билан банд.  Тобора чекинаётган денгиз ўз ўрнини  майдони 5 млн.кв.метрдан ортиқ бўлган Оролқум номини олган саҳрога бўшатиб бермоқда. Саҳро одамларни ҳам ўз домига тортмаслик, кўчиб юрувчи қум-туз бўронлари кўтарилмаслик учун ҳар йили денгиздан “бўшаган” ерларга саксовул уруғи сепилади. “Хоким  бува”нинг айтишича, биргина ўтган йили 500 млн. сўмлик  саксовул экиш ишлари олиб борилган.  Туманда қишлоқ хўжалиги ҳам ривожланиб, аҳоли асосан кунжут, мош, бўғдой, полиз экинларини экишмоқда.

октрб интерв- Мен Мўйноқда тўғилиб, ўсдим, дейди Октябрь Дуспанов.1990 йилларда қовун-тарвуз мўл бўларди. Эсимда Мактабимиздаги бир бола отаси билан  тарвуз етиштириб, битта тарвузга ўз исмини, манзилини уйиб ёзган. Тарвуз эса Россияга экспорт қилинган. Маълум вақт ўтгач, Россиядан унга: “Биз сен етиштирган тарвузни едик, роса ширин экан. Раҳмат сенга” деб,  хат келган эди. Кейинчалик Оролнинг ортга чекиниши сабабли ерларни ҳам туз қоплай бошлади. Мўйноқ халқи полиз экинларини экмай қўйди. Ҳозир Амударё сувлари туфайли яна деҳқончилик бошланганидан хурсандман.

кабристон кемаБугун Орол денгизи тарихга айланиб бораётир. Бу ерда ҳаёт қайнаган даврларни намойиш этиш мақсадида очилиши кутилаётган Мўйноқ тарихи музейи бизни  экспонатларга бойлиги, ўта дид билан замонавий тарзда жиҳозланганлиги билан ҳайратлантирди. Нафақат Орол вакемалар қабристони, балкимузей ҳам Мўйноқда туризм ривожига ўз ҳиссасини қўшишига photo_2018-05-22_00-18-14амин бўлдик.

Судочье кўли фламинголар ватаними?

    photo_2018-05-22_00-21-04Оролбўйи ҳудудининг энг  машҳур кўлларидан бири Судочье, қорақалпоқ тилида  »Сууы душшы» (Суви чучук) деб аталади. Чунки 1970 йилларгача кўлнинг суви чучук бўлган ва балиқчилик ривожланган. Судочье кули Амударьё дельтасида жойлашган бўлиб, унинг Равшан ва Приемузоқ ирмоқлари кўлн сувга тўлдириб турган. Аммо Амударёнинг суви қишлоқ хўжалигига кўплаб олиниши кўл сувининг камайиши ва кичик кўлларга бўлинишига олиб келди. Орол денгизи қуримагунича унинг бир қисми  Судочье кўлига қўшилиб, асосан балиқларнинг урчиш жойи бўлган. 1980 йилларда кўлда бир йилда 2000 тоннагача балиқ ушланган. Айни пайтда кўл photo_2018-05-22_00-25-21Оролдан 85 км. узоқликда қолган. Шунга қарамай у ҳамон маҳаллий халқни балиқ билан боқмоқда. Энг қувонарлиси бу ерга фламинголарнинг қайтишидир. Энг қувонарлиси мана бир неча йиллардан бери бу ерга май ойларининг бошида фламинголарнинг учиб келишидир. Маҳаллиқ балиқчиларнинг айтишича, фламинголар бу ерда ин қуриб, бола очишади.  Демак, фламинголар ватани Ўзбекистон, дея бемалол айтиш мумкин. Чунки хоҳ инсон бўлсин, хоҳ жонзот у қаерда тўғилса, ўша ер унинг ватанидир. Глобал экологик жамғарманинг “Судочье сув ботқоқ ҳудудларининг экологик мониторинги” лойиҳаси бўйича олиб борилган тадқиқотларга кўра, миграция мавсумида кўлда 230 турга яқин қушлар йиғилади. Шулардан 40 мингга яқини ёзда шу ерда яшайди. 2014  йилнинг май ойида орнитологлар бу ерда 7000 га яқин пушти фламинголарни кўришган. Афсуски Судочье кўлига судочье судочье1сафаримиз чоғида биз уларни учратмадик.  Аммо табиатнинг кушандаси бўлган инсон ана шу гўзалликдан баҳра олиш ўрнига йўқолиб бораётган Судочье ҳайвонот дунёсини ҳам йўқ қилиш арафасида. Ноқонуний ов, тақиқланган жойларда балиқ турларини ташлаш оқибатида Судочьеда истиқомат қиладиган қушлар сонининг камайишига сабаб бўлаётир.

Староверлар нега Оролбўйига кўчирилган эди?

photo_2018-05-22_00-19-40 photo_2018-05-22_00-19-55Судочье кўлининг атроида бузилган уйлар, нураган балиқни қайта ишлаш заводи ва староверларнинг (христиан дини оқими намоёндалари) қабристонига дуч келдик. Археолог Октябрь Дуспановнинг айтишича, Урал казакларининг бир қисми  1875-1877 йилларда Чор Россия императори  Александра II  нинг фармонига биноан Коракалпоғистон, аниқроғи Оролбўйига сургун қилинган. Казаклар 1875  йилдан Казалинскдан, аввал  Первоначальное овули, кейин Петроалександровск (ҳозирги  Тўрткул), Чимбой, Қўнғирод, Нукусга кўчирилади. Янги жойга казаклар тезда мослашиб, Амударё дельтасида балиқ ови, ов билан шуғулланишади. Хаттоки ҳужжатларда қайд этилишича, балиқ овини тўлиқ монополлаштиришган. Навигацияни ўрганиб, строверлар Мўйноқдан Чаржоугача балиқ, ун, керосин, шакар билан савдо-cотиқни йўлга қўйишган.

photo_2018-05-22_00-19-40 (2)1920 йилда большевиклар Хивада ҳам ўз ҳокимиятини ўрнатгач,  коллективлаштириш бошланади. Бунга қарши казаклар қўзғолон кўтариб, Чимбой республикаси ташкил этилганлигини эълон қилишади. Аммо 1930 йилларда амалга оширилган террорчилик ҳаракати ҳам казакларнинг матонатини синдирмайди.  Совет Иттифоқи даврида ҳам улар ўз эътиқодларини сақлаб қолдилар.Орол чекиниши билан казаклар ҳам 100 йил давомида  яшаб, обод қилган жойларини ташлаб кета бошлашди. Боқувчисини йўқотган қорақалпоқ, ўзбек, уйғур, татар, рус миллаатига мансуб халқлар қатори казакларнинг бир қисми  ҳам photo_2018-05-22_00-19-06 photo_2018-05-22_00-19-09 photo_2018-05-22_00-19-08Ўзбекистоннинг сувли ҳудудларига, қолганлари ўз юртлариУралга кўчиб кета бошлади. Фақатгина саноқли староверларгина Нукусда муқим яшаб қолдилар. Чунки Улар Қорақалпоғистонни ўз Ватанлари деб билишган эди.

я суперОрол денгизидан Нукусга қарама-қарши ҳислар қуршовида қайтдим. Минглаб одамларга ҳаёт бахш этган денгиз энди деярли йўқ. Унинг қолган қисми ҳам  Оролни қутқариш мақсадида тузилган жамғармалар, ажратилган маблағларга қарамай қуриб бормоқда.

! 1993 йили БМТ ва Марказий Осиёнинг­ беш давлати томонидан Орол­­­­­­­­­­­­­­­­­­ни қутқариш халқаро жамғар­маси ташкил этилган. Мазкур Жамғарманинг асосий вазифаси — экологик ҳалокатнинг атроф-муҳитга, муҳими, минтақа аҳолиси ҳаётига салбий таъсирини камайтириш, Орол денгизи ҳавзаси ҳудудидаги биологик хилма-хилликни сақлаб қолишдан иборат. 2008 йил декабрдан буён Оролни қутқариш халқаро жамғармаси БМТ Бош ассамблеяси ва сессиялари кузатувчиси, деган мақомга эга бўлди. Жамғарма Ижроия қўмитаси Тошкент, Олмаота, Бишкек, Душанбе, Тошҳовуз, Қизил-Ўрда ва Нукус шаҳарларида ўз бўлимларига эга. Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссияси, Давлатлараро барқарор ривожлантириш комиссияси, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси GEF агентлиги Жамғарма тузилмаси таркибига киради.

Балки ана шу маблағларни йиғилишлар, семинарлар, учрашувлар учун кеткизмай, балки сувни тежаш, Оролбўйи табиатини, ўзига хос ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш учун сарфлаш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Албатта қисман бундай ишлар  қилинди. photo_2018-05-22_00-21-05Хусусан, Амударё дарёси қирғоқлари бўйлаб янги типдаги қўриқланадиган ҳудуд– “Қуйи Амударё биосфера резервати” ташкил этилди. Ўзбекистон томонидан таклиф этилган ва БМТ Бош Ассамблеяси 68-сессиясининг расмий ҳужжати сифатида тарқатилган “Орол денгизи қуришининг оқибатларини бартараф этиш ва Оролбўйида экотизимлар ҳалокатининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастури” ишлаб чиқилди.  Аммо денгизнинг photo_2018-05-22_00-22-14“хафагарчилиги” ҳамон тарқагани йўқ. У чекинмоқда. Ҳануз ўзига тикилган, қайтишини интизорлик билан кутиб, ҳар куни Аллоҳдан сўраётган инсонлар ноласига эътибор бермай, кетмоқда. Чунки одамлар уни жуда…жуда хафа қилишди. Энди эса денгиздан узр сўраш эмас, балки ҳануз одамларни боқаётган Оролнинг қолганини асраш керак.

Наргис ҚОСИМОВА.

 

 

 

 

Cfwv4-dWIAESvo9

ОРОЛ ҲУДУДИГА 1200 ТУП МЕВАЛИ ВА МАНЗАРАЛИ ДАРАХТ ЭКИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил
7 февралдаги ПФ-4947-сонли “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” Фармонининг 5.1-бандида “атроф табиий муҳит, аҳоли саломатлиги ва генофондига зиён етказадиган экологик муаммоларни олдини олиш” масаласи қўйилган. Шуни қайд этиш зарурки, 2018 йил Давлат дастурида кўзда тутилган тадбирларини амалга ошириш учун жами 11239,2 млрд. сўм ва 1284,9 млн. АҚШ долларидаги харажатлар ташкил қилади.

Давлатимиз раҳбарининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқида  “Мана, менинг қўлимда – Орол фожиаси акс эттирилган харита. Ўйлайманки, бунга ортиқча изоҳга ҳожат йўқ” деган эди. Бу билан мамлакатимиз Президенти денгиз қуриши билан боғлиқ оқибатларни бартараф этиш халқаро миқёсдаги саъй-ҳаракатларни фаол бирлаштириш зарурлигига урғу берган эди.

Орол фожиаси нафақат мамлакатимиз, балки бутун дунёга дахлдор глобал муаммодир. Ҳар йили ушбу ҳудуддан атмосферага 15-75 миллион тонна чанг ва туз кўтарилиб, ҳавонинг ифлосланиши ва турли касалликлар авж олишига сабаб бўлмоқда. Бундай ҳолатга бефарқ қараш мумкин эмас.

Дарҳақиқат, Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш билан боғлиқ муаммолар тўғрисида сўз борганда, минтақанинг экологик вазияти масаласини четлаб ўтиб бўлмайди. Бир вақтлар мавж уриб турган денгизнинг суви чорак аср мобайнида 15 мартадан зиёдга камайиб, сув сатҳи 29 метрга пасайгани, ҳудудда 5,5 миллион гектар тузли қум майдони ҳосил бўлгани ҳақиқий фожиадир. Натижада, атроф-муҳит, одамлар ҳаёти, ўсимликлар ва ҳайвонот оламига жуда катта зиён етган. Президентимиз сув муаммосини ҳал қилишда минтақа мамлакатлари ва халқлари манфаатларини тенг ҳисобга олиш хусусида тўхталар экан, Ўзбекистон БМТнинг превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази томонидан ишлаб чиқилган Амударё ва Сирдарё ҳавзалари сув ресурсларидан фойдаланиш тўғрисидаги конвенциялар лойиҳаларини кўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Юқорида қайд этилган муаммоларни ҳал этиш бўйича Ўзбекистон ҳукумати томонидан Орол денгизи ҳавзасидаги экологик вазиятни ва ижтимоий-иқтисодий ҳолатни яхшилаш бўйича аниқ ҳаракатлар дастури доирасида диққатга сазовор ишлар олиб борилмоқда.

Мамлакатимиз Орол муаммоларини ҳал этиш борасида Германия, Франция ва бошқа давлатлар, шунингдек, Глобал экологик фонд, БМТнинг Тараққиёт дастури, Жаҳон банки каби халқаро ташкилотлар билан самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ана шу йўналишда олиб борилаётган ишлар натижасида сўнгги 12 йил давомида Орол денгизининг суви қуриган қисмида саксовул ва бошқа маҳаллий шароитга мос буталардан 200 минг гектардан зиёд ўрмонлар вужудга келди. Ушбу ҳудудда ҳар йили 20 минг гектар яшил ҳимоя майдонлари ташкил этилаётганини алоҳида эътироф этмоқ лозим.

2014 йил 28 октябрда Урганч шаҳрида “Орол денгизи минтақасидаги экологик офат оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш” мавзусидаги халқаро конференция иштрокчиси Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг дастури раҳбари Эрнест Робелло, экологик офат ҳудудида янги боғ-роғлар, иҳота дарахтзорлари зонасини ташкил этиш, соғлиқни сақлаш тизими объектларини реконструкция қилиш ва технологик янгилаш бу ерда яшаётган аҳолининг турмуш даражасини оширишга хизмат қилади деган эди.

2018 йилда ҳам Орол муаммоси билан боғлиқ бир қатор лойиҳалар ишлаб чиқилиб амалга оширилиб келинмоқда. Шулар қаторида жорий йилнинг 9-19 март кунлари Хоразм вилоятининг Шовот тумани Бўйрачи маҳалласи ва Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида АҚШнинг “Aral Region Charity” фонди томонидан Оролбўйи ҳудудида экологик ҳолатни ўрганиш, экологик вазиятни яхшилаш” лойиҳаси амалга оширилди.

Тадбирнинг асосий мақсади: Ўзбекистоннинг Оролбўйи ҳудудида экологик ҳолатни ўрганиш, экологик вазиятни яхшилаш, экологик таълим тарбияга кўмаклашиш, ҳалқаро ҳамкорликни ривожлантириш каби эзгу мақсадлар йўлида қатор тадбирларни амалга ошириш ҳамда ҳудудда
1200 туп мевали ва манзарали дарахт экишдан иборат.

Мазкур масалаларни амалга ошириш учун жорий йилнинг 12 -13 март кунлари “Aral Region Charity” фонди вакиллари, АҚШнинг Колумбия университети талабалари, Шовот туман ҳокимлиги, вилоят ва Шовот туман ҳалқ таълими бошқармаси, Ўзбекистон экологик ҳаракати Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси ва “Ёшлар қаноти” фаоллари, Хоразм вилоят “Нур ва хаёт” маркази вакиллари, Шовот туманидаги 38-сонли мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари ҳамда маҳалла фаоллари Шовот туманидаги 38-сон мактаб ҳудудида, 15 март куни эса Қорақолпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманидаги 1-сонли мактабида ташкил этилган тадбирда иштирок этдилар. Иштирокчилар Оролбўйи ҳудудида экологик ҳолатни ўрганиш, экологик вазиятни яхшилаш лойиҳаси доирасида семинар-тренинглар, давра суҳбатлари ва маданий маърифий тадбирлар ташкил этилди. Шу билан биргаликда лойиҳа доирасида мактаб ҳудудларига 1200 дан ортиқ манзарали дарахтлар экилди.

Тадбир иштирокчилари Оролбўйи ҳудудини ўрганиш, унинг экологик вазиятини яхшилаш, ўқувчиларда экологик маданиятини ошириш, табиатни асраб авайлаш ишларига кенгроқ жалб этиш, экологик муаммоларни бартараф этишда халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Тадбир якунида экологик таълим тарбияни  янада кучайтириш мақсадида тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорликда мазкур таълим муассасасида экологик бурчаклар ҳамда эко танловлар, экологик акциялар ўтказиш тўғрисида таклиф ва тавсилар берилди, ҳамда келгусида бундай тадбирларни давомийлигини таъминлашга келишиб олинди.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, ҳозирги пайтда мақсадимиз қуриб бораётган Оролни асраб қолиш, унинг атроф-муҳитга хавфини камайтириш орқалиўша ҳудудларда яшовчи инсонларнинг ижтимоий хаётини яхшилашдан иборат. Табиатимизни асраш, муҳофаза қилиш, табиатдан оқилона фойдаланиш ва жамиятда экологик маданият ҳамда экологик онгни ривожлантириш нафақат табиатни муҳофаза қилиш органларининг иши, балки шу заминда яшаётган ҳар бир инсоннинг она Ватанимиз олдидаги фарзандлик бурчидир.

 

Кувондиқ ЖУМАНИЁЗОВ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик
палатаси депутати

 

Самад БЕГИЕВ

Ўзбекистон экологик ҳаракати

“Ёшлар қаноти” етакчиси

артемия

ОРОЛ ДЕНГИЗИДА АРТЕМИЯ КЎПАЙТИРИЛМОҚДА

Бугун мамлакатимиз аграр соҳасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотларга назар ташлар эканмиз, улар моҳиятида тармоқни янада ривожлантириш, хорижга фақат тайёр маҳсулотлар экспорт қилишни йўлга қўйиш, аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш, халқимизнинг турмуш даражасини ошириш, бозорларимизда нарх-наво барқарорлигини сақлаш мақсади мужассамлигини англаб етамиз. Қишлоқ хўжалигида ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш орқали деҳқонларнинг даромадини ошириш борасида барча имкониятлар ишга солинаётганлигини бугун барчамиз билиб турибмиз.

Ишни ташкил этишнинг эскича усулларидан тамоман воз кечиб, ер-сув деҳқонга берилгани, эмин-эркин ишлаш учун шароитлар яратилиб, қатор имтиёзлар жорий этилгани туфайли фермер хўжаликлари иқтисодий жиҳатдан қаддини тиклаб, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини йил сайин ошириб боришаяпти. Президентимизнинг вилоятларга ташрифида қишлоқ хўжалиги соҳасида ислоҳотлар стратегиясини изчил амалга ошириш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини янада тараққий эттириш, уларнинг моддий-техника таъминотини тубдан яхшилашга доир таклиф ва тавсиялар берилиб, ҳудудларда синов тариқасида  “кластер” усулини қўллаган ҳолда хомашёдан тайёр маҳсулотгача  бўлган жараёнларнинг қамраб олиниши назарда тутилган эди. Шундан  келиб чиқиб бошқа вилоятларда бўлгани каби воҳамизда ҳам кластерлар ташкил этилаяпти. Жумладан, Қумқўрғон туманидани “Amudar Textile”, Денов туманида “Baxt Navoiy”, Шўрчи туманида “Nortex Siytc”, Сариосиё ва Шеробод туманлари ерлари ҳисобига “Sherobod Textile Lnvest”, Ангор туманида “Ангор Сурхон Ғурури” масъулияти чекланган жамиятлари тузилиб, бу жамоаларга  47947 гектар ер ажратиб берилди.

Энди иш бошлаётган мазкур кластерлар фаолиятини уч йўналиш бўйича олиб боришади. Ўзларига бириктирилган заминда ишчиларни, техникани жалб қилиб, қишлоқ хўжалик экинлари ўстириб, сифатли ва экспортбоп маҳсулотлар етиштиришади. Шунингдек, тайёр ҳосилни ўз корхоналарида қайта ишлайдилар. Олинган даромад ишчи-хизматчиларни рағбатлантириш ва такрор ишлаб  чиқаришга йўналтирилади.

Кластерларнинг иккинчи йўналиши шундан иборатки, бунёд қилинган қайта ишлаш корхоналарини узлуксиз ишлатиш учун йил давомида хомашё билан таъминлаш мақсадида вилоятдаги мустақил равишда фаолият кўрсатиб, пахта, ғалла ва бошқа зироатлар ўстираётган фермер хўжаликларидан фьючерс  (қўшимча даромад олиш учун истиқболли келишув) шартномалари асосида хомашё қабул қилади.

— Кластерлар жамоаси далаларда экин-тикин ишларини бажариб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириши,  техникалар харид қилиши ва ишлатиши учун кредитлар ажратилади, — дейди вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бўлим бошлиғи Алишер Исмоилов. — Албатта, энди иш бошлаётган кластер корхоналари учун ишни ташкил этиш бироз машаққатли бўлиши мумкин, лекин ишга жалб қилинадиган мутахассислар шу пайтгача тармоқда ишлаб бой тажриба тўплаган.

У. НОРМАТОВ