Tag Archives: малака

эко

ЭКОИНСПЕКТОРЛАРНИНГ МАЛАКАСИ ОШИРИЛДИ

2016  йилдан бери Вазирлар Маҳкамасининг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 38-сонли қарори асосида фаолият юритиб келётган Ўзбекистон Республикаси Экологи ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузурида Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази илк маротаба Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида  инспекторларни малакасини ошириш курсларини ташкил этди.

эко1- Бир ҳафта давом этган ўқув курсларида 30  та ходимимиз ўз малакасини оширишди, дейди Бошқарма бошлиғи ўринбосари  Баҳодир Урунов. -Шу пайтгача ходимларнинг бир иккитаси Тошкентга бориб, малакасини оширарди. Малака оширишнинг айнан  вилоятда ташкил этилганлиги  айни муддао бўлди. Чунки Сурхондарё вилоятида ўзига хос экологик муаммолар мавжуд бўлиб, бу  транспортлардан  ва ишлаб чиқариш корхоналаридан чиқаётган ис газларини камайтириш, тозалаш иншоатларнинг самардорлигини оширишдир. Вилоятнинг Денов, Жарқурғон туманларида  уларнинг самарадорлиги жуда паст ва айни дасда мазкур иншоатларда  реконструкцияга кетмоқда. Шунингдек Термез туманида жойлашган заҳарли кимёвий моддалар қабристонини  амалга оширилмоқда. Чиқинди муаммосини бартараф этиш учун  Термез шаҳри, Термез ва Ангор туманларидаги политиэлен, шиша, ёғоч чиқиндиларини қайта ишлайдиган завод ишга тушди. Айнан мавжуд муаммоларни аниқлаш ва бартараф этишда инспекторларимизнинг роли катта, шу сабабли уларнинг билимларини ошириш муҳимдир.

эко2Жойларда ташкил этилган ўқув курслари вилоятлардаги  Бошқарма ходимларининг аксарият қисмини қамраб олишга имкон берди. Ўқув давомида экоинспекторлар Ўзбекистоннинг экологик сиёсати, мазкур соҳадаги қонунчилик, халқаро ҳамкорлик, экологик назорат ва экспертиза ва бошқа йўналишлардаги мавжуд янгиликлардан бохабар бўлишди.

-Мазкур ўқув курсларни ташкил этишдан асосий мақсадимиз  Бошқармага яқинда ишга кирган 25 нафар ходимларимизнинг билимини ошириш, атроф-муҳофазаси борасидаги қонунчиликдаги янгиликлар билан таништириш дан иборат, дейди Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни  муҳофаза қилиш бошқарма  ахборот хизмати раҳбари Карима Ёдгорова. — Бугунги кунда  биргина Қаршининг ўзида атмосфера ҳавосини ифлослантирадиган бир қанча корхоналар мавжд. Шунингдек биохилмахилликни асраш, сув борасидаги муаммоларни ечиш муҳим аҳамият касб этади. Ходимларимизнинг қанча малакаси ошса, мавжуд муаммолар ечимини топиш, аҳоли ўртасида тушинтириш ишларини олиб бориш шунчалик фаоллашади.

Ўқув курс якунида барча қатнашчилар сертификатларга эга бўлишди.

Н. ҚОСИМОВА