Tag Archives: Исроил назария

исро

ҚАДИМГИ ИНСОН ИСРОИЛДА ЯШАГАНМИ?

Шу кунгача мактаб дарсликларида энг қадимги инсон Африка қитъасида яшаганлигини қайд этилиб, барчамиз шу назарияга ишониб келар эдик. Аммо Исроилда қадимшунослар Африка қитъасидан ташқарида замонавий одамнинг бугунги кундаги энг қадимий қолдиқларини топиб, бу мазкур назарияни ўзгартиришди. Тадқиқот ҳаммуаллифи Исраэл Гершковицнинг айтишича, 2002 йилда талаба Исроилдаги Мислия ғорида инсон жағининг чап қисмини топиб олган. Олимлар жағга қанча йиллигини аниқлаш мақсадида 3 хил усулни қўллаб, у 177-194 минг йил аввал яшаган Homo sapiens’га тегишли эканини аниқлашган. Аввал Африкадан ташқарида топилган энг қадимий одам қолдиқлари 90-120 минг йил аввалги даврга тегишли бўлган.

Ғор яқинида леваллуаз техникаси бўйича ясалган тош асбоблар ҳам аниқланган. Археологларнинг фикрича, тошга бундай ишлов бериш усули Яқин Шарқнинг бу қисмида замонавий одамларнинг пайдо бўлиши билан боғланган. Ғорда аниқланган бошқа қадимий буюмлар одамлар орасида йирик ҳайвонлар – буғу, жайрон ва бошқаларни овловчилар бўлганига ишора қилади.

Бу топилмалар замонавий одамлар Африкадан аввал тахмин қилингандан 50 минг йил илгар  чиқиб кетишганини исботлайди.

Н.Қосимова тайёрлади