Tag Archives: фототанлов. Амударё

Afghanistan_-_Tajikistan_Bridge_Completion

Диққат! Танлов! “Амударё: фотокамера нигоҳида”

Ўзбекистон экологик ҳаракати Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг (GIZ) “Амударёнинг қуйи оқимларида ердан фойдаланиш ва экотизимларни сақлашга экотизимли ёндашув” Дастури билан ҳамкорликда Халқаро Амударё кунларига бағишланган  тадбирлар доирасида “Амударё: фотокамера нигоҳида” номли фототанлов ўтказади.

Танловнинг мақсади – Амударё ҳавзаси учун глобал  иқлим ўзгаришининг оқибатлари, трансчегаравий сув ресурсларидан фойдаланиш, Амударё дарёси ҳавзасида билогик хилма хилликни сақлаш, сув ресурсларини бошқариш ва сув тежаш масалаларида минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш, экологик таълим сифатини оширишга жамоатчиликнинг эътиборини қаратишдан иборат.

Танловда барча хоҳловчилар иштирок этишлари мумкин

Танловга фоторасмлар ва фоторасмлар жамланмаси қабул қилинади.

Танловга битта муаллифдан кўпи билан 10 фоторасм фабул қилинади.

Фоторасмнинг пастки қисмида унинг номи келтириб ўтилиши мақсадга мувофиқдир.

Битта расмнинг ҳажми 5 мгб дан  ошмаслиги лозим.

Танловга тақдим этилган фоторасмлар учун муаллифлик ҳуқуқи сақланиб қолади.

Танлов  ташкилотчилари танловга келиб тушган ижодий ишлардан Амударёга бағишланган кўргазмада фойдаланиш, фоторасмлар муаллифларини исми шарифини келтирган ҳолда уларни Экоҳаракатнинг веб сайтига жойлаштириш, ОАВда чоп этиш ҳуқуқига эга.

Танловга тақдим этилаётган расмларга қуйидаги маълумотлар илова қилиниши лозим: фамилияси, исми, шарифи, фаолияти тури, яшаш манзили, (шаҳар, қишлоқ), боғланиш телефон рақамлари ва электрон манзил.

Ижодий ишларни 2018 йилнинг 8 ноябрига қадар қуйидаги манзилга тақдим этишингиз сўралади: Тошкент шаҳри, Мустақиллик кўчаси 59 уй.  Тел. +99871 2304153, факс +99871 2304219, e-mail:   info@eco.uz, Ўзбекистон экологик ҳаракати.

Қўшимча маълумотларни +99871 2304153 телефон рақами орқали олишингиз мумкин.