Tag Archives: Экомуаммо

photo_2018-05-22_00-14-43

ОРОЛ ДЕНГИЗИ МУАММОСИНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЙЎЛИДА

Оролбўйи ҳудуди  ўзининг хилма-хил ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига эга бўлган. Ушбу сув ҳавзасида 38 турдаги балиқ ҳамда камёб ҳайвонлар учраган.  Ўсимликлар оламига келсак, Оролбўйида 638 турдаги камёб ўсимликлар ўсган.  Орол денгизи 1960 йилгача энг йирик ёпиқ сув ҳавзаларидан бири бўлиб, ҳудуди 68,9 минг кв.км., сув миқдори 1083 куб. км., узунлиги 426 км., кенглиги 284 км. ва энг чуқур жойи 68 метрни ташкил этган.

Орол денгизи минтақа иқтисодиётининг ривожи, ишлаб чиқариш тармоғи, аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш билан бирга барқарор ижтимоий инфратузилмани шаклланишида муҳим аҳамиятга эга бўлган. Аввал ушбу денгиз балиқ етиштириш бўйича дунёдаги энг илғор масканлардан бири бўлиб ҳисобланар эди. Орол денгизидаги йиллик балиқ овлаш  ҳажми 30-35 минг тоннани ташкил этган. Орол қирғоқларида яшовчи  аҳолининг 80 фоиздан кўпроғи балиқ овлаш ва балиқ маҳсулотларини тайёрлаш ва етказиб бериш билан шуғулланишган.

Шунингдек, Орол денгизининг иқлимни тартибга солувчи ҳавза ҳамда бутун минтақада об-ҳавонинг кескин ўзгаришини камайтиришдаги вазифаси аҳоли турмуш шароитларига, қишлоқ хўжалиги ва экологик ҳолатларга ижобий таъсир кўрсатарди.

Суғориш мақсадларида Амударё ва Сирдарё сувларидан ортиқча фойдаланиш натижасида 1960 йиллардан денгиз сатҳи тезлик билан пасая бошлади. 1989 йилда денгиз иккита алоҳида сув ҳавзаси Шимолий (Кичик)ва Жанубий (Катта) Орол денгизига ажралди.

2014 йилда Жанубий Орол денгизнинг шарқий қисми буткул  қуриб, денгизнинг атиги 72972 қисми қолди.

Оролнинг қуриши иқлимга ўз таъсирини ўтказди. Аввалги қирғоқ чизиғидан 100 кмгача бўлган ҳудудда иқлим янада континентал тус олди. Энди ёз қуруқроқ ва иссиқроқ, қиш эса янада совуқ ҳамда давомий хусусият касб этди.

Сўнги бир неча йил давомида Республикамизда Оролбўйи ҳудудининг атроф-муҳитга ҳамда инсонларга салбий таъсирини камайтириш мақсадида,  бир қатор кенг кўламли ишлар  амалга оширилди. Жумладан, Орол денгизи инқирози оқибатларини юмшатиш ва Орол бўйи ҳудудларини ривожлантириш бўйича 2013-2017  йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастури доирасида 500 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилди. Уларнинг ярмидан кўпи миллий лойиҳалардир.  Оролнинг қуриб қолган ҳудудида саксавул ва бошқа шўрхокликка чидамли ўсимликлардан иборат 350 минг гектарлик бутазорлар барпо этилди. Бундай ҳудудларнинг умумий майдони ҳозирги кунда 700 минг гектарни ташкил этмоқда. 2018-2021 йилларда Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш бўйича Давлат дастури қабул қилинди. Шу билан бирга, Ўзбекистон Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик асосида траст фондини ташкил этиш борасидаги ташаббусни илгари сурди ва бу БМТ томонидан қўллаб қувватланди.

Гидробиологлар, геоинформация тизимлари мутахассислари, журналистлар, суратчиларлардан иборат 30 кишилик гуруҳ Оролбўйи ҳудудига экспеддицияни ташкил этишди. Экспеддиция давомида кўплаб иншоотлар, ҳудудларга бориб, экофожианинг оқибатларини ўз кўзлари билан кўришди. Машҳур Борсакелмас ороли, Бойқўрғон шаҳрига ташриф буюришган, қадимги шаҳар Кердери, Шимолий Оролни ўрганиб, Янгикент қалъа шаҳри вайроналарини бориб кўришган. Шу билан бирга, илмий сафарда қатнашган гидробиологлар Орол денгизидаги экологик вазият бирмунча яхшиланаётганини айтишган. Қозоғистон тарафда денгизнинг миттигина қисми яъни Кичик Орол кенгая бошлаган. Бунинг иккита сабаби бор. Аввало, Сирдарё ҳозирги кунда кичик оролга қуйилмоқда. Иккинчи омил эса – кичик Орол сувини тутиб турувчи  тўғон қурилган.

Тарихий маълумотларга эътибор қиладиган бўлсак, Орол денгизи ўз ўтмишида уч марта қуриганлиги аниқланган. Аввалги икки маротаба денгизнинг қуришига ташқи босқинчилик оқибатида Амударё оқими Узбой ўзани орқали Каспий денгизига буриб, юборилгани сабаб бўлган. Ўтган асрда сувнинг қуриб қолишига эса ерларни ўзлаштириш мақсадида сувдан бемақсад фойдаланиш сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

 

Хафиза Мамдалиева-Фарғона вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза

қилиш бошқармаси мутахассиси, Экоҳаракат Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси “Ёшлар қаноти” етакчиси

 

САМЫЕ ГЛАВНЫЕ ЭКОЛОГИЧЕСКИЕ ПРОБЛЕМЫ ЧЕЛОВЕЧЕСТВА

 

Ekologicheskie-problemy

Перед человечеством сегодня стоит много экологических проблем. Они частично связанны с жизнедеятельностью человека. Перечислим наиболее главные и охарактеризуем эти проблемы.

1.Вырубка леса. Лес, как известно, дает нам чистый кислород, древесину ягоды и грибы. Но сейчас довольно часто происходит вырубка лесов в России, Африки и Латинской Америки. Данные леса отличает высокое качество растущей там древесины. Вырубка лесов идет большими темпами, чем их посадка. Сегодня довольно много браконьеров, охотящихся за ценными породами деревьев. И если темпы вырубки сохранится на сегодняшнем уровне и дальше, то скоро многие крупные страны просто лишаться такого богатства как лес.

2.Истощение почвы. Почва – это объект, еще медленнее восстанавливающийся, чем лес. Неправильное применение сельскохозяйственных приемов приводит к тому, что почвы со временем истощаются. Плохо влияет применение ядохимикатов, которые используют для борьбы с жуками — вредителями. Еще одной серьезной проблемой остается довольно высокое использование пастбищ, вследствие чего они превращаются в пустыни. Здесь необходимо принимать правильные меры рекультивации земель.

3.Опустынивание земель. Вырубка леса, неправильные методы ведения сельского хозяйства приводят к тому, что появляется опустынивание. Так, например, в Африке пустыни наступают со скоростью 100 тыс. га в год. Проблема эта актуальна и в других странах, таких как Индия и Пакистан, Аргентина, Мексика.

4. Истребление животных. Вырубаемые леса включают много различных животных Земли. Сокращение мест обитания для диких животных приводит к их уничтожению, сокращению многих видов. Еще одна проблема это браконьерство или нелегальная охота. Любовь людей к красивым шкурам наблюдается еще с древних времен. Привычка эта надо сказать осталась. Сегодня охота идет на тигров, крокодилов из-за их кожи, слонов из-за его бивней, носорогов из-за рогов. Уже и так достаточно много животных занесенных в Красную книгу. Если не остановить истребление, мы скоро забудем вообще, даже как выглядят животные.

5. Формирование твердых отходов. Сегодня наша жизнь, питание людей невозможна без таких вещей как консервные банки, полиэтилен и другие. Их проблема в том, где их хранить после утилизации, при этом страдает экология. Такие отходы довольно не просто утилизировать, разработанных технологий по утилизации еще не придумали.

6. Вода. Вырубка лесов приводит и к еще одной проблеме это проблема нарушения водного баланса Земли. Уже сегодня Азия и Африка находятся в таком месте, где мало выпадает осадков, а люди в таких странах испытывают острую нехватку — простой питьевой воды. Неправильная орошительная система приводит к потере воды при ее транспортировке испарения и неравномерного распределения воды. Резко актуальна проблема потребления воды жителями больших городов, на которых приходиться 300-400 л воды в день. Да и экология самих рек не особо хорошая. Потому что их загрязняют промышленные предприятия. Многие реки и озера находятся под запретом купания и вылова рыбы из-за неблагоприятных условий.

7. Загрязнения воздуха. Бурное развитие промышленности во многих интенсивно развивающихся странах приводит к проблеме загрязнения воздуха. Из-за устаревшего очистительного оборудования, выхлопов машин и автотранспорта, сжигания отходов может загрязниться воздух. Конечно, надо принимать меры, помогать природе — бороться за очистку. Но не везде данная проблема выноситься на обсуждения, где-то ее просто игнорируют.

Вот такие главные проблемы. Конечно, есть и другие, но эти проблемы влияют на развитие и жизнедеятельность всего человечества в целом.. Бурное развитие промышленности во многих интенсивно развивающихся странах приводит к проблеме загрязнения воздуха. Из-за устаревшего очистительного оборудования, выхлопов машин и автотранспорта, сжигания отходов может загрязниться воздух. Конечно, надо принимать меры, помогать природе — бороться за очистку. Но не везде данная проблема выноситься на обсуждения, где-то ее просто игнорируют.

Вот такие главные проблемы. Конечно, есть и другие, но эти проблемы влияют на развитие и жизнедеятельность всего человечества в целом.

Савиноз ХОШИМОВА

Бир томчи сув олтиндан қиммат(ми?)

i    Тирикликни таъминлаб турувчи шундай мухим омиллар борки, уларсиз ҳаётни бир лаҳза ҳам тасаввур этиб бўлмайди. Улар сув, ҳаво, қуёш нури. Хайриятки, бу неъматлар бепул ва бисёр. Уларни яратиш учун одамият заҳмат ва меҳнат сарфламаган. Бироқ бу дунёда чексиз-чегарасиз нарсанинг ўзи йўқ. Ҳамма нарсанинг меъёри, миқдори мавжуд.

Қадимда араб ва Африка мамлакатларида одамлар тоғдан эриб тушган қор-ёмғир сувларини мешоб орқали олиб келиб гумбазсимон қурилган махсус сардобаларда тўплаб, келаси баҳоргача фойдаланишган. Сувнинг тозалигини асраб туриш учун эса ўзларининг қимматбаҳо тилла буюмлари ва тақинчоқларини ўша сувга солиб қўйганлар. Демак, улар сувнинг баҳосини, қадрини олтиндан баланд тутганлар.

Маълумки, Ер юзидаги умумий сув манбаини юз фоиз деб оладиган бўлсак, шундан 2,5 фоизи ичимлик сувига тўғри келади. Инсон вужудини эса ўртача 85 фоизини сув ташкил этади. Шу рақамларнинг ўзиёқ табиат ва инсондаги сувга бўлган эҳтиёжнинг чексизлигидан далолатдир.

Кексалар ҳамиша «Сувни исроф қилма, болам, сувнинг уволи тутса — ёмон тутади» дейишади. Маълумотларга кўра, ҳозирги пайтда дунё бўйича ҳар йили 4 миллиондан ортиқ киши тоза сув ичмаслик оқибатида касалликка чалиниб, қурбон бўлаяпти. Умуман сув билан боғлиқ сабаблар туфайли касалланаётганлар сони 1,2 миллиардни ташкил этади.

Бугун мамлакатимизда сувга муносабат қандай? Ундан фойдаланиш маданияти қай даражада? Сувни тежаш, асраш, уни софлигича сақлаш учун нима қилаяпмиз? АҚШдек ривожланган мамлакатда ичимлик суви махсус идишларда сотилади. Одамлар сувни граммлаб, ёки литрлаб сотиб олиб ичадилар. Бошқа жуда кўплаб давлатларда ҳам ахвол шунақа. Биз-чи? Сарфлаётган сувимизнинг ҳисобини ҳеч ўйлаб кўрганмизми? Биргина тиш ювиш жараёнида қанча сув жўмракдан беҳуда оқишини-чи?

Тошкент шаҳрида ҳар киши учун бир кеча-кундузда сарфланган сувнинг микдори ўртача 370 литрни ташкил этади. Демак, пойтахт аҳолисини таъминлаш учун йилига 324 миллион куб метр сув керак. Бу сувнинг қанчаси зарурий эҳтиёжлар учун ишлатиляпти, қанчаси бехуда исроф бўляпти? Дунёда сувга ташна юртлар камми?

Бир нарсага шукр қилиш керак: халқимиз сувнинг ва ернинг тилини тушунган миришкор, мироб халқ. Тасаввур қилинг: бундан минг йиллар илгари бобокалонимиз Аҳмад Фарғоний сув сатҳини ўлчовчи нилометр асбобини кашф этган ва уни Қоҳира яқинидаги Равзо оролида синаб кўрган. Қизиқ, ўша пайтда сув сатҳини ўлчаш зарурати нимадан келиб чиққан бўлиши мумкин? Бундан мақсад-сувнинг миқдорини сатҳига қараб ўлчаш ва уни суғориладиган майдонларга текис тақсимлаш бўлганлиги табиий, албатта.

Машҳур океанолог Жак Ив Кусто “Ер – ҳаммамизнинг умумий уйимиз, сув эса танамизнинг қони”, деган эди. Биламизки, томирдаги қон бузилса, организм касалликка чалиниб, оғир аҳволга тушади. Шундай экан, сувга ҳам жон каби эътибор қаратиб, ҳар томчисини муқаддас билиш ва буни фарзанд­ларимизга ҳам ўргатиш барчамизнинг бурчимиздир.

Сарвиноз ХОШИМОВА

МАИШИЙ ЧИҚИНДИ: МУАММО ВА ЕЧИМ

0e63b695fa0ca1c4d15bd4f6c79e1bca

Жорий йил Ангренда чинакамига ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш йилига айланди. Сўнгги тўрт-беш ой мобайнида Ангреннинг марказий даҳаларида йиғилиб қолган бир минг тоннага яқин маиший чиқиндилар олиб чиқилди. Эски, ўз даврини ўтаб бўлган чиқиндихоналар бузилиб, уларнинг ўрнига янги, замонавийлари барпо этилмоқда.

Янгилик

Ангренда маиший чиқинди муаммосини бартараф этиш учун «сигнал» тизими жорий этилди. Шаҳар коммунал-фойдаланиш бошқармаси томонидан мана бир неча ойдирки, даҳалардаги маиший чиқиндиларни ана шу усулда олиб чиқиш йўлга қўйилган. Бошқарма  бошлиғи Ҳамиджон Мирзабековнинг айтишича, шу мақсадда шаҳардаги еттита даҳа аҳолиси билан шартнома тузилган дислокация ишлаб чиқилган. Чиқинди йиғувчи махсус замонавий машина ҳар куни эрталаб соат олтидан саккизгача кўпқаватли уйларни оралайди. Бошқарма ихтиёридаги мавжуд яна шундай автоуловнинг бештаси жадвал бўйича, биттаси кунда тушиб турадиган буюртма бўйича йўлга чиқади. Суҳбатдошимизнинг мамнуният билан қайд этишича, 3/2 ва 3/3 даҳаларида бу тизим анча яхши самара бераяпти. Даҳа аҳолиси ҳам коммунал соҳадаги бундай янгиликни  ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда. Хизматга яраша чиқинди бадалларини вақтида тўлашга ҳам одатланиб бормоқдалар. Натижада картотекага тушиб қолган бошқарманинг аҳволи аста-секин ўнгланиб бораяпти. Йиллар давомида йиғилиб қолган қарздорлик миқдори нисбатан камаймоқда.

Ободонлаштириш бўлими ҳам ўз ихтиёридаги автоуловлар ёрдамида маиший чиқиндиларни «сигнал» тизими асосида олиб чиқишни йўлга қўйган. Замонавий «MAN» русумли автомашина ҳайдовчиси Азамат Ҳунаров шаҳримиз ободончилигига муносиб ҳисса қўшишга чинакам бел боғлаган ёшлардан. У бошқармага ишга келганига кўп бўлгани йўқ. Азамат ҳар куни ўзига бириктирилган 6/4 даҳаси бўйлаб йўлга чиқади.  Юкловчилар Илёс Нурбоев, Искандар Анорбоев, Аваз Дадабоевлар  машаққатли, аммо шарафли иш билан банд.

Муаммо

Аслида «сигнал» тизими Ангрен учун янгилик эмас.  Ёши катта кишилар анча йиллар аввал шаҳарда деярли чиқиндихона бўлмаганини, чиқиндилар белгиланган вақтда даҳалардан шу усулда олиб чиқилганини яхши эслашади. Ана шу тизим  яна тикланди, холос.  Бироқ бу усул жорий этилиши билан бошқа бир муаммо пайдо бўлди. Газетамиз жамоатчилари бу муаммо дарагини етказишгач, аҳвол билан жиддий танишдик.

Мана, «Гўзал» маҳалласидамиз.  Пешин пайти. Лоҳутий кўчаси бўйлаб бораяпмиз. Йўлнинг икки чеккасига эътиборимизни қаратдик.  Ҳар 100-200 қадамда, симёғоч ёки дарахт тагида маиший чиқиндилар уюми тўлиб ётибди. Кимдир чиқинди тўла елим пакетни, яна кимдир челакдаги чиқиндисини ағдариб кетган. Бу хунук манзарани нафақат «Ёшлар» кўчаси, ҳатто марказий кўча бўйларида ҳам мунтазам учратиш мумкин.

Ечим

Биз мазкур салбий ҳолатларнинг сабабини аниқлаш ва ечимини топиш мақсадида бевосита ҳамшаҳарларимизнинг  ўзларига мурожаат қилдик.

Қодир Жовлиев, «Ёшлик» маҳалласи фуқароси, беш боланинг отаси:

– «Сигнал» тизими яхши.  Чиқинди машинаси дастлаб ҳар куни келиб турди. Аммо кейинчалик 2-3 кунда бир келадиган бўлди. Боз устига, бир жойда кўп турмай, тез кетиб қолаяпти. Кўпчилик чиқинди олиб чиқишгаям улгурмай қолади. Бу ҳолга эътироз  билдирганимизда, ҳайдовчи ва юкловчилар бошқа манзилларга улгуролмаслигини баҳона қилиб, чиқиндини йўл бўйига  чиқариб қўйишимизни,  эртасига келиб  ўзлари олиб  кетишларини айтишди.

Маҳбуба Бижанова, «Гўзал» маҳалласи раиси: – Коммунал хизмат ходимлари техника етишмовчилиги,  носозлиги сабабми,  чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқишга улгуролмаяпти. Йўл бўйига чиқариб қўйилган чиқиндиларни «бекорчилар» титиб,  сочиб ташлаётганлиги эса юкловчиларга ортиқча иш бўлмоқда. Биз нима дейишгаям ҳайронмиз. Менимча, техника улгуролмас экан, аҳоли маиший чиқиндини чиқиндихонага элтиши лозим.  Дуч келган жойга тўкиб кетаверишга одатланган аҳоли қатламини жаримага тортиш керак.

Марҳамат Саидазимова, «Гўзал» маҳалласи диний-маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи: – Тозаликни кўнгилдагидай йўлга қўйиш учун аҳоли  ўртасида  тарғибот ишларини кучайтиришдан тўхтамайлик. Ширкатлар кўпқаватли  уйларнинг  кириш йўлакларини аҳоли билан келишган ҳолда таъмирлаяпти. Аммо кўплаб хонадон эгалари ўз йўлакларини, эшикларини тоза тутмаяпти. Сув сепганда деворларга сачратиб, бўёқларни қўчириб юборишмоқда. Ваҳоланки, таъмир  ишларига ҳаракатларни ўз ҳисобларидан тўлашган. Улар буни тушуниб етишлари, фарзандларига ҳам йўлакни, уй ҳовлиларини тоза тутишни, таъмирдан чиққан деворларга зарар етказиш нотўғрилигини тушунтиришлари керак. Афсуски,  баъзи хонадонлар бекалари ичкаридан чиққан чиқиндини йўлакка супуриб уюб қўйишади. Ўз уйини, йўлагини тоза тутмаган кишилардан нимани ҳам талаб қила олардик? Қизиқ, ўз уйи, йўлагини, кўчаларини  тоза тутолмайдиган  хонадонлар соҳиблари нозик меҳмонлар, дейлик, совчилар келиб  қолишларидан хижолат тортишмасмикан?  Ахир, озодалик остонадан бошланади-ку?!

Илёс Нурбоев, юкловчи: – Ободонлаштириш бўлимига  ишга кирганимга уч ойча бўлди.  Шерикларим билан бирга  кунига икки машина чиқинди юклаймиз.  Эрталаб соат 6.00 дан 8.00-8.30 ларгача  ўзимизга бириктирилган 6/4 даҳасини оралаб,  аҳолидан  чиқинди қабул қиламиз. Баъзан улгуролмай кечга қадар қолиб кетамиз. Ишимиз оғир. Маошимиз эса кам. «Сигнал» берилганда аҳоли чиқиндини тўла олиб чиқмайди. Аксинча,  кечалари йўл бўйига чиқариб қўйишмоқда. Уларни биттама-битта йиғиш  биздан ҳам куч,  ҳам вақт талаб қилади. Яхшиси,  чиқиндини чиқиндихонага  элтиб қўйишса, бир жойдан юклаш  бизга ҳам қулай бўларди.

Ҳамиджон Мирзабеков, коммунал  фойдаланиш  бошқармаси бошлиғи: – Кўпқаватли  уйда яшовчи аҳолининг  маиший чиқиндини  шундоққина йўл бўйига  чиқариб  қўйишлари хунук манзара.  Биз маҳалла раислари, участка нозирлари ва уй катталарига бу ҳолга барҳам бериш  тўғрисида тинимсиз  айтаяпмиз. Аммо  барибир хонадонлар вакиллари бесабрлик  қилаяпти.  «Сигнал»ни кутмаяпти.  Аксинча, чиқиндини куннинг ўзига қулай исталган пайтида кўчага чиқариб ташлашмоқда. Даҳаларда бузилган барча эски чиқиндихоналар ўрнига янгиларини қуриш лозим. Энг ёмони, Ангрендаги  яшашга яроқсиз бўшаб қолган уйлар аҳоли учун ахлатхонага айланган. Уй катталари, ширкат раислари бу муаммо устида бош қотиришни негадир ўзларидан соқит қилишмоқда.

Бахтинисо Чўлпонова, Дукент қўрғонида истиқомат қилади: – Мен кўпроқ ота-оналарнинг масъулиятсизлигидан куюнаман. Негаки, айрим ота-оналар маиший чиқиндиларидан қутулишнинг осон йўлига ўтиб олишган, яъни уларни деразаларидан улоқтиришади. Биз, корхона ишчилари дам олиш кунлари ўз шахсий ишларимизни битириш ўрнига, кўпқаватли уйлар атрофини тозалаш, ҳашар уюштириш билан андармон бўламиз. Ахир, ҳамжиҳатликда фарзандларини ишга солиб, ҳафта мобайнида лоақал бир маротаба ўзи яшайдиган уй атрофини тозалаш мумкин-ку? Тозаликдан ўзининг ҳам таъби ёришади. Йўқ, бундай маданиятсиз кишилар бу савобли ишнинг ўрнига, бошқалар меҳнатининг қадрига етмасдан кечаси ахлатини хонадони деразаларидан улоқтиришни афзал кўришади. Аслида болаларимизда экологик маданиятнинг шаклланмаслигига катталар айбдор, уларнинг ўзларини тарбиялаш керак.

Ўткир Парпиев, Ободонлаштириш  бошқармаси бошлиғи ўринбосари: – Ихтиёримиздаги  6 та чиқинди ташувчи махсус тизимли техника бор.  Улар белгиланган вақтда, аниқроғи, эрталаб соат саккиздан саккиз яримгача  бириктирилган ҳудудлардан чиқиндиларни олиб чиқишмоқда. Лекин техника етишмовчилиги боис, барча даҳаларга  улгуришнинг  иложи бўлмаяпти. Боз устига,  эҳтиёт қисмлар, ёнилғи-мойлаш материаллари тақчиллиги ҳам панд бериб қўймоқда. Энг ачинарлиси,  аксарият хонадон  катталари чиқинди элтишни ҳамон ёш болалари зиммасига юклаб қўйишган. Бола эса болалигини қилиб йўл чеккаларига ташлаб кетаверади.

Биз ушбу муаммоларни бартараф этиш мақсадида шаҳар табиатни муҳофаза қилиш  инспекцияси билан биргаликда зарур чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқдик. Умид қиламизки, аҳоли ўз уйини, ҳовлисини, кўчасини албатта тоза тутишга ҳаракат қилади.

Олдинда хазонрезги бошланган. Ҳадемай, хазон ёқиш муаммоси  туғилади.  Шу боис  иллат илдиз отмасидан  таълим-тарбия масканларида, маҳалла-кўйда ва ободонлаштириш ишларида қалтис хатоларга йўл қўймаслик кераклиги, акс ҳолда саломатлигимизга зарар етказишимиз мумкинлигини тушунтиришдан  чарчамайлик.  Ахир,  шаҳримизнинг  тозалиги, атроф-муҳитнинг муҳофазаси барчамиз учун муҳим. Энг аянчлиси, келажак олдидаги жавобгарлик. Юзимиз ёруғлиги ўзимизнинг саъй-ҳаракатларимизга боғлиқ.

Сарвиноз ХОШИМОВА

УММОНДАГИ ТОМЧИ ҲАМ ҚАДРЛИ

Drop of water

ХХ1 аср инсоният ҳаётига нафақат ахборот технологиялар ривожи ва тезкор ахборот алмашинув асри, балки дунёда иқлим ўзгариши ва унинг оқибатида  келиб чиқаётган сув муаммосининг кескинлашуви даври сифатида ҳам  кириб келди.  Нафақат Жанубий қутбда жойлашган мамлакатлар, балки  бутун дунё давлатлари тоза сувнинг етишмовчилиги, унинг ифлосланиш муаммосига дуч кела бошладилар. Олимларнинг фикрича, бугунги кунда Ердаги барча сув заҳираларининг 97,5 фоизи шўр сув бўлиб, инсон ҳаёти учун яроқли чучук сув атиги 2,5 фоизни ташкил этади. Агарда шундан 75 фоизи тоғ музликлари ва қутбда “музлаган” ҳолда, 24 фоизи ер ости сизот сувлари, 0,5 фоизи эса тупроқдаги намлик эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак, энг арзон ва фойдаланиш қулай бўлган чучук сув заҳиралари кўл, дарё, ер ости сизот сувлари ва бошқа сув ҳавзаларида мавжуддир. Улар дунёдаги сув заҳираларининг 0,01 фоизинигина ташкил этиб келмоқда. Бугунги кунда инсоният ҳар куни 3,8 минг куб.км. сувни ишлатиб, олимларнинг ҳисоб-китобига кўра, унинг заҳираси яқин 25-30 йилгагина етиши мумкин.  Чунки қишлоқ хўжалигига кетаётган сув ҳажми 69 фоизни ташкил этса, 23 фоиз оби –ҳаёт манбаи ишлаб чиқаришга, 6 фоизи эса кундалик ҳаётда сарфланади. Ривожланган мамлакатларда ҳар бир фуқаро кунига 200-300 литр сувни сарф қилмоқда, бу кўрсаткич иқтисодий кўрсаткичлари юқори бўлмаган давлатларда атиги 50 ва ундан кам  литрни ташкил этади. Ер юзида 500 миллион нафардан ортиқ инсон чучук сув етишмовчилигидан азият чекади. Юқорида келтирилган рақамлардан кўриниб турибдики, сув — бу бебаҳо неъматдир ва уни тежаб ишлатмаслик яқин келажакда оғир оқибатларга олиб келиши муқаррар. Зеро, сув биосферада ўзига хос ўринга эга бўлиб, унинг хоссалари ҳануз тўлиқ ўрганилмаган. Олимлар сувнинг таркибини ўрганишар экан, ҳар гал тадқиқотлар унинг янги хосса ва хусусиятларини кашф этилишига олиб келмоқда. Бир қарашда оддий формула — H2O га эга бўлган сувда минерал ва органик моддалар яхши эриб, автотроф ва гетеротроф организмлар ривожи учун қулай яшаш муҳитидир. Айнан шу нарса бундан миллионлаб йил илгари сув ҳавзаларида экотизимнинг вужудга келиши ва ривожланишига омил бўлиб хизмат қилган. Сув молекулалари ҳаракатчан бўлганлиги боис осонгина жой алмашинишади ва тортишиш кучига эга бўлганлиги сабабли сув оқувчанлик хусусиятига эга. Инсон танасининг 97 фоизи ҳам сувдан иборат бўлиб,  ёш ўтиши билан унинг ҳажми камая боради. 50 ёшга келиб, организмда сувнинг миқдори 60 фоизга тушади.  Бу ўз навбатида танадаги алмашиниш жараёнларининг секинлашувига ва қаришига олиб келади. Биз истеъмол қилаётган сув асосан унинг гидрологик айланишидан олиниб, энг хавфли жиҳати бугунги кунда сувга тушаётган кимёвий ва маиший чиқиндилар, ифлослантирувчи моддалар охир-оқибат  ердаги ҳаётнинг яроқсиз ҳолатга келишига олиб келади. Урбанизациянинг кучайиши, қишлоқ хўжалигининг ривожи бу жараёнга ҳисса қўшиб келмоқда.

 

Қишлоқ  хўжалигида унинг ўрни

 Қишлоқ хўжалигида сув – ўсимлик ва ҳайвонлар ҳужайраларига зарур озуқавий моддаларни етказиб берувчи транспорт воситаси, алмашинув реакцияси қатнашчиси, фотосинтез, гидролиз жараёнларининг қатнашчиси, тирик организмлар ҳароратини бошқарувчисидир. Қишлоқ хўжалик экинларини суғориш, чорва, паррандачиликнинг ривожи йўлида фойдаланиш учун кетаётган сув миқдори ишлаб чиқариш соҳасига сарфланаётган сув миқдоридан анча юқоридир.  Биргина инсон организми учун зарур бўлган  маҳсулотни етиштириш учун кунига 6 м3 сув кераклигини олимлар ҳисоблаб чиқишган. Унинг бир қисми бутунлай сарфланса, ярми кимёвий элементлар билан зарарланган ҳолда биосферага қайтади. Бугунги кунда қишлоқ хўжалигининг сув билан таъминоти  бешта асосий гуруҳга бўлиниб, булар  экин далаларини суғориш, яйловларни, чорвачилик комплекслари ва паррандачилик фермалари, аҳоли пунктларини, турли хил станцияларни сув билан таъминлашдир. Уларга асосан сизот ва сув ҳавзаларидаги сувлардан фойдаланилади.  Ўзбекистонда мазкур соҳада асосий муаммолардан бири тозаланган ичимлик сувдан экинларни суғориш ва бошқа маиший эҳтиёжлар учун ундан фойдаланишдир. Аммо сувдан тежамкорлик билан фойдаланган тақдирда ҳам сув танқислиги муаммоси мавжуд бўлиб, унинг ечими ёмғир, канализацион ва хўжаликда ишлатилган сувларни тозалаш орқали қайта фойдаланишда кўринади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, ишлатилган сувни иккинчи маротаба тозалаб, ундан фойдаланиш табиий ҳудудлар ифлосланишининг олдини олади. Ёмғир сувларини сув йиғиш резервуарларида тўплаб ишлатиш эса, катта намгарчиликда канализация тизимларини енгиллаштириш имконини беради. Дунёда бу борада катта тажриба тўпланган. Бу 91\271 рақамли Европа регламенти бўлиб, Италияда табиий ресурсларни сақлаш ва тежашни рағбатлантиришда ишлатилган сувлардан қайта фойдаланиш борасидаги қонундир (1994 йил  5 январда қабул қилинган). Жаҳонда ишлатилган сувлардан  қайта фойдаланиш учун  Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (WHO), Атроф-муҳит муҳофазаси масалалари бўйича Европа агентлиги (EEA) ва атроф-муҳит муҳофазаси агентлиги (EPA) томонидан талаблар ишлаб чиқилган. Унга кўра мазкур сувлар тозалангач, ўсимлик, ҳайвонот дунёси, тупроқ  учун экологик жиҳатдан бутунлай хавфсиздир, шунингдек, маҳаллий аҳоли ҳаёти учун санитария-гигиена талабларига жавоб бериши лозим. Ҳозирда ишлатилган сувнинг кимёвий ва табиий тозалаш йўллари мавжуд. Биринчисида сувни тозалашда ишлатиладиган кимёвий моддалар у фильтрациядан ўтгач, зарарсизлантирилса, иккинчи усул сувни табиий, тупроқ фильтрациясидан ўтказиш ёки сув ўтлари ва биоорганизмларнинг колониялари ёрдамида тозалашдир. Ушбу усулдан бугунги кунда Германия, Франция, Австрия мамлакатларидан самарали равишда фойдаланиб келинмоқда.

Сўнгги йилларда намгарчиликнинг ортиши, сув тошқинларининг кўпайиши, ёз ойларида сувнинг етишмовчилиги Она-сайёрамиз иқлимининг аста-секинлик билан ўзгариб бораётганлигидан далолат бермоқда. Атмосферага СО2 нинг кўплаб чиқарилиши, ва иссиқхона эффектининг кучайиши музликларнинг эриши, чўлланишнинг ортиши, биохилма-хилликнинг, тупроқ таркибининг ўзгаришига, ўрмонларнинг камайишига олиб келмоқда. Бир бири билан узвий боғлиқ бўлган мазкур экологик муаммоларнинг ечими Марказий Осиёда битта, яъни сувни тежашда ва бу борада аҳолининг экологик маданиятини оширишда кўринади. Мутахассислар мамлакатларнинг сув, энергия заҳираларини ҳисобга олган ҳолда, озиқ-овқат хавфсизлиги нуқтаи назаридан келиб чиқиб, сув заҳираларини  самарали бошқаришни йўлга қўйиш, қишлоқ хўжалигида сувни кўп истеъмол қиладиган экинлар майдонини камайтириш, суғоришнинг тежамкор усулларига ўтиш, 50 фоизгача суғориладиган сувларни йўқотишга олиб келаётган эскирган ирригацион тизимларни янгилаш ушбу муаммони қисман бўлсада бартараф этишини таъкидлашмоқда.  Зеро, мелиорация масалалари асрлар давомида инсоният учун муҳим бўлиб, қадимшунослар илк суғориш каналларининг қолдиқларини Қадимги Миср, Римдан топишган ва деҳқонлар ўша пайтлариёқ деҳқончиликда асосланган мелиоратив усуллардан фойдаланиш ҳосилдорликнинг ошишига олиб келишини билганликларини исботлашган. Бугунги кунда Она еримизнинг олтидан бир қисмида тизимли суғориш чора—тадбирлари қўлланилиб, мазкур майдонлардан жаҳонда етиштириладиган умумий қишлоқ хўжалик  экинларининг 40 дан 50 фоизигача бўлган маҳсулот олинади. Ерларни мелиорациялаш натижасида чўллар ўзлаштирилади, ботқоқликлар қуритилиб экинлар учун яроқли ҳудудга айлантирилади. Энг асосийси, тўғри мелиоратив чора-тадбирларнинг қўлланилиши Озиқ-овқат дастурининг самарали ечими учун омил бўлиб хизмат қилади.

Марказий Осиёда суғориладиган ҳудудларнинг кўпайиши натижасида шўрланган ерларнинг шўрини ювиш коллектор-дренаж сувлар ҳажмининг кўпайишига, бу эса, ўз навбатида  дарё сувларида минерал миқдорининг ошишига олиб келади. Бундай сувлар экинларни суғориш учун яроқсиз бўлиб улар махсус сув ҳавзаларига қуйилади. Аммо асосий  дренаж сувларининг Сирдарё ва Амударёга оқизилиши дарёларнинг суви таркибида минераллар кўпайишига олиб келиб, бу уларни тобора ичимлик ва суғор          иш учун ишлатилишига яроқсиз қилиб қўймоқда.

Мутахассисларнинг фикрига кўра мазкур муаммонинг ечими ернинг шўрини ювишда сувни тежаш, экинларни суғоришда томчилаб суғориш усулидан фойдаланиш, гидромелиоратив тизимнинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини қўллашда кўринади.

                             Ичимлик суви арзонми?

Доно ҳалқимиз бежиз “Олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ” демаган. Афсуски, истеъмол учун республикамизда етказиб бериладиган сувнинг арзонлиги  кўп ҳолларда унинг беҳуда сарфланишига олиб келмоқда. Масалан, савдо дўконларида бир  литрли баклашка суви ўртача 1000 сўм туради ва бир куб сув минг литрлигини ҳисобга олиб, ушбу сонни мингга кўпайтирсак, 1 миллион сўм келиб чиқади (Бу ерда ишлаб чиқариш харажатлари ҳамда талаб ва таклифдан шундай баҳо келиб чиққанлигига биз қарши эмасмиз), аммо аҳолига қувурлар орқали етказиб берилаётган 1м3 тоза ичимлик сувига ҳам катта миқдорда ишлаб чиқариш харажатлари кетиши ҳеч кимга сир эмас. Оқибатда айрим истемолчилар, яьни корхона, ташкилот ҳамда аҳоли ўртасида  қувурларда етказиб берилаётган тоза ичимлик сувига нисбатан баҳоси ўта паст бўлганлиги сабабли (яъни бир минимал иш ҳақи 01.03.2014 йилдан  96 минг бўлса, 230 сўм сув баҳоси-унинг тахминан қарийб 0,23 фоизинигина ташкил қилаётгани кўриниб турибди) беписандлик билан қараш, сувни қадрига етмаслик, унитаз ва ванналар орқали канализацияларга, ариқларга, таморқаларга, боғларга, бедапояларга кўп ҳолларда мақсадсиз оқизиб қўйишлик, маҳаллаларда кўчаларга меъёрсиз сув сепишлик ҳолатларининг гувоҳи бўламиз.  Бундан ташқари асосий ичимлик суви манбаи бўлган очиқ сув ҳавзалари ва дарёларга чиқиндиларни ташлаш ҳам муаммолардан биридир. Бутун дунёда сувни мақсадсиз сарфлашга қарши кураш олиб борилмоқда. Масалан,  Лос-Анджелесда ҳукумат томонидан қабул қилинган қарорга биноан барча санитария-гигиена хоналаридаги ускуналар сувни тежаш мавсадида ўрнатилган бўлиши лозим. Аризонада 1980 йилдаёқ ичимлик сувидан сиамарали фойдаланиш тўғрисида ҳужжат қабул қилинган бўлиб, унга  кўра  сувни тежаш мақсадида йилига ичимлик сувининг нархи ортиб бориши белгиланган. Сув қимматлашган сари аҳоли ўз-ўзидан уни тежай бошлаши исботланди ва бугунга келиб ичимлик сувининг истеъмоли 205 галлондан 161 галлонгача камайган. Япония, Корея ва Америка Қўшма Штатларининг йирик шаҳарларида тоза ичимлик сувининг истеъмоли янги заҳиралардан фойдаланмаслик ҳисобига амалга оширилиб келинмоқда. Бу фойдаланилган сувни қайта тозалаб ишлатиш, ювиниш хоналарида сувни тежаш, бевосита сув билан ишлайдиган маиший техника (идиш ювиш, кир ювиш машиналари)ни бевосита сувни тежайдиган қилиб ишлаб чиқаришни ўз ичига олади. Ҳовлидаги кичик боғларга ва гулзорларга қуруқликка мослашган ўсимликларни экиш, томчилаб суғоришдан фойдаланиш муаммони қисман бўлсада  ечилишига олиб келади.  Афсуски бугунги кунда сувни тежаш ва тозалигини сақлаш борасида амалга оширилаётган ишлар уммонда томчи кабидир. Бутун инсоният ҳаёт-мамот масаласи бўлган сувни асрашга бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилмас экан, фарзандларининг онгига  оилада, у дунёга келган  кунидан бошлаб экологик маданият тушунчаларини сингдирмас экан тез орада  инсоният ядровий қуролларнинг ишлатилишидан ҳам оғирроқ бўлган муаммога, сув етишмовчилигига дуч келиши аниқ. Демак, нафақат ўз ҳаётимиз, балки келажак авлод ҳаёти ҳам сизу бизнинг қўлимизда эканлигини унутмаслигимиз лозим.

Наргис ҚОСИМОВА.

«Озон туйнуги» хавфи саломатлиги кушандасидир

 

 озон

Инсоннинг табиат билан дастлабки муносабатлари фаол-моддий асосларга таянган бўлиб (афсона, ривоят) тафаккур тизими шу тариқа неча минг йиллик тажрибалар натижасида шаклланди. Бу тизим «Авесто», Геродотнинг «Тарих» асаридаги маълумотларда, қадимий туркий битикларда, халқ яратган оғзаки адабиёт намуналари, мақол ва маталларда ўз ифодасини топган.

«Авесто» да табиатга муносабат икки жиҳат билан намоён бўлади. Биринчиси–табиат унсурларини, иккинчиси–табиат билан моддий яратувчанлик муносабатларини муқаддаслаштириш. Масалан, сув улуғланар экан, унинг дон ундириши, чорва ташналигини қондириши, инсон бойлигига барака келтириб мулкни купайтириши, ўлкаларни гуллаб–яшнашига олиб келади. Шунингдек, ушбу дурдона асарда дунёнинг моддий асоси ҳамда инсон фитрати ва жисмининг омили бўлган ер, сув, ҳаво, олов ниҳоятда азиз тутилган. Жумладан, тупроқ ва ҳаво шундай эъзозланганки, ҳавони булғаш, ифлос қилиш ерга ҳайвонлар ўлиги у ёқда турсин, одамлар жасадини кўмиш ёки сувга оқизиш катта гуноҳ ҳисобланган. Марҳумлар жасади сувни, ҳавони, тупоқни заҳарлаб қўймаслиги учун сопол идишларда кўмиш расм бўлган.

Кейинги пайтларда жамиятнинг табиатга ва унинг ривожланишига таъсири натижасида она сайёрамизда жиддий ўзгаришлар содир бўлмокда. Табиат неъматларидан инсон ва жамият эҳтиёжи учун фойдаланиш талабининг орта бораётганлиги оқибатида табиий муҳит кескин ўзгара бошлади. Инсоннинг табиат жараёнларига ана шундай муносабатда бўлиши натижасида XX аср охирига келиб, умумбашарий, минтақавий, маҳаллий, экологик муаммолар авж олиб кетди. Булар ичида «ёқилғи муаммоси» — ёқилғи — энергети­ка ресурсларининг камайиб бориши ҳозирнинг ўзидаёқ хавф солмоқда. Та­биий газ ва нефт 90-100 , тошкўмир эса 120 йилга етиши тахмин қилинмоқда. Кейинги 100 йил ичида ер юзининг ўртача ҳарорати 0,5-1,0 С га ортганлиги аниқланган. Бу атмосферада (С02) карбанат ангидирит миқдорининг ортиб бориши туфайлидир. Агар атмосферанинг саноат ва автотранспортдан чиққан чиқиндилари билан зарарланиши шундай давом этса, XXI аср охирларига бориб, ер юзи­нинг ҳарорати яна 1,5-4,5 С га ортиши мумкинлиги мутахасисларимиз томонидан далиллаб берилмоқда. Иқлимнинг бундай ўзгариши чўлга айланиш жараёнининг жадаллашувини, ёғингарчиликлар, географик зоналарнинг сув сатҳининг кўтарилишини, музликларни эришини тезлаштиради. Атмосферага ҳар йили киши бошига 300 кг дан ҳар хил чириндилар чиқарилади. Битта автомобил бир йилда 100 кг зарарли газларни атмосферага чиқаради. Шунча миқдордаги кислородни эса, тахминан 25-30 минг гектар ўрмон 8 соат ичида ишлаб чиқара олади. Ваҳоланки, бугунги кунда дунё бўйича ёғочни қайта ишлаш саноати 1 секундда 40 гектар ўрмонни кесиш қудратига эга ва шундай бўлаяпти. Бу эса, ўз навбатида атмосфе­рада азон тўпланишига йўл қўймайди ва бу ҳолат “азон туйнугини” ҳосил бўлишига олиб келмоқда. Ер шарини ўраб олган азон қобиғи баҳорда ўзининг энг кўп ўловчи — 446 допсон бирлигига тенг , келади. 1 допсон бирлиги яъни, 1 ДБ — 0,001см га тенг (нормал ҳарорат ва босимда) азоносферадаги азон қобиғининг йиллик ўртача меъёри 300 ДБ га ёки нормал шароитда 3 мм қалинликда бўлади. Маълумки, азон қобиҚи қуёшдан келадиган зарарли нурлардан бутун мавжудотни ҳимоялайди. Мабодо азон қобиғи 5 фоизгагина камайса, одамлар орасида тери раки (мелонома ва карционома) хасталиги 10 фоизга ортиши эҳтимолдан йироқ эмас. Шу камгина миқдордаги азон қобиҚи юпқалашса ёки ўзининг табиий меъёри­дан четга чиқса, албатта жиддий эколо­гик инқирозларга олиб келади. Бугунги кунда табиат мусаффолигига саноат чиқиндилари ҳам жиддий хавф солиб, ин­сон саломатлигига ҳам катта таъсир ўтказмоқда.

1953 йили Япониянинг Миномата шахрида сирли бир касаллик пайдо бўлиб, унга юлиққан беморлар икки ҳафтадан сўнг хотирасини, нутқ ва эшитиш қобилиятини йўқотиши кузатилган. Бу касалликка чалинган беморларнинг 43 таси вафот этган. Қолган 73 таси ҳам дарддан бутунлай фориғ  бўлолмаган. 1959 йилга келиб, ушбу касал­лик тарихи тўлиқ ўрганилди.  Миномата шаҳрида завод  оқавасидаги симоб чиқиндилари дарё – кўлларга ташланар экан. Балиқ танасида тўпланган симоб инсон организмига ўтиб, унга аста — секин таъсир этган. Шу сабабли ҳам, бу касаллик «Миномата» касаллиги номини олган.

Хақиқатдан ҳам, атроф — муҳитни муҳофаза этиш, табиий бойликларни сақлаш тўғрисида Қамхўрлик қилиш инсониятнинг бундан кейинги ривожи учун шарт — шароитларни таъминловчи ресурслардан оқилона фойдаланиш давримизнинг долзарб ва кечиктириб бўлмас вазифасидир.

Салоҳиддин НИШОНОВ

 Жиззах вилояти, Зафаробод  Агросаноат ва транспорт касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси

УММОНДАГИ ТОМЧИ ҲАМ ҚАДРЛИ

Drop of water

 

ХХ1 аср инсоният ҳаётига нафақат ахборот технологиялар ривожи ва тезкор ахборот алмашинув асри, балки дунёда иқлим ўзгариши ва унинг оқибатида  келиб чиқаётган сув муаммосининг кескинлашуви даври сифатида ҳам  кириб келди.  Нафақат Жанубий қутбда жойлашган мамлакатлар, балки  бутун дунё давлатлари тоза сувнинг етишмовчилиги, унинг ифлосланиш муаммосига дуч кела бошладилар. Олимларнинг фикрича, бугунги кунда Ердаги барча сув заҳираларининг 97,5 фоизи шўр сув бўлиб, инсон ҳаёти учун яроқли чучук сув атиги 2,5 фоизни ташкил этади. Агарда шундан 75 фоизи тоғ музликлари ва қутбда “музлаган” ҳолда, 24 фоизи ер ости сизот сувлари, 0,5 фоизи эса тупроқдаги намлик эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак, энг арзон ва фойдаланиш қулай бўлган чучук сув заҳиралари кўл, дарё, ер ости сизот сувлари ва бошқа сув ҳавзаларида мавжуддир. Улар дунёдаги сув заҳираларининг 0,01 фоизинигина ташкил этиб келмоқда. Бугунги кунда инсоният ҳар куни 3,8 минг куб.км. сувни ишлатиб, олимларнинг ҳисоб-китобига кўра, унинг заҳираси яқин 25-30 йилгагина етиши мумкин.  Чунки қишлоқ хўжалигига кетаётган сув ҳажми 69 фоизни ташкил этса, 23 фоиз оби –ҳаёт манбаи ишлаб чиқаришга, 6 фоизи эса кундалик ҳаётда сарфланади. Ривожланган мамлакатларда ҳар бир фуқаро кунига 200-300 литр сувни сарф қилмоқда, бу кўрсаткич иқтисодий кўрсаткичлари юқори бўлмаган давлатларда атиги 50 ва ундан кам  литрни ташкил этади. Ер юзида 500 миллион нафардан ортиқ инсон чучук сув етишмовчилигидан азият чекади. Юқорида келтирилган рақамлардан кўриниб турибдики, сув — бу бебаҳо неъматдир ва уни тежаб ишлатмаслик яқин келажакда оғир оқибатларга олиб келиши муқаррар. Зеро, сув биосферада ўзига хос ўринга эга бўлиб, унинг хоссалари ҳануз тўлиқ ўрганилмаган. Олимлар сувнинг таркибини ўрганишар экан, ҳар гал тадқиқотлар унинг янги хосса ва хусусиятларини кашф этилишига олиб келмоқда. Бир қарашда оддий формула — H2O га эга бўлган сувда минерал ва органик моддалар яхши эриб, автотроф ва гетеротроф организмлар ривожи учун қулай яшаш муҳитидир. Айнан шу нарса бундан миллионлаб йил илгари сув ҳавзаларида экотизимнинг вужудга келиши ва ривожланишига омил бўлиб хизмат қилган. Сув молекулалари ҳаракатчан бўлганлиги боис осонгина жой алмашинишади ва тортишиш кучига эга бўлганлиги сабабли сув оқувчанлик хусусиятига эга. Инсон танасининг 97 фоизи ҳам сувдан иборат бўлиб,  ёш ўтиши билан унинг ҳажми камая боради. 50 ёшга келиб, организмда сувнинг миқдори 60 фоизга тушади.  Бу ўз навбатида танадаги алмашиниш жараёнларининг секинлашувига ва қаришига олиб келади. Биз истеъмол қилаётган сув асосан унинг гидрологик айланишидан олиниб, энг хавфли жиҳати бугунги кунда сувга тушаётган кимёвий ва маиший чиқиндилар, ифлослантирувчи моддалар охир-оқибат  ердаги ҳаётнинг яроқсиз ҳолатга келишига олиб келади. Урбанизациянинг кучайиши, қишлоқ хўжалигининг ривожи бу жараёнга ҳисса қўшиб келмоқда.

Қишлоқ  хўжалигида унинг ўрни

 Қишлоқ хўжалигида сув – ўсимлик ва ҳайвонлар ҳужайраларига зарур озуқавий моддаларни етказиб берувчи транспорт воситаси, алмашинув реакцияси қатнашчиси, фотосинтез, гидролиз жараёнларининг қатнашчиси, тирик организмлар ҳароратини бошқарувчисидир. Қишлоқ хўжалик экинларини суғориш, чорва, паррандачиликнинг ривожи йўлида фойдаланиш учун кетаётган сув миқдори ишлаб чиқариш соҳасига сарфланаётган сув миқдоридан анча юқоридир.  Биргина инсон организми учун зарур бўлган  маҳсулотни етиштириш учун кунига 6 м3 сув кераклигини олимлар ҳисоблаб чиқишган. Унинг бир қисми бутунлай сарфланса, ярми кимёвий элементлар билан зарарланган ҳолда биосферага қайтади. Бугунги кунда қишлоқ хўжалигининг сув билан таъминоти  бешта асосий гуруҳга бўлиниб, булар  экин далаларини суғориш, яйловларни, чорвачилик комплекслари ва паррандачилик фермалари, аҳоли пунктларини, турли хил станцияларни сув билан таъминлашдир. Уларга асосан сизот ва сув ҳавзаларидаги сувлардан фойдаланилади.  Ўзбекистонда мазкур соҳада асосий муаммолардан бири тозаланган ичимлик сувдан экинларни суғориш ва бошқа маиший эҳтиёжлар учун ундан фойдаланишдир. Аммо сувдан тежамкорлик билан фойдаланган тақдирда ҳам сув танқислиги муаммоси мавжуд бўлиб, унинг ечими ёмғир, канализацион ва хўжаликда ишлатилган сувларни тозалаш орқали қайта фойдаланишда кўринади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, ишлатилган сувни иккинчи маротаба тозалаб, ундан фойдаланиш табиий ҳудудлар ифлосланишининг олдини олади. Ёмғир сувларини сув йиғиш резервуарларида тўплаб ишлатиш эса, катта намгарчиликда канализация тизимларини енгиллаштириш имконини беради. Дунёда бу борада катта тажриба тўпланган. Бу 91\271 рақамли Европа регламенти бўлиб, Италияда табиий ресурсларни сақлаш ва тежашни рағбатлантиришда ишлатилган сувлардан қайта фойдаланиш борасидаги қонундир (1994 йил  5 январда қабул қилинган). Жаҳонда ишлатилган сувлардан  қайта фойдаланиш учун  Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (WHO), Атроф-муҳит муҳофазаси масалалари бўйича Европа агентлиги (EEA) ва атроф-муҳит муҳофазаси агентлиги (EPA) томонидан талаблар ишлаб чиқилган. Унга кўра мазкур сувлар тозалангач, ўсимлик, ҳайвонот дунёси, тупроқ  учун экологик жиҳатдан бутунлай хавфсиздир, шунингдек, маҳаллий аҳоли ҳаёти учун санитария-гигиена талабларига жавоб бериши лозим. Ҳозирда ишлатилган сувнинг кимёвий ва табиий тозалаш йўллари мавжуд. Биринчисида сувни тозалашда ишлатиладиган кимёвий моддалар у фильтрациядан ўтгач, зарарсизлантирилса, иккинчи усул сувни табиий, тупроқ фильтрациясидан ўтказиш ёки сув ўтлари ва биоорганизмларнинг колониялари ёрдамида тозалашдир. Ушбу усулдан бугунги кунда Германия, Франция, Австрия мамлакатларидан самарали равишда фойдаланиб келинмоқда.

Сўнгги йилларда намгарчиликнинг ортиши, сув тошқинларининг кўпайиши, ёз ойларида сувнинг етишмовчилиги Она-сайёрамиз иқлимининг аста-секинлик билан ўзгариб бораётганлигидан далолат бермоқда. Атмосферага СО2 нинг кўплаб чиқарилиши, ва иссиқхона эффектининг кучайиши музликларнинг эриши, чўлланишнинг ортиши, биохилма-хилликнинг, тупроқ таркибининг ўзгаришига, ўрмонларнинг камайишига олиб келмоқда. Бир бири билан узвий боғлиқ бўлган мазкур экологик муаммоларнинг ечими Марказий Осиёда битта, яъни сувни тежашда ва бу борада аҳолининг экологик маданиятини оширишда кўринади. Мутахассислар мамлакатларнинг сув, энергия заҳираларини ҳисобга олган ҳолда, озиқ-овқат хавфсизлиги нуқтаи назаридан келиб чиқиб, сув заҳираларини  самарали бошқаришни йўлга қўйиш, қишлоқ хўжалигида сувни кўп истеъмол қиладиган экинлар майдонини камайтириш, суғоришнинг тежамкор усулларига ўтиш, 50 фоизгача суғориладиган сувларни йўқотишга олиб келаётган эскирган ирригацион тизимларни янгилаш ушбу муаммони қисман бўлсада бартараф этишини таъкидлашмоқда.  Зеро, мелиорация масалалари асрлар давомида инсоният учун муҳим бўлиб, қадимшунослар илк суғориш каналларининг қолдиқларини Қадимги Миср, Римдан топишган ва деҳқонлар ўша пайтлариёқ деҳқончиликда асосланган мелиоратив усуллардан фойдаланиш ҳосилдорликнинг ошишига олиб келишини билганликларини исботлашган. Бугунги кунда Она еримизнинг олтидан бир қисмида тизимли суғориш чора—тадбирлари қўлланилиб, мазкур майдонлардан жаҳонда етиштириладиган умумий қишлоқ хўжалик  экинларининг 40 дан 50 фоизигача бўлган маҳсулот олинади. Ерларни мелиорациялаш натижасида чўллар ўзлаштирилади, ботқоқликлар қуритилиб экинлар учун яроқли ҳудудга айлантирилади. Энг асосийси, тўғри мелиоратив чора-тадбирларнинг қўлланилиши Озиқ-овқат дастурининг самарали ечими учун омил бўлиб хизмат қилади.

Марказий Осиёда суғориладиган ҳудудларнинг кўпайиши натижасида шўрланган ерларнинг шўрини ювиш коллектор-дренаж сувлар ҳажмининг кўпайишига, бу эса, ўз навбатида  дарё сувларида минерал миқдорининг ошишига олиб келади. Бундай сувлар экинларни суғориш учун яроқсиз бўлиб улар махсус сув ҳавзаларига қуйилади. Аммо асосий  дренаж сувларининг Сирдарё ва Амударёга оқизилиши дарёларнинг суви таркибида минераллар кўпайишига олиб келиб, бу уларни тобора ичимлик ва суғор          иш учун ишлатилишига яроқсиз қилиб қўймоқда.

Мутахассисларнинг фикрига кўра мазкур муаммонинг ечими ернинг шўрини ювишда сувни тежаш, экинларни суғоришда томчилаб суғориш усулидан фойдаланиш, гидромелиоратив тизимнинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини қўллашда кўринади.

                             Ичимлик суви арзонми?

Доно ҳалқимиз бежиз “Олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ” демаган. Афсуски, истеъмол учун республикамизда етказиб бериладиган сувнинг арзонлиги  кўп ҳолларда унинг беҳуда сарфланишига олиб келмоқда. Масалан, савдо дўконларида бир  литрли баклашка суви ўртача 1000 сўм туради ва бир куб сув минг литрлигини ҳисобга олиб, ушбу сонни мингга кўпайтирсак, 1 миллион сўм келиб чиқади (Бу ерда ишлаб чиқариш харажатлари ҳамда талаб ва таклифдан шундай баҳо келиб чиққанлигига биз қарши эмасмиз), аммо аҳолига қувурлар орқали етказиб берилаётган 1м3 тоза ичимлик сувига ҳам катта миқдорда ишлаб чиқариш харажатлари кетиши ҳеч кимга сир эмас. Оқибатда айрим истемолчилар, яьни корхона, ташкилот ҳамда аҳоли ўртасида  қувурларда етказиб берилаётган тоза ичимлик сувига нисбатан баҳоси ўта паст бўлганлиги сабабли (яъни бир минимал иш ҳақи 01.03.2014 йилдан  96 минг бўлса, 230 сўм сув баҳоси-унинг тахминан қарийб 0,23 фоизинигина ташкил қилаётгани кўриниб турибди) беписандлик билан қараш, сувни қадрига етмаслик, унитаз ва ванналар орқали канализацияларга, ариқларга, таморқаларга, боғларга, бедапояларга кўп ҳолларда мақсадсиз оқизиб қўйишлик, маҳаллаларда кўчаларга меъёрсиз сув сепишлик ҳолатларининг гувоҳи бўламиз.  Бундан ташқари асосий ичимлик суви манбаи бўлган очиқ сув ҳавзалари ва дарёларга чиқиндиларни ташлаш ҳам муаммолардан биридир. Бутун дунёда сувни мақсадсиз сарфлашга қарши кураш олиб борилмоқда. Масалан,  Лос-Анджелесда ҳукумат томонидан қабул қилинган қарорга биноан барча санитария-гигиена хоналаридаги ускуналар сувни тежаш мавсадида ўрнатилган бўлиши лозим. Аризонада 1980 йилдаёқ ичимлик сувидан сиамарали фойдаланиш тўғрисида ҳужжат қабул қилинган бўлиб, унга  кўра  сувни тежаш мақсадида йилига ичимлик сувининг нархи ортиб бориши белгиланган. Сув қимматлашган сари аҳоли ўз-ўзидан уни тежай бошлаши исботланди ва бугунга келиб ичимлик сувининг истеъмоли 205 галлондан 161 галлонгача камайган. Япония, Корея ва Америка Қўшма Штатларининг йирик шаҳарларида тоза ичимлик сувининг истеъмоли янги заҳиралардан фойдаланмаслик ҳисобига амалга оширилиб келинмоқда. Бу фойдаланилган сувни қайта тозалаб ишлатиш, ювиниш хоналарида сувни тежаш, бевосита сув билан ишлайдиган маиший техника (идиш ювиш, кир ювиш машиналари)ни бевосита сувни тежайдиган қилиб ишлаб чиқаришни ўз ичига олади. Ҳовлидаги кичик боғларга ва гулзорларга қуруқликка мослашган ўсимликларни экиш, томчилаб суғоришдан фойдаланиш муаммони қисман бўлсада  ечилишига олиб келади.  Афсуски бугунги кунда сувни тежаш ва тозалигини сақлаш борасида амалга оширилаётган ишлар уммонда томчи кабидир. Бутун инсоният ҳаёт-мамот масаласи бўлган сувни асрашга бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилмас экан, фарзандларининг онгига  оилада, у дунёга келган  кунидан бошлаб экологик маданият тушунчаларини сингдирмас экан тез орада  инсоният ядровий қуролларнинг ишлатилишидан ҳам оғирроқ бўлган муаммога, сув етишмовчилигига дуч келиши аниқ. Демак, нафақат ўз ҳаётимиз, балки келажак авлод ҳаёти ҳам сизу бизнинг қўлимизда эканлигини унутмаслигимиз лозим.

Наргис ҚОСИМОВА

 

ШУ МУҚАДДАС ЗАМИН БАРЧАМИЗНИКИ

20140719_182703

Экологик маданиятимизнинг юксак бўлиши атроф-муҳит тозалигининг, атмосферага салбий таъсирларнинг олдини олиши, шубҳасиз. Бугун, хусусан, пойтахт вилоятининг Ангрен  шаҳри қиёфаси янгиланиб, аниқроғи, шаҳар кўчаларининг бирмунча озодалиги ортиб, барчага хуш кайфият улашаётгани хайрли. Шаҳар аҳолисигина эмас,  бошқа вилоятлардан ҳам  Янгиободнинг сўлим тоғларига саёҳатчилар деярли ҳар куни чиқиб, дам олиб қайтишаяпти. Оилавий ёки дўстлар даврасида пурвиқор тоғлар қўйнига йўл олаётган туристларнинг кети узилмайди. Улар асосан пойтахтдан ва водий томонлардан келишаётганини машиналарнинг рақамларидан фарқлаб оламиз.

Бир ой муқаддам оила аъзоларимиз ва олисдан келган меҳмонларимизни олиб, биз ҳам пойтахт вилоятининг сўлим гўшаларидан бўлган Янгиободнинг туристик базасига яқинроқ баҳаво жойда, шарқироқ сой бўйида ҳордиқ чиқардик. Тоғлар қўйнидаги  турли доривор экинлар, азим дарахтлар, баҳайбат тоғ қўйнидан булоқлар суви йиғилиб шаршара ҳосил қилган гўзал ошён кишининг кайфиятини кўтариб,  улуғворлик касб этади.

Ўзимиз билан табиийки, фотоаппарат, турли мазали егуликлар олганмиз.  Булоқ сувидан қайнатган чойнинг мазаси бўлакча. Болалар бирпасда қуриган шох-шаббалардан ўтинларни қалаштириб ташлашди. Қайсидир азамат қуриб кетган қўлбола ўчоқдан фойдаланамиз. Аммо… ўчоқ атрофидаги картошка-пиёз қолдиқлари, нарироқда қалашиб ётган шишалар, бўшаган консерва идишлари ва тарвуз-қовун пўчоқлари таъбимизни хира қилди. Атрофни тозалаб, салқин жой топиб жойлашдик.

– Дам олувчиларнинг маданиятсизлигидан далолат бу, болам, -дейди кекса аямиз. – Қаранг, лоақал кўмиб кетишмабди. Сизлар зинҳор бундай йўл тутманг, болаларим. Ахир, она-табиат бизга шунча эҳсон берсаю, биз эвазига унинг бағрини чиқиндиларга ғарқ қилиб юборсак, эсиз… Болаларим, ўчоқдаги чўғни тупроқ билан кўмиб қўйинг, тағин ёнғин чиқиб кетмасин. Тарвуз, картошка-пиёз пўчоқларини бўш халтага солиб олинг, йўлда учраган молларга берасиз. Бўшаган бақлашкаларни ҳам ташламанг. Биздан кейин келганларнинг кайфияти тушмасин. Табиатни норози қилиб бўлмайди, унинг бағрикенг, ғоят саховатли, кўрсатган марҳаматига яраша иш тутсангиз, сиздан неъматларини аямайди…

Аямиз шу гапларни айтиб улгурмасиданоқ, ёши нари борса 30-40 ларни қоралаб қолган  саккиз нафар эркак бирин-сирин шовуллаб турган сой бўйига тушиб, сувга шўнғидилар. Уларнинг қий-чувлари бутун дарани тутди гўё. Кейин билсак, акахон-укахонларимиз ичиб, маст бўлиб олишган экан. Биз кетиш тадоригини кўраётган чоғимизда, уларнинг икки нафари қизариб-бўзариб тепада бир-бирлари билан ёқа бўғишарди. Аямиз уларни койиган бўлдилар, лекин нафи бўлмади. Эркаклар қўним топган сой бўйида эса боягидек ичкиликдан бўшаган шишалар, елим халталар ва егуликлардан қолган чиқиндилар қалашиб ётарди…

Биз кун бўйи чиқарган ҳордиғимиз охирида ана шундай хунук манзарага дуч келишимизни кутмагандик. Дам олиш маданиятини билмайдиган айримлар табиатга озор етказаётганликларини тушунмасликлари, лоқайдликлари, энг аянчлиси, катта ёшда бўлатуриб, атрофдаги ёшларга ҳар томонлама салбий таъсир ўтказаётганликларидан ранжидик. Улар шундай номақбул йўл тутишганидан кейин ёшлар нима қилишсин? Сал юрилгач, Янгиободга айнан шифобахш Жақандак булоғи учун келиб-кетувчиларнинг катта гуруҳига дуч келдик. Эпчил тадбиркорлардан бири бу масканни обод айлаб, махсус супалар қилиб қўйибди. Транспортлар тизилиб турган тоғёнбағрида ҳам шу аҳвол. Бақлашкалар, елим қоғозлар, тарвуз-қовун пўчоқлари таъбни хира қилади.

Муқаддас маъданли сувдан шифо топиш ва дам олиш учун келганларнинг экологик маданияти қай даражада эканлиги кўриниб турибди. Улар дам олаётган ҳудуддаги сув яна бир неча километрга оқиб боради ва маҳаллий аҳоли бу сувлардан ичимлик суви сифатида ҳам фойдаланади. Дам олувчилар шуларни ҳисобга олишса, ота-боболаримиздан қолган «сувни ифлос қилма, сувга тупурма, унга пешоб қилма…» деган ҳикматлари замирида жуда катта маъно ётганини ҳис этишса ўзлари учун кони фойда. Шу боис ёз мавсумида тоғларга ва дам олиш масканларига назоратчи посбонларни қўйиш, жоиз бўлса, қоидани  бузганларга кескин чора кўрилиши, катта миқдорда жарима солиниши керакмикан, деб ўйладик. Шундагина дам олувчилар ўзларида масъулият ҳис этишлари мумкин. Акс ҳолда, она-табиатимиз ўз бағридаги беминнат неъматларини, кўркини мана шундай савиясиз кимсалар туфайли йўқотиб бораверади.

Нигора ШОФАЙЗИЕВА. 

Экологичные бирки для одежды помогут сократить расход бумаги

Каждый год во всём мире промышленно производится более 36 миллиардов предметов одежды, обуви, сумок, зонтов и других аксессуаров, каждый из которых оснащается бирками. В Европе и Америке бирками также оснащаются вещи, которые перепродаются в винтажных магазинах или поступают в секонд-хенд.

Этикетки для одежды прошли длинный и интересный эволюционный путь, прежде чем приобрели современный внешний вид. На территории Киевской Руси понятия «ярлык» и «тавро» появились в торговле ещё во времена древних русичей. В средневековой Европе товарным знаком становится клеймо: оно помогало избежать нечестных торговцев и перекупщиков, и гарантировало покупателю качество товара. Поэтому в первую очередь клеймили дорогие товары.

Массовое использование знакомых всем этикеток началось в период промышленного производства одежды с принятием Парижской конвенции 1883 года. Именно тогда обратили серьёзное внимание на охрану промышленной собственности. Частным портным этикетки были не нужны, однако конкуренция все же вынуждала их вшивать этикетки для одежды, создавать свой бренд и отличаться. В наши дни кроме вшитых текстильных бирок на продаваемую одежду прикрепляют ещё и одну-две больших рекламных этикетки из картона или пластика.

Мыльная бирка для одежды, снижающая расход бумаги

Такая этикетка — это не только источник информации, но и средство, привлекающее внимание к товару и подталкивающее к покупке. Без этого небольшого информационного элемента трудно представить торговлю: зрительно выбрав товар, покупатель следующим делом обращает внимание на ярлык. Здесь обычно можно найти информацию о фирме-производителе, особенности и правила ухода за изделием, цену и возможную скидку, логотип и другие полезные данные.

Производство миллиардов этикеток требует не только огромного количества древесины (лишь изредка переработанной), но и большого расхода чернил, в состав которых входят тяжёлые металлы и другие малоприятные химические соединения. Пластиковые этикетки, в свою очередь, требуют дальнейшей утилизации либо пополняют свалки. И что же мы делаем со всем этим «добром»? Правильно, отрезаем бирку после покупки одежды и отправляем в мусорную корзину.

Чтобы избежать ненужного расхода ресурсов, дизайнеры Danghui Li, Yuexin Huang, Yao Zhang и Long Chen создали проект «Hang Tag». Такая бирка не просто растворяется в воде, но и в течение пяти минут создает мыльный раствор, который можно использовать для первой стирки. Тем самым новинка напоминает самым ленивым о том, что перед использованием желательно устранить остаточные химикаты, которые могут собираться на поверхности одежды во время производственного процесса и транспортировки.

 

Мыльная бирка для одежды, снижающая расход бумаги

На водорастворимых этикетках можно распечатать ту же информацию, что и на традиционных картонных бирках, и при этом решить экологическую проблему вырубки лесов. Единственная разница, которую можно увидеть невооружённым взглядом, — это изображение трёх капель воды на нижней части «Hang Tag», указывающих на то, что бирка растворяется в воде. Хорошо бы ещё авторы проекта задумались о применении моющих веществ и чернил растительного происхождения.

При всей простоте и гениальности идеи, это далеко не единственный возможный способ «озеленить» этикетки для одежды. Помимо возможности использовать органические или переработанные материалы можно продлить жизнь бирок, сделав их более функциональными. Например, на одной стороне размещать ценник, а на другой — ваучер на следующую покупку из того же магазина. Кроме того, на сегодняшний день уже разработаны первые прототипы многоразовых электронных бирок.

Наргис КОСИМОВА

 

АЙДАРКУЛЬ — ГОЛУБАЯ ЖЕМЧУЖИНА ПУСТЫНИ

aydarkul-lake

Серой лентой вьется ухабистая асфальтовая дорога среди степи. Скучающе посматривая на эту светло желтую гладь, вдруг увидела, как из–за возвышенности вылетели несколько чаек и с пронзительным криком нырнули обратно.

-В степи… чайки? Откуда? — спросила я у шофера Батыра. Батыр — молодой, плечистый парень, крепко державший руль старенькой «Нивы», улыбнулся.

- Сейчась увидете, апа. Эту красоту словами не передать. Мы уже у цели…

Он не успел закончить свои слова. Машина подпрыгнула на очередной яме и вдруг перед моими глазами открылась самое настоящее море. Изумрудные волны ударялись о песчаный берег, образуя белые «барашки» или затихали среди камышей, растущих вдоль берега неровными линиями. Стая чаек с шумным криком перекликались между собой, а двое из них явно не могли поделить серебристую рыбку, которую старались отнять у друг-друга.

- Ну, как. Я же вам сказал, — Батыр победоносно улыбнулся.

Действительно, озеро Айдаркуль оправдывал свое название бирюзового «моря в песках». Глядя на эти водные просторы, возникшие словно мираж, я испытала по настоящему восторг. Воздух здесь был необычным. С одной стороны – Кызылкумы встречными ветрами посылал струю горячего воздуха, который перемешивался с солоноватым вкусом и свежестью озера. По моим сведениям, раньше тут были солончаки. Потом появились озера, образованные горными речками и ручьями.

Сегодня Айдаркуль — крупное бессточное озеро в северно-восточной части Узбекистана, является искусственным водохранилищем в Айдар-Арнасайской системе озёр, занимающей общую площадь 4000 км². Система включает в себя три озера с солоноватой водой (собственно Айдаркуль, Арнасай и Тузкан). Озёра расположены в солончаковой впадине юго-восточной части пустыни Кызылкум. Протяженность озера Айдаркуль более 200 км, ширина местами достигает до 40 км. Айдаркульское озеро начинается с Ташкентской области реки Сырдарьи, а заканчивается в пустыни Навоинской области перед Нуратинскими горами. В этом регионе встречаются многие представители азиатской фауны. Среди них: млекопитающие (ушастый уж, черепаха, лисица, заяц, волк, джейран, сайгак, кабан, шакал, суслик, тушканчик), пресмыкающиеся: (песчаный удавчик, среднеазиатская кобра и т.д.), птицы: пеликан, ласточка, черный гриф, большая горлица, фазан, чайка, перепелка, куропатка т.д.).  А в Айдаркуле водятся более – 30-ти видов рыб: щука, плотва, сазан, усач, сом, судак, окунь, змейголов, обыкновенный толстолобик, жерех и другие.

До середины прошлого века Арнасайская низменность (которая называлась также Голодная степь) оставалась высохшим соляным озером на протяжении большей части года. Только весной в не очень обширной низине на короткое время появлялось озеро Тузкан, которое полностью исчезало с наступлением жаркой погоды.

В начале 1960-х была запружена Сырдарья. Одновременно была сооружена Чардаринская ГЭС. Для контроля уровня воды были поставлены шлюзы, но когда в 1969 году случился сильный паводок, шлюзы были открыты, поскольку пропускной способности плотины было недостаточно. С февраля 1969 года по февраль 1970 году почти 60 % ежегодного стока Сырдарьи (21 км³) направлялось из Чардаринского водохранилища в Арнасайскую низменность. В результате образовалось озеро. С 1969 года Айдаркуль регулярно получало приток из Сырдарьи, если Чардаринское водохранилище переливалось через плотину. Так, постепенно заполнилась водой Арнасайская низменность и образовалось второе по размеру озеро в регионе (после пересыхающего Аральского моря). В 2005 году в Айдаркуле было 44,3 км³ воды. Сегодня площадь озера составляет около 3000 км². Длина его составляет почти 250 км, а ширина — до 15 км.

В озеро были завезены многие виды рыб, в том числе сазан, судак, лещ, сом, жерех, чехонь, змееголов — сейчас эти рыбы служат основой для рыболовства. В год в системе озёр добывается от 760 до 2000 тонн рыбы. На озере Айдаркуль нет подводных течений. Чем дальше к западу, тем вода солоней. На западе минерализация — более 8 граммов на литр. А в устьях на востоке — 3-5 граммов, что создает комфортные условия для биооргической жизни. Подходящие условия позволяют озеру давать треть всей рыбы республики, и рассматривается как база рыбного хозяйства.

Невдалеке появились вагончики. К нам на встречу вышел коренастый мужчина в очках. Узнав, что я журналист, и пришла  написать статью о  рыбаках, он улыбнулся. И представился: Жасур Эшназаров. За крепким зеленым чаем, слушая стрекотания кузнечиков, шелест камышовых стеблей и различные звуки, доносящиеся из озера, мы разговорились.

- Отец наш был водителем. Часто привозил живую рыбу, — начал  разговор Жасур ака, когда я поинтересовалась, откуда у нее страсть к ловле рыбы. — Их иногда  запускали в огромный казан с водой, стоявший  во дворе, а мы, мальчишки, ее подкармливали. А позже рыба стала кормить нас, когда в начале 1990-х годов были открыта дорога к частному предпринимательству.  В Арнасае открыли столовую для любителей рыбных блюд. Я сам жарил сазанов, жереха, леща, сома. Свежую рыбу естественно завозили из Айдаркуля, которая сейчас  кормит не только Арнасайский район, но и половину Узбекистана.

По словам Жасура, они вместе с братом Турабеком  создали свое фермерское хозяйство. Братья Эшназаровы не намерены останавливаться на достигнутом. Раскручивают его прицельно и с дальней перспективой — стать основным поставщиком мальков и сеголеток, чтобы затем зарыблять естественные и искусственные водоемы, расширять производство товарной продукции.

- У нас есть опыт и материальная база, чтобы работать в этом направлении. В то же время многие фермеры  хотели бы выращивать рыбу исключительно на продажу. И одно другому должно помогать, — раскрыл свои планы Жасур ака. –Главное не истреблять слепо рыбное богатство нашей кормилицы, а помогать ему размножатся. Поэтому у нашего хозяйство есть свой маточный пруд, отгороженный прочной сетью, от основного водного пространства, где  выращиваются мальки. До недавних пор это озеро имело репутацию рыболовного рая. Расположенное далеко в джизакских степях, оно считалось глухим и безлюдным, о размерах водящихся там рыб ходили легенды, и туда мечтал попасть каждый уважающий себя рыбак. Однако всеобщая автомобилизация и коммерциализация сделали свое дело. Озеро наводнили рыболовные бригады с десятками километров сетей, поделили его между собой различные арендаторы легального и полулегального толка. Жасур ака тяжко вздыхает.

В маточном пруду, которым владеют Эшназаровы, есть уникальные экземпляры — сазаны и сомы от шести до 15 килограммов. Сазаны нарастили вес в течение пяти лет, чтобы давать жизнь рыбьим косякам.

- Наша главная цель — создать собственный инкубационный цех для получения мальков, — продолжает нашу беседу Жасур Эшназаров. — Рыбоматериал приходится завозить из Ташкента. А это — особые условия транспортировки и, соответственно, большие денежные затраты, что затем ложатся на цену товарной продукции. Рассчитываем на то, что банковский кредит поможет нам решить эту проблему. Мы нуждаемся в больших средствах, чтобы купить современное оборудование, построить инкубационный цех. Сейчас работаем над бизнес-планом, который, по нашим расчетам, позволит поставлять мальков для зарыбления водоемов.

К сожалению, не все рыбаки думают о будущем этого уникального озера и его рыбного богатство. Браконьерство, неумеренный отлов некоторых видов рыб, таких как белый амур, приводит к  сокращению их вида. По данным специалистов[1] на сегодняшний день современное экологическое состояние Айдаркуля заметно нарушены, так как некоторые элементы, находящиеся в составе воде превышают норму. В виду того, что минерализация воды в отдельных районах доходит до 8-10 граммов на литр, эту воду нельзя использовать для орошения сельскохозяйственных культур. При этом снижается и рыбопродуктивность озера, который зависит от увеличения минерализации озера, непостоянства уровня воды, стихийного формирования ихтиофауны, отсутствие естественного воспроизводства белого амура и белого толстолобика, основных промысловых рыб, пользующихся особой популярностью у населения. Несмотря на отмеченные факты, специалисты считают, что  при решение вышеуказанных проблем и при грамотном ведении работ рационального использования и охрана рыбных ресурсов ситуацию можно нормализовать. Учитывая данную ситуацию Правительством Республики Узбекистан экологическая ситуация на Айдаркуле взята под особый контроль и специалистами начаты работы по комплексному изучению состояния гидроэкологических режимов Айдар-Арнасайской водной системы. Ведутся работы по разработке конкретных мер по решению накопившихся проблем.

 

Наргис КАСЫМОВА



[1] Э.Чембарисов, Ф.Шамсиев. Многооблачный комплексный метод оценки состояния водных объектов на основе обобщения различных экологических индикаторов.  Институт водных проблем АН РУз. www.cawater-info.net.