Tag Archives: Биз билмаган дунё

Газланган кўллар

Chert_Ozero

Россия Федерациясининг Киров вилоятида бир кўл бор. У кўлнинг суви доимо ўз ўзидан фонтан янглиғ отилиб туриши боис маҳаллий аҳоли унга «Шайтон» деб ном қўйган. Табиатнинг бундай мўъжизаси сув таркибидаги ёқилғи газлар туфайли юзага келади. Газлар эса сув ўтлари ва торфнинг парчаланиши оқибатида пайдо бўлади.

Шунга ўхшаш кўл Новгород вилоятида ҳам мавжуд. Қиш пайтида, кўл юзаси муз билан қопланганда газлар миқдори жуда кўпайиб кетади. Бундай пайтда музда кичик бир ёриқ пайдо бўлиб унга ёниб турган гугурт яқинлаштирилса – олов пайдо бўлади. Маҳаллий балиқчилар бундай «гулҳан»лар атрофида тез-тез исиниб турадилар.

Сибир дарёларининг баъзи ҳовузлари тубидан юқорига қараб отиладиган рангсиз метан гази оқимларини кузатиш мумкин. ҳозирги кунга қадар минг йиллар давомида юзага келган музликларда бундай газлар қаердан пайдо бўлганлиги номаълум бўлиб колмоқда.

Ғарбий Тянь-Шан тоғларидаги кўлда вақти- вақти билан жуда қаттиқ портлашлар юзага келади. Аниқ бўлишича, кўл ер қобиғининг ёриғида жойлашганлиги сабабли, ёриқлардан турли газлар кириб туради. Айниқса, азот ва метан газлари. Бу икки газ қўшилиб қаттиқ портлашларни юзага келтиради.

Худди шунга ўхшаган кўл Африканинг Гана давлатида ҳам мавжуд. Одатда тинч кўл баъзи баъзида қаттиқ портлаб туради. Бунақа пайтда кўл атрофии нобуд бўлган балиқлар билан тўлиб кетади. Органик моддаларнинг парчаланиши оқибатида бу кўлда асосан метан гази йиғилиб портлашларга олиб келади.

Африканинг 780 метр чуқурликка эга бўлган Киву номли кўлини газнинг ўзига хос сақланадиган жойи деса муболаға бўлмайди. 25 метрли сув қатламида 60 млрд.куб.м.газ мавжуд.

Ява оролидаги кўл ҳам шу қадар газланганки, вақти вақти билан сув юзасида диаметри 3 метр бўлган газли пуфаклар пайдо бўлади. Бу пуфаклар юқорига кўтарилиб ёрилганда кучли портлаш содир бўлади.

Газланган кўлларни ўзига хос «табиий миналар» ҳам деб атаса бўлади. Масалан, Камерун Республикасида жойлашган Монус кўлида 1984 йилда юқорида айтиб ўтилган сингари портлаш содир бўлганда 37 нафар киши бўҚилиш оқибатида ҳалок бўлган. 1986 йилда эса Камеруннинг «табиий миналаридан» бири портлаши туфайли 1800 нафар киши ҳаётдан кўз юмган. Ҳалок бўлган кишилар устидаги кийимлари бутун бўлсада, улар танаси кимёвий моддалардан қаттиқ куйганлиги анқланган.

Камерунда бундай ҳолатлар вақти вақти билан содир бўлиб туради. Чунки кўпгина бундай портловчи кўллар асосан тинч ётган вулқонлар кратерларида пайдо бўлган. Маълумки, Камерун доимий равишда портлаб турадиган вулқонлари билан машхурдир. Мамлакат номи Гвинея кўрфазида жойлашган 4040 метр баланликка эга бўлган ҳаракатдаги Камерун номли вулқонга атаб қўйилган.

1993 йилга қадар ушбу ҳудудда жойлашган «газланган» кўлларнинг портлаши оқибатида минглаб инсонлар ҳалок бўлишган. Ҳар бир портлаш содир бўлганда мовий рангли кўллар қўнғир қизил тус олиб инсонларни ҳам хайратга ҳам дахшатга солиб келган.

1993 йилдан буён портлашлар содир бўлмаган. Бироқ, ҳозирги кунга қадар инсоният қандай қилиб миллионлаб куб.метр газлар ҳосил бўлиши, уларнинг таркиби нимадан иборатлиги ва бундай ҳалокатни олдини олишга ожиз бўлиб қолмоқда.

Дилноза АБДУЛЛАЕВА тайёрлади

 

 

АНХЕЛ ШАРШАРАСИ

анхелИлк бор устидан учиб ўтган учувчи Жеймс Анхел шарафига номланган, дунёда энг баланд ҳисобланган, яъни умумий баландлиги 979 метр бўлган бу шаршара Венесуэланинг тропик ўрмонларида, Канайим Миллий парки ҳудудида жойлашган.

Унинг Ауянтепуй чўққисидан келувчи суви баландлик катталигидан тушиш жараёнида туман ҳолатига келади ва Кереп дарёсига қуйилади. Туманни эса бир неча километр наридан кўриш мумкин. Шаршаранинг кашф қилиниш тарихи қизиқ. Маҳаллий аҳоли вакилларидан олинган йўлбошловчилар америкалик учувчиларга чўққининг тепасида оппоқ, худди камалакка ўхшаб товланувчи тошлар борлигини айтишади.

Жеймс Анхел буни олмос деб ўйлайди ва кон топиш ниятида ёнига икки ёрдамчиси ҳамда хотинини олиб, самолётига ўтиради ва ўша томонга учиб кетади. Маҳаллий аҳоли айтган тошни топади ҳам. Аммо у олмос эмас, балки томчилар сачрагач, қуёшда товланувчи кварц эди. Анхел тош баҳона шу пайтгача биров билмаган шаршарани кашф этган эди. Бироқ тепадан пастга яёв тушишга тўғри келди. Чунки Ауянтепуй чўққисига қўниш чоғида самолётга шикаст етганди. Тепадан пастга тушиш учун уларга 11 кун керак бўлган. Шундай бўлса-да, бу жамоанинг саргузаштлари тез тарқалади. Самолёт эса орадан 33 йил ўтгач, вертолётлар ёрдамида олиб келинади ҳамда таъмирланиб, Маракай шаҳри музейига топширилади.

1949 йил Миллий география жамияти бу шаршарани тўла ўрганиб чиқади. 1994 йилда эса Канайим Миллий парки, табиийки, шаршара ҳам ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилади. У Венесуэланинг ўзлаштирилмаган ҳудудида жойлашганлиги сабабли, сайёҳларга самолётда ёки дарё орқали кемада бориш тавсия этилади.

Дунёдаги энг қўрқинчли кўл

015

   Камерундаги Ниос кўлиҳаёт учун хавфли бўлиб, “ажал кўлидеб ҳам аталади. Унга бундай ном кимнингдир кўлда чўккани ёки баҳайбат маҳлуққа ем бўлгани учун берилмаган. Мудроқ вулқон ўрнида ҳосил бўлган Ниос сирли ва жозибадорлик нуқтаи назардан Европа, Канада, АҚСҲ ва Япониядаги кўллардан сира қолишмайди. Ўтган асрнинг 1986- йилида рўй берган ҳодиса туфайли Ниосга  “ажал кўлидеган совуқ ном берилди. Ўша йили кўл тубидаги мудроқ вулқоннинг уйғониши натижасида 1711 нафар маҳаллий аҳоли қурбон бўлган. Айтишларича, вулқон кратеридан доимий равишда карбонад ангидрид газлари сизиб чиқади. Бундай газлар сизот сувлари билан бирикади ва кўл сувларига келиб қўшилади. Натижада ушбу заҳриқотил кўл тубига чўкади. Одатда, кўлларнинг юза ва туб қатламидаги сувлар бир-бирига камдан-кам ҳолларда қоришиб кетади. Қоришиб кетган тақдирда ҳам ҳавога кўтарилган карбонад ангидрид гази атроф-муҳитга жиддий хавф тугдирмайди. Бироқ, гап Ниос кўли ҳақида кетганда бундай хотиржамликка берилиш ярамайди. Чунки Ниос кўлида тўпланган газлар бирваракайига отилади. Табиийки бундай пайтда ён-атрофда мавжуд тирик жон борки бари заҳарланади. Мутахассисларнинг фикрича, Ниос кўлида тўпланадиган заҳарли газлар йерости қатламларда кечадиган ўзгаришлар, кучли шамол ва шунга ўхшаш омиллар эвазига ҳосил бўлади. 1986-йилда ҳам худди шундай бўлган. Фалокат кунига қадар кўл сувлари кўм-кўк ва тиниқ рангга кирган. Кейин еса ҳавога заҳарли газларни куч билан чиқариб ташлаган кўл лойқа тусга киради. Олимларнинг таъкидлашича, ҳозирда кўл ўшандан бери йигилиб қолган заҳарли газлардан “қутилиш”га тайёргарлик кўрмоқда. Бу сафар кўл катта талофатларга сабаб бўлиши ҳам мумкин. Ҳатто, Камерунга қўшни Нигериянинг каттагина қисми сув остида қолиш эҳтимоли ҳам йўқ емас. Аммо маҳаллий аҳоли бундан заррача ташвишга тушаётгани йўқ. Қайтанга, кўл атрофидаги ҳудудларга кўчиб келаётган одамлар сони кундан-кун кўпайиб бораётир. Бирдан-бир сабаби кўл атрофидаги ерлар ўта ҳосилдор. Қолаверса, ким ҳам аждодлари истиқомат қилган, киндик қони тўкилган жойларни тарк этгиси келади, дейсиз. 

Наргис ҚОСИМОВА

«Илоҳий дарё»

nilНил – Африкадаги энг узун, дунёдаги узунлиги ва аҳамияти бўйича икки энг улкан дарёнинг бири. У Африканинг катта қисмидан, жумладан, қитъадаги 11 мамлакат ҳудудидан оқиб ўтади. Бу жиҳатдан Европада бир неча мамлакат оралаб «кезиб»Дунай дарёсидан қолишмайди.

«Нил» сўзи дарёнинг юнонча номи «нейлос»дан олинган бўлиб, «илоҳий дарё», деган маънони билдиради. Шунингдек, юнонлар Нилни «Эгиптос», деб атаб, дунёдаги қатор тиллардаги Мисрнинг номи «Египет» шундан келиб чиққан. Дарё Шарқий Африка ясси тоғлигидан бошланиб, катта дельта ҳосил қилиб, Ўрта денгизга қуйилади. Юқори қисмида Баҳр ал-Ғазал (ўнг), Ачва, Собат, Кўк Нил ва Отбара (чап) каби йирик ирмоқлар унга қушилса, Отбаранинг Нилга қуйилиш жойидан бошлаб дарё чала чўллардан оқиб ўтиб, кейинги 3000 км масофада унга бирорта ҳам ирмоқ қуйилмайди.

Миср пойтахти Қоҳирадан 20 км шимолда дарё кўп сонли тармоқларга бўлиниб оқиб, Ўрта денгиз қирғоқларида Искандариядан Порт-Саид шаҳригача чўзилиб кетган учбурчак шаклидаги кенг дельтани ҳосил қилади. Нил дарёси дельтаси майдонига кўра (24 минг кв.км) қарийб Қрим яримороли ҳудудига тенг. Шуниси қизиқки, дарёларнинг қуйилиш жойида ҳосил бўладиган «дельта»ни биринчи марта юнон географлари Нилга нисбатан ишлатишган. Юнонлар Нилнинг қуйилиш жойида ҳосил бўлган улкан учбурчак ҳудудни юнон алифбосидаги Δ (дельта) ҳарфига қиёслаб, шундай номлашган. Кейинчалик бу ном дунёдаги барча дарёларнинг қуйилиш жойига нисбатан ишлатиладиган бўлди.

Нил дарёси ҳавзасининг умумий майдони турли манбаларда 3 – 3,4 млн. кв.км, деб келтирилади. Дарёнинг ўртача сув сарфи Асвон тўғони ёнида секундига 2600 м³ни ташкил этади. Аммо сув камайган ва кўпайганда дарёдаги сувнинг миқдори секундига 500 м³дан 15 000 м³гача ўзгариши мумкин. Қадимги манбаларда, жумладан, Геродотнинг «Тарих» китобида Нил Нигер билан қўшилиб оқиши ва унинг қор ва муз сувларидан тўйинмаслиги қайд етилган. Птоломейнинг асарларида эса Нилнинг Ой тоғларидан бошланиши хусусида далиллар бор, бу фикр узоқ вақт давомида яратилган географик асар ва хариталарда, шу жумладан, ал-Хоразмий яратган Нил дарёси харитасида ишлатилган.

Дарё бошланиш қисмида қояли тоғлардан оқиб ўтгани боис, бу ерда кўп сонли остона ва шаршаралар мавжуд. Виктория кўлининг шимолий қисмидан Альберт кўлигача бўлган дарё Виктория-Нил, деб аталади. Дарёнинг бу қисмидаги энг баланд шаршара – Мерчисон шаршарасининг баландлиги 40 метрдан ошади. Жуба шаҳридан қуйироқда тоғликдан оқиб чиққан Нил улкан ясси котловинани кесиб ўтади. Бу ерда дарёни «Баҳр ал-Жибол», яъни «Тоғ дарёси», деб аташади. Баҳр ал-Жиболнинг энг йирик ирмоғи «Баҳр ал-Ғазал» (Ғазаллар дарёси) бўлиб, тоғлардан оқиб чиқаётган шўх ва оқ сувли мазкур дарёнинг оқими овози худди куй таратаётгандек эшитилгани боис, шу ном билан аталган. Хартум шаҳри яқинида тоғлардан оқиб чиқаётган Кўк Нил Оқ Нил билан қўшилиб, худди шу ердан Ўрта денгизгача дарё Нил номи билан аталади.

Нил дарёсининг турли қисмларида мавжуд бўлган остоналар дарёдан доимий равишда кемачилик мақсадида фойдаланишга тўсқинлик қилар эди. Аммо ХХ асрнинг 60-йилларида Асвон шаҳри яқинида барпо этилган умумий баландлиги 111 метр бўлган Асвон тўғони бу тўсиқни бартараф этди. Асвон тўғонининг умумий узунлиги 3600 метр, асосининг кенглиги – 980 метр. Уни барпо этиш учун 43 млн. м³ тупроқ ишлатилган. Тўғоннинг барпо этилишидан ҳосил бўлган Носир кўлининг (сув омбори) кўлининг узунлиги – 550 км, эни – 35 км.гача, майдони – 5,2 минг кв.км, сув сиғими – 132 куб километр (Чорвоқ сув омборидан 61 марта катта).

Тўғоннинг  барпо этилиши сув сатҳи баъзи пайтларда 8 метрдан ортиқ кўтариладиг ан Нил дарёсининг оқимини тартибга солиш, ундан кемачилик ва суғориш мақсадида кенгроқ фойдаланиш имконини берди. Нилдан умумий узунлиги 13 440 км бўлган суғориш каналлари чиқарилган. Ҳозирги вақтда дарё водийсининг баъзи қисмларида сунъий суғоришнинг яхшиланиши натижасида қишлоқ хўжалик экинларидан йилига уч мартагача ҳосил олиш мумкин.

Нил – Саҳрои Кабирни кесиб ўтиб, сувларини Ўрта денгизга олиб келувчи ва Шимолий Африканинг бепоён саҳролардаги ҳаёт манбаи бўлган ягона дарёдир. Дарё қуйи қисмларида қирғоқларидан тошиб, водийларни маҳсулдор лойқа билан бойитади. Айниқса, аҳолисининг 97 фоизи дарёнинг 10 – 15 км кенгликдаги қирғоқбўйи ҳудудларида истиқомат қиладиган Миср учун дарё катта аҳамиятга эга. Нил дарёси бўйлаб Шимолий Африканинг йирик шаҳарлари – Хартум, Асвон, Фива, Қоҳира шаҳар агломерацияси, дельтасида эса Искандария шаҳри жойлашган. Нил дарёсининг Асвон тўғонигача бўлган қисми дунёдаги энг оммавий сайёҳлик йўналишларидан биридир.

 Фарзиниса Шербоева, Фарғона вилояти Бувайда

  туманидаги 15-мактаб ўқитувчиси

 

Наска водийсининг сири

naska-picСайёрамизда шундай ҳудудлар борки, уларда мавжуд объектларни кўриб, ҳайрон қолмасликнинг иложи йўқ. Перудаги Анд тоғларининг ёнидаги чўлда унча катта бўлмаган Наска водийси жойлашган. Ушбу жойнинг номи бир неча ўн йиллар давомида илмий ва илмий-оммабоп адабиётлар саҳифаларидан тушмай келаётир.

Наска водийсининг олимлар эътиборини ўзига тортадиган асосий жиҳати – узунлиги 60 км, кенглиги 2 км бўлган ҳайрон қоларли даражада текис юзага эга бўлган қисмидир. Ушбу майдон бир хил масаофадаги параллел чизиқлар билан бўлинган, баъзи жойларида бурама чизиқ ва айланалар мавжуд. Олимлар олиб борган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Наска водийсидаги ушбу тасвирлар милоддан аввалги ИИ милодий ВИИ асрлар ўртасида бунёд этилган.

Жанубий Америкада қадимда яшаган аҳоли нафақат геометрик шакллар, балки ҳатто оддий ғилдирак тўғрисида ҳам етарли маълумотга эга бўлмаганини эътиборга олсак, Наска водийсидаги манзаранинг бирмунча ғайриоддий характерга эгалиги кишини ҳайратга солади.

Барпо этилиши сирлигича қолаётган 13 мингдан ортиқ чизиқ ва геометрик шакллардан ташқари, водийда 788 та турли ўсимлик ва ҳайвонларнинг улкан тасвирларини ўз ичига олган суратлар галалереяси ҳам мавжуд. Унда узунлиги 20 метрдан зиёд иккита лама, 180 метрли калтакесак, гавдаси 250 метрли маймун ва қушлар, бўйи 620 метрдан ошадиган одамнинг суратлари мавжуд.

Айниқса, ушбу ҳудуддан бирмунча узоқда, яъни Амазониянинг бориш қийин бўлган ботқоқларида яшайдиган, катталиги бор-йўғи 6 мм бўлган ноёб рицанулей ўргимчагининг 46 метрли тасвирининг Наска водийсида мавжудлиги кишини лол қолдиради. Чунки ўргимчакнинг оёқларидан бири бошқаларига нисбатан қийшиқроқ ва узунроқ. Ҳозирги замон олимлари рицанулей оёқларидаги ушбу фарқни нисбатан яқинда, фақат микроскоп ёрдамида аниқлай олишганини эътиборга олсак, «қадимги замон рассоми» мазкур ўргимчак танасидаги ғайриоддий тузилишни қай тарзда илғай олгани жумбоғлигича қолмоқда. Шу боис, олимлар Наска водийсини моҳирлик билан суратларга тўлдирган «рассом»ни аниқлаш устида бир неча ўн йилдан бери тинмай бош қотиришмоқда. Водийда олиб борилган дастлабки қазиш ишлари шуни кўрсатдики, қадимда бу ер Жанубий Американинг туб аҳолиси ҳиндуларнинг гуллаб-яшнаган макони бўлган. Баъзи мутахассисларнинг фикрича, улкан суратлар ўзига хос қишлоқ хўжалиги тақвими вазифасини ўтаб, аҳоли уларга қараб қуёшнинг йил давомидаги ҳаракатини кузатган бўлиши мумкин.

Польшалик олимларнинг гигант суратлар яқинида олиб борган изланишлари шуни кўрсатдики, бу ердаги аҳоли турар жойлари бундан тахминан 980 – 1000 йилча олдин кучли табиий офат, яъни тоғдан оқиб тушган катта миқдордаги лойқа оқими билан кўмиб юборилган. Одамлар бошқа ҳудудларга кўчиб кетгач, Наска водийси ҳувиллаган чўлга айланиб қолди.

Немис олимларининг фикрича, Наска водийси астрономик майдон ролини ўйнаган, майдонда чизилган шакл ва чизиқлар эса қадимги перуликларнинг астрономик тақвимининг таркибий қисмлари бўлиши мумкин. Аммо, водийда чизилган шакл ва суратларни фақат жуда баланддан кўра олиш мумкинлигини инобатга олсак, улар ўлчамининг бу қадар катталиги жумбоғлигича қолмоқда. Ҳозирги кунда Наска водийси қўриқхонага айлантирилган бўлиб, унинг ҳудудида фақат илмий-тадқиқот мақсадларида фаолият олиб бориш мумкин. Шунингдек, олимлар 1980 йилда Перу пойтахти Лимадан тахминан 1000 км жануби-шарқда вертолётда уча туриб, улкан суратлар галалереясини аниқлашди. Бу ерда ҳам улкан лама ва илонларнинг расми турли кенгликдаги чизиқлар ҳамда трапеция шаклидаги майдончалар билан уйғунлашиб кетган эди. 1984 йилда перулик учувчи Лима шаҳридан 450 км жанубдаги Сан-Хосе ҳудудида текис майдонда ўйиб ишланган ҳайвон, ўсимлик ва одамларнинг улкан тасвирларини суратга олишга муваффақ бўлди.

Шунга ўхшаш улкан тасвирлар нафақат Жанубий, балки Шимолий Америкада ҳам топилган. Жумладан, 1953 йилда АҚШнинг Арканзас штатида олиб борилган аэрофотосуратга олиш давомида Поверти-Пойнтс шаҳарчаси ёнидан оқиб ўтувчи Арканзас дарёси қирғоғидаги текисликда бир-бирининг ичига моҳирлик билан жойлаштирилган олтита саккизбурчак аниқланган. Ташқи, яъни энг каттасининг бурчаклари орасидаги масофа 1200 метр бўлган ушбу геометрик шакллар қадимда кимлар томонидан ва нима учун фойдаланилгани ҳалигача олимлар учун номьалумлигича қолмоқда.

Тош ва тупроқ тўкиш йўли билан яратилган турли кўринишдаги геометрик шакллар АҚШнинг Оҳайо штатидаги Литл Майами ва Сойото дарёлари водийларида ҳам аниқланган. АҚШнинг Висконсин штатидаги Медисон шаҳри яқинида ҳар иккала қанотининг кенглиги 62 метрдан ошадиган учта улкан қуш, Жоржия штатида айлана ичига олинган 40 метрли қуш, Оҳайода – 411 метрли илон, Аризонада – 46 метрли одамнинг турли геометрик шакллар билан биргаликдаги тасвирлари аниқланган.

ОксфордширУшбу тасвирларнинг кўп ҳолларда бир томонга қараб йўналгани ва улардаги бурчак оғишининг бир хиллиги олимларни таажжубга солмоқда. Шунинг учун ушбу объектлар ерликлар учун номаълум ўзга сайёрадан келган цивилизация вакиллари томонидан яратилган бўлиши мумкин, деган фикрлар ҳам йўқ эмас.

Сабоҳат Бердиева

ҚУШЛAРНИНГ ШИФOБAXШ XOСИЯТЛAРИ

bird1Бургут. Бургут пaти уй ичидa тутaтилсa, ўшa ердaн илoн, чaёнлaр қoчaди.

Лoчин. Лoчин мияси тoмoқ oғригaндa суртилсa, яxши бўлaди.

Бoйўғли. Бoйўғли миясини бинaфшa ёғи билaн қўшилиб, бурунгa тoмизилсa, шaқиқa (мигрeн)ни тузaтaди.

Кaбутaр. Кaбутaр гўшти иссиқлик бўлaди. Кaбутaр бoлaсини қoнини сoя жoйдa қуритиб, шaкaр билaн йeйилсa, мeъдaни бaқуввaт қилaди. Бурун қoнaши тўxтaмaсa, кaбутaр бoлaсининг қoни тoмизилсa, дaрҳoл қoнни тўxтaйди.

Xўрoз. Xўрoз Oқ xўрoз пaти куйдирилгaн уйдa гaзaндaлaр қoчaди. Xўрoз миясини илoн чaққaн йeргa қўйилсa, зaҳaр тaъсир қилмaйди.

Тoвуқ. Қoрa тoвуқнинг туxуми мeъдaни бaқуввaй қилaди. Дoим тoвуқ гўшти йeб юрaдигaн oдaм сeмирaди. Қoрa тoвуқнинг тeзaгини oғриқ тишгa қўйилсa, oғриқни қoлдирaди.

Ғoз. Ғoз гўшти иссиқ бўлaди. Унинг oёқ суягини куйдириб, кулини ярaгa қўйилсa, тузaтaди. Aгaр қoрa ғoзнинг гўштини йeб, устидaн янa сут ичилсa, мeъдaни мустaҳкaмлaйди. Ғoз ёғни ёсумaн ёғи билaн қўшиб, қулoққa тoмизилсa, қулoқ oғриғни бaртaрaф қилaди.

Сaссиқ пoпишaк. Сaссиқ пoпишaк қoнини кўзгa тoртилсa, кўз рaвшaн бўлaди.

Булбул. Булбул қoнини ичгaн oдaм xушoвoз бўлaди. Унинг суягини  ёш бoлaнинг бўйнигa бoғлaб қўйилсa, қoрoнғидaн қўрқмaйди вa тили бийрoн бўлaди.

Лaйл. Лaйлaкнинг xoсиятлaридaн бири шуки, зaҳaт ичгaн oдaм унинг ёғини сигир ёғ билaн қўшиб еса, зaҳaр тaъсир қилмaйди. Лaйлaк туxумини қирқ кун oт гўнгигa кўмиб, сўнг пeс бўлгaн oдaмгa бeрилсa вa суртилсa, яxши бўлaди

Мусичa. Юз фaлaжигa учрaгaн oдaм мусичa гўштини  еса, тузaлaди.  Гўштини зaъфaрoн билaн қoвуриб eйилсa, oшқaзoн кaсaл бўлмaйди. Унинг қoнини қутургaн ит тишлaгaн oдaмгa бeрилсa, фoйдa қилaди.

 Сaoдaт БOТИРA,  Учқудуқ тумaнидaги 20- мaктaбнинг  биoгия фaни ўқитувчиси

 

СОЯНИНГ ВАҚТГА ДАҲЛДОРЛИГИ

100379567_26_Protiv_techeniya

Барчамизга маълумки, 22 июнь куни қуёш 230 301 шимолий кенгликдан 22-декабр куни эса, 230 301 жанубий кенгликдан ўтади. Айнан шу кунлари бизнинг соямиз соат 12:00да тўғри шимолий қутбни кўрсатади. Хўш қолган кунларчи? Баҳорги (21-март) ва кузги (23 сентябр) тенг кунликларда қуёш экватор чизиғидан ўтади. Бунда сайёрамиз қуёшга нисбатан 21-мартда 230 301 шарқ томонга, 23 сентябрда эса 230 301 ғарб томонга оғган ҳолатда блади. Шу сабабли 21-мартда соат 12:00да соямиз 230 301 шимолий – Қарбни 23 сентябрда эса 230 301 шимолий-шарқни кўрсатади. 22 декабрдан 22 июнгача соямиз йўналиши (маълум бир вақтда, айтайлик соат 12:00да) 470 гача ўзгариб боради. Шундай экан йилнинг бошқа (22-декабр ва 22 июндан ташқари) кунлари соямиз қачон қутбни тўғри кўрсатади. Буни топиш учун оддий математик усулдан фойдаланамиз. 1 соат = 150 470 =? соат 10 = 41 41х470=3соат 81 Демак, 22-декабр соат 12:00даги ва 22 июн кунги соат 12:00 даги соямизнинг шимолий қутбни кўрсатиш вақти 3 соат 8 дақиқага фарқ қилар экан. Яъни 21 мартда соат 16:26да 23 сентябрда эса соат 13:34 да соямиз шимолий қутбни тўғри кўрсатади. 12:00-1:34=10:26 12:00+1:34=13:34 22 июндан 23 сентябргача 93 кун бўлса 1с 34 мин(94мин):93 кун=1,011. ўрта ҳисобда ҳар бир кун соямизнинг шимолий қутбни кўрсатиш вақтини ўртача бир минутга ўзгартиради. Шу тариқа қолган кунларни ҳам топишимиз мумкин. Эгалланган билим ва кўникмаларга таяниб ўзингиз яшаб турган жойингизга баҳорги ва кўзги тенг кунликларда ҳамда қишки (22-декабр) энг узоқ тун ва энг қисқа кун ва ёзги (22-июн) энг қисқа тун ва энг узоқ кун даврларида қуёш зенитда (12:00да) бўлган вақтда қуёш нури текис юзага неча градус бурчак остида тушишини ҳам аниқлашингиз мумкин. Бунинг учун сиз турган жойингизнинг координатасини, аниқроғи кенглигини билсангиз бас. Айтайлик сиз Қўқон шаҳридасиз. Бу шаҳар 400 301 шимолий кенгликда жойлашган. Шаҳарга 21-март ва 23 сентябрда яъни қуёш экватордан ўтган пайтда соат 12:00да неча градус бурчак остида тушишини топиш учун. 900-400301=490301 (21 март ва 23 сентябр соат 12:00да) 490301 -230301=260 (22 декабр соат 12:00да) 490301+230301=730 (22 июн соат 12:00да) 22 декабрдан 22 июнгача ўртача ҳар 4 суткада қуёш нурининг тушиш бурчаги 10га ўзгариб боради. Шу ўзгаришлар қил фаслларининг алмашинишига сабаб бўлади.

Эгамназар ЭРМАТОВ, Фарғона вилояти Бувайда тумани

Ўсимликлар инсонлар суҳбатини эшитишга қодир

u3941f73384m
           Маълумки, ўсимликлар ўзига яқин турган бошқа ўсимликларга электр сигналларни юбориш орқали «суҳбатлашади».
Англия, Испания ва Италияда фаолият юритувчи бир қатор тадқиқотчилар ҳарорат, намлик, ҳавонинг ифлосланиши, кимёвий моддалар ва бошқа омилларнинг ўсимликларга қандай таъсир кўрсатиши ҳақидаги маълумотни олиш имконини берувчи микросенсорлар тармоғини яратиш устида изланишлар олиб бормоқдалар.
         Тадқиқотчилар узатгич орқали ўсимликлар чиқараётган электрик сигналларга уланадилар ва улар атроф-муҳит ҳақида нима деяётганликларини аниқлай оладилар.
         Лойиҳанинг номи PLEASED (PLants Employed As SEnsing Devices) бўлиб, 1.07 миллион евро миқдорида молиялаштирилган.
         Тадқиқотчилардан бири  Стефано Манкузо (Stefano Mancuso) бу технологияни ўсимликлар учун Rosetta stone (компьютер орқали чет тилларни ўргатувчи дастурий таъминот) дастурига ўхшашини айтиб ўтди.
       »Рақамли тармоқ ва кучли алгоритм ҳар бир ўсимликни атроф-муҳит ҳақида маълумот берувчи ахборот манбаига айлантиради. Битта дарахт бир вақтнинг ўзида атроф-муҳитнинг бир нечта параметри бўйича маълумот бериши мумкин», дейди у.
        Сўзлашувчи ўсимликлар ёки тадқиқотчилар тили билан айтганда «киборг ўсимликлар» кислота, озон ва туз каби турли элементларга ўз «муносабатини» билдиради. Лойиҳада WiFi технологияси ишлатилганлиги сабабли шинам меҳмонхонадан туриб боғни мониторинг қилиш имконияти пайдо бўлади. Ўсимликка кўпроқ қуёш нури керакми ёки унга сув қуйиш кераклиги, айнан қайси ўғит солиш кераклиги ҳақидаги маълумотлар узатгичлар орқали олинади.
          »Ўсимлик атроф-муҳитни англаш ва назорат қилишда ўз ҳиссасини қўшиши мумкин. Бунда ижобий ўзгаришлар фақат ўзимизга боғлиқ бўлади», дейди лойиҳа координатори доктор Виталетти.
Манба: http://econews.uz/

 

Карамбола ёхуд “тропик юлдузлар”

karambola_cr

           Карамбола деб номланган ва доимо яшил бўлиб турувчи бу дарахтнинг ватани Ҳиндистондир. Бугунги кунда у Шарқий ва Жанубий Осиё мамлакатлари, АҚШ, Исроилда ҳам кенг тарқалган. Дарахтнинг барглари акация дарахтининг баргига жуда ҳам ўхшаш бўлиб, 50 см.гача узунликда бўлади. Дарахтнинг бўйи 5 метргача етади. Бошқа тропик ўсимликлардан фарқли ўлароқ, у сояда ҳам ўсаверади, аммо жуда ҳам намни севади. Карамболанинг мевалари халқ орасида “тропик юлдузлар” деб аталади. Мевалар оч яшил рангдан сариқ ранггача, кесилганда беш қиррали юлдуз шаклида. Мевасининг таъми нордон-ширин ва ширин, сувли.  Карамбола С витаминига бой бўлиб,  асосан коктейллар ва дисерт учун фойдаланилади. Мевада шовул кислотаси бўлганлиги сабабли уни ошқозон-ичак касалликлари билан оғриган беморларга истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Аксарият ҳолатларда карамбола таомларнинг безаги учун ишлатилади.

Шохдор бодринг

rbdfyj

Шохдор бодринг ёки Кивано қовуни Африка қитъасининг энг хунук сабзавотларидан бири ҳисобланади.  Аммо ундаги фойдали моддалар оддий бодринг ва қовундан анчагина кўпдир. Шу сабабли бугунги кунда шохдор бодринг Янги Зеландия, Калифорния, жанубий ва марказий Африка давлатларида етиштирилади. Меванинг таъми лимон, бодринг  ва банан мазасининг қўшилмасидан иборат. Шохдор бодринг  В гуруҳи витаминлари ҳамда С витаминига бой. У терини тозаловчи, пешоб ҳайдовчи ҳамдир. Аксарият ҳолатларда ундан коктейллар, турли хил кремли пишириқларни безашда фойдаланишади.

Наргис Суннат қизи

Фермерлар эътиборини қозона олмаган сабзавотлар

Vegetables and Fruits ArrangementИюль айнан пишиқчилик ойи. Бозор расталарида турли туман рангда, кўзни қувонитириб уюлиб турган  мева ва сабзавотлардан кўз қувнайди. Харид учун биз албатта ўзимизга яхши таниш бўлган сабзавотларни танлаймиз. Уларнинг аксариятининг ватани  дунёнинг бошқа мамлакатлари бўлсада бугун улар  кундалик ҳаётимиздан, таомномамиздан мустаҳкам ўрин олган. Аммо табиатда шундай сабзавотлар борки, улар ўзларининг ажойиб таъмига қарамасдан дунё ва Ўзбекистон фермерларининг эътиборига тушмади. Бунинг сабаблари анчагина. Шулардан бири аксарият  мамлакатларда кўпгина мева ва сабзавотларнинг махсус миллий рўйхатданжой олмаганлигидадир. Бошқаси одамларнинг ўзларига одат бўлиб қолган таомномасига уларни нг киритилмаганлигидадир. Хўш, бу қандай сабзавотлар?

Қора гуруч

ris2

Шолинг оқ, сарғиш, қизғиш, малла рангда бўлиши кўпчиликка маълум. Ўзбекистонда унинг асосан оқ ва қизғиш ранглари ишлатилса, Жанубий Осиё мамлакатларида унинг деярли барча ранглари мавжуд бўлган навлари истеъмол қилинади. Қора гуруч Хитойда етиштирилиб, пиширилганда у  сиёҳрангга киради. У антоцианин (кучли антиоксидант), витамин В, ниацин, витамин Е, кальций,  магний, марганец, темир ва рухга бой бўлиб,  қадимда  қора гуруч фақатгина император дастурхонига тортилган, оддий халққа унинг истеъмоли тақиқланган. Шунинг учун ҳам халқ унга “тақиқланган гуруч” дея ном қўйган. У оқланмаслиги сабабли, гуруч ўзида барча дармондориларни сақлаб қолади. Шунинг учун ҳам хитойликлар қора гуручни камқонлик, кўз касалликлари, соч  тўкилиши, организм қаришини олдини олиш  учун истеъмол қилишади.  Бундан ташқари  мазкур навда оддий шолига нисбатан икки баробар кўп оқсил ва клетчатка бўлиб, иммунитетни кўтариш  хусусиятига эга. Олиб борилган тадқиқотлар натижасига кўра, қора гуруч парҳезли маҳсулотлар сирасига кириб, у астмани келтириб чиқарувчи  бактерияларни нобуд қилиб, турли хил тери касалликлари, шишлар, аллергиянинг ҳам олдини олади, ичакларни тозалайди.

“Тарвуз” редиска

Дастурхонимиздан жой олган редискадан анча катта бўлган, кичкина тарвузчаларни эслатувчи мазкур сабзавот бир оз тахир таъмга эга. Аммо унда оддий редискада мавжуд барча фойдали хусусиятлар жамланган.  “Тарвуз” редиска таркибида аскорбин ва фолий кислоталари, кальций, калий, магний, мис мавжуд. Мазкур навни кўпроқ истеъмол қилган одамлар асаб касалликларидан фориғ бўладилар. Унинг таркибидаги кальций суякларнинг мустаҳкамлигига хизмат қилса,  калий юракнинг соғлом бўлишига ёрдам беради.  Редискадан турли хил салатлар тайёрлаш мумкин.  Етиштиришда ҳам у кўп сув ва унумдор тупроқ талаб этмайди.

Ширин шоколад булғори

перецшок

Тўқ шоколад рангли булғори қалампири АҚШ биологлари томонидан яратилиб, оддий булғори қалампирига нисбатан анча ширин шоколад  таъмига эга. Бошланғич босқичда оддий яшил булғори қалампиридан фарқ қилмаган бу навнинг мевалари пишиб етилгач, тўқ малла рангга киради.  Ўсимликнинг бўйи 70-80 см. бўлиб, меваси терисининг қалинлиги  5-6 мм. гача бўлади.  Мазкур навни иссиқхона ҳамда оддий дала шароитида етиштирса ҳам бўлади. Кўчатлар етиштириш учун уруғ плёнка остига экилиб,  26-28°С ҳароратда 60-70 кунда кўчат ҳолига келади. 1 кв. м га 5 та кўчат экиш мумкин, чунки у шохдор бўлиб, ҳаво ва ёруғликка талабчандир.

Сариқ тарвуз

арбуз

Ёзнинг жазирама иссиғида энг чанқоқбосди полиз экинларидан бири тарвузни кўпчилик севиб истеъмол қилади. Унинг турли хил навлари мавжуд бўлиб, уларни сўйишингиз билан унинг пуштиранггдан тўқ қизилгача бўлган ранги инсоннинг сулак безларини янада тезроқ ишлашга ундайди. Аммо сўнгги йилларда Испания бозорларида сариқ тарвуз пайдо бўлди. Таиланд ва Испания селекционер олимлари етиштирган мазкур  полиз экини  “бейби” деб аталиб, у ўзининг қизил қариндошидан уруғининг камлиги, сувлилиги ва хуштаъмлилиги билан ажралиб туради. Сариқ тарвузда кўплаб А, С витаминлари мавсжуд бўлиб,  унинг бир донасида инсон организми учун зарур бўлган углеводлар, клетчатка, аминокислоталар, протеин, кальций, темир мавжуд.  Ундаги каратоноидлар эса ҳужайрааро модда олмашунивини яхшилашга хизмат қилади. Натижада у ичакларни тозаловчи, иммунитетни мустаҳкамловчи, ошқозон фаолиятини яхшиловчи  маҳсулотлар қаторидан жой олган.

Наргис ҚОСИМОВА