Tag Archives: бирикма

ОҚАР СУВЛАР ОҚАВЕРАДИ… АММО УЛАРНИНГ АТРОФ-ТАБИИЙ МУҲИТГА САЛБИЙ ТАЪСИРИДАН ХАБАРДОРМИЗМИ?

сув окова

Республикамиз мустақилликка эришгандан сўнг атроф-табиий муҳит муҳофазасига алоҳида эътибор қаратилиб, Ўзбекистон бутун жаҳон табиат инқирозини олдини олиш ҳамжамиятига қўшилиб, мамлакатимизда табиатни, ер ва сув, ҳавони, ўсимликлар ва ҳайвонот оламини асрашга доир қатор қонунлар қабул қилинди. Сув ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга қаратилган долзарб вазифалар белгилаб олинди.

Вилоятимизда кўплаб йирик саноат корхоналари фаолият юритаётганлиги оқибатида улардан чиқарилаётган ташлама чиқинди сувлар атроф-табиий муҳит рельефига салбий таъсир кўрсатиши табиий, дейди Елена Аҳмедова, Навоий вилояти Аналитик назорат қилишга ихтисослаштирилган инспекцияси “Сув ресурсларини муҳофаза қилиш сектори” мутахасси. -Республикамиздаги меъёрий ҳужжатларга асосан вилоятда атроф-табиий муҳитга ошиқча оқова сувларни оқизганлик учун компенсация тўловлари белгиланган. Ўтган давр мобайнида компенсация тўловчи объектларнинг 2017 йил учун рўйхати қайта кўриб чиқилди ва вилоятимизда 437 та ана шундай объектлар мавжудлиги аниқланиб, шундан оқова сувларни етарли даражада тозаламаган ва ифлослантирувчи моддаларни коммунал канализация тармоқларига чекланган меъёрдан ортиқ оқизганлиги учун айрим объектлардан жорий йилнинг 1-чораги давомида 17417,3 минг сўм компенсация тўловлари белгиланиб, ундирилди.

Барчамизга маълумки, оқова сувларнинг таркибида кўплаб анорганик ва органик ифлослантирувчи моддалар мавжуд бўлади. Бу оқова айниқса ҳўжалик –маиший сувлар саноат корхоналаридан чиққан сувлар билан аралашганда бутунлай кутилмаган заҳарли бирикмаларга айланади.

Шу боис янги саноат корхоналарини барпо этаётганда, янги технология жорий этилаётганда, асосан маиший, саноат ишлаб чиқариши ҳамда атмосферадан ажраладиган сувлар ҳисобга олиниши зарур. Чунки атроф-табиий муҳитга чиқариладиган оқова сувлар атроф-табиий муҳит мувозанатини издан чиқариб, хавфли ҳолатларни юзага келтиради.

Юқоридагилардан келиб чиққан холда, инсон саломатлигини сақлаш, атроф-табиий муҳит ифлосланишининг олдини олиш, уни назорат қилиш, мониторинг олиб бориш мақсадида вилоят Экология ва атроф –муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳузурида Аналитик назорат қилишга ихтисослаштирилган инспекция фаолият юритади.

Атроф-табиий муҳит муҳофазаси давлат назорати билан бир қаторда хар бир атроф-муҳитга ифлослантирувчи ошиқча оқова сувларни оқизаётган корхона, ташкилот, муассасаларнинг атроф-табиий муҳитни ифлослантирувчи манбаси бўлса, ўз худуди ва унинг атрофларида сув билан ифлосланишни кузатиб боришлари, оқар сувлар оқаверади-да, деб ўйламасдан, зарур ҳолларда кимёвий таҳлил ўтказиш мақсадида бошқарма хузуридаги Аналитик назорат қилишга ихтисослаштирилган инспекцияга мурожаат этишлари лозим бўлади. Ахир атроф-табиий муҳит муҳофаза , уни келажак авлодга тоза ҳолда етказиш учун барчамиз масъулмиз-ку!

Наргис ҚОСИМОВА