РОССИЯНИНГ ЭКОЛОГИК ҲУҚУҚИ

600h315ek

Бугунги кунда экологик муаммоларнинг долзарблашуви жаҳон ҳамжамиятида мазкур соҳага кўпроқ эътибор берилишини талаб этмоқда. Шу билан бирга ҳар бир мамлакатда ўз экологик ҳуқуқини шакллантириш, табиат муҳофазасини давлат сиёсати даражасига кўтариш, аҳолининг экологик онгини ўстириш муҳимдир. МДҲ мамлакатлари ичида Россия Федерациясида экологик сиёсатнинг мақсади, вазифалари ва асосий йўналишлари Россия Федерациясининг Эколо­гик доктринасида белгилаб қўйилган. Ушбу доктрина, шунингдек, 2002 йил 10 январда қабул қилинган «Атроф-муҳитни муҳофаза қи­лиш тўғрисида»ги қонунни янада такомиллаштириш мақсадида федерациянинг алоҳи­да субъектларида, масалан, Бошқирдистонда Экология кодекси, Москвада «Москва­ шаҳрида давлат экологик назорати тўғрисида»ги қонун, Ярославлда «Экологик назорат тўғрисида»ги қонун қабул қилинди.

Россия экологик ҳуқуқи  умумий, ўзига хос ва махсус қисмларга бўлинади. Умумий қисм— ўзига хос қисм институтларига хизмат кўрсатувчи ҳолатлар бўлса, махсус қисм— экология ва коинот, халқаро экологик ҳуқуқ, қиёсий экологик ҳуқуқни ўз ичига олади.  Умумий қисм институтларига қуйидагилар киради:

  • Табиат объактларига нисбатан мулкий ҳуқуқ;
  • Табиат ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқи;
  • Табиатдан давлат томонидан фойдаланиш ва табиат муҳофазаси;
  • эколог-ҳуқуқий масъулият.

Ўзига хос қисм эса ўз навбатида қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • табиат объектларининг эколог-ҳуқуқий режими, яъни ердан, сувдан, флора ва фаунадан фойдаланиш ҳуқуқини;
  • табиатнинг алоҳида компонентларини муҳофаза этиш ҳуқуқи: ҳавони, табиат объектларини;
  • табиат –антропоген эколог-ҳуқуқий режими: қишлоқ хўжалиги объектлари, аҳоли пунктлари, рекреацион ва  даволаш муассасаларининг экологик назорати, чиқиндиларни бошқариш ва назорат қилиш ва ҳоказо.

Экологик ҳуқуқнинг махсус қисми атроф-муҳит муҳофазасининг халқаро экологик ҳуқуқнинг  ажралмас қисми сифатида кўрилади.  Россия экологик ҳуқуқининг  асосий мақсади  атроф муҳит муҳофазасини ташкил этиш, табиатни сақлаш ва табиат ресурсларидан оқилона фойдаланишни ташкил этиш, аҳолининг экологик  хавфсизлигини таъминлашдан иборат. Ҳуқуқнинг бир қисми сифатида экологик ҳуқуқ   экологик муносабатларни ўз ичига олади. Экологик  жамоат муносабатларининг объектлари 1991 йил 19 декабрда қабул қилинган  ва 2002 йилда ўзгарттиришлар киритилган Россия Федерациясининг “Атроф-муҳит муҳофазаси тўғрисида” ги қонунида  белгилаб берилган. Шунингдек қонунинг асосий мақсади экологик назорат соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат бўлиб, унда экологик назоратнинг турлари, яъни давлат, идоравий, ишлаб чиқариш ва жамоатчилик экологик назорати, уларни амалга ошириш тартиби ва усуллари, экологик назорат субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, экологик назорат натижаларини расмийлаштириш, экологик назорат натижаларини қўллаш шакллари қамраб олинган. Унинг асосий хусусияти ва ўзига хослиги сифатида миллий амалиётга жамоатчилик экологик назорати институти киритилганлигини айтиш мумкин. Бунда фуқаролик жамияти институтлари ва фуқаролар жамоатчилик экологик назоратининг субъектлари сифатида белгиланган.

Умуман, хорижий тажриба экологик назорат соҳасида­ги муносабатлар асосан экологик қонунлар доирасида тар­тибга солинаётганини, маз­кур масалага бағишланган алоҳида қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилмаганини кўрсатади.

Наргис ҚОСИМОВА

Фикр билдиринг

ёки
Сайтга кирганингиздан сўнг фикр билдириш имкониятига эга бўласиз