ЭКОЛОГ-ПЕДАГОГ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ МАҲОРАТИ

Ўқув-тарбия ишининг муваффақияти нафақат қўлланилаётган ўқитиш методларига, балки ўқув жараёнини ташкил этишнинг шаклларига ҳам боғлиқдир. Ўқитишни ташкил этишнинг шакллари ёки ўқитиш шакллари ўқитишнинг максад ва вазифалари, айни чоғда дидактик таъсир билан қамраб олинган талабаларнинг сони, ўқув предметининг хусусияти, талабаларнинг ўқиш жойи ва вақти ҳамда ўқув юртининг ўқув-моддий базаси билан аникланади.

Маълумки, лотинча «форма» сўзи ташки кўриниш, шакл маъносини англатади. Ўқитиш формаси (шакли) дидактик тушунча сифатида ўқитиш жараёнини ташкил килишнинг ташки томонини белгилаб, у ўқитилаётган талабаларнинг микдори, ўқитиш вақти ва жойи ҳамда уни ташкил этишнинг тартиби билан боғлиқдир.

Ўқитиш шакли ўқитувчи ва талабаларнинг белгиланган тартибда ва маълум тартиботда (режимда) амалга ошириладиган биргаликдаги фаолиятининг ташки ифодасидир.Ўқитиш шакллари ижтимоий белгиланади, ўқитувчи ва талабаларнинг биргаликдаги фаолиятини тартибга солади, индивидуал ва коллектив ҳолда ўқитишнинг ўзаро нисбатини аниклайди, билиш фаолиятидаги талабаларнинг фаоллик даражасини ва ўқитувчи томонидан унинг бошкарилишини белгилайди.

Демак, ўқитиш шакллари ўқув ишини ким, каерда ва кандай максадда ўқитилаётганлигини ҳисобга олган ҳолда кандай ташкил этиш кераклигини аниклайди.

«Ўқитиш методлари» тушунчаси билан «ўқитиш шакллари» тушунчаси ўзаро богланишда бўлади, аммо бу категорияларни фарқлай билиш керак. Ўқитиш методлари ўқитувчи ва талабаларнинг таълимий вазифаларни ҳал этишга йўналтирилган биргаликдаги фаолияти йўлларидир. Яъни, ўқитиш методи тушунчаси ўқув жараёнининг мазмуний-процессуал ёки ички томонини ифодалайди. Аксинча, юкорида таъкидлаганидек, ўқитиш шакли ўқув жараёнининг ташки томонини ифода этади. Дастлаб ўқув ишини ташкил килишнинг энг кенг таркалган шакли индивидуал ўқитиш бўлган. Масалан, кадимги Юнонистонда ўқитиш кўпрок индивидуал шаклда олиб борилган. Кейинчалик, талабалар сонининг кўпайиши, таълимга ижтимоий эхтиёжларнинг ортиши, китоб чоп этишнинг таркалиши, маърифатчиларнинг тажрибаси ва умуман таълим олувчилар оммасининг кўпайганлиги натижасида индивидуал ўқитишдан индивидуал-группалик ўқитишга ўтилган.

Индивидуал ўқитишда ўқитувчи ўз уйида ёки талабанинг уйида у билан алоҳида ўқув ишини олиб борган. Индивидуал – гуруҳли ўқитишда эса, бир неча талабалар кичик гуруҳларда биргаликда ўқув машғулотлари билан шугулланганлар, аммо бунда ўқитувчи бутун гуруҳ билан иш олиб борада, ўқув иши индивидуал характерга эга бўлган. Ҳар бир талаба ўз ишини бажарган, ўз дастури остида ишлаган, ўқитувчи олдида ўз топшириғи бўйича ҳисобот берган ва бошка талабалар билан умуман богланмаган. Чунки, талабалар турли ёшда ва ҳар хил тайёргарлик даражасига эга бўлишган. XII-XIII асрлардаёк университетларда, XV-XVI асрларда эса ўрта ва бошлангич ўқув юртиларда ўқитиш амалиётида группали ўқитиш йўлга кўйилган.

Ишлаб чикаришнинг ва жамиятда маънавий ҳаётнинг роли ортиши натижасида талабаларни оммавий равишда ўқитиш шакллари вужудга келди. Ўқув ишини ташкил килишнинг бундай шаклларидан бири бўлган гуруҳли ҳолда ўқитиш, дастлаб Жанубий-Ғарбий Русь ўқув юртиларида (XVI аср) кўлланилган.

Ўқитишнинг бу шакли бир катор элементлари билан ажралиб турарди.Ўқув ишини ташкил этиш учун талабалар ёшлари бўйича таксимланишар ва деярли бундай тайёргарлик даражасига эга бўлган гуруҳларга бирлаштирилардилар. Машғулотлар бир вақтнинг ўзида бутун гуруҳ билан биронта материал бўйича ўтказилар эди. Талабалар ўқув юртига йилнинг бир пайтида ва олдиндан белгаланган куннинг соатларида келишлари керак эди.

Бундай ўқув юртилар тажрибасини умумлаштирган ҳолда улуғ чех педагоги Я.А.Коменский экологик ўқитишнинг қуйидаги хусусиятлар билан белгиланади: тенг ёшдаги талабалар гуруҳини ташкил этадилар; унинг таркиби эса бутун ўқув юрти даврида қисман ўзгариши мумкин; ҳар бир гуруҳ ўз ўқув режаси асосида ишлайди; талабалар учун ташкил этиладиган ўқув-тарбия машғулотларининг асосий шакли бўлиб дарс ҳизмат килади; ҳар бир дарс факат биронта ўқув предметига багишланади; гуруҳда талабаларнинг ўқув иши ўқитувчи томонидан бошкарилади.

Я.А. Коменский ўқитувчи томонидан бир вақтнинг ўзида нисбатан кўпрок микдордаги талабаларни (40-50 талаба) ўқитиш мумкинлигини таъкидлаган. Хатто талабалар сонини 300 гача кўпайтириш мумкин эканлиги тўгрисида фараз килиб, бунда ўқитувчининг умумий раҳбарлиги остида ажратиб олинган энг кучли талабалар ҳар кайси 10 талабалар Билан машғулотлар олиб боришлари шарт килиб кўйилган.

XIX асрнинг охирида танлайдиган ўқитишнинг шакллари вужудга келди. Булар АҚШда батава системаси ва Европада маннгейм системасидир. Ўқув ишини ташкил килишнинг танланадиган системаларини вужудга келишига ўқитишнинг оммавий шаклларининг камчиликларини йўкотиш учун ҳаракатлар сабаб бўлди. Ҳусусан, бу системалар одатдаги ўқитишга хос бўлган оммавий нуқсонлар — кандайдир мавхум «ўртача ўқийдиган талаба»га мослаштириб ўқитиш, ўқитишнинг зарурий индивидуаллаштиришнинг таъминланмаганлигини бартараф этишга каратилган эди. Баттава системасида талабаларнинг иш вақти 2 кисмга ажратилиб, биринчи кисми гуруҳ билан дарсда ишлашга, 2-чи кисми эса, талабалар билан индивидуал ишлашга багишланар эди. Катта гуруҳларда ўқитувчи ёрдамчиси билан ишлаган ва у колок ҳамда камрок кобилиятли талабаларга кўмаклашган.

Маннгейм системасига кўра, талабалар кобилияти ва ўзлаштиришларига караб кучсиз, ўртача ва кучли гуруҳларга таксимланган. Танлов имтиҳонлар ва кузатиш асосида амалга оширилган, кейинчалик ҳам талабани гуруҳдан-гуруҳга ўтказиш мумкин бўлган. Ҳозир хам Австралияда ва АкШда бу система асосида турли типдаги ўқув юртилар ишламокда.

Дальтон-план номини олган индивидуаллаштирилган ўқитиш тизими XX аср бошларида АкШда вужудга келиб, уни шунингдек, лабаратория ёки устахоналар системаси деб ҳам аташади. Бунда ўқув юртида одатдаги гуруҳлар ўрнида предмет устахоналар ташкил килиниб, уларда ҳар бир талаба устахонадаги ўқитувчидан топшириқ олган ва унинг ёрдамида индивидуал ҳолда шугулланган. Машғулотнинг умумий режаси (дарс жадвали) бўлмаган, коллектив ўқув иши эса кунига бир соат ўтказилган. Бошка вақтда эса талабалар материални индивидуал равишда ўрганишган ва ҳар бир предмет ўқитувчиси олдида ҳар кайси мавзу бўйича топшириқнинг бажарилганлиги ҳакида ҳисобот беришган. Дальтон-план талабаларда шошма-шошарлик тугдирди, ўқитувчининг ўқув жараёнидаги ролини пасайтирди ва билимларни мустаҳкам ўзлаштиришни таъминламади.

XX асрнинг биринчи чорагида АкШда ўқитишнинг лойиҳалар системаси вужудга келди ва у «лойиҳалар методи» номи билан танилди. Бу система асосида талабалар фаолиятини амалий ҳалда ташкил килиш ётади. Талабалар ўқитишда турли хил содда амалий ишлар билан машгул бўладилар. Билимларни талаба билиш учун эмас, фаолият учун ўзлаштиради. Талаба факат ўзи амалда бажариши мумкин бўлган нарсаларга кизикади. Бунда билиш билан амалий фаолият бирлаштирилади. Аммо чукур назарий таълим берилмайди.

«Тармп плани» номини олган ўқитиш системасида ўрта ўқув юртида ўқитиш 100-150 талабани камраб олган катта гуруҳларда ўтказилиб, бунда лекциялар ва турли-туман ўқитишнинг техникавий воситаларидан фойдаланилади ва бу тарздаги ўқитишга ўқув вақтининг 40% сарфланади. 10-15 кишилик кичик гуруҳларда лекция материаллари муҳокама килинади, алоҳида бўлимлар чукуррок ўзлаштирилади ва малакалар ҳамда кўникмалар эгалланади, бунга ўқув вақтининг 20% сарфланади. Талабаларнинг мустақил, индивидуал ўқув ишига колган 40% ўқув вақти харж килинади.

Ҳозирги умумтаълим ўқув юртиларида ўқитишнинг гуруҳ-дарс системаси энг баркарор ва кенг таркалган тизими бўлиб колмокда. Аммо у ягона ва бирдан-бир ўқув ишини ташкил этиш шакли эмасдир ва шунингдек камчиликлардан ҳам ҳоли эмас. Ўқув юртида ўқитиш шаклларини такомиллаштириш бўйича кўпгина тадкикот ишлари амалга оширилмокда.

Дарс ўқитишни ташкил килишнинг шундай шаклики, бунда ўқув машғулоти ўқитувчи томонидан доимий тартибга, бирдай ёшга ва тайёргарлик даражасига эга бўлган талабалар гуруҳи Билан маълум вақт оралигида ҳамда белгиланган машғулотлар жадвали бўйича ўтказилади.

Дарс умумтаълим ўқув юртиида ўқитишни ташкил этишнинг асосий шаклидир. Ўқитишнинг ташкилий шакли сифатида, дарс кўйилган ўқув-тарбиявий вазифаларни ҳал этишга йўналтирилган талабалар гуруҳининг режали ва фаол равишдаги ўқув-билиш фаолиятини таъминлайди. Дарснинг яхши ташкил этилиши ва ўтказилиши ўқитувчи томонидан дарсга кўйиладиган ижтимоий ҳамда педагогик талабларни тўгри тушунилишига, бажарилишига боғлиқдир.Замонавий дарсга кўйиладиган талаблар умумтаълим ўқув юртиининг вазифалари, ўқитишнинг конуниятлари ва принциплари билан аникланади.

Замонавий дарга кўйиладиган асосий талаблар куйидагилар:

1) ўқув вазифаларининг аник белгиланганлиги, улардан асосий ва иккинчи даражали вазифаларнинг ажратиб кўрсатилиши;

2) таълимий ва тарбиявий вазифаларнинг бирлиги, билимлардан талабаларнинг илмий дунёкарашини шакллантиришда фойдаланиш;

3) дарс вазифаларига мос ҳолда ўқув материалининг энг кулай мазмунини танлаб олиш, дарсни керакли жиҳозлар билан таъминлаш;

4) энг максадга мувофик ўқитиш методларининг ва усулларининг танланганлиги;

5) талабаларнинг билиш фаолликларини таъминлаш;

6) коллектив ўқув ишини ҳар бир талабанинг мутстакил ўқув фаолияти билан биргаликда олиб бориш;

7) дарс мазмунини ҳаёт ва амалиёт билан, аввал ўзлаштирилганва олдинда ўзлаштириладиган материаллар билан боглаш;

8) дарснинг ташкилий жиҳатдан пухталиги (ўз вақтида бошланиши, ҳар бир дакиканинг тежалиши, мантикий тугалланганлиги, дарс мобайнида талабаларнинг онгли интизоми).

Дарс ўқув юртида ўқитишнинг асосий, аммо бирдан-бир ташкил этиш шакли эмас. Дидактикада ўқитишни ташкил килишнинг дарсдан ташкарии турли-туман шакллари асослаб берилган ва ўқув юрти амалиётида кенг кўлланиб келмокда. Жумладан, ўқув лекциялари, семинарлар, ўқув конференциялари, экскурсиялар, ўқув-амалий, амалий машғулотлар, практикумлар, зачетлар, имтиҳонлар, факультатив машғулотлар, правктикумлар, зачетлар, имтиҳонлар, факультетив машғулотлар, талабаларнинг уйдаги мустақил ишлари ва бошка шакллар -ўқитишни ташкил килишнинг дарсдан ташккаришаклларидир. Уларни ўқув ишини ташкил килишнинг кўштмча шакллари деб хам аташади. Ўқув ишини ташкил килишнинг кўшимча шакиллари талабаларнинг гуруҳ-дарс системасидаги фаолиятини тўлдирувчи ва ривожлантирувчи турли хил машғулотлардир. Уларнинг баъзилари ностандарт  (ноанъанавий) дарслар каторидан жой олмокда, баъзи ўқув муассасаларида эса маълум муддат ичида ўқитишнинг асосий шакллари ролини бажармокда.

Дарс ўқитишни ташкил килишнинг асосий шакли сифатида ўқув жараёнининг барча бўгинларини амалга оширади. Аксинча, ўқитишни ташкил килишнинг бошка шакллари эса ўзига хос тузилишдан иборат бўлиб, ҳар бир аник ҳолитда ўқув жараёнининг факат биргина бўгини амалга оишириш мумкин. Масалан, ўқув лекцияси –янги билимларни шакллантириш, семинар-мустаҳкамлаш ва билимларни такомиллаштириш, имтиҳон-билимларни назорат килиш ва текшириш каби ўқитиш жараёнининг бгинларини амалга оширади. Ўқитишнинг  бу шаклларининг ўзига хослиги билимларнинг асосий манбалари, материални баён килишнинг устувор усуллари, билимларни такомиллаштириш ва шакллантириш, малакалар ва кўникмаларни таркиб топтиришнинг кўпрок кўлланилаётган йўллари, талабалар ўқув фаолиятининг устувор турлари билан аникланади. Масалан, лекцияда маълумот олишнинг асосий манбаи ўқитувчи бўлса, семинарда-талабалардир.

куйида ўқитишнинг кўшимча шаклларини кискача таърифлаб ўтамиз: 1. Лекция (ўқув лекцияси) – талабаларга 45 минут давомида дарсга нисбатан кўпрок ҳамдаги ўқув материалнинг монологик баён килиш усулидир. Лекция таркибида суҳбат ўқитиш методи сифатида ишлатилмайди. Ўқув лекцияси юкори гуруҳ талабаларига мўлжалланади, чунки улар узок вақт оралигида маълумот кабул килиш, уни акнглаш, кайта ишлаш ва мустақил ўзлаштиришга диққатни қарата оладилар.

2. Ўқув конференцияси – ўрганилаётган материал аввал яхши ўзлаштирилган материалларга асосланса, мараккаб бўлмаса, дарсликда ва ўқув кўлланмаларида тушунарли ифодаланган бўлса ўтказилади. Талаба мос дастур мавзуси бўйича конференция ўтказиши, талабалар мунозарасини ташкил килиши мумкин.

Мунозара олдиндан тайёрланган бўлиши, ўқитувчи талабаларнинг маърузалари мавзуларини, уларнинг мустақил ишлари асосий йўналишларини аниклаши керак. Бунда ўқитувчининг роли талабалар тортишувларини шарҳлашдан, муҳокама натижаларига якун ясашдан иборат. Ўқитишнинг бу шакли кўпрок адабиётлар билан ишлаш малакалари ва кўникмалари етарли даражада шакллантирилган талабалар  учун мўлжалланади.

3. Ўқув экскурсияси – табиий шароитларда кузатишлар ўтказишга, турли предметлар, ҳодисалар ва жараёнларни ўрганишга имкон берадиган ўқитишни ташкил килиш шаклидир. Талабалар музейлардаги экспонатлар билан, фабрика ва заводлардаги иш жараёни билан танишиб, табиат кўйнида турли ҳодисаларни кузатиб билимлар эгаллайдилар.

Ўқув дастурларида кўзда тутилган экскурсиялар мажбурий бўлиб, у ёки бу ўқув предметини ўрганиш учун ажратилган вақт доирасида ўтказилади. Экскурсиялар дарсларда дастурнинг маълум бўлимларини ўрганилиши билан боғлиқ ҳолда ўтказилади. Табиатга, ишлаб чикариш корхоналарига, музейларга, тарихий жойларга экскурсиялар уюштириш мумкин. Ўқув юртида географик ва адабий экскурсиялар ҳам ташкил килинади. Кўпчилик ҳолларда бир неча фанлар бўйича бир вақтнинг ўзида экскурсия уюштирилади ва уни комплекс экскурсия деб аташади. Ўқув жараёнида эгаллаган ўрнига кўра экскурсиялар кириш (олдиндан ўтказиладиган), жорий (ҳамроҳ, яъни ўтилаётган дарсга параллел ҳолда уюштириладиган) ва якуний (мавзу ёки бўлим бўйича дарслардаги ўқув ишига якун ясовчи) экскурсияларга бўлинади.

4. Практикумлар талабалар билан ўтказиладиган лабаратория ёки амалий машғулотлардан иборат бўлиб, улар мобайнида талабалар дастурга мос равишда маълум цикл ишларни бажарадилар. Практикумлар лабараторияларда, устахоналарда, ўқув кабинетларида, ўқув-тажриба участкаларида ўтказилади.

Талабалар ишларни бажаришда кўпроқ мустақиллик ва топшириқларни бажаришга ижодий муносабат намоён килишади. Практикумга ажратилган вақт доирасида ўқитувчи унга режа тузади, ўқув кўлланмалари ва дарсликларда берилган кўрсатмаларга кўшимчалар тайёрлайди. Практикум дастурида белгиланган топшириқларни бажариш ҳар бирталаба учун мажбурийдир.

5. Семинарлар дастурнинг асосий бўлимлари ўрганилгач, ва кўпрок ижтимоий фанлар бўйича юкори гуруҳларда  ўтказилади. Бу ўқув шаклида суҳбат ва талабаларнинг мунозаралари бирлаштирилади. Ўрганилган материални назарий жиҳатдан умумлаштиришда, талабаларни мустақил ахборотлар билан сўзга чикишга ўргатишда, бахс-мунозара юритиш, ўз фикрларини ҳимоя килиш, талабаларни ижтимоий ҳаётда иштирок этишга ва таълим олишни давом эттиришга тайёрлашда семинар магулотларининг роли катта.

Семинарни ўтказишда машғулотнинг режаси олдиндан ўқитувчи томонидан тузилади ва талабалар билан муҳокама мобайнида тўгриланади. Режага мувофик ҳар бир талабанинг ва бутун гуруҳнинг бўлажак семинарга тайёргарлик дастури белгиланади, топшириқлар таксимланади, ҳамма учун мажбурий фойдаланиладиган адабиётлар тавсия этилади.

Ахборотлар, рефератлар, маърузаларнинг мавзулари семинарда кўпрок муаммоли шаклда берилади.  Семинар ўқитувчининг кириш сўзи билан бошланиб, талабаларнинг маърузалари тингланади, бахс-мунозаралар юритилади. Машғулот сўнггида ўқитувчи унга якун ясайди, семинар натижаларини аник ўқитиш вазифалари билан боглайди.

6. Факультатив машғулотлар талабалар томонидан танланадиган ва уларнинг ҳоҳиш-истакларига кўра ўрганиладиган, илмий-назарий билимларини ва амалий кўникмаларини чукурлаштириш ва кенгайтиришга мўлжалланган ўқув предметларидир.

Ўқув режаларида факультатив машғулотларни ўтказиш белгиланиб, ҳар бир талабага биронта факультативни (танланадиган предметни) танлаб олиш имконияти берилади. Факультатив машғулотлар мажбурий фанлар бўйича дарслар билан якин алокада ўтказилади. Уларда лекциялар амалий машғулотлар Билан биргаликда амалга оширилади.

Талабалар китоб устида ишлаш, ақлий меҳнат кўникмалари, унчалик кийин бўлмаган экспериментлар ва тажрибалар ўтказиш малакаларини эгаллаб оладилар. Факультатив машғулотларда муаммоли ўқитиш, талабаларнинг индивидуал ижодий кобилиятларини ривожлантиришга ҳам кенг ўрин берилади.

7. Талабалар билан кўшимча машғулотлар уларнинг билимларидаги камчиликларни тўлдириш, ўзлаштирмасликнинг олдини олиш максадида ташкил килинади. Масалан, консультациялар, қолоқ талабалар билан кўшимча машғулотлар, кучли талабаларнинг қолоқ талабалар билан машғулотлари, ўқитувчининг талабалар билан индивидуал машғулотлари шулар каторига киради.

8. Синов ўқув дастурининг алоҳида бўлимларини ўзлаштирганликнинг, малакалар ва кўникмаларнинг шаклланганлигининг сифатини текшириш учун ўтказилади.

9. Имтиҳон ўқув йили ёки бир неча йиллар давомида талабаларнинг ўқув-билиш фаолияти натижаларини кайд этиш учун амалга ошириладиган ўқув ишини ташкил килишнинг шакли.

10. Талабаларнинг уй ўқув ишлари ўқитувчининг ўрганилаётган материални такрорлаш ва янада чуқурроқ ўрганиш ҳамда амалда кўллаш бўйича топшириқларини мустақил бажаришдан иборатдир. Уй ўқув ишлари икки белги билан характерланади: ўқитувчи томонидан бериладиган ўқув топширигининг мавжудлиги; бу топшириқни бажариш бўйича талабаларнинг мустақил ишлари. Уй вазифалари куйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:

-дарслик бўйича ўқув материалини ўзлаштириш;

-оғзаки машқлар бажариш;

-ёзма равишдаги машқларни бажариш.

Наргис  ҚОСИМОВА,

филология фанлари номзоди

 

ЭКОЛОГИК ТАРБИЯНИ ЎЗИМИЗДАН БОШЛАЙЛИК

logo3

Ўзбекистон табиати… Унинг пурвиқор тоғлари, зилол сувлари, салқин сабоси, чечаклар ифори уфуриб турган ҳавосидан неча асрлардан буён шоиру-ёзувчилар ўз ижодларида  ўз аксини топиб келмоқда. Аммо сўнгги йилларда тоғ ёнбағрларига дам олгани чиққан киши табиатдан завқ олиш ўрнига сой бўларида, қир ёнбағрларида, дарахтлар тагида сочилиб ётган чиқиндиларни кўриб, кайфияти бузилади. Қишда улар чириб кетмаган, бунинг устига бу йилгилари ҳам қўшилган. Турли шакл ва рангдаги консерва банкалари, пластик идишлар, целлофан ўрамлар, пакетлар, шиша идишлар. Бунга турли-туман темир-терсакларни, автомобил шиналари ва покришкаларни айтмаса ҳам бўлади.  Сув ҳавзасига қарасангиз, қирғоққа урилиб чайқалаётган баклашкалар,  бир марта ишлатиладиган тарелкалар, целлофан пакетларни кўриш мумкин. Шубҳасиз, сув ҳавзасининг тубидаги чиқиндилар бундан кам эмас. Албатта, бундай манзара барчага таниш. Аввал аччиғимиз чиқади, сўнгра биз ҳам  тозароқ жой топиб, еб ичиб, чўмилгач, кечга яқин ишлатилган қоғоз-у-пакетларни шу ерга ташлаган ҳолда уйга қайтамиз. Албатта буни кўрган фарзандларимиз келгусида бу хатти-ҳаракатларимизни такрорламасликка ким кафолат беради? Бежиз доно ҳалқимиз, “қуш уясида кўрганини қилади” демаган. Бундай ҳолат такрорланмаслиги учун, келажак авлодга  мусаффо ҳаво, тоза сув, кўркам  табиатни мерос қолдиришимиз учун ҳар биримиз ўзимизга савол беришимиз зарур: “Мен Она табиатни асраш учун нима қилдим?”. Айнан шу саволни фарзандларга ҳам бериш, ўсиб келаётган авлод она табиатга нисбатан ўйламасдан, масъулиятсизларча муносабатда бўлмаслик кераклигини сингдириш лозим.  Ҳар бир хатти-ҳаракатимизни назорат этишимиз, эколгик тарбияни ўзимиздан бошлашимиз зарур.  Мана мактаб ўқувчиси чўнтагидан конфет олиб, уни очди-да, қоғозини ерга ташлади. Айнан шу, бир парча қоғозни икки метр нарида турган ахлат қутисига ташлаш ҳаёлига ҳам келмади. Чунки у  шундай қилиш керак деб ўйлайди. Атрофда сочилиб ётган қоғозлар ҳам ахлат қутисида эмасда. Икки яшар болани аравачада олиб кетаётган она баклашкада қолган чойни фарзандига ичирди-да, бўшаган идишни йўлак четидаги ариқчага улоқтирди. Боланинг кўзи каламушлар югуриб юрган ариқчадаги ўнлаб  ана шундай баклашкаларга тушди. Унинг онгида бу манзара муҳрланиб қолди. Катта бўлгач, бундай таниш манзараларга у бефарқ қарайди. Ўзи ҳам писта чақиб, тонг саҳарда фаррош томонидан супирилган кўчага пўчоғини ташлаб кетади, машинада кета туриб, бўшаган баклашкани онаси сингари деразадан улоқтиради, сигарета қутисини беписанд, атрофдагилардан уялмай истироҳат боғидаги тахта курсининг орасига тиқиб кетади.  Ҳўш, шахсий тарбияни нимадан бошлаш керак?

Аввало:

-ўз орқангиздан ахлатни йиғиштириб юринг. Чиқиндиларни махсус ажратилган ерга олиб бориб ташланг. Агар бундай имконият бўлмаса, унда пакет ёки газетага ўранг ва уни яқинроқдаги ахлат қутиларига ташланг. Фарзандингиз музқаймоқ қоғозини ерга ташласа, ердан олиб, ахлат қутисига ташлашини айтинг. Буни нима учун қилганингизни болага тушунтиринг. У «Бошқалар ташлаяптику! Нега менга мумкин эмас?!» — деб эътироз билдириши мумкин. Табиатни асраб авайлашимиз зарурлиги, унга бефарқ муносабат қандай муаммоларни келтириб чиқараётганини тушинтиринг.

- сувни тежашни ва ифлослантирмасликка ўрганинг. Уйингиздаги носоз жумракларни тузатинг. Фарзандингизга сув тақчиллиги муаммоси натижасида миллионлаб одамлар азият чекаётганлигини тушунтириб беринг. Япон ёзувчиси Хироси Нома: “Мабодо келгусида ерда ҳаёт тамом бўлса, у атом урушидан эмас, сув етишмаслигидан бўлади”, — деб айтган эди. Шунинг учун сувни тоза сақлаш чораларини кўра олсак, келгусида ердаги ҳаётни сақлаган, халқимизнинг соғлом ва фаровон турмуш кечиришини таъминлаган бўламиз.

-уйда электр чироқларни учириб юришга ўрганинг. Зеро, иссиқлик ва ёруғликни тежаш орқали биз ҳавонинг глобал исиш муаммосини олдини олишга оз бўлсада ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз. Бундан ташқари фарзандингизнинг ўзи фойдаланмаётган нарсаларни ўчириб қўйиши, оилавий  бюджетингизга ҳам ёрдам беради.

- эҳтиёткорона муносабат. Нафақат табиат қўйнига чиққанда ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсини асрашни, балки уйда, маҳаллада, боғчада, мактабда ҳам болаларимизни ўзганинг меҳнатини қадрлаш,  яшаётган, ўқияётган жойини тоза тутиш ва уларга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлишга ўргатинг. Ҳовлида ёки подъезд олдида турган синиқ курсини, болалар арғимчисини фарзандингиз билан бирга тузатинг. Яраланган қуш боласига ёрдам кўрсатиб, уни тузалгунча боқинг. Баҳорда уйингиз атрофини болалар билан биргаликда ободонлаштириб гуллар экинг, дарахт кўчатларини  ўтқазинг. Бунда бола ҳам турли асбоблар билан ишлаш кўникмасини ўрганади. Сизнинг «эҳтиёт қилиш, синдирмаслик ва чиқиндилар ташламаслик» ҳақидаги панд-насиҳатларингиз эса ёшлар учун амалий сабоққа айланади.

Бугун биз экологик маданият ҳақида кўп гапираяпмиз. Аммо тарбияни ўзимиздан бошламас эканмиз, сўзлар ҳавода муаллақ қолиб кетаверади, атроф-муҳит эса ифлосланишда давом этади.

Наргис ҚОСИМОВА

ЖЕЛТЫЙ ТЮЛЬПАН

Thumbnail

-Ах какое красивое солнышко, какое красивое небо, какой красивый ручеек, неужели все это для меня, прошептал горный тюльпан, расправляя свои лепестки под нежными лучами утреннего солнца. Мне матушка земля не раз шептала укачивая, когда я был совсем маленьким семенем, рассказывая о золотистых и теплых лучах солнца, который дарит всем живым существам жизнь. Из семени вросла луковица, а из луковицы я. Как хорошо жить на земле!

В то утро как по мановению волшебной палочки в предгорья Нуратау окрасились в алый цвет, это цвели горные тюльпаны, нежно шептая слова благодарности качаясь под прохладным горным ветерком. Но вот солнце поднялось высоко над горизонтом, теперь его палящие лучи не так ласково прикасались к тюльпану. Через час он услышал вокруг голоса, своих родичей: пить, пить, пить…

-Он не добрый, он злой, подумал тюльпан, поглядывая на Солнце. Если я сейчас не выпью капельку воды, я высохну. Тюльпан попытался гордо расправить лепестки, но они от жары стали закрываться, а листья свернулись в трубочку. Остальные тюльпаны этим же способом пытались укрыться от жалящих лучей солнца, их жалобные стоны далеко разносились, ударяя по нагретым камням. Мудрая черепаха высунула свою голову из панцыря, и удивленно прислушался к этим стонам.

-Вот глупые цветы, сказала она пробегающей мимо Юркой ящерице.-  Чем жаловаться на солнца, они побоялись бы людей. К вечеру они загонят свои стада или станут просто, ради удовольствия срывать их. Когда я был маленьким, меня нашли люди и просто чтобы посмеяться перевернули меня вверх тормашками. Я чуть не умер от голода, спасибо помог сильный ветер, поставил меня на ноги.

-Верно говорите процокала  ящерица, надо бояться не солнца, а людей. Видите, у меня нет хвоста. Позавчера меня поймали двое мальчишек. Они бросили меня в нору к муравьям и безумно хохотали, когда я хотела от них вырваться, вновь и вновь загоняя меня палками обратно. Ели от них унесла ноги, только мой хвост остался у них на руках. Тюльпаны бойтесь не Солнца и Ветра, а людей.

-Правильно говорите уважаемая Ящерица присоединилась разговору Тушканчик. -Куда не глянь мусор оставляемой людьми, бумаги, баклашки, осколки от стекла разбитых бутылок, пакеты. Если эти люди не одумаются и не сохранят природу для себя, не научат своих детей беречь эти прекрасные просторы, кристальный чистый ручей для будущего поколения, скоро все мы вымрем от их ужасного поведения.

Слушая их Тюльпан все больше удивлялся и возмущался.

-Но, кто такие люди,- простонал наш знакомый Тюльпан. Утром лучи Солнца были ласковые, а теперь они жалят беспощадно, а Ветер сушит почву, не давая нам возможность сохранить драгоценную влагу.

Услышав слова тюльпана Ветер подул сильнее и вмиг Солнышко укрылась за тучами и пошел дождь. Тюльпаны раскрыли свои лепестки, расправили свои листья навстречу драгоценной влаги, Мудрая черепаха втянула в голову в свой домик, а Юркая ящерица укрылась под камнями, наш Тюльпан тоже закрылся, укрывая от дождя пчелу, присевшую в центр цветка. Только Тушканчик радовался вместе с цветами долгожданному дождику. После дождя вновь засияла лучами Солнце, небо окрасила разноцветная радуга. Выглянула из под камня Ящерица, высунул из панциря голову Мудрая Черепаха и оглянувшись вокруг, крикнула: «Берегитесь, прячьтесь, беда, люди!» и поспешила укрыться в своей норе.

Тюльпан удивленно оглянулся. Навстречу ему шли ребята во главе со взрослым мужчиной. В руках у каждого были тюльпаны, горные фиалки, зверобой, душица и пакеты, наполненные мусором. Каждый из них  собирал разбросанные повсюду бытовой мусор, оставленные отдыхающими. Тем временем мужчина рассказывал им о целебных свойствах каждого растения, собранными ребятами.

- Виктор Владимирович, посмотрите, какой необыкновенный цветок, воскликнула девочка, увидев знакомый нам Тюльпан. Он не похож на остальных. Желтый, а по краям белые иголки. Девочка нагнулась чтобы сорвать тюльпан, но мужчина остановил ее.

-Осторожно, это очень редкий вид тюльпана, их называют бахромчатыми. Цветки их примечательны тем, что по краям лепестков идет бахрома из жестких игольчатых выростов разной длины, торчащих во все стороны. На вершине лепестков бахрома наиболее густая и длинная. Она напоминает друзы горного хрусталя со сверкающими на солнце острыми длинными кристаллами, расположенными в живописном беспорядке, хрупкими и одновременно воинственными. И в самом деле цветки бахромчатых тюльпанов не безобидны. Закрываясь на ночь или перед дождем, они ловят не только зазевавшихся пчел, но и мощных шмелей. Бахрома не дает им вырваться на свободу, вот и приходится сидеть в цветках до первых лучей солнца. Но сходство с хищными насекомоядными растениями здесь чисто внешнее, ведь тюльпаны насекомыми не питаются. Тем не менее, первый бахромчатый сорт был назван Сандью, что в переводе с английского значит «росянка». Если честно я удивлен, откуда у нас в горах появился этот вид?

-Можно его сорвать, не унималась девочка, -ну пожалуйста!

-Нет, сказал Виктор Владимирович.- Пусть цветет и радует остальных своим необыкновенным цветом. На следующий год ветер унесет его семена в разные места, а из его луковицы вырастит новый тюльпан. Но если ты Севара, сейчас его сорвешь, то он не сможет больше размножаться. Лучше сядь и опиши его в своем походном дневнике, чтобы рассказать остальным членам нашего кружка «Юный биолог», а я вам ребята расскажу легенду про желтый тюльпан. Ребята уселись кружочком вокруг нашего героя.

- Долгое время существовало поверье о том, что бутон жёлтого бахромчатого тюльпана содержит в себе сильнейшую энергию, начал свой рассказ Виктор Владимирович.-И тот, кто сможет открыть его – станет счастливым. Однако, не было такого человека, который бы оказался способным открыть этот нежнейший бутон, державшийся на тонкой зелёной ножке и обдуваемый ветрами горного склона. Но однажды на этот склон пришла погулять мать с маленьким сыном. Мальчик впервые увидел красивый цветок и побежал к нему, желая разглядеть диковинное и прекрасное растение поближе. Когда мальчик подошёл к тюльпану, его лицо озарила улыбка, а по склону разнеслось эхо, повторяющее звонкий детский смех. Тюльпан раскрылся навстречу искренней улыбке, детский смех сделал то, чего не могла сделать никакая земная сила. С того времени принято дарить тюльпаны всем, кто счастлив. На праздник или просто так, подаренные цветы дарят хорошее настроение, а тем более такие красивые и такие разные, как тюльпаны.

Ребята, внимательно слушая руководителя, каждый  старался погладить его по головке, от чего он был очень горд и счастлив.

Наргис КАСЫМОВА.

 

 

ЭКОЛОГИК НАЗОРАТНИ КИМ АМАЛГА ОШИРАДИ? ЁХУД “КЕЛАЖАК УЧУН БИР ТУП ДАРАХТ”

0001-001-Pochemu-my-chasto-slyshim-slovo-ekologijaМашҳур француз ёзувчиси Антуан де Сент-Экзюпери:  “Эрталаб туриб, ўзингни тартибга келтирдингми, дарҳол Она Сайёрани ҳам тартибга келтиришга шошилгин” деган гапи ХХ1 аср учун ҳам долзарблигини йўқотгани йўқ. Юртимизда баҳор келинчак мисол ўз сепини ёя бошлаган ҳамон элу-юрт ҳашарга отланади. Атроф ободонлаштирилиб, кўчалар супирилади, турли хил манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилади, гулзорлар барпо қилиниб, ариқ-зовурлар тозаланади. Бободеҳқон фаслнинг энг гўзал байрами бўлмиш Наврўзнинг илк кунлариданоқ ерга уруғ  қадашга тайёргарлик кўра бошлайди. Аммо ана шундай хайрли ишларга қарамай, табиат тобора инсоннинг хатти-ҳаракатларидан азият чекиб, атроф-муҳит ифлосланмоқда, экологик муаммолар юртдошларимизни ташвишга солмоқда. Жаҳондаги мавжуд экологик муаммолар ҳозирда Ўзбекистонда ҳам ўз аксини топганлиги ҳеч кимга сир эмас. Биргина глобал иқлим ўзгаришининг мамлакатимизга таъсири оқибатида сўнгги 20 йил ичида ҳудуддаги энг катта сув ҳавзаси ҳисобланган Орол денгизининг қуриши ичимлик ва суғориш сувларининг танқислиги, биохилма- хилликнинг йўқолиши, чўлланишнинг кенгайиши, тупроқ деградациясинингкучайишини келтириб чиқарди.  Қишлоқ жойларида ўтин учун, шаҳарда эса  йўлларни кенгайтириш, турли хил меъморчилик ишларини амалга ошириш учун дарахтларнинг  кесилиши, ҳаво ва сувнинг нафақат корхоналардан ташқарига чиқарилаётган зарарли газлар, балки йилдан йилга кўпайиб бораётган транспорт воситалари оқибатида ифлосланиши, ҳавода, сувда эримайдиган, тупроқда чиримайдиган  чиқиндиларнинг кўпайиши  инсоннинг яшаб турган жойига хавф солаётганини сезмаймиз ҳам. Кундалик юмуш ва ташвишларимиз билан сумалак  пишириш учун кўп қаватли уйлар ўртасида ўсган дарахтни кесаётганлар,  анҳорга чиқиндиларни тукаётганлар,  қўлидаги  ахлатни дуч келган жойга ташлаб кетаётганлар олдидан лоқайд, бепарво ўтиб кетаверамиз. Нега индамаймиз? Нега фикр билдирмаймиз? Мана шу майда, одатий ҳолга айланиб қолган хатти-харакатлардан кўз юмишимиз балки айнан сизу бизда экологик маданиятнинг, жамиятнинг табиатга бўлган муносабатини тартибга солиш учун экологик назоратнинг етарли эмаслигидан далолатдир?

Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонуни 2013 йил 27 декабрь куни қабул қилиниб, кучга кирган эди. Қонун 27 моддадан ташкил топган. Асосий мақсади  экологик  назорат соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, давлат муассасалари, фуқаролик жамияти институтлари, ўз-ўзини бошқариш органлари, ННТ ва бошқа жамоат ташкилотларининг мазкур соҳадаги фаолиятини мувофиқлаштириш, атроф-муҳит муҳофазаси ва соғлиқни сақлашда муҳим давлат дастурларини амалга оширишдан иборат. Мазкур қонуннинг қабул қилиниши ва экологик назорат субъектлари томонидан ижросининг таъминланиши атроф-муҳитни муҳофаза қилиш фаолиятининг самардорлигини оширишга, уни такомиллаштиришга, энг асосийси, келажак авлод ҳаёти ҳамда саломатлиги учун янада қулай бўлган муҳитни таъминлашга хизмат қилади.

-Амалдаги миллий қонунчиликда жамоат экологик назоратининг механизмлари мавжуд бўлмай, у қисман қатор табиатни муҳофаза қилиш қонунлари билан назорат қилинган, дейди Тошкент вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси  иқтисод бўлимининг бошлиғи  Шахноза Усмонова. -  Хусусан,  қонунчилик ҳужжатларида экологик назоратнинг экологик хавфсизликни сифатли ва ўз вақтида таъминлаш ҳамда фуқароларнинг  ҳаёти ва саломатлиги учун қулай атроф-муҳитда яшаш ҳуқуқини таъминлашдек асосий афзалликлари ҳисобга олинмаган. Шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятидаги давлат назорати жараёнларида унга иккинчи даражадаги эътибор қаратилиб,  у ўзининг аниқ ечимини топа олмаётган эди. Янги қабул қилинган қонунда бу жиҳатларга алоҳида аҳамият берилган бўлиб, табиатни асраб- авайлашда кенг жамоатчиликнинг вазифалари аниқ белгилаб берилган. Қолаверса идоравий, ишлаб чиқариш бўйича экологик назоратнинг самарли омили бу давлат органларининг очиқлиги, ошкоралигини, жамоатчиликнинг фаоллигини таъминлашдан иборат эканлигига ҳам алоҳида урғу берилган.

Тошкент вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси   томонидан  ташкил этилган  семинарда ҳам мазкур мавзуда сўз юритилиб, “Экологик  назорат тўғрисида”ги Қонуннинг моҳиятини  давлат, хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ва фуқароларга тушинтириб берилар экан, экологик назорат тушунчаси  мазкур соҳадаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиши, табиатни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлашнинг асосий бўлаги эканлиги, у мустақил давлатимизнинг экологик сиёсатини ўзида акс эттириши ва мустаҳкамлаши ва экология соҳасида давлат бошқарувининг асосий элементи эканлиги билан алоҳида аҳамият касб этиши таъкидланди.

- Наврўз байрами муносабати билан Тошкент вилояти хокимлиги Тошкент вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, ЁИҲ “Камолот”  вилоят бўлими, Давлат санитария ва эпидемиология назорати маркази, туман хокимликлари билан ҳамкорликда Чиноз, Янгийўл, Зангиота туманларидан ўтадиган магистрал йўлни ободонлаштириш мақсадида “Келажак учун бир туп дарахт” акциясини ўтказишни режалаштирди, дейди суҳбатимизни давом эттириб  Ш.Усмонова. — Акция кунлари йўл четига 17 000 дан зиёд терак, минг дона мевали ва манзарали дарахт, 3000 дан ортиқ дуб, сафора дарахтл ва 17 000 дона гул кўчатлари экиш кўзда тутилган.

Мазкур акция пойтахтимиз томон элтадиган асосий йўлларни кўкаламзорлаштиришда  муҳим қадам бўлиши, шубҳасиз.

Наргис Суннат қизи.

ДУНЁ ЮЗ ЙИЛДАН СЎНГ…

EPCOT Center, 1979

Тасаввур қилинг, уйингиз остонасини ҳатлаб ўтишингиз билан ёқимли овоз “Ассалому-алайкум, қадрдон хонадонингиз, оилангиз багрига хуш келибсиз!” дея сизни олқишлаб, йўлак чироги ёқилади. Ошхонадан эса олдиндан дастурланган қозонда овқат пишганлигидан далолат берувчи ёқимли ҳид кайфиятингизни кўтаради. Роботлаштирилган столда аллақачон дастурхон ёзилган бўлиб, уй компьютери яна ўша хуш овозда оила аъзоларини кечки овқатга чорлайди. Сув билан уқалаш ва барча касалликларингизга ташхис қўя оладиган, даволовчи муолажаларини бажарувчи ювиниш хонасидан чиққач, сиз ўзингизни қушдай енгил ҳис қиласиз ва виртуал оламдаги денгиз бўйида дам олишга ёхуд Амазонка бўйи ўрмонларидаги энг йирик капалаклар паркига сайр қилиш учун суюқ кристаллардан иборат курсига ўтирасиз. Шу заҳоти у сиз истаган ҳолатга киради ва танангизга ором бахш этувчи енгил тебранишга ўтади…

Йўқ бу хаёл ҳам туш ҳам эмас, балки 100 йилдан сўнг сизнинг “ақлли уйингиз”нинг кўриниши, холос. Дарвоқе, дунё 2100 йилда қай кўринишда бўлади? Албатта, бу савол кўпчиликни қизиқтириши табиий. Зеро, биздан анча илгари яшаб ўтган ота-боболаримиз бугунги кунни ўз тасаввурларига сиғдира олмагандек, аксарият одамлар ҳам келажакни турлича тасаввур қиладилар. Биз айрим юртдошларимиздан шу вақт фикрларини сўрадик.

 Дармон Ибрагимов, Сирдарё вилоят телерадиокомпаниясининг директори:

— Ўзбекистон  дунёнинг энг ривожланган, яъни биринчи рақамли давлатларидан бирига айланган бўлади. Иқтисодиётимиз ривожи билан биргаликда миллий қадриятларнинг сақланиб қолиниши унинг жаҳондаги бошқа давлатлардан маънавий устунлигини таъминлайди.

Ёқуб бобо Хакимов, Жиззах вилояти Жиззах туманида истиқомат қилувчи уруш ва меҳнат фахрийси. 93 ёш.

-Аввало Ўзбекистон келажагига назар ташлайдиган бўлсак, унинг ривожи беқиёс бўлиши, барча инсон онги  билан яратилган технологиялар нафақат юртимизга тадбиқ этилиши, балки уларни яратиш бўйича Ватанимиз  биринчилар қаторига қўшилишига ишонаман. Мустақиликка эришгач, Ўзбекистонимиз 20 йил ичида 70 йиллик йўлни тинчлик билан босиб ўта олдими, 100 йилдан сўнг унинг янада қанотини кенг ёзишига ишончим комил.

 Дилафрўз Азаматова, Тошкент шаҳридаги Мирзо Улугбек туманидаги 207- мактабнинг кимё ва биология фани ўқитувчиси:

-100 йилдан сўнг шубҳасиз, дунё қиёфаси тубдан ўзгаради. Менимча одамлар ўртасида меҳр-оқибат кейинги ўринларни эгаллаши мумкин. Кўпчилик фақат ўзини ўйлайдиган бўлади. Бизнинг юртимизда эса, бу ҳолат дунёнинг бошқа юртларига нисбатан анча ижобий ҳолда сақланиб қолади.

Хомосапиенс, яъни ақлли инсон пайдо бўлибдики у ўзини эртанги кунини  билишга ҳаракат қилади. Бундан албатта турли хил фолбин ва башоратчилар самарали фойдаланишади. Аммо ўзини илм-фанга багишлаган олимларнинг башоратлари нисбатан тўгри чиқади. Масалан, америкалик муҳандис  Жон Уоткинс 1900 йили дунё 2000 йилда қандай кўринишга эга бўлиши ҳақида аёллар учун мўлжалланган «Ladies Home Journal» журналида чоп этилган  “100 йилдан сўнг дунёнинг қиёфаси” мақоласи қуйидагича бошланган эди: “Ушбу башоратлар сизга галати ва ақл бовар қилмас бўлиб туюлиши мумкин, аммо юз йилдан сўнг бу ҳақиқатга айланади”.

Муҳандис 100 йилдан сўнг рақамли фотоаппаратлар пайдо бўлишини, одамлар симсиз телефонлар орқали дунёнинг исталган бурчагидан туриб бир-бирлари билан гаплаша олишларини,  озиқ-овқат маҳсулотларини яримфабрикатлар эгаллашини, фермерлар  қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини катта ойна билан ўралган уйлар –иссиқхоналарда қишин-ёзин етиштиришларини, мева ва сабзавотларнинг улкан навлари пайдо бўлишини, телевизор ихтиро этилишини айтиб ўтган эди. Унинг амалга ошмаган башоратлари эса 100 йилдан сўнг ер юзида барча ҳайвонлар, шу билан биргаликда пашша- чивинлар йўқолиб кетишини, барча одамлар яёв юриб,  автомобиллар катта шаҳарларга кириши тақиқланишини айтган.

Физика бўйича 2012 йилда Нобель мукофотининг соҳиби бўлган  америкалик профессор Мичио Каку 100 йил эмас, яқин 20 йилдан сўнг дунё қиёфасини чизар экан, аввало Интернетга чиқувчи янги контакт линзаларнинг пайдо бўлиши, инсон танаси учун зарур “қисм”ларнинг очиқ савдога чиқиши, жамият аъзолари телепатия сирларидан бохабар бўлиб, ҳар бир одам бошқасининг фикрини ўқий олиши ҳақида башорат қилади. 2070 йилга келиб, йўқолиб кетган ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг кўпгина вакилларини уларнинг ДНКсини тиклаш орқали  қайта ерга қайтариш имкониятлари мавжуд бўлишига олимнинг  ишончи комил. Бундан ташқари неандертал инсон ҳаётга қайтарилади. Бунинг жамиятга нима фойдаси борлигидан бехабармизу, аммо олимларга ҳамма нарса қизиқлиги аниқ.. Энг асосийси, ҳар бир одам орзуси, яъни инсон танаси қаришининг олди олинади.

2100 йилга келиб дунёда “материани дастурлаш” технологиялари яратилади, яъни дунёда компьютерлар томонидан шакли ва фаолияти дастурланадиган материялар – биоодамлар пайдо бўлади. 100 йилдан сўнг ҳар бир фуқаро коинотнинг исталган юлдузига сайр қила олади. Одамларнинг сони  тез кўпайиши натижасида 18 минг оламдаги яшаш учун мақбул сайёралар излаб топилиб, инсонлар уларга кўчиб ўта бошлайдилар. Албатта, инсоният саратон, ОИТС каби даҳшатли касалликлар давосини топади. Танага махсус нанокомпьютерлар, яъни “санитарлар” киритилиб, улар организмни касал ҳужайралардан тозалайдилар.

Инсон танасига биометрик паспортни ўзига жамлаган чиплар киритилади. Қоғозбозлик йўқолиб, давлат функциялари қисқаради. Атом қуввати биринчи ўринга чиқади.

Машҳур башоратчилар ва олимларнинг келажак истиқболини кўришлари замирида нисбатан ҳақиқат мавжуд. Дунё башоратчиларига сайёрамизнинг кўриниши 100 йилдан сўнг ўзгарадими, деган саволга шунингдек И. В. Бестужев-Лада,  Иэн Пирсон, Ферейдун М. Эсфендиари ҳамда «Institute For The Future», «Popular Science»  каби футурологик журналлар қуйидагича жавоб беришган:

2016  йил. Олимлар аутизм касаллигини давосини топадилар. Дунёда чучук сув етишмовчилиги яққол сезилади.

2016 йил. Осиё ва Европани бирлаштирувчи, 17 та мамлакатни кесиб ўтувчи темир йўл қурилади. Сотувга сунъий равишда етиштирилган гўшт чиқади. Дунёдаги сайловларнинг 60 фоизи интернет орқали ўтади.

2018  йил. Ниҳоят дунё мамлакатлари  молиявий –иқтисодий  инқирозни енгиб, енгил нафас олишади.

2020 -30 йиллар. Само сайёҳлиги ривожланади. Инсон миясига микрочипларнинг ўрнатилиши, масофадан туриб фикрни ўқиш имконини беради. Ер шари аҳолисининг сони  8 миллиард нафарга етади. Инсон клони пайдо бўлади. Барча транспорт турлари автопилот – роботлар ёрдамида бошқарилади ва йўл-ҳаракат транспорти ҳодисаларининг олди олинади.

2035 йиллар. Учар автомашиналар оммалашади. Шаҳарлар ҳар бир қаватига дарахт ва гуллар экаилган экологик тоза бинолардан ташкил топади. Барча чиқиндилар тўлиқ қайта ишланади ва ёнилғи фақат улардан олинади.

2040-70 йиллар. Инсоннинг ўртача ёши 150 га етади.

2080-2100 йиллар. Компьютер ўрнига танасига ўрнатилган чиплар асосида инсон барча ахборотни саралаб, фақат кераклигисинигина қабул қилади. Инсонсюқ қувват билан озиқланиб, боқийлик сирини очади

Албатта, буларнинг барчаси тахминий башоратлар холос. Аммо бугунги кунда инсониятнинг келажакка интилиши замирида яширинган ҳақиқатлар ҳам атиги бир асрдан сўнг дунё қиёфасини худди шундай ўзгартириши мумкин.

Хўш, инсон ўз ақли билан иш кўрмай, ҳамма ишини роботлар бажариб, у фақатгина уларни бошқариш билан шуҚулланса, ҳаёт лаззатини фақатгина  ўзининг виртал дунёсига шўнғиб олса, унинг виртуал дўстлари оиласига айланса, ҳаттоки болалари ҳам пробиркада бунёд этилса, бундай келажакнинг нима кераги бор?

Балки 100 йил эмас, атиги 10 йилдан сўнг инсоният  бугунги куннинг тинчлиги, Она-юрт тупроғи, яқинлари меҳрини асраш ва қадрлаш келажакда дунё қиёфасини фақат яхшилик томон ўзгаришига олиб келишини тушуниб етишига ишончимиз комил.

Бу башоратларнинг қанчалик тўғри ёхуд нотўғри эканлигини Яратганнинг ўзига маълум.

Наргис ҚОСИМОВА

ЭКОТУРИЗМ ИМКОНИЯТЛАРИ ёки табиатни асрашга янгича назар

eco-tourism2 (1)

Юртимиз гўзал табиатининг сўлим гўшалари, пурвиқор тоғлари, зилол сувли сойлари, яшил гиламга бурканган қир-адирлари,  ўзга сайёралар рельефини эслатувчи қум барханлари ҳар қандай сайёҳнинг эътиборини тортиши турган гап.  Бугунги кунда сайёҳларни юртимизга жалб этадиган йўналишлардан бири экотуризм бўлиб, у  ҳудуд табиати билан танишиш, экологик барқарорлик тамойилларига асосан маҳаллий аҳолининг ўз она ерига бўлган меҳрини кучайтириш билан боғлиқ миллий қадриятлар, удумлар ва маросимларни ўрганиш, мавжуд экологик муаммоларга муносабатини билдиришни ўз ичига олади.

Тошкент давлат аграр университетининг доценти Бобур Комиловнинг фикрича, экотуризм атамасини Гектор Цебаллос-Ласкурейн 1983 йили киритиб, унинг асосий мақсади инсоннинг экологияга нисбатан салбий таъсирини камайтиришдир. Экотуризм  ўз ичига  асосий учта мезонни олиб, булар флора, фауна ва геологик ўзига хосликлардир. Бугунги кунда экотуризмни юртимизда ривожлантириш учун барча қулай шарт-шароитлар мавжуд, дейди Б.Комилов.- Биргина тоғ ва чўл ҳудудларнинг ҳайвонот олами, ўсимлик дунёси, хусусан доривор гиёҳлар билан танишиш,  деярли барча геологик қатламларни ўз ичига олган рельефларни кўриш, сув ҳавзалари бўйлаб сайёҳатарни уюштириш Ўзбекистоннинг сайёҳлик борасидаги салоҳиятининг ўсишига олиб келиши билан биргаликда,  мавжуд маҳаллий экологик муаммоларни ҳал этиш учун зарур маблағнинг кириб келишига ҳам пойдевор бўлиб ҳам хизмат қилади.

Ҳўш, экотуризмнинг асосий тамойиллари нимадан иборат? Аввало, бу:

-табиат қўйнига саёҳат, махаллий  табиий ёдгорликлар, мазкур ҳудудга хос анъана ва урф-одатлар билан танишиш;

- экологик барқарор муҳитни  яратиш ва унинг қонуниятларига амал қилиш;

- табиатни асрашга ҳисса қўшиш;

-экологик таълим;

- маҳаллий аҳолини экотуризмни ривожлантириш учун рағбатлантириш (тушаётган даромаднинг маълум қисмини аҳолига йўналтириш, бу ўз навбатида аҳолининг ўзи яшаб турган ҳудуддаги табиатни асрашга ундайди).

-экотуризм ривожлантириш кўзда тутилган ҳудудларнинг иқтисодиётини, шунингдек сайёҳларга кўрсатиладиган хизмат турларини яхшилаш ва такомиллаштиришдир.

Юқорида санаб ўтилган ишларни қандай амалга ошириш мумкин?

Албатта, экотуризм қатнашчиларини табиатга зиён етказмаслик,  доривор гиёҳларни юлмаслик, атроф- муҳитни ифлонтирмаслик ҳусусида огоҳлантириш;

- сайёҳларни олиб юришда экологик тоза транспорт — велосипед, отлардан фойдаланиш;

- барча ахлатлар махсус елим халталарга йиғилиб,  ахлат тўкиладиган жойларга ташлаш;

- дам олиш жойлари ва гулхан ёқиш фақатгина махсус белгиланган ерларда амалга ошириш;

- тирик табиат объектларидан ясалган сувенир ва эсдаликларни сотиш ва сотиб олишга йўл қўймаслик,  гуллар, гиёҳларни фақатгина махсус рухсат орқали узиш;

- сайёҳларнинг дам олиши учун қуриладиган кемпинглар, уйлар, меҳмонхоналар табиатга уйғун бўлиб, унинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига зарар етказмаслиги, ишлатилган сув, мағзава ва бошқа чиқиндиларни ташқарига чиқармасдан, ёпиқ экотехнологик тозалаш қурилмаларидан фойдаланиш. Сайёҳларга табиат объектларига боришдан олдин бир кунлик экологик таълим борасида семинар-тренинг ўтилади ёки бу билимлар табиат қўйнида амалга оширилади. Албатта экотуризм ўз ичига табиатшунослик музейлар, ўқув экологик йўлкалар,экотехнологик хўжаликлар  билан танишишни ўз ичига олиши зарур.

Бугунги кунда юртимизнинг турли ҳудудларида туризм, хусусан экотуризмни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

-Экотуризм объектларини юртимизнинг биргина Жиззах вилояти мисолида кўрадиган бўлсак, булар Фориш туманида миллий ўтовлардан иборат туристик база, Нурота қўриқхонасининг ҳайвонот дунёси, Айдаркўлда балиқ ови ва Қизилқум кенгликларида туя ёки отда сайр каби хизматлар сайёҳларга таклиф қилиниши мумкин, дейди Жиззах вилояти хокимининг матбуот котиби Дилмурод Абдураҳимов.- Бундан ташқари экотуризм қатнашчиларига Зомин туманидаги табиий ва соғломлаштирувчи иқлимда дам олиш, қишки мавсумда тоғ чанғисида учиш,  Жиззах шаҳрида Амир Темур дарвозаси ва Сангзор кўли бўйида қуёш ботишини томоша қилиш, миллий таомлар чойхонасида тановвул қилишни таклиф қилиш мумкин. Дастурга мувофиқ вилоятда туризм соҳасини ривожлантириш мақсадида эса сайёҳларга  кўрсатиладиган барча хизмат турларини яхшилаш, жумладан Жиззах, Зомин ва Фориш туманлари ва Жиззах шаҳрининг тарихий туристик масканларида ободонлаштириш таъмирлаш ишларини ташкил этиш, йўлларда ушбу объектларга йўналтирувчи инглиз, рус ва ўзбек тилларида кўрсаткичлар ўрнатиш, Фориш туманида “Ўтов”лардан иборат турбаза қуриш, тоғлар, қўриқхона ва чўл ҳудудларига от ва туяларда сайёҳатни ташкил этиш, вилоятнинг барча меҳмонхоналарида сувенир, антиквар ва миллий ҳунармандчилик дўконларини ташкил этиш лозим. Шунингдек, Зомин, Фориш, Бахмал туманларига бориш ва М-39 автомагистраль орқали Жиззах шаҳрига кириш қисми автомобил йўлларини стандартларга мувофиқ таъмирлаш каби турли лойиҳаларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ. Бу ишларнинг дебочаси сифатида  2012 йилнинг ноябрь ойида “Ўзэкспомарказ” павильонида ўтказилган 17-Тошкент халқаро таристик ярмаркасида Жиззах вилояти туристик объектлари ва имкониятлари тўғрисида тақдимот бўлиб ўтди. Жумладан, БМТнинг Тараққиёт дастури лойиҳаси асосида ташкил этилган Зомин тумани туристик имкониятлари бўйича алоҳида кўргазмалар намойиш этилди. Ушбу лойиҳанинг давоми сифатида Зомин туманида Республикада таниқли сайёҳлик фирмалари иштирокида Зомин тумани туристик имкониятлари, Зомин сиҳатгоҳида таклиф этиладиган хизматлар, қишки мавсум ойларида тоғ чанғиси йўналиши бўйича янгича туристик хизматлар таклифи юзасидан келган мутахассислар иштирокида семинар ўтказилди. Айни  пайтда Жиззахда туризм, шу жумладан экотуризм соҳасини ривожлантириш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда.

Наргис ҚОСИМОВА

БИЗ БИЛГАН ВА БИЛМАГАН ЧОЙ

51a0a8650dbc261496Чой ҳақида кўп ва хўп гапирилган. Ер шарининг бирор бир бурчаги йўқки, ушбу хўшбуй ичимлик севиб истеъмол қилинмаса. Тадқиқотчиларнинг фикрича, чой истеъмоли бўйича дунёда сувдан кейин иккинчи ўринда турар экан. Чойнинг кашф этилиши бир нечта афсоналар билан боғлиқ бўлиб, Хитойда  эрамиздан уч минг йил аввал император Чен Нунг бута тагида ўтириб қайноқ сувни  хўплаётганида пиёласига келиб тушган  бута барги унга ажойиб таъм беради. Ичимлик таъми ёқиб қолган император бута баргларини ериб, қуритиб сақлашни ва барча аҳоли уни истеъмол қилишини буюради. Бошқа афсонага кўра эса чой бутасини тасодифан ҳинд шахзодаси  Бадхидхарма Жанубий Хитой бўйлаб саёҳати давомида топган ва унинг баргларини чайнаб кўриб, уларнинг тетиклантирувчи кучига қойил қолган. Японияликлар ўз навбатида чой бўтаси шахзода Дарум медитация пайти ухлаб қолмаслик учун ўз киприкларини  кесиб, уларни кўмган ердан ўсиб чиққанига  ишонишади. Айтишларича, Дарум  аскарлари бута баргларини териб, уларни дамлашган. Ҳосил бўлган ичимликни эса ҳарбий юриш  давомида истеъмол қилишган.

Аслида чойнинг ватани Жанубий Ғарбий Хитой, Юқори Бирма ва Шимолий Вьетнамдир. Чой атамаси эса  шимолий хитойликларнинг cha сўзидан кириб келган бўлиб, чойни  Жанубий Хитойда   te, деб аташади ва бу сўз tee  сифатида Европа мамлакатлари халқлари тилига ўрнашган. Хитойда чой оммавий равишжа 350 йилларга келиб етиштирила бошланганлиги тарихий манбалардан маълум. Кўп йиллар давомида чой бутасимон ўсимлик дея ишониб келинган бўлса,  1763 йили Бирманинг Ассам вилоятида  чой дарахтини топишган ва шундан сўнг “ассам чойи” нави тез орада оммалашган. V асргача чой дори сифатида истеъмол қилинган бўлса, Х асрдан бошлаб у Хитойда миллий ичимликка айланади.  Европага чой XVI – XVIII асрларда португалия ва голландияликлар томонидан олиб кирилади. Чой   Ява, Суматра, Вьетнамда  XIX асрда экила бошланади,  ХХ  асрниннг бошларида эса Италия, Жанубий Швейцария, Австралияда  етиштириш йўлга қўйилади.

Чой ичинг ва ёшаринг

Қадимги хитойликлар чойни “ҳаёт олови” деб аташган. ХVIII асрда Япония императорининг хос шифокори чойни қонни тозалашда, кўз нурини ўткирлашда, жигар ва талоқ фаолиятини яхшилашда,  тетиклик бахш этиб, кайфиятни кўтаришда фойдаланган. Бугунги кунда чойнинг инсон организмига ижобий таъсири тўлиқ ўрганилиб,  у барча ҳаётий функцияларни кучайтириши аниқланган. Чой ичган одам оч қолмайди, чанқоқликни босади, кайфиятни кўтаради. Шунинг учун ҳам  Хитой, Корея ва Япония армияларида  чой асосий озиқ-овқат тури сифатида зобитлар овқатланишига киритилган. Чойда 130 дан зиёд турли хил моддалар аниқланиб, уларнинг асосийси таниндир. Қуритилган чой баргларида 16% гача танин, 0,007% эфир мойлари, катехин мавжуд бўлиб, улар қон томирлар эластиклигини сақлаб, атеросклероз касаллигининг олдини олади. Юрак-қон томир касалликларида чой тинчлантирувчи восита  сифатида хизмат қилиб, томирларни кенгайтиради, қон босимини меъёрлаштиради, қон айланишини  яхшилайди, бош оғриғи, қулоқдаги шовқинни камайтиради. Катехинлар ичакдаги моддалар алмашинувини тезлаштиради, мушаклар эластиклигини сақлаб, тез қаришнинг олдини олади. Шунингдек  чойдаги  кофеин ва теобромин инсоннинг доимо тетик бўлишига хизмат қилади. Чой  бўйрак касалликларида энг яхши даводир. У ўткир  ва хроник нефритларда ҳам зарар келтирмай, иштаҳа юқолиши, умумий  ҳорғинликнинг олдини олади. Шамоллаш пайти ичилган чой нафас олиш йўлларида ҳужайраларнинг янгиланишига сабаб бўлади. Бу эса касалликнинг тезроқ  чекинишига олиб келади. Чойдаги В2  ўз навбатида терининг чиройли ва таранг бўлишини таъминлайди. Ширинсизликсиз ичилган чой тишларни мустаҳкамлайди. Чунки унинг таркибидаги фтор тиш эмалини мустаҳкамлайди. Айниқса кўк чойни севиб истеъмол қилган одамларнинг асаблари тинчланади, унинг таъсирида мия кислородга тўйиниб, яхши ишлай бошлайди.

Чой организмдаги барча зарарли моддаларнинг кушандасидир. У хаттоки оғир металларни  чиқаришга, жигар, буйракни тозалаш , ошқозон фаолиятини яхшилаш хусусиятига эга. Албатта буларнинг барчаси чойнинг  навларига боғлиқ бўлиб, фақатгина ўзи истеъмол қилинса ва у тўғри дамлансагина фойда келтиради. Бўлмаса чой зарар ҳам келтириши мумкин. Жуда ҳам катта миқдорда чой солиниб дамланган бир чойнак чой юракка таъсир этиб, инсонни шокка тушириши ёхуд чуқур уйқуга элтиши мумкин. Қадимда хитойликлар “бир пиёла чой соғлиқ келтирар, икки пиёла чанқоқни қолдирар, учинчи пиёлани  ақатгина аҳмоқлар ичар” деб бежиз айтишмаган.

Чой дамлаш сирлари

Турли  хил халқларда чой ичиш маросимлари мавжуд бўлиб, японияликларда у эстетик-фалсафий характерга эга. Инглизлар чойни эрталаб соат  7 дан 9 лар орасида ва албатта  кечки 17 билан 18 орасида ичиб, бундай одат «five-o’clock-tea», “соат бешдаги чой» Кечкурун шотландияликлар “катта чой” ичишиб, унга тортилган турли ширинликлар аксарият ҳолатларда кечки овқатнинг ўрнини эгаллайди.    Ўзбекистонда чой куннинг ҳар соатида ичилади ва вилоятларга қараб турлича дамланади. Албатта, биринчи навбатда чойнинг таъмига сув таъсир этади. Булоқ сувига дамланган чойнинг таърифига сўз ожиз.  Кўп қаватли уйда истиқомат қиладиган одамлар албатта чойга ишлатиладиган сувни бир кун давомида тиндириб қўйишлари лозим. Чой учун сув қайнатганда унинг  ҳар тмонлама қайнашига эътибор бериш керак. Бир неча маротаба қайнатилган сув чой дамлашга ярамайди. Чойнинг қайси навини дамламанг аввало чойнакни иссиқ сувда чайқаш ва уни бўғда ёхуд қизиган печда бир неча дақиқа қиздириб олиш лозим. Бир чой қошиқда қуруқ чой солинган чойнак қора чой учун ярмигача, кўк чой учун учдан бир қисмигача қайнаб турган сув қўйилади ва чойнакнинг устини ёпган ҳолда 3-5 дақиқа тиндирилади. Сўнг қолган қайнаб турган сув қўйилиб, чой бир неча маротаба қайтарилади ва 2 дақиқа тиндирилади. Японияда аксарият ҳолатларда қуруқ чой устига  бир оз совуқ сув қўйилиб, чойнак 5 дақиқа бўғ устида ушланади, сўнг чойнакнинг ярмигача сув қўйилиб, яна 5 дақиқа бўғ устида тиндирилади ва чойнак тўлдирилиб яна 5 дақиқа чойнак қиздирилади. Қуруқ чой фақатгина  бир маротаба дамланади. Қайта дамланган чой ўзидаги  фойдали моддаларни йўқотади. Эрталабга қолган чойни ичмаслик зарур. Чунки бу чой инсон организмига фақатгина зарар келтириши исботланган.

Чойни нима билан ичиш керак?

Фойда учун чойнинг қуруқ ўзини ичган маъқул. Ширинликлар ундаги фойдали моддаларнинг фаоллигини сусайтиради. Қуритилган мевалар ҳар қандай чойхурликка мос келади. Хамирли ширинликлар ҳазми ёмон бўлганлиги сабабли чой уларнинг ҳазм бўлишини тезлаштиради. Аммо чойни шакар билан ичмаслик керак, чунки у чойдаги фойдали моддаларни “ўлдиради”. Сутли чой организм томонидан яхши ҳазм бўлади ва у кўп ҳолатларда шамоллаш, юрак ва буйрак касалликларида ишлатилади. Сут танин таъсирини нейтраллаштиради ва чойдаги бошқа моддалар фаоллигини оширади. Зираворлар – райҳон, занжабил, ялпиз, кардамон, зира, долчин, мурч билан дамланган чой шифобаҳш ҳисобланиб,  инсон организмидаги моддалар алмашинувини тезлаштиради. Саримсоқпиёз билан дамланган чой тиш оғриғини қолдиради.

Бир неча маслаҳат

Чой балиқ ҳидини юқотади. Чой шамаси гиламларни яхшигина тозалайди, чой дамламаси билан артилган ойнада доғ қолмайди. Шунингдек чой шамаси боғдорчиликда ҳам қўлланилиб, дарахт ва гуллар учун зарарли бўлган зараркурандаларни ўлдиради.

Наргис ҚОСИМОВА

ЛАЛМИКОР ДЕҲҚОНЧИЛИК жаҳон аҳлини тўйдиради

Arid ground and green

Ер юзида иқлимнинг ўзгариши, чўлланишнинг кўпайиши, ичимлик ва суғориш сувларининг камайиши бутун инсоният олдида  сувни тежаш ва сувсизлик шароитида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш масаласини қўймоқда. Ушбу муаммонинг ечими лалмикор ерларни ўзлаштириш ва у ерда экиладиган  экинларнинг ҳосилдорлигини оширишдан иборат. Лалмикор ерлардаги намлик асосан  куз ва қиш фаслларида ёққан ёмғир ва қорнинг ёғиш даражасига боғлиқ. Бутун дунёда бундай ерларнинг майдони ҳар йили намлик даражасига қараб ўзгариб туради. Айнан лалмикор ерлар бугунги кунда улкан аҳамиятга эга бўлиб, суғорилмайдиган ҳудудлардан қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда самарали фойдаланиш имкониятини беради. Бугунги кунда  лалмикор ерлар асосан Афғонистон, Эрон, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Судан, Туркия, Марказий Осиё давлатларида кенг тарқалган бўлиб,  ҳавонинг исиши натижасида музликларнинг эриши, ёғингарчиликнинг кўпайиши сўнгги йилларда лалмикор ерлардаги ҳосилдорликнинг ошишига олиб келмоқда. Бундан ташқари айнан лалмикор ҳудудлар  чорвачиликнинг ривожланишига омил бўлиб хизмат қилади. Кенг яйловлар, кузги буғдойдан бўшаган ерлар қорамол ва майда туёқли чорванинг ривожланиши учун қулайдир. Мутахассисларнинг фикрига кўра, айнан лалмикор ерлардан кузги буғдой йиғиштириб олингач, унинг ўрнига экилган маккажўхорига боқилган чорва ёз фаслининг энг иссиқ ойларида ҳам вазн йиғади.

Ҳиндистон  деҳқон-чорвадорлари мазкур усулдан қадимдан фойдаланиб келишади. Тоғ ёнбағрларидаги суғорилмайдиган ерларда ўстириладиган  иссиққа чидамли экинлар аҳолининг аксарият қисмини зарур қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлабгина қолмасдан йилдан йилга кўпайиб бораётган қорамолларнинг сонини тез суръатларда ўсишига ҳам омил бўлмоқда.  Бунинг асосий сабаби  буддизм динида сигирлар суйилишининг таъқиқлаганлигидир. Йирик шохли қорамоллар мамлакатда асосан ишчи ҳайвон сифатида фойдаланади. Бугунги кунда бир неча ўн миллион қорамолга эга бўлган Ҳиндистон улар учун озуқабоп экинларни  лалмикор ерларда етиштиради. Бундай ерлар мамлакатнинг 57 фоизини ташкил этади. Мамлакат мустақилликка эришгач, ҳукумат томонидан биринчи галда аграр ислоҳотлар ўтказилиб, йирик ер эгалари йўқ қилинди. Ер  майда деҳқонларга бўлиб берилди. Қисқа муддат ичида Ҳиндистон бир йилда 185 млн. тонна буғдой етиштиришга эришди ва дунёда Хитой ҳамда АҚШдан сўнг учинчи ўринни эгаллади. Бугунги кунда Ҳиндистонда шартли равишда бўлинган учта ҳудудда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, суғориладиган Ҳинд-Ганга дарёлари бўйидаги ерларда асосан буғдой, шоли, пахта, шакарқамиш экилса, Панжоб штатида узунтолали пахта, шоли ва буғдойнинг 40 фоизи етиштирилади. Учинчи ҳудуд Декан  тоғ ёнбағирларини  қамраб олади ва бу ерда лалмикор ерларга ихтисослашган  қишлоқ хўжалиги экинлари экилади. Энг қизиғи буғдойдан ташқари ҳинд фермерлари лалмикор  ерларда маккажўхори, жавдар, қисқатолали пахта етиштиришни ҳам яхши йўлга қўйишган. Бошқа ҳудудларга нисбатан ҳосилдорлик бу ерда анча паст бўлишига қарамай, биргина пахтанинг ўзидан ҳар гектардан 26 центнергача ҳосил олинади.

Афғонистонда узлуксиз давом этган ҳарбий ҳаракатлар унинг қишлоқ хўжалигига  салбий таъсирини кўрсатди. Мамлакатда фаолият юритиб келаётган салкам 2,5 млн. фермерларга бир йилда 250 минг тонна уруғли буғдой керак бўлиб,  асосан ғалла лалмикор ерларда етиштирилади. Чунки суғориладиган ерлар кўп бўлишига қарамай, уруш оқибатида буткул яроқсиз ҳолатга келиб қолган ирригация тизимини тиклаш учун анчагина маблағ зарур. Бугунги кунда мамлакатда етиштирилаётган мева ва полиз экинлари ҳам лалмикор ерларда етиштирилмоқда. Бу ўз навбатида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда  инновацион технологияларни, шунингдек полиз экинларини янтоққа пайвандлаш асосида етиштириш кенг йўлга қўйилмоқда.

Эронда Афғонистонга нисбатан бир мунча ўзгача ҳолатни кузатиш мумкин. Ҳайдаладиган ерлар мамлакат ҳудудининг 20 фоизини ташкил этиб, уларнинг асосий қисми шимолда, Каспий денгизининг яқинида жойлашган.  Ҳозирда мамлакатда 7,5 млн. га ер суғорилиб, 46 фоиз  қисмида лалмикор деҳқончилик жадал суръатлар билан ривожланмоқда. Лалмикор ерларда фермерлар асосан кузги буғдой, арпа, писта етиштириб, айнан мазкур қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортга чиқарилаётир. Шунингдек лалмикор ерларда деҳқончилик қилаётган фермерларнинг аксарият қисми чорвачилик билан ҳам шуғулланиши, қишлоқ хўжалигидаги яйлов учун ажратилаётган ҳудудлар сони камайиб бораётганлиги туфайли, соҳа ривожи учун ҳам лалмикор майдонлардан фойдаланилмоқда.  Бошқа мамлакатлар сингари Эронда ҳам лалмикор ерларда асосан буғдой етиштирилиб, суғориладиган ҳудудларда шоли, пахта, қанд лавлаги етакчилик қилмоқда.  Ўтган асрнинг 60- йилларида ўтказилган аграр ислоҳатлар  айнан буғдой учун ажратилган майдонларни янада кенгайтириш, лалмикор ерларда юритилаётган деҳқончиликда янги технологиялардан фойдаланиш имконини берди. Натижада 1990 йилларда буғдойдан 11 млн. тонна ҳосил олинган бўлса, бугунга келиб унинг ҳажми  3 баробарга ортди. Эрон дунёда юқори сифатли қуритилган мевалар, тоғ пистаси ва зираворлар экспортери саналади. Қир ёнбағрларида ўстириладиган тоғ пистаси ва зираворларнинг айрим турлари сувни тежаш имконини бериб, лалмикор ерларда деҳқончиликни янада ривожланишига олиб келмоқда.
Бугун мамлакатимизда ердан оқилона фойдаланиш, тупроқни муҳофаза қилиш, унинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, табиий захиралардан самарали фойдаланиш масалалари долзарб аҳамият касб этмоқда. Айтиш жоизки, тупроқ унумдорлиги ва ишлаб чиқариш қувватларини ошириш кўп жиҳатдан унга эҳтиёткорлик, тежамкорлик билан муносабатда бўлиш, уни яхшилашга қаратилган ҳаракатларга боғлиқ. Шу боис мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ мамлакатимиз қишлоқ хўжалик инфратузилмасини ислоҳ қилишга катта эътибор қаратилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни жадаллаштириш, ердан оқилона фойдаланиш, лалмикор ва суғориладиган ерларнинг ҳосилдорлигини оширишга хизмат қилиб келаяпти.   Лалмикор ерлар майдони 767 минг гектардан зиёд бўлиб, уларга асосан кузги буғдой, полиз экинлари ва узум экилади. Маҳсулот етиштириш учун экин эқиш учун етарли даражада намлик тўплайдиган ерлардан фойдаланилади. Бу ерларнинг катта майдонлари Қашқадарё, Самарқанд, Тошкент, Жиззах вилоятларида жойлашган. Жорий йилда лалмикор ерларда узумчиликни ривожлантириш бўйича ишлар  олиб бориши кўзда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 20 октябрда қабул қилинган “Озиқ-овқат экинлари экиладиган майдонларни оптималлаштириш ва уларни етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда 2013 йил 13 мартдаги “2013-2015 йилларда республикада узумчилик соҳасини янада такомиллаштириш чора –тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида  амалга оширилиб,  Жиззах, Самарқанд ва Тошкент вилоятларининг лалмикор майдонларида узум етиштириш кўзда тутилган. 2013 йилда мамлакатимизда 5500 гектар токзор, 4500 гектар боғ барпо этилиб, қарийиб шунчаси реконструкция қилинган. Паркент, Бўстонлиқ, Янгийўл, Зангиота, Самарқанд, Жомбой, Асака туманларининг мева ва узум етиштиришга ихтисослаштирилганлиги яхши самара бермоқда. Мутахассислар таъкидлашича, юртимизнинг тоғли ҳудудларида лалмикор боғдорчиликни ривожлантириш яхши натижалар беради. Бунда айниқса, Туркистон ва Нурота тоғ тизмаларининг катта ҳудудини эгаллаган Жиззах вилоятининг имкониятлари юқори. Таъкидлаш ўринлики, вилоятнинг Жиззах, Зомин, Янгиобод, Бахмал ва Ғаллаорол туманларида янги бодом навларини экиш, мазкур ҳудудларда лалмикор бодом боғларини барпо этиш ҳам иқтисодга, ҳам вилоятнинг экологик ҳолатини яхшилашга хизмат қилади.

        Республикамизда жами лалмикор деҳқончилик юритиладиган ер майдони 754 минг гектарни ташкил қилади. Юртимизда лалмикор майдонларни  об-ҳаво ҳамда тупроқ таркибига кўра тўртга бўлиш мумкин. Шундан асосийси текисликда жойлашган бўлиб, унда ёғингарчилик  миқдори 250-300 миллиметрни ташкил этади ва асосан ғалла етиштиришга мўлжалланган. Қир-адирларда амалга оширилаётган лалмикор  деҳқончилик иккинчи ҳудудни ташкил этиб, агротехник қоидаларга қатъий риоя этган ҳолда деҳқончилик қилинса барча турдаги лалмикор экинлардан юқори ва сифатли ҳосил етиштириш мумкин. Мазкур деҳқончилик учун энг қулай минтақа тоғолдидир. Ёғингарчиликнинг юқорилиги томири азот йиғувчи экинлар билан ғаллани алмаштириб экиш яхши натижа беради ва  тупроқдаги табиий намликдан ҳамда унинг унумдорлигидан самарали фойдаланишни таъминлайди. Лалмикор ерларда тупроққа ишлов бериш тизимини тўғри олиб бориш ўсимликни бутун вегетацияси давомида намлик, озиқа моддалар билан етарли даражада таъминлашга, тупроқнинг сув-физик хусусиятларини яхшилашда катта аҳамиятга эга. Шу билан бирга тупроққа турли усул ва чуқурликда ишлов бериш орқали уни сув ва шамол эрозиясидан, бегона ўтлардан, касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш мумкин.  Лалмикор деҳқончилик бутун дунёдаги каби кузги ғалла етиштириш учун қулайдир. Бугунги кунда ер шари аҳолиси жадал суръатлар билан ўсаётган бир пайтда аҳолини зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда лалмикор деҳқончилик муҳим роль ўйнамоқда.Албатта, лалмикор ерлардаги деҳқончилик орқали олинаётган ҳосилнинг салмоғини ошириш учун бугунги кунда деҳқонлардан янги технологияларни интенсив равишда ўзлаштириш, куз ва қиш фаслларда ерга тушадиган намликни сақлаб қолиш, ирригация тизимларини такомиллаштириш,  томири узун бўлган  қишлоқ хўжалик маҳсулотлари турини кўпайтириш, суғорилмайдиган ерларда экотизимни сақлаб қолиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва уларга амал қилишни талаб қилади. Ҳозирда лалмикор ерларнинг экомувозанатини сақлаб қолиш муҳим масала бўлиб, ҳосилдорликни ошириш учун тупроққа киритиладиган кимёвий ўғитлар тупроқ таркибини ўзгартириб, экинларга салбий таъсир кўрсатмоқда. Ўз навбатида экологик жиҳатдан тоза бўлмаган сабзавот ва полиз экинлари, ғалла таркибида кимёвий моддаларнинг кўпайиши уларни истеъмол қилаётганларда турли хил касалликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Экологик тоза қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш  жаҳондаги асосий масала бўлиб, қишлоқ хўжалик маҳсулотларига биринчи навбатда қўйилаётган талабдир. 

Наргис ҚОСИМОВА

Журналистлар резина-техник буюмларни ишлаб чиқаришда экологик тоза технологиялар билан танишдилар

product-71570-picture

 

Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ташкил этилаётган медиа ва пресс-турларнинг асосий мақсади журналистлар ҳамда аҳоли кенг қатламини табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасидаги энг яхши тажрибалар, мазкур соҳадаги мавжуд муаммолар ҳамда уларни ҳал этишга кўмаклашиш тўғрисидаги бохабарлигини ошириш ҳисобланади.

Бугунги кунда жадал суръатлар билан миқдори ошиб бораётган чиқиндиларни бошқариш масаласи уларни утиллаштириш бўйича саноат қувватларини ривожлантириш зарурлигини кўрсатмоқда. Утиллаштириш мураккаб бўлган заҳарли чиқиндилар – илгари фойдаланишда бўлган автомобил покришкаси ва шиналарини қайта ишлаш муҳим аҳамият касб этмоқда. Ишлатилиб бўлинган шиналар ҳажми автотранспорт воситалари сони билан бирга ошиб бормоқда. Шу билан бирга улар ҳажми катта резинали чиқиндилар бўлганлиги сабабли қўшимча муаммоларни юзага келтиради, хусусан, кўп ҳолларда чиқиндихоналарга олиб борилади ёки оддийгина ташлаб кетилади. Агар табиий шароитда резинали буюмларнинг юз йилдан ошиқ вақт мобайнида парчаланиши ҳисобга олинса, бу каби чиқиндиларнинг барқарор ривожланишга қандай хавф солаётганини тасаввур қилиш мушкул эмас.

Турли маълумотларга кўра, ҳар йили жаҳонда 800-900 миллион эскирган шиналар тўпланади ва улардан фақат 20 фоизигина қайта ишлаб чиқаришда қўлланилади.

Ўзбекистонда ҳам бу каби чиқиндиларнинг тўпланиши муаммоси мавжуд бўлиб, уларни қайта тиклаш билан шуғулланувчи корхоналар сони саноқлидир. Фойдаланишдан чиқган шиналар учун махсус полигонларнинг йўқлиги сабабли, улар маиший чиқиндихоналарга ташланади. Ўз навбатида, уларни қайта ишлаш ҳамда иккиламчи қўллашни биринчи галдаги вазифалар қаторига қўшиш ҳам экологик, ҳам иқтисодий аҳамият касб этади.

Автошиналарни тиклаш ва улар асосида резино-техник буюмларни ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи корхоналардан бири бу – “Тошкент шина тиклаш заводи” МЧЖ ҳисобланади. Корхона ишлаб чиқаришни ташкил этиш, кенгайтириш, илғор технологияларни жорий этиш, техник жиҳозланиш, ишлаб чиқараётган маҳсулотлар ассортиментининг кенгайиши натижасида резина-техник буюмларни, хусусан, шпал ва рельс ости қистирмалари, зичлагичлар, трансформатор пластиналари, автомобил салони гиламчалари ва сув сачратгичлари, резина хом-ашёлари, шунингдек, саноатнинг турли соҳалари учун расмий ҳамда норасмий резина-техник буюмларни ишлаб чиқариш соҳасида мустаҳкам ўринни эгаллайди.

Пресс-тур иштирокчилари корхона майдонидаги қайта тиклаш ва резина-техник буюмларни ишлаб чиқаришда экологик тоза технологиялар жорий этилган ишлаб чиқариш цехларига ташриф буюрдилар.

Журналистлар билан бўлган учрашувда завод мутахассислари таъкидлаганидек, улар қайта тиклайдиган технологияларни тадбиқ этиш орқали ўз олдиларига аҳолидан, корхоналардан, турли муассасалардан хом ашёни йиғиш тизимини ташкил этиш вазифасини қўймоқдалар. Ўзбекистон автомобил паркининг динамик ўсиши эскирган шиналарнинг доимий тўпланишига олиб келади. Эскирган шиналарнинг кичик улушигина қайта ишланади, қолганлари эса экологик вазиятни мураккаблаштиришга сабаб бўлувчи ноқонуний чиқиндихоналарга ёки оддийгина кўчаларга, маҳаллаларга ташлаб кетилади. Шу туфайли ҳар бир фуқаро бу каби чиқиндиларни резина-техник буюмларни ишлаб чиқариш ва қайта тиклаш бўйича хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг қабул қилиш жойига топшириш орқали ўз ҳудудларининг экологик ҳолатини яхшилашга хиссаларини қўшишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мутахассисларининг фикри бўйича, резинали чиқиндиларни утиллаштиришнинг экологик масалаларини ҳал этиш, шунингдек, чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасида кичик  бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда келгусида рағбатлантириш мақсадларида бу каби корхоналарни қўллаш, иккиламчи хом ашёни йиғишда кўмаклашиш муҳим аҳамият касб этади.

Чиқиндиларни қайта ишлашни ривожлантиришнинг қонуний асосини яратиш, хусусан, чиқиндиларни утиллаштириш бўйича корхоналарга имтиёзли солиқ солиш, заҳарли чиқиндиларни ёқиш ҳамда қўмишни таъқиқловчи қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, чиқиндиларни алоҳида йиғиш устидан ташкилотлар, аҳоли масъулиятини ошириш зарурдир.

Шу тариқа шиналар ва покришкаларни утиллаштиришнинг илғор технологиялари ва усуллари эски шиналар асосида кўплаб хавфсиз ҳамда фойдали буюмларни ишлаб чиқариш имконини беради.

Навруза САГДУЛЛАЕВА

 

МИР ОТКАЗЫВАЕТСЯ ОТ ПЛАСТИКОВЫХ ПАКЕТОВ

пластик
Американские города один за другим вводят запреты на продажу полиэтиленовых пакетов: в январе 2014-го тенденцию укрепил Лос-Анджелес, на очереди — Чикаго. Европа не отстает: 10 марта члены Европарламента тоже одобрили идею ограничить использование полиэтилена.
 Новые правила заставят людей перестраиваться: если раньше они чаще всего бесплатно получали полиэтиленовые пакеты в магазинах, то теперь будут вынуждены носить с собой многоразовые сумки или за небольшие деньги покупать пакеты биоразлагаемые. Использование полиэтиленовых мешков в принципе не запрещается, но рынок сбыта сужается колоссально.
  В США пионером движения за запрет пакетов в 2007 стал году город Сан-Франциско. За ним последовали Малибу, Сан-Хосе, Санта-Барбара и десятки других городов, в основном в Калифорнии. С января 2014-го продажу полиэтиленовых пакетов запретил штат Гавайи, и, по сведениям газеты «Нью-Йорк Таймc», уже совсем скоро вся Калифорния может последовать его примеру.
 Евросоюз одобрил планы сократить использование полиэтиленовых пакетов на 80 процентов к концу десятилетия, передает газета «Гардиан». Для этого все страны-члены ЕС должны принять соответствующие жесткие меры.
 США и ЕС не одиноки: еще в 2008 году продажу тонких полиэтиленовых пакетов запретили в Китае — сэкономив с тех пор более пяти миллионов тонн нефти. В 2011 году так же поступили в Италии, а Кения в 2011 году запретила даже производство и импорт полиэтиленовых пакетов.
 Каждый год миллионы новых пластиковых пакетов засоряют природу: они разлетаются по земле, блокируют канализацию, вызывая наводнения, замусоривают океаны, становятся причиной гибели диких животных, птиц и рыб, которые глотают их или, попадая в них, задыхаются.
 Пока же разные города и страны мира решают вопрос с полиэтиленом, известный своим «зеленым» настроем Сан-Франциско перешел к взятию следующего экологического рубежа. Уже на этой неделе местные законодатели могут проголосовать за то, чтобы запретить продажу пластиковых бутылок для воды.

 

Наргис КОСИМОВА