17380

ОТ ҲАҚИДА 10 ТА ФАКТ

Инсониятнинг беминнат ёрдамчиси бўлган от 23 та давлатда илоҳий ҳайвон сифатида қадрланади. Асосан бу отсиз ҳаётини тасаввур қилаолмайдиган Шимолий Африка ва Яқин шарқ мамлакатларидир. Хаттоки Туркманистонда отни сўйиш ва гўштини ейиш тақиқланади, зеро от- ўзининг ақли, чиройлиги, меҳнатсеварлиги ва одамга нисбатан меҳрибонлиги туфайли ушбу мақомга эришиб, “Инсоннинг чин дўсти”га айланганлиги бежиз эмас. Бугун барчамиз от ҳақида кўплаб маълумотларга эгамиз. Аммо уларнинг ичида сиз билмаган 10 та факт бор. Демак, булар қуйидагилардир:

maxresdefault1.  60 миллион йил аввал пайдо бўлган  биринчи отни зоологлар  Эогиппус (Тонг оти) деб аташган. Унинг вазни 5 килограммдан сал ортиқ бўлиб, бландлиги 35 см. бўлган.  Эогиппуснинг олдинги оёқларида 4 та, орқа оёқларининг панжаларида 3 тадан бармоқ бўлган.

2. Бугунги кундаги ёввойи отлар, аслида хонаки бўлиб,  мустанглар  испанлар XVI асрда Америкага олиб келган отларнинг авлодларидир. Дунёдабиргина ёввойи от тури мавжуд, у ҳам бўлса  Ўрта Осиёда истиқомат қилувчи Приживальский отидир.

3. Эрамиздан 4000  йил илгари Узоқ Шарқда отларни эгаси билан бирга кўмишган.

4. Отнинг ёши унинг тишларига қараб аниқланади.

Vostochnyiy-goroskop-dlya-Loshadi-na-2017-god..

5.  Отлар ўртача  25–30 йил яшашади, Аммо Англиядаги оғир юк шовчи Билл лақабли от 62 ёшгча яшагани ҳақида ёзма маълумотлар мавжуд.Отнинг 1  йил умри инсоннинг 12 йил умри билан тенгдир.

6. Отнинг кўзлари кўпгина ҳайвонларникидан катта бўлиб, кўз олмаси бир биридан мустақил равишда ҳаракатлана олади.  Шунингдек отлар дунёни рангда кўришади.

 7. Отларнинг ҳид билишлари жуда кучлидир. Инсонлар каби уларга ҳам тинчлантирувчи ҳидлар ёқиб, қон ҳиди жуда ҳам асабийлаштиради.

8.  Дунёда 160 та от тури мавжуд.

9. Ҳиндлар отни самога тенглаштириб, оқ от Вишну худосининг ердаги сиймоси деб ҳисоблашади.

10. Отлар тутқинликни ёқтиришмайди, аммо мусиқани жуда севишади.

Н.ҚОСИМОВА

 

 

Фикр билдиринг

ёки
Сайтга кирганингиздан сўнг фикр билдириш имкониятига эга бўласиз