29683839_1621578764613938_8416605169946397353_n

ҚОРАСУВ СУВ ОМБОРИДА ТУРНАЛАР “САЙЛИ” ДАВОМ ЭТАЯПТИ

Пайариқ ва Жомбой туманлари чегарадош ҳудуддаги Қорасув сув омборига турналар келиб қўнмоқда. Улар иссиқ ўлкалардан ватанига қайтаётиб, шу ерларда тўхтаб дам олишни маъқул кўришмоқда.

29597821_1622675617837586_2297544724252881055_nБу ҳақда Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш жамияти аъзоси, биология фанлари номзоди Наталья Мармазинская ўзининг “Facebook”даги саҳифасида маълум қилди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, турна ва кўплаб бошқа турдаги қушлар ҳар йили миграция давомида шу ҳудудда тўхтаб ўтишади. Уларни бу ерда асосан февралнинг охиридан бошлаб апрелнинг сўнгги кунларигача кўриш мумкин. Жорий йилда бу ҳудудда мутахассилар бир кунда қушларнинг 45 турини қайд қилишган.

29792908_1625356980902783_6708116141799112704_n– Қорасувга турналарнинг уч тури учиб келади, улардан бири – стерх турнаси камёб бўлиб, бир неча, шу жумладан бизнинг давлатимизда “Қизил китоб”га киритилган, – дейди биз билан суҳбатда Наталья Мармазинская. Биз «бёрдвотчинг», яъни қушларни кузатиш, санаш ва ўрганиш жараёни давомида бир кунда 3 мингга яқин турна учиб келганини қайд қилдик. Шунингдек, қушлар орасида лойхўраклар, йиртқич қушлар ва бошқаларни ҳам учратдик.

21432942_1622670434504771_2202744524181213333_nМутахассиснинг таъкидлашича, бу ерда бошқа табиат шайдолари учун ҳам бёрдвотчингни йўлга қўйиш мумкин. Бироқ бунда жуда эҳтиёткорлик билан иш кўриш керак. Жумладан,  қушларни шовқин чиқармасдан, атроф-муҳитни ифлослантирмасдан, камида 500 метр наридан туриб кузатиш лозим.

Манба: https://zarnews.uz

Фикр билдиринг

ёки
Сайтга кирганингиздан сўнг фикр билдириш имкониятига эга бўласиз