НУР ЭМГАН ҚУШЛАР

2

Тоғ бургутлари жудаям баландда, чўққилар кўзида, гўё кўз қорачиғидай макон қуришади.

Лангар тоғларида кўп эмас уч жойда Шовуз ва Қизил яна Ҳисор чўққисида буругтлар яшайди. Уччала жойдаям уларнинг уяси атрофи оҳак суртилган каби оппоқ. Уччаласиям айнан кун чиқиш бетда.

Сабаби улар қуёшни яхши кўришади. Улар ҳамма жонзотдан олдин қуёшни кўриб, унга салом беришни ёқтиради. Авваллари шундай ўргатишган ўзларининг сабоғи ҳам шу. Уялари шундаям ёруғки, бундай ёруғликни бошқа бирор бир қуш кўтараолмайди. Эрталаб чиқаётган офтоб деярли ҳар куни ҳар фаслда бор бўйини кўрсатиб, бўйлаб ўтади..

Полопонлар ҳам эртадан кечгача нурга чўмилиб, нур ютиб улғаяди. Шул боисдан ҳам бургутлар ўт юрак, қуёшга тик қарай олади.

ҚАЛДИРҒОЧ ВА ОЙНА

Бу йил уйимизни янгиладик. Эски уй даҳлиздаги қалдирғоч уяси ҳам узилиб кетди. Энди улар қайтиб келса қайерга киради? Ўзининг қадрдон уясини тополмай роса сарсон бўладику? … ўксиниб, аразлаб кетсая? … отамга маслаҳат солдим. Отам айвондаги ўрта болорга тахтача қоқиб қўйишимни тайнилади. Қўлимда бир парча панер, ўйланиб қолдим. Айвонга ўрнатсам бечора қалдирғочга қийин бўлади. Айвоннинг ҳамма ёғи очиқ. Пайтини топдими ҳакка ўлгур тухумларини ўғрилаб қочади. Шамол чор тарафдан чанг-тузон урилиб, болаларини безовта қилади. Таваккал қилиб, меҳмонхона шифтига тахта қоқдим.

Орадан тўрт-беш кун ўтди. Меҳмонхона уйда чалқанча ётиб, китоб ўқиётгандим, очиқ деразалардан кўкламни ерга ёнбош тушиб қолган ҳар қандай хас-чупга жон киргизмоқчи бўлиб уринчоқлик билан хона кезарди. Хона эшигининг чап биқинида одам буйи баландда дераза кўзидай ойна осиғлик. Ойна менга худди девор туйнугидай кўриниб, туйнукдан ичкаридаги уйнинг бир бўлагию ўша уйда ётган одам кўринар, менқимирласам уям қимирлаб калака қилгандай ғашимга тегарди. Хонага лип этиб қалдирғоч кирди. Бор-йўқлигимга эътибор бермай тепамда айлана бошлади. У ҳар айланганда томоғи қип-қизил, қоп-қора бошчасини уёқ бу ёққа буриб, хона ичини кузатар, гўё ҳамма нарсани кўриб олиш зарурдай гиргиттон бўларди. Наҳотки, шипдаги мен ясабқўйган уяни кўрмаётган бўлса? Хайрият ана кўрди. У тахтача устига тикилар, деворнинг ҳиди кетмаган шувоқларига, васса-жуфт ўрнига терилган, мойланган яп-янги ялтироқ тахталарга қараб-қараб қўярди. Олдингги уйимиз пастмаккина, ромлари ҳам ўзига яраша кичик, олди пешайвон бўлгани учун бироз қоронғироқ эди. Нги уйдаги ойдинлик қалдирғочни безовта қиларди, чамада. У туриб-туриб бир қарорга келдими, ташқарига чиқиб кетди.

Бирор нарсани унутгандай дарҳол қайтиб кирди. Нега шеригига хабар қилмади? Демак ҳали қарори қатъий эмас. У айланиб уча туриб тусатдан ойнадаги қалдирғочга кўзи тушиб қолди, шекилли тўхтаб михга қўндида бошини уёққа, буёққа ташлаб, аксини томоша қила бошлади. Бирдан жаҳли чиқиб, ўзини ойнага ура кетди. Энди у хонада айланиб учиб юрар, аҳён-аҳёнда ойнага рўпара келиб, акси билан чўқилашиб қўярди. Қалдирғоч чўқилаб-чўқилаб ойнани пастга тушириб юбордида, хотиржам бўлиб, ташқарига чиқиб кетди. Кузгуни яна жойига илдим. Эртасига қалдирғочлар икков бўлиб келиб, туйнукдаги шериклари билан роса чўқилашди. Яна ойнани тушириб юборишди. Индинига ҳам негадир уларни тайёр уяга ўтиргиси йўқ эди. Хулласки, уларга бу хона ёқмади. Фақат ўзингга тегишли ишга биров тумшуқ тиқиб, туйнукдан қараб турса кимга ёқарди? Менга ёққани бўлса уларни аразлаб кетмагани бўлди. Ўртадаги нимҳолга ойдин, аммо эшикли даҳлиз шиптига уя қуришди. Ўша ерда бола очиб, полопонларини учирма қилди. Ҳар куни биз оиламиз билан айвонда ўтириб ҳовлидаги симдорда мунчоқдай тизилиб ўтирадиган қалдирғочларнинг “валфажр” қўшиғини эшитиб, қувонадиган бўлдик. Отам менга қалдирғоч ўйлаганимни тушунди, деб мақтаниб қўяр, мен эса уларни кетиб қолмаганидан хурсанд эдим.

Ойнани эса бошқа жойга кўчириб, илдим.

Ғози РАҲМОН. Табиат ёзувчиси.

 

Фикр билдиринг

ёки
Сайтга кирганингиздан сўнг фикр билдириш имкониятига эга бўласиз