НИҚОБСИЗ ЭВЕРЕСТНИ ЗАБТ ЭТДИ

клиан Жорнет алпинист

Испаниялик альпинист Килиан Жорнет бир ҳафта ичида икки марта Эверест чўққисига ниқобсиз кўтарилди. 29 ёшли альпинист Эверестга 22 май куни кўтарилганди. Иккинчи уринишда у чўққига Тибет томондан кўтарилди. Номдор спортчи чўққига 27 май куни 6500 метр баландликдаги лагердан кўтарилишни бошлаган. Кучли шамол ва тез ҳаракатланишнинг имкони йўқлигига қарамасдан, Таъкидлаш жоизки, бундай баландликда ҳаво жуда сийрак бўлгани сабабли ундаги кислород миқдори ҳам кам бўлади. Эверестга кислород ниқобисиз кўтарилиш амри маҳолдир. Кўпчилик альпинистлар айнан кислород етишмаслигидан ҳам ҳалок бўладилар.

Иқлимнинг тўлиқ ўзгариши Арктика музликларига боғлиқ

Иклим узгариши

Олимлар Arctic Resilience Report ҳисоботида Арктика музлари эриши жараёнининг тезлашуви иқлимнинг тўлиқ ўзгариши, натижада бутун Ер шари учун ҳалокатли оқибатни келтириб чиқариши мумкинлигидан огоҳлантирди. Ҳозирда Арктикада ҳаво ҳарорати йилнинг шу даврида қайд этилиши лозим бўлгандагидан 20 даража юқорироқ. Музлар ҳар доимгидан юпқароқ. Иқлимдаги туб бурилиш табиий иқлим тизими кескин ва буткул ўзгарганда содир бўлади. Бу уни қуршаб олган иқлим зоналарига ҳам таъсир кўрсатади. Бундай ўзгаришлар сарасига тундрада қуёш нурларини қайтариб турган қор қопламларининг ўсимликлар дунёси томонидан бузилиши, натижада ҳароратнинг кўтарилиши; кучли иссиқхона гази ҳисобланган метан ажралиб чиқишининг кўпайиши; қор қопламларининг океан бўйлаб тақсимланишининг бузилиши ва бошқалар киради.

Cувда сузувчи қуёш электрстанцияси ишга тушди

хитой

Хитой ҳукумати сувда сузувчи жаҳондаги энг йирик қуёш электростанцияси фойдаланишга топшириб, маҳаллий электр тармоғига уланганини эълон қилишди.Анхой провинцияси Хуайнан шаҳри яқинида жойлашган янги сузувчи электр станцияси 40 мегаватт қувватга эга ва Sungrow Power Supply Co компанияси инженерлари томонидан ишлаб чиқилган. Сузувчи электр станциялар уникал дизайни ва уларни жойлаштириш учун ер участкаси талаб этилмаслиги туфайли тобора оммалашиб бормоқда. Боз устига, бундай станциялар сув буғланишини ҳам секинлаштиради, олимлар буни ҳам экология учун фойдали, деб ҳисоблашмоқда. Денгиз ёки океан сатҳидаги паст ҳарорат фотоэлектрик панелларни совутишда асқотади ва улардан узоқ муддат фойдаланишга замин яратади. 2020 йилга келиб Хитой умумий истеъмолда қуёш электр станцияларидан олинадиган энергия улушини 20 фоизга етказишни мақсад қилган.

Колизей яна бир зилзилага дош бера олмаслиги мумкин

колизей

Римнинг энг асосий диққатга сазовор масканларидан бири бузилиб кетиш хавфи остида. Колизейга бир қанча ёриқлаш тушган бўлиб, яқиндагина Италия марказида кузатилгани каби яна бир зилзилага дош бера олмаслиги мумкин. Мутахассисларнинг қайд этишларича, Колизейни барпо этган қадимги римликлар сейсмик вазиятдан яхши хабардор бўлишган ва архитектура ёдгорлигини эҳтимолий зилзилаларга бардошли қилиб бунёд этишган. Бироқ яқиндагина кузатилган ер силкинишлари амфитеатрга жиддий зиён етказди. Иншоот ўзининг 2000 йиллигигача туриб бера олмаслиги мумкин. Якшанба куни Италияда 6,5 магнитудали зилзила қайд этилди. У 25 минг кишини бошпанасиз қолдириб, 100 шаҳарда вайронагарчиликларни келтириб чиқарди.

Н.Қосимова тайёрлади

Фикр билдиринг

ёки
Сайтга кирганингиздан сўнг фикр билдириш имкониятига эга бўласиз