zbekiston_ishlo_kh_zhaligi_khodimlariga_08_12_2018

Мурожаатнома – қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим вазифаларни амалга ошириш омили

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномаси улкан сиёсий, ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга бўлиб, мазкур ҳужжат билан 2019 йилда мамлакатимизни ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари белгилаб берилди.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда иқтитсодиётнинг барчи соҳалари қатори, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида таркибий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва бунда давлатнинг ролини қисқартириш, тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этилишини рағбатлантириш, пахта ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг самарали усулларини жорий этиш, уларни чуқур қайта ишлашни ташкил қилиш, аграр секторда меҳнат унумдорлигини ва унга ҳақ тўлашни ошириш мақсадида амалга оширилаётган чоралар ўз самарасини бермоқда.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш бўйича белгиланган чора-тадбирлар доирасида пахта ва бошоқли дон экиладиган майдонларни қисқартириш, бўшаган ерларга картошка, мева-сабзавот, озуқа ва ёғли экинларни экиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, ярим тайёр ва тайёр озиқ-овқат ҳамда қадоқланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш, янги корхоналарни ташкил этиш, мавжудларини реконструкция ва модернизация қилиш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳасига интенсив усулларни, шу жумладан сув ва ресурсларни тежайдиган замонавий агротехнологияларни жорий этиш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини рағбатлантириш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Сўнгги йилларда аграр соҳада давлат бошқаруви тизими тубдан ислоҳ қилиниб, соҳада бир қатор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, янги уюшмалар ташкл этилди. Собиқ қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги негизида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ветеринария давлат қўмитаси,  Ўсимликлар карантини давлат нспекцияси, Уруғчиликни ривожлантириш маркази ва бошқа идоралар ташкил этилди.

Соҳада амалга оширилган туб ислоҳотларни, соҳада янги муносабатларнинг вужудга келганлигини, халқаро интеграция жараёнларининг жадаллашишини ҳамда хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда амалдаги қонунчиликка янги норма ва механизмларни киритиш борасда ҳам муаян ишлар амалга оширилди. «Ветеринария тўғрисида»ги, «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги янги таҳрирдаги қонунлар, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Қишлоқ хўжалигида экин майдонларидан самарали фойдаланиш механизми такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ва бошқа қонунлар шулар жумласидандир.

Ҳукумат қарорига мувофиқ республика ҳудудларида 16 та пахта-тўқимачилик кластерлари ташкил қилиниб, уларга фермер хўжаликларининг қарийб 159 минг гектардан ортиқ экин майдонлар бриктирилди. Уларга ўтган пахта мавсумида Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан жами 795 млрд. сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фамонига асосан 2018 йилда республика бўйича 44 та мева-сабзавот кластерлари ташкил этилиб, ушбу кластерлар томонидан 105 млн. долларлик 200 минг тоннадан ортиқ маҳсулотлар экспорт қилинган.

Соҳада олиб борилаётган илоҳотлар натижасида деҳқон ва фермер хўжаликлари ўз меҳнати самарасини кўрмоқда, халқимиз дастурхони узулусиз равишда озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминланишига эришилиб, ташқи бозорга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажмлари йилдан-йилга ортмоқда.

Муҳтарам юртбошимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида қишлоқ хўжалиги соҳасини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш борасидаги илғор технологияларни жорий этиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш энг муҳим вазифамиз эканлиги таъкидланди.

Президентимиз томонидан кейинги йилда кластер усулида пахта етиштиришни камида 52 фоизга етказиш учун 48 та пахта-тўқимачилик кластерини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги. шу билан бирга, ғалла ва мева-сабзавот кластерлари фаолиятини ҳар томонлама ривожлантириш кераклиги ҳамда бу соҳа биз учун нисбатан янги эканини инобатга олиб, уни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, жумладан, кредит тизимини соддалаштириш, харажатларни субсидиялаш, ер ажратиш билан боғлиқ тартибларни қайта кўриб чиқиш талаб этилишига эътибор қаратилди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига мамлакатимизда мева-сабзавот етиштириш бўйича кластер тизими қандай ҳолатда эканини чуқур таҳлил қилиб, 2019 йил 1 мартга қадар бу борадаги мавжуд тўсиқларни бартараф этишга доир таклифларни киритиш топширилди.

Мурожаатномада, шунингдек уруғчиликда асл навларни яратиш мақсадида тажриба-селекция ишларини тубдан жонлантириш лозимлиги, бунинг учун уруғчилик ва селекция билан шуғулланадиган институтларнинг моддий-техник базасини яхшилаш, давлат-хусусий шериклик асосида уруғчилик кластерларини ташкил қилиш талаб этилиши қайд этилди.

Бугунги кунда фермер хўжаликларининг йиллик чорва озуқасига бўлган эҳтиёжининг фақат 35 фоизи маҳаллий имкониятлар ҳисобидан қопланаётганлиги қайд этилиб, шу сабабли янги ерларни ўзлаштириш орқали экин майдонларини кенгайтириш эвазига чорванинг озуқа базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, балиқчилик, паррандачиликни ривожлантириш ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмини кескин кўпайтиришимиз кераклигига алоҳида эътибор қаратилди.

Далатимиз рахбарининг Мурожаатномасида қишлоқ хўжалиги соҳасида  яна бир муҳим вазифа – сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенг қўллаш масаласига эътибор қаратилди ҳамда Вазирлар Маҳкамасига икки ой муддатда бу масала бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш топширилди.

Шу ўринда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш масалалари бўйича 2018 йил 31 октябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда қишлоқ хўжалигида ресурс тежамкор технологияларни жорий этиш жуда секинлик билан амалга оширилаётганлигига танқидий баҳо берилиб, сувни тежовчи технологияларни қўллаш ҳисобига 50-60 фоиз сувни иқтисод қилиш, кўчма эгилувчан қувурлардан фойдаланиш сувни 10-15 фоизга, томчилаб суғориш эса 35-65 фоизга тежаш имконини бериши қайд этилиб, лекин, томчилаб суғориш тизими жуда кам майдонларда жорий этилганлиги, 140 минг километрлик коллектор-жренаж тармоқларини сақлашга  жуда кўп маблағ сарфланаётганлиги кўрсатиб ўтилди. Шунингдек, 2019-2021 йилларда пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермерлар пахта майдонларида томчилаб суғориш технологиясини жорий қилиш кўламини кенгайтириш зарурлиги таъкидланганлигини қайд этиш лозим.

Шу билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йил 27 декабрдаги «Пахта хомашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори билан ғўза етиштиришда томчилатиб суғориш тизимини жорий қилишни янада кенгайтиришнинг устувор йўналишлари ва томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган пахта хомашёси ишлаб чиқарувчилар, шунингдек, томчилатиб суғориш тизимлари ва уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг тартибибелгиланди.

Мазкур Қарор билан 2021 йилнинг 1 январига қадар мувофиқ божхона божини тўлашдан озод этилади пахта хомашёсининг маҳаллий ишлаб чиқарувчилари, шунингдек, томчилатиб суғориш тизими ишлаб чиқарувчилари томонидан олиб кириладиган, томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш учун зарур бўлган бутловчи қисмлар ва хомашё рўйхати ҳамда 2019-2020 йилларда пахта хомашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Мурожаатномада, қишлоқ хўжалиги мақсадларида ер бериш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш кераклиги, ердан самарали фойдаланиб, мўл ҳосил олаётган кўп тармоқли фермер хўжаликларига ўз фаолиятини кенгайтириши учун қўшимча ер майдонларини ажратиш ҳамда қишлоқ хўжалиги технологияларини мукаммал эгаллаган, замонавий ишлаб чиқариш ва инновация усулларидан хабардор фермерлар сув билан ҳаводек зарурлиги таъкидланиб, Фермерлар кенгаши Қишлоқ хўжалиги ва Сув хўжалиги, Инновацион ривожланиш вазирликлари билан ҳамкорликни кучайтириши, фермерларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш дастурларини ишлаб чиқиши вазифаси топширилди.

Мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, экологик тоза маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш масалаларига эътибор кучайтирилмоқда. Мурожаатномада ҳам ушбу масалага ҳам алоҳида эътиборни қаратилиб, иқтисодий фойда кўриш билан бирга, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, халқ фаровонлигини ошириш қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларнинг мақсади сифатида эътироф этилди. Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда “2019-2024 йилларда мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш миллий дастури”ни қабул қилиши юзасидан топшириқ берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг миллий парламентимизга Мурожаатномаси, сўзсиз 2019 йил – “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳиятини кучайтириш, халқимиз фаровонлигини янада оширишга хизмат қилади.

Содиржон Джакбаров, 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

 

Фикр билдиринг

ёки
Сайтга кирганингиздан сўнг фикр билдириш имкониятига эга бўласиз