photo_2018-09-14_15-03-31

“Маданий меросни асраб-авайлаш — Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини ривожлантириш ва мустаҳкамлашига муҳим ҳисса”

Мавзусидаги халқаро семинар Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) томонидан Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш қўмитаси, Маданият вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорлигида бўлиб ўтди.

ЕТТБ миллий, субмиллий ва хусусий лойиҳаларни молиялаштириш учун кросс-секторал дастур – “Маданий мероснинг Асосий концепцияси” лойиҳасини маъқуллади. Мазкур лойиҳа ЕТТБ учун ноёб ва бошланғич ҳисобланиб, бир неча давлатларда тест тартибида йўлга қўйилди. Улар орасида бой тарихий-маданий меросга эга қадимий мамлакат сифатида Ўзбекистон ҳам бор.

Ўзбекистонда ЕТТБ раҳбари Алкис Дракинос ўз сўзида бугунги кунда Ўзбекистон туризм борасида юқори салоҳиятга эга мамлакат бўлиб, Европа тикланиш ва тараққиёт банки маданий мерос билан боғлиқ туризм ва молиялаштиришни йирик ва аҳамиятли имкониятга эга инновацион ва муҳим ташаббус деб тан олишини таъкидлаб ўтди.

-Мен 10 ойдан буён Ўзбекистонда яшаб келмоқдаман ва аминманки, сайёҳларни қизиқтираётган туристик объектлар мавжуд жойларда, хусусан Хивада маданий ва меъморчилик ёдгорликлари атрофида инфратузилмани ривожлантириш, маданий объектларни асраб-авайлаш, бошқариш ва иқтисодий фойдаланишга ҳисса қўшишга бевосита йўналтирилган, маданий мерос ва бошқа сайёҳлик маҳсулотларнинг очиқлигини таъминлаш ва алоқаларни ривожлантиришга, шунингдек, маданий объектларни қўллаб-қувватловчи имконият ва қулайликларни кенгайтириш жуда ҳам муҳим, деди Алкис Дракинос.

Семнарнинг асосий мақсади -ЕТТБнинг Асосий концепциясида таклиф этилган Ўзбекистон бўйича муҳим йўналишларни белгилаб олиш, муҳокама ва имплементация қилиш учун томонларни ва жамоатчиликни жалб этиш бўлди. Семинар давомида Асосий концепцияни амалга ошириш жараёнларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш ҳуқуқи берилган ишчи гуруҳ ташкил этилди. Лойиҳа доирасида бошланғич босқичда Хивада молиялаштирилади.

Семинарда ЕТТБ бош банкири, Кўчмас мулк ва туризм департаменти директори ўринбосари Марилена Вуиу, Лондон коллеж Университети арехология институти илмий тадқиқотчиси ва лойиҳа менежери, меросни бошқариш бўйича консультант доктор Гайгизис Жораев, шунингдек, БМТ Бутунжаҳон туризмни ривожлантириш ташкилоти — UNWTO менежери Ванесса Сатурлар билгаликда мутасадди вазирликлар, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, халқаро ташкилотлар, БМТ агентликлари, музейлар, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, сайёҳлик фирмалари, меҳмонхоналар, банклар, шунингдек, Тошкент ва Хива шаҳарлари жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Атиш жоизки , 1992 – 2010 йиллар оралиғида ЕТТБ томонидан 54 та лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистонга жами 894 миллион евро маблағ инвестиция сифатида киритилган. 2017 йилнинг охирига келиб, Банк фаолиятининг Ўзбекистонда қайта тикланиши билан банк томонидан Ўзбекистонда умумий қиймати 153 миллион евродан ортиқ 6 та лойиҳани амалга ошириш бўйича келишув имзоланди.

Наргис ҚОСИМОВА

Фикр билдиринг

ёки
Сайтга кирганингиздан сўнг фикр билдириш имкониятига эга бўласиз