519

МАДАГАСКАРДА ЛЕМУРЛАРНИНГ ЯНГИ ТУРИ ТОПИЛДИ

lemur-51

Олимлар Мадагаскар оролининг шимолида яшовчи, митти лемурлар туркумига кирувчи янги лимур турини топишди.  Жажжи ҳайвон оролга АҚШ, Мадагаскар ва Австралия олимлари томонидан ҳамкорликда уюштирилган эспедиция даврида топилди.  Лимур танасининг узунлиги 12,4 сантиметр, думининг узунлиги 15,5 см. Оғирлиги 125 грамм. Янги тур Global Wildlife Conservation экологик ташкилотининг раиси Брайан Шет  шарафига Cheirogaleus shethi деб номланди.

ПАШШАНИНГ ЯНГИ ХАВФИ

Падальная-муха

Хитой ва АҚШ олимлари оддий хонаки пашшани чуқурроқ ўрганишлари натижасида улар резистент генини тарқатишини аниқлашди. Хитойнинг йирик шаҳарларидаги касалхоналарида даволанаётган хасталарнинг бир фоизи уларни даволашда қўлланилмаган колистин антибиотикига нисбатан  иммунитет шаклланганлигини аниқлашган. Олимларнинг фикрига кўра, антибиотикларга нисбатан барқарор генни одамлар оддий хонаки пашшалар орқали юқтиришган.  Қонида ген мавжуд хасталарнинг барчаси фермалар ёнида яшашлари маълум бўлган.

ГЕРМАНИЯ ТЎЛИҚ ЭЛЕКТРОМОБИЛЛАРГА ЎТАДИ

электромобиль

Германиянинг Федерал ерлар Кенгаши 2030 йилга қадар  бензин ва дизель ёқилғида юрувчи автомобиллар ишлаб чиқилишини тўхтатиб, тўлиқ атроф-муҳитни ифлослантирмайдиган электромобилларга ўтиш таклифи билан чиқди. Айни пайтда Германия ҳукумати  Еврокомиссияга “экологик жиҳатдан нейтрал транспорт воситасига ўтиш” учун транспортга нисбатан мавжуд солиқ тўловларини қайта кўриб чиқиш таклифи билан чиқди.  Мазкур фаолият Глобал иқлим ўзгариши оқибатларини камайтириб борасида олға ташланган қадамдир.

Ҳиндистон иқлим бўйича Париж битимига қўшилди

Страна-Индия 

Мамлакат Битимни имзолаган 62 аъзо бўлди. Париж Битимини қўллаб-қувватлаган 200 та мамлакат ичида Ҳиндистон ҳукумати  узоқни кўра билиши билан қўшни мамлакатлардан ажралиб туради. Яқин келажакда Ҳиндистон ҳукумати атмосферага чиқариб ташланадиган ва иссиқхона эффектини берадиган газлар миқдорини  қисқарттириб, ҳаво ҳароратининг кўтарилишини камайишига ўз ҳиссасини қўшмоқчи эканлигини билдирди.

Н.Қосимова тайёрлади

Фикр билдиринг

ёки
Сайтга кирганингиздан сўнг фикр билдириш имкониятига эга бўласиз