Хитой гидроэнергетика ривожи кредит маблағлари ажратади

Хитой

 Хитой билан Ўзбекистонда гидроэнергетика соҳасини ривожлантириш бўйича келишувлар имзоланди. Мазкур келишувлар доирасида Ўзбекистонга қиймати қарийб 3 миллиард долларга тенг бўлган кредит маблағлари жалб этилади. Мазкур маблағлар, хусусан, Ўзбекистонда янги насос станцияларини қуриш ва мавжуд 299 та станцияни модернизация қилишга йўналтирилади.

 696 киши хавфсиз ҳудудларга кўчирилди

хавфсиз худуд

Сел, сув тошқини ва кўчки хавфи остида яшаётган 151 хўжаликдан 696 киши хавфсиз жойларга кўчирилди, деб хабар қилди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати. Жумладан, Сурхондарёда 515, Самарқандда 71, Тошкентда 61, Наманган вилоятида 11 киши вақтинча яшаш учун кўчирилди. Қашқадарё вилоятида 21 киши доимий яшаш учун хавфсиз ҳудудга кўчирилди. 1 та хўжалик 5 нафар фуқаро уй-жойига хавф солган кўчки массаси махсус техника ёрдамида олиб ташланиб, хавф бартараф этилди. Самарқанд вилоятида 12 фуқарони муҳофаза қилиш мақсадида, қирғоқ мустаҳкамлаш ишлари олиб борилиб, уларга бўлган хавф бартараф этилди. Йил бошидан буён Андижон, Фарғона, Жиззах ва Наманган вилоятларида жами бўлиб 167,6 минг метр куб тош-шағал ишлари, 13,5 минг метр куб харсанг тош ишлари амалга оширилди.

Дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатига экспорт

узагромет

Ўзбекистонда етиштирилаётган мева ва сабзавотлар сархил ва қайта ишланган ҳолатда дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатига экспорт қилинмоқда. 2017 йилнинг биринчи чорагида «Ўзагроэкспорт» АЖ томонидан 101,8 минг тонна мева ва сабзавот экспорти амалга оширилган, бу кўрсаткичларнинг 6,7 минг тоннага ёки 107 фоизга ошишидан далолатдир. Муайян турдаги мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажмининг ўсиши ҳам кузатилмоқда. Шу жумладан, жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, узум экспорти — 21 карра, мева экспорти — 3 карра ошди. Йил бошидан буён умумий қиймати 13 миллион долларга тенг 21,1 минг тонна мош экспорт қилинган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 320 фоизга кўп демакдир.

Наргис ҚОСИМОВА

Фикр билдиринг

ёки
Сайтга кирганингиздан сўнг фикр билдириш имкониятига эга бўласиз