ГЕРМАНИЯ РИВОЖЛАНАЁТГАН МАМЛАКАТЛАРНИНГ ЭКОЛОГИК ДАСТУРЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАЙДИ

merkel

“2020 йилгача биз ҳавога зарарли чиқинди газларни чиқариб ташлашни  40 фоизгача камайтиришимиз зарур. Ҳозирда биз энергетик самарадорлик бўйича тадбирларни ҳаётга тадбиқ этмоқдамиз. Индустриал мамлакатлар ҳаётга янги технологияларни киритишмоқда. Биз  ривожланаётган мамлакатларга уларнинг ўз иқтисодиётини ривожлантиришларига ёрдам бераётган эканмиз, иқтисодиёт маълум даражада улар экологиясига салбий таъсир кўрсатади, шунинг учун ҳам биз бу мамлакатларни экологик дастурларни амалга оширишимиз зарур”, деди Германиянинг федерал  канцлери Меркель хоним.    Париж шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқлим ўзгариши бўйича Конвенциясининг 21-саммитида Германия раҳбарининг қилган баёноти анжуманда қатнашаётган 150 та давлат раҳбарлари ичида олқишга сазовор бўлди. 29 ноябрда иш бошлаган саммитнинг барча 195 иштирокчи давлат вакиллари икки ҳафта давом этган қизғин музокаралардан сўнг, 12 декабрь куни 2020 йилдан кейин буғхона газлари миқдорини камайтириш ҳамда глобал исишни бартараф этиш, углерод манбаи ўрнига қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг миқёсда фойдаланишга тезкорлик билан ўтиш юзасидан қатъий чора-тадбирлар ўтказишни назарда тутувчи БМТнинг янги доиравий келишувини маъқуллади. Мазкур ҳужжат 2016 йилнинг 22 апрелида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йорк шаҳрида жойлашган штаб-квартирасида имзоланиши кўзда тутилган. БМТ Бош котиби Пан Ги Мун конференция якуни бўйича нутқ сўзлар экан, Парижда тузилган келишув инсоният ва сайёрамиз учун катта ютуқ бўлганини, уни бажаришга киришиш лозимлигини таъкидлади. Шунингдек, Бош котиб иштирокчи давлатлар 2100 йилга қадар ҳароратнинг глобал ўсишини Целсий шкаласи бўйича 2 даражадан паст ҳолатда ушлаб туриш мажбуриятини олганини қайд этди. Унинг сўзларига қараганда, бу айниқса, Африка, кичик ороллар ҳамда нисбатан кам ривожланган мамлакатлар учун ниҳоятда муҳим.

Табиатда буғхона газлари камайишини тезлаштириш учун конференцияда иштирок этаётган давлатлар ўз зиммаларига янги мажбуриятлар олмоқда.

Германия атроф-муҳитни муҳофазаси федерал вазири Барбара Хендрикс Германия ҳам мазкур ҳужжатга ўз улушини қўшди. Яъни Германия делегацияси ҳужжатни имзоланишига ижобий таъсир кўрсатди.

-     Биз барчамиз бугун тарихга  ўз улушимизни қўшдик, деди Хендрикс хоним. Унинг фикрича,  миллардлаб одамлар  узоқ вақт ҳамжамият фаолият кўрсатишини кутган эди. Бугун ана шу кун келди. Аммо олдин ишлаб чиқилган иқлим ўзгаришини олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган миллий дастурлар амалдаги муаммони бартараф этиш учун етарли эмасдир. Чунки келажакда ҳар бир мамлакат умумий мақсадга қўшадиган ҳиссасининг ҳажмини ўзи белгилаши керак.

Хендрикс хонимнинг ушбу гапларини Мюнхендаги Иқтисодий тадқиқотлар  институтининг раҳбари  Ханс-Вернер Зинн танқид остига олди: «Келишув асосан ахлоқий чақириқлар ва асоссиз ваъдалардан иборат, деди у. – Унда муаммони хал этиш  механизми ва йўллари кўрсатилмаган».  Ўз навбатида Экология ва табиат муҳофазаси Федерал уюшмасининг раиси Хуберт Вагнер бу гапларга  аниқлик киритди:”Парижда имзоланган келишув ҳарорати билан аксарият мамлакатларнинг иқлим ўзгаришини олдини олиш  бўйича амалга ошираётган реал сиёсатининг ўртасида катта фарқ  мавжуд. Ҳозир мазкур муаммо дунёдаги барча давлатларга тегишли. Чунки  юз йилликнинг иккинчи ярмида атмосферага чиқариладиган газларнинг миқдори икки баробарга камайиши лозим. Буни ўрмонларни кўпайтириш орқали ҳам амалга оширса  бўлади”.

Германи ривожланаётган давлатларга экологик дастурларни амалга оширишда ёрдам бериши учун  индустриал жиҳатдан ривожланган мамлакатлар уларга  2025 йилгача  ҳар йили 100 миллиард АҚШ доллари (91 миллиард евро) бериб туришлари зарур. 2025 йилдан сўнг маблағ миқдорини яна ошириш зарур.

-Бу биз кутган энг яхши натижадир, деди анголалик Гиза Гаспар Мартинс.- Мазкур ҳужжат яна миллий даражада ҳам тасдиқланиши лозим.

Айтиш жоизки бугунги кунда Германия  атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича етакчилик қилмоқда. Федерал ҳукумат 2020 йилгача  буғ газларининг ҳавога чиқарилишини  1990 йилга нисбатан 40 фоизга камайтириш ниятида.

Иқлим ўзгаришини олдини олишга бағишланган Киот протоколининг муддати 2012 йилда тугаган эди. Айни пайтда унинг муддатини узайтириш бўйича  музокаралар олиб борилмоқда. Ҳар бир давлат бугунги кунда Она сайёрамиз ва инсониятнинг келажак авлоди ҳақида ўйлаб иш кўриш вақти етди.

Наргис ҚОСИМОВА

Фикр билдиринг

ёки
Сайтга кирганингиздан сўнг фикр билдириш имкониятига эга бўласиз