Газланган кўллар

Chert_Ozero

Россия Федерациясининг Киров вилоятида бир кўл бор. У кўлнинг суви доимо ўз ўзидан фонтан янглиғ отилиб туриши боис маҳаллий аҳоли унга «Шайтон» деб ном қўйган. Табиатнинг бундай мўъжизаси сув таркибидаги ёқилғи газлар туфайли юзага келади. Газлар эса сув ўтлари ва торфнинг парчаланиши оқибатида пайдо бўлади.

Шунга ўхшаш кўл Новгород вилоятида ҳам мавжуд. Қиш пайтида, кўл юзаси муз билан қопланганда газлар миқдори жуда кўпайиб кетади. Бундай пайтда музда кичик бир ёриқ пайдо бўлиб унга ёниб турган гугурт яқинлаштирилса – олов пайдо бўлади. Маҳаллий балиқчилар бундай «гулҳан»лар атрофида тез-тез исиниб турадилар.

Сибир дарёларининг баъзи ҳовузлари тубидан юқорига қараб отиладиган рангсиз метан гази оқимларини кузатиш мумкин. ҳозирги кунга қадар минг йиллар давомида юзага келган музликларда бундай газлар қаердан пайдо бўлганлиги номаълум бўлиб колмоқда.

Ғарбий Тянь-Шан тоғларидаги кўлда вақти- вақти билан жуда қаттиқ портлашлар юзага келади. Аниқ бўлишича, кўл ер қобиғининг ёриғида жойлашганлиги сабабли, ёриқлардан турли газлар кириб туради. Айниқса, азот ва метан газлари. Бу икки газ қўшилиб қаттиқ портлашларни юзага келтиради.

Худди шунга ўхшаган кўл Африканинг Гана давлатида ҳам мавжуд. Одатда тинч кўл баъзи баъзида қаттиқ портлаб туради. Бунақа пайтда кўл атрофии нобуд бўлган балиқлар билан тўлиб кетади. Органик моддаларнинг парчаланиши оқибатида бу кўлда асосан метан гази йиғилиб портлашларга олиб келади.

Африканинг 780 метр чуқурликка эга бўлган Киву номли кўлини газнинг ўзига хос сақланадиган жойи деса муболаға бўлмайди. 25 метрли сув қатламида 60 млрд.куб.м.газ мавжуд.

Ява оролидаги кўл ҳам шу қадар газланганки, вақти вақти билан сув юзасида диаметри 3 метр бўлган газли пуфаклар пайдо бўлади. Бу пуфаклар юқорига кўтарилиб ёрилганда кучли портлаш содир бўлади.

Газланган кўлларни ўзига хос «табиий миналар» ҳам деб атаса бўлади. Масалан, Камерун Республикасида жойлашган Монус кўлида 1984 йилда юқорида айтиб ўтилган сингари портлаш содир бўлганда 37 нафар киши бўҚилиш оқибатида ҳалок бўлган. 1986 йилда эса Камеруннинг «табиий миналаридан» бири портлаши туфайли 1800 нафар киши ҳаётдан кўз юмган. Ҳалок бўлган кишилар устидаги кийимлари бутун бўлсада, улар танаси кимёвий моддалардан қаттиқ куйганлиги анқланган.

Камерунда бундай ҳолатлар вақти вақти билан содир бўлиб туради. Чунки кўпгина бундай портловчи кўллар асосан тинч ётган вулқонлар кратерларида пайдо бўлган. Маълумки, Камерун доимий равишда портлаб турадиган вулқонлари билан машхурдир. Мамлакат номи Гвинея кўрфазида жойлашган 4040 метр баланликка эга бўлган ҳаракатдаги Камерун номли вулқонга атаб қўйилган.

1993 йилга қадар ушбу ҳудудда жойлашган «газланган» кўлларнинг портлаши оқибатида минглаб инсонлар ҳалок бўлишган. Ҳар бир портлаш содир бўлганда мовий рангли кўллар қўнғир қизил тус олиб инсонларни ҳам хайратга ҳам дахшатга солиб келган.

1993 йилдан буён портлашлар содир бўлмаган. Бироқ, ҳозирги кунга қадар инсоният қандай қилиб миллионлаб куб.метр газлар ҳосил бўлиши, уларнинг таркиби нимадан иборатлиги ва бундай ҳалокатни олдини олишга ожиз бўлиб қолмоқда.

Дилноза АБДУЛЛАЕВА тайёрлади

 

 

Фикр билдиринг

ёки
Сайтга кирганингиздан сўнг фикр билдириш имкониятига эга бўласиз