Чўлланиш жараёнини тўхтатиш мумкинми?

alt

Сўнгги йилларда турли табиий офатлар ва экологик бурҳонлар дунёни ларзага солмоқда. Тез-тез сув тошқини, зилзила ва қурғоқчилик ҳақидаги хабарларга дуч келмоқдамиз. Дунёнинг турли бурчакларида ўзларининг маҳаллий ўзгаришлари кузатилмоқда, ва улар ҳар доим ҳам ижобий тусдаги ўзгаришлар эмас. Ушбу ўзгаришлар, ернинг ривожланиши тарихи кўрсатганидек, фақат юзаки қараганда маҳаллий бўлиб туюлади, аслида улар ўртасида чуқур боғлиқлик мавжуд ва бу алоқа умумжаҳон кўламига эга. Қаердадир сув тошмоқда ва бирон-бир экин экишга имкон бермайди, қаердадир  гармсел экинларни суғориш учун сўнгги умидни йўққа чиқармоқда.

 

Ер (қуруқлик) юзасининг 41,3 % ни қурғоқчил ерлар ташкил этади. Ушбу ерлар ер майдонларининг салмоқли қисмини ташкил этишини ҳисобга олсак, уларни ташландиқ, айланмадан чиқарилган ерлар деб ҳисоблаш мумкин эмас. Бу ерлар унчалик қулай бўлмаса-да, яшашга яроқли, ва уларнинг салмоқли қисмини тоғ массивлари ташкил этади.

alt

Ўрта Осиё минтақаси қитъанинг марказий қисмида жойлашган ҳолда ўткир сув тақчиллигини ҳис қилади. Бу ҳол Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилади. Ўзбекистон қуруқ  континенталь иқлимли мамлакат. Аҳоли зич жойлашган, жадал ривожланаётган ушбу давлат раҳбарияти олдида экологик хавфсизликни таъминлаш масаласи кўндаланг турибди.

Аҳолининг катта қисми қишлоқ жойларида истиқомат қилади ва анъанавий равишда деҳқончилик билан шуғилланади. Одамлар авлоддан авлодга шуғилланиб келаётган анъанавий деҳқончилик ерни ориқлатади. Сув ва шамол эррозияси каби табиий жараёнлар ернинг унумдор қатламининг йўқолишига ўз ҳиссасини қўшади ҳамда емирилиш жараёнларини жадаллаштиради. Нормал деҳқончилик юритиш учун зарур бўлган  15 см. қалинликдаги унумдор қатламини тиклаш учун  тахминан 3000 йил талаб қилинади, аммо ерга нотўғри муносабат оқибатида ушбу қатлам  фақат бир мавсум давомида йўқотилиши (емирилиши ёки сув ва шамол билан учирилиб кетиши) мумкин!

alt

Кўплаб тоғ олди ва водий туманларида сув тақчиллиги сезила бошланди. Сув етишмаслиги туфайли кўп ерлар қишлоқ хўжалиги айланмасидан чиқиб кетмоқда, яйловлар сифатида фойдаланилмоқда. Бундай яйловларнинг самарадорлиги катта эмас, айни пайтда аҳолида чорва моллари кўпайиб бориши натижасида катта юкламага учрамоқда. Чорва моллари мавжуд экинларни пайҳон қилади, уларнинг тикланишига имкон бермайди. Бу ерларда ёғингарчилик миқдорига қараганда намгарчилик кўпроқ сарфланади. Даштлар кенгайиб боради, ва кўз ўнгимизда авваллари унумдор бўлган ерларни қамраб олади.

alt

Ерларнинг емирилиши суръатлари йилдан йилга кучайиб бормоқда  ва ривожланишининг тарихий даврида инсоният 2 млрд. га яқин унумдор ерларни йўқотди. Бу эса бугун яйловлар ва ҳайдалган ерлар ҳажмига нисбатан анча кўп демак. Кам сувли ҳудудларда барча жойларда кузатилаётган саҳроланиш ва қурғоқчилик умумтан олинган экологик муаммо  бўлиб, улар жамият ривожланишига тўсқинлик қилади.

alt

1994  йилда БМТ томонидан Саҳроланиш ва ерларнинг емирилишига қарши  кураш бўйича Конвенция ишлаб чиқилди ва кучга кирди (БМТ СЕЕ).

Барқарор ривожланиш маъносида ва БМТ СЕЕ га мувофиқ  «турли омиллар, шу жумладан, иқлим ўзгариши ва инсон фаолияти каби омиллар таъсири остида тупроқ унумдорлигининг вақтинчалик ёки барқарор камайиши» деб таърифланадиган ерларнинг емирилиши глобал муаммо бўлиб, у қурғоқчил,  ярим қурғоқчил ва одатда қурғоқчил деб аталадиган қуруқ субнамланган зоналардаги (одатда, саҳролар уларга киритилмайди) саҳроланиш билан боғлиқ бўлган глобал муаммо ҳисобланади. Ерларнинг емирилиши, ўз навбатида –  ер усти экотизимларнинг биологик ва иқтисодий самарадорлигининг камайиши демакдир, бунга шу жумладан, ушбу тизимларда кузатилаётган ўсимликлар, бошқа ҳайвонот ва набобот олами, экологик, биогеокимёвий ва гидрологик жараёнлар ҳам киради.

alt

Мутахассисларнинг баҳоларига кўра, дунёнинг юздан ортиқ мамлакатида  қурғоқчил туманларда яшайдиган 2,6 миллиарддан ортиқ киши тупроқнинг емирилиши ва саҳроланиш оқибатида азият чекмоқда, улардаги жараёнлар ер юзасинин 33 % га таъсир кўрсатади. Қурғоқчил туманлардаги табиий яйловларнинг тахминан 73 %, шунингдек  кам унумли лалми ерларнинг 47 % ва суғориладиган ҳайдалган ерларнинг катта қисми бугунги кунда емирилишга дуч келмоқда.

Ўзбекистоннинг деярли бутун ҳудудидаги  қумли, лойли ва шўрхок ерларнинг катта қисми саҳроланиш жараёнларига мойил.

alt

Ўзбекистон биринчилардан бўлиб (Конвенцияга аъзо бўлган 193 та мамлакатнинг 13-нчиси) Саҳроланиш ва  ерларнинг емирилишга қарши кураш бўйича Конвенцияни имзолади (07.12. 1994 й.). Олий Мажлис уни   31.08. 1995 й.да ратификация қилган.

1999 йилда саҳроланишга қарши кураш бўйича хатти-ҳаракатлар Миллий Дастури қабул қилинди. Дастурда  БМТ СЕЕ ни бажариш бўйича асосий устуворликлар ҳамда саҳроланиш, емирилишга қарши ва қурғоқчилик жараёнларини тизгинлаш имконини берувчи қатор чоралар белгиланди.  Шундай чоралардан бири саҳроланиш ва қурғоқчилик муаммоларини кузатиш ва назорат қилиш ҳамда мониторингнинг замонавий чораларини жорий этишдан иборат  эди.

Саҳроланиш жараёнларини ва уларнинг атроф-муҳитга таъсири жараёнларини  ўрганиш билан мутахассислар грантлар ва халқаро лойиҳалар доирасида шуғилланмоқда. Аммо ушбу ишлар доимий асосда олиб борилмайди ва эпизодик характерга эга. Афсуски, ҳозиргача давлат мониторинг тизими мавжуд эмас, ва бу иш давлатнинг устувор вазифалари сирасига кириши керак. Ҳозирги кунда мамлакатда, қатор вазирликлар  ва идоралар томонидан саҳроланиш жараёнларининг мониторинги ва баҳоланиши амалга оширилмоқда. Ва ҳар бир ташкилот мониторингнинг у ёки бу тури бўйича муайян мажбуриятларга эга.

alt

Ҳозирги пайтда энг долзарб масала   маҳаллий ҳокимият органлари (ҳокимликлар) томонидан  иқтисодий мақсадларда ерларнинг емирилиши ва саҳроланишга оид  мавжуд маълумотлар – ерлардан  ишлаб чиқариш мақсадида фойдаланиш юзасидан қарорлар қабул қилишда  қанчалик самарали фойдаланилиши билан боғлиқ.

Ҳозирги пайтда мамлакатда ерларнинг емирилиши даражасини аниқлаш бўйича турли ўлчамларни ҳужжатлаштирувчи кўп сонли ҳисоботлар  мавжуд, аммо ушбу баҳолар тарқоқ ва саҳроланиш жараёнларини ҳар томонлама таҳлил қилиш механизми мавжуд эмас ҳамда мониторинг тизими масаласи ўз ечимини кутмоқда.

alt

Босиб келаётган саҳроланиш ва ерларнинг емирилишига қарши курашнинг самарадор усулларини аниқлаш учун ушбу жараёнлар кўламини яхши тассаввур қилиш керак. Ерларнинг емирилиши ҳақидаги маълумотлар идораларда қарорлар қабул қилувчи шахслар, маҳаллий ҳокимият органлари вакиллари, олимлар, мутахассислар ва ердан фойдаланувчиларнинг ўзлари – фермерлар учун жуда муҳим ва зарурдир. Зеро, айнан фермер у ёки бу амалиётнинг қўлланилиши натижаларига асосли баҳо бера олади.

alt

Ушбу маълумотлардан фойдаланувчиларнинг кўлами кенглигини эътиборга олиб, уларнинг тушунарли ва қулай шаклда етказилишига эришиш зарур, зеро мавжуд муаммолар яққол кўрсатилиши ва ушбу ҳудудларнинг вақт ва маконда ўзгариши очиб берилиши керак.

Ерларнинг емирилишига қарши курашга оид маълумотлар мамлакатда БМТ нинг СЕЕ Конвенциясига ишлаб чиқилган мезонлар ва кўрсаткичларга  техник талабалар асосида ҳисоботлар шаклида  тақдим қилиниши зарур. Ҳар бир мамлакат учун ушбу кўрсаткичлар саҳроланиш ва  ерларнинг емирилиши  жараёнларини кузатиш, тушунчалар ва зарур маълумотларга асосланган тўғри қарорлар қабул қилишга кўмаклашади. Турли мамлакатларнинг бу турдаги маълумотлари ўзаро мос бўлиши зарур. БМТ СЕЕ томонидан ишлаб чиқилган ва таклиф қилинган кўрсаткичлар ҳозирги пайтда улардан фойдаланишда қатор қийинчиликларни келтириб чиқармоқда. Бунинг сабаби маълумотларнинг етишмаслишги ёки тарқоқлиги бўлиши мумкин. Ҳисобдорликни ишлаб чиқиш учун «индикатив» ёндашувдан фойдаланилган.

alt

Индикатив ёндашув – бу ўлачамларни (индикаторлар) шакллантириш ва улардан  фойдаланиш тизимидир. Индикаторлар – бу  статистика ёки қимматли буюм ёки объектнинг шартлари, сифатининг ёки ҳолатининг ўзгариши билан боғлиқ бўлган чоралардир. Улар маълумотлар олиш имкони беради ва аниқ ҳодисаларнинг ҳолатини таърифлайди, айни пайтда ўзгаришлар мониторинги учун фойдали, улар узоқ вақт давомида тенденциялар ва ривожланишни таққослаш имкониятини беради. Индикаторларни танлашда шуниси муҳимки, уларнинг энг аҳамиятлисини танлаш, айни пайтда улар тушуниш учун қулай ва содда бўлиши лозим.

alt

Индикаторларни миқдор ва сифат омиллари деб аташ мумкин, улар ютуқларни баҳолашда, ўзгаришларни қайд қилишда содда ва ишончли тизим бўлиб ҳисобланади.

alt

Биз таклиф қилаётган лойиҳа индикаторлар тизимини яратиш орқали  СЕЕ жараёнларини баҳолаш бўйича маълумотлар етишмаслиги муаммосини ҳал қилишга йўналтирилган. Айни пайтда улар  Ўзбекистонда  СЕЕ мониторинги ривожланиши учун асос бўлиб хизмат қилади.

Манба: http://sgp.uz

“Чўлланиш жараёнини тўхтатиш мумкинми?” мақоласида 2та фикр билдирилган

  1. Cho’llashgan hududlarga ko’proq daraxt va o’simliklar ekilishi darkor. Ularni yaxshi parvarishlash, suvni ko’proq quyish kerak. Daraxtlar tagiga o’g'itlarning sifatlisini ko’proq solish kerak. Ana shunda muammo hal bo’lishiga ishonaman

Фикр билдиринг

ёки
Сайтга кирганингиздан сўнг фикр билдириш имкониятига эга бўласиз