Category Archives: Табиат манзаралари

CАЁҲАТЧИ ЎСИМЛИКЛАР

1327246499_ezhevika-1Дунё ажойиботларга тўла. Табиатнинг ўзига хос сир-асрорларидан бири бу айрим ўсимликларнинг саёҳатга ишқибозлигидир. Масалан, АҚШнинг Калифорния чўлларида ўсувчи тиконли ўсимлик жазирама иссиқда қуриб қолгач, ўз саёҳатини бошлайди. Думалоқ шаклга эга бўлган бу ўсимлик шохлари чўл шамоли кучи билан ўз жойидан анча олисларга кетади. Йўлда  учраган бирор бир тўсиққа урилиб, қаттиқ зарб ёки иссиқдан уруғ қобиғи ёрилгач, ичидаги уруғлар қумга тушиб, янги ҳаётини бошланишини кутиб ётади.

Ер юлдузи (қўзиқорин) — булутли ҳавода ҳаракатга келади. Ёмғир ёға бошлагач эса, гул каби очилади. Унинг марказидаги гумбазсимон қўзиқорин устига бир томчи сув тушса ёрилиб, ичидаги споралари бир неча юз метр узоқликка учиб кетади. Бу томчилар бориб қўнган ердан эса янги қўзиқоринлар ўсиб чиқади.

Ёввойи маймунжон — тез ўсиб, янги жойларни зумда забт этиб, илдиз отиш хусусиятига эга. Қолаверса, ўта кўпаювчанлиги бўйича бошқа ўсимликлар ичида етакчи ҳамдир.  Унинг пояси ҳар куни 8 см.га ўсиб, янги забт этилмаган жойларни эгаллаш илинжида ўз ҳаракатларини тўхтатмайди.  Лиана уруғи қанотли “митти самолёт” қобиғига жойлашган бўлади. У дарахт бандидан узилгач, худди моҳир учувчи каби узоқ сафарга отланади. Сув ва яйловлардан ўтиб, янги манзилига осон етиб боради.

Ҳимолай чўп хинасининг уруғли қобиғи шу даражада пишиб етиладики, ёрилганда, ичидаги уруғи 4-5 метр узоқликкача отилиб кетади ва шу жойдан ўсимлик янги ҳаётини бошлайди.

Денгиз ловияси ўсимлигининг мевалари сувга тушиб, Африка дарёси бўйлаб ўз саёҳатини бошлайди. Бу уруғлар бир неча ой сувда сузиб ҳам нобуд бўлмай, ҳатто бошқа қитъага ҳам етиб борганлигини олимлар бир неча маротаба исботлашган.

Баъзи бир ўсимликлар эса ўз саёҳатлари учун қулай транспорт воситаларидан “фойдаланишади”. Бунда уларга туяқушлар хизмат қилади. Иблис тикони ва шохсимон тиконларнинг уруғларини оёқлариниг териси қалин туяқушлар босиб олиб, ўзлари билмаган ҳолда бир неча километр узоқликка  олиб кетади. Намроқ жойда эса улар оёқ терисидан ажраб, сув тошқинидан сўнг қайта униб чиқишади.

Турли ҳайвон ва ҳашаротларни ҳиди, мазаси ва ранги билан чорловчи ўсимликлар ҳам бор. Масалан, Жанубий Африка чумолиси ўзи учун ширин, тўйимли уруғларни ер остига олиб тушиб, унинг истеъмол қилиши мумкин бўлган жойини еб битиргач унишини  таъминлаб беради.

Тропик сариқ майда анжир ҳам жуда мазали мева бўлиб, уни кўп ҳайвонлар севиб истеъмол қилади. Каркидон қуш ўз тумшуғига шу мевалардан 25 тасини жойлаб,  бир неча ўн километр узоқликдаги онасини кутиб ётган полапонларига олиб бориб беради. Қуш ахлати билан ерга тушган анжир уруғларидан эса янги дарахт ўсиб чиқади. Японияда ўсувчи магнолия уруғи буталарида 10 йил ўтгачгина гуллар очилади. Уруғи пишиб етилгач, ҳайвонлар ва ҳашаротлар ёрдамида у ҳам саёҳатчи ўсимликка айланади.

Тревия дарахти мевасини каркидонлар жуда яхши кўришади. Шу боис Жанубий Непалда ўсувчи нок дарахтини маҳаллий халқ «каркидон олмаси» деб ҳам атайди. Очиқ, қуёш нури сероб яйловлар ушбу дарахтнинг уруғи ўсиб чиқиши учун қулайдир. Уларни мос шароитга етказиб, униб чиқишини таъминлаш вазифасини эса ўзлари билмаган ҳолда каркидонлар амалга оширишади.

Сарвиноз ҲОШИМОВА,

ЎзДЖТУ талабаси

АНХЕЛ ШАРШАРАСИ

анхелИлк бор устидан учиб ўтган учувчи Жеймс Анхел шарафига номланган, дунёда энг баланд ҳисобланган, яъни умумий баландлиги 979 метр бўлган бу шаршара Венесуэланинг тропик ўрмонларида, Канайим Миллий парки ҳудудида жойлашган.

Унинг Ауянтепуй чўққисидан келувчи суви баландлик катталигидан тушиш жараёнида туман ҳолатига келади ва Кереп дарёсига қуйилади. Туманни эса бир неча километр наридан кўриш мумкин. Шаршаранинг кашф қилиниш тарихи қизиқ. Маҳаллий аҳоли вакилларидан олинган йўлбошловчилар америкалик учувчиларга чўққининг тепасида оппоқ, худди камалакка ўхшаб товланувчи тошлар борлигини айтишади.

Жеймс Анхел буни олмос деб ўйлайди ва кон топиш ниятида ёнига икки ёрдамчиси ҳамда хотинини олиб, самолётига ўтиради ва ўша томонга учиб кетади. Маҳаллий аҳоли айтган тошни топади ҳам. Аммо у олмос эмас, балки томчилар сачрагач, қуёшда товланувчи кварц эди. Анхел тош баҳона шу пайтгача биров билмаган шаршарани кашф этган эди. Бироқ тепадан пастга яёв тушишга тўғри келди. Чунки Ауянтепуй чўққисига қўниш чоғида самолётга шикаст етганди. Тепадан пастга тушиш учун уларга 11 кун керак бўлган. Шундай бўлса-да, бу жамоанинг саргузаштлари тез тарқалади. Самолёт эса орадан 33 йил ўтгач, вертолётлар ёрдамида олиб келинади ҳамда таъмирланиб, Маракай шаҳри музейига топширилади.

1949 йил Миллий география жамияти бу шаршарани тўла ўрганиб чиқади. 1994 йилда эса Канайим Миллий парки, табиийки, шаршара ҳам ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилади. У Венесуэланинг ўзлаштирилмаган ҳудудида жойлашганлиги сабабли, сайёҳларга самолётда ёки дарё орқали кемада бориш тавсия этилади.

ГУЛМИ ЁКИ БУТА?

 00032539Настарин – зайтундошлар оиласига мансуб. Ёввойи ҳолда Европа, Узоқ Шарқ, Хитой, Японияда ўсади. Ҳозирги вақтда 28 та тури ва 1000дан ортиқ нави маълум. Настарин – барг тўқувчи бута, баландлиги 2-6м. га етади. Барглари кенг тухумсимон бўлиб, қарама-қарши жойлашган, ранги оч ёки тўқ яшил. Гуллари найсимон, 4та гулбаргчали, ингичка бўронсимон гулбаргларга йиғилган. Меваси икки табақали узунчоқ идишча шаклида, 2тадан 4тагача уруғи бўлади.

Гулбаргларининг жуда чиройли шакли ва раги ҳамда хушбўй ҳиди учун қадрланади. Айниқса, офтоб жойларда, юмшатилган унумдор, нейтрал ёки кучсиз реакцияли тупроқларда яхши ўсади ва гуллайди, лекин ярим соя жойларда озуқавий моддалар етарли тупроқларда ҳам яхши ўсади. Настарин учун ер ости сувларининг яқинлиги, нам ва пастқам жойлар ёмон таъсир қилади. Кўп илдиз бачкилари ҳосил бўлади, уларни тупнинг ривожланишини секинлаштирмаслиги учун кесиб ташлаш керак. бундан ташқари, илдиз бачкиларни экиш манбаи ( материали) сифатида ўз вақтида ва тўғри ишлатиш настаринни кўпайтириш усулларидан биридир.

Уруғ, илдиз бачки, қаламчалар ва пайвандлаш йўли билан кўпайтирилади. Настаринда гул куртаклари бир йиллик пояларда ҳосил бўлиб, улар кейинги йили гуллайди. Настаринни кўкаламзорлаштиришда гуруҳли ва алоҳида экиш учун, тезлаштириб етиштириш ва гулларидан фойдаланишда кесиш учун ишлатилади. Кўкаламзорлаштириш учун кўпинча оддий, венгер ва амур настаринлари ишлатилади. Ўзбекистон шароитида булар март ойининг охиридан май ойи ўрталаригача гуллайди.

Оддий настарин – Жанубий ва Марказий Европадан келтирилган. Бутанинг баландлиги 3-4м. Ўсимликнинг илдиз бачкилари доимий кесиб турилса, унинг баландлиги 5м. дан ошади, дарахт кўринишига эга бўлади. Пўсти тўқ-яшил, пояси силлиқ, хира яшил рангда. Барглари қарама-қарши жойлашган, юраксимон, узунчоқ. Гул куртаклари пояларнинг юқори қисмида жойлашган.

Гул попуклари асосан жуфт бўлиб ривожланади, аммо айрим ҳолларда иккитадан фақат битта куртак гулайди, иккинчиси эса ўсиш поясини ҳосил қилади. Гулбаргларнинг шакли ва катталиги турли навларда турлича, яъни майдадан йириккача, пирамидасимондан конуссимонгача, юмалоқдан цилиндрсимонгача бўлади. Боғ навларининг гуллари оқ, зангори, бинафша-зангори, бинафшв-пушти, қирмизи-пушти ва бинафша рангда бўлади. Оч-сариқ рангдаги гулли навлари ҳам мавжуд. Бундан ташқари, настаринни серяпроқ, ярим серяпроқ ва оддий кўринишдагиларга бўлиш мумкин.

Гортензия – тошёрувчилар оиласига мансуб ўсимлик. Ёввойи ҳолда Шимолий ва Жанубий  Америкада, Хитойда, Японияда ва Сахалиннинг жанубида ўсади. 35га яқин турлари маълум. Чирйли манзарали буталардан бири, баландлиги 1-2м. Айрим ҳолларда 3-4м. га етади, ихчам ёки тарвақайлаган бўлади. Барглари оддий ёки йирик, оч-яшил рангда, қарама-қарши жойлашган. Гуллари майда, зич, жуда чиройли қалқонсимон ёки бўронсимон гулбаргларга йиғилган. Гулларнинг ранги оқ, пушти ёки зангори. Гулбарглар бутада узоқ вақт айниқса, кесилган ҳолда яхши сақланади. Гуллаши август ойидан бошланади ва кеч кузгача давом этади.

Ўғитланган тупроқларда яхши ўсади. Сояга чидамли ва намсевар. Ўрта минтақада қишда устини ёпиш керак. кузда ёки баҳорда ўтган йилги шохларда 1-3 жуфт куртаклар қолдириб кесилади. Қаламчалар, тупни бўлиш ва апрхишлаш йўли билан кўпайтирилади.

3Чирмашувчи гортензия – ўрта минтақа шароитларида вертикал кўкаламзорлаштириш учун ишлатиш мумкин бўлган лианалардан бири. Гортензиянинг иссиқсевар турлари ойнавон вйвонларда ва хоналарда етиштириладиган хона ўсимлиги сифатида ҳам ишлатилади.

Дарахтсимон гортензия – ватани Шимолий Америка. Бутанинг баландлиги 3м. Гуллари оқ лтироқ рангда, унча катта эмас, диаметри 15-20 см. Бўлган ясси гулбаргларга йиғилган. Стркутурали тупроққа ва ўсиш жойига талабчан эмас, лекин намсевар. Совуқ қишларда музлайди.

Дилафруз АЗАМАТОВА

Журналистларнинг Тошкент шина тиклаш заводига ташрифи

product-71570-picture

Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ташкил этилаётган медиа ва пресс-турларнинг асосий мақсади журналистлар ҳамда аҳоли кенг қатламини табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасидаги энг яхши тажрибалар, мазкур соҳадаги мавжуд муаммолар ҳамда уларни ҳал этишга кўмаклашиш тўғрисидаги бохабарлигини ошириш ҳисобланади.

Бугунги кунда жадал суръатлар билан миқдори ошиб бораётган чиқиндиларни бошқариш масаласи уларни утиллаштириш бўйича саноат қувватларини ривожлантириш зарурлигини кўрсатмоқда. Утиллаштириш мураккаб бўлган заҳарли чиқиндилар – илгари фойдаланишда бўлган автомобил покришкаси ва шиналарини қайта ишлаш муҳим аҳамият касб этмоқда. Ишлатилиб бўлинган шиналар ҳажми автотранспорт воситалари сони билан бирга ошиб бормоқда. Шу билан бирга улар ҳажми катта резинали чиқиндилар бўлганлиги сабабли қўшимча муаммоларни юзага келтиради, хусусан, кўп ҳолларда чиқиндихоналарга олиб борилади ёки оддийгина ташлаб кетилади. Агар табиий шароитда резинали буюмларнинг юз йилдан ошиқ вақт мобайнида парчаланиши ҳисобга олинса, бу каби чиқиндиларнинг барқарор ривожланишга қандай хавф солаётганини тасаввур қилиш мушкул эмас.

Турли маълумотларга кўра, ҳар йили жаҳонда 800-900 миллион эскирган шиналар тўпланади ва улардан фақат 20 фоизигина қайта ишлаб чиқаришда қўлланилади.

Ўзбекистонда ҳам бу каби чиқиндиларнинг тўпланиши муаммоси мавжуд бўлиб, уларни қайта тиклаш билан шуғулланувчи корхоналар сони саноқлидир. Фойдаланишдан чиқган шиналар учун махсус полигонларнинг йўқлиги сабабли, улар маиший чиқиндихоналарга ташланади. Ўз навбатида, уларни қайта ишлаш ҳамда иккиламчи қўллашни биринчи галдаги вазифалар қаторига қўшиш ҳам экологик, ҳам иқтисодий аҳамият касб этади.

Автошиналарни тиклаш ва улар асосида резино-техник буюмларни ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи корхоналардан бири бу – “Тошкент шина тиклаш заводи” МЧЖ ҳисобланади. Корхона ишлаб чиқаришни ташкил этиш, кенгайтириш, илғор технологияларни жорий этиш, техник жиҳозланиш, ишлаб чиқараётган маҳсулотлар ассортиментининг кенгайиши натижасида резина-техник буюмларни, хусусан, шпал ва рельс ости қистирмалари, зичлагичлар, трансформатор пластиналари, автомобил салони гиламчалари ва сув сачратгичлари, резина хом-ашёлари, шунингдек, саноатнинг турли соҳалари учун расмий ҳамда норасмий резина-техник буюмларни ишлаб чиқариш соҳасида мустаҳкам ўринни эгаллайди.

Пресс-тур иштирокчилари корхона майдонидаги қайта тиклаш ва резина-техник буюмларни ишлаб чиқаришда экологик тоза технологиялар жорий этилган ишлаб чиқариш цехларига ташриф буюрдилар.

Журналистлар билан бўлган учрашувда завод мутахассислари таъкидлаганидек, улар қайта тиклайдиган технологияларни тадбиқ этиш орқали ўз олдиларига аҳолидан, корхоналардан, турли муассасалардан хом ашёни йиғиш тизимини ташкил этиш вазифасини қўймоқдалар. Ўзбекистон автомобил паркининг динамик ўсиши эскирган шиналарнинг доимий тўпланишига олиб келади. Эскирган шиналарнинг кичик улушигина қайта ишланади, қолганлари эса экологик вазиятни мураккаблаштиришга сабаб бўлувчи ноқонуний чиқиндихоналарга ёки оддийгина кўчаларга, маҳаллаларга ташлаб кетилади. Шу туфайли ҳар бир фуқаро бу каби чиқиндиларни резина-техник буюмларни ишлаб чиқариш ва қайта тиклаш бўйича хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг қабул қилиш жойига топшириш орқали ўз ҳудудларининг экологик ҳолатини яхшилашга хиссаларини қўшишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мутахассисларининг фикри бўйича, резинали чиқиндиларни утиллаштиришнинг экологик масалаларини ҳал этиш, шунингдек, чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасида кичик  бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда келгусида рағбатлантириш мақсадларида бу каби корхоналарни қўллаш, иккиламчи хом ашёни йиғишда кўмаклашиш муҳим аҳамият касб этади.

Чиқиндиларни қайта ишлашни ривожлантиришнинг қонуний асосини яратиш, хусусан, чиқиндиларни утиллаштириш бўйича корхоналарга имтиёзли солиқ солиш, заҳарли чиқиндиларни ёқиш ҳамда қўмишни таъқиқловчи қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, чиқиндиларни алоҳида йиғиш устидан ташкилотлар, аҳоли масъулиятини ошириш зарурдир.

Шу тариқа шиналар ва покришкаларни утиллаштиришнинг илғор технологиялари ва усуллари эски шиналар асосида кўплаб хавфсиз ҳамда фойдали буюмларни ишлаб чиқариш имконини беради.

Ўзбекистон Республикаси Табиатни  муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ахборот хизмати

«Илоҳий дарё»

nilНил – Африкадаги энг узун, дунёдаги узунлиги ва аҳамияти бўйича икки энг улкан дарёнинг бири. У Африканинг катта қисмидан, жумладан, қитъадаги 11 мамлакат ҳудудидан оқиб ўтади. Бу жиҳатдан Европада бир неча мамлакат оралаб «кезиб»Дунай дарёсидан қолишмайди.

«Нил» сўзи дарёнинг юнонча номи «нейлос»дан олинган бўлиб, «илоҳий дарё», деган маънони билдиради. Шунингдек, юнонлар Нилни «Эгиптос», деб атаб, дунёдаги қатор тиллардаги Мисрнинг номи «Египет» шундан келиб чиққан. Дарё Шарқий Африка ясси тоғлигидан бошланиб, катта дельта ҳосил қилиб, Ўрта денгизга қуйилади. Юқори қисмида Баҳр ал-Ғазал (ўнг), Ачва, Собат, Кўк Нил ва Отбара (чап) каби йирик ирмоқлар унга қушилса, Отбаранинг Нилга қуйилиш жойидан бошлаб дарё чала чўллардан оқиб ўтиб, кейинги 3000 км масофада унга бирорта ҳам ирмоқ қуйилмайди.

Миср пойтахти Қоҳирадан 20 км шимолда дарё кўп сонли тармоқларга бўлиниб оқиб, Ўрта денгиз қирғоқларида Искандариядан Порт-Саид шаҳригача чўзилиб кетган учбурчак шаклидаги кенг дельтани ҳосил қилади. Нил дарёси дельтаси майдонига кўра (24 минг кв.км) қарийб Қрим яримороли ҳудудига тенг. Шуниси қизиқки, дарёларнинг қуйилиш жойида ҳосил бўладиган «дельта»ни биринчи марта юнон географлари Нилга нисбатан ишлатишган. Юнонлар Нилнинг қуйилиш жойида ҳосил бўлган улкан учбурчак ҳудудни юнон алифбосидаги Δ (дельта) ҳарфига қиёслаб, шундай номлашган. Кейинчалик бу ном дунёдаги барча дарёларнинг қуйилиш жойига нисбатан ишлатиладиган бўлди.

Нил дарёси ҳавзасининг умумий майдони турли манбаларда 3 – 3,4 млн. кв.км, деб келтирилади. Дарёнинг ўртача сув сарфи Асвон тўғони ёнида секундига 2600 м³ни ташкил этади. Аммо сув камайган ва кўпайганда дарёдаги сувнинг миқдори секундига 500 м³дан 15 000 м³гача ўзгариши мумкин. Қадимги манбаларда, жумладан, Геродотнинг «Тарих» китобида Нил Нигер билан қўшилиб оқиши ва унинг қор ва муз сувларидан тўйинмаслиги қайд етилган. Птоломейнинг асарларида эса Нилнинг Ой тоғларидан бошланиши хусусида далиллар бор, бу фикр узоқ вақт давомида яратилган географик асар ва хариталарда, шу жумладан, ал-Хоразмий яратган Нил дарёси харитасида ишлатилган.

Дарё бошланиш қисмида қояли тоғлардан оқиб ўтгани боис, бу ерда кўп сонли остона ва шаршаралар мавжуд. Виктория кўлининг шимолий қисмидан Альберт кўлигача бўлган дарё Виктория-Нил, деб аталади. Дарёнинг бу қисмидаги энг баланд шаршара – Мерчисон шаршарасининг баландлиги 40 метрдан ошади. Жуба шаҳридан қуйироқда тоғликдан оқиб чиққан Нил улкан ясси котловинани кесиб ўтади. Бу ерда дарёни «Баҳр ал-Жибол», яъни «Тоғ дарёси», деб аташади. Баҳр ал-Жиболнинг энг йирик ирмоғи «Баҳр ал-Ғазал» (Ғазаллар дарёси) бўлиб, тоғлардан оқиб чиқаётган шўх ва оқ сувли мазкур дарёнинг оқими овози худди куй таратаётгандек эшитилгани боис, шу ном билан аталган. Хартум шаҳри яқинида тоғлардан оқиб чиқаётган Кўк Нил Оқ Нил билан қўшилиб, худди шу ердан Ўрта денгизгача дарё Нил номи билан аталади.

Нил дарёсининг турли қисмларида мавжуд бўлган остоналар дарёдан доимий равишда кемачилик мақсадида фойдаланишга тўсқинлик қилар эди. Аммо ХХ асрнинг 60-йилларида Асвон шаҳри яқинида барпо этилган умумий баландлиги 111 метр бўлган Асвон тўғони бу тўсиқни бартараф этди. Асвон тўғонининг умумий узунлиги 3600 метр, асосининг кенглиги – 980 метр. Уни барпо этиш учун 43 млн. м³ тупроқ ишлатилган. Тўғоннинг барпо этилишидан ҳосил бўлган Носир кўлининг (сув омбори) кўлининг узунлиги – 550 км, эни – 35 км.гача, майдони – 5,2 минг кв.км, сув сиғими – 132 куб километр (Чорвоқ сув омборидан 61 марта катта).

Тўғоннинг  барпо этилиши сув сатҳи баъзи пайтларда 8 метрдан ортиқ кўтариладиг ан Нил дарёсининг оқимини тартибга солиш, ундан кемачилик ва суғориш мақсадида кенгроқ фойдаланиш имконини берди. Нилдан умумий узунлиги 13 440 км бўлган суғориш каналлари чиқарилган. Ҳозирги вақтда дарё водийсининг баъзи қисмларида сунъий суғоришнинг яхшиланиши натижасида қишлоқ хўжалик экинларидан йилига уч мартагача ҳосил олиш мумкин.

Нил – Саҳрои Кабирни кесиб ўтиб, сувларини Ўрта денгизга олиб келувчи ва Шимолий Африканинг бепоён саҳролардаги ҳаёт манбаи бўлган ягона дарёдир. Дарё қуйи қисмларида қирғоқларидан тошиб, водийларни маҳсулдор лойқа билан бойитади. Айниқса, аҳолисининг 97 фоизи дарёнинг 10 – 15 км кенгликдаги қирғоқбўйи ҳудудларида истиқомат қиладиган Миср учун дарё катта аҳамиятга эга. Нил дарёси бўйлаб Шимолий Африканинг йирик шаҳарлари – Хартум, Асвон, Фива, Қоҳира шаҳар агломерацияси, дельтасида эса Искандария шаҳри жойлашган. Нил дарёсининг Асвон тўғонигача бўлган қисми дунёдаги энг оммавий сайёҳлик йўналишларидан биридир.

 Фарзиниса Шербоева, Фарғона вилояти Бувайда

  туманидаги 15-мактаб ўқитувчиси

 

Тoғлaр-юрт кўрки

3      Тoғлaр кўркaм кўринишини йилнинг тўрт фaслидa ҳaм гўзaллигини йўқoтмaсдaн тaкрoрлaниб тaбиaтни янaдa яшнaтaди. Бaҳoрдa кўм-кўк мaйсaлaрни тoғлaргa чирoй бeриши , ёздa эса сaлқин тoзa ҳaвoси , куздa ҳaм жoзибaли сўлим тaбиaти билaн ўзининг сaвлaтини , қишдa эса oппoқ қoрлaри  ястaниб турaди.

Тoғлaр – Ер пўстининг яккa – яккa ёки қaтoр тизмaлaр пaлaxсaлaр шaклидa кўтaрилгaн жoйлaридир.Тoғлaр бурмaли пaлaxсaли бўлиши мумкин . Улaрнинг кўриниши турли xил бaлaндликдa бўлaди. Мутлoқ бaлaндлиги 600 мeтрдaн бaлaнд бўлгaн жoйлaр oдaтдa тoғлaр дeйилaди . Дунёдa энг бaлaнд тoғ Ҳимoлaйдир (Ҳимoлaйнинг чўққиси 8848 мeтр).Ўзбeкистoндa эса Ҳисoр тoғи , (Ҳaзрaти Султoн чуққиси 4643 мeрт).Умумий ўртa тaълим мaктaблaри ўқувчилaри , кoллeж , лeтсий ҳaмдa oлий ўқув юрти тaлaбaлaри рeжa бўйичa ўз ҳудудлaригa тoғ eкскурсиялaрини тaшкил қилaдилaр.Бундaн aсoсий мaқсaд oлгaн билимлaрини aмaлдa мустaҳкaмлaйдилaр қoлaвeрсa oилa aъзoлaри билaн юртдoшлaримиз ҳaм ёзнинг жaзирaмaсидa дaм oлиш кунлaридa тoғ тaбиaти бaғригa ҳoрдиқ чиқaрaдилaр .

Мaмлaкaтимизнинг гўзaл вa aжoйиб тoғлaри нaфaқaт дaм oлиш мaскaнлaрини , қoлaвeрсa ижтимoий-иқтисoдий aҳaмиятгa eгaлиги билaн ҳaм тaрифлaш мумкин.

Ўзбeкистoндa тoғлaрнинг умумий мaйдoни 96 минг квaдрaт клoмeтргa тэнг бўлиб , мaмлaкaт ҳудудининг 21,3 фoизини eгaллaйди вa дэнгиз сaдҳидaн 450 мeтргaчa бaлaндликкa кўтaрилaди .  (Ғaрбий Тяншaн вa Пoмир — Oлoй тизмaлaри ).

Тoғлaр тeкисликлaрини сув билaн тaминлoвчи сув минoрaси гидрoeнeргeтикa мaнбaидир. Бундaн тaшқaри тoғлaр фoйдaли қaзилмaлaр мaкoни ҳисoблaнaди .Улaр дaрёлaр суви зaҳирaлaри миқдoрини гидрoлoгик тaртибини бeлгилaб, тaбиий сaқлaб қoлиш вaзифaсини бaжaрaди.

Ўзбeкистoндa 550 тa музлик мaвжуд. Музлик рeлйeф вa иқлим мaҳсулидир . Музлик aсoсaн қoрдaн ҳoсил бўлaди.Музлик – ўзигa xoс сув oмбoри бўлиб қиш фaслидa сув йиғaди , ёздa сaрфлaйди . Тoғ зoнaсидa тaбиий гeoгрaфик шaрoит вa ғoят турли тумaнлиги кузaтилaди . Тoғ ҳудудлaридa ўрмoнлaрининг aёвсиз кeсилиши eндиликдa eрoзияни oлдини oлиш учун тoғ ўрмoнлaри бaрпo қилинмoқдa. Бундaн тaшқaри xaлқaрo aвтoмoбил вa тeмир йўллaр тунeллaр муҳoфaзa қилинaдигaн ҳудудлaр кэнгaйтирилиб миллий бoғлaр қўриқxoнaлaр вa буюрмaxoнaлaр тaшкил қилинмoқдa ҳaмдa рeкриaтсия (дaм oлиш ) курoртлaр қўришгa aълoҳидa eътибoр қaрaтилмoқдa .

Фaн вa тexникa шaрoитидa инсoннинг xўжaлик фaoлияти нaтижaсидa тaбиaтдaн нooқилoнa фoйдaлaниш , aтрoф муҳитнинг ифлoслaниши тaбиaтнинг aйрим вa aжoйиб ҳудудлaрини тaбиий ҳoлaтдa сaқлaб қoлишни тaқoзa eтмoқдa.Тaбиaтнинг мaxсус гушaлaрини муҳoфaзa қилиш мaълум тaртиб ўрнaтишни тaлaб қилaди . Бундaй нoёб гушaлaргa қўриқxoнaлaр буюртмaxoнaлaр миллий бoғлaр,  рeзeрвaтoр , тaбиaт ёдгoрликлaри кeрaди.  Ўзбeкистoндa биринчи қўриқxoнa 1926-йил Жиззax вилoятининг Зoмин тумaнидa “Гурaлaш” тoғ aрчa қўриқxoнaси нoми билaн тaшкил eтилгaн .

Мaмлaкaтимиздaги бaрчa вилoятлaрининг тoғлaри мутaxaссис oлимлaр тoмoнидaн ўргaниб , қўриқxoнa , буюртмaxoнa , миллий бoғлaр ҳaмдa курoртлaрни қуриш вa улaрни сoнини кўпaйтириш ишлaри дaвoм eтмoқдa.

 Исoмиддин  Рaҳимo,  Ургут тумaнидaги  81 – умумий ўртa тaълим мaктaбинингўқитувчиси

Эрнест Смитнинг «мулки»

ozero_kliluk-kanadaКанаданинг Осойос шаҳарчаси яқинидаги Оканаган водийсида  «доғли кўл», деб номланган дунё сайёҳлари орасида яхши таниш ғаройиб кўл жойлашган. Минераллар таъсирида турли рангга кирувчи сув кўлда ўзига хос «доғ»лар ҳосил қилгани боис, кўл шундай аталган.

Кўпгина адабиётларда «доғли кўл» деб келтирилган ушбу сув ҳавзасини маҳаллий аҳоли ғлилук, деб атайди. Бошқа кўлларда учрамайдиган ушбу хусусият Ғлилук кўли сувида магний сульфат, кальций, натрий сульфат тузлари ҳамда кумуш, титанга ўхшаш моддаларнинг кўп тўпланганидадир.

Ёзда кўл сувининг парланиши натижасида унинг саёз жойлари ер устига чиқиб қолиб, кўл ўрнида кўп сонли оролча шаклидаги кўлмаклар ҳосил бўлади. Ушбу кўлмаклардаги сувнинг турли хил ранги йил фаслларига боғлиқ ҳолда ўзгариб туради. Бир қарасангиз кўлнинг доғлари кўк рангда бўлса, кейинчалик қизил ёки яшил рангга кириши мумкин. Июль ойларида Қуёш таъсирида қотган кўлмаклар атрофида ҳосил бўлган туз деворларида бемалол юриш мумкин. Канада ҳиндуларидан иборат маҳаллий аҳоли тузли сув турли хил касалликларни даволаш учун фойдали бўлган Ғлилук кўлини муқаддас, деб ҳисоблашади.

Шуниси қизиқки, узоқ вақт бу табиий ҳавза Эрнест Смит номли кишининг шахсий мулки ҳисобланган. 1979 йилда Э.Смит бу ерда туз билан даволайдиган курорт барпо этмоқчи бўлганида маҳаллий аҳоли кўлни сотиб олишни таклиф этиб, шу йўл билан уни муқаддас жой сифатида сақлаб қолмоқчи бўлишган. Кўлнинг хўжайини ва аҳоли ўртасида 20 йилдан ортиқ олиб борилган музокаралардан сўнг, томонлар ниҳоят, 2001 йилда 22 гектар майдондаги кўл 720 000 АҚШ доллари эвазига маҳаллий ҳиндуларга сотилган.

Бир гуруҳ олимлар Боливиянинг тоғли ҳудудларида яшайдиган ҳиндуларнинг турмуш тарзини ўргана туриб, кичкина кўл бўйида жойлашган қишлоқ аҳолиси билан боғлиқ ғаройиб ҳодисага дуч келдилар. Чунки атрофдаги қишлоқларда яшовчи аҳолининг юзларини ажин қоплаб, улар ўз ёшига нисбатан қари кўринса, кўл бўйидаги қишлоқ аҳли нисбатан ёш ва бардам қиёфага эга эди.

Кузатишлар шуни кўрсатдики, бунинг сабаби нисбатан ёш кўринувчи ҳиндуларнинг қишлоқ ёнидаги кўлда доимий равишда чўмилишида экан. Ушбу кўлнинг мўъжизакор хусусияти ҳақида кўлнинг маҳаллий ҳиндулар тилида «ёшлик туҳфа қилувчи» маъносини англатувчи Качи-Сино деган номи ҳам далолат бериб турибди.  Олимларнинг фикрича, кўлнинг қирғоғида бир соатча бўлган киши ўзини нафақат тетик ҳис қилади, балки теридаги ажинлар текисланиб, бирмунча силлиқ бўлиб қолади. Маҳаллий халқнинг авлоддан-авлодга ўтиб келаётган афсоналарига кўра, қадимда кўлга ёққан юлдуз ёмғири уни шундай хусусият билан «сийлаган».

Бу маълумотлардан хабар топган бир қатор тадбиркорлар шифобахш кўлнинг суви билан савдо қилиб ёки махсус курортлар қуриб, катта даромад олиш ҳақида ўйлай бошлаган. Аммо кўл билан боғлиқ ушбу режалар у жойлашган ҳудудга етиб бориш бирмунча қийин бўлгани боис амалга ошмай қолди. Немис компанияларидан бири кўл сувини шиша идишларга қуйиб, вертолётларда Катта Ерга етказиб беришни йўлга қўйди. Аммо, қадоқланган «сеҳрли» суюқлик тез орада ўзининг мўъжизакор хусусиятини йўқотиб, оддий сувга айланиб қолди.

Текширишлар шуни кўрсатдики, сувнинг бундай ғайриоддий хусусияти кўл тубидан чиқадиган нурланиш манбаи билан бевосита боғлиқ. Бундай нурланиш мавжудлигини  мутахассислар махсус асбоб-ускуналар орқали аниқлашга муваффақ бўлишди. Олимларнинг фикрича, ерли халқнинг афсоналарида тез-тез учрайдиган «юлдуз ёмғири» коинотдан тушган метеорит бўлиб, ундан ажралиб чиқаётган энергия инсон организмига тетиклик бағишлаши мумкин.

Каромиддин Гадоев

AЖДAР ДAРAXТИ

Derevo DrakonaДaҳшaтли aфсoнaлaрнинг туғилишигa  сaбaбчи бўлгaн aждaр дaрaxтлaри кишилaрни бир нeчa aсрлaрдaн бeри ўзигa жaлб eтиб кeлмoқдa. Aждaр дaрaxтлaри трoпик мaмлaкaтлaрдa, xусусaн Сoкaтрa вa Кaнaр oрoллaридa ҳaмдa Сoмaли вa Эфиoпиядa ўсaди. Улaр, тaшқи қиёфaси, шoҳ-шaббaси, ўсaдигaн шaрoити вa бoшқa биoлoгик xусусиятлaри билaн ўзгa қитъaлaрдaги ўсимликлaрдaн aжрaлиб турaди.

Кaнaр oрoллaридa ўсaдигaн Дрaкoнa дрaкo нoмли aждaр дaрaxти ўзигa xoс aжoйиб биoлoгик xусусиятлaри билaн кўзгa яққoл тaшлaниб турaди. Бу дaрaxтнинг бутун умри уч дaвргa бўлинaди. Биринчиси ёшлик дaври бўлиб, у 25-30 йилни ўз ичигa oлaди. Бу дaврдa ўсимлик aсoсaн ўсaди. Юз йилгaчa дaвoм eтaдигaн иккинчи дaврдa у кўпaяди, тўкилиб кeтгaн бaрглaрининг ўрни эса йўқoлaди, тaнa ёнигa ўсaди вa ниҳoят шoxлaр чиқaрaди. Умрининг oxиригaчa дaвoм этaдигaн сўнгги дaвридa ўсимликдa ҳaвo илдизлaри  пaйдo бўлaди вa смoлa – «aждaр қoни» aжрaлиб  чиқa  бoшлaйди.

Кaнaр oрoллaридaги 6000 яшaр энг йирик aждaр дaрaxти Лa-Oрoтoвa шaҳaридa бўлгaн вa унинг бўйи 21м.гa, aйлaнaси эса 13,5 м.гa йeтгaн. Aйрим муaллифлaрнинг  ёзишичa, (Линдли вa Мур) дaрaxтнинг ичи бўш бўлиб, ундaн нaрвoн oрқaли, шoxлaгaн тeпa қисмигaчa кўтaрилиш мумкин  бўлгaн. Бу дaрaxт   1868- йили  кучли  бўрoн  тaъсиридa  aғдaрилиб  тушгaн.

Aйни вaқтдa Кaнaр oрoллaридa (Икoтa вa Лa-Лaгунeдa) aждaр дaрaxтининг 2000 ёшгa киргaнлaри ҳaм бoр.

Aждaр дaрaxтлaри бoшқa ўсимликлaр сингaри шox-шaббa ҳoсил қилмaйди. Улaр йиллaр ўтиши билaн eнигa йўғoнлaшиб бoрaди, учи эса ёнигa нисбaтaн ингичкaрoқ aйри шoxлaр ҳoсил қилaди. Бaрглaри эса шoxлaри учидa тўп-тўп бўлиб жoйлaшиб,  ўзигa xoс aжoйиб мaнзaрa ҳoсил қилaди. Aйрим турлaридaги тaнaнинг юқoри қисмидa жoйлaшгaн йўғoн вa aйри шoxлaри, aфсoнaлaрдaги кўп бoшли aждaрлaрни eслaтaди. Шунинг учун бу дaрaxтлaр aждaр дaрaxтлaри дeб aтaлсa кeрaк.

Aждaр дaрaxтлaри пиёздoшлaргa мaнсуб бўлгaнлигидaн, унинг гулидa тoжсимoн oлтитa гулқўргoн бўлaги, oлтитa чaнгчи вa биттa уруғчи бўлaди. Тoжининг пaстки қисми тутaшиб, нaй ҳoсил қилaди, рaнги эса oқ.

Aждaр дaрaxтининг, xусусaн, ундaги смoлaнинг мoҳияти ҳaқидa турличa мулoҳaзaлaр юритилaди. Мaсaлaн, Кaнaр oрoллaридaги бир зaмoнлaр oдaмлaр яшaгaн ғoрлaр яқинидaн тoпилгaн смoлa- «aждaр қoни» бaлзaм сифaтидa ишлaтилгaн дeгaн фикрлaр ҳaм бoр.

Aждaр дaрaxтигa яқин бўлгaн ўсимлик  Кoрдинилa Қoрa денгиз бўйидaги Сoчи вa Бaтуми кaби шaҳaрлaр aтрoфидa ҳушмaнзaрa ўсимлик сифaтидa ўстирилaди.

Наргис Қосимова