Category Archives: Табиат дорихонаси

ШИФОБАХШ ВА НОЁБ ЎСИМЛИКЛАР ёхуд коврак ҳақида баъзи мулоҳазалар

265px-Ferrule_commune_Sicile

Коврак ўсимлиги халқ орасида шифобахшлиги билан ном қозонган. Айримлар унинг олдида «женшень» ҳам ип эшолмай қолади, дейди. Бу бежиз эмас, албатта. Ковракнинг шифобахшлик хусусиятлари ҳамда юртимизда мавжуд турлари ҳақида тўлиқроқ маълумот олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатасининг депутати, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг аъзоси Ойбек МАМАРАҲИМОВ билан суҳбатлашдик.

— Аввало, ушбу ўсимлик ҳақида батафсил тўхталиб ўтсангиз. Ковракнинг дунё бўйича қанча тури тарқалган? Мамлакатимизда унинг нечта нави учрайди?

— Коврак (Ferula) туркуми вакиллари зирадошлар оиласига мансуб ўсимлик ҳисобланади. Уларнинг ер юзида 170 дан зиёд турлари бўлиб, Ўрта Осиёда 110 дан ортиқ, мамлакатимизда эса 50 та тури учрайди. Смола-елим олиш учун асосан 10 тури ишлатилади. Булар сассиқ коврак, куҳистон ковраги ва бошқа номдаги ковраклардир. Бу турлар, ташқи марфологик жиҳатдан бир-бирларига жуда ҳам ўхшаб кетади, аммо табиатда сассиқ коврак (Ferula assa-foetida L.) кенг тарқалган бўлиб, елим-смола асосан шу турдан олинади.

Ковракнинг бўйи 2 метргача етади, илдизи йўғон, 15-20 сантиметр бўлади. Ўсимлик пояси 8-9 йилда бир маротаба гуллайди ва мева бериб, кейин нобуд бўлиб кетадиган-монокарп ўсимлик. Пояси тик ўсувчи, йўғон, ичи ковак, юқори қисми шохланган. Илдизолди барглари бандли, уч марта ажралган. Барг бўлаклари чўзинчоқ ёки ланцетсимон. Поядаги барглари майдароқ, ташқи томони жуда кўп туклар билан қопланган бўлиб, пояда қини билан кетма-кет ўрнашган. Гуллари мураккаб соябонга тўпланган. Гули оч сариқ, косачасиз, тожбарги 5 та, оталиги 5 та, оналик тугуни икки хонали, пастда жойлашган. Меваси икки бўлакли донача бўлади.

18176896

Коврак март-апрель ойларида гуллайди, меваси апрель-майда пишиб етилади. Ўсимликнинг ер устки қисмлари ўсиш муҳити ва об-ҳаво шароитига қараб 1,5-2 ой яшайди.

Коврак туркумига мансуб турлар Кавказ, Ўрта Осиё республикалари, ўарбий Сибирда, Ўрта Ер денгизи минтақаларида, Эрон, Афғонистон, Покистон, Хитой ҳамда Ҳиндистонда кенг тарқалган. Тошкент, Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах, Навоий, Бухоро ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларида қумли чўллар, адирлар, тоғлар ва тоғолди ялангликларда, соф тупроқли ерларда ўсади.

— Ковракнинг тиббиётда тутган ўрни ҳақида ҳам маълумот берсангиз? Шунингдек, ушбу ўсимлик қадимдан халқ табобатида қандай касалликларни даволашда ишлатилади?

— Ковракдан халқ табобатида азалдан хавфли шишлар ва захм касаллигини даволашда, ундан олинадиган елим-смоланинг спиртли тиндирмаси (настойкаси) астма, томир тортиши ва асаб касалликларида ишлатиб келинган.

Илмий тиббиётда коврак елим-смоласи — “асса фоетида” номи билан кукун, эмулсия ва спиртли тиндирма (настойка) ҳамда оғриқ қолдирувчи ва тинчлантирувчи восита сифатида ишлатилади ва кўпгина давлатлар фармакопеясига киритилган. Шарқ мамлакатларидан Эрон, Покистон, Ҳиндистон ва Афғонистонда коврак елими ва илдизи кулинарияда зиравор сифатида, косметика саноатида атторлик воситалари ишлаб чиқаришда ишлатилади.

Ибн Сино бобомизнинг бу ўсимликка берган таърифидан мисол келтириш фикримизни исботлайди. Унга кўра, «Коврак уруғининг қайнатмаси (уруғ худди супургиникига ўхшаш малла ранг, шакли ҳам шунга ўхшаб кетади) 3 маҳал 50 граммдан ичилса, она сути кўпаяди. Елими сувга қўшиб ичилса, дарҳол овоз чиқади. Ширасига анжир қўшиб ейилса, сариқ касаллигини тузатади. Елимига мурч, сирка қўшиб, ёмон сифатли яраларга сурилса, фойда қилади. Соч тўкилишига ҳам ўта фойдалидир. Коврак бош мия, склероз, бронхит, астма, сариқ касал, кўк йўтал, диабетга даво, қон кетишини тўхтатади. Иштаҳани очади. Илдизи томчилаб сийиш ва буйрак оғриқларига даво. Уч маҳал қайнатмасидан 30 граммдан ичилса, фойда қилади (муддати 15 кун). Илдиз қайнатмаси барча оғриқларни босади. Бўғилишни кетказади, оғриқни тузатади».

— Ушбу ўсимликдан олинадиган қимматбаҳо хом ашё — елим-смоласи олиниш тартиби қандай? Бунинг учун юртимизда қандай меъёрлар белгиланган?

— Коврак илдизидан елим-смоласи олиш эрта баҳордан бошланиб, кузгача давом этади. Шунинг учун ҳам смола олиш даврлари баҳор ва ёз фаслларига бўлинади. Бунинг учун коврак илдизи атрофини 5-10 сантиметр чуқурликда ва 20-25 сантиметр кенгликда ковлаб, илдизининг тепа қисми очилади. Коврак илдизининг устки қисми очилгандан сўнг, елим-смола олиш учун кесиб қўйилади, 5-6 кун ўтгандан сўнг сифатли елим-смола шираси йиғилади ва у тўплангач йиғиштириб олинади. Сўнг яна бошқа жойидан кесиб қўйилиб, мавсум давомида, ўсимлик илдизининг катта кичиклигига қараб 15-20 маротаба кесик қилинади.

Коврак елим-смоласи қадимдан Эрон, Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистонда тайёрланиб, ишлатиб келинган. Бизнинг республикамизда эса коврак елимини тайёрлаш 2006 йилдан бошланди.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, ковракдан смола-елимини олиш учун биринчи навбатда ковракни табиий биологик ва эксплуатацион захираларини аниқлаб, катта масштабдаги харитасини тузиб, улардан табиатга зарар етказмасдан, ўсимлик табиий шароитда қайта тикланишига имконият яратиш керак. Табиий майдонларни участкаларга бўлиб йилма-йил, навбатма-навбат елим-смола тайёрлашни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир.

Белгиланган тартиб бўйича коврак ўсимлигининг елим-смоласини йиғиш учун Ўзбекис-тон Республикаси Фанлар академияси хулосасига кўра, Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси томонидан ҳар йили квота ажратилади ва ушбу белгиланган квота асосида керакли хом ашё тайёрланади.

— Баъзи манбаларда кейинги йилларда юртимизда коврак смоласини йиғиш оммавийлашиб бораётгани ва унинг табиий заҳирасига жиддий зарар келтирилаётгани қайд этилмоқда. Бу ҳақда нима дея оласиз?

— Бу гапда жон бор, албатта. Ушбу ҳолат Давлат бионазорати мутасаддилари билан бирга кўпчилик маҳаллий аҳолини ҳам ташвишга солмоқда. Чунки коврак смоласини йиғишда ҳозиргача ҳеч бир киши белгиланган йўриқномадан фойдаланмаяпти. Бундан ташқари, айнан йиғилиши лозим бўлган сассиқ коврак ҳаётий шаклига кўра бир маротаба гуллайди ва мева бериб, кейин нобуд бўлиб кетадиган-монокарп ўсимлик ҳисобланади. Яъни ундан хўжасизларча фойдаланиш оқибатида ушбу ўсимлик турининг майдонлари йил сайин қисқариб бормоқда. Бу ташвишли ҳолат. Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 55-моддасида белгиланганидек, «Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий заҳиралар умуммиллий бойлигимиз, улардан оқилона фойдаланишимиз зарур ва улар давлат муҳофазасидадир».

Ҳозирги кунда ковракзорлар фақатгина тоғолди майдонларда сақланиб қолган, холос. Чунки собиқ иттифоқ даврида чўлларни ўзлаштириш билан бирга бу ўсимликнинг жуда катта майдонлари йўқолиб кетган. Лекин айрим тадбиркорларнинг талабига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 27 июлда “Ўзбекистон Республикаси ўсимлик дунёсига етказилган зарар учун ундириладиган жарима миқдорларини ҳисоблаш таксаларини тасдиқлаш тўғрисидаги” ва 2004 йил 28 октябрдаги “Биологик ресурслардан оқилона фойдаланиш, уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш устидан назоратни кучайтириш тўғрисида”ги қарорларига асосан коврак ўсимлигининг смоласини йиғишга квота ажратиш белгиланган. Тадбиркорларимиз эса ўз вақтида бундай имкониятдан унумли фойдалана олмаяптилар. Чунки коврак смоласининг рисоладагидек қилиб йиғишдан кўра, ким ўзарга йиғишни афзал билмоқда. Яъни бу ўсимлик хом ашёсини пала-партиш йиғиб олгач, ўзлари тайёр маҳсулот ҳолида ишлай олмайди ва хориж фирмаларига сотишади. Тадбиркорлар кўзига мўмайгина пул бўлиб кўринган хом ашё хорижда қайта ишлангач, ўн баробарга қимматлашиб, ўзимизга қайтишини наҳотки фермерларимиз билишмайди?

— Коврак смоласи олиш учун йиллик ўртача меъёр қанча қилиб белгиланади?

— Елим-смоласини тайёрлаш учун тадбиркорларга Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси томонидан йил сайин квота миқдорини камайтирса, лекин улардан тушаётган талабномалардаги рақамлар ортиб бораётгани ташвишли ҳолат. Биргина 2012 йилнинг ўзига 200 тонна коврак смоласи учун квота ажратилган. Энди тасаввур қилинг: ўртача битта ковракдан 1 килограмм смола олинса, 200 тонна коврак смоласини йиғиш учун 200 минг туп коврак керак бўлади. Ковракнинг смоласи олингач қайта тикланишига ишонасизми? Бу ҳолат худди одамнинг қонини 90 фоиз сўриб олганга ўхшайди. Агарда тадбиркорга табиатга келтирилаётган зарари ҳақида гапирсангиз, бунинг орқасидан давлатга даромад келтираётганини пеш қилади. Худди тадбиркорнинг бобокалонлари бу ерларга коврак экиб кетгандек гапиради.

— Ушбу ноёб хусусиятларга эга ўсимликни асраш ва ундан олинаётган хом ашёдан оқилона фойдаланиш бўйича таклифларингиз…

— Албатта, бу борада ўз фикрим бор. Юқорида таъкидланганидек, йил сайин коврак ўсадиган майдонлар қисқариб бормоқда. Бунга жойлардаги мутасаддилар етарлича эътибор қаратишмаяпти. Аввало, ушбу ўсимликдан фойдаланиш меъёрларини қатъий белгилаб, тартибни бузган шахсларга нисбатан жазо чораларини кучайтиришимиз мақсадга мувофиқдир. Шунингдек, ҳар йили йўқотиладиган ковракларнинг ўрнини тўлдириб бориш ҳақида ҳам жиддий бош қотиришимиз керак.

Хорижда бу ўсимликка қизиқиш жуда катта. Нега? Чунки ундан қимматбаҳо ва ноёб маҳсулотлар тайёрлашда фойдаланишади. Нега энди бу ишни ўзимизда қилмаймиз? Бунга имкониятимиз етмайдими? Ахир тайёр маҳсулот ҳолида ўзимиз ишлаб чиқаришни йўлга қўйсак, ундан олаётган даромадимиз ҳам ўн чандон ортадику? Албатта, буни йўлга қўйишга имкониятимиз ҳам, салоҳиятимиз ҳам етади. Чунки давлатимиз томонидан бугун тадбиркорлар учун беқиёс имкониятлар яратилган. Лекин бу имкониятлардан оқилона фойдаланиб, бугун қилаётган ишимиз ҳақида батафсилроқ ўйлашимиз лозим. Ўша Покистон, Ҳиндистон, Афғонистон, Эрон ва шунга ўхшаш мамлакатларда коврак смоласидан тайёрланаётган қимматбаҳо маҳсулотлар “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” ёрлиғи остида ички ва ташқи бозорларга чиқса, бу ҳам ғурур эмасми? Бу бизга қўшимча дорамад олиб келмайдими?

Дарҳақиқат, шу азиз Ватаннинг ҳар қарич ери ҳам, бойлиги ҳам ўзимизники. Уни асраб-авайлаш, ундан қонунга итоат қилган ҳолда оқилона фойдаланиш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир. Шу маънода ковракни асраш, яъни пул топаман, деб ковракка қирон келтираётган кимсаларга қарши кескин курашиш вақти аллақачон келган. Коврак ширасини йиғиштириш борасидаги рўй бераётган қонунбузарликларга қатъиян чек қўйиш лозим.

Сарвар ОЧИЛОВ

суҳбатлашди.

ОҲАНГАРОН ВОДИЙСИНИНГ ШИФОБАХШ ЎСИМЛИКЛАРИ

 u2080f35992mОҳангаронлик зиёли инсон, профессор Исомиддин Ёрматовнинг “Саодат водийси” китобини ҳар гал қўлимга олганимда Оҳангарон водийси тарихига оид қизиқарли манбаларни ташналик билан ўқиб чиқаман. Негаки, ушбу монографияда наинки воҳа тарихи, балки унинг ҳайвонот ва наботот олами ҳақида ҳам жуда кўплаб ғоят қимматли илмий-таҳлилий маълумотлар берилган. Биргина Оҳангарон водийсининг наботот олами, турли доривор гиёҳлари тўғрисидаги бўлимнинг ўзида ўқувчи учун ўта фойдали ва зарур манбалар келтирилган. Уларни сизлар билан ҳам ўртоқлашиш мақсадида домла билан ўтказган суҳбатимизни ҳавола этмоқчиман.

–Оҳангарон водийсида қандай маданий экинлар етиштирилади, уларнинг турлари ва уларнинг шифобахш хусусиятлари борасидаги қимматли маълумотларингиз билан ўртоқлашсангиз.

–Оҳангарон водийсида маданий экинлардан асосан буғдой, арпа, маккажўхори, кунгабоқар, масхат, сабзи, пиёз, картошка, карам, помидор, бодринг, нўхот, мош, ловия, тариқ ва шоли экинлари етиштирилади. Водийнинг Олмалиқ шаҳридан юқори (шарқий) қисмида вегетация даври қисқа бўлганлиги учун пахта, полиз ва бошқа иссиқсевар ўсимликлар экилмайди.

–Маҳаллий аҳоли эрта кўкламда сомса қилиб ейдиган шошир қандай ўт ва болдирғон, самбиқ  ўсимликлари қандай ўсимликлар турига киради?

–Оҳангарон тоғларида, айтайлик, биргина шоширнин тўртта хили бор: Тулки қуйруқ, бийра шошир, кўк шошир ва чангал шошир. Кўк шоширнинг ҳам икки хили ўсади. Тоғларда болдирғон деган ўсимликнинг икки тури ўсади. Самбиқ деган заҳарли ўт Чатқол тизмасининг кунгай ёнбағирларида сероб. Мол уни еса касал бўлиб, тутқаноқ тутади. Ўрта асрларда Оҳангарон жангчилари патли пайкон (камон ўқи)нинг учини шу ўтнинг баргларига суркаб душманга қарата йўллаганлар. Самбиқ заҳари одам қонига ўтса, қисқа вақт ичида ҳалок қилади.

Жалон деган бир йиллик ўт ердан бир ярим қарич баландликкача ёйилиб ўсади. У яшил-кулранг кўринишга эга, ҳиди йўқ. Пояси қирқилса, ёки илдизи кавланса жуда заҳарли сут чиқади. Сутини сал яласангиз, сурги ичишнинг кераги йўқ – ични куйдириб чанқатади ва касал қилади. Кўпроқ ялаб қўйилса, ўлдиради. Сути кўзга сачраса, кўр қилиши аниқ.

–Оҳангарон тоғларида ўсадиган ўсимликлар, хусусан шифобахшлиги билан халққа яқин бўлган гиёҳлар тўғрисида жуда кўплаб керакли маълумотлар тўплагансиз? Саноатда ишлатиладиган ўсимликлар тўғрисида тўхталсангиз.

–Оҳангарон тоғларида коврак деган кўп йиллик доривор ўсимлик мавжуд. У шамол учириши ёки қушларнинг тумшуғидан тушиб қолган уруғидан униб чиққач, олти-етти йилдан сўнг гуллаб, уруғлайди. Вояга етган ҳар тупда 3 тадан 5 тагача поя ҳосил бўлади. Пояларнинг баландлиги 120-130 см.гача етади. Ҳар бир пояда 1200-1300 икки жинсли, 2000-2500 тагача чанчили гул бўлади. Уруғлар асосан икки жинсли гуллардан ҳосил бўлади. Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Ўсимликлар моддалари химияси институти олимлари Тошкент Фармацевтика заводи лабораторияларида ана шу уруғдан мураккаб эфир мойлари, кумарин, лактон деган биологик актив моддаларни синтез қилишиб, доришунос мутахассислар билан бирга “Эстроферол” ва “Паноферол” деган шифобахш препаратларни ишлаб чиқармоқдалар.

“Беҳ” ёки “етмак” (оддий халқ нутқида “ер совун”) деб аталувчи ўсимлик илдизидан Ўрта Осиё ва Қозоғистон халқлари қадим замонлардан буён ҳолва ёки нишолда тайёрлашда фойдаланиб келади. Эндиликда ундан енгил ва оғир саноат эҳтиёжлари учун ҳам фойдаланилмоқда.

–Иссиқ кунлар ортда қолиб, ҳадемай салқин кунлар бошланади. Табиийки, тумов эшик қоқади. Ана шунда халқимизнинг энг кўп қўллайдиган шифобахш ўсимликларидан бири янглишмасам, адрасман, яъни исириқдир.

–Адрасман – “исириқ” номи билан машҳур бўлган ўсимлик. Халқ табобатида ундан кенг фойдаланилади. Адрасман июль ойида гулини тўкиб, уруғлаганидан сўнг пишиб етилади. Ундан аввал юлиб олинса, шифобахш ҳиди йўқолади. Пишган адрасман эфемер мойлари ва аминокислоталарга тўйиниб, димоққа хуш ёқадиган ҳид тарқатади ва инсон танасида касаллик қўзғатувчи вирусларни йўқ қилади. Оҳангаронликлар адрасманни муқаддас ўсимлик санаб, оёқ остида қолдирмайдилар, аксинча бешик ёстиқчасининг остидаги кулчага қўшиб қўйишади. Кексалар тушунчасига кўра, адрасман мурғак вужудни инс-жинслардан асрайди. Шу боисдан адрасманни Ўзбекистоннинг деярли барча бозорларида тутатиб юришади. Адрасман ҳозир Чатқол ва Қурама тизмасининг кунгай ва ҳайдалмай, узоқ йиллар мобайнида чириндиларга тўйинган унумдор адирларида ўсади.

Оҳангарон адирларида йилқининг яхши емиши бўлган бетака ҳам ўсади. Бетакани еган бия серсут  бўлади, қимизида сезилар-сезилмас қизил ранг кўринади. Бу қизилликни қимиз ичиб юрганларгина сезади. Бобур: “Бетакани от кўп хуш кўриб ейдир”, деб ёзган. Чатқол тизмасининг юқори қисмидаги Оҳангарон платосида Бетакалик деган кенг яйлов бор. Бетакалик яйловининг шимолий томони Арашонга, жанубий томони эса Чодаксойга уланиб кетади.

– “Саодат водийси” китобингизда воҳа аҳолисини очарчилик йилларида сақлаб қолган доривор ўсимликлар тўғрисида қизиқарли маълумотлар бор. Жумладан, олғи, ажик, матар ўсимлиги…

–XX асрнинг 20-30 йилларида, шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши даври ва ундан кейинги дастлабки йилларда содир бўлган очарчилик пайтида ерли аҳоли олғи, ажик, ёвғошин, матар, тоғ пиёзларни еб жонини омон сақлаб қолган.  Оҳангарон тоғларида кўп ўсадиган бир йиллик ўсимликлардан бири олғи саналади. Унинг пиёзи ковлаб олинади. Сўнгра ғадир-будур тошга ишқаланади. Ишқаланишдан ҳосил бўлган маҳсулот бир неча марта ювилиб, сувда тиндириб олинади. Ювилганда қолган чўкмани қуёшда қуритилса, крахмалга бой унсимон емиш пайдо бўлади. Бир қошиқ олғи унини сувда  қайнатиб пиширилса, бир коса тўйимли атала ҳосил бўлади. Кекса кишиларнинг эслашларича, очарчилик йилларида бир килограмм олғи унини бир пуд буғдой унига алмаштирган одамлар бўлган. Чунки олғи уни кўпайиш ва тўйимлилик  хусусиятларидан ташқари кучли дармондори ҳисобланган. Яна бир доривор ўсимликнинг номи ажикдир. Ажик Чатқол тизма тоғлари қоялари орасида кенг тарқалган. У ҳам бир йиллик ўсимлик. Ажикнинг пояси равоч поясига ўхшаса-да, япроғи ёйиқ эмас,  косасимон бўлади. Ажикнинг йўғон ва ингичка ўқ томири қазиб олиниб, ювиб тозаланганидан сўнг икки соат дамлаб пиширилади. Дамланганида ташқарига буғ чиқмагани яхши. Тузламасдан бемалол ейилаверади. Тўйимлилиги шу қадар кучлики, уни нонуштада есангиз, тушликка эҳтиёж сезмайсиз.

–Зоҳиран гўзал кўринишга эга, ботинан ғоят шифобахш ўсимликлардан гулхайри қандай касалликларга даво бўлади?

–  Гулхайри – (хитми) гулхайридошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўсимлик.   Табобатда илдизи ва илдизпояси, баъзи ҳолларда барглари билан гуллари ишлатилади. Илдизи таркибида 35% шиллиқ моддалар, 37% крахмал, 10,2% сахароза, микроэлементлар, пектин ва бошқа моддалар мавжуд. Ибн Сино гулхайри илдизи асосида тайёрланган дориларни кўкракни юмшатувчи, балғам кучирувчи омил сифатида тавсия этган, баргидан ва уруғларидан тайёрланадиган дамлама билан йўтал, қон тупуриш, зотилжам ва буйрак касалликларини даволаган. Бугунги кунда гулхайри илдизидан тайёрланган  дамламани кўкрак қафаси оғриганида, нафас қисиши, ўпка шамоллаши, йўтал, кўкйўтал ва нафас йўлларининг бошқа касалликларида кўкракни юмшатувчи, оғриқ қолдирувчи ва балғам кўчирувчи дори сифатида ишлатилади. Гулхайри Оҳангарон тўқайзорларида, ариқ бўйлари ва бошқа ерларда бегона ўт сифатида учрайди.

Далачой (хивфорикул) – чойўтдошларга мансуб кўп йиллик, баъзан бир йиллик ўт бўлиб, бута ёки  чала буталардан иборат. Бўйи 75 см.гача боради. Пояси  — тик, юқори қисми шохланган. Барглари қарама-қарши ёки доира бўлиб ўрнашган. Гуллари сариқ, рувак  ёки шода туп гулларга йиғилган. Меваси — кўсакча.  Май-августда гуллайди, июл-сентябрда эса уруғи етилади. Далачой пояси таркибида 10-12% ошловчи моддалар, 0,2-0,3% эфир мойи, 5,66%   антоцианлар, 2% флавоноидлар, каротин, С витамини, органик кислоталар, қанд, смола ва бошқа моддалар борлиги аниқланган. Далачой доривор ўсимлик сифатида қадимдан қўллаб келинади.  Бу ўсимлик дамламаси бугунги кунда ҳам  буйрактош касалликларида, қон тупурганда, ички қон кетишда, меъда-ичак касалликларида кенг қўлланилади.  Мазкур  ўсимликни ўтлоклар, бедазор, боғлар, тоғ ёнбағирларида  учратиш мумкин.

Етмак (кундус) – чиннигулдошлар оиласига мансуб, бўйи 80 см.га етадиган  кўп йиллик  ўсимлик. Илдизлари олти  метрга етади. Пояси бир нечта  бўлиб,   қарама-қарши жойлашган. Майда оқ ёки пушти рангли, кенг руваксимон тўпгулни ҳосил килади. Меваси шарсимон кўсакча. Июнь-июль  ойларида гуллайди, июль-августда меваси етилади. Етмак тоғ этакларида шағалли қияликларда ўсади. Табобатда унинг илдизи ишлатилади. Ибн Сино  пес ва доғни, сепкилни кетказишда, қулоқни тозалашда фойдаланган. Халқ табобатида етмакнинг қайнатмаси бронхит, йўтал ва нафас йўлларининг бошқа касалликларида, яраларини даволашда ишлатилади.

Игир (важж) – кучаладошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўсимлик. Илдизпояси судралиб ўсади, кўп шохли, серилдиз. Илдизпоясининг юқорисидан барг тўпламлари ўсиб чиққан. Барглари 60-120 см. келади. Пояси яшил, тик ўсади, шохланмаган. Гуллари цилиндрсимон сўтага тўпланади. Меваси чўзинчоқ, кўп уруғли, май-июль ойларида гуллайди. Игир ҳовуз бўйларида, кўлмак ва ботқоқ ерларда ўсади. Табобатда унинг пояси, барглари, майда илдизлари ва илдизпояси ишлатилади. Ибн Сино ундан тиш оғриғи, қулоқ оғриғи, жигар, меъда-ичак, талоқ касалликларини даволашда фойдаланган. Игирнинг таркибида 5% эфир мойи, акорин аччиқ гликозиди, 25% крахмал, смола, алкалоид, ошловчи моддалар борлиги аниқланган. Бугунги кунда игирнинг доривор препаратлари хушбўй аччиқ восита сифатида иштаҳа очиш, овқат ҳазмини яхшилаш учун, шунингдек, буйрак, жигар, ўт пуфагидаги касалликларини даволашда қўлланилади.

Оҳангарон тоғ ва адирларида кўп ўсадиган арпабодиён (розиёнаж) — сельдердошлар оиласига мансуб бир йиллик ўт ўсимлик. Пояси  тик ўсади, кўп қиррали, юқори қисми шохланган, бўйи 30-60 см.га етади. Илдиз олди ва поясининг пастки қисмидаги  барглари узун бандли, юмалоқ, буйраксимон ёки бўлакли ва йирик тишсимон қиррали, ўрта қисмидагилар узун бандли, уч бўлакли,аррасимон қиррали, пояга кетма-кет ўрнашган, юқори қисмидагилар узун, 2-5 бўлакли наштарсимон. Майда, кўримсиз оқ рангли гуллари мураккаб соябонга тўпланган. Меваси — қўшалоқ писта.  Абу Али Ибн Сино арпабодиённи қиздириб, тутуни ҳидланса, бош оғриғи ва бош айланиши тўхташини, шунингдек,  бачадон, жигар ва талоқ фаолиятини  яхшилашда, эски безгакни даволашда ҳам фойдаланиш мумкинлигини ёзган. Тиббиётда арпабодиён ичак фаолиятини яхшилашда, гастрит, трахеит, лорингит каби касалликларни даволашда тавсия этилади.

–Сир эмас, тоғликларнинг севимли баҳорий таоми бу қўзиқориндир.  Қўзиқоринларнинг турларини қандай фарқлаш мумкин бўлади?

–Оҳангаронликлар қўзиқоринни кўп тановвул қиладилар. Чунки Тошкент вилоятида қўзиқорин униб чиқадиган асосий майдонлар Бўстонлиқ, Паркент ва Оҳангарон туманлари ҳудудидадир. Оҳангарон тоғларида қўзиқориннинг икки тури мавжуд. Биринчиси қўзичоқнинг лўмбиллаган думбасини эслатади. Шунинг учун уни маҳаллий аҳоли “қўзиқуйруқ” деб атаган. Иккинчиси жигарранг бўлиб, булғор қалампирининг шаклига ўхшаш. Иккаласи ҳам қовуриб ёки қайнатиб ейилади. Қўзиқориннинг сирти силлиқ эмас, берч. Қўзиқоринларни бошқа заҳарли замбуруғлар билан алмаштириб қўймаслик учун мутахассислардан маслаҳат сўраш зарур.

Оҳангарон тоғларида наъматакнинг думалоқ   ва   узунчоқ    мевали  турлари ўсади. Дарахт ва мевачиликдаги бундай хусусиятлар  тупроқ тузилиши ва оби-ҳаво йўсинидан келиб чиққан. Қолаверса, тоғларнинг жойлашиши ва шамолнинг  йўналиши боғдорчиликка ўз таъсирини  ўтказган. Чатқол тизмасининг Тошлоқ деган жойида мисвак  дарахти кўп ўсади. Ундан тиш тозалашда фойдаланилади. Мисвак суякдек қаттиқ бўлиб, осон синмайди ва намни ўзига тез шимиб олмайди. Оҳангарон тоғларида учрайдиган дарахтлардан яна бири ирғайдир. Ирғай бутасимон дарахт. Новдаси ниҳоятда қаттиқ ва силлиқ бўлади. Ерли аҳоли болта, куви ва тешага дастани ирғайдан тайёрлайди. Ингичка новдасидан жун савағич ясайдилар. Чўпон таёқлари, кексаларнинг ҳассаси ҳам ирғай шохларидан олингандир.

Дармон Ибрагимов суҳбатлашди. 

 

Рахит, томоқ оғриғи, юрак хасталигининг даъвоси – ёнғоқ!

Ёнғоқ устидаги ажин ва бурмаларга эътибор қилсак бош мия  ярим шари кўз ўнгимизда гавдалангандай бўлади. Бу ўхшашликнинг ажойиб бир сабаби бор. Ёнғоқ 36 тадан ортиқ нейронни қайта қувватлантириб берувчи  хусусиятга эга.
Абу Али ибн Сино ,,Тиб қонунлари” асарида:
,, Ёнғоқ ва қобиғи буруштирувчи бўлиб, қон оқишига қарши фойдали, ёғи ел ярага, сарамасга ва кўз атрофидаги яраларга шифо бўлади. Ёнғоқдан тайёрланган мураббо мижози совуқ меда учун наф келтиради, буйракка эса фойдаси катта. Шу билан бирга ёнғоқ япроғи шираси илиқ ҳолда қулоққа
томизилса йиринглашнинг олди олинади, қобиғининг қуйилтирилган шираси томоқ оғриғини босиб йўталга малҳам бўлади, қовурилган меваси киндик
устига қўйилса ичак оғриқларини босиб ич кетишини олдини олади”,–деб
ёзади буюк табиб. Ёнғоқнинг мағзи таркибидаги темир, фосфор, сиротин, мой ва оқсиллар овкат хазм бўлишини яхшилайди, қувватни ошириб асаб тизими фаолиятини меъёрлаштиради ва кам қонликни сизга якинлаштирмайди.
Замонавий тиббиёт ёнғоқ ҳақида қуйидагиларни такидлайди;
,, Бош мия томирларини тозалайди шу билан бирга атресклериозга энг самарали даво. Асабларни даволашда яхши наф беради. Ёнғоқ мағзи кучли зўриқиш, мадорсизликни кетказади. Мағзи йод моддасига бой булгани учун
қалқонсимон без фаолиятини тиклашда ёрдам беради. Қон томирлари юракни  даволашда қўл келади. Унинг калий ва магний моддаларига бойлиги қон босими ва юрак хасталиклари учун яхши малхамдир. Ичак ва танадаги барча шиллиқ моддалар учун шифодир. ,,Келажак нони” деб аталмиш ушбу
неъмат бактерияларни кетказишда ва яраларни битказишда самара беради.
Ёнғоқдан олинган ёғ иммунитетни мустаҳкамлайди ва ҳаётий фаолиятни оширади. Раҳит, стоматит, гингвид, томоқ яллиғланганда қуйидаги дамлама самарали даво бўла олади. Бунинг учун 1 ош қошиқ ёнғоқнинг қуритилган баргларини 1 стакан қайнатилган сувга солиб 2 соатга дамлаб қўйинг ва сузиб олинган дамламани кунига 3 махал 1 чой қошиқдан
истеъмол қилинг. Агар қўл ёки оёғингиз терласа юқоридаги дамлама билан чайиб ташланг ва упа сепиб қўйинг. Буларга амал қилсангиз албатта бу дарддан қутиласиз. Бундан ташкари бу дамламани кунига 3-4 маҳал ичиб
туриш гижжаларни туширишда ёрдам беради. Ёнғоқ дарахти арраланганда дарахтдан тушган қипиқни сирка ва сув билан аралаштирилса ва тайёр бўлган аралашмани юзга суртилса терини тиниқлаштиради. Ёки ушбу қипиқни зайтун ёғи билан аралаштириб казғоқи бор инсонлар бошига
суртса казғоқни йўқотишга ёрдам беради. Ёнғоқ истеъмол қилишда ҳам меъёр лозим. Кўп миқдорда ёнғоқ истеъмол қилиш бош оғриғига сабаб бўлади. Баргларидан анбар мойи ва фитонитсит ҳиди анқиб туриши сабабли ёзнинг иссик кунларида ёнғок дарахти тагида ухлаш мумкин эмас. Кунига 5 дона ёнғоқwalnut истеъмол қилиш инсонни радиатсия таъсиридан ҳимоя
қилади.
Вазира Султонова
ЎзДЖТУ қошидаги Учтепа а/л
208-гуруҳ

ДАСТАРБОШНИНГ ДОРИВОР ХУСУСИЯТЛАРИ

p200110

Дастарбош – Tanacetum Newesskyaeum C.Winkl. Русча – пижма обыкновенная.

Бўйи 15 см. Га борадиган, ўзгача ҳидли, кўп йиллик ўсимлик. Ушбу ўтсимон ўсимликнинг тик ўсадиган бир қанча поячалари бўлиб, улар хийла бақувват, поячалари текис ёхуд бироз тукли. Барглари навбатма-навбат жойлашган бўлади, уларнинг узунлиги 20см. Гача бўлиб, эллипссимон шаклда, калта туклар билан қопланган, устки томони тўқ яшил, патсимон қирқилган. Гуллари қовоқранг-сариқ тусда бўлиб, диаметри 12 см. Гача борадиган саватчалар ҳосил қилади. Меваси асосига томон понага ўхшаб торайиб борган, узунчоқ уруғли.

Ўсимлик июль-сентябрда гуллайди.

Дастарбош Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги барча бошқа республикаларда тарқалган бўлиб, йўл четларида, турар жойлар яқинида, сой бўйлари, серўт тоғ ёнбағирлари, арчазор ўрмонларда, гоҳида ўтлоқларда ҳам ўсади. Баъзи жойларда каттагина ўтзорлар ҳосил қилади.

Дастарбошнинг тўпгуллари, барглари ва уруғлари доривор ҳисобланади. Одатда ўсимликнинг саллак гуллари қирқиб терилади, барглари ҳам олиниб салқин жойларда қуритилади.

Дастарбошнинг тўпгуллари таркибида 2 фоиз атрофида, баргларида эса 0,2фоизга қадар эфир мойи, флавонидлар( лютеолин, кварцетин, апигенин, диосметин ва бошқ.), ошловчи ва аччиқ моддалар, алкалоидларнинг мавжудлиги аниқланган.

Халқ табобати амалиётида дастарбош тўпгулларининг кукуни ёки ундан тайёрланган дамлама, меъда-ичак касалликларида( гастрит, энтерит, колитларда) ел ва ўт ҳайдовчи, шунингдек гижжаларга қарши омил сифатида ишлатилган.

Олимларнинг эътироф этишларича, дастарбош препаратларидан қовуқ, буйрак касалликларига, бод, қуёнчиқ, шақиқа, шамоллаш билан боғлиқ касалликларга, жароҳатларга даво бўлувчи омил сифатида фойдаланилган.

П.П.Голишенковнинг таъкидлашича, дастарбошнинг гултўпламлари асосида тайёрланадиган дамлама брак қисқариши амплитудасини кучайтиради, қон босимини оширада, ўт-сафро ажралишини кучайтиради. Булардан ташқари дастарбош қувват берувчи бўлиб, меъда-ичакнинг мушакларига даволовчи таъсир кўрсатади, овқатни ҳазм қилувчи безлар ширасини оширади. Ўсимлик таркибидаги эфир мойи гижжаларга қирон келтиради, микроорганизмларга ҳалокатли таъсир кўрсатади. Гўшт-нимталарини узоқ вақт давомида сақлаш учун уларнинг усти ва тагига дастарбош тўшаб қўйилади.

Томск тиббиёт институтининг ходимлари дастарбош дориворлари гепатит, холецистит ҳамда лямблиозда ижобий самара беришини қайд этганлар. Бунинг учун 10-16г. дастарбош гултўплами 200мл. Сувга солиниб қайнатма тайёрланади. Дамлама шарбатидан кунига 3 марта овқатланишдан ярим соат олдин 3-5 қошиқдан ичилади. Болалар учун дастарбош гулларидан 5 фоизли қайнатма тайёрланиб уларнинг ёшига қараб десерт ёхуд ош қошиқда ичирилади.

Дастарбош гуллари ҳамда унинг барглари инсектицид, яъни зараркунанда ҳашаротлар кушандаси сифатида бит ва бошқа ҳашаротларга қарши ишлатилиб келинади. Ўсимликнинг қуруқ гуллари ва уруғларини янчиб аскарида гижжасига қарши ярим чой қошиқдан ичиш тавсия этилади.

Эслатма. Дастарбош катта дозада қитиқловчи таъсир кўрсатади, бунинг натижасида қайд қилиш ва ич кетиш кузатилади. Бачадонга фаол таъсир кўрсатиши туфайли дастарбош препарати ҳомиладор аёлларга тавсия этилмайди.

Зайнаб РАҲИМОВА,

  Мирзо Улуғбек тумани 207-мактаб биология ўқитувчиси

МИНГ ДАРДГА ДАЪВО ТУРП…

турп

 

Ер юзида неча минглаб  ўсимлик ва сабзавотлар бўлса, улар ичида энг қадимий ва шифобахши  бу турп десак адашмаган бўламиз. Маълумотларга қараганда турп қарийб 5.000 йиллик тарихга эга. Ватани Хитой, Қора ва Ўрта ер денгизи мамлакатларидир. Турп 300 йил муқаддам Ўрта Осиёга келтирилган. Турп карамдошлар оиласига мансуб бўлиб, 1 ёки 2 йиллик ўт ўсимлик ҳисобланади. Биринчи йили ер остида илдиз мевани ҳосил қилади ва устига сербарг бўлган, йирик – йирик патсимон бўлакларга ажралган баргларни ҳосил қилади. Иккинчи йили эса бўйи 80см.га этувчи, тик пояни ҳосил қилади. Турпнинг бир неча хил навлари бўлиб, турп асосан унинг шакли, ранги ҳамда таъми билан бир-биридан фарқ қилади. Шакл жиҳатидан турпни юмалоқ, чўзинчоқ (силиндрсимон) ва конуссимон шаклларда учратишимиз мумкин. Ранги оқ, яшил ва қора тусларда бўлади. Мазасига келсак чучук хамда аччиқ таъмларга ажратилади. Турп ўзида жуда кўп витаминларни жамлайди. Жумладан: витамин С, фосфор ва синк. Бу витаминлар теъри намлигини меъёрини таминлайди.

Турп қон босими ва юрак қон томири касалликлари учун жуда фойдали. Шунингдек у қандли диабет касаллигига самарали дори бўлиб, организмдаги қон микдорини нормаллашишига ёрдам беради. Турпнинг яна бир яхши хусусиятларидан бири ,,анти аксидант” лигидир.  Шу хусусияти туфайли у рак касаллигини олдини олади. Организмдаги керак бўлмаган моддалардан тозалайди. Шу билан бирга радикулит, бел оғриғи, мушак ва бўғин оғриғида хам турп ёрдамга келади.

Муолажа учун турпни қирғичдан чиқариб, бўтқа ҳолига келтирамиз. Ҳосил бўлган малхамни пахта пайпоқ ичига солиб, бел умуртқаларига қўйиб  чидагунча ётиш кифоя. Узоқ вақт ушлаб турилса куйдириши ҳам мумкин.

Абу Али ибн Сино ,,Тиб қонунлари” асарида шундай ёзади: ,,Турпниннг энг кучли нарсаси унинг уруғи, сўнгра пўсти, ундан кейин барги ва ниҳоят этидир”. Турпнинг баргига тўхталсак, сариқ касаллиги учун шифодир. Баргдан ажратилган шарбат жигардаги тиқилмаларни очади. Турпни Кивир чаёни устига қўйганда чаён ўлишини Ибн Сино тажриба қилиб кўрган экан. Бироқ, турпдаги қайси модда уни ўлдиришини ,,Дамск” университети профессори Борис Петрович Токин  аниқлаб, бу модда ,,фитонсит” эканлигини айтади.

Турп косметологияда ҳам ўз урнига эга. Турп шарбатини бош ювишдан аввал бошга уқаланса, суртилса соч ҳам чиройли, ҳам соғлом бўлади. Юз парваришида эса, сепкилларни окартирувчи, юзни намлантирувчи, озиклантирувчи ниқоб тайёрлаш учун бизга бир оз қирғичдан чиқарилган турп, 1 чой қошик сметана, озгина турп шарбати ва 1чой қошик асал керак бўлади. Юқоридаги масалликларни яхшилаб аралаштириб тоза юз терисига суртилади. Сўнгра ушбу ниқобни 15дақиқа ушлаб турилади.

Турпни истеъмол қилишда ҳам меъёр керак. Уни кўп истеъмол қилинса, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яра касалликларида ёмон асоратлар келтириб чиқариши мумкин.

Вазира  СУЛТОНОВА

 

ЖИНЖАК, ЮЛҒУН, РАВОЧ ҲАМДА ЧИЛОН ЖИЙДА табобатда ҳам, саноатда ҳам кенг қўлланилади

dgida

Юртимизнинг чўл, адир, тоғ ва яйловларида турли озиқ-овқат, доривор, эфирмойли ошловчи ўсимликлар салмоқли ўрин эгаллайди. Ўлкамизда табиий ҳолда тарқалган ўсимликларни табобат ва кўнчиликда қўлланилиши қадим замонлардан дунёнинг барча Ғарб ва Шарқ мамлакатлари халқларига маълум бўлган. Бизда кўнчилик бундан 5-6 минг йил муқаддам табобат, тўқимачилик, кулолчилик, темирчилик, маҳаллий ишлаб чиқаришнинг асосий йўналишларидан бўлган.

Қуйида табобат ва кўнчиликда қўлланиладиган ўсимликлар ҳақида маълумотлар келтирамиз.

Жинжак дуккакдошлар оиласига мансуб кўп йиллик, поясининг баландлиги 35-45 см шохланган тиканли бутача. Жинжак кўнчилик ва халқ табобатида қўлланиладиган муҳим ўсимликлардан. Унинг илдизи таркибида 18,85 фоиз, мевасида 5 фоиз ошловчи моддалар, уруғи таркибида углеводлар, глюкоза, фруктоза, органик кислоталар, мураккаб ёғ кислоталари ва флавоноидлар бор. Илдизи кўнчиликда, жун, ипак, пахтадан тайёрланган матоларни бўяш, тери ошлаш ҳамда табобатда илдизидан тайёрланган қайнатма меъда-ичак касалликлари (дизентерия), оғиз бўшлиғи ва томоқни даволашда қўлланилади.

Юлғун – Tamarix hohenacker Bge чўл зонасининг асосий ошловчи ўсимликларидан, илдизи таркибида 9, пўстлоғида 4,5-9, баргида 8-9, гулида 12,67, меваси таркибида эса 14,42 фоиз ошловчи модда мавжуд. Кўнчиликдан ташқари юлғун илмий ва халқ табобатида ҳам қўлланилади. Унинг таркибида ошловчи моддалар билан бир қаторда, алкалоидлар, стероидлар 27,5, кумаринлар 0,16, флавоноидлар 1,66 фоиз бор. Бу ўсимлик ревматизм, ошқозон-ичак касалликларини даволашда, унинг ёш новдалари, гули эса тери жун, ипак матоларни ўткир пўшти, сиёҳ ранг ва қизил рангларда бўяш учун қўлланилади.

Ровоч – Rheum Wittrochii. Ровоч Республикамизнинг тоғли ҳудудларида анча кенг тарқалган кўп йиллик, улкан баргли, баландлиги 50-60 см гача бўлган ўтсимон ўсимлик.

Илдиз бўғзидан чиққан барги 30-40 см, узун бандли. Гул тўпламида гуллари сийрак жойлашган оқ ёки бир қадар қизғич рангли. Гул қўрғони узун тортган. Меваси тухумсимон, уч қиррали, бурушган ёнғоқчадан иборат.

Илдизи ўқ илдиз, ундан ҳосил бўлган 6-8 та ён илдизлар тупроқ бағрига 2 метрга қадар чуқурлашиб боради. Илдиз пўстлоғи ўткир қўнғир рангли. Унинг таркибида 22 фоизга қадар ошловчи (таннид) модда мавжуд.

Тажриба учун равочни 2012-2014 йилларда (денгиз сатҳидан 2200 метр баландликда) ўстириб кўрганимизда унинг унувчанлиги 50 фоиздан 62 фоизга қадар эканлиги аниқланди. Бунинг учун биз ровоч уруғини териб олиб, такрорий равишда шағал аралаш майин тупроқли тоғ ёнбағрида экиб кўрдик. 2012 йил 27 сентябрда экилган уруғ 2013 йил 15-20 март ойида ўниб чиқди. Ўсимликнинг вегетация даври 180-220 кунга тенг бўлиб, у март ойида эски кўп йиллик илдизлардан ўсиб чиқа бошлайди. Май-июнь ойида гуллаб, июль-август ойларида меваси етилиб уруғи пишади.

Биз ровочни 2013 йил 21 июлда ковлаб, ўқ илдизининг диаметри 3,33 см, унинг ҳўл ҳолда оғирлиги 256 грамм, қуритилган ҳолда унинг 120,1 граммга тенг эканлигини аниқладик. Илдизининг таркибида 21,85 фоиз таннид, алколлоид, гликозид, турли хил витаминлар бор. Ровочни маҳаллий аҳоли кўнчиликда, тери ва турли-туман матоларни қўнғир, қизил ва қора рангларга бўяш учун ранг бўёқ олишда қўллайди. Аниқланишича текстиль саноатда матоларни бўяш учун тайёрланган синтетик бўёқларга 10-30 фоизга қадар ўсимлик танниди ва каратиноидлар қўшилади. Шундай қилинганда енгил саноатда ишлатиладиган бўёқларнинг ранги тиниқ бўлиши ва узоқ вақт ўзгармаслиги аниқланган.

Чилон жийда  ўсимлиги халқ орасида уноби “унноф”, “уни нафдор”, “тобархун”, “силона”, “шийлона”, “сиби кухий”, “шийлонак” ҳам деб аталади. У бўйи 10-12 метр тиканли дарахт. Чилон-жийданинг ер юзида юзга яқин тури тропик ва субтропик мамлакатларда тарқалган. Чилон жийда май ойида гуллаб, август-сентябрь ойларида меваси пишади.

Чилон жийданинг 17-18 ёшдаги бир тупи ўрта ҳисобда 50-55 кг гача ҳосил беради. Мевасининг таркибида 28-60 фоиз қанд, 3 оқсил оқсил, 1,5 фоиз ошловчи модда, 0,25-0,37 фоиз атропин, 0,2-2,24 фоиз кумарин, 0,2-2,5 фоиз органик кислоталар, 600-700 мл витамин С ва калий, фосфор, кальций, магний, темир, минерал тузлари бор. Илдизида 12-15 фоиз ошловчи (таннид) модда бор. Мевасини яхши пишган вақтида қуритиб истеъмол қилиш мумкин. Қуритилган меваси 5-10 йил сақлаганда ҳам ўзининг табиий хусусиятини йўқотмайди. Ундан лаззатли мураббо, сироп, шарбат, кисел тайёрлаш мумкин. Мевасининг муҳим хусусияти шундаки у қон босимини пасайтиради, нафас олиш йўлларини тозалайди, қоринни юмшатади, қонни тозалайди, меъда ярасига ва ичак яллиғланишини даволашда қўлланилади.

Чилон жийда таркибида 15 фоиз таннид мавжуд. У кўнчиликда тери ошлашда қаттиқ териларни юмшатиш, силлиқлаш, тўқ қизил ва қўнғир рангларга бўяшда қўлланилади.

Табиий ҳолда тарқалган чилон жийдазорларнинг ҳозирги ҳолатини қониқарли дейиш қийин. Меваси етилмай туриб, уни йиғишга “ошиқувчи табиатсеварлар”нинг сони йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. Шундай экан бу ўсимликни ҳар тарафлама ўрганиш, муҳофаза қилиш, улардан режали фойдаланиш муҳим ва долзарб вазифалардан десак хато бўлмайди.

Самадулло МУСТАФАЕВ,

биология фанлари доктори, профессор. 

ХУРМО ХОСИЯТИ

хурмо

Хурмони Хитойда «оловранг қуёш» ва «хитой шафтолиси» деб ҳам аташади. Ҳозирги кунда дунёда бу меванинг 500 дан ортиқ нави мавжуд.

Хурмо меваси таркибида кўплаб фойдали дармондори ва минераллар — калий, темир, фосфор, глюкоза, кальций ва магний мавжуд. Магний борлиги сабабли, орга­низм­да тошлар пайдо бўлишининг олдини олади. Темир моддаси эса бўқоқ касаллиги, анемия, атеро­склерозда, иштаҳа бузилишида фойдали.

Шунингдек, бу мевадан косметик восита сифатида ҳам фойдаланилади. Юз терисини яхшилаш учун ундан турли ниқоблар тайёрлаш мумкин. Пишган хурмо шарбати билан оғиз бўшлиғи ча­йилса, милк қонашида ёрдам беради. Асаб тизимини ҳам тинчлантириш хусусиятига эга.

Саратонга қарши: ёш ўтиши билан юзага келадиган ўсимталарнинг ўсишига тўсқинлик қилади. Хурмода бета-каротин кўп бўлиб, у ҳужайра тузилмаларини шикастловчи эркин радикалларга қарши курашишга қодир жуда кучли антиоксидант ҳисобланади. Тери кекса­йишига қарши курашади.

Буйракдаги тошлардан халос этади: таркибидаги магний моддаси буйракда тошлар ҳосил бўлиш эҳтимолини камайтиради, организмдан натрий тузлари чиқишига ёрдам беради, пешоб ҳайдаш ва ҳаётий тонусни кўтариш хусусиятига эга.

Юрак фаолиятини мустаҳкамлайди: юрак касалликларида жуда фойдали, чунки унда калий моддаси кўп. Ҳар куни 2-3 дона хурмо истеъмол қилсангиз, юрак хасталиклари ҳақида узоқ вақт эсламайсиз.

Томирлар учун: С ва Р дармондориларига бой бу мева қон томирларининг мўртлигини камайтиради. Шифокорлар уни варикоз ва милк­лар қонашидан азият чекувчи кишиларга тавсия этади.

Йўталга қарши: томоқни бир дона пишган хурмо мевасининг шарбатига 3,5 ошқошиқ илиқ сув қўшган ҳолда чайиш  фойдали.

Диареяда фойдали: шарбати сурункали диареядан халос этади. 6 дона пишган мевани бўлакларга кесинг ва уларни 3 стакан қайнаб турган сувга солиб, 20 дақиқа давомида қопқоғи ёпиқ ҳолда ушланг. Қайнатмани докада сузиб олинг ва бир стакандан ҳар тўрт соат­да ичинг.

Гипертония ва шишларга қарши: хурмо дарахти баргларини ювиб, қуритиб ва ҳовончада майдалаш керак. 5-7 кун давомида кунига икки маҳал овқатдан кейин чорак чойқошиқдан ичинг.

Анемияга қарши: темир моддасига бой, шу боис шарбатини кунига икки маҳал овқатдан олдин 50-100 миллилитрдан ичиш тавсия этилади. Бундан ташқари, у асаб тизимини тинчлантиради, иш лаёқатини оширади.

Маълумот: Хурмони қандли диабет касаллигига чалинган ва вазни оғир беморлар истеъмол қилиши ­ қатъиян­ ман этилади.

Осиё ЖАЙЛОБОВА

тайёрлади.

Чилонжийда-кони фойда

62383272

Чилонжийда – Унаби (Ziziphus jujuba Mill) чилонжийдадошлар (жумрутдошлар, Rhamnaceal) оиласига мансуб, шифобахш, бўйи 5–10 метргача етадиган дарахтдир. Ер юзининг тропик ва субтропик минтақаларида чилонжийданинг элликка яқин тури учрайди. У айниқса, Хитой, Корея ярим ороли, Ҳиндистон, Fарбий Осиё ва Ўрта ер денгизи атрофидаги мамлакатларда кенг тарқалган. Шунингдек, Кавказорти ҳамда Ўрта Осиёнинг тоғли туманларида ҳам учратиш мумкин.
Ўзбекистон шароитида чилонжийдалар денгиз сатҳидан 1000–1500 метр баландликдаги шағалли, жанубий ва жануби-шарқий ёнбағирларда тарқалган. Чилонжийда 100 йил ва ундан ҳам кўп яшайди. Тўрт-беш ёшидан то 40–50 ёшгача яхши ҳосил беради, сўнг ҳосилдорлиги аста-секин камая боради. Май-июнь ойларида гуллаб, сентябрь ойида меваси етилади. 15–20 ёшдаги бир туп чилонжийда ўрта ҳисобда 50 килограммгача ҳосил беради.
Дориворлик хусусиятлари ва қўлланилиши. Халқ табобатида чилонжийданинг барги ва меваси ишлатилади. Барги ўсимлик гуллаганда меваси пишишидан олдин йиғилади ҳамда соя ерда қуритилади. Меваси яхши етилиб пишганда йиғиб олинади ва очиқ ҳавода – қуёшда қуритилади. Чилонжийда меваси қадимдан халқ табобатида турли касалликларни даволашда қўлланилган.
Абу Али ибн Сино ҳам чилонжийдани кўкрак оғриғи, ўпка, буйрак ва сийдик пуфаги касалликларини даволаш учун ишлатган. Шунингдек умумий қувватсизлик, ич кетиш, қон кетадиган касалликларда ҳам чилонжийдани буюрган.
Чилонжийда мевасидан тайёрланган дамлама бугунги кунда ҳам халқ табобатида кўкрак оғриғи ва йўталда кўкракни юмшатувчи, балғам кўчирувчи, йўтал қолдирувчи дори сифатида, камқонлик, астма, чечак, ич кетиши, иситма, ичак, ўпка, жигар, буйрак ва қовуқ касалликларини даволаш ҳамда оғриқ қолдирувчи, қон босимини пасайтирувчи ва пешоб ҳайдовчи восита сифатида қўлланилади.
Манбаларда қайд этилишича, чилонжийда танасининг пўстлоғида ошловчи моддалар ва пептид алкалоидлар, барги таркибида 0,36 % сапонинлар, 3,7 % флавоноидлар (рутин, гиперозид, кверцимеритрин), 6,6% қандлар, 292,5 мг % витамин С, смолалар, 8,7 % шиллиқ, 9,3 % ошловчи моддалар, мевасида 30 фоизгача қандлар, 25 фоизгача органик кислоталар, 3,5 % флавоноидлар бор.
Шунингдек, ширага бой бўлганлиги туфайли асаларичиликда, мустаҳкам жилоланувчан ёғочи дурадгорчиликда юксак қадрланади. Чилонжийдани қуритиб олиш ҳамда консерва ва С витаминига бой қиёмлар тайёрлаш мумкин. Пўстлоғидан олинадиган қимматбаҳо таннид моддаси териларни ошлашда қўлланилади, териларга эластиклик ва сарғиш ранг беради. Чилонжийданинг поя ва новдаларидан олинган смоладан тайёрланган лак-бўёқ асосан пластмасса саноатида ишлатилади.
4611686
Кўчатларини етиштириш. Чилонжийда уруғи, илдиз бачкиси пайванд йўли билан кўпайтирилади. Йирик мевали навларни данагидан кўкартириб бўлмаганлиги туфайли улар жайдари формаларнинг данагидан етиштирилган пайвандтагларга улаш йўли билан кўпайтирилади. Чилонжийда унча ер танламайди. Уни тоғли ҳудудларнинг офтоб тушадиган ёнбағирлари, адирлар ва маданий шароитда, далаларда ҳамда шахсий томорқа ерларида бемалол ўстириш мумкин. Чилонжийданинг қурғоқчилик, иссиқ ва совуққа бардош бера олиши унинг муҳим биологик хусусиятидир.
Маълумотларга кўра, -30 °С совуқ ва 44 °С даража иссиққа бардош бера олади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 24 августда қабул қилинган тегишли фармойишига кўра, республикамизда шифобахш ўсимликлардан бири – чилонжийдани кўпайтириш, жойлардаги ўрмон ва фермер хўжаликларида ниҳолхоналарини ташкил қилиб, мамлакатимизда чилонжийдазорлар барпо қилиш вазифалари белгилаб қўйилган.
Мазкур ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида, шу йилнинг 17 ноябрь куни академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Самарқанд филиалида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ўрмон хўжалиги Бош бошқармаси, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази билан ҳамкорликда ўтказилган ўқув-амалий семинарда республикамиздаги ўрмон ва фермер хўжаликларда чилонжийда ниҳолхоналарини ташкил этиш, кўчат етиштириш, боғларини барпо қилиш борасидаги масалалар муҳокама этилди.
Тадбирда чилонжийдани кўпайтириш борасида республикамизда бир қатор тадбирлар амалга оширилаётганлиги таъкидланди. Академик  М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Самарқанд филиалида четдан – Хитойдан келтирилган йирик мевали чилонжийдани кенгайтириш борасида салмоқли ишлар олиб борилмоқда.
Бир сўз билан айтганда, серқуёш диёримизда чилонжийдазорларни кўпайтириш, мевасидан дори воситалари ишлаб чиқариб, халқимизга инъом қилиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир. Зеро, чилонжийда кони фойдадир.
А.Маматкаримов, Ч.Холмуродов

ХОСИЯТЛИ ЁНҒОҚ ЁКИ МИНГ ДАРДГА ДАЪВО МЕВА

orex_gr_1_600

Ҳар бир ўзбек оиласида қадимдан ёнғоқ мағзи ва майиз мавжуд бўлиб, куздан баҳоргача овқатланишда қўлланиб келинади. Гўшт майдалагичда иккаласини аралаштириб ўтқазиб, оз-оздан тил остида сўриб юриш жудаям фойдалидир. Бунинг сабаби унинг юқори каллорияга эга эканлигидир.

Бошқа маҳсулотлар билан таққослайдиган бўлсак, 100 г сутли музқаймоқ -160, повидло -270, варене-294, шакар-390, шоколад- 568, какао- 416, асал- 320, ёнғоқ -612,эр ёнғоқ (арахис)-631, бодом-640, писта -638, фундух-765. энергияга эга экан.

Ёнғоқда поли-тўйинмаган кислотаси бўлиб, охирги фикрлар бўйича атеросклерозни олдини олар экан. Энг қизиғи Ёнғоқ оқсили гўшт оқсилига таркиби бўйича тенг экан булар орасида алмашиниши қийин бўлган аминокислоталар етарли экан, кўпроқ лезин, витамин C миқдори ҳам кўп, пишган Ёнғоқда витамин А кўпроқдир. Ёнғоқларда минерал ва микроэлементлар , ёд ва рух мавжуддир. 20 та ёнғоқ кишига бир кунда керак бўлган ёғ ўрнини босади. Ёнғоқ меваси пўстлоғи яхши қон тўхтатувчидир, ёш ёнғоқ пўстлоғидан юглон олинади.

Ёнғоқдан мой олинади у тери касалликларида қўлланилади.

12285607258182

Ёғ таъсири:
- Операциядан кейин организмни мустахкамлайди.
- Катта ёшли кишиларда атеросклероз, юрак ишемик касалида, диабет касалларида керак .
- Хроник гепатит, ичак соки юқори бўлганда, ични юмшатишда гижжага қарши, буқоқда.
- Тери касалларини, қайта шомоллашини, тузалмаётган яраларни даволашда.
- Сил (Туберкулёз) касали.
- Псориаз , экзема,варикоз томир, фурункулезда қўлланилади
- ҳар хил консероген моддалардан сақлаш учун
- Косметологияда қуруқ терини мулойимлашда, ҳамда қуёшда қорайишни яхшилашда
- Лак, сифатли совун, босмахона ранги, туш олишда қўлланилади.

Ёнғоқда катта миқдорда оқсил моддалар, А,В,С,Э витаминлар, темир, кобалт тузлари ва хоказолар бор. Гипо ва авитаминозни даволаш ва олдини олишда, шамоллашда, уйқусизликда, қорин оғриганда қўлланилади.Касалланган ва хаётнинг оғир шароитларида умумий мустаҳкамловчи моддалардир. Ёнғоқ каллорийлиги: 612ккал,оқсил(8-21%)-14,8г, ёғлар (45-77%)-64г, углеводлар 13,7г, минераллар 1,9г, витаминлар 2мг, витамин Б, 0,8мг, витамин Б2 0,5мг, витамин Б6 0,7мг,провитамин А. Пишмаган Ёнғоқда витамин C кўп, варенега айлантирилади.

0008faaa
Айрим фойдали рецептлар:

Чеснок ва Ёнғоқдан салат

Ёнғоқ-250г,чеснок 2 бошча, булочкалар-4-та, ўсимлик мойи 150мл, шарбат-11г, лимон,туз.

Ёнғоқ майдаланади,тозаланган чеснок,туз. Булочкани ҳўллаб сиқимланади,чеснок билан аралаштирилади,оз-оздан ёғ қўшиб, лимон шарбати, майдаланган ёнғоқ билан бир хил аралаштирилади.

Шоколод-Ёнғоқли шариклар.

medium_efd78c5d55ebb076d874
Ёнғоқ майдалангани-160г, шакар пудраси-120, тухум-1та, какао-20г

Майдаланган ёнғоқ,шакар пудраси, тўла тухум, ром ва какао аралаштирилади ва қўлни сувида ҳўллаб думалоқ шариклар қилинади. Озгина қуриганида шакар ёки какао-порошокда думалатилади.

Кўк ёки пишмаган ёнғоқ халқ табобатида жигар касалларини даволаш ёки олдини олишда қўлланилади. Уларнинг таркибида ёғ,калий, калсий,темир,магний,коболт,фосфор элементлари,А,C,Б1,Б2,Э,П витаминлари бор. Бундай таркиб иштаҳани яхшилайди. Ўтни ажралишини яхшилайди, жигарни патологик таъсирлардан сақлайди, ҳазм қилишни яхшилайди.

Барги,пўстлоғи, кўк мева пўстлоғидан ошловчи моддалар, қўнғир бўёқ олинади. Барги ва пўстлоғи тиббиёт ва парфюмерияда қўлланилади.

Ёнғоқ экстракти бактерицид, шамоллашга қарши, яра тузатувчи ва қайт қилдирувчи хоссаларга эга.

Сочни қора ва қўнқир рангга бўяйди, кепакни йўқотади, сочни мустаҳкамлайди, қорамтир ялтироқлик беради, агар шунга газанда экстракти қўшилса у микробга қарши, мустаҳкамловчи ва тетиклаштирувчи хоссага эга. Иккаласидан олинган шампун сочни ўстиради, соч томирини мустаҳкамлайди, терида ёғни камайтиради ва қазғоқни йўқотади.

Организмни тозалаш,ҳар хил токсин ва шлаклардан қутулиш учун анор шарбати ва ёнғоқ аралашмаси қўлланилади. Маълумки анор шарбатида витамин C, макро- ва микроэлементлар (К, Мг, Мн, Фе, Зн, Cр ва бошқалар) фитонситлар бор. У организмни мустахкамлайди, парҳез овқатланишда қўлланилади. Ёнғоқда 70% ёғ, 20% оқсил, Фе, Cо тузлари, А ва Б витаминлар, Б, П ва C гурух витаминлар бор.(C витамин миқдори қора смародина ва ситрус мевалардагидан кўпдир.) Ёнғоқ диэт овқатланишда, авитаминоз вақтида Фе ва Cо тузи камайганда, организмни мустахкамлашда катта аҳамиятга эга.

Ёнғоқли аралашмаси 2-3 чой қошиқдан 3 марта ичилади ёки чой ва бошқа ичимликларга қўшиб ичилади.

Бу аралашмада анор меваси , ёнғоқ мағзи, фруктоза, пектин, лимон,сорбин кислотаси , сув бордир.

gr oreh 4

Америкада ўсадиган қора Ёнғоқ таркиби бўйича ўзимизни ёнғоқни эслатади, лекин миқдор жихатдан унда моддалар кўпроқдир. қора ёнғоқ пўстлоғида флавоноидлар, антосианидинлар , ошловчи моддалар, кислоталар, эфир мойлари, Фе ва Cо тузлари, Б1, Б2, -коротинлар бор. Витамин C миқдори қора смародина, ситрус меваларга қараганда 8 марта кўпдир. Ундаги линолен кислота таъсирида атеросклерозни олдини олишда аҳамиятга эга. Ёнғоқ пўстлоқи терини тозалайди, эксудатив диатез, экзема , лишайларда қўлланилади. Бу Ёнғоқда 16% қаттиқ клетчатка ҳамда таннинлар бор.

Ёнғоқ пўстидан тери касаллиги, туберкулёз лимфаденити, бронхиал астмада қўлланилади.

Қора ёнғоқ пўстлоғидан спиртли экстракт олиниб, унинг таркибида органик кислоталар, эфир мойлари, аччиқ гликозидлар бўлиб улар антисептик ва антипаразитлар таъсирига эга, етилган ва оралиқ босқичдаги гелментлар, гижжани йўқатади. Бунда ичак қорин махкамлайди, глист инвазияланади, ўткир ва хроник протозей инвазияланади, кандидоз, организм комплекс тозаланади.

Кунда 2-3марта (сув ёки сок билан) 0,5-2 пипетка овқатдан олдин ва уйқудан олдин ичилади. Аста секинлик билан икки хафта ичида ошириш керак .Яна қайта курс олдидан бир хафта дам олиш керак,даволангандан кейин Прагон препарати (гвоздика ва шувоқ сақлайди) қўлланилади. У паразитлар тухуми ва личинкаларини ўлдиради. Лекин болаларга, болали, ёш болали аёлларга бермаслик керак.

Ёнғоқ таркибида каротин топилган. Ёнғоқ мойи ва клетчатка ичакда перисталтикани кучайтиради, бу эса семизликни олдини олишда ва ичакдаги касалликларни даволашда ёрдам беради.

Ёнғоқ барглари витаминлардан C, Б, П, каротин, эфир мойи, гликозидларга эга ва ҳар хил фармакологик таъсир кўрсатади. Барги июнда йиғилади, бунда витамин C миқдори 5% гача етади. Қуритилган баргдан дамламалар, қайнатмалар, суртламалар тайёрланади. Дамлама авитаминоз ва организм холсизланганда ичилганда моддалар алмашинишини яхшилайди. Спиртли ва сувли барг экстрактлари қонда шакар миқдорини камайтиради унинг юмалоқланиши, қотишини юқорилайди. Бу мақсадда экстрактдан кунда 50 мл 1-3 ой ичида қон кетаётганда ишлатилади. Мева пўстлоғи ва барглари қайнатмасидан ( 4-5 ош қошиқ аралашмага 2 стакан сув қуйилади, 15 минут қайнатилади) ичилади у тетиклаштирувчи хусусиятга эга, ҳамда тери касалликларида ( экзема, лишай, тошма) ванна холатида ёки ташқи мато билан хўллаб даволанади.Золотуха- касалида болаларга дамлама ( бир ош қошиқ баргни қайноқ сув билан хўлланади) кунда 3 марта 1-2 чой қошиқдан овқатдан олдин берилади. Дамлама оғиз ва томоқни шамолаш касалликларидан чайиш учун фойдаланилади.

Ёнғоқ механик прессланганда оч сариқ тусли хидсиз мой олиш мумкин, у рафинирланади, рангсизлантирилади ва дезодарирланади,таркиби триглисеридлардан иборат. Зичлиги 250C да 0,9-93, буриш бурчаги ( 200) 1,4617-1,4633, кислота сони 1,ёд сони 88-98, ишқорланиш сони 188-196, пероксид сони 2 тенг.Таркибида палмитин, палмитолеин, стеарин, олеин, линол, линолеин кислоталар мавжуд.

АҚШ ларида Х. Кларк деган табиб қора ёнғоқдан дамлама таклиф этган, унинг ёрдамида айрим онкологик ва бошқа касалларни даволаган. Бу хусусият Ўзбекистонда ўсувчи ёнғоқдан М.П.Тодак таклиф этган керосинли дамлама анча кучли бўлган. Сабаб қора ёнғоқда юглон ва полифеноллар миқдори анча кўплигидир.

Бу дарахтлар бир оиладан бўлиб қора Ёнғоқ Краснодар, Ставрополда хозир маданийлаштирилган.

Масалан керосинли дамлама оддий Ёнғоқ моддага келтириш учун қора Ёнғоқни 4-5 марта суюлтириш керак бўлган. қора Ёнғоқни даволаш миқдори кунда 16 қошиқ (75-100г) бўлганда оддий Ёнғоқдан 300-500г ичиш керак бўлганлиги хали қўллашда муаммо бўлган. Тоза консентрат олиш қийин чунки кимёвий таркиб беқарор бўлиб оксидланади, қора ранга айланади ва даволаш хусусиятини йўқотади. Оддий Ёнғоқ билан ҳам кунда 1 л ичиб даволаниш мумкин, лекин сувли дамламалар тезда бузилади. Унинг муз хонада сақлаб фойдаланиш мумкин. Бузилиш сабаби нафтохинон ҳосилалари — ва -гидроюгланлар беқарор бўлиб, тезда оксидланиб юглонга, гликозид -гидроюглонга айланади. Бу эса таъсир кучи юқолишига сабабдир. Бу кўк чойнинг ракга қарши таъсирига ўхшаб кетади. Хайвонларни сунъий шишлар келтирилаётганда кўк чойдаги эпигаллокатехингаллат бу касалликдан 4 марта кўпроқ сақлашга сабабчи бўлган. Демак, кўк чой ракни олдини олади, лекин кунда бу чойдан 10 ва ундан ортиқ пиёла ичиш керакдир.Ёнғоқ барглари -чой ўрнини боса олади.

Етилмаган мевалар пўстлоғида катта миқдорда витамин C (300 мг %), пировитамин А, витаминлардан В ва ПП, эфир мойлари, шакар, хинонлар бор, 3-4 % ошловчи моддалар мавжуд. витаминC смародинага қараганда 8 марта кўп,ситруслардан 50 марта кўп. Етилмаган меваларда, сутли мағз ҳосил бўлиш вақтида варене пиширилади, у диэтик ва доривор махсулотдир.

Пишган ёнғоқ мағзида 58-77% энг яхши ўсимлик мойи бор. Унда линол, линолен, олеин, палмитин, стеарин,лаурин,миристин,арахин, моно- ва поли тўйинмаган, тўйинган ёғ кислоталарга бойдир. Буларнинг айримлари ўрнини олиш мумкин. Уларни витамин Ф дейилади. Ёнғоқ мойи кўпроқ пекан ёнғоқда бўлиб, ҳамма ўсимлик ёғларига қараганда витамин Ф миқдори кўп. Бу мой атеросклероз, юрак ишемик касали ва бошқа юрак қон томир касаллигида, жигар касали, масалан ёғлашга айланилаётганда қўлланилади. Алфалинолен кислота ёнғоқ турларида бор ва унга «омега-3″ дейилади. У атеросклероз ва онкологик касалликларни даволашда қўлланилади.

10 та мағиз +2 майдаланган чеснок + 1 ош қошиқ семичка ёғи. «Омега-3″ кўп бўлганда бу касалликлардан сақланиб қолинади, олдиндан қаришдан қайтаришда, артрит касалликларидан сақлашда қўлланилади. Бунда «омега-3″ фибрин бириктирувчи толаларни эритади, спайка,чандиқ, тўқима қариганида, фибрознокистоза, фибро-миомаларда ва бошқа ишларда ва х.з.о. қўлланилган. Фибрин кўпайиш ҳамда марказларида қайта туқилиш, шамоллаш холатида масалан кислоталарда » омега-3″ шамоллашни олдини олиш хусусиятга эга. Шу сабабли антирак юглон моддаси билан «омега-3″ биргаликда қўлланилганда кучли доривор хусусиятга эга. Ёнғоқ кучли фитонсид бактериосид ва протистосид хусусиятга эга. Охирги ҳолатда ҳамма бир хужайрали хайвон ва ўсимлик дунёсидаги ҳаракатчан мавжудодлар хисобга олинади. Булар орасида протозой инфекцияси, масалан трихомонада ва кўпгина бошқалар, булар одамзот учун дахшатли муаммодир. Антимикроб хусусиятидан ташқари айрим замбуруқли касалликларда ҳам (фунгисит хусусият) га эга, масалан теридаги замбуруқлар. Кўпинча системали касалликлар комплекс инвазия билан боғлиқ.(бактерия, вирус, замбуруқ, гижжа) . Кандидоз касаллигига қарши ёнғоқ барглари қўлланилгани маълум. Бу замбуруқ кишининг шилимшиқ ва тери қатлами ўлдиради. Бу холда бир ош қошиқ майдаланган барглар бир стакан қайноқ сувда дамланади, совутиб докадан ўтказилади. 3-4 ёшли болалар 1-2 чой қошиқ , 5-7 ёшлилар 3-4 чой қошиқ, катталар 1 ош қошиқ 3 марта кунда овқатдан 20-30 минут олдин ичишлари керак. Катта ёшли беморлар эса кунда 1 стакан ичадилар.Агар ёнғоқ баргини ўзини, ёки пишмаган қора ёнғоқ дамламасини ўзини танавул қилинса таъсир кучли бўлади. Тиббиётда барг ва пишмаган меваларнинг болалар учун ванна шаклида золотуха, лишай, терида тошмалар, эксудатив диатезда, қуруқ ва хўл экземада, нейродермитда, замбуруқли тери зарарланганда, лимфа тугунлари шамоллаганда, угр, сил касали, ангинада қўлланилганда махсус бўлмаган дори сифатида тери силида (қизил волчанка, скрофулодерма, инфуратив эритема, олтин лишай, бородавчатий тери сили) қўлланилган, хроник эпидермотифда, псориаз ва стрептокок, стафилакок тери касалликларида ва шилимшиқ қаватларда фойдали бўлган.

Халқ томонидан Ёнғоқ орасидаги тўсиқ қаватини дамлама шаклида мастопатия ва матка фибриомасида қўлланилгани маълум. Шу дамламани рак олди касалликларида, ҳамда ракни даволашда аҳамиятлидир. Майдаланган баргдан оливка мойи билан аралаштириб 7 кун сариқ мум қўшиб тайёрланган суртмалар (маз) қийин тузаладиган яра, тери доғи,куйганда ва хакозаларда фойдаланилади. Лейкозда қўлланган ресептлар мавжуд. Бунда аралаш ўсимликлар термаси тўпланган: сариқ донник -2қисм, пирей (томири2қ),Ёнғоқ барги-2қ, қоқи (бутун ўсимлик)-2қ, шалфей-2қ, чистотел-0,5қ, яснотка белая-2қ. Бу аралашманинг 25-30г совуқ сув билан аралаштирилади, қайнатишга олиб бориб, кичик алангада 5-7 минут яна қайнатилади, 3-4 соат дамланади. 150г дан овқатгача 3 марта 20-30 минут олдин ичилади. Аввалдан гижжа хайдаш учун (юмолоқ глист гижжа) югландин алкалоиди таъсири бўлгани учун қўлланилган. Хозиргача мева олди пўстлоқидан «каркон» ва «юглон» препаратлари чиқарилган. Улар тери сили, стригуйчий лишай, экзема,аллергия, стрептокок ва стафилакок тери касалликларида фойдаланилган.

Россияда М.Годик тайёрлаган элексир маълум, унда майдаланган ёнғоқ 14 кун ароқда дамланган, филтрланган ва тенг миқдорда керосин билан аралаштирилган. Ишлатишдан олдин чайқатилиб оқ эмулсия ҳосил қилади. Касал устидан компресс қилинганда радикулитдан даволайди, инфилтратлар, шишларни юттиради.

М.Годик керосиндаги дамламани онкокасалларни даволашни таклиф этган бу дамлама қўшимча радикулит, инфилтрат,гастирит , простата, артрит, пиэлонефрит, гипертония, склероз,тромбофлибит,томирни варикоз кенгайганида, ҳар хил зарбаланганда, мушак оғриганда, куйганда, эски яра тикмаларини ютилиб кетишида, абсесларда ( ташқи аплекасия орқали қўлланилган), ишемия,шизофрения, серрозда қўлланилган.

Австралиялик П.Керрер айтишича керосинли дамлама кучли фармакологик фойдалидир.Рак,оқ қон,бола серебрал паралич, субферал ҳароратда, Бехтерев касалларида исботланган. Керосин, лимфани суюлтиради, лимфа қотмасини йўқотади, шу сабабли лимфоинтоксикасия лимфостаза сифатида махкамланишини кўрсатди. Керосин фибрин кенгаймаларини спайкаларини эритади ва касалликларни енгади. Манжурия ёнғоқи ҳам оддий ёнғоқ ва қора ёнғоқга яқин, халқ ундан онкологияда қўллаган. Рак касалига стресс ҳаяжонланиш катта таъсир қилади. Манжурия ёнғоқи баргидан, пишмаган мевалардан спиртли экстракт эмосионал-оғриқ стресни мулойимлаштиради, ва метастазирлашни сусайттиради. Кучли фаолликга эга ва шишга қарши таъсирга эга. Бу дармон устида ишларни кўпайтириш керак, бу ёнғоқни кўпайтириш керак.

Ғарбда қора ёнғоқ спиртли дамламаси ёки сувли дамламаси, гвоздика ва аччиқ шувоқ аралашмаси рак касалида, болаларда ҳам яхши таъсир кўрсатган. Х. Кларк гижжа ва шунга ўхшаш инвазияларга, микробли вариантларига қора ёнғоқ дамламасини синаганда, у ўсма (рак) даволанганини сезган. Унинг фикрича агар организмда ҳар хил паразит, гижжа хайдалса рак ҳам даволаниши мумкин. Унинг айтишича ракни туғдирувчи ҳам паразитлар ва экотоксинлар экан. У таклиф этган ресепт 100 га яқин паразитларни организмдан хайдаб чиқаради. Юқорида айтганимиздек препарат таркибида қора ёнғоқ пўстлоғи, аччиқ шувоқ ва гвоздика аралашмасидир. Қора ёнғоқ ва шувоқ юқори ёшли паразитларни ўлдирса, гвоздика тухумларни ўлдиради. У 200 га яқин онкокасаларни даволаган.

А.Калпакова 3Б босқичдан3 хил ишларни, аёллар органларида, ичакда ва оёқдагини даволаган. Буни ўзида синаган, кейин бошқаларни даволаган. Учта аралашмадан гвоздика янги терилган ва майдаланган бўлиши шарт. Бу гвоздика ёпиқ банкада 1,5 хафтагача сақлаш мумкин, кейин кучини йўқотади. Ишлатишдан олдин гвоздика бошини капсуллаш ёки олма прессида, ёлғиз сливкада сақланг, лекин сувда турсин. Уч кун ўтгандан кейин қаттиқ шиш мулойимлашади, айримларда бу воқеа 5 кунда содир бўлади.Шунда ишлаш қобилияти, овқатланиш яхшилана бошлайди. Агар тишда металл қоплама бўлса дори хусусияти камаяр экан,қоплама ечилгач 2 ой ичида оғриқ камайиб, холат яхшиланади. Лекин овқатланишда эхтиёт бўлинмаса оддий сут қайнатмаси, шакар, диэта сақламаслик ҳам бу холатга салбий таъсир кўрсатади. А.Калпакова кўрсатишича бу дамлама бачадондан фиброматоз боғланмаларга, киста тухум моякларга, тасъир қилиб касалликни ярим йилда тўла йўқоттирар экан. Бачадон раки бошланғич босқичларда ярим йилда йўқолган. Тери раки тўла битган. Простата раки ва тегишли диабетда шакар миқдори 3 хафтада нормаллашган, қайта текширилганда рак хужайралари топилмаган яъни кўкрак раки диабет билан қўшилганда ўпка метостазалар мавжуд бўлганда комплекс даволаш орқали метастазалар йўқотилган. Ўпка раки шиши тўла йўқолган. А. Колпакова фикрича кўкрак раки секинлик билан даволанар экан. 10-20 кундан кейин шишни ўсиши тўхтаган. Агар рак ўтиб кетган бўлса тўла тузатиш гумон бўлиб, хаётни узайтириш мумкиндир ва энг асосан оғриқ йўқолади. М.Зеленова мақоласида «железисто-кистоз гиперплазий эндометрия» касали қаттиқ қон оқиши орқали, яъни рак олди холат касал бўлганда, унга кучли гормонлар бериш натижасида ҳар-хил қўшимча холатлар, рухий ўзгаришлар ҳам содир бўлган. Тишлар бузилган, юрак ва суяклар оғриган. Врачлар фақат операсия қилиш керак деган хулосага келганлар. Қора ёнғоқ дамламаси берилганда 5 кунда қон оқиш тўхтаган. Лекин биринчи куни боши оғриган, холсизланган ва қайт қилган. Иккинчи куни юрак оғриган, бош оғриган. Бунда заҳар ва токсик моддалар организмдан чиқиб кетган, бунда паразитлар ажралган, қисман қон оқиш кучайган. 7-куни қон тўла тўхтаган. Кейинги ярим йилда қон оқмаган. Аёллар ойлик сикли қайтган. Тахминлар бўйича дамлама ҳамма онкологик касалликларда местопатия, фиброма, простата аденомаси, гипо- ва гипертония, диабет, тарқоқ склероз, псериаз, экзема, диатез, нейродермит, замбуруқ касаллари, ҳар-хил тошмалар, хроник чарчаш, бош оғриғи, мигрен, артрит, крон касали, ичак касали шулар орасида колит, язвали колит, ич кетиш, гемарой, қорин оғриқлари шулар орасида гастрит ва язва, жигар простата касалликлари, мушак оғриқлари, суяк ва пайлардаги оғриқлар, организмни шлакланганда, лимфа безлари шишлари(лимфоаденит), кераксиз семизлик, олдиндан қариш касалликларида қўлланилган.

Тайёрлаш ресептураси қора ёнғоқ дамламаси тайёрланганда 50% спирт ва мулойим (ярим пишган) қора ёнғоқ пўстлоқи қўлланилади. Яхшиси ёнғоқни тўла ишлатиш керак, синдирмасдан, чунки фаол ингредиэнтлар кўк ташқи қаватда жойлашган. Ювилган ёнғоқлар шиша банкада бўғзигача терилади, кейин тўлдириб, Ҳаво қисмини қолдирмай спирт қуйилади, чунки Ҳавода оксидланиб махсулот бузилади. Ичига 1 ош қошиқ витамин C қўшиб,полиэтилен билан қаттиқроқ беркитиб, унинг устидан эса метал ёки пластмасса қопқоқ билан беркитиб 3-5 кун қолдирилади. Кейин ёнғоқлар олиб ташланади. Ҳар бир литрига 1чой қошиқдан витамин C қўшилади, шу ишлар натижасида дамлама ранги кўм-кўк бўлади. Кейин банка яна полиэтилен ва темир қопқоқ билан беркитилади. Агар банка очилмаса дамлама қорайиб қолган холда ҳам доривор хусусият бир неча йил сақланади. Дамлама ишлатилаётганда ҳам сув билан суюлтириш мумкин эмас. Ҳаво билан таъсирлашса дамлама қораяди ва кучини ёқотади. Шунинг учун ҳам спирт миқдори полиэтилен қопқоққа тегиб туриши керак. Банкадан қуйилаётганда Ҳаво булмаслиги керак. яхшиси ишлатишдан олдин катта банкадаги дамлама кичикроқ банка бутилкаларга қуйиб олиниши керак. Охирги марта ишлатилганда ярмигача тўкилган банкалар Ҳавода бир ойгача қолмаслиги керак. Агар дамламани яшил ранги ўзгара бошласа тезда витамин C қўшиш керак.

Ичувчилар, серроз касаллилар, болларга сувли дамлама бериш керак, лекин у қийин сақланади. Сувли дамлама дозаси 1,5-2 марта оширилади.Кўпинча бир йилда икки курс даволаниш олинса сувли дамламада табиблар 3 курс даволанишнинг ҳар 6 ой ўтгандан сўнг таклиф қиладилар.

Асал консервати (1:1) қўллаш ҳам рухсат берилади.

Дамлама қоронғи, салқин жойда сақланади. Пробкагача ўсимлик мойи 0,5-1 см ёки вазелин қуйилса у ҳаво билан алоқа қилаолмайди. Бошқа холатда очилганда, герметизасия бузилганда дамлама тез оксидланади ва қорайиб қолади. Яхшиси дамлама олинган идиш остига кранник қўйилиши ёки қисқичли қуйиш трубкалари ишлатилгани яхши. Кўпроқ махсус шприслар ёки кимёвий шиша трубка -бюреткалар ҳам қўлланилади. 0,5 л ли бутилка дарров кичикроқ бутилкаларга бўғзигача Ҳаво қолдирмасдан қуйиб, махкамлаб фойдаланилса оз вақт ичида у Ҳаво билан оксидланмасдан қолади.

Паразитлар қуйидагича йўқотилади биринчи кун 1 томчи 0,5 стакан сувга солиб оч қоринга ичилади,иккинчи кун 2 томчи,5-кун 5 томчи ,6- кун 2 чой қошиқ 0,25 стакан сув билан 15 минут ичида кичик қулт-қулт қилиб ичиш керак. Агар оғирлигингиз 68 кг атрофида бўлса 2,5 чой қошиқ қўшинг, 90 кг дан юқори бўлса 3 чой қошиқ қўшиб ичинг. Хушбўй қилиш учун асал ёки кориса қўшинг.

Оила аъзоларингиз ва яқинларингиз 2 чой қошиқ дамламадан бирмарта 2 хафтада ичиб турилса ҳамма қайтадан зарарланмаслиги мумкин. Улар ичакларида ҳам ҳар-хил ёшдаги паразитлар бўлиши мумкин, улар ўзини билдирмасдан ётади.

Нега 5-6 кун ичида ошириб борилиб керакли миқдорга ичилади. Чунки айрим ёт холатлар бўлиш эхтимоли бор. 6 кунда организм ўз холатини номоён қилади. Айрим кишиларда катта миқдорда дамлама ичилганда ичакларда оғриқ бўлиб, бош айланиши мумкин. Бу ичак спазмаси,бош миянинг вақтинча рефлектор спазмаси асосида бўлади. Бундан қўрқмаслик керак ва дорини ичишни тўхтатишга сабаб бўлмаслиги керак. Бу ёт холатлар тезда йўқолади.

Айрим ичаги қотадиган касалликларда бу холат кучайиши мумкин. Бу холда дамламани лен уруғи дамламаси ёки бошқа услубларда ичиш керак. Гипертонияда эхтиёт бўлиш керак чунки гвоздика ҳам босимни оширади.

3-ва 4- босқич онкологик касалликларда организмни умумий интоксикасияси вақтида ва ундан кейин 1-2 ой ичида ахвол оғирлашади, чунки катта миқдорда паразит микро организмлар тўқима ва ичакдагилари ўлади. Бу вақтда юрак- қон томир тизимига қўшимча куч келади, юрак яна холсизланади. Бу эса инфаркт олди холатига келтиради. Шунда детаксикасион ишлар ўтказиш керак.Шунда 10 пиёлагача шакарсиз кўк чой ичиш керак ёки янги шарбатлар(сок) апелсин, анор, олвали, смародина ва бошқа сариқ , қизил, қора рангли мева шарбатлари ичиш керак. уларда полифенол бўёқ детоксикаторлар бўлади, бундан ташқари қизил лавлаги шарбати ҳам ичилади. Шу вақтларда хохланган кўк баргли: крапива, узум барги, ҳар-хил ўтлар янги шарбатини 20-50г кунда ичиш керак. Қишда эса бу карам барги, лавлаги ботваси, сабзи, ҳамда сунъий ўстирилган буғдой,маккажухори кўклари қўллаш мумкин. Бунда унинг шарбати эмас жомини қўллаш мумкин.Қора ёнғоқ дамламаси билан даволанганда фақат паразитлар ҳалок бўлмасдан керакли микрофлора ҳам шикастланиши мумкин. Шу сабабли даволаш тўхтаганда тезда диабактериоз курси яъни кислотали сутли бифидумбактериялардан фойдаланиш керак, улар аптекаларда бор. Унда соғ микрофлора ичакда ўз холатини эгаллайди. Диабактериоз вақтида ичакда микроэлементлар ва В гурух витаминлар чиқиши камаяди ва кунда «сплат»,»спирулина», «комплевит»,»пентевит» препаратларидан ичиб турилади . Қора ёнғоқ қўлланилганда ичак ва сийдик пуфаги онкологиясида қон кетиши тўхтайди. Лекин дамлама ичиш тўхтаса яна эски холат бўлади. Бунга сабаб диабактериознинг қайта ҳосил бўлишидир. Ичак касали язваларида учталик дори ичиш мумкин эмас.

Даволаш вақтида бош оғриши, қайт қилиш бўлиши мумкин. Эски хроник касалликларда масалан қон артериал босим, ичак қотиши, ҳарорат ортиши, қоринда ва қорин ости безида оғриқлар бўлиши мумкин. Шу сабабларга кўра даволашни тўхтатмаслик керак. Агар ёқмаслик холати бўлса дозани камайтириш кейин аста секин ошириб бориб охири «зарба» дозаси 8 чой қошиқ 1 мартагача олиб бориш керак. Онкологияда 1 мартада ича олмаса 3-4 чой қошиқдан кунда 16 чой қошиққа еткангача ичириш керак. Организмнинг аллергик дориларга тасирини текшириш учун 1-кун 0,5 чой қошиқ , иккинчи кун 0,5 чой қошиқдан қўшиб ва хоказо. 2 чой қошиққа чиққандан кейин доза оша бошлайди, 3-кун — 3 чой қошиқ, 4-куни-4чой қошиқ, 8-куни -8 чой қошиқ 1 мартани ўзида ичиш керак. Кунда 16 чой қошиқ 2 марта ичилади.

Алкогол тасирини йўқотиш учун 3 таблетка никотинамид, витамин ПП ичилади, у қайт қилишни олдини олади.Бир соат ётилади қайт бўлганда, 8ч.қ. дамлама ичилади. Яна қайт қилиш бўлса дорихоналардан қайтни олдини олувчи дори олиб қўлланилади. Дамлама сув, пиёз дамламаси, кўк чой, шиповник дамламаси билан суюлтириб, агар доза 3-4 қошиқ бўлса қултилаб ичиш керак. Спиртли дамламада албатта никотинамид қўшиб ичилади. У қон капилярларини кенгайтиради, юз териларига тез қон келиши натижасида қизаради. Агар даволашда яхши холат бўлмаса учинчи курсга келганда 16 чой қошиқ ошириш мумкин. Айрим методикаларда 16 чой қошиққа етгач 3-4 кун ичиб кейин яна пастга қараб туша бошлаш керак.

Касалликни даволангандан кейин ҳам бу учликдан профилактика учун хафтада 1 марта 2 чой қошиқ + 0.5 қошиқ шувоқ хокаси порошоги + 1 чой қошиқ гвоздика порошоги ичиб турилади

Болалар ҳам аввал 5 кун катталарга ўхшаб даволанади. 6-куни икки чой қошиқ ўрнига қуйидагича берасиз.
Ёши дамлама никотинамид
6 ойликгача 0.25 чой қошиқ 50 мг
6 ой-5 ёшгача 0.5 чой қошиқ 50 мг
6 ёшдан-10 ёшгача 1 чой қошиқ 100 мг
11 ёшдан-16 ёш 1-1.5 чой қошиқ 600 мг

Бу режим паразитларни даволаш учун, ракда эса қаттиқ график танланади. Яни яхши бўлиб кетгунча 16 чой қошиққа етказиш, йилда 2 марта қайтариш, оила аъзолари ҳам хафтада 1 марта дамламадан ичишлари керак. Шувоқ қўлланилганда бош айланиши, қайт қилиш мумкин. Лекин бу тез ўтиб кетади.

Шувоқ пишган баргларини қуритиб, майдаланади, шувоқ порошогини 1 чимдимдан 2-3 кунда ошириб 0.5 ош қошиқга етказиш керак, 2-3 яна қабул қилиб, кейин 0.5 ош қошиқ 1 хафтада 1 марта ичилади. Онкологияда энг ками 14 кун ичилади.

Гвоздика 1500 мг (1.5 гр) ёки 1 чой қошиқ порошок кунда 1 марта оч қоринга ичиш керак. Шувоқ ва гвоздика капсулада ичилса (уни эса желатина қопқоқини ишлатиш мумкин). Нон мулойими билан аралаштириб порошок ёпилади.Гвоздика ҳам 0,2 чой қошиқ 3 марта 1 кунда овқатдан олдин ичилади. 2-кун 0,25 чой қошиқ 3 кундан 10 кунгача 0,3 чой қошиқ 3 марта кунда овқатгача, 10 кундан кейин 1 чой қошиқ хафтада ичилади. Агар 3 та аралашма 7-14 кун ичилса организмдаги паразитлар йўқолади.

Онкологик касалликларда яхшиланиш 3 хафтадан кейин бўлади, тўла ичак инфекциясини йўқотиш учун 2 ойлик курс яхши фойда беради. Айрим вақтларда яхшилангандан кейин дори ичилмаса яна оғриқ бошланади,яъни тасмали кирм,черв ва юмолоқ черв қолган бўлади, бунда катта миқдорда гваздикани кунда бир марта 7 кун бирин кетин ичиш керак, бунда 3 талик препарат олиш давом этиш шарт.Аччиқ шувоқ(артемисиа абсинтҳиум) иштаҳа йўқолганда, хроник ичқотишида, метиоризм, изжога, ичак қорин касалликларида, жигар касаллаклирида, ўткир ва хроник гепатит, жигар серрози, ўт пуфаги, кам қонлик ,панкреатит, атрофик гастрид, ичак раки, колит, лимфа тугунлар туберкулёзи,уйқусизлик, успакаиваюший, оқриқсизлантириш, глистларга қарши, шамоллашга қарши, шишга қарши,лейкопения касалликларида,бундан ташқари кимёвий ва ретгенотерапия: анемия ва тромбоситопенияда қўлланилади. Шувоқ гноэрод микробларни йўқотади, трихомонад қонни тозалайди , хламид, мушак лямблит, бир хужайрали жгутиклар( протеитли, протозой, зооспорлар ) гемолитик стафилокок ва бошқа паразитларни йўқотади. Порошокни 2-3 грам 3-4 марта бир кунда ичилади. Ҳамма шишларда ишлатилади.

Оддий шувоқ (чернобилник ) (артемисиа вулгарис ) қон тўхтатувчи, иссиқ туширувчи, оғриқни йўқотиш, бронхиал астма, пневмания, гижжага қарши, яра даволовчи, умумий мустахкамловчи, туберкулёзга қарши, Здренко тўпламига кириб сийдик қувуқини папилломатозани даволашда, скрофулни даволашда самарали, лимфадент силида ҳам аҳамиятга эга. Шувоқ тутуни билан даволаш кишилар диққатида. У фагоситозни кучайтирада, иммуно яхшилаш таъсирга эга, тўла ҳар хил стрепто-стафиллокок синечний таёқчалар ҳар хил штамлар ўсишини пасайтиради, вулгарпротеин, салмонеилни, пневмококни, дифтерияни кучайтирувчини, сибир язвасини тутунлаш орқали 99%гача патоген флоралар йўқолади. Олимлардан Ладининина Е.А. , Морозова Р.С. сил касалини ўпкада анобалик эффектни бронхоэктатик касалда, чехоткаларда қўллаш керак деганлар. Хроник ва ўткир бронхитларда, лихорадкада, интоксикасияда, астеник ҳолатда, неврозда, вегетотомир дистония гипотоник типида ва бошқа касалларда антимикроб, тетиклаштирувчи, умуммустаҳкамловчи, мулойимлаштирувчи, антиневротик , детоксикасион, диуретик, аппетит қўзғатувчи ва бошқа оддий шувоқ хусусияти маълум. Худди шу холат ҳам онкологияда ҳамдир. Шу сабабли шувоқ сил касалини сусайтириш ва онкологик интоксикасияни, ҳамда қўшимча химотерапевтик модда сифатида қўллаш тушунтирилади. Лекин фақат шувоқ эмас балки ўсимлик термаси сил касалликларида қўлланилса яхшидир. Кўпинча бу терма 15-20 ўсимликдан иборат. Ҳар хил ўсимликлар билан уни фебрило ва субфебрил ҳароратда ҳам қўлланилади. Ҳамма шишларда айниқса бачадон ракида, тухум, сийдик қовуқи, қорин, тўқри ичакда қўлланилади. Қайнатма. 2 ош қошиқ майдаланган шувоқ томири 1 стакан сув билан аралаштирилади, ёпиқ идишда 10 соат сақланади, кейин кучли оловда 10 минут қайнатилади. Иссиқ жойда 2соат дамланади,филтрланади. Кунда овқатдан олдин 3-4 марта 0.25 стакандан қабул қилинади.

Бачадон ракида фақат қайнатма ичмасдан у билан босимда ювилади (спринсланади). Бунинг учун 1 стакан дамлама совутилган қайноқ сув билан 1 литр хажмга келтирилади Дамлама а) 5 ош қошиқ майдаланган ўт 0.5 литр ароқ билан 2 хафта ушланади, вақти билан аралаштирилади, филтрланади. 1 чой қошиқ 3 марта кунда овқатдан олдин бачадон раки, саркомада, тўқри ичак, қорин,пишевод, ичак ракларида қўлланилади. в) 3 чой қошиқ майдаланган ўт 4 соат 1.5 стакан қайноқ сувда ёпиқ идишда дамланади, филтрланади. 0.25 стакандан 3-4 марта овқатдан олдин ичилади.Қуюқ чернобил томири спиртли дамламасини 20 томчидан 3 марта 1 кунда овқатдан олдин қорин ва аёл жинсий органлари ракида ичилади.

Таклифлар бўйича чернобилник ҳамма аёллар касалларини даволайдиган доривор ўтдир.

Гуллаётган шувоқнинг юқори қисмини куйдириб, кулини бачодонга киритилса ҳар хил язвалардан ҳамда шиш узеллари йўқотишга сабабчи бўлади. Апликасия қилиб кўкрак онкологик язваларда ишлатиш мумкинга ўхшайди. Шувоқ билан даволанганда гнсерод ва оддий инфекциялар, рухий касалликлар тузалган, модда алмашиниш меерлашган ҳамда тўйимликни, қамда семирганда оғирлик камайтирилган Аччиқ ва заҳарли бўлгани учун аввал шувоқ бир кун озгинаси чимдими ( қуриқ гул) тил тошга қўйиб сулак билан хўллаб сулакни ютиш ёки сочиб пуркаб юбориш керак. Шу услубда ҳар икки соат эрталабдан кечгача. Иккинчи кун иккита гулини ютиб юбориш ва тўрт кун ичида базани чой қошиқ учи миқдорига келтиради. Бешинчи кундан бошлаб шувоқни уч марта овқатдан олдин ва кечаси (4марта ) 14 кун ичида 30 кунга ҳам етказиш мумкин. Бунда доза чой қошиқга етади. Энди уни чайнаш оғизда ушлаш мумкин у тиш, милк, оғиз бўшлиғини дезинфекциялайди.

Тайёрланган шувоқ қўл билан майдаланади, дуршлаг орқали тебратилади. Ўтган порошок қуруқ холда ютилиши мумкин, ўтмаган қисми напар тайёрлашда клизма қилинганда,спринслаганда (уни урогенител, шишлар шамоллаганда, ичак майдонида) кўз, қулоқ, буринга томизилганда, оғизни чайишда қўлланилади. Клизмани 2 кун даволанаётганда бошланади ва 7 кун давом этади. Кечаси ташқарига чиққандан кейин катта 2 л клизма, бошланади 0,5 л иссиқ напар шувоқ билан.Доривор микроклизма 50-100 г кечаси даволашда қолиши мумкин. Килзма билан бачадон ва уретрани 2 марта кунда эрталаб ва кечаси илиқ шувоқ напари билан ўтказилади.Шувоқ напари қуйидагича тайёрланади: 1 чой қошиқ шувоқ 1 литр сувда 30 секундгача қайнатилади, 7-10 минут дамланади. Биринчи хафтада кунда икки марта спринсланади,иккинчи хафта бир марта, 30 кун давом этади. Бирдан шу вақтда бурун,кўз,қулоққа томизилиб туриш керак. Спринслаганда сийдик жинсий йўллардаги инфекция белгилари йўқолгунча қўлланилади. Профилактика икки марта йилда, бахорда ва кузда тахминан 14-30 кун ўтказиб туриш керак. Нега қуруқ шувоқ керак Шунчаки у ичак қорин тракти ичидан ҳамма учаскалардан ўтиб кетиши учун. Дамлама ичаккача етиб бормайди. Шувоқни нонга ўраш мумкин, вареня, асал билан суркаб ютиб юбориши керак. шу таъсирида миома, аденомалар ютилиб кетиши мумкин.

Доривор шувоқ (Артемисиа аборантум) ер устки қисми онкологик касалларда таклиф этилган Яна пневмония, бронхо эктезлар, экссудатив плеврит, ассит, энтеритда қўлланилган. Болаларга ситвар шувоқ таклиф этилади, унда аччиқ йўғ, уни овқат, каша ва бошқаларга қўшиш мумкин. Фикрларга қараганда, кўпгина инфекция ўзини сақлаш ва иммун қўриқлашни йўлдан бузади. Шу эндо- ва экзотоксинлар ва инфекциялар мухитида шишлар пайдо бўлади. Шу жихатдан шувоқни «учталик» даги ўрнини тушунтириш мумкин.

Агар кишида шувоқ аллергия туғдирса унда дамлама ва қайнатмаларни бошқа одам тайёрлаб бериши керак.

1.Барг дамламаси мия ва юрак томирлари склерозида, моддалар алмашинишини, организмда,қонда шакарни камайтиришда, ўпка силида қўлланилади. 1 чой қошиққа 1 стакан қайноқ сув қуйиб 1 соат дамланади ва докадан ўтказилади 0,5 стакан кунда 4 марта овқатдан олдин ичилади.

2.Мева пўстлоғи ва барглари тери функциясини кучайтиради, тери касалларида (маддалаган тошма, лишей, экзема ва бошқаларда ) қўлланилади. Уни ванна қилиш, ювиш орқали ишлатилади.

3.Болалар рахитида ёнғоқ дамламаси ичказилади. 1 чой қошиқ барг 1 стакан қайноқ сув билан дамланади, 0,5-1 соат тургач филтрланади. Овқатдан олдин 1-2 чой қошиқ ичилади. Худи шундай консентрасияли барг дамламаси томоқ ва оғиз бўшлиғини ғар-ғара қилишда фойдали. Барги ўрнига томир ва дарахт пўстлоғини ҳам қўллаш мумкин, у кучсиз юргизувчи хусусиятга эга. Юмолоқ гижжаларга қарши пишмаган Ёнғоқ мевалари тузли юргизувчи тузлар билан (болаларга МгСО4 ҳар ёшига 1 г хисоблаб ) берилади.

4.Ёнғоқ -гижжа хайдайдиган махсулот сифатида. 4 ош қошиқ майдаланган пишмаган ёнғоқ озгина тузли қайноқ сув билан аралаштириб 30 минут дамланади ва филтрланади. Бу дозани бир кун ичида ичилади, кечаси эса тузли юргизувчи ичилади. Бу усулда селитра ва бошқа гижжалар йўқолади. Ёнғоқ мойи куйган ва кўпдан тузалмайдиган ярага суркаш учун қўлланилади.

5.Ёнғоқ ичак касалликларини тузатади. 30 бўлак майда кесилган ёнғоқ мағзи териси билан 1 л 40% ли спиртда аралаштирилади ва 14 кун қуёшда тоблантирилади, спирт қуйиб олинади, настойкани 1 ош қошиқдан 3 марта кунда овқатдан олдин сув билан суюлтирилади.

6.Ёнғоқ диабетда бир ош қошиқ майдаланган барглар бир стакан қайноқ сувга солинади, 20-30 минут қайнатилади, дамланади, совитилади ва филтрланади кун давомида тенг миқдорда ичилади.

7.Ёнғоқ диабетда ёрдам беради. Ёнғоқни оралиқ тўсиқларини бир стакан қайноқ сувга солинади сув хоммомида 1 соат ушлаб турилади, совитилади ва филтрланади. Бир чой қошиқ 3марта кунда ичиш керак.

Проф. Ш.В. Абдуллаэв
Қ. Каримов

 

ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАР ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?

крапива

ГАЗАНДА (крапива двудомная) – ер юзида кенг тарқалган бўлиб, Ўзбекистоннинг деярли барча вилоят ва туманларида тоғли ва зах ерларда, йўл ёқаларида, бутазорларда, уй атрофида ўсадиган бўйи 100 – 150 см.гача бўлган кўп йиллик ўт ўсимликдир. Барги дори сифатида ишлатилади. Таркибида С, К1, В2 витаминлари, каротин, пантотен кислота, ошловчи ва бошқа моддалар бор. Препаратлари қон тўхтатувчи восита сифатида, авитаминоз касалликларини, сурункали яраларни даволашда қўлланилади.

ГУЛХАЙРИ (алтей лекарственный) – ер юзида кўп тарқалган. Гулхайридошлар оиласи вакили. Ўзбекистоннинг вилоятлари тўқайзорларида, сойларида, томорқаларида ўсадиган, бўйи 1,5 м.гача бўлган кўп йиллик ўт ўсимлик. Илдизи ва барги ишлатилади. Таркибида крахмал, қандлар, шиллиқ модда ва бошқа моддалар бор. Препаратлари ич кетганда ўраб олувчи, нафас йўллари касалликларида балғам кўчирувчи дори сифатида қўлланилади.

подорожник_большой

ЗУБТУРУМ (подорожник большой) – Ўзбекистоннинг барча вилоятлари далалари, экинзорлари, йўл ёқаларида, ариқ ва дарё бўйларида кўп учрайдиган, бўйи 45 см.гача бўлган кўп йиллик ўт ўсимлик. Барги доривор сифатида ишлатилади. Таркибида каротин, С ва К1 витаминлари, органик кислоталар, сапонинлар, аччиқ, ошловчи модда ва бошқалар бор. Препаратлари меъда –ичак касалликларини (гастрит, энтерит, энтероколит, йўғон ичак яллиғланиши ва ярасини) даволашда ишлатилади.

БЎЙИМАДОРОН (тысячелистник обыкнавенный) – ер юзида кенг тарқалган бўйи 80 см.гача бўлган кўп йиллик ўт ўсимлик. Ер устки қисми ишлатилади. Таркибида К1 ва С витамини, каротин, флавоноидлар, аччиқ модда ва бошқа моддалар бор. Препаратлари қон тўхтатувчи (бачадон, ичакдан қон кетганда, бурун, милк ва яралар қонаганида), иштаҳа очувчи ва сийдик ҳайдовчи восита сифатида, меъда –ичак касаллиги (меъда яраси, гастрит) ва бошқа касалликларда ишлатилади.

Zveroboi

ДАЛАЧОЙ (зверобой обыкновенный) – Ўзбекистоннинг барча вилоятларининг ўтлоқларида, бутазорларда, ариқ бўйларида, йўл ёқаларида кенг тарқалган, бўйи 100 см.гача бўлган кўп йиллик ўт ўсимлик. Ер устки барча барг ва тана қисми доривор сифатида ишлатилади. Таркибида флавоноидлар, каротин, С витамини, эфир мойи, ошловчи ва бошқа моддалар бор. Препаратлари меъда-ичак, оғиз бўшлиғи касалликларини ИИ ва ИИИ даражали куйишларни даволашда ишлатилади.

Бинафша ПОЛВОНОВА,

Қизилтепа туманидаги 1-мактабнинг биология фани ўқитувчиси