Category Archives: одам ва олам

Изображение 345

ЎЗБЕКИСТОНДА ДНК ҚАЕРДА ТЕКШИРИЛАДИ ЁҲУД КЛОНЛАШТИРИЛГАН ДАРАХТЛАР

Ирсий касалликларга мойиллигингиз борми? Ота -онангиз томонидан сизга ўтган иқтидор, хусусиятларни,  келгусида фарзандингиз қандай инсон бўлишини билишни истайсизми? Ушбу саволларга жавобни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ўқув-экспериментал илғор технологиялар марказидан олишингиз мумкин. Марказ 2018 йил 19 апрелда Ўзбекистон Республикасининг Президенти  қарори билан ташкил этилган бўлиб,  унда олимлар ҳозирда бир қатор йўналишларда изланишлар олиб боришмоқда. Марказга уюштирилган медиатур журналистлар учун ҳақиқий “кашфиётлар куни” бўлди.

-Изображение 291 Марказимиз билимлар учбурчаги – тижорат, олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказларини бирлаштиради ва ҳамкорлигини ташкил этади, дейди Марказ директори Шаҳло Турдиқулова. – Бундан ташқари марказимиз табиий фанлар соҳасида технологик платформа бўлиб хизмат қилади ва  билим ҳамда ғояларнинг бир бири билан боғлиқлигини таъминлайди, креатив ғоялар учун шароитни яратади. Бизнинг асосий вазифаларимиз аввало фундаментал, амалий тадқиқотларни ўтказиш ва юқори технологиялар  соҳасида инновацион ишланмаларни амалга ошириш, янги инновацион маҳсулотларнинг намуналарини моделлаштириш, макетлаштириш ва  тайёрлашда қатнашиш, миллий ва хорижий олимлар иштирокида турли хил анжуманлар, семинар-тренинглар ўтказишдан иборат.

Изображение 340 Ўтган давр мобайнида Марказнининг моддий-техника базаси мустаҳкамланди. Унинг қошида ноёб ўсимликларни мироклонлаштириш усули орқали кўпайтириш учун иккита ишлаб чиқариш майдончалари ташкил этилди.  Бугунги кунда Марказда  замонавий биотехнологилар, Скрининг ва молекуляр алоқадорлик, Геофизика ва наноминерлогия, Физика-кимёвий  тадқиқот усуллари каби тўртта лаборатория фаолият юритиб келмоқда.

Изображение 347Аввало журналистларга ўз ДНКлари орқали хафақон касаллигига мойилликларини, стресс ҳолатига тушиш тушмаслигини, сунъий сейсмофаолликда ер қимирлаши кучини аниқлаш, микроскоп остида оғиз бўшлиғидаги микрофлорани ўрганиш, металл пластинкада лазер орқали  соч толасидан беш маротаба кичик бўлган тешик ясаш  вазифалари топширилди ва ОАВ ходимлари олимларнинг кузатуви ва ёрдами билан енг шимариб ишга киришишгди.

Изображение 324- Замонавий биотехнологилар лабораториясида  биз асосан фермент препаратларни ишлаб чиқариш, саноат микроорганизмларидан фойдаланган ҳолда, ирсий-муҳандислик оқсилларни оламиз. Айнан мазкур лабораторияда инсоннинг ДНК си орқали унинг у ёки бу касаликка мойиллигини аниқлаш мумкин. Ҳозир бутун дунёда инсоннинг ирсий паспортини яратиш русумга айланди. Бу жуда ҳам қулай. Айнан ана шу паспорт орқали инсоннинг феъл атворидан тортиб, унинг наслдан наслга ўтувчи касалликларини кўриш, бирор бир касаликка мойиллигини текшириш имконини беради, дейди лаборатория мудири, биология фанлар номзоди Дилбар Долимова.- Ҳозир биз антибиотиклардан фарқли бўлган янги препаратлар устида ҳам иш олиб бормоқдамиз. Чунки антибиотиклар инсон организмига кўпроқ салбий таъсир кўрсатади. Шу сабабли унинг  токсиклигини олдини олиш учун янги авлод дориларини яратиш кун тартибида турибди. Биз ҳар бир инсонга индивидуал равишда ёндошамиз. Янги фармогенетика йўналиши айнан у ёки бу инсонга қайси дори тўғри келиши, менга тўғри келгани сизга тўғри келмаслигини аниқлаб беради.

Изображение 332Скрининг ва молекуляр алоқадорлик лабораториясининг йўналишлари замон билан қадам ташламоқда десак, муболаға бўлмайди.  Айнан мазкур лабораторияда олимлар ўсимликларни микроклонлаштириш, “сунъий уруғлар”ни яратиш билан шуғулланадилар.

Лаборатория мудири Юлия Левицкаянинг фикрича, дарахтларнинг асоссиз кесилиши, биохилмахилликнинг йўқолиши табиатимизга жуда ҳам катта зарар етказмоқда. Лабораториямизда ўсимликларни микроклонлаштириш орқали турини тиклаш, йўқ бўлиб кетаётган, Қизил Китобга киритилган ўсимликларни сақлаб қолиш имконини беради. -Биз айнан илк тажрибамизни ватани Япония бўлган павлония дарахтидан бошлаган эдик. Мазкур дарахт жуда ҳам тез ўсиб, 3-4 йил ичида катта бўлади, дейди Ю.Левицкая. — Бундан ташқари унинг кенг сатҳли барглари Ўзбекистоннинг жазирама иссиғида яхшигина соя ҳам беради. Уни кўпайтириб,  турли ҳудудларга экиш, тез орада юртимизни кўкаламзорлаштиришга ёрдам беришига ишонамиз. Бундан ташқари лабораторияда айнан инсон организмини қаришига хизмат қиладиган ҳужайралар ўсишининг олдини олиш учун препаратларни яратишга ҳаркат қилмоқдамиз. Соғлом одамнинг юраги 120 ёш нормал ҳолатда ишлайди. Уни ўша ҳолатда ушлаб туриш мумкин.

Изображение 341Геофизика ва наноминералогия лабораторияси табиий ва техноген хавфларни баҳолаш, шаҳарсозликда уй-жой қуриш учун мақбул ерларни танлаб бериш, фойдали ер ости қазилмаларни топишга ёрдам беради. Замонавий ускуналар билан жиҳозланган лабораторияда ёш олимлар  зилзилалар геодинамикаси ва мониторинги, иншоатларнинг мустаҳкамлик даражаси, заҳарли моддалар тўпланган ерларни аниқлаш орқали экологик муаммоларни ҳал қилиш, геокимё ва минералогия бўйича таҳлилий хизматларни амалга оширишади.

Журналистларга тажриба сифатида сунъий зилзила орқали унинг кучи атиги 15 дақиқада ўлчаб берилди ва тажриба ўтказилган майдончада ер ости сувлари қанчалик  яқин жойлашганлиги аниқланди.

Изображение 342Физика-кимёвий тадқиқот усуллари лабораториясида катта илмий ходим Ойбек Турсунқуловнинг айтишича, лазер орқали ҳар қандай материалда кўз илғамас тешиклар қилиш мумкин. Бундан ташқари нанотрубкаларни ясаш, алюмин ва титаннинг ғовак мембраналарини тайёрлаш, аминакислоталардаги полианилин нанородлар синтезини амалга ошириш мумкин. -Мазкур технологиялар дунёга мутлақо янгича кўз билан қараш ва унинг очилмаган қирраларини ўрганиш имконини беради, деди у.

Илғор технологиялар марказидан чиққанимизда ҳар бир журналистда унинг стресс ҳолатига  бардошлиги, хафақон касаллигига мойил ёки мойил эмаслиги ва оғиз бўшлиғидаги бактериялар сони таҳлиллари билан биргаликда бир олам таассурот ва янги билимлар бор эди. Марказ олиммларининг янгиликка учлиги, энг асосийси уларнинг ҳар бир янги ғоя эгаси, ёш олим, янгилика интилган талаба билан ишлашга тайёр эканликлари бизни қувонтирди.

Наргис ҚОСИМОВА

жазо1

АТРОФНИ ИФЛОСЛАНТИРГАНГА ОҒИР ЖАЗО ёки ЮРТ ОБОДЛИГИ КЎНГИЛ ОБОДЛИГИДАН БОШЛАНАДИ

Яқинда “Аргументы и факты” газетасидан шаҳарни ифлослантирганларга қаттиқ жазо тайинланиши, мамлакат қонунларига итоат қилмаганларга қатл жазоси берилишш ҳақидаги бир мақолани ўқиб қолдим. Сингапур давлати қонунчилигига асосан тозалик қонун-қоидаларини бузганлик учун қўлланиладиган жазо чоралари ҳайратимни оширди. Ўқиганларимни, қолаверса, анчадан буён мени ўйлантириб, ташвишга солиб келаётган ҳолатлар ҳақида бошқаларга ҳам етказишни ўзимнинг бурчим деб билдим.

жазо2Кўча тозалиги ва умуман, экологик тарбия ҳақида гап кетганида болалигимда содир бўлган бир воқеа эсимга тушади… Онам билан (Худо ўз раҳматига олган бўлсин уларни) шаҳар жамоат транспортида қаергадир йўл олгандик. Мен жуда ёш эдим ва бекатда сотиб олдирган сақичимни автобусга чиққан захотим очишга шошилдим. Шунда онам қоғозини менга бер, дея чўнтакларига солиб қўйдилар. У қоғоз онамга керак экан, деб ўйладим. Биз манзилга етиб боргач, автобусдан тушдик. Онам ўшанда у ёқ-бу ёққа қараб ниманидир (чиқинди ташлаб идишини) излаганларини эслайман. Биз уйга қайтиб келгач, онам чўнтакларидаги қоғоз ёдларига тушиб, уни чиқинди идишига ташлагандилар. Шунда нега бундай қилганларини сўраганимда, автобусни ичи, умуман биз юрган кўчалар, йўлларнинг барчаси ҳам уйимиздек эканлигини, айниқса, ерга чиқинди ташлаб бўлмаслиги, чунки унинг ҳам жони борлигини, худди бизга ўхшаб нафас олишини, ер юзи қанча ифлосланса, ҳаво олиши қийинлашиб қолишини уқтиргандилар. Биз оилада кўпчилик бўлиб, бу тарбия барчамизга сингдирилганди ўшанда…

СИНГАПУР ЖАЗОЛАРИ

Айтишларича, шундан роппа-роса 40 йил олдин Осиёнинг жануби-шарқидаги Сингапур мамлакати кўчалари чиқиндилар билан тўлиб-тошган экан. Бугун эса қаттиқ жазо туфайли у ерда чиннидек озодалик ўрнатилибди.
Сингапурда бўлиб қайтган россиялик журналист Георгий Зотовнинг ёзишича, Чанг исмли маҳаллий тадбиркорлардан бири чекиш мумкин бўлган (!) очиқ жойда папирос чекиб бўлиб, қолдиқларини ўзи билан олиб юрган темир ғилофчали идишга тартиб билан жойлаштираётганини кўрган.
Суҳбатдан сўнг Чанг қўлидаги идишни юз метрлар узоқ масофада жойлашган чиқинди ташлаш идишига олиб бориб бўшатган.
- Сингапурда конфет қоғозини жамоат жойига ташлагани учун маҳаллий пулда 500 доллар жарима тўланади (бизда 2 миллион етти юз эллик минг сўмга тўғри келади), — муаллиф), — деган Чанг, — шунинг учун менда болалигимдан конфет қоғози ва бошқа чиқиндиларни кўчага ташламасликка ўзидан ўзи рефлекс (одат) пайдо бўлган, чунки бунинг учун дарров жаримага тортилиш мумкин, қолаверса, бугун барча ерга видеокузатувлар ўрнатилган.
Чангнинг ҳикоя қилишича, деб ёзган журналист, — бир қўшнисининг 18 ёшли ўғли қадимий меъморчилик обидасининг деворига чизганлиги учун суд қарори балан орқасининг юмшоқ жойига 10 марта ёғоч даста билан калтакланиб, 7 кун қамоқ жазосига маҳкум қилинган.
“Бу ерда ҳеч ким ўлим жазосини бекор қила олмайди. — тушунтирган журналистга адвокат Виктор Ли Хонг. – Ҳукумат Евроиттифоқ, шунингдек, АҚШнинг бу бўйича эьтирозларини умуман эътиборга ҳам олмайди. Агар кимдир мамлакат ичкарисига наркотик модда олиб кирса ёки сотиш билан шуғулланса, унга ўлим муқаррар. 2002 йили Чанги аэропортида 22 ёшли Австралия фуқароси қўлга олинади: у ўзи билан 400 гр. кокоин моддасини олиб ўтган. Унинг ҳимоясига Автралиянинг бош вазири, санкциялар билан таҳдид қилган, халқаро ҳуқуқ ҳимоячилари ва ҳатто Рим Папаси чиқишган, аммо йигит барибир осилган.
29667Хулоса шуки, Сингапурда қонунларга барча, бойлар ҳам, оддий кишилар ҳам итоат қилиши шарт экан. Бу мамлакатнинг кўчалари бўйлаб юрган кишилар турли огоҳлантиришлар ёзилган пешлавҳаларга кўзлари тушиши мумкин бўлиб, ҳар-хил чекловларга риоя этишлари қатъий белгиланган. Масалан, резинали сақич фақат дорихоналарда сотиларкан ва энг муҳими, у фақат қатъий рецепт асосида бериларкан?! Мабодо сайёҳлар ўзлари билан сақич олиб келсалар, бунга рухсат берилсада, “резинка”ни метрога ташласа, маҳаллий пул билан 1 минг доллар жаримага тортиларкан.
Сингапурда пешонасига “Мен шаҳарни ифлослантирдим” деган ёзувли оппоқ пешлавҳаларни тақиб юрган кишиларни учратиш мумкин бўларкан. Сабаби улар томонидан чиқинди ташлаш учун ўрнатилган махсус идишларга эмас, атрофига папирос қолдиқларини ташлаганлар шундай жазоларга, такроран содир этганлар бир ҳафталик истироҳат боғлари ва кўчаларни тозалаш учун ободонлаштириш ишларига мажбурий жалб этилиши қатъий белгиланган. Жамоат жойларидаги умумий ҳожатхоналардан фойдаланган пайтда ўз орқасидан сувни тортиб кетмаган “жиноятчи” учун эса бизнинг пулга ўлчанганда 700 минг сўм атрофида жарима тўланаркан!
Энг қизиғи шундаки, бугунги кунда бундай жазолар асосан қоғозларда мавжуд. Тўғрироғи, қонун ва қоидаларга амал қилиш сингапурликларнинг қон-қонига сингиб кетганлиги туфайли, ҳуқуқбузарликлар унчалик ҳам учрамайди. Ҳа, яна бир гап, Сингапурда қонунга итоат қилиш шу қадар қатъий белгиланганки, мисол учун вояга етмаганлар учун папирос сотилса, шу дўкон эгаси йирик миқдорда жарима тўлайди, ҳуқуқбузарнинг ўзи эса “юмшоқ жойи”га калтак еса, сотувчи қамоқ жазосига ҳукм қилинаркан.
Шунинг учун ҳам Сингапурда қонун бузилиш ҳолатлари жуда кам учрар экан. Бугун йирик жарималар ва шафқатсиз жазолар туфайли Сингапур дунёдаги энг тинч, энг тоза ва энг обод маконлардан бирига айланган. Яна шуниси эътиборлики, Сингапурда одамлар қонунларга қўрққанидан эмас, балки ўз ихтиёри билан итоат қилишар экан!
Ўйланиб қоласан киши, қанийди бизда ҳам кишилар ҳеч қандай жазоларсиз кўчаларни, шаҳарларимизни тоза, озода сақласалар…

ДАДАМ АЙТИБ БЕРГАН РИВОЯТ

нодБолалигимда оила даврасида ота-онамиз бизларни тарбиялашда ривоят ва масаллар айтиб бериш усулидан фойдаланишарди.
Ривоят қилинишича, бир юртнинг подшоси мамлакатининг ободлиги ва тозалигини таъминлаш мақсадида тўрт томонга жарчи юборди. Жарчилар кўчама-кўча юриб одамларга кимда-ким уйидан кўп миқдорда чиқинди ва ахлатларни кўчасидаги ўз уйи олдига йиғиб қўйса, уюлган чиқиндининг миқдорига қараб, подшонинг мукофотига сазовор бўлишларини етказибдилар.
Ва ниҳоят, подшоҳ аёнлари билан кўчаларни айланиши керак бўлган фурсат етибди. Кўчалар оралаб ҳар-хил миқдордаги уйилган чиқиндилардан кўнгли беҳузур бўлиб ўтиб бораётган подшохнинг кўзи бир уйга тушибди.
Уй атрофи чиннидек супирилган, сув сепилган эмиш. Подшоҳ дарвоза ҳатлаб, уй ҳовлисига кирибди.
Ҳовли сатҳи топ-тоза, атрофга гул ва райҳонлар экилган экан. Ҳовли саранжому-саришта бўлишига қарамай, уй эгасининг бўй етган қизи супирги билан у ер-бу ерни супириб, ҳокандозга чиқинди еғиш билан овора бўлаётганмиш.
- Нега мени топшириғимни бажармадинглар, — дебди подшоҳ салом-аликдан сўнг. — Кўчага чиқинди уюб қўймабсизлар?!
- Бир қошиқ қонимиздан кечинг, шоҳим, биз оилада чиқинди йиғилса, барака қочади деб, ҳеч қачон йиғмагандик, шунинг учун сиз белгилаган кунга қадар кўчага уйиб улгурмадик. – деб ерга қарабди қиз.
Қизнинг ақл, фаросати ва хушмуомаласини кўрган подшоҳ шу қизни ўз ўғлига келин қилиб олиб берган экан.
Қиссадан ҳисса шу эканки, фаросатли инсонлар ҳеч қачон чиқиндиларини кўчага кўз-кўз қилиб йиғиб қўймас эканлар.
ВИЖДОН АЗОБИ

shtrafy-za-musor-v-singapure-0190-йилларнинг бошлари. Адабиётга бўлган меҳрим туфайли ҳамюртимиз, истеъдодли шоир ва жамоат арбоби, марҳум Келди Қодирнинг хонадонларига тез-тез бориб, уларнинг суҳбатларидан баҳраманд бўлар эдим.
Ўта маданиятли ва юксак маънавиятли адибимиз ўша йилларда Туркия давлатида бўлганларидаги бир ибратомуз воқеани ҳаяжон ва ҳижолат бўлган ҳолда айтиб берганлари кечагидек эсимда.
Келди аканинг ҳикоя қилишларича, Туркия давлатининг университетларидан бирида профессор бўлиб ишлайдиган танишлари ўз машинасида шаҳарларни сайр қилдирибди. Йўлда Келдиаканинг папирос чеккилари келиб тутата бошлабдилар. Шунда профессор оғайнилари эътироз билдирмасада, ойнадан орқа ўриндиқда ўтирган меҳмонга ёмон қараб қўйибди. Тутун ҳиди унга ёқмаётганлигини дарров англаган шоир папиросни тезда ўчирибдиларда, юриб кетаётган машина ойнасини очиб, кўчага улоқтириб юборибдилар. Шунда нима бўлибди денг, профессор мошинасини секинлатиб, бурилиш жойидан орқага қайтибдида, худди бояги йўлга қайта келиб, папирос улоқтириб юборилган жойга тўхтабди. Мошинадан тушиб, қолдиқни излаб топибдида, ўзи билан олиб тушган қоғоз парчасига папиросни ўраб, мошинасининг эшик қисмидаги кармончасига солиб қўйибди!
Келди Қодир ўша воқеа туфайли қанчалар ҳижолат бўлганларини такрор-такрор айтиб бергандилар ўшанда.
Худди шу воқеа сингари ўзим ҳам бир кўнгилсизликка тушганимни шу кунгача бировга айтмагандим, тўғриси, айтолмаганман. 10 йиллар олдин чамаси Тошкентга хизмат юзасидан 3 кунлик малака оширишга юборилдим. Яқин қадрдоним, ҳамкасбим, айни пайтда Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида фаолият кўрсатаётган Мамлакат Умарова боришимни билгач, меҳмонхонага эмас, менинг уйимга келинг, деб таклиф қилди.
Ўқишимиз бошланишидан бир кун олдин борган эмасманми, эрталаб, уйдан чиқиш пайтимда ўртоғим чиқиндилар солинган пакетни ўзим билан бирга олиб чиқиб, ташлаб кетишимни сўради.
Мен ўқишга борадиган жойнинг манзилини сўраб, тахминан билиб олганман холос, қолаверса, бизга кечикиш мумкин эмаслиги огоҳлантирилган эди.
Қўлимдаги чиқинди тўла пакетни олиб кўп қаватли уйлар оралаб, чиқиндихонани изладим. Йўл-йўлакай ўтаётган йўловчилардан сўрасам, кимдир билмаслигини, яна кимдир ичкари уйларнинг орасида эканлигини айтади. Вақт эса ўтиб бормоқда. Хали олдинда мен боришим керак бўлган манзилни излаб топиш турибди.
Хуллас, йўлим ёқасидаги ариқлардан бирига чиқиндини яшириб кетиб, ўқишдан қайтишда яна олиб, чиқиндихонага олиб боришга қарор қилдим.
У ёқ, бу ёққага қараб, ҳеч ким йўқлигига иқрор бўлгачгина, худди катта бир гуноҳ иш қилгандек, хадик ва қўрқув билан қўлимдагини ариқ панасига қўйдимда, икки қадам юрганимни биламан, орқамдан бир эркак кишининг қаттиқ бақиргани эшитилди. Уй орасидан чиқиб қолган катта ёшлардаги бир одам менга нисбатан айтмаган гапи қолмади чамамда.
Мен эса ўзимни оқлаш у ёқда турсин, ношудлигимдан бирор гап айтишга ҳам иложим қолмаганди. Чунки мен ҳақиқатдан ҳам нотўғри иш қилгандим ўшанда. Йиллар ўтсада, ўша воқеа туфайли, чиқиндини ўқишдан сўнг ташлаш керак бўлган жойга олиб бориб ташлаб кетганимни ўша одамга билдиролмаганимдан виждоним қийналади…

ШАҲРИМИЗНИ ИФЛОС ҚИЛМА!

Бугун ҳеч кимга сир эмаски, жаннатмонанд юртимизнинг ҳар бир гўшасида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.
Биргина Жиззахимизни мисол қилиб оладиган бўлсак, шаҳримиз кўчалари обод, турли ранглардаги анвойи гуллар билан яратилган ландшафтлар кўзларни қувонтирса, унинг атридан диллар яйрайди. Аммо, бу гўзалликка мафтун бўлиб туриб, ногаҳон гуллар орасида ёки йўлакларда ётган қоғозлар, ўриндиқлар атрофига ташлаб кетилган писта пўчоқлари, пластмасса идишлар ва бошқа чиқиндиларни кўриб табингиз хира бўлади. Энг хунуги эса, шаҳримиз марказий кўчаларида жойлашган савдо марказлари қоғоз ва бошқа катта-катта уюмларни айнан йўл бўйларига йиғиб қўймоқдалар. Бу шаҳар ҳуснига доғ бўлиш билан бирга биринчидан йўлдан ўтаётган кишилар кайфиятига салбий таъсир кўрсатса, иккинчидан, шаҳарга келган меҳмонларда ёмон таассурот қолдиради.
Шаҳримиз кўркига кўрк бағишлаб турган муҳташам иншоот — вилоят мусиқали дарма театри халқимизнинг маданий мероси ҳисобланади. Рости, ҳар гал театр атрофидаги гўзалликдан бир қувонсам, ҳар куни ён-атрофни тозалаётган фаррошлар ва бошқа ободонлаштириш бошқармасининг ишчи-ходимлари меҳнатига ичим ачийди. Қолаверса, ям-яшил газонлар ораларига яна ва яна кўпроқ сочилган писта пўчоқларини кўриб (ваҳоланки, ўриндиқлар ёнгинасига чиқинди ташлаш идишлари ўрнатилган), уни тозалаш минг машаққат эканлигидан, ўтлар орасидан тозалаб олиш қийин бўлгани учун шаҳримиз ҳуснига доғ бўлиб қолаётганидан кўнгил ранжийди.
Бундан ташқари айримлар папиросни чекиб бўлиб, қолдиқларини гулзор ва яшил ўтлар орасига улоқтирмоқдалар, яна бировлар эса резинали сақични чайнаб бўлиб, йўлакларга ташламоқдаларки, бунинг оқибатида қанчаликк хунук манзаралар қолишини тасаввур қилиш қийин эмас.
Одамларимиз музқаймоқ ва бошқа ширинликларни истеъмол қилиб бўлгандан кейин бемалол ерга ташлаб кетишни тобора одат қилиб бормоқдалар. Ўйланиб қоласан киши, нега шундай қилишаркан, ахир ўз уйларида уй юзига ёки ҳовлиларига ҳам шундай муносабатда бўлишармикан?! Наҳотки, ўзгалар меҳнатига ичлари ачимаса? Қолаверса, атроф-муҳитни атайлаб ифлослантиришга қандай йўл қўйиш мумкин?
Кейинги пайтларда, ҳаттоки театр ичкарисида томоша маданиятига ҳам эътибор қилмасдан, томоша пайтида писта чақиб ўтириш, сақич чайнаб, қимматбаҳо ҳисобланган ўриндиқлар ва тўшалган гиламларга сақич ёпиштириб кетиш ҳолатлари учрамоқда.
жащШу ўринда болалигимда онамнинг қоғозни кўчага ташлаб юбормай, уйгача олиб келиб, чиқинди идишига солгани яна бот-бот эсимга тушаверади ва тарбия ҳам, одоб ва аҳлоқ ҳам энг аввало, оиладан бошланишига, мактабда ва жамиятда камол топишига имон келтираман.
Шу ўринда яна бир гап, кейинги пайтларда аҳоли, айниқса, ёш болалар орқали чиқиндиларни ариқларга ёки ташлаш мумкин бўлмаган жойларга ташлаб кетиш ҳолатлари тез-тез учрамоқда.
Мен яшаб турган уй катта йўл ёқасида жойлашган. Кўчадан латокда сув ҳам оқиб ўтади. Кўпинча ишдан уйга қайтгунимизча уйимиз кетидаги ариқларга ҳар-хил маиший чиқиндиларни тўкиб кетишганига гувоҳ бўламан. Айрим ҳолларда эса кишиларнинг оқиб турган латок сувига чиқинди идишларини бўшатиб ёки ўлиб қолган товуқ, мушук ва бошқа санитария ва эпидемиология талабларига зид нарсаларни оқизиб юборишганини кўриб, бу одамлар ўз ҳовлисига, экин ерларига айнан шу сув киришини, биз истеъмол қилаётган озиқ-овқатлар ҳам шу сувдан суғорилганини ўйлаб кўрармикан, деган саволга жавоб тополмай қоласан киши.
Юқорида Сингапур мисолида атроф-муҳитни, шаҳарни ифлослантирганларга оғир жазо қўлланилиши ҳақида гапирдик. Тўғри, бизда бундай эмас. Аммо бизда кўпнинг қарғиши ёмон бўлади, деган ибора бор. Ўзгаларни оғринтириб, қарғиш олиш энг оғир жазодир аслида!
Минг шукрки, халқимизда, боланинг бегонаси бўлмаганидек, ўзига хос тарбия усуллари бор, яъни кўча-куйда нотўғри ҳатти-ҳаракат қилаётганларга катталар томонидан танбеҳ бериб ўтилади. Тўғри, бизда Сингапурчалик пешонасига шаҳарни ифлослантиргани учун тамға осиб қўйишнинг иложи йўқдир, аммо, биз катталар ёшларимизга ҳар куни, ҳар доим шаҳримизни, юртимизни, она табиатимизни ифлослантирмасликка даъват этишдан тўхтамайлик. Бу борада, ҳамюртларимизга, барча давлат ва жамоат ташкилотларига бир таклиф бор, “Шаҳримизни ифлос қилма!” акциясини ўтказайлик. Кўчалар, таълим, тиббиёт ва бошқа одамлар гавжум жойларда ёзувлар ўрнатиб, одамлар орасида тозалик ва озодаликка чорловчи буклетлар тарқатиб, театрлаштирилган саҳна кўринишлари билан жойларда, шунингдек, телевидение ва радио ҳамда ижтимоий роликлар орқали тарғибот ишларини кампания сифатида олиб борайликки, токи юртимиз бунданда гуллаб яшнасин. Зеро, Ватан ободлиги кўнгил ободлигидан бошланади.

Нодира АЛИМОВА,
Жиззах вилоят мусиқали драма театри раҳбари

ВОДА

ПРОБЛЕМУ НЕДОСТАТКА ВОДЫ МОЖНО РЕШИТЬ ЕЕ СЭКОНОМИВ

Всё сферы жизни осуществляются при помощи воды, особенно такие важные отрасли для нас как медицина, энергетика, промышленная индустрия. Наша планета богата водоемами, но только 0.25 % всех запасов воды может быть применено для удовлетворения потребностей человека.

Когда чистой воды для употребления нет в достаточном количестве, все больше и больше людей (на данный момент число составляет более 1 миллиарда) начинают использовать потенциально опасные источники для добычи воды. Когда человек пьет загрязненную воду, он рискует заболеть разными недугами, ведь в грядной жидкости могут находиться опасные вещества и болезнетворные бактерии. Риск одинаков для людей разного возраста, а данные болезни в странах, что находятся на этапе развития, лишают жизни немало детей.

Проблема недостатка воды

Проблема недостатка питьевой воды может решиться частично в большинстве стран лишь благодаря уменьшению количества жидкости, что используется человеком. Водных ресурсов на территории нашей страны более чем достаточно, но несмотря на это, всем жителям уже сейчас необходимо поднять вопрос об экономии водных ресурсов. Мы должны понимать, что осознанное уменьшение количества потребляемой жидкости поможет отсрочить катастрофу, связанную с недостачей воды для питья.  При известной цифре потребления воды в экономном режиме (как подсчитали ученые – около 100 литров), оказывается, развитые страны отличаются использованием воды больше в 2-3 раза, чем стоило бы. Потребляемая вода в сутки одним жителем нашей страны приравнивается к 200-300 литрам. Обидно то, что минимум половина этого количества, а то и больше, сливается в канализацию. Как же сохранить этот драгоценный ресурс и предотвратить его потерю? Для всех, кто переживает за свое будущее и готов вести экологический образ жизни, можно эффективно и результативно сократить объем используемой воды. Каким образом?

Сантехника должна поддерживаться в порядке. Потери воды (около 80 л.) происходят из-за того, что немного течет кран. Со сливным бачком дела обстоят еще хуже – он способен обеспечить потерю воды до 700 литров в день. Отремонтируйте ее или замените.

Установка посудомоечной машины помогает экономить не только воду, но и время. Посудомоечная машина тратит около 13-16 литров жидкости из водопровода, в то время как ручная мойка требует около 100-120 литров.

Отдайте предпочтение приему душа, а не ванной. При использовании среднего напора воды, то за минуту будет потрачено жидкости не более 15 литров. Принимая душ в течение пяти минут, будет использовано не более 75 литров воды. Кажется немало, но эта цифра вдвое меньше показателей той потери воды, что происходит при наполнении ванной.

Когда чистите зубы, закрывайте кран. Пока приводите себя в порядок, вода вам не нужна, закройте кран. А по окончанию этой гигиенической процедуры можно полоскать рот водой, не бегущей из крана, а налитой в стакан. Так можно сэкономить 10, а то и 20 л. воды.

Для таких действий, как мытье овощей и фруктов, умывания, стирки, старайтесь открывать воду не на всю мощь, а делать небольшой напор, толщиной в карандаш. Так вы максимально эффективно будете использовать водные ресурсы, так как в канализацию уйдет меньше воды.

ВОДА

Для экономии воды сейчас даже есть специальные смесители. Помогут сохранить ресурсы воды даже специальные сливные бачки, у которых для слива две клавиши вместо одной.

При стирке белья в стиральной машине загружайте барабан полностью, но не перегружайте его при этом. Во время стирки может расходоваться до 50-60 л. воды, так стоит тратить этот объем ценного ресурса ради двух футболок?

Откажитесь от ежедневного мытья авто в домашних условиях. Автомойки очень хорошо выполняют свою работу, а для каждой машины используется намного меньше воды, чем во время «домашней» процедуры мытья. Да и моющие не загрязняют окружающую среду, а стекают на пол автомойки.

Подготовила Наргис КОСИМОВА

Cfwv4-dWIAESvo9

ОРОЛ ҲУДУДИГА 1200 ТУП МЕВАЛИ ВА МАНЗАРАЛИ ДАРАХТ ЭКИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил
7 февралдаги ПФ-4947-сонли “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” Фармонининг 5.1-бандида “атроф табиий муҳит, аҳоли саломатлиги ва генофондига зиён етказадиган экологик муаммоларни олдини олиш” масаласи қўйилган. Шуни қайд этиш зарурки, 2018 йил Давлат дастурида кўзда тутилган тадбирларини амалга ошириш учун жами 11239,2 млрд. сўм ва 1284,9 млн. АҚШ долларидаги харажатлар ташкил қилади.

Давлатимиз раҳбарининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқида  “Мана, менинг қўлимда – Орол фожиаси акс эттирилган харита. Ўйлайманки, бунга ортиқча изоҳга ҳожат йўқ” деган эди. Бу билан мамлакатимиз Президенти денгиз қуриши билан боғлиқ оқибатларни бартараф этиш халқаро миқёсдаги саъй-ҳаракатларни фаол бирлаштириш зарурлигига урғу берган эди.

Орол фожиаси нафақат мамлакатимиз, балки бутун дунёга дахлдор глобал муаммодир. Ҳар йили ушбу ҳудуддан атмосферага 15-75 миллион тонна чанг ва туз кўтарилиб, ҳавонинг ифлосланиши ва турли касалликлар авж олишига сабаб бўлмоқда. Бундай ҳолатга бефарқ қараш мумкин эмас.

Дарҳақиқат, Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш билан боғлиқ муаммолар тўғрисида сўз борганда, минтақанинг экологик вазияти масаласини четлаб ўтиб бўлмайди. Бир вақтлар мавж уриб турган денгизнинг суви чорак аср мобайнида 15 мартадан зиёдга камайиб, сув сатҳи 29 метрга пасайгани, ҳудудда 5,5 миллион гектар тузли қум майдони ҳосил бўлгани ҳақиқий фожиадир. Натижада, атроф-муҳит, одамлар ҳаёти, ўсимликлар ва ҳайвонот оламига жуда катта зиён етган. Президентимиз сув муаммосини ҳал қилишда минтақа мамлакатлари ва халқлари манфаатларини тенг ҳисобга олиш хусусида тўхталар экан, Ўзбекистон БМТнинг превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази томонидан ишлаб чиқилган Амударё ва Сирдарё ҳавзалари сув ресурсларидан фойдаланиш тўғрисидаги конвенциялар лойиҳаларини кўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Юқорида қайд этилган муаммоларни ҳал этиш бўйича Ўзбекистон ҳукумати томонидан Орол денгизи ҳавзасидаги экологик вазиятни ва ижтимоий-иқтисодий ҳолатни яхшилаш бўйича аниқ ҳаракатлар дастури доирасида диққатга сазовор ишлар олиб борилмоқда.

Мамлакатимиз Орол муаммоларини ҳал этиш борасида Германия, Франция ва бошқа давлатлар, шунингдек, Глобал экологик фонд, БМТнинг Тараққиёт дастури, Жаҳон банки каби халқаро ташкилотлар билан самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ана шу йўналишда олиб борилаётган ишлар натижасида сўнгги 12 йил давомида Орол денгизининг суви қуриган қисмида саксовул ва бошқа маҳаллий шароитга мос буталардан 200 минг гектардан зиёд ўрмонлар вужудга келди. Ушбу ҳудудда ҳар йили 20 минг гектар яшил ҳимоя майдонлари ташкил этилаётганини алоҳида эътироф этмоқ лозим.

2014 йил 28 октябрда Урганч шаҳрида “Орол денгизи минтақасидаги экологик офат оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш” мавзусидаги халқаро конференция иштрокчиси Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг дастури раҳбари Эрнест Робелло, экологик офат ҳудудида янги боғ-роғлар, иҳота дарахтзорлари зонасини ташкил этиш, соғлиқни сақлаш тизими объектларини реконструкция қилиш ва технологик янгилаш бу ерда яшаётган аҳолининг турмуш даражасини оширишга хизмат қилади деган эди.

2018 йилда ҳам Орол муаммоси билан боғлиқ бир қатор лойиҳалар ишлаб чиқилиб амалга оширилиб келинмоқда. Шулар қаторида жорий йилнинг 9-19 март кунлари Хоразм вилоятининг Шовот тумани Бўйрачи маҳалласи ва Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида АҚШнинг “Aral Region Charity” фонди томонидан Оролбўйи ҳудудида экологик ҳолатни ўрганиш, экологик вазиятни яхшилаш” лойиҳаси амалга оширилди.

Тадбирнинг асосий мақсади: Ўзбекистоннинг Оролбўйи ҳудудида экологик ҳолатни ўрганиш, экологик вазиятни яхшилаш, экологик таълим тарбияга кўмаклашиш, ҳалқаро ҳамкорликни ривожлантириш каби эзгу мақсадлар йўлида қатор тадбирларни амалга ошириш ҳамда ҳудудда
1200 туп мевали ва манзарали дарахт экишдан иборат.

Мазкур масалаларни амалга ошириш учун жорий йилнинг 12 -13 март кунлари “Aral Region Charity” фонди вакиллари, АҚШнинг Колумбия университети талабалари, Шовот туман ҳокимлиги, вилоят ва Шовот туман ҳалқ таълими бошқармаси, Ўзбекистон экологик ҳаракати Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси ва “Ёшлар қаноти” фаоллари, Хоразм вилоят “Нур ва хаёт” маркази вакиллари, Шовот туманидаги 38-сонли мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари ҳамда маҳалла фаоллари Шовот туманидаги 38-сон мактаб ҳудудида, 15 март куни эса Қорақолпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманидаги 1-сонли мактабида ташкил этилган тадбирда иштирок этдилар. Иштирокчилар Оролбўйи ҳудудида экологик ҳолатни ўрганиш, экологик вазиятни яхшилаш лойиҳаси доирасида семинар-тренинглар, давра суҳбатлари ва маданий маърифий тадбирлар ташкил этилди. Шу билан биргаликда лойиҳа доирасида мактаб ҳудудларига 1200 дан ортиқ манзарали дарахтлар экилди.

Тадбир иштирокчилари Оролбўйи ҳудудини ўрганиш, унинг экологик вазиятини яхшилаш, ўқувчиларда экологик маданиятини ошириш, табиатни асраб авайлаш ишларига кенгроқ жалб этиш, экологик муаммоларни бартараф этишда халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Тадбир якунида экологик таълим тарбияни  янада кучайтириш мақсадида тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорликда мазкур таълим муассасасида экологик бурчаклар ҳамда эко танловлар, экологик акциялар ўтказиш тўғрисида таклиф ва тавсилар берилди, ҳамда келгусида бундай тадбирларни давомийлигини таъминлашга келишиб олинди.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, ҳозирги пайтда мақсадимиз қуриб бораётган Оролни асраб қолиш, унинг атроф-муҳитга хавфини камайтириш орқалиўша ҳудудларда яшовчи инсонларнинг ижтимоий хаётини яхшилашдан иборат. Табиатимизни асраш, муҳофаза қилиш, табиатдан оқилона фойдаланиш ва жамиятда экологик маданият ҳамда экологик онгни ривожлантириш нафақат табиатни муҳофаза қилиш органларининг иши, балки шу заминда яшаётган ҳар бир инсоннинг она Ватанимиз олдидаги фарзандлик бурчидир.

 

Кувондиқ ЖУМАНИЁЗОВ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик
палатаси депутати

 

Самад БЕГИЕВ

Ўзбекистон экологик ҳаракати

“Ёшлар қаноти” етакчиси

zodiac-circle-from-space-1

Мучалингизни биласизми?..

Мучал — йил ҳисобини юритишнинг ўзига хос тизими. Унга кўра, ҳар қайси янги йил 22 мартдан бошланади ҳамда сичқон, сигир, йўлбарс, қуён, балиқ, илон, от, қўй, маймун, товуқ, ит ва тўнғиз каби ўн икки ҳайвондан бирининг номи билан аталади. Шунга мутаносиб равишда ҳар ўн икки йилда янгидан такрорланади.
Мозийшунослар фикрича, Мучалнинг туб негизида аслида бундан қирқ асрча бурун хитойликлар тузган, йил номлари ҳар олтмиш йилда мунтазам такрорланиб туришига асосланган тақвим ётади. Унинг вужудга келишига ўша кезлардаги олам сув, олов, тупроқ, металл ва ёғочдан ташкил топган ҳамда улар ўзида ижобий ва салбий хусусиятларни мужассамлантиради, деган тушунча туртки бўлган. Бу беш унсур “осмон шохобчаси” деб номланган. Самонинг энг ёруғ ёритқичларидан Муштарийнинг 12 йиллик ҳаракати йўли эса шунча бўлакка бўлинган ва ҳар бирига “ер шохобчаси” деб аталувчи 12 ой белгилари қўйиб чиқилган. Милоднинг бошларида уларга каламуш, сигир, йўлбарс, қуён, аждаҳо, илон, от, қўй, маймун, товуқ, ит, чўчқа каби ҳайвонлар номи қўшилган. Бу белгилар Қуёшнинг йиллик кўринма ҳаракати йўлида жойлашган Ҳамал, Савр, Жавзо, Саратон, Асад, Сунбула, Мезон, Ақраб, Қавс, Жадий, Далв ва Ҳут юлдуз туркумлари эгаллаган ҳудудларга мос келган.
Шу зайл қадимги хитойликлар беш белгили “осмон шохобчаси” ва 12 белгили “ер шохобчаси”дан ташкил топган ҳамда уларнинг кўпайтмаси бўйича олтмиш йилни қамраб олувчи, ҳозир ҳам Хитой, Япония, Корея, Вьетнам ва Монголияда қўлланилувчи циклик жадвал тақвимини яратишган. Моҳиятан ёндошганда, бу аслида шамсий-қамарий тақвим бўлган. Чунки унда Ойнинг Ер атрофида айланиш даври, илмий тилда айтганда, синодик ой 29 кеча-кундуз 12 соат 44 дақиқа 3 сония, Қуёш ясси доираси марказининг 21 мартда рўй берадиган баҳорги тенг кунлик нуқтасидан кетма-кет икки марта ўтиши учун зарур вақт 365 кеча-кундуз 5 соат 48 дақиқа 46 сония деб олинган. Шундан келиб чиққан ҳолда, йилнинг узунлиги оддий йилларда 12 ойлик қилиб 354 кунга, кабиса йилларда 13 ойлик қилиб 384 кунга тенглаштирилган. Тақвимдаги йиллардан қай бири 12 ойлик, қай бири 13 ойлик бўлиши маълум Ой фазаси, масалан, янги ойнинг йилнинг аниқ бир санасига тўғри келиши даврига қараб белгиланади. Бу давр 19 йилга тенг бўлиб, шундан еттитасига, яъни 2, 5, 7, 10, 13, 15- ва 18-йилларга 13-ой қўшилади, қолганлари 12 ойдан иборат бўлади. Ўтган асрда ушбу тақвимнинг 19-йиллик цикллари боши 1924, 1943, 1962, 1981, 2000 йилларга тўғри келган.
Баъзи қадимий ёзма манбаларга қараганда, Мучал дастлаб милоддан аввалги III-II асрларда ёхуд Юнон – Бақтрия подшолиги даврида кўчманчи чорвадор халқлар, айрим далилларга кўра, мисрликлар ва хитойликлар томонидан жорий этилган. Бошқа маълумотлар бўйича эса, мазкур йил ҳисоби барча туркий, форсий-қобулий халқлар, шунингдек, мўғул, хитой, тува, олтой, хакас, бурят, қалмоқ ва ўзга миллату элатлар орасида қадимдан амалда бўлган. Қандайлигидан қатъи назар, у кейинчалик Мўғулистон, Хитой, Япония, Ҳиндистон, Миср, Ироқ, Эрон, Афғонистон, Марказий Осиё мамлакатларига кенг тapқалган. Ўтмищдошларимиз одамнинг ёшини, туғилган ва вафот этган вақтини, тарихий жанглар ва буюк воқеаларни, йил ва фаслларнинг нечоғли келишини шу тақвим асосида “йил ағдариб” аниқлашган.
Шубҳасиз, инсон ёруғ дунёга кўз очган йилни ҳайвонлар номи билан аташ одати ўтмишда айрим маҳлуқларга сиғиниш оқибати ўлароқ келиб чиққан. Қайси юртда қайси жонзотларга кўпроқ сажда қилинса, улар Мучал йили ҳисобига киритилган. Macалан, Хитойда биздаги балиқ ўрнига афсонавий аждаҳо, Африкадаги баъзи халқларда тимсоҳ, Мисрда сичқон ўрнига мушук, от ўрнига эшак танланган. Бора-бора айрим жойларда, жумладан, Марказий Осиё, Мўғулистон ва Хитойда ҳам турли қимматбаҳо буюм-жиҳозларни Мучал йилларига номи берилган ҳайвонлар расми билан безаш урф бўлган. Натижада олтин ва кумушдан илон шаклида ясалган билагузуклар, балиқ ва бошқа ҳайвонлар тасвири ўйиб ишланган мис идишлар кўпайган.
Албатта, Мучал йиллари тўғрисида турли миллатлар турлича фикр-хулосага эга бўлишган. Шу боис бир халқнинг муайян йил тўғрисидаги тасаввури гоҳида иккинчи халқникига мос келмаган. Аммо барчасида Мучал ҳисобига киритилган ҳайвонлар хосиятли ва муқаддас саналган. Ўз навбатида, йилларнинг баъзилари қут-баракали, баъзилари қутсиз-баракасиз деб таърифланган ва ҳар бирида кўпйиллик ҳаётий кузатувларга таянган ҳолда олдиндан башорат қилинган қандайдир воқеа-ҳодисалар содир бўлиши кутилган. Бу ўринда кўпинча об-ҳавонинг қулай ё ноқулай келиши, қайси йил кишиларга қувонч, омад ва бахт ато этиши, қай бири ғам-ташвиш, омадсизлик ва кулфат келтириши назарда тутилган. Айтайлик, Балиқ йили серёғин келади ва экинлардан мўл ҳосил кўтарилади. Негаки, бу “луқмаи ҳалол” сувда яшайди. Товуқ йилида ҳам озиқ-овқат сероблашади, лекин одамларнинг ташвиши ортади. Сабаби, бу парранда асосий озиғи бўлмиш донни топиб ейиш учун ҳаммаёқни оёғи ва тумшуғи билан обдон титкилаб ташлайди. Худди шунингдек, Тўнғиз йилида ёғингарчилик кўпайиб, нарх-наво арзонлашса-да, тез-тез қор ёғиб, совуқ забтига олади, боз устига, фитналар авжига чиқади. Илон йилида эса қишнинг қаҳри қаттиқлашиб, қурғоқчилик ва қимматчилик рўй беради. Сигир йили кирса, уруш кўпаяди, чунки бу забонсиз жониворлар бир-бири билан тез-тез сузишиб туради.
Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғотит турк” асарида ёзилишича, бунга ўхшаш эътиқодий тушунчалар туркий халқлар орасида анча оммавийлашган. Улар йилларнинг ҳар бирида ўзига яраша бетакрор ҳикмат бор деб ҳисоблашган ва шунга тааллуқли тахминларни илгари суришган. Этнограф T.Потаповнинг аниқлашига кўра, қадимги туваликлар сичқон, от, қўй, ит ва тўнғиз йилларини қутли, сигир, балиқ (маҳаллий аҳоли талқинида — аждаҳо), илон, маймун, товуқ йилларини қутсиз, йўлбарс ва қуён йилларини мўътадил деб билишган.
Булардан ташқари, аждодларимиз инсоннинг тақдири ва феъл-атвори ҳам кўп жиҳатдан унинг мучалига боғлиқ бўлишини мудом эслатиб келишган. Чунончи, Қуён йилида дунёга келган ўғил бола яхши одам бўлиб вояга етади, жамият учун фойдали ишлар қилади, тўкин-фаровон ҳаёт кечириб, узоқ умр кўради, деган фикрни авлодлар қулоғига қуйишган.
Табиийки, Мучал йиллари тўғрисидаги тасаввурлар ва ибратли башоратлар турли миллатларнинг халқ оғзаки ижоди намуналарида ҳам ўз ифодасини топган. Адашмасак, асрлар оша сайқал топган “Барс (яъни, йўлбарс ёки илвирс) йили — бойлик, Қуён йили – қаҳатлик”, “Барс йилида боринг соч, ҳеч бўлмаса тариқ соч”, “Сигир йили — тўқлик, Қўй йили — йўқлик”, “Ит йилида бўрон бўлар”, “Ит йилида экканингни тўнғиз йилида ўрасан”, “Барс йилида боринг ўсар, Ит йилида молинг ўсар”, “Сичқон йили — тўқлик, Қуён йили — очлик”, “Қуён йилида ют бўлади” сингари ўзбек мақоллари бунга ёрқин мисол бўла олади. Заҳматкаш тадқиқотчилар Шотурсун Шомақсудов ва Шуҳрат Шораҳмедовнинг 2001 йили “Ўзбекистон Миллий энциклопедияси” нашриёти томонидан чоп этилган ”Маънолар махзани” китобида минглаб бошқа сўз дурдоналари қатори ушбу нақлларнинг ҳам чўнг маъно-мазмуни теран очиб берилган. Шунингдек, моҳиятан Мучалга дахлдор “Туя бўйига ишониб, йилдан қуруқ қолибди” деган мақолнинг халқ афсоналарига уйқашиб кетган яратилиш тарихи ҳақида сўз юритилган.
Бу ривоятнинг мухтасар тафсилоти қуйидагича: қадимги одамлар Мучални ўйлаб топиб, унга киритилган ўн икки йилнинг ҳар бирига бирор жонивор номини қўймоқчи бўлибдилар. Айни мақсадда ҳамма турдаги ҳайвонларга дарё бўйига тўпланишни буюрибдилар. Шунинг баробарида “Қайси бирингиз олдин кўринсангиз, мучалнинг дастлабки йили сизнинг номингиз билан аталади”, деб эълон қилибдилар. Бу хабардан огоҳ топган дароз бўйли туя ўзида йўқ қувониб кетибди. ”Биринчи йилга барибир менинг номим лойиқ қўрилади” деган хомхаёлга бориб, бўйнини ғурур ила олға чўзганча, лўкиллаб йўлга тушибди.
Ҳайвонларнинг энг миттиси сичқон бояқиш бундоқ қараса, бошқа маҳлуқлар оёғи остида қолиб кетиб, ҳакамлар назарига тушмаслиги тайин. Шунда у ўзи учун ниҳоятда фойдали ақлли бир иш қилибди. Чаққон сакраб, ёнидан ўтиб бораётган туянинг устига чиқибди-да, унинг қулоғи учига ўтириб олибди. Қарабсизки, ҳайвонлар айтилган манзилга яқинлашганларида ҳаммадан илгари сичқон кўзга ташланибди. Шартга биноан, мучалнинг биринчи йилига унинг номи берилибди. Бўйига ишонган лақма туя эса йилдан қуруқ қолибди.
Албатта, бу нақлнинг маъжозий маъноси ҳам бор. Айрим кишилар қилдай амалга ўтирса, бамисоли филдай ақлга эга чиққандай, манманликка берилиб, ён-атрофидагиларни менсимай қўядилар. Айримлари ўз ўткинчи мол-дунёси ёки сохта обрў-эътиборига маҳлиё бўлиб, “Фалон нарса менга тегмай, кимга тегарди?” ёки “Пистон жойга мендан бўлак ким ҳам айтиларди?” дея катта кетадилар. Алқисса, амалда тескариси бўлади. Улар ўша жойга айтилмайдилар ёки бериладиган нарсадан қуруқ қоладилар. Охир-оқибат шарманда бўлиб, қаттиқ пушаймон чекадилар. Табиийки, “Бўйига ишонган қамиш бўйра бўлибди” деган мақол ҳам истеҳзо тариқасида мана шундай кимсаларга нисбатан ишлатилади.
Қуйида мучал йилининг милодий тақвим бўйича қайси йилларга тўғри келишини кўрсатувчи жадвални эътиборингизга ҳавола қилаётирмиз
№ Мучал йили Мучал йилига мос келадиган милодий йиллар
1 Сичқон 1924 1936 1948 1960 1972 1984 1996 2008
2 Сигир 1925 1937 1949 1961 1973 1985 1997 2009
3 Йўлбарс 1926 1938 1950 1962 1974 1986 1998 2010
4 Қуён 1927 1939 1951 1963 1975 1987 1999 2011
5 Балиқ 1928 1940 1952 1964 1976 1988 2000 2012
6 Илон 1929 1941 1953 1965 1977 1989 2001 2013
7 От 1930 1942 1954 1966 1978 1990 2002 2014
8 Қўй 1931 1943 1955 1967 1979 1991 2003 2015
9 Маймун 1932 1944 1956 1968 1980 1992 2004 2016
10 Товуқ 1933 1945 1957 1969 1981 1993 2005 2017
11 Ит 1934 1946 1958 1970 1982 1994 2006 2018
12 Тўнғиз 1935 1947 1959 1971 1983 1995 2007 2019
Агар сиз мучалингизни топмоқчи бўлсангиз, аввал таваллуд йилингизга 9 сонини қўшинг, сўнгра йиғиндини 12 га бўлинг. Қолдиқ сонни эса мучалингиз деб билинг. Айтайлик, сиз 1972 йили туғилгансиз. Бу санага 9 ни қўшсак, 1981 га айланади. Уни 12 га бўлсак, 165 сони келиб чиқади ва қолдиқ сифатида 1 қолади. Жадвалда эса ушбу рақам қаршисида “Сичқон” ёзуви турибди. У сизнинг мучалингиздир. Борди-ю, амаллар натижаси “ноль”га тенг бўлса, 12-мучал йилида дунёга келган ҳисобланасиз. Мисол учун, сиз 1959 йили туғилган бўлсангиз, бу сонга 9 қўшилганда, йиғинди 1968 га тенглашади. У 12 га тақсимланса, ҳеч қандай қолдиқ чиқмайди, аниқроғи, “ноль” пайдо бўлади. 1959 рақами эса жадвалнинг ўн иккинчи қаторидан ўрин олган. Демак, мучалингиз тўнғиз эканлиги ўз-ўзидан аён бўлади.
Сиз оила аъзоларингиз ва қариндош-уруғларингиз мучалларини ҳам шу асосда бемалол аниқлашингиз мумкин.
Абдунаби ҲАЙДАРОВ.

ondatry-v-kletkah-e1495001338825

ҲЕЧ БИР ЖОНЗОТ ЭГАСИЗ ЭМАС!

Инсон ўзини ўраб турган атроф-муҳитга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиши лозим. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикасининг “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунида сўз юритилган бўлиб, ушбу тартибни бузган шахсларга нисбатан тегишли жазо белгиланиши кўзда тутилган.

Аммо ҳамма ҳам бу каби қонунлардан бохабар эмас ёки билса-да, унга амал қилмайди. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари бўйича Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбири давомида худди шундай қонунбузилиш ҳолатига дуч келинди. Касби туманидаги Пандрон қишлоғида яшовчи фуқаролар Арслон Йўлдошев ва Бурхон Йўлдошев Қарши-Миришкор автомобиль йўли четидаги каналдан тақиқланган қўлбола ясалган қафаслар ёрдамида 26 бош ондатрани ноқонуний тарзда овлаганликлари аниқланди. Қонунга зид бу ҳаракат натижасида ҳайвонот дунёсига 22 миллион 391 минг 200 сўм миқдорида зарар етказилган. Ушбу ҳолат юзасидан тегишли тартибда вилоят прокуратурасига маълумот киритилди ва айбдорлар жавобгарликка тортилди.

Унутмаслик керакки, табиатдаги ҳеч бир жонзот эгасиз эмас. Уларни ов қилиш, табиат қўйнида эркин юрган жониворни тутиб олиш, ундан ўз манфаати йўлида фойдаланишга йўл қўйилмайди. Овнинг эса ўз мавсуми ва тартиб-қоидалари бор. Буларни билган ва амал қилган киши юқоридаги сингари нохуш ишга қўл урмайди.

Улуғбек МАМАШАРИПОВ,

инспекция ходими

 

 

7

ЖАМИЯТ ВА ТАБИАТНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ НИМАЛАРДА НАМОЁН БЎЛАДИ?

Инсоният тарихи давомида унинг табиат билан боғланган муносабати доимо ўзгариб, мураккаблашиб борган. Бугун табиат билан жамият ўртасидаги ўзаро таъсирни беш босқичга бўлиш мумкин:

  • Термачилик овчилик ва балиқчилик босқичи: Бундан 30 000 йил аввал бошланган. Ушбу даврда одам термачилик, овчилик ва балиқчилик билан шуғлланган. Шунинг учун мазкур босқичнинг термачилик, овчилик ва балиқчилик босқичи деб аталади. Ибтидоий одамни иқлими қулай, биологик ресурсларга бой ( йирик ҳайвонлар, мевалар ), жойлар кўпроқ қизиқтирган. Бу босқичда инсон табиатни ўзгартирмаган , балки унга мослашган.
  • Қишлоқ ҳўжалик инқилоби босқичи. Бундан 6-8 мин йил илгари содир бўлган ушбу даврда одам овчилик ва балиқчиликдан деҳқончиликка ўтган. Табиий ландшфтлар-нинг кучсиз ўзгариши рўй бера бошлаган.
  • Ўрта асрлар босқичи. Бу даврда инсоннинг табиатга бўлган таъсири кучая борган, ҳунармандчилик ривожланган, ҳўжаликда табиий бойликлар кенг қўлланила бошланган. Деҳқончилик ва чорвачилик янада ривожланган, аммо улар асосан қўл кучига асосланганлиги учун экологик муозанатга таъсир этмаган.
  • Саноат инқилоби босқичи. Бу давр бундан 300 йил аввал рўй берди. Жамиятнинг табиатга таъсири кучайди. Табиий ландшафтлар тез суръатларда ўзгара бошлади. Буюк географик кашфиётлар туфайли бошқа қитъалар ҳам ўзлаштирила бошлади. Испания, Португалия, Англия, Франция давлатлари томонидан улкан мустамлакалар, империялар вужудга келтирди. Саноат ривожлангани сайин жамиятнинг табиатга таъсири ҳам орта бошлади.

Фан – теҳника инқилоби босқичи. Бу давр ХХ -асрнинг иккинчи ярмидан бошланди. Фан ва теҳниканинг юксак даражада ривожланиши муносабати билан табиий расурслар жуда катта миқёсда ўзлаштирила бошланди. Катта – катта ҳудудлар қишлоқ ҳўжалиги мақасадида ўзлаштирилди, улкан заводлар қурилди, чўллар шимолий ҳудудлар, тоғлар ҳамда Дунё океани ўзлаштирилди ва экологик мувозанат бузила бошлади. Натижада умумсайёравий экологик муаммолар вужудга келди.

Муҳандислик иншоотлари ва уларнинг турлари.

Жамият ва табиат ўртасидаги ўзаро таъсир асосан, муҳандислик иншоотлари ва уларнинг иш фаолияти орқали рўй беради.

Ҳар қандай жамиятда ҳам ҳўжаликни ривожлантириш ва жамият азоларининг талабларини қондириш мақасадида уй – жой йўл, завод – фабрика ва бошқа иншоотлар қурилади.

Маълум бир мақсадларда қурилган бинолар муҳандислик иншоотлари деб аталади. Муҳандислик иншоотларини қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин.

Шаҳарсозлик иншоотлари.Маскур иншоотларга мамурий бинолар, уй – жой бинолари , камунал ҳўжалик бинолари, майиший ҳизмат бинолари, соғлиқни сақлаш маориф ва молия бинолари киради. Уй – жой шаҳарларда кўп қаватли, қишлоқ – ларда асосан бир қаватли бинолардан иборат.

Саноат иншоотлари.Буларга тоғ – кон саноати иншоотлари, металлургия саноати иншоотлари, ёқилғи -энергетика саноати иншоотлари, озиқ- овқат саноати иншоотлари киради.

Тоғ -кон саноатииншоотларига карерлар, шаҳталар, ташламалар,маъмурий бинолар, бойитиш фабрикалари, тоғ – металургия комбинатлари киради.

Металургия саноати иншоотларига асосан қора ва рангли металургия заводлари бинолари киради. Уларнинг майдони катта ва чиқиндилар ҳажми ҳам йирик бўлади .

Кимё саноати иншоотлариминерал ўғит, кислота, сунъий тола ишлаб чиқариладиган заводлар буноларидан иборат.

Ёқилғи – энергетика саноати ишоотларига нефть ва газни қайта ишлаш заводлари , иссиқлик электростанциялари ва марказлари бинолари киради.

Машинасозлик саноати иншоотлари асосан подшипник, станоксозлик, автомобильсозлик, самалётсозлик, тепловозсозлик, вагонсозлик заводлари биноларидан иборат.

Енгил саноат иншоотлари асосан тўқимачилик, тикувчилик, пояфзал, қишлоқ ҳўжалик иншоотларини қайта ишловчи завод ва фабрикалар биноларидан иборат.

Транспорт иншоотлари ёллардан, кўприклардан, тунеллардан, вокзаллар, аэродром ва портлардан иборат.

Сув (гидротеҳник) иншоотлари тўғонлар, сув омборлари, каналлар, коллекторлардан иботар. Мазкур иншоотларнинг қурилиши ва фаолияти таъсирида атроф – муҳитда салбий ёки ижобий ўзгаришлар вужудга келади.

Экологик мувозанат ва унинг бузилиши

Табиат ресурслари чегараланган бўлиб, унга зарар етказмаслик ва улардан меъёрида эҳтиёжга яраша фойдаланиш лозим. Агар табиат расурсларидан меъёридан ортиқча фойдаланилса, табиий ресурсларнинг қайта тикланиш қобилияти сусайиб кетади ва экологик муозанат бузилади.

Табиатда барча табиий компонент ва комплекслар бир – бири билан ўзаро мувозанатда бўлади. Ҳар бир ҳудудда рельеф, ер ости ва тер усти сувлари, иқлим, тупроқ, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ўзаро алоқада, боғлиқликда мавжуд бўлади ва ривожланадфи.

Чунки табиат минтақаларининг у ёки бу жойларида ҳар бир рельеф тури ва шаклига маълум табиий бойликга эга. Агар мазкур бойликдан режали фойдаланиш йўлга қўйилса, экологик муозанат бузила бошлайди. Бунинг оқибатида табиат қашшоқлашади, тупроқлар шўрланади, ернинг хосилдорлиги пасаяди, сувлар ифлосланади ва ичишга ярамай қолади, тикланадиган табиий ресурслар қайта тикланмайди.

Тоғ ёнбағирларида сўғориладиган ва лалми деҳқочилик, боғдорчлик ҳамда яйлов чорвачилиги билан одамлар қадимдан шуғулланиб келишади. Маҳаллий аҳоли ҳар бир сой водийси ёки ёнбағирларнинг деҳқочилик, чорва молларини боқиш, пичан тайёрлаш учун қанчалик табиий бойликларга эга эканлигини жуда яҳши билади. Тоғларда ўтин тайёрлаш мақсадида мавжуд дарахтлар қирқилади, оқибатда улар остидаги ўтлар ва буталар ҳам зарар кўради. Тупроқнинг юзаси очилиб, у ёғин – сочин таъсирида эрозияга учрайди.

Зайнаб Шамшиева,  Ангрен тиббиёт коллежининг география ўқитувчиси

 

 

IMG_1606

ТРАНСЧЕГАРАВИЙ СИЛГА ҚАРШИ КУРАШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

AdenovМарказий Осиё мамлакатларида силни трансчегаравий назорат қилиш  масалалари  Остона шаҳрида бўлиб ўтган юқори даражадаги учинчи ҳудудий учрашувда муҳокама қилинди. Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги,  Project HOPE, ОИТС, сил ва безгакка қарши курашиш глобал жамғармаси ва АҚШнинг халқаро ривожланиш агентлиги (USAID) томонидан ташкил этилган тадбирда  давлат ва нодавлат ташкилотлари, Марказий Осиё  мамлакатларининг силга қарши кураш миллий дастурлари ва миграция  органлари, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, “СТОП СИЛ” ҳамкорлиги, Миграция бўйича халқаро ташкилоти,  Қизил Хоч ва Қизил ярим ой жамияти халқаро федерациясининг АҚШ, Россия, Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан Ўзбекистон вакиллар қатнашишди.  Учрашув 2014-2020 йилларга мўлжалланган Силга қарши кураш бўйича комплекс режани амалга оишириш  ва “Қозоғистон Республикасидаги меҳнат муҳожирлари орасида силни трансчегаравий назорат қилиш бўйича тадбирлар” доирасида ташкил этилди.

Худдди шундай учрашувлар 2015 йилнинг ноябрь  ва 2016 йилнинг декабрь ойларида  силни ташхислаш ва даволаш  бўйича ҳудудий мувоиқлаштириш ва ҳамкорликни амалга ошириш механизмларини амалга ошириш мақсадида ўтказилган эди.

Жорий учрашувдан асосий мақсад – иккинчи йил Йўл харитаси режаларини  муҳокама қилиш, мигрантлар ўртасида сил билан касалланиш ҳолатини камайтириш, “Силни бартараф этиш” стратегиясини тадбиқ этишдан иборат бўлди.

Лучика Дитиу, СТОП СИЛ Ҳамкорлигининг ижрочи котиби:

-Дунёда бугунги кунда 2 млрд. нафарга яқин муҳожирлар мавжуд. Ушбу инсонларнинг  ўз Ватани ва уйларини ташлашга турли хил сабаблар: иқтисодий инқироз,  табиий офатлар, қуролли тўқнашувлар сабаб бўлмоқда. 2016 йил ҳолатига кўра шундан 10, 4 млн. нафари силга чалинган бўлиб, 1,7 млн. нафари ушбу касалликдан вафот этган. 6, 3 млн. нафар айни пайтда силдан даволанмоқда. Мамлакатлар кесимида эса 30 та давлатда юқори сил кўрсаткичи қайд этилган.

Маълумот: Соғлиқни сақлаш бутунжаҳон Ассамблеяси 2014 йил май ойида Женевада 2015 йилдан бошлаб амалга ошириладиган Силга қарши кураш бўйича глобал стратегияни қабул қилиб, унга кўра силнинг глобал эпидемиясини  бартараф этиш, 2015-2035 йиллар ичида сил оқибатида вафот этишни 95% га камайтириш, шунингдек силни бепул даволашни амалга оширишни мақсад қилиб қўйган.  Резолюция барча давлатларни мазкур стратегияни амалга оширишга чақиради. Ҳужжат соғлиқни сақлаш, ижтимоий, бандлик, иммиграция ва ҳуқуқ органларини ҳамкорликда  фаолият юритишга чақиради. БССТ Котибияти эса ҳужжатга кўра барча аъзо давлатларга Стратегияни амалга оширишда кўмак бериши лозим.

 

Жейми Калдерон, Миграция бўйича халқаро ташкилотнинг Жанубий-Шарқий Европа, Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича ҳудудий офисининг миграция ва соғлиқни сақлаш бўйича катта ҳудудий маслаҳатчиси:

-Афсуски Осиё мамлакатларида ўтган йили 75 млн. нафар муҳожирлар мавжудлиги қайд этилди. Шундан 24 млн. турли хил сабабларга кўра ҳар йили чегарадан ўтишади. Биргина иқтисодий инқироз туфайли  муҳожирлар сони 93%ни ташкил этади. Ҳар биримиз муҳожир ҳам инсон эканлигини, унинг ҳам соғлиғини сақлашга ҳуқуқи борлигини, ҳар биримиз келгусида уларнинг ҳолатига тушишимиз мумкинлигини унутмаслигимиз лозим. Бугунги кунда Осиё давлатларида муҳожирлар иқтисодиётнинг ривожига ўзларининг салиоқли ҳиссаларини қўшиб келишмоқда. Шу сабабли сиёсатчилар айнан уларни турли хил хавфдан ҳимоя қилиш, ўз мамлакатларида силга чалинган муҳожирларни самарали даволашни йўлга қўйишлари лозим.

Андрей Даду,  БССТ Европа ҳудудий бюросининг ОИТС\ОИВ, гепатит бўйича глобал дастурининг техник мутахассиси:

- Бугунги кунда ОИТС билан касалланганлар ичида сил билан касалланган инсонларнинг сони Европа мамлакатларида 34 мингта ОИТС билан касалланганларда сил аниқланган. 290 минг болалардан 31 минг нафар болалар эса сил билан касалланган. ОИТС билан касалланганларнинг 26 минг нафари силдан вафот этади, уларнинг ичида 4800 нафари болалардир. Марказий Осиё бўйича  2016 йилги далиллар таҳлил этилганда Ўзбекистонда ҳар бир 63 нафар ОИТС билан касаллангандан 24 нафари сил билан ҳам касалланган. Айтиш жоизки, силдан ОИТС дан кўра кўпроқ инсонлар нобуд бўлишади. Масалан, Тожикистонда силдан вафот этиш  бошқа ўлим ҳолатларига нисбатан 6 ўринда туради. Албатта бундай ҳолатларни камайтириш чораларини ҳамкорликда кўриш лозим.

Зулфия  Ҳайдарова, “Юксалиш” ННТ раҳбари, Ўзбекистон Республикаси.

-Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳам давлат ва нодавлат ташкилот вакиллари иштирокидаги бугунги куннинг долзарб мавзуси бўлган меҳнат муҳожирларининг соғлиғини ҳимоя қилиш, хусусан силдан даволаш масалаларини ҳамкорликда ҳал қилиш жуда ҳам долзарбдир. Чунки Қозоғистон қабул қилувчи давлат ва мазкур мамлакатга ҳам аксарият юртдошларимиз ишлаш учун келишади. Муҳожирларни сил билан қаерда касалланганлигини аниқлаш мушкул, энг асосийси уларни соғлом ҳолда юртига қайтишидир. Албатта соғлом юртдошларига мазкур каслликни юқтирмасликлари учун уларни жойида аниқлаб, даволаш ишларини амалга ошириш зарур. Ва бу борада давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этади. Мазкур учрашув айнан мазкур масалани ҳал қилади.

- Қозоғистон бугунги кунда силни трансчегаравий назорати йўналишида еткчилир, дейди Европа ва Евроосиё мамлакатлари бўйича Project HOPE нинг  катта ҳудудий директори Мариам Сианозова. – Қозоғистонда силга қарши курашиш нафақат меҳнат муҳожирлари учун ташхислаш ва даволашга бўлган имкониятларни яхшилаш бўйича тадбирларни ўтказишдан ташқари мазкур масала юзасидан ҳудудий мулоқотни ўтказишни ҳам назарда тутади. 2014 йилдан бошлаб  Project HOPE Глобал Фонднинг молиявий кўмагида  Қозоғистонда силга қарши кураш Комплекс режасини амалга оширмоқда. Айтиш жоизки, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва миллий ҳамкорларни кўмагида жуда ҳам катта ишлар амалга оширилди. Ҳудуд мамлакатлари  ўртасида самарали мулоқот амалга оширилмоқда. Силни трансчегаравий назорат қилиш бўйича Иккитомонлама клишувни имзоланиши эса ҳудудда узоқ муддатга силга қарши кураш механизмларини жорий қилиш имконини беради.

Пленар йиғилишларда муҳожирлар ўртасида силни назорат қилиш борасида Комплекс режа, кейинги йил  ва истиқболадаги режалар муҳокама қилинди. Эксперт-маслаҳатчилар ҳудудда силни трансчегаравий  назорат қилиш борасидаги ишларнинг натижалари юзасидан ўз фикрларини билдиришди.

Юқори даражадаги учинчи ҳудудий учрашув доирасида қозоғистонлик журналист Динара Ибраимованинг “Уйингга соғлом қайт!” деб номланган фотосуратлар кўргазмаси бўлиб ўтди.

Наргис ҚОСИМОВА

уй хайвонлари

БУТУНЖАҲОН УЙ ҲАЙВОНЛАРИ КУНИ

Ҳар йили 30 ноябрь куни дунёнинг қатор мамлакатларида  Бутунжаҳон уй ҳайвонлари куни нишонланади (World Day Pets). Мазкур сана 1931 йили Флоренцияда (Италия) табиатни муҳофаза қилиш тарафдорларининг  Халқаро конгрессида  қабул қилинган эди. Ўшанда турли хил экологик ташкилотлар одамларда ҳайвонларга нисбатан меҳр-муҳаббатни уйғотиш борасида тадбирлар ўтказишга тайёрликларини билдиришган эди.  Ўшандан бири “бизнинг кичик укаларимизни асраш”га қаратилган тадбирлар дунёнинг турли чеккаларида ташкил этилади. Мазкур куннинг шиори сифатида Антуан де Сент-Экзюперининг Кичик шаҳзода асаридаги “Ўзинг ўргатганлар учун сен масъулсан” гаплари  олинганлиги бежиз эмас.  Ушбу тадбирлар турли давлатларда турлича ўтказилади. Қаердадир уй ҳайвонларини муҳофазасига бағишланган пикетлар, бошқа жойларда уларни асраш жойлари (приютлар), ҳайвонлар учун клиникаларни ташкил этиш бўийча флешмоблар ўтказилади. Кимдир эсаа ўзининг севган ити ёки мушугини яхшилаб меҳмон қилади. Сўнгги йилларда қаатор мамлакатларда “Қўнғироқча” акцияси оммалашмоқда. Айнана шу куни дунёдаги минглаб болалар  ҳайвонот боғларига қўйилган қўнғироқчаларни чалиб, ҳайвонларни  озодликка чиқаришни талаб этишади. Тадбирларнинг шакли қандай бўлмасин, уларнинг мақсади битта- кенг жамоатчиликни уй ҳайвонлари муаммоларини ҳал этишга жалб этиш. Афсуски Ўзбекистонда мазкур кун нишонланмайди. Жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида пойтахтимизда амалга оширилган  шаҳар кўчаларини дайди ит ва мушуклардан тозалашга қаратилган тадбир кўплаб юртдошларимизни норозилигига, жониворларнинг эса ўлимига сабаб бўлди. Кўчада ўйнаётган болаларнинг кўз ўнгида отилган итлар албатта уларнинг руҳиятига салбий таъсир қилгани шубҳасиз. Келгусида пойтахтимиз ва Ўзбекистоннинг бошқа аҳоли пунктларидаги тозалаш ишлари жониворларни қириш билан эмас, уларга бошпаналар қуриш, стериллаш, яшашлари учун мақбул шароит яратиш, шу билан биргаликда аҳолида “кичик укаларига” нисбатан меҳр ҳиссини тарбиялашга қаратилган тадбирлар ўтказиш мақсадга мувофиқдир.

Отабек Умаров

земля

ОНА ЕРДАН ҚАЧОН ҚАРЗИМИЗНИ УЗАМИЗ? ёхуд экологик муаммоларга яна бир назар

Она сайёрамиздан қарз бўлганимизга 18 йил бўлди. Албатта буни эшитган одам ҳайрон бўлиши ва “аxир қандай қилиб ўз яшаб турган сайёрамиздан қарз бўлиш мумкин?” деган саволни бериши табиий. Ҳўш, инсон нима учун Ердан қарз бўлади? Инсонларнинг Ер ресурсларини истеъмол қилиш суръати Ер сайёрасининг бир йил давомида табиий ресурслар билан таъминлаш имкониятидан ошиб кетса, яъни бир йилга етадиган ресурсларни йил тугамасдан аввал фойдаланиб бўлган кунидан бошлаб Ердан қарздор ҳисобланишади. Мутахассисларнинг фикрига кўра сайёрамиз ўз ресурслари билан атиги 6 млрд. нафар аҳолини боқа олади, холос. Аммо бугунга келиб Ердаги аҳоли сони 7,55 млрд.(2017 йил 1 июль ҳолатига) нафарга етди. БМТнинг аҳолишунослик бўйича фондининг маълумотларига кўра,  Ердаги аҳоли сонининг ўсиш динамикаси, бевосита унинг яшаб қолиш хусусиятига таъсир кўрсатади. Агарда 1820 йилда Ерда  1 млрд., 1927 йилда 2 млрд., 1960 йилда 3 млрд., 1974 йилда 4 млрд.,  1987 йилда 5 млрд., 1999 йилнинг октябрь ойида 6 млрд, 2011 йилнинг 31 октябрида 7 млрд. нафар қайд этилган.Олимларнинг фикрига кўра, 2024 йилга келиб сайёрамизнинг аҳолиси 8 млрд.га, 2100 йилда эса 11 млрд.га етади. Аҳолининг  ўсиши ўз навбатида унинг жисмоний, моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш заруратини туғдиради ва бир қатор экологик муаммоларни келтириб чиқармоқда. Машҳур астрофизик Стивен Хокинг яқин юз йил ичида Ер  ресурсларининг тугаши ва инсоният бунинг олдини олмаса, яшаб қолишнинг янги йўлларини изламаса “ўзи қазиган чохга қулаб, халок бўлиши”ни башорат қилмоқда. Афсуски, ХХ аср “Биз табиатдан эҳсон кутиб яша олмаймиз. Ундан борини олиш, бизнинг вазифамиз” шиори остида ўтди ва инсониятни экологик жар ёқасига олиб келди.

81d94194f0bc40116fea10719cc06ebcБугунги кундаги барча экологик муаммолар — ҳаво, сув, ерни ифлосланиши, тупроқ дегарадацияси, чўлланиш, биохилмахилликни йўқолиши, иқлим ўзгариши, ичимлик сувининг камайиши ва бошқалар айнан инсоннинг табиатга салбий муносабати оқибатида юзага келди. Бугунги кунда Ўзбекистонда юқорида санаб ўтилган экологик муаммоларнинг барчаси мавжуд. Биргина чиқинди муаммосини оладиган бўлсак, бугунги кунда сайёрамизда беш миллиард тоннадан зиёд чиқинди йиғилиб қолган. Уларнинг бор-йўғи ўттиз фоизигина қайта ишланади. Бир йилда битта инсон  ўртача умумий ҳажмда 300 кг. чиқинди ташлайди. Мазкур рақамни  365 га бўлсак, бир кунда бир одам ташлайдиган чиқинди миқдорига эга бўласиз -  300/365=0,822 кг. Ушбу рақамни мамлакат аҳолисига кўпайтирсангиз, бир мамлакатнинг чиқариб ташлайдиган чиқинди миқдори келиб чиқади. Ўзбекистон бўйича 0,822 х 31 807 000  (1 июль 2016 йил ҳолатига) бир кунда мамлакатимиз аҳолиси 26 млн.145 минг 354 килограмм чиқиндини чиқарилиб, бу дунё бўйича бу 5 млрд.754 млн. килограммни ташкил этади ва фақат  унинг 30 фоизигина қайта ишланади.

GLC1_0

Биргина Ўзбекистонда   186 та чиқинди полигонлари мавжуд бўлиб, уларга  33,4 млн.тонна чиқиндилар кўмилган. Бундан ташқари  2016 йилда 566  та санкцияланмаган чиқиндихоналар рўйхатга олиниб, уларга кунига 15,3 минг тоннага яқин чиқинди ташланади.  Мазкур муаммони ҳал этишда Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 21 апрелдаги “2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори  экология ва санитария муҳитини янада яхшилаш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, маиший чиқиндиларни тўплаш ва ташиб кетишни тартибга солишда  олдинга ташланган қадам бўлди. Ҳозирда чиқинди муаммосини бартараф этиш бўйича республикамизнинг барча вилоятларида  чора-тадбирлар белгиланган. Аммо афсуски орадан ярим йил вақт ўтганига қарамай, бу борада сезиларли даражада олға силжиш бўлганича йўқ. Ҳануз  вилоятларда Президентимизнинг 2916-сонли қарори билан “Тоза ҳудуд” ДУК Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси вилоят бошқармалари тассаруфида ташкил этиш жараёни жуда ҳам секинлик билан кечмоқда.

био

Аҳолининг айнан бу борадаги маданиятини шакллантириш муаммоси эса ҳанузгача долзарбдир. Чунки оилада табиатга меҳр уйғотиш борасида тарбиянинг аксарият ҳолатларда йўқлиги, ўқув муассасаларида мазкур йўналишлардаги мавжуд фанларга нисбатан оз соат ажратилганлиги, аҳоли пунктларига ахлат қутиларининг етарлича ўрнатилмаганлиги, чиқиндиларни қайта ишлаш даражаси пастлиги, заҳарлик кимёвий моддаларга эга маиший чиқиндиларни қайта ишлаш ва утилизацияси талаб даражасида эмаслиги ушбу муаммонинг янада кучайишига олиб келмоқда.

Республикамиз табиатига бевосита салбий таъсир кўрсатиб келаётган ва ўз орқасидан янги экологик муаммоларни келтириб чиқарган Орол муаммосини четлаб ўтиб бўлмайди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Борий Алихоновнинг айтишича, ўтган давр мобайнида Орол денгизи сатҳи 29 метрга пасайган. У ердаги 20 та эндемик балиқ туридан бирортаси қолмаган. Орол денгизининг ўрнига майдони 5 млн. квадрат метрга эга бўлган Оролқум пайдо бўлган. Орол денгизининг қуриши туфайли юзага келган экологик фожиа Орол ҳавзасидаги ва унинг атрофидаги аҳоли пунктларидаги барқарор ҳаётни қарийб издан чиқарди. Нафақат ичимлик суви, балки ижтимоий ҳаётнинг деярли барча жабҳалари учун ҳам оби ҳаёт тақчиллиги юзага келди. Ушбу экологик фожиа Оролбўйи ҳавзасида яшовчи кўп миллионли аҳолининг турмуш тарзига салбий таъсир кўрсатди. Яна бир муҳим жиҳати шундаки, бу экологик таназзул бир-бирига узвий боғлиқ бўлган ва халқаро аҳамият касб этувчи ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг яхлит ва мураккаб мажмуини вужудга келтирди.

5026438

Мамлакатимизда асосий экологик муаммолардан яна бири чўлланиш ва биохилмахилликнинг йўқолиб боришидир. Республика Фанлар академияси маълумотларига кўра, Ўзбекистон флорасида ўсимликларнинг 4500 дан ортиқ тури мавжуд. Уларнинг 3000 дан ортиқ тури ёввойи ҳолда ўсади. Республика фаунаси умуртқали ҳайвонларнинг 688 тури (сутэмизувчилар — 105, қушлар — 441, судралиб                                                    юрувчилар — 60, амфибиялар — 3 ва балиқлар — 76) мавжуд, умуртқасиз ҳайвонларнинг турлари эса 15 мингдан ортиқ. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларидан самарали ва оқилона фойдаланиш мақсадида Фанлар академиясининг Биохилмахилликдан фойдаланиш бўйича Идоралараро комиссия томонидан 1991 йилдан бошлаб ҳайвонот дунёсини табиатдан олишнинг рухсат этилган квоталари, 1993 йилдан эса ўсимлик хомашёсини тайёрлаш бўйича квоталари ўрнатилди. Аммо ҳудудларнинг ўзлаштирилиши, урбанизация жараёнининг тезлашуви, браконьерлик ҳамда инсоннинг табиатдан устун бўлишга ҳаракати оқибатида Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига ўсимликларнинг 163 тури, сут эмизувчиларнинг 23 тури, қушларнинг 48 тури, судралиб юрувчиларнинг 16 тури, балиқларнинг 17 тури, халқасимон чувалчангларнинг 3 та тури, моллюскаларнинг 14 тури ва бўғимоёқлиларнинг 60 тури киритилди. Турон йўлбарси, гепард, туркман мармар чурраги бутунлай йўқ бўлиб кетди. Вишилдоқ оққуш, йўрға тувалоқ, туркман қулони, Орол сулаймон балиғи, қоплон, сиртлон, тўхта тувалоқ, Орол мўйлабдори, морхўр, Бухоро хонгули, Осиё қундузи каби ҳайвон ва балиқлар сони узлуксиз камайиб бормоқда. Дарахтларнинг аёвсиз кесилиши, буталарнинг қупориб ташланиши экологиянинг инсонга мавжуд салбий таъсирини янада кучайтирмоқда.

- 1 гектар аралаш дарахтлардан иборат майдон бир йилда 3 тонна кислород ишлаб чиқариб, 54 тонна чанг ва 5 тонна С02 ни ютади, йўловчи йўлаклари бўйлаб “тирик девор” ҳосил қиладиган буталар транспорт шовқини, чангнинг олдини олади,  дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзоси Сергей Самойлов. – Тошкентдаги 1966 йилдаги зилзиладан сўнг аввало Тошкент шаҳри атрофида унинг “яшил халқаси”ни ташкил этиш мақсадида чинорлар экилган эди. Шаҳар кенгайиб улар ичкарида қолди. Айтиш жоизки ҳар бир дарахтнинг ўз яшаш муддати бор. Агарда терак 20-30 йил яшаса, чинорларнинг умри 40-50 йилдир. Бунда уларни узоқ умр кўрадиган Шарқий платан билан адаштирмаслик лозим. Кўп дарахтлар айнан шаҳарнинг сув,  канализация, иссиқлик қувурлари ўтган жойларда экилгани сабабли, уларни таъмирлаш учун дарахтларни олиб ташлашга тўғри келмоқда.

Афсуски бундай ҳолатни деярли барча вилоятларда кузатиш мумкин. Шаҳар ва қишлоқлар ҳавосининг тозалиги ўсимликлар ярусига боғлиқ. Бу майсалар, буталар, дарахтлардир.  Майсалар ердан кўтарилаётган чангни, буталар  машиналарнинг ис газларини, дарахтлар юқори қисмдаги чанглар ва  газларни тутиб қолади. Дарахтлардан албатта юзаси кенг бўлган турлари, яъни чинор, қайрағоч, каштан, эман ва бошқалар ҳам чанг ҳам ис газларини тутиб қолиш қобилияти юқори бўлганлиги сабабли уларни кўпайтириш яхши натижа беради. Шунинг учун ҳам қадимдан ота-боболаримиз чинор экишган. Чинор  нафақат соя берибгина қолмай, ҳавони чангдан тозалаган, унинг илдизлари танасига кўп сув йиғиши сабабли жазирама иссиқда атрофида ўзига хос ижобий микроиқлим ҳосил қилган. Бундан ташқари чинорлар Марказий Осиёнинг барча республикалари  иқлимига хос бўлган жазирама иссиқдан ҳам асрайди. Соясида ўзига хос микроиқлимни юзага келтиради. Инсоннинг кайфиятини кўтаради.  Игнабаргли дарахтлар бу вазифани тўлиқ уддалай олмайди. Албатта, дарахтлар кўпроқ чангни ютишлари учун юртимизда ёғингарчилик кам бўлганлиги сабабли уларнинг япроқларини вақти вақти билан ювиб туриш зарур.

Асосий муаммо эса юртдошларимизда экологик маданиятнинг етарлича шаклланмаганлигидир. Экологик  маданиятнинг асосини ташкил этувчи экологик тарбия албатта оиладан бошланиши, таълим муассасаларида давом эттирилиши зарур. Табиатга, инсоният келажагига бефарқ бўлмаган авлодни тарбиялаш, Сайёрамиз заҳираларини тежаб, фойдаланиш, табиатга устахона сифатида қараш эмас, балки уни онадек эъзозлаш яқин келажакда юз бериши мумкин бўлган кўпгина экологик фалокатларнинг олдини олиш имконини беради.

Ҳар куни Ердан қарздорлигимиз ортиб бормоқда. Ушбу қарзни қайтариш учун эса биз битта кесилган дарахт ўрнига 10 та янгисини экишимиз, ўсимлик ва ҳайвон турларининг йўқ бўлиб кетишини олдини олиб, йўқолган турларни тиклашимиз, глобал иқлим ўзгаришига сабаб бўлаётган ис газларининг миқдорини деярли нолга туширишимиз, ўсиб келаётган ёш авлодни табиатга, унинг неъматлари, ўсимлигу ҳайвонларга, қушларга нисбатан меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялашимиз, табиатда салбий из қолдираётган ҳаракатларимиздан тийилишимиз лозим. Балки шунда елкамизни босиб турган қарздан қутилиб, фарзандларимиз учун чиқиндидан ҳоли яшил ўтлоқни, ариқдан ичса бўладиган зилол сувларни, ис газлардан ҳоли тоза ҳавони, кимёвий ўғитлар билан ишлов берилмаган унумдор тупроқни, булбуллар хонишига тўлган гўзал Ватанни қолдириш имконига эга бўламиз.

Наргис ҚОСИМОВА

 

,