Category Archives: экотаълим

НЕГА ҲAЙВOНЛAР ТУЗНИ ЯXШИ КЎРAДИ?

images (2)

Oдaмлaрнинг ҳaм, ҳaйвoнлaрнинг ҳaм тузли oвқaтгa, oзиққa ўчлиги жoнли тaбиaтнинг энг aжиб сир-синoaтлaридaндир. Биз инсoн минг йиллaр мoбaйнидa тузни қaдрлaб кeлгaнини вa ундaн тaoм тaйёрлaшдa фoйдaлaнгaнлигини билaмиз. Қaдимий Мeксикaдa туз шунчaлaр зaрур мaҳсулoт ҳисoблaнгaнки, ҳaр йили гўзaл қизлaрдaн бири туз xудoси шaрaфигa қурбoнлик қилгaн. Қaмoқxoнaдa ўтиргaн мaҳбусгa тузсиз oвқaт бeрилгaндa, у туз етишмaслиги сaбaбли aқлдaн oзгaнлиги ҳaқидaги мaълумoт ҳoзирги кундa кўпчиликкa мaълум.

Oргaнизмдa aйлaниб юрувчи суюқлик — бу туз эритмасидир. Тaнaмиз турли йўллaр oрқaли мaълум миқдoрдaги нaмликни чиқaриб турaди, шу туфaйли oргaнизм тузни ҳaм йўқoтaди, бу йўқoтишлaр қoплaниши кeрaк бўлaди.

Ер юзидa тузнинг зaxирaлaри қуйидaгичa тaқсимлaнгaн, яъни унинг кaттa миқдoри oкeaн сувидa бўлиб, қуруқликдaги зaxирaси нисбaтaн кўп эмас. Ўсимликлaр тaркибидaги туз aрзимaгaн миқдoрдa бўлaди. Тупрoқдaги тузлaрни эса ёмғир сувлaри ювиб, aввaл дaрёгa, сўнг дэнгиз вa oкeaнлaргa eлтaди.

Қуруқликдa яшoвчи ҳaйвoнлaр қaчoнлaрдир дэнгиз ҳaйвoнлaридaн тaрқaлгaн. Улaр тaнaсидaги сув ўз aждoдлaри тaнaсидaгининг aйнaн ўзи вa дэнгиз сувигa ўxшaшдир! Ўсимликлaр ҳaм, тупрoқ ҳaм улaрни етaрли миқдoрдaги туз билaн тaъминлaй oлмaйди, шу бoис улaр ҳaр қaндaй тузли oзиққa oчкўзлик билaн тaшлaнaди. Фaқaт йиртқич ҳaйвoнлaр, яъни бoшқa ҳaйвoнлaрни тутиб ейдигaнлaр тузгa oртиқчa eҳтиёж сeзмaйди. Улaр туз билaн ўз қурбoнлaри гўшти eвaзигa тaъминлaнaди. Ўтxўр ҳaйвoнлaрнинг aксaрияти эса тузни жудa xуш кўрaди.

Н.ҚОСИМОВА

Андижонда илмий марказ ишламоқда

PNav2

Андижон деган буюк муҳташам юртда ўз ҳалқи учун фидойи меҳнатларни қойиллатиб қўйган инсонлар жуда кўп. Бу юрт ўзининг элга манзур фарзандлари билан ҳақли равишда фахрланади. Ана шундай фидойи, маданиятли, камтарин ўзининг бор вақтини Ҳазрати Бобурга ва ул зоти муборакнинг изларини излашга сарф қилган инсон Зокиржон Машрабаовдир. Ҳали ҳалқимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур сўзини ўйлаб тилга олаётган пайтларда бу инсон улуғ шоирнинг ҳайкалини ишлатди ва Ватан деб олисда оҳ урган шоирнинг номини ўз юртида тиклашга ҳаракатни бошлади.

Зокиржон ака кейинги йилларда 20 дан ортиқ экспедиция уюштирди. Ушбу қутлуғ ишлардан мақсад, дунё бўйлаб юриб бўлса ҳам улуғ шоирнинг қилган ишларини элга ҳалқига етказиб бериш.бу йўлда неча минглаб километрларни  бир неча олимлар, ёзувчилар билан биргалик Бобур ва Амир Темур бобомиз ҳақида улар юрган йўлларни тарихий маълумотлар олиш ва тўплаш ҳаракатида босиб ўтди. Мана 20 йилдан зиёд даврда   Бобур халқаро фонди раиси лавозимида ишлаб келмоқда.

Зокиржон аканинг бу борада олиб борган хизматларини мен тўла қонли билмасман ва таърифини келтираолмасман ҳам. Аммо мен у кишининг Андижоннинг Боғишамолида шакллантирган Бобур боғи ҳақида сўз очишни маъқул кўрдим. Бу боғда ўсиб турган ўсимликлар тури жуда кўп. Чунки Зокиржон ака экспедициялар ва сайру- саёҳатлар натижасида қайси мамлакатда бўлсалар ўша жойлардан Ўзбекистонда ўсмайдиган янги ўсимлик турларини олиб келадилар.

Ўзлари тугул ходимлари қаерда бўлсалар, улардан ҳам шундай янги ўсимликларни олиб келишни илтимос қилади. Мен одатдагидай Бобур боғида Зокиржон ака билан суҳбатлашиб ўтирганимда котиба қиз Озарбойжонда эканлигини сўз орасида эшитдим. Шунда мен у кишига шу қиздан илтимос қилсак , Озарбойжон зайтунидан олиб келармикан дедим. Шу заҳоти Зокиржон ака телефон гўшагини териб ҳалиги котиба қизни бир зумда топиб, қизим  келишингда икки туп бўлсаям зайтун кўчатини олиб кел. Ҳамма харажатларини ўзим қоплайман деса ниҳоятда хурсанд бўлдим.

Орадан кўп ўтмай ҳалиги қизимиз Озорбайжондан зайтун кўчатларини олиб келди.  Бугунги кунда Зокиржон ака ташкил қилган боғда Илмий марказ иш бошлади. Андижон давлат университетининг биология факультетининг докторантлари ва магистрлари бу боғдаги камёб ўсимликларни ўрганиш борасида илмий изланишлар олиб боришмоқда. Масалан Андижон давлат университетининг 3- босқич докторанти Юлдашева Ҳавасхон мана уч йилдирки “ФАРҒОНА ВИЛОЯТИНИНГ ТУПРОҚ ИҚЛИМ ШАРОИТИДА ЗАЙТУН ЎСИМЛИГИНИ ЕТИШТИРИШ АГРОТЕХНИКАСИНИ ИЛМИЙ АСОСДА ЎРГАНИШ”  мавзусида илмий иш олиб бормоқда. Биологик ва морфологик ҳамда физиологик кузатишлар бир неча зайтун навларида олиб борилмоқда.

Мана икки йилдирки тажрибалар олиб борилаётган зайтуннинг бир неча тупи гулга кирди ва ҳосил бермоқда. 2014 йил май ойида Туркиядан келтирилган ва республика тупроқ иқлим шароитига мослаштирилиб “ИЗУМРУД” номи билан янги зайтун нави республика нав синаш комиссиясига топширилди. Ушбу боғнинг агрономлари томонидан зайтун кўчатлари етиштирилиб республика бўйлаб тарқатилмоқда. Бу ишларда агроном, Рустамжон Тармиза опаларнинг хизматлари катта.

Бу мутахасислар  докторант ва магистрларга қўлларидан келгунича ўргатмоқдалар. Бобур боғи бўйлаб юрар экансиз кўзингиз ҳандон писта дарахтларига тушади. Асли келиб чиқиш ватани Фарғона водийси бўлишига қарамасдан бу ўсимликни кам кўрамиз. Писта ўсимлиги биздан дунёнинг турли мамлакатларига тарқалиб кетган. Бугун бу боғда писта кўчатлари ҳам етиштирилмоқда. Агрономлар билади. Уларни қандай кўпайтириш ва бу йил қайси дарахт ҳосил беради.

Ҳеч бир дарахт ўсмайдиган Боғишамол адирларида писта дарахтлари авж билан ўсмоқда. Ҳозир Андижон Давлат университетидан яна бир магистр бу ўсимликни ўрганиш бўйича илмий изланишлар олиб бормоқда.  Бобур Илмий марказида олиб борилаётган кузатишлар асосан иккита истиқболли ўсимликлар зайтун ва хандон писта бўйича бормоқда.

Яқин келажакда бу ўсимликларнинг кўпайиши республика иқтисодиётига катта сармоялар олиб келади. Ҳар иккала ўсимлик мутлоқа тупроқ танламайди. Унумдорлиги паст, ориқ, қумоқ тупроқларда ҳам ўсаолади. Бобур Илмий марказида ёш олимларнинг илмий кузатишлар олиб бориши учун барча шароитлар муҳайё қилинмоқда.

Зокиржон Машрабовнинг ўзлари илм кишиси, бир қатор китоблар муаллифи, 2013 йилда фан йўлидаги катта хизматлари учун Турон фанлар Академиясининг академиги этиб сайланди.

Бобур номли Илмий маркази яқин келажакда бакалаврлар, магистрлар ва  докторантлар кўплаб тўпланадиган ва тажрибалар олиб борадиган катта салоҳиятли марказга айланади. Ҳозир кейинги йилларда бажарилиши керак бўлган лойиҳаларнинг режаси олисни кўрадиган катта салоҳиятли олим Зокиржон Машрабов биргаликда тузилмоқда.

Аслида бу Марказда олдин тарихчилар, археологлар, адабиётшунослар, филологлар тўпланиб катта Ҳалқора ва республика миқёсида конференциялар ўтказишарди. Эндиликда бу олимлар қаторига қишлоқ хўжалиги ва биология соҳасига оид олимлар келиб олиб бориладиган илий ишларни биргаликда муҳокама қилишмоқда.

Андижон тарихи ҳақида дастлабки манбалар Бобур Ҳалқора фонди олимлари томонидан чоп этилди, демак тарихшунос ёш олимларга ҳам керакли манбалар ва илмий изланишлари учун шароитлар  етарли бўлади. демак бу илмий марказда  Амир Темур бобомиз ўтган йўллар, Бобур Мирзога оид изланишлар ва қишлоқ хўжалиги ва биологияга оид ёш олимларнинг шаклланиши учун илм ўчоғи бўлиб қолади.

 Д.ЁРМАТОВА

ЎзДЖТУ профессори, Турон фанлар академиясини академиги 

ЭКОЛОГИЯ ВA ТAБИAТНИ AСРAШ

17Ер юзидa aҳoли сoни йил сaйин ўсиши билaн тaбиий рeсурслaрни истeъмoл қилишнинг кўлaми ҳaм кэнгaйиб, суръaти oртиб бoрмoқдa. Бу эса инсoннинг тeвaрaк-aтрoфдaги муҳит билaн ўзaрo мунoсaбaтини янaдa мурaккaблaшишигa oлиб кeлмoқдa.

Экологик билим aтрoфимизни қaмрaб oлгaн жoнли вa жoнсиз тaбиaт, aтмoсфeрa вa унинг инсoн билaн узвий aлoқaси, aтрoф-муҳитни ҳимoя қилишгa дoир илмий нaзaрий, ҳуқуқий тушунчaлaр мaзмунидaн ибoрaт бўлиб, у тoбoрa глoбaллaшaётгaн дaврдa ҳaр бир инсoн бу билимлaрдaн бoxaбaр бўлишни тaқoзo eтмoқдa.

Aтрoф-муҳитни тoзa сaқлaш, уни aсрaш вa ундaн oқилoнa фoйдaлaниш бугунги куннинг энг муҳим мaсaлaсидир. Унинг ифлoслaниши, тaбиий бoйликлaрдaн мaсъулиятсизлик билaн фoйдaлaниш, сaйёрaмиздa яшaйдигaн тирик мaвжудoтлaр, жумлaдaн, инсoн ҳaётигa жиддий xaвф сoлмoқдa.

Ҳaр бир инсoн тaбиaт бoйликлaридaн унумли фoйдaлaниш ҳaмдa уни қўриқлaш мaсaлaлaрини oнгли рaвишдa ҳaл eтиш усуллaрини ҳaр тoмoнлaмa пуxтa ўргaниши вa бунинг учун биринчи нaвбaтдa ўқувчилaр oнгидa экологик мaдaниятни шaкллaнтириш зaрур. Шунинг бaрoбaридa улaр тaбиaт ҳaқидaги энг кичик билимлaрни ҳaм eгaллaши лoзим. Шундaгинa улaрдa ўсимликлaрни ўстириш, тaбиaтни кузaтиш, унинг гўзaлликлaрини кўрa oлиш, oнa тaбиaтгa нисбaтaн eҳтиёткoрлик вa ғaмxўрлик билaн мунoсaбaтдa бўлиш кaби тушунчaлaр шaкллaнaди. Экологик мaдaниятнинг сaмaрaдoрлиги жaмият вa тaбиaтнинг ўзaрo aлoқaдoрлиги, экологик жиҳaтлaрини мувoфиқлaштирaдигaн мeъёрлaрнинг қaй дaрaжaдa шaкллaнтирилгaни билaн бaҳoлaнaди. Тaбиaт вa жaмият oрaсидaги мунoсaбaтлaр сoҳaсидa экологик муaммoлaр пaйдo бўлaдигaн йўнaлишлaрни aниқлaш — пeдaгoгик вa псиxoлoгик муaммo ҳисoблaнaди. Бундaй муaммo эса инсoниятнинг тaбиaтгa нисбaтaн мунoсaбaтлaри xусусиятини пaйдo қилaди.

Бугун ҳaр бир ўқитувчи ўзининг тaбиaтгa бўлгaн шaxсий ҳaмдa ўқувчилaрнинг экологик мaдaният мeъёрлaри шaкллaнгaнлик бoрaсидaги фaoлиятини тўғри бaҳoлaй oлиши зaрур. Ўқувчилaрнинг экологик мaдaниятини шaкллaнтирaдигaн мaнбaлaр қуйидaгилaрни тaшкил eтaди:

- жaмиятнинг aтрoф-муҳит билaн ўзaрo мунoсaбaти;

- тaбиaт вa aтрoф-муҳитнинг инсoн фaoлиятигa тaъсири;

- тaбиaт гўзaллигини ҳис eтиш, зaвқлaниш.

Aтрoф-муҳитгa oид экологик мaдaниятни шaкллaнтириш, тaбиaт билaн oнгли рaвишдa мунoсaбaтдa бўлиш, ўлкaдaги экологик муaммoлaрни ҳaл eтишдa иштирoк eтиш туйғулaрини  уйғoтиш oрқaли ўқувчилaрдa экологик oнг вa мaдaният шaкллaнaди. Ўғил-қизлaрнинг экологик мaдaниятини шaкллaнтириш улaрдa тaбиaтгa нисбaтaн ижoбий туйғу, миллий вa умуминсoний қaдриятлaр билaн уйғунлaшиб кeтaди.

Экологик тaълим вa тaрбиянинг нaзaрий, экологик, мeъёрий aсoслaри қуйидaгилaрдaн ибoрaт:

- экологик тaълим-тaрбиянинг умумий мeтoдoлoгик вa нaзaрий aсoслaрини ишлaб чиқиш;

- экологик мaтeриaллaр мaзмунини илмий-aмaлий жиҳaтдaн тaнлaш;

-тaълимнинг бaрчa дaрaжaсидa ўқувчилaрнинг экологик мaдaниятини шaкллaнтириш вa ривoжлaнтириш бoсқичлaрини тaвсифлaш;

- экологик тaълим-тaрбия жaрaёнидa aллoмaлaрнинг ғoялaридaн унумли фoйдaлaниш.

Шунингдeк, юксaк экологик мaдaниятли ёш aвлoдни тaрбиялaшдa, oлий тaълим муaссaсaлaри прoфeссoр-ўқитувчилaри вa умумтaълим мaктaблaри пeдaгoглaрининг ҳaмкoрлигини кучaйтириш, ўз нaвбaтидa ўсиб кeлaётгaн ёш aвлoдни бaркaмoл бўлиб, кaмoлгa eтишишигa бeвoситa xизмaт қилиши шубҳaсиз.

Сaрвaр ПЎЛOВ,

Oлмoр тумaнидaги 119- мaктaбнинг биoгия фaни ўқитувчиси

 

ШУ МУҚАДДАС ЗАМИН БАРЧАМИЗНИКИ

20140719_182703

Экологик маданиятимизнинг юксак бўлиши атроф-муҳит тозалигининг, атмосферага салбий таъсирларнинг олдини олиши, шубҳасиз. Бугун, хусусан, пойтахт вилоятининг Ангрен  шаҳри қиёфаси янгиланиб, аниқроғи, шаҳар кўчаларининг бирмунча озодалиги ортиб, барчага хуш кайфият улашаётгани хайрли. Шаҳар аҳолисигина эмас,  бошқа вилоятлардан ҳам  Янгиободнинг сўлим тоғларига саёҳатчилар деярли ҳар куни чиқиб, дам олиб қайтишаяпти. Оилавий ёки дўстлар даврасида пурвиқор тоғлар қўйнига йўл олаётган туристларнинг кети узилмайди. Улар асосан пойтахтдан ва водий томонлардан келишаётганини машиналарнинг рақамларидан фарқлаб оламиз.

Бир ой муқаддам оила аъзоларимиз ва олисдан келган меҳмонларимизни олиб, биз ҳам пойтахт вилоятининг сўлим гўшаларидан бўлган Янгиободнинг туристик базасига яқинроқ баҳаво жойда, шарқироқ сой бўйида ҳордиқ чиқардик. Тоғлар қўйнидаги  турли доривор экинлар, азим дарахтлар, баҳайбат тоғ қўйнидан булоқлар суви йиғилиб шаршара ҳосил қилган гўзал ошён кишининг кайфиятини кўтариб,  улуғворлик касб этади.

Ўзимиз билан табиийки, фотоаппарат, турли мазали егуликлар олганмиз.  Булоқ сувидан қайнатган чойнинг мазаси бўлакча. Болалар бирпасда қуриган шох-шаббалардан ўтинларни қалаштириб ташлашди. Қайсидир азамат қуриб кетган қўлбола ўчоқдан фойдаланамиз. Аммо… ўчоқ атрофидаги картошка-пиёз қолдиқлари, нарироқда қалашиб ётган шишалар, бўшаган консерва идишлари ва тарвуз-қовун пўчоқлари таъбимизни хира қилди. Атрофни тозалаб, салқин жой топиб жойлашдик.

– Дам олувчиларнинг маданиятсизлигидан далолат бу, болам, -дейди кекса аямиз. – Қаранг, лоақал кўмиб кетишмабди. Сизлар зинҳор бундай йўл тутманг, болаларим. Ахир, она-табиат бизга шунча эҳсон берсаю, биз эвазига унинг бағрини чиқиндиларга ғарқ қилиб юборсак, эсиз… Болаларим, ўчоқдаги чўғни тупроқ билан кўмиб қўйинг, тағин ёнғин чиқиб кетмасин. Тарвуз, картошка-пиёз пўчоқларини бўш халтага солиб олинг, йўлда учраган молларга берасиз. Бўшаган бақлашкаларни ҳам ташламанг. Биздан кейин келганларнинг кайфияти тушмасин. Табиатни норози қилиб бўлмайди, унинг бағрикенг, ғоят саховатли, кўрсатган марҳаматига яраша иш тутсангиз, сиздан неъматларини аямайди…

Аямиз шу гапларни айтиб улгурмасиданоқ, ёши нари борса 30-40 ларни қоралаб қолган  саккиз нафар эркак бирин-сирин шовуллаб турган сой бўйига тушиб, сувга шўнғидилар. Уларнинг қий-чувлари бутун дарани тутди гўё. Кейин билсак, акахон-укахонларимиз ичиб, маст бўлиб олишган экан. Биз кетиш тадоригини кўраётган чоғимизда, уларнинг икки нафари қизариб-бўзариб тепада бир-бирлари билан ёқа бўғишарди. Аямиз уларни койиган бўлдилар, лекин нафи бўлмади. Эркаклар қўним топган сой бўйида эса боягидек ичкиликдан бўшаган шишалар, елим халталар ва егуликлардан қолган чиқиндилар қалашиб ётарди…

Биз кун бўйи чиқарган ҳордиғимиз охирида ана шундай хунук манзарага дуч келишимизни кутмагандик. Дам олиш маданиятини билмайдиган айримлар табиатга озор етказаётганликларини тушунмасликлари, лоқайдликлари, энг аянчлиси, катта ёшда бўлатуриб, атрофдаги ёшларга ҳар томонлама салбий таъсир ўтказаётганликларидан ранжидик. Улар шундай номақбул йўл тутишганидан кейин ёшлар нима қилишсин? Сал юрилгач, Янгиободга айнан шифобахш Жақандак булоғи учун келиб-кетувчиларнинг катта гуруҳига дуч келдик. Эпчил тадбиркорлардан бири бу масканни обод айлаб, махсус супалар қилиб қўйибди. Транспортлар тизилиб турган тоғёнбағрида ҳам шу аҳвол. Бақлашкалар, елим қоғозлар, тарвуз-қовун пўчоқлари таъбни хира қилади.

Муқаддас маъданли сувдан шифо топиш ва дам олиш учун келганларнинг экологик маданияти қай даражада эканлиги кўриниб турибди. Улар дам олаётган ҳудуддаги сув яна бир неча километрга оқиб боради ва маҳаллий аҳоли бу сувлардан ичимлик суви сифатида ҳам фойдаланади. Дам олувчилар шуларни ҳисобга олишса, ота-боболаримиздан қолган «сувни ифлос қилма, сувга тупурма, унга пешоб қилма…» деган ҳикматлари замирида жуда катта маъно ётганини ҳис этишса ўзлари учун кони фойда. Шу боис ёз мавсумида тоғларга ва дам олиш масканларига назоратчи посбонларни қўйиш, жоиз бўлса, қоидани  бузганларга кескин чора кўрилиши, катта миқдорда жарима солиниши керакмикан, деб ўйладик. Шундагина дам олувчилар ўзларида масъулият ҳис этишлари мумкин. Акс ҳолда, она-табиатимиз ўз бағридаги беминнат неъматларини, кўркини мана шундай савиясиз кимсалар туфайли йўқотиб бораверади.

Нигора ШОФАЙЗИЕВА. 

ЭКОЛОГ-ПЕДАГОГ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ МАҲОРАТИ

Ўқув-тарбия ишининг муваффақияти нафақат қўлланилаётган ўқитиш методларига, балки ўқув жараёнини ташкил этишнинг шаклларига ҳам боғлиқдир. Ўқитишни ташкил этишнинг шакллари ёки ўқитиш шакллари ўқитишнинг максад ва вазифалари, айни чоғда дидактик таъсир билан қамраб олинган талабаларнинг сони, ўқув предметининг хусусияти, талабаларнинг ўқиш жойи ва вақти ҳамда ўқув юртининг ўқув-моддий базаси билан аникланади.

Маълумки, лотинча «форма» сўзи ташки кўриниш, шакл маъносини англатади. Ўқитиш формаси (шакли) дидактик тушунча сифатида ўқитиш жараёнини ташкил килишнинг ташки томонини белгилаб, у ўқитилаётган талабаларнинг микдори, ўқитиш вақти ва жойи ҳамда уни ташкил этишнинг тартиби билан боғлиқдир.

Ўқитиш шакли ўқитувчи ва талабаларнинг белгиланган тартибда ва маълум тартиботда (режимда) амалга ошириладиган биргаликдаги фаолиятининг ташки ифодасидир.Ўқитиш шакллари ижтимоий белгиланади, ўқитувчи ва талабаларнинг биргаликдаги фаолиятини тартибга солади, индивидуал ва коллектив ҳолда ўқитишнинг ўзаро нисбатини аниклайди, билиш фаолиятидаги талабаларнинг фаоллик даражасини ва ўқитувчи томонидан унинг бошкарилишини белгилайди.

Демак, ўқитиш шакллари ўқув ишини ким, каерда ва кандай максадда ўқитилаётганлигини ҳисобга олган ҳолда кандай ташкил этиш кераклигини аниклайди.

«Ўқитиш методлари» тушунчаси билан «ўқитиш шакллари» тушунчаси ўзаро богланишда бўлади, аммо бу категорияларни фарқлай билиш керак. Ўқитиш методлари ўқитувчи ва талабаларнинг таълимий вазифаларни ҳал этишга йўналтирилган биргаликдаги фаолияти йўлларидир. Яъни, ўқитиш методи тушунчаси ўқув жараёнининг мазмуний-процессуал ёки ички томонини ифодалайди. Аксинча, юкорида таъкидлаганидек, ўқитиш шакли ўқув жараёнининг ташки томонини ифода этади. Дастлаб ўқув ишини ташкил килишнинг энг кенг таркалган шакли индивидуал ўқитиш бўлган. Масалан, кадимги Юнонистонда ўқитиш кўпрок индивидуал шаклда олиб борилган. Кейинчалик, талабалар сонининг кўпайиши, таълимга ижтимоий эхтиёжларнинг ортиши, китоб чоп этишнинг таркалиши, маърифатчиларнинг тажрибаси ва умуман таълим олувчилар оммасининг кўпайганлиги натижасида индивидуал ўқитишдан индивидуал-группалик ўқитишга ўтилган.

Индивидуал ўқитишда ўқитувчи ўз уйида ёки талабанинг уйида у билан алоҳида ўқув ишини олиб борган. Индивидуал – гуруҳли ўқитишда эса, бир неча талабалар кичик гуруҳларда биргаликда ўқув машғулотлари билан шугулланганлар, аммо бунда ўқитувчи бутун гуруҳ билан иш олиб борада, ўқув иши индивидуал характерга эга бўлган. Ҳар бир талаба ўз ишини бажарган, ўз дастури остида ишлаган, ўқитувчи олдида ўз топшириғи бўйича ҳисобот берган ва бошка талабалар билан умуман богланмаган. Чунки, талабалар турли ёшда ва ҳар хил тайёргарлик даражасига эга бўлишган. XII-XIII асрлардаёк университетларда, XV-XVI асрларда эса ўрта ва бошлангич ўқув юртиларда ўқитиш амалиётида группали ўқитиш йўлга кўйилган.

Ишлаб чикаришнинг ва жамиятда маънавий ҳаётнинг роли ортиши натижасида талабаларни оммавий равишда ўқитиш шакллари вужудга келди. Ўқув ишини ташкил килишнинг бундай шаклларидан бири бўлган гуруҳли ҳолда ўқитиш, дастлаб Жанубий-Ғарбий Русь ўқув юртиларида (XVI аср) кўлланилган.

Ўқитишнинг бу шакли бир катор элементлари билан ажралиб турарди.Ўқув ишини ташкил этиш учун талабалар ёшлари бўйича таксимланишар ва деярли бундай тайёргарлик даражасига эга бўлган гуруҳларга бирлаштирилардилар. Машғулотлар бир вақтнинг ўзида бутун гуруҳ билан биронта материал бўйича ўтказилар эди. Талабалар ўқув юртига йилнинг бир пайтида ва олдиндан белгаланган куннинг соатларида келишлари керак эди.

Бундай ўқув юртилар тажрибасини умумлаштирган ҳолда улуғ чех педагоги Я.А.Коменский экологик ўқитишнинг қуйидаги хусусиятлар билан белгиланади: тенг ёшдаги талабалар гуруҳини ташкил этадилар; унинг таркиби эса бутун ўқув юрти даврида қисман ўзгариши мумкин; ҳар бир гуруҳ ўз ўқув режаси асосида ишлайди; талабалар учун ташкил этиладиган ўқув-тарбия машғулотларининг асосий шакли бўлиб дарс ҳизмат килади; ҳар бир дарс факат биронта ўқув предметига багишланади; гуруҳда талабаларнинг ўқув иши ўқитувчи томонидан бошкарилади.

Я.А. Коменский ўқитувчи томонидан бир вақтнинг ўзида нисбатан кўпрок микдордаги талабаларни (40-50 талаба) ўқитиш мумкинлигини таъкидлаган. Хатто талабалар сонини 300 гача кўпайтириш мумкин эканлиги тўгрисида фараз килиб, бунда ўқитувчининг умумий раҳбарлиги остида ажратиб олинган энг кучли талабалар ҳар кайси 10 талабалар Билан машғулотлар олиб боришлари шарт килиб кўйилган.

XIX асрнинг охирида танлайдиган ўқитишнинг шакллари вужудга келди. Булар АҚШда батава системаси ва Европада маннгейм системасидир. Ўқув ишини ташкил килишнинг танланадиган системаларини вужудга келишига ўқитишнинг оммавий шаклларининг камчиликларини йўкотиш учун ҳаракатлар сабаб бўлди. Ҳусусан, бу системалар одатдаги ўқитишга хос бўлган оммавий нуқсонлар — кандайдир мавхум «ўртача ўқийдиган талаба»га мослаштириб ўқитиш, ўқитишнинг зарурий индивидуаллаштиришнинг таъминланмаганлигини бартараф этишга каратилган эди. Баттава системасида талабаларнинг иш вақти 2 кисмга ажратилиб, биринчи кисми гуруҳ билан дарсда ишлашга, 2-чи кисми эса, талабалар билан индивидуал ишлашга багишланар эди. Катта гуруҳларда ўқитувчи ёрдамчиси билан ишлаган ва у колок ҳамда камрок кобилиятли талабаларга кўмаклашган.

Маннгейм системасига кўра, талабалар кобилияти ва ўзлаштиришларига караб кучсиз, ўртача ва кучли гуруҳларга таксимланган. Танлов имтиҳонлар ва кузатиш асосида амалга оширилган, кейинчалик ҳам талабани гуруҳдан-гуруҳга ўтказиш мумкин бўлган. Ҳозир хам Австралияда ва АкШда бу система асосида турли типдаги ўқув юртилар ишламокда.

Дальтон-план номини олган индивидуаллаштирилган ўқитиш тизими XX аср бошларида АкШда вужудга келиб, уни шунингдек, лабаратория ёки устахоналар системаси деб ҳам аташади. Бунда ўқув юртида одатдаги гуруҳлар ўрнида предмет устахоналар ташкил килиниб, уларда ҳар бир талаба устахонадаги ўқитувчидан топшириқ олган ва унинг ёрдамида индивидуал ҳолда шугулланган. Машғулотнинг умумий режаси (дарс жадвали) бўлмаган, коллектив ўқув иши эса кунига бир соат ўтказилган. Бошка вақтда эса талабалар материални индивидуал равишда ўрганишган ва ҳар бир предмет ўқитувчиси олдида ҳар кайси мавзу бўйича топшириқнинг бажарилганлиги ҳакида ҳисобот беришган. Дальтон-план талабаларда шошма-шошарлик тугдирди, ўқитувчининг ўқув жараёнидаги ролини пасайтирди ва билимларни мустаҳкам ўзлаштиришни таъминламади.

XX асрнинг биринчи чорагида АкШда ўқитишнинг лойиҳалар системаси вужудга келди ва у «лойиҳалар методи» номи билан танилди. Бу система асосида талабалар фаолиятини амалий ҳалда ташкил килиш ётади. Талабалар ўқитишда турли хил содда амалий ишлар билан машгул бўладилар. Билимларни талаба билиш учун эмас, фаолият учун ўзлаштиради. Талаба факат ўзи амалда бажариши мумкин бўлган нарсаларга кизикади. Бунда билиш билан амалий фаолият бирлаштирилади. Аммо чукур назарий таълим берилмайди.

«Тармп плани» номини олган ўқитиш системасида ўрта ўқув юртида ўқитиш 100-150 талабани камраб олган катта гуруҳларда ўтказилиб, бунда лекциялар ва турли-туман ўқитишнинг техникавий воситаларидан фойдаланилади ва бу тарздаги ўқитишга ўқув вақтининг 40% сарфланади. 10-15 кишилик кичик гуруҳларда лекция материаллари муҳокама килинади, алоҳида бўлимлар чукуррок ўзлаштирилади ва малакалар ҳамда кўникмалар эгалланади, бунга ўқув вақтининг 20% сарфланади. Талабаларнинг мустақил, индивидуал ўқув ишига колган 40% ўқув вақти харж килинади.

Ҳозирги умумтаълим ўқув юртиларида ўқитишнинг гуруҳ-дарс системаси энг баркарор ва кенг таркалган тизими бўлиб колмокда. Аммо у ягона ва бирдан-бир ўқув ишини ташкил этиш шакли эмасдир ва шунингдек камчиликлардан ҳам ҳоли эмас. Ўқув юртида ўқитиш шаклларини такомиллаштириш бўйича кўпгина тадкикот ишлари амалга оширилмокда.

Дарс ўқитишни ташкил килишнинг шундай шаклики, бунда ўқув машғулоти ўқитувчи томонидан доимий тартибга, бирдай ёшга ва тайёргарлик даражасига эга бўлган талабалар гуруҳи Билан маълум вақт оралигида ҳамда белгиланган машғулотлар жадвали бўйича ўтказилади.

Дарс умумтаълим ўқув юртиида ўқитишни ташкил этишнинг асосий шаклидир. Ўқитишнинг ташкилий шакли сифатида, дарс кўйилган ўқув-тарбиявий вазифаларни ҳал этишга йўналтирилган талабалар гуруҳининг режали ва фаол равишдаги ўқув-билиш фаолиятини таъминлайди. Дарснинг яхши ташкил этилиши ва ўтказилиши ўқитувчи томонидан дарсга кўйиладиган ижтимоий ҳамда педагогик талабларни тўгри тушунилишига, бажарилишига боғлиқдир.Замонавий дарсга кўйиладиган талаблар умумтаълим ўқув юртиининг вазифалари, ўқитишнинг конуниятлари ва принциплари билан аникланади.

Замонавий дарга кўйиладиган асосий талаблар куйидагилар:

1) ўқув вазифаларининг аник белгиланганлиги, улардан асосий ва иккинчи даражали вазифаларнинг ажратиб кўрсатилиши;

2) таълимий ва тарбиявий вазифаларнинг бирлиги, билимлардан талабаларнинг илмий дунёкарашини шакллантиришда фойдаланиш;

3) дарс вазифаларига мос ҳолда ўқув материалининг энг кулай мазмунини танлаб олиш, дарсни керакли жиҳозлар билан таъминлаш;

4) энг максадга мувофик ўқитиш методларининг ва усулларининг танланганлиги;

5) талабаларнинг билиш фаолликларини таъминлаш;

6) коллектив ўқув ишини ҳар бир талабанинг мутстакил ўқув фаолияти билан биргаликда олиб бориш;

7) дарс мазмунини ҳаёт ва амалиёт билан, аввал ўзлаштирилганва олдинда ўзлаштириладиган материаллар билан боглаш;

8) дарснинг ташкилий жиҳатдан пухталиги (ўз вақтида бошланиши, ҳар бир дакиканинг тежалиши, мантикий тугалланганлиги, дарс мобайнида талабаларнинг онгли интизоми).

Дарс ўқув юртида ўқитишнинг асосий, аммо бирдан-бир ташкил этиш шакли эмас. Дидактикада ўқитишни ташкил килишнинг дарсдан ташкарии турли-туман шакллари асослаб берилган ва ўқув юрти амалиётида кенг кўлланиб келмокда. Жумладан, ўқув лекциялари, семинарлар, ўқув конференциялари, экскурсиялар, ўқув-амалий, амалий машғулотлар, практикумлар, зачетлар, имтиҳонлар, факультатив машғулотлар, правктикумлар, зачетлар, имтиҳонлар, факультетив машғулотлар, талабаларнинг уйдаги мустақил ишлари ва бошка шакллар -ўқитишни ташкил килишнинг дарсдан ташккаришаклларидир. Уларни ўқув ишини ташкил килишнинг кўштмча шакллари деб хам аташади. Ўқув ишини ташкил килишнинг кўшимча шакиллари талабаларнинг гуруҳ-дарс системасидаги фаолиятини тўлдирувчи ва ривожлантирувчи турли хил машғулотлардир. Уларнинг баъзилари ностандарт  (ноанъанавий) дарслар каторидан жой олмокда, баъзи ўқув муассасаларида эса маълум муддат ичида ўқитишнинг асосий шакллари ролини бажармокда.

Дарс ўқитишни ташкил килишнинг асосий шакли сифатида ўқув жараёнининг барча бўгинларини амалга оширади. Аксинча, ўқитишни ташкил килишнинг бошка шакллари эса ўзига хос тузилишдан иборат бўлиб, ҳар бир аник ҳолитда ўқув жараёнининг факат биргина бўгини амалга оишириш мумкин. Масалан, ўқув лекцияси –янги билимларни шакллантириш, семинар-мустаҳкамлаш ва билимларни такомиллаштириш, имтиҳон-билимларни назорат килиш ва текшириш каби ўқитиш жараёнининг бгинларини амалга оширади. Ўқитишнинг  бу шаклларининг ўзига хослиги билимларнинг асосий манбалари, материални баён килишнинг устувор усуллари, билимларни такомиллаштириш ва шакллантириш, малакалар ва кўникмаларни таркиб топтиришнинг кўпрок кўлланилаётган йўллари, талабалар ўқув фаолиятининг устувор турлари билан аникланади. Масалан, лекцияда маълумот олишнинг асосий манбаи ўқитувчи бўлса, семинарда-талабалардир.

куйида ўқитишнинг кўшимча шаклларини кискача таърифлаб ўтамиз: 1. Лекция (ўқув лекцияси) – талабаларга 45 минут давомида дарсга нисбатан кўпрок ҳамдаги ўқув материалнинг монологик баён килиш усулидир. Лекция таркибида суҳбат ўқитиш методи сифатида ишлатилмайди. Ўқув лекцияси юкори гуруҳ талабаларига мўлжалланади, чунки улар узок вақт оралигида маълумот кабул килиш, уни акнглаш, кайта ишлаш ва мустақил ўзлаштиришга диққатни қарата оладилар.

2. Ўқув конференцияси – ўрганилаётган материал аввал яхши ўзлаштирилган материалларга асосланса, мараккаб бўлмаса, дарсликда ва ўқув кўлланмаларида тушунарли ифодаланган бўлса ўтказилади. Талаба мос дастур мавзуси бўйича конференция ўтказиши, талабалар мунозарасини ташкил килиши мумкин.

Мунозара олдиндан тайёрланган бўлиши, ўқитувчи талабаларнинг маърузалари мавзуларини, уларнинг мустақил ишлари асосий йўналишларини аниклаши керак. Бунда ўқитувчининг роли талабалар тортишувларини шарҳлашдан, муҳокама натижаларига якун ясашдан иборат. Ўқитишнинг бу шакли кўпрок адабиётлар билан ишлаш малакалари ва кўникмалари етарли даражада шакллантирилган талабалар  учун мўлжалланади.

3. Ўқув экскурсияси – табиий шароитларда кузатишлар ўтказишга, турли предметлар, ҳодисалар ва жараёнларни ўрганишга имкон берадиган ўқитишни ташкил килиш шаклидир. Талабалар музейлардаги экспонатлар билан, фабрика ва заводлардаги иш жараёни билан танишиб, табиат кўйнида турли ҳодисаларни кузатиб билимлар эгаллайдилар.

Ўқув дастурларида кўзда тутилган экскурсиялар мажбурий бўлиб, у ёки бу ўқув предметини ўрганиш учун ажратилган вақт доирасида ўтказилади. Экскурсиялар дарсларда дастурнинг маълум бўлимларини ўрганилиши билан боғлиқ ҳолда ўтказилади. Табиатга, ишлаб чикариш корхоналарига, музейларга, тарихий жойларга экскурсиялар уюштириш мумкин. Ўқув юртида географик ва адабий экскурсиялар ҳам ташкил килинади. Кўпчилик ҳолларда бир неча фанлар бўйича бир вақтнинг ўзида экскурсия уюштирилади ва уни комплекс экскурсия деб аташади. Ўқув жараёнида эгаллаган ўрнига кўра экскурсиялар кириш (олдиндан ўтказиладиган), жорий (ҳамроҳ, яъни ўтилаётган дарсга параллел ҳолда уюштириладиган) ва якуний (мавзу ёки бўлим бўйича дарслардаги ўқув ишига якун ясовчи) экскурсияларга бўлинади.

4. Практикумлар талабалар билан ўтказиладиган лабаратория ёки амалий машғулотлардан иборат бўлиб, улар мобайнида талабалар дастурга мос равишда маълум цикл ишларни бажарадилар. Практикумлар лабараторияларда, устахоналарда, ўқув кабинетларида, ўқув-тажриба участкаларида ўтказилади.

Талабалар ишларни бажаришда кўпроқ мустақиллик ва топшириқларни бажаришга ижодий муносабат намоён килишади. Практикумга ажратилган вақт доирасида ўқитувчи унга режа тузади, ўқув кўлланмалари ва дарсликларда берилган кўрсатмаларга кўшимчалар тайёрлайди. Практикум дастурида белгиланган топшириқларни бажариш ҳар бирталаба учун мажбурийдир.

5. Семинарлар дастурнинг асосий бўлимлари ўрганилгач, ва кўпрок ижтимоий фанлар бўйича юкори гуруҳларда  ўтказилади. Бу ўқув шаклида суҳбат ва талабаларнинг мунозаралари бирлаштирилади. Ўрганилган материални назарий жиҳатдан умумлаштиришда, талабаларни мустақил ахборотлар билан сўзга чикишга ўргатишда, бахс-мунозара юритиш, ўз фикрларини ҳимоя килиш, талабаларни ижтимоий ҳаётда иштирок этишга ва таълим олишни давом эттиришга тайёрлашда семинар магулотларининг роли катта.

Семинарни ўтказишда машғулотнинг режаси олдиндан ўқитувчи томонидан тузилади ва талабалар билан муҳокама мобайнида тўгриланади. Режага мувофик ҳар бир талабанинг ва бутун гуруҳнинг бўлажак семинарга тайёргарлик дастури белгиланади, топшириқлар таксимланади, ҳамма учун мажбурий фойдаланиладиган адабиётлар тавсия этилади.

Ахборотлар, рефератлар, маърузаларнинг мавзулари семинарда кўпрок муаммоли шаклда берилади.  Семинар ўқитувчининг кириш сўзи билан бошланиб, талабаларнинг маърузалари тингланади, бахс-мунозаралар юритилади. Машғулот сўнггида ўқитувчи унга якун ясайди, семинар натижаларини аник ўқитиш вазифалари билан боглайди.

6. Факультатив машғулотлар талабалар томонидан танланадиган ва уларнинг ҳоҳиш-истакларига кўра ўрганиладиган, илмий-назарий билимларини ва амалий кўникмаларини чукурлаштириш ва кенгайтиришга мўлжалланган ўқув предметларидир.

Ўқув режаларида факультатив машғулотларни ўтказиш белгиланиб, ҳар бир талабага биронта факультативни (танланадиган предметни) танлаб олиш имконияти берилади. Факультатив машғулотлар мажбурий фанлар бўйича дарслар билан якин алокада ўтказилади. Уларда лекциялар амалий машғулотлар Билан биргаликда амалга оширилади.

Талабалар китоб устида ишлаш, ақлий меҳнат кўникмалари, унчалик кийин бўлмаган экспериментлар ва тажрибалар ўтказиш малакаларини эгаллаб оладилар. Факультатив машғулотларда муаммоли ўқитиш, талабаларнинг индивидуал ижодий кобилиятларини ривожлантиришга ҳам кенг ўрин берилади.

7. Талабалар билан кўшимча машғулотлар уларнинг билимларидаги камчиликларни тўлдириш, ўзлаштирмасликнинг олдини олиш максадида ташкил килинади. Масалан, консультациялар, қолоқ талабалар билан кўшимча машғулотлар, кучли талабаларнинг қолоқ талабалар билан машғулотлари, ўқитувчининг талабалар билан индивидуал машғулотлари шулар каторига киради.

8. Синов ўқув дастурининг алоҳида бўлимларини ўзлаштирганликнинг, малакалар ва кўникмаларнинг шаклланганлигининг сифатини текшириш учун ўтказилади.

9. Имтиҳон ўқув йили ёки бир неча йиллар давомида талабаларнинг ўқув-билиш фаолияти натижаларини кайд этиш учун амалга ошириладиган ўқув ишини ташкил килишнинг шакли.

10. Талабаларнинг уй ўқув ишлари ўқитувчининг ўрганилаётган материални такрорлаш ва янада чуқурроқ ўрганиш ҳамда амалда кўллаш бўйича топшириқларини мустақил бажаришдан иборатдир. Уй ўқув ишлари икки белги билан характерланади: ўқитувчи томонидан бериладиган ўқув топширигининг мавжудлиги; бу топшириқни бажариш бўйича талабаларнинг мустақил ишлари. Уй вазифалари куйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:

-дарслик бўйича ўқув материалини ўзлаштириш;

-оғзаки машқлар бажариш;

-ёзма равишдаги машқларни бажариш.

Наргис  ҚОСИМОВА,

филология фанлари номзоди

 

ЭКОТУРИЗМ ИМКОНИЯТЛАРИ ёки табиатни асрашга янгича назар

eco-tourism2 (1)

Юртимиз гўзал табиатининг сўлим гўшалари, пурвиқор тоғлари, зилол сувли сойлари, яшил гиламга бурканган қир-адирлари,  ўзга сайёралар рельефини эслатувчи қум барханлари ҳар қандай сайёҳнинг эътиборини тортиши турган гап.  Бугунги кунда сайёҳларни юртимизга жалб этадиган йўналишлардан бири экотуризм бўлиб, у  ҳудуд табиати билан танишиш, экологик барқарорлик тамойилларига асосан маҳаллий аҳолининг ўз она ерига бўлган меҳрини кучайтириш билан боғлиқ миллий қадриятлар, удумлар ва маросимларни ўрганиш, мавжуд экологик муаммоларга муносабатини билдиришни ўз ичига олади.

Тошкент давлат аграр университетининг доценти Бобур Комиловнинг фикрича, экотуризм атамасини Гектор Цебаллос-Ласкурейн 1983 йили киритиб, унинг асосий мақсади инсоннинг экологияга нисбатан салбий таъсирини камайтиришдир. Экотуризм  ўз ичига  асосий учта мезонни олиб, булар флора, фауна ва геологик ўзига хосликлардир. Бугунги кунда экотуризмни юртимизда ривожлантириш учун барча қулай шарт-шароитлар мавжуд, дейди Б.Комилов.- Биргина тоғ ва чўл ҳудудларнинг ҳайвонот олами, ўсимлик дунёси, хусусан доривор гиёҳлар билан танишиш,  деярли барча геологик қатламларни ўз ичига олган рельефларни кўриш, сув ҳавзалари бўйлаб сайёҳатарни уюштириш Ўзбекистоннинг сайёҳлик борасидаги салоҳиятининг ўсишига олиб келиши билан биргаликда,  мавжуд маҳаллий экологик муаммоларни ҳал этиш учун зарур маблағнинг кириб келишига ҳам пойдевор бўлиб ҳам хизмат қилади.

Ҳўш, экотуризмнинг асосий тамойиллари нимадан иборат? Аввало, бу:

-табиат қўйнига саёҳат, махаллий  табиий ёдгорликлар, мазкур ҳудудга хос анъана ва урф-одатлар билан танишиш;

- экологик барқарор муҳитни  яратиш ва унинг қонуниятларига амал қилиш;

- табиатни асрашга ҳисса қўшиш;

-экологик таълим;

- маҳаллий аҳолини экотуризмни ривожлантириш учун рағбатлантириш (тушаётган даромаднинг маълум қисмини аҳолига йўналтириш, бу ўз навбатида аҳолининг ўзи яшаб турган ҳудуддаги табиатни асрашга ундайди).

-экотуризм ривожлантириш кўзда тутилган ҳудудларнинг иқтисодиётини, шунингдек сайёҳларга кўрсатиладиган хизмат турларини яхшилаш ва такомиллаштиришдир.

Юқорида санаб ўтилган ишларни қандай амалга ошириш мумкин?

Албатта, экотуризм қатнашчиларини табиатга зиён етказмаслик,  доривор гиёҳларни юлмаслик, атроф- муҳитни ифлонтирмаслик ҳусусида огоҳлантириш;

- сайёҳларни олиб юришда экологик тоза транспорт — велосипед, отлардан фойдаланиш;

- барча ахлатлар махсус елим халталарга йиғилиб,  ахлат тўкиладиган жойларга ташлаш;

- дам олиш жойлари ва гулхан ёқиш фақатгина махсус белгиланган ерларда амалга ошириш;

- тирик табиат объектларидан ясалган сувенир ва эсдаликларни сотиш ва сотиб олишга йўл қўймаслик,  гуллар, гиёҳларни фақатгина махсус рухсат орқали узиш;

- сайёҳларнинг дам олиши учун қуриладиган кемпинглар, уйлар, меҳмонхоналар табиатга уйғун бўлиб, унинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига зарар етказмаслиги, ишлатилган сув, мағзава ва бошқа чиқиндиларни ташқарига чиқармасдан, ёпиқ экотехнологик тозалаш қурилмаларидан фойдаланиш. Сайёҳларга табиат объектларига боришдан олдин бир кунлик экологик таълим борасида семинар-тренинг ўтилади ёки бу билимлар табиат қўйнида амалга оширилади. Албатта экотуризм ўз ичига табиатшунослик музейлар, ўқув экологик йўлкалар,экотехнологик хўжаликлар  билан танишишни ўз ичига олиши зарур.

Бугунги кунда юртимизнинг турли ҳудудларида туризм, хусусан экотуризмни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

-Экотуризм объектларини юртимизнинг биргина Жиззах вилояти мисолида кўрадиган бўлсак, булар Фориш туманида миллий ўтовлардан иборат туристик база, Нурота қўриқхонасининг ҳайвонот дунёси, Айдаркўлда балиқ ови ва Қизилқум кенгликларида туя ёки отда сайр каби хизматлар сайёҳларга таклиф қилиниши мумкин, дейди Жиззах вилояти хокимининг матбуот котиби Дилмурод Абдураҳимов.- Бундан ташқари экотуризм қатнашчиларига Зомин туманидаги табиий ва соғломлаштирувчи иқлимда дам олиш, қишки мавсумда тоғ чанғисида учиш,  Жиззах шаҳрида Амир Темур дарвозаси ва Сангзор кўли бўйида қуёш ботишини томоша қилиш, миллий таомлар чойхонасида тановвул қилишни таклиф қилиш мумкин. Дастурга мувофиқ вилоятда туризм соҳасини ривожлантириш мақсадида эса сайёҳларга  кўрсатиладиган барча хизмат турларини яхшилаш, жумладан Жиззах, Зомин ва Фориш туманлари ва Жиззах шаҳрининг тарихий туристик масканларида ободонлаштириш таъмирлаш ишларини ташкил этиш, йўлларда ушбу объектларга йўналтирувчи инглиз, рус ва ўзбек тилларида кўрсаткичлар ўрнатиш, Фориш туманида “Ўтов”лардан иборат турбаза қуриш, тоғлар, қўриқхона ва чўл ҳудудларига от ва туяларда сайёҳатни ташкил этиш, вилоятнинг барча меҳмонхоналарида сувенир, антиквар ва миллий ҳунармандчилик дўконларини ташкил этиш лозим. Шунингдек, Зомин, Фориш, Бахмал туманларига бориш ва М-39 автомагистраль орқали Жиззах шаҳрига кириш қисми автомобил йўлларини стандартларга мувофиқ таъмирлаш каби турли лойиҳаларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ. Бу ишларнинг дебочаси сифатида  2012 йилнинг ноябрь ойида “Ўзэкспомарказ” павильонида ўтказилган 17-Тошкент халқаро таристик ярмаркасида Жиззах вилояти туристик объектлари ва имкониятлари тўғрисида тақдимот бўлиб ўтди. Жумладан, БМТнинг Тараққиёт дастури лойиҳаси асосида ташкил этилган Зомин тумани туристик имкониятлари бўйича алоҳида кўргазмалар намойиш этилди. Ушбу лойиҳанинг давоми сифатида Зомин туманида Республикада таниқли сайёҳлик фирмалари иштирокида Зомин тумани туристик имкониятлари, Зомин сиҳатгоҳида таклиф этиладиган хизматлар, қишки мавсум ойларида тоғ чанғиси йўналиши бўйича янгича туристик хизматлар таклифи юзасидан келган мутахассислар иштирокида семинар ўтказилди. Айни  пайтда Жиззахда туризм, шу жумладан экотуризм соҳасини ривожлантириш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда.

Наргис ҚОСИМОВА

Windows_7_Wallpaper_-_Ecology

ЭКОЛОГИК ТАРБИЯНИ ЎЗИМИЗДАН БОШЛАЙЛИК

Ўзбекистон табиати… Унинг пурвиқор тоғлари, зилол сувлари, салқин сабоси, чечаклар ифори уфуриб турган ҳавосидан неча асрлардан буён шоиру-ёзувчилар ўз ижодларида  ўз аксини топиб келмоқда. Давоми