Category Archives: экомуаммо

«Озон туйнуги» хавфи саломатлиги кушандасидир

 

 озон

Инсоннинг табиат билан дастлабки муносабатлари фаол-моддий асосларга таянган бўлиб (афсона, ривоят) тафаккур тизими шу тариқа неча минг йиллик тажрибалар натижасида шаклланди. Бу тизим «Авесто», Геродотнинг «Тарих» асаридаги маълумотларда, қадимий туркий битикларда, халқ яратган оғзаки адабиёт намуналари, мақол ва маталларда ўз ифодасини топган.

«Авесто» да табиатга муносабат икки жиҳат билан намоён бўлади. Биринчиси–табиат унсурларини, иккинчиси–табиат билан моддий яратувчанлик муносабатларини муқаддаслаштириш. Масалан, сув улуғланар экан, унинг дон ундириши, чорва ташналигини қондириши, инсон бойлигига барака келтириб мулкни купайтириши, ўлкаларни гуллаб–яшнашига олиб келади. Шунингдек, ушбу дурдона асарда дунёнинг моддий асоси ҳамда инсон фитрати ва жисмининг омили бўлган ер, сув, ҳаво, олов ниҳоятда азиз тутилган. Жумладан, тупроқ ва ҳаво шундай эъзозланганки, ҳавони булғаш, ифлос қилиш ерга ҳайвонлар ўлиги у ёқда турсин, одамлар жасадини кўмиш ёки сувга оқизиш катта гуноҳ ҳисобланган. Марҳумлар жасади сувни, ҳавони, тупоқни заҳарлаб қўймаслиги учун сопол идишларда кўмиш расм бўлган.

Кейинги пайтларда жамиятнинг табиатга ва унинг ривожланишига таъсири натижасида она сайёрамизда жиддий ўзгаришлар содир бўлмокда. Табиат неъматларидан инсон ва жамият эҳтиёжи учун фойдаланиш талабининг орта бораётганлиги оқибатида табиий муҳит кескин ўзгара бошлади. Инсоннинг табиат жараёнларига ана шундай муносабатда бўлиши натижасида XX аср охирига келиб, умумбашарий, минтақавий, маҳаллий, экологик муаммолар авж олиб кетди. Булар ичида «ёқилғи муаммоси» — ёқилғи — энергети­ка ресурсларининг камайиб бориши ҳозирнинг ўзидаёқ хавф солмоқда. Та­биий газ ва нефт 90-100 , тошкўмир эса 120 йилга етиши тахмин қилинмоқда. Кейинги 100 йил ичида ер юзининг ўртача ҳарорати 0,5-1,0 С га ортганлиги аниқланган. Бу атмосферада (С02) карбанат ангидирит миқдорининг ортиб бориши туфайлидир. Агар атмосферанинг саноат ва автотранспортдан чиққан чиқиндилари билан зарарланиши шундай давом этса, XXI аср охирларига бориб, ер юзи­нинг ҳарорати яна 1,5-4,5 С га ортиши мумкинлиги мутахасисларимиз томонидан далиллаб берилмоқда. Иқлимнинг бундай ўзгариши чўлга айланиш жараёнининг жадаллашувини, ёғингарчиликлар, географик зоналарнинг сув сатҳининг кўтарилишини, музликларни эришини тезлаштиради. Атмосферага ҳар йили киши бошига 300 кг дан ҳар хил чириндилар чиқарилади. Битта автомобил бир йилда 100 кг зарарли газларни атмосферага чиқаради. Шунча миқдордаги кислородни эса, тахминан 25-30 минг гектар ўрмон 8 соат ичида ишлаб чиқара олади. Ваҳоланки, бугунги кунда дунё бўйича ёғочни қайта ишлаш саноати 1 секундда 40 гектар ўрмонни кесиш қудратига эга ва шундай бўлаяпти. Бу эса, ўз навбатида атмосфе­рада азон тўпланишига йўл қўймайди ва бу ҳолат “азон туйнугини” ҳосил бўлишига олиб келмоқда. Ер шарини ўраб олган азон қобиғи баҳорда ўзининг энг кўп ўловчи — 446 допсон бирлигига тенг , келади. 1 допсон бирлиги яъни, 1 ДБ — 0,001см га тенг (нормал ҳарорат ва босимда) азоносферадаги азон қобиғининг йиллик ўртача меъёри 300 ДБ га ёки нормал шароитда 3 мм қалинликда бўлади. Маълумки, азон қобиҚи қуёшдан келадиган зарарли нурлардан бутун мавжудотни ҳимоялайди. Мабодо азон қобиғи 5 фоизгагина камайса, одамлар орасида тери раки (мелонома ва карционома) хасталиги 10 фоизга ортиши эҳтимолдан йироқ эмас. Шу камгина миқдордаги азон қобиҚи юпқалашса ёки ўзининг табиий меъёри­дан четга чиқса, албатта жиддий эколо­гик инқирозларга олиб келади. Бугунги кунда табиат мусаффолигига саноат чиқиндилари ҳам жиддий хавф солиб, ин­сон саломатлигига ҳам катта таъсир ўтказмоқда.

1953 йили Япониянинг Миномата шахрида сирли бир касаллик пайдо бўлиб, унга юлиққан беморлар икки ҳафтадан сўнг хотирасини, нутқ ва эшитиш қобилиятини йўқотиши кузатилган. Бу касалликка чалинган беморларнинг 43 таси вафот этган. Қолган 73 таси ҳам дарддан бутунлай фориғ  бўлолмаган. 1959 йилга келиб, ушбу касал­лик тарихи тўлиқ ўрганилди.  Миномата шаҳрида завод  оқавасидаги симоб чиқиндилари дарё – кўлларга ташланар экан. Балиқ танасида тўпланган симоб инсон организмига ўтиб, унга аста — секин таъсир этган. Шу сабабли ҳам, бу касаллик «Миномата» касаллиги номини олган.

Хақиқатдан ҳам, атроф — муҳитни муҳофаза этиш, табиий бойликларни сақлаш тўғрисида Қамхўрлик қилиш инсониятнинг бундан кейинги ривожи учун шарт — шароитларни таъминловчи ресурслардан оқилона фойдаланиш давримизнинг долзарб ва кечиктириб бўлмас вазифасидир.

Салоҳиддин НИШОНОВ

 Жиззах вилояти, Зафаробод  Агросаноат ва транспорт касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси

ОЗОН ҚАТЛАМИНИ АСРАЙЛИК

    16 сентябрь—Халқаро озон қатламини ҳимоя қилиш куни

ozon-layer-1

Ер юзининг ҳимоя қобиғи ҳисобланган озон қатламининг емирилиши бутун дунё мамлакатларини ва шу билан бир қаторда, Ўзбекистонни ҳам хавотирга солиб, долзарб муаммога айланиб бормоқда. Ушбу муаммонинг ечимини топиш ва сайёрамиз табиатини муҳофаза қилиш Ердаги ҳаёт учун Озон қатламини ҳимоя қилиш борасидаги Ўзбекистон Республикасида Вазирлар Маҳкамасининг “Озон қатламини ҳимоя қилиш соҳасидаги шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори доирасида амалга оширилмоқда.

Энг кўп озон стратосферада тўпланиб, у Озон қатлами деб аталади. Стратосферада ҳаво умумий зичлигининг пасайиши натижасида ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади, озон концентрациясини ошиб бориши кузатилади. Ҳаво қатлами яхши исийди, чунки нурлари таъсирида бўлаётган озон парчаланиши иссиқлик чиқиши билан бирга кечади.Натижада Ер юзида ҳаётни ҳимоя қилиш учун энг асосий жараён юз беради, ўткир ультрабинафша нурларининг бир қисми ютилади.Агар Қуёш нурлари ерга буткул тушса у ҳолда ҳайвонлар ва ўсимликлар гўёки улкан товада қовурилгандек қовжираб кетади.бизга ультрабинафша нурларининг бир қисмидан камроғи ҳам етади, акс ҳолда организмга куйиш, тери саратони, кўриш нурини пасайиши, масалан, кўз касалликларидан катарактанинг авж олишига сабаб бўлади.Ортиқча исиш хавфи мавжуд бўлган мамлакатлар сирасига Хитой, Япония, Ҳиндистон ва тропик мамлакатлар киради.Бу каби мамлакатларда ҳаёт кечирувчи инсонлар Озон қатлами сийраклашуви натижасида кучайиб бораётган офтоб нуридан сақланишлари учун: қуёшнинг тик нурларидан ҳимоя қилувчи махсус бош кийим кийиб юриши, кўзни ҳимоя қилувчи махсус кўзойнак тақиб юришлари лозим. Озон қатлами азот оксиди, гидрооксил, атомли хлор ва бром каби эркин радикал катализаторлар билан парчаланиши мумкин. Аэрозоллар, дезодорантлар, инсектицидлар ва бошқа маҳсулотларда ишлатиладиган, таркибида хлор-фтор-углерод мавжуд бирикмалар, бромли метил мазкур қатламга салбий таъсир кўрсатади. Лекин озонга ўт ўчиришда қўлланиладиган таркибида углерод ва галогенлар (фтор, бром, баъзиларида хлор) бўлган кимёвий бирикмалар энг кўп зарар етказади.
Ишлаб чиқаришнинг ривожланиши асосан техника ва технологиялар билан боғлиқ. Лекин масаланинг иккинчи томони ҳам бор.
Ишлаб чиқариш жараёнида, шунингдек, таркибида ОЕМлар бўлган техникалар, буюмлардан оқилона фойдаланмаслик табиатга, жумладан, озон қатламига кучли салбий таъсир кўрсатади. Масалан, айрим маҳсулотлар, жумладан, совутгичлар ва сунъий иқлим ҳосил қилиш тизимларида фойдаланиладиган хлор¬фторуглеводород (ХФУ)лар «бошланғич галоген газ» кўринишида атмосферага кўтарилиб, стартосферага етиб боргач, парчаланиб, ўзидан озонни емирадиган хлорли атомлар ажратади. Муҳофаза қатламининг юпқалашиши ёки унда «тешик»лар пайдо бўлиши оқибатида қуёшдан тараладиган ультрабинафша нурлар оқими кўпайиб, тери саратони, иммунотизим кучсизланиши, парда катаракти касалликларига, фотосинтез сустлаши натижасида эса ўсимликлар ҳосилдорлиги пасайишига олиб келади
Вена Конвенциясига қўшилган ва Монреаль Баённомасини маъқуллаган мамлакатимизда озон қатлами емирилиши олдини олиш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда. Мана ўн икки йилдирки, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш Бош бошқармасида Озонни Емирувчи Моддаларни алмаштиришни бошқариш офиси фаолият кўрсатиб келмоқда. ОЕМдан фойдаланишни тўхтатиш бўйича Миллий дастур ва бошқа экологик лойиҳаларни амалга ошириш борасида унинг зиммасига катта масъулият юкланган.
Ҳозирги пайтда мамлакатимизда маиший техникалар (масалан, совутгичлар) ва қатор маҳсулотларни ишлаб чиқаришда озон қатламини емирувчи моддалар ўрнига улар ўрнини босувчи бирикмаларни қўлланиш чоралари кўрилмоқда. Айни пайтда импорт қилинадиган буюм ва техникаларда ана шу меъёрларга риоя этилгани жиддий назоратда турибди.
Борлиққа салбий таъсир кўрсатадиган омилларни англаш кишиларда уларга ўз имконияти даражасида қарши курашни эҳтиёжга айлантиради.  Бу эса экологик маданиятга боғлиқ.

Н.Қосимова

УММОНДАГИ ТОМЧИ ҲАМ ҚАДРЛИ

Drop of water

 

ХХ1 аср инсоният ҳаётига нафақат ахборот технологиялар ривожи ва тезкор ахборот алмашинув асри, балки дунёда иқлим ўзгариши ва унинг оқибатида  келиб чиқаётган сув муаммосининг кескинлашуви даври сифатида ҳам  кириб келди.  Нафақат Жанубий қутбда жойлашган мамлакатлар, балки  бутун дунё давлатлари тоза сувнинг етишмовчилиги, унинг ифлосланиш муаммосига дуч кела бошладилар. Олимларнинг фикрича, бугунги кунда Ердаги барча сув заҳираларининг 97,5 фоизи шўр сув бўлиб, инсон ҳаёти учун яроқли чучук сув атиги 2,5 фоизни ташкил этади. Агарда шундан 75 фоизи тоғ музликлари ва қутбда “музлаган” ҳолда, 24 фоизи ер ости сизот сувлари, 0,5 фоизи эса тупроқдаги намлик эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак, энг арзон ва фойдаланиш қулай бўлган чучук сув заҳиралари кўл, дарё, ер ости сизот сувлари ва бошқа сув ҳавзаларида мавжуддир. Улар дунёдаги сув заҳираларининг 0,01 фоизинигина ташкил этиб келмоқда. Бугунги кунда инсоният ҳар куни 3,8 минг куб.км. сувни ишлатиб, олимларнинг ҳисоб-китобига кўра, унинг заҳираси яқин 25-30 йилгагина етиши мумкин.  Чунки қишлоқ хўжалигига кетаётган сув ҳажми 69 фоизни ташкил этса, 23 фоиз оби –ҳаёт манбаи ишлаб чиқаришга, 6 фоизи эса кундалик ҳаётда сарфланади. Ривожланган мамлакатларда ҳар бир фуқаро кунига 200-300 литр сувни сарф қилмоқда, бу кўрсаткич иқтисодий кўрсаткичлари юқори бўлмаган давлатларда атиги 50 ва ундан кам  литрни ташкил этади. Ер юзида 500 миллион нафардан ортиқ инсон чучук сув етишмовчилигидан азият чекади. Юқорида келтирилган рақамлардан кўриниб турибдики, сув — бу бебаҳо неъматдир ва уни тежаб ишлатмаслик яқин келажакда оғир оқибатларга олиб келиши муқаррар. Зеро, сув биосферада ўзига хос ўринга эга бўлиб, унинг хоссалари ҳануз тўлиқ ўрганилмаган. Олимлар сувнинг таркибини ўрганишар экан, ҳар гал тадқиқотлар унинг янги хосса ва хусусиятларини кашф этилишига олиб келмоқда. Бир қарашда оддий формула — H2O га эга бўлган сувда минерал ва органик моддалар яхши эриб, автотроф ва гетеротроф организмлар ривожи учун қулай яшаш муҳитидир. Айнан шу нарса бундан миллионлаб йил илгари сув ҳавзаларида экотизимнинг вужудга келиши ва ривожланишига омил бўлиб хизмат қилган. Сув молекулалари ҳаракатчан бўлганлиги боис осонгина жой алмашинишади ва тортишиш кучига эга бўлганлиги сабабли сув оқувчанлик хусусиятига эга. Инсон танасининг 97 фоизи ҳам сувдан иборат бўлиб,  ёш ўтиши билан унинг ҳажми камая боради. 50 ёшга келиб, организмда сувнинг миқдори 60 фоизга тушади.  Бу ўз навбатида танадаги алмашиниш жараёнларининг секинлашувига ва қаришига олиб келади. Биз истеъмол қилаётган сув асосан унинг гидрологик айланишидан олиниб, энг хавфли жиҳати бугунги кунда сувга тушаётган кимёвий ва маиший чиқиндилар, ифлослантирувчи моддалар охир-оқибат  ердаги ҳаётнинг яроқсиз ҳолатга келишига олиб келади. Урбанизациянинг кучайиши, қишлоқ хўжалигининг ривожи бу жараёнга ҳисса қўшиб келмоқда.

Қишлоқ  хўжалигида унинг ўрни

 Қишлоқ хўжалигида сув – ўсимлик ва ҳайвонлар ҳужайраларига зарур озуқавий моддаларни етказиб берувчи транспорт воситаси, алмашинув реакцияси қатнашчиси, фотосинтез, гидролиз жараёнларининг қатнашчиси, тирик организмлар ҳароратини бошқарувчисидир. Қишлоқ хўжалик экинларини суғориш, чорва, паррандачиликнинг ривожи йўлида фойдаланиш учун кетаётган сув миқдори ишлаб чиқариш соҳасига сарфланаётган сув миқдоридан анча юқоридир.  Биргина инсон организми учун зарур бўлган  маҳсулотни етиштириш учун кунига 6 м3 сув кераклигини олимлар ҳисоблаб чиқишган. Унинг бир қисми бутунлай сарфланса, ярми кимёвий элементлар билан зарарланган ҳолда биосферага қайтади. Бугунги кунда қишлоқ хўжалигининг сув билан таъминоти  бешта асосий гуруҳга бўлиниб, булар  экин далаларини суғориш, яйловларни, чорвачилик комплекслари ва паррандачилик фермалари, аҳоли пунктларини, турли хил станцияларни сув билан таъминлашдир. Уларга асосан сизот ва сув ҳавзаларидаги сувлардан фойдаланилади.  Ўзбекистонда мазкур соҳада асосий муаммолардан бири тозаланган ичимлик сувдан экинларни суғориш ва бошқа маиший эҳтиёжлар учун ундан фойдаланишдир. Аммо сувдан тежамкорлик билан фойдаланган тақдирда ҳам сув танқислиги муаммоси мавжуд бўлиб, унинг ечими ёмғир, канализацион ва хўжаликда ишлатилган сувларни тозалаш орқали қайта фойдаланишда кўринади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, ишлатилган сувни иккинчи маротаба тозалаб, ундан фойдаланиш табиий ҳудудлар ифлосланишининг олдини олади. Ёмғир сувларини сув йиғиш резервуарларида тўплаб ишлатиш эса, катта намгарчиликда канализация тизимларини енгиллаштириш имконини беради. Дунёда бу борада катта тажриба тўпланган. Бу 91\271 рақамли Европа регламенти бўлиб, Италияда табиий ресурсларни сақлаш ва тежашни рағбатлантиришда ишлатилган сувлардан қайта фойдаланиш борасидаги қонундир (1994 йил  5 январда қабул қилинган). Жаҳонда ишлатилган сувлардан  қайта фойдаланиш учун  Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (WHO), Атроф-муҳит муҳофазаси масалалари бўйича Европа агентлиги (EEA) ва атроф-муҳит муҳофазаси агентлиги (EPA) томонидан талаблар ишлаб чиқилган. Унга кўра мазкур сувлар тозалангач, ўсимлик, ҳайвонот дунёси, тупроқ  учун экологик жиҳатдан бутунлай хавфсиздир, шунингдек, маҳаллий аҳоли ҳаёти учун санитария-гигиена талабларига жавоб бериши лозим. Ҳозирда ишлатилган сувнинг кимёвий ва табиий тозалаш йўллари мавжуд. Биринчисида сувни тозалашда ишлатиладиган кимёвий моддалар у фильтрациядан ўтгач, зарарсизлантирилса, иккинчи усул сувни табиий, тупроқ фильтрациясидан ўтказиш ёки сув ўтлари ва биоорганизмларнинг колониялари ёрдамида тозалашдир. Ушбу усулдан бугунги кунда Германия, Франция, Австрия мамлакатларидан самарали равишда фойдаланиб келинмоқда.

Сўнгги йилларда намгарчиликнинг ортиши, сув тошқинларининг кўпайиши, ёз ойларида сувнинг етишмовчилиги Она-сайёрамиз иқлимининг аста-секинлик билан ўзгариб бораётганлигидан далолат бермоқда. Атмосферага СО2 нинг кўплаб чиқарилиши, ва иссиқхона эффектининг кучайиши музликларнинг эриши, чўлланишнинг ортиши, биохилма-хилликнинг, тупроқ таркибининг ўзгаришига, ўрмонларнинг камайишига олиб келмоқда. Бир бири билан узвий боғлиқ бўлган мазкур экологик муаммоларнинг ечими Марказий Осиёда битта, яъни сувни тежашда ва бу борада аҳолининг экологик маданиятини оширишда кўринади. Мутахассислар мамлакатларнинг сув, энергия заҳираларини ҳисобга олган ҳолда, озиқ-овқат хавфсизлиги нуқтаи назаридан келиб чиқиб, сув заҳираларини  самарали бошқаришни йўлга қўйиш, қишлоқ хўжалигида сувни кўп истеъмол қиладиган экинлар майдонини камайтириш, суғоришнинг тежамкор усулларига ўтиш, 50 фоизгача суғориладиган сувларни йўқотишга олиб келаётган эскирган ирригацион тизимларни янгилаш ушбу муаммони қисман бўлсада бартараф этишини таъкидлашмоқда.  Зеро, мелиорация масалалари асрлар давомида инсоният учун муҳим бўлиб, қадимшунослар илк суғориш каналларининг қолдиқларини Қадимги Миср, Римдан топишган ва деҳқонлар ўша пайтлариёқ деҳқончиликда асосланган мелиоратив усуллардан фойдаланиш ҳосилдорликнинг ошишига олиб келишини билганликларини исботлашган. Бугунги кунда Она еримизнинг олтидан бир қисмида тизимли суғориш чора—тадбирлари қўлланилиб, мазкур майдонлардан жаҳонда етиштириладиган умумий қишлоқ хўжалик  экинларининг 40 дан 50 фоизигача бўлган маҳсулот олинади. Ерларни мелиорациялаш натижасида чўллар ўзлаштирилади, ботқоқликлар қуритилиб экинлар учун яроқли ҳудудга айлантирилади. Энг асосийси, тўғри мелиоратив чора-тадбирларнинг қўлланилиши Озиқ-овқат дастурининг самарали ечими учун омил бўлиб хизмат қилади.

Марказий Осиёда суғориладиган ҳудудларнинг кўпайиши натижасида шўрланган ерларнинг шўрини ювиш коллектор-дренаж сувлар ҳажмининг кўпайишига, бу эса, ўз навбатида  дарё сувларида минерал миқдорининг ошишига олиб келади. Бундай сувлар экинларни суғориш учун яроқсиз бўлиб улар махсус сув ҳавзаларига қуйилади. Аммо асосий  дренаж сувларининг Сирдарё ва Амударёга оқизилиши дарёларнинг суви таркибида минераллар кўпайишига олиб келиб, бу уларни тобора ичимлик ва суғор          иш учун ишлатилишига яроқсиз қилиб қўймоқда.

Мутахассисларнинг фикрига кўра мазкур муаммонинг ечими ернинг шўрини ювишда сувни тежаш, экинларни суғоришда томчилаб суғориш усулидан фойдаланиш, гидромелиоратив тизимнинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини қўллашда кўринади.

                             Ичимлик суви арзонми?

Доно ҳалқимиз бежиз “Олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ” демаган. Афсуски, истеъмол учун республикамизда етказиб бериладиган сувнинг арзонлиги  кўп ҳолларда унинг беҳуда сарфланишига олиб келмоқда. Масалан, савдо дўконларида бир  литрли баклашка суви ўртача 1000 сўм туради ва бир куб сув минг литрлигини ҳисобга олиб, ушбу сонни мингга кўпайтирсак, 1 миллион сўм келиб чиқади (Бу ерда ишлаб чиқариш харажатлари ҳамда талаб ва таклифдан шундай баҳо келиб чиққанлигига биз қарши эмасмиз), аммо аҳолига қувурлар орқали етказиб берилаётган 1м3 тоза ичимлик сувига ҳам катта миқдорда ишлаб чиқариш харажатлари кетиши ҳеч кимга сир эмас. Оқибатда айрим истемолчилар, яьни корхона, ташкилот ҳамда аҳоли ўртасида  қувурларда етказиб берилаётган тоза ичимлик сувига нисбатан баҳоси ўта паст бўлганлиги сабабли (яъни бир минимал иш ҳақи 01.03.2014 йилдан  96 минг бўлса, 230 сўм сув баҳоси-унинг тахминан қарийб 0,23 фоизинигина ташкил қилаётгани кўриниб турибди) беписандлик билан қараш, сувни қадрига етмаслик, унитаз ва ванналар орқали канализацияларга, ариқларга, таморқаларга, боғларга, бедапояларга кўп ҳолларда мақсадсиз оқизиб қўйишлик, маҳаллаларда кўчаларга меъёрсиз сув сепишлик ҳолатларининг гувоҳи бўламиз.  Бундан ташқари асосий ичимлик суви манбаи бўлган очиқ сув ҳавзалари ва дарёларга чиқиндиларни ташлаш ҳам муаммолардан биридир. Бутун дунёда сувни мақсадсиз сарфлашга қарши кураш олиб борилмоқда. Масалан,  Лос-Анджелесда ҳукумат томонидан қабул қилинган қарорга биноан барча санитария-гигиена хоналаридаги ускуналар сувни тежаш мавсадида ўрнатилган бўлиши лозим. Аризонада 1980 йилдаёқ ичимлик сувидан сиамарали фойдаланиш тўғрисида ҳужжат қабул қилинган бўлиб, унга  кўра  сувни тежаш мақсадида йилига ичимлик сувининг нархи ортиб бориши белгиланган. Сув қимматлашган сари аҳоли ўз-ўзидан уни тежай бошлаши исботланди ва бугунга келиб ичимлик сувининг истеъмоли 205 галлондан 161 галлонгача камайган. Япония, Корея ва Америка Қўшма Штатларининг йирик шаҳарларида тоза ичимлик сувининг истеъмоли янги заҳиралардан фойдаланмаслик ҳисобига амалга оширилиб келинмоқда. Бу фойдаланилган сувни қайта тозалаб ишлатиш, ювиниш хоналарида сувни тежаш, бевосита сув билан ишлайдиган маиший техника (идиш ювиш, кир ювиш машиналари)ни бевосита сувни тежайдиган қилиб ишлаб чиқаришни ўз ичига олади. Ҳовлидаги кичик боғларга ва гулзорларга қуруқликка мослашган ўсимликларни экиш, томчилаб суғоришдан фойдаланиш муаммони қисман бўлсада  ечилишига олиб келади.  Афсуски бугунги кунда сувни тежаш ва тозалигини сақлаш борасида амалга оширилаётган ишлар уммонда томчи кабидир. Бутун инсоният ҳаёт-мамот масаласи бўлган сувни асрашга бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилмас экан, фарзандларининг онгига  оилада, у дунёга келган  кунидан бошлаб экологик маданият тушунчаларини сингдирмас экан тез орада  инсоният ядровий қуролларнинг ишлатилишидан ҳам оғирроқ бўлган муаммога, сув етишмовчилигига дуч келиши аниқ. Демак, нафақат ўз ҳаётимиз, балки келажак авлод ҳаёти ҳам сизу бизнинг қўлимизда эканлигини унутмаслигимиз лозим.

Наргис ҚОСИМОВА

 

ҲОВЛИНГИЗДА НЕГА ГУЛЗОР ЙЎҚ?

klumba

Аҳолининг шахсий чорва моллари гулзорларни пайҳон  қилиб юбораяпти, дейди бу саволга марказий даҳаларда яшовчи ҳамшаҳарларимиз.

Юртимиз бўйлаб кенг кўламда олиб борилаётган ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари кўзимизни қувнатади. Айниқса, қўшни водий вилоятларидаги гулзорлар, текис ва озода кўчалар дилни яйратиб, ҳавасингизни келтиради. Ангрен кўчалари ҳам секинлик билан бўлса-да, аста-секин обод бўлмоқда, гулзорга айланмоқда. Бу хайрли ишга астойдил бел боғлаган шаҳар Ободонлаштириш бўлими мутахассислари аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб боришаётганига қарамасдан, кейинги вақтларда машаққат билан етиштирлаётган гулзорлар маҳаллий аҳоли  томонидан пайҳон қилинмоқда. Чунки улар шаҳар ичкарисида мол боқишга одатланишган.

Эрта тонгда уйғониб, тоза ҳаводан нафас олиш истагида кўчага чиқдим. Не кўз билан кўрайки, биз яшаётган кўпқаватли уйлар атрофида бузоқ, қўй-қўзилар бемалол ўтлаб юришибди. Янаям ачинарлиси, уларнинг эгалари бепарво. Гулзорлардаги гуллару ёш ниҳолларни бемалол ғажиб-еяётган молини боқиш уларга муҳимроқ. Аммо атрофдаги гўзалликни, табиатни пайҳон қилаётганини заррача идрок қилмайди. Бир ўспирин менинг қистовим билан қорамолларини 2-даҳада жойлашган чиқиндихона томонга ҳайдади. Энди улар чиқиндилар орасидан ўзларига емиш қидириб, ахлатларни ён-атрофга соча бошлашди. Бу ҳолга бефарқ қараб туролмай ўспиринни койидим.

–               Исминг нима?

–               Акром.

–               Ёшинг нечада?

–               Ўн бешда.

–               Қаерликсан?

–               Кўктеракликман.

–               Нега молларингни  шаҳарга ҳайдаб келдинг, ахир уларни бу жойда боқиш мумкин эмас. Жаримага тортишларидан хабаринг йўқми?

–               Бор, аммо молларни яна қаерда боқаман? Кўктеракда яйлов бўлмаса? Одамлар кўриб, эътироз билдирмасликлари учун тонгда уларни ҳайдаб чиқаман. Кечки пайт эса ғира-ширада яна боқаман.

–               Қара, ёш ниҳол ва гулларни  пайҳон қилиб ташлашибди, уларга ачинмайсанми, одамларнинг меҳнатига-чи?

–               …

–               Тутиб олишса, молларингни махсус жойга қамаб қўйишади, кейин жарима солишади. Шуни истайсанми?

–               Сиз хабар бермассиз?

–               Хабар берсам-чи?

Бу гапимдан кейин йигитча шоша-пиша қўй-сигирларини орқага ҳайдади. Унинг ортидан қараб қолдим. Тўғри, Кўктеракда яйлов йўқдир, бироқ бу хонадонида қорамол сақловчилар уларни шаҳарда боқишлари мумкин, дегани эмас-ку?

2-даҳадаги 37-уйда яшовчи Рустам Ҳунаров кўпқаватли уйи ёнидаги ташландиқ ерни  ўзлаштириб гул экибди. Яшнаб очилган  гулларни кўриб, кўзингиз қувнайди. Ҳовлида бир неча туп мевали дарахтлар ҳам бўй чўзган.  Ҳатто уларнинг атрофини темир панжара билан ўраб ҳам қўйган. Бу ҳолдан ажабланиб, ҳаваскор боғбондан бунинг сабабини сўрадим.

–Бир неча йил эккан гул-дарахтларимни  номаълум кимсаларнинг моллари тепкилаб, меҳнатларимни зое кетказишди. Ўйлай-ўйлай охири шу йўлни топдим. Мана, атрофи ўраб қўйилган гулзоримни ўзингиз кўриб турибсиз.

–               Нега бошқа хонадондагилар гул экишмаган? Ёки улар гулларни ёқтиришмайдими?

–               Нега ёқтиришмас экан? Ёқтиришади. Фақат тонг саҳарда, кечки пайт шаҳарга яқин маҳаллалардан  ҳайдаб келинадиган моллар пайҳон қилавергани учун гул экмай қўйишган.

Изоҳга ҳожат йўқ. Суҳбатдошимнинг куюнганича бор. Шахсий хўжалигида чорва моли сақловчи хонадон эгалари шаҳар бедарвоза эмаслигини қачон тушуниб етишади? Хиёбонларни яйловга айлантириб юборганларга қарши тарғибот ишлари олиб бориш кимнинг зиммасида? Чорва моллари қишлоқ хўжалиги экинларини пайҳон қилишларини олдини олишга қаратилган ҳукумат қарорлари чиққан.  Уларда экин-тикинларни пайҳон қилишга йўл қўйган юридик ва жисмоний шахслар жарималарга тортиш чоралари белгиланган.  Ангренда шахсий чорва моллалрини ноқонуний равишда  таъқиқланган жойларда  боққан қанча фуқаро жаримага тортилди? Маҳалла посбонлари, ички ишлар ва табиат нозирлари томонидан даҳаларда ўтлаб юрганида ушланган  чорва моллари  махсус жойда қанча вақт сақланади?  Умуман олганда, бундай махсус жой Ангренда борми? Бу саволларимизга  тегишли идоралардан  жавоб кутган ҳолда мавзуга яна қайтмиз.

Нигора ШОФАЙЗИЕВА. 

ҚОР ҚОПЛОНИ ХАВФ ОСТИДА

B1666157Табиатда учрайдиган ноёб ҳайвон турларидан бири қор қоплони (Илвирс) бугунги кунга келиб ер юзида йўқолиб кетиш хавфи остида бўлганлиги учун ҳам Табиатни муҳофаза қилиш Халқаро иттифоқи ва Ўзбекистон Республикаси Қизил китобларига киритилган. Жаҳонда у сақланиб қолган Хитой, Хиндистон, Покистон, Непал, Афғонистон, Манголия, Бутан, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон мамлакатларининг ташаббуси билан қор қоплонларини  ҳимоя қилиш халқаро нодавлат фонди ташкил қилинган. Ушбу фонд тамонидан 2012 йил декабр ойида Қирғизистон Республикасининг пойтахти Бишкек шаҳрида ташкил қилинган «Жаҳонда қор қоплонларини сақлаб қолиш стратегияси ва келгусида ўтказилиши лозим бўлган тадбирлар» хусусидаги халқаро анжуманда Ўзбекистон делегацияси таркибида иштирок этган қоплоншунос олим, қор қоплони бўйича халқаро эксперт, Хисор давлат қўриқхонаси директорининг ўринбосари Б.Оромовнинг сўзларига кўра, бугунги кунда ер юзида сақланиб қолган қор қоплонларининг сони 4500-7000 бош атрофида эканлиги олимлар томонидан таҳмин қилинмоқда.

Ўзбекистон худудида қор қоплони Жиззах вилоятидаги Зомин, Тошкент вилоятидаги Чотқол  ва Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ, Қамаши ва Шахрисабз туманлари худудида жойлашган Хисор давлат қўриқхоналари-да учрайди.  Хисор давлат қўриқхонаси ташкил килинган даврларда, яъни 1983-1985 йилларда қўриқхона илмий ходимлари тамонидан олиб борилган изланишлар натижасида ушбу худудда 4-6 бош Қор қоплони яшаши аниқланган. Бугунги кунга келиб Хисор давлат қўриқхонаси худудида қор қоплонларининг сони таҳминан 20-25 бош атрофида. Қор қоплони мушуксимонлар оиласига мансуб бўлиб, у Хисор давлат қўриқхонасининг денгиз сатҳидан 2500 – 4400 метргача баландликдаги тоғ қояларида яшайди. Унинг ранги жуда оч, деярли оқ тутунсимон тусли, катта қисмида йирик халқасимон ва қўшилиб кетган майда қора доғлари бор. Узун ва қалин юнги, узун думи, калта бармоқли кенг оёқлари ва кучли ривожланган кўкрак мушаклари баланд тоғ чўққиларида чаққон югуриб ов қилиш ва қишнинг  қаҳрли совуқларига дош беришга асқотади. Танасининг узунлиги 110-125 см, думининг узунлиги 90-105 см.гача бўлиб, урғочиларининг оғирлиги 35-40, эркаклариники эса  50 килограммгача етади. Жаҳон қоплоншунос олимларининг таъкидлашларича, қор қоплонлари табиатда 20 йилгача умр куришади. Улар хар икки йилда бир маротаба битта, гоҳида иккита болалайдилар. Хисор қўриқхонаси ҳудудида қор қоплонларининг асосий озуқа манбаи Сибирь тоғ эчкилари (маҳаллий халқ тилида кийиклар), қизил суғур, ёввоий тўнғизлар, хилол ва какликлардир. Улар аҳён-аҳёнда яйловда юрган уй ҳайвонларига ҳам хужум қилиб туради. Қишда қоплонлар баланд  чўққиларидан қочиб, тоғ эчкиларининг ортидан арча ўрмонзорлари ҳудудига, яъни денгиз сатҳидан 2300-2500 метр баландликларгача тушиб келиб яшайдилар.

Ўтган йилнинг ноябр ва декабр ойларида «Ёввоий табиатни асраш халқаро фонди» (WWF) ва  «Халқаро Пантера жамғармаси»  вакиллари билан Хисор давлат қўриқхонаси ходимлари ҳамкорлигида қўриқхона худудида мавжуд қор қоплонларини сонини аниқлаш мақсадида Қизилсув бўлимининг Қизилдарё  дарё ўзани бўйлаб ҳар қандай шарпани сезиб, автоматик тарзда   ишловчи 40 дона «Пантера» русумидаги фотоқопқонлар ўрнатилди. Йигирма кундан сўнг йиғиштириб олинган фотоқопқонлар олган суратлар ўрганилганда натижа кутилганидан хам аъло бўлиб чиқди. Ушбу тадбир натижасида Қизил китобга киритилган Тянь Шянь қўнғир айиғини 4, Туркистон силовсинини 6, Марказий Осиё қундузини 2, қор қоплонининг асосий озуқаси бўлмиш ёввоий тўнғизни 17 ва Сибирь тоғ эчкиларининг 100 дан   ортиқ суратларини олиш билан бирга Ўзбекистон тарихида илк бор 2 дона қор қоплонининг ҳам суратини олишга муваффақ бўлинди. Ушбу муваффақият жаҳон қоплоншунос олимлари тамонидан кенг эътироф этилди ва бу хақида «Ёввоий табиатни асраш халқаро фонди (WWF) интернет сайтларида мақолалар берилди.

Мамлакатимиз мустақилликга эришганидан сўнг ўтган давр мобайнида табиатда йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ноёб флора ва фауна турларини сақлаб қолиш давлатимиз сиёсатининг энг долзарб соҳаларидан бирига айланди ва борада жуда кўплаб ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, соҳага оид қонунлар, қарорлар қабул қилинмоқда ва яна Ўзбекистон биохилма-хиллигини сақлаб қолиш стратегияси ишлаб чиқилди.

Хулоса қилиб шуни таъкидлаш лозимки, фаунамизнинг ҳимояга муҳтож, ноёб вакилларидан бири қор қоплонини сақлаб қолиш ва келгуси авлодларга етказиш ҳар биримизнинг она-табиат олдидаги бурчимиздир.

Сарвар ОЧИЛОВ

 

 

 

Дарахт кесиш учун рухсатнома олиш шартми?

 

дерево

Маълум булишича,  бир гектар ерга экилган  дарахтлар 200 киши нафас  олганда чикариладиган СО2 газини синдириб, О2 газини ажратиб чикаради.

 Колаверса,  дарахт сояси оромбахш хис богишлаб, иссикдан  саклайди. Лекин куриган, чириган касал теккан ва шахарни ободонлаштириш режаларни  амалга ошириш хамда бинолар, иншоотлар ва коммуникация  курилиш билан  боглик холларда дарахт бутазорларни  кесиш зарурати тугилади.
Куриган дарахтларни  кесиб ташлашда  хам узбошимчалик  билан  иш юритмаслик керак, чунки Узбекистон Республикасининг 1997 йил 29 декабрдаги «Усимликлар дунёсини  мухофаза килиш ва ундан  фойдаланиш тугрисида»ги конуни 15-моддасига     мувофик  урмон фондига  кирмайдиган жойлардаги дарахтларни  ва буталарни кесиш махаллий  хокимият органларининг табиатни мухофаза  килиш кумитаси билан  келишилган холда рухсат берилади. Даставвал шахар ободонлаштириш  бошкармаси   ва табиатни мухофаза килиш кумитасига  хат билан мурожат килиниши  керак. Тегишли хулоса  олингадан сунг, дарахт кесилишига  рухсат берилади.
Усиб турган дарахтларни   кесиш тартиби  Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг  2004 йил 28 октябрдаги №508-сонли карорида белгиланган  булиб, махаллий хокимият хамда табитани мухофаза килиш  кумитасидан  махсус  рухсатнома  расмийлаштириб, такса  асосида   тегишли туловларни бажаргандан кейин кумитамиз розилик беради. Акс холда дарахтларни рухсатсиз кесилиши  маъмурий  жавобгарликка ва хатто  етказилган  зарар микдори энг кам  иш хакининг  100 бараваридан ошса МЖтКнинг 198- моддасига кура жинойи жавобгарликка олиб келади. Оммавий таргибот тизимлари  оркали экологрларимизни  тушунтириш, ташвикот ишларига карамай, усимлик  дунёсига булган  аёвсиз, вахшиёна мунособатлар хали хам учраб турибди,  бу ахоли томонидан  кумитамизга уринли шикоятлар келиб тушишга сабаб булмокда.Баъзе фукароларни тушунтуришига караганда улар дарахтларни  кесиш  учун рухсат олиш  лозимлигини билмасликларини  важ килишади. Вахоланки, Узбекистон Республикаси Конституциясининг 50- моддасида  хар бир фукаро  атроф табиий мухитга эхтиёткорона муносабатда булишга  мажбурлиги  курсатилган.
Дарахтларни  кесиш  масаласида асосий тарзда  мурожаат  килган  фукаролар, тадбиркор ва бошка  шахсларга   кумитамиз томонидан  услубий ёрдам курсатиш  хизматлари  доимо бажарилади.   Хуллас куриган  булса хам, усиб турган  дарахтни хам кесиб  ташлашга  шошилманг тегишли хулосалар   олиш учун  шахар  кукаламзорлаштириш бошкармаси,  табиатни мухофаза килиш кумитасига муржаат  килинг, акс холда жарима тулашингизга  тугри келади. Агар дарахт кесиш холатлар  булса  ва тегишли хужжатлар булмаса 225-22-78; 225-45-78 ишонч  телефонларга  кунгирок килинг. Уйлаймизки  шахримизнинг  хар бир  фукароси, хайрли ишларга  уз  хиссасини  кушади.
Амонмурод  АМОНОВ,  Навоий шахар Табиатни мухофаза
килиш инспекцияси назоратчиси
Манба: http://nav.uz/news/ekology-news

АЙДАРКУЛЬ — ГОЛУБАЯ ЖЕМЧУЖИНА ПУСТЫНИ

aydarkul-lake

Серой лентой вьется ухабистая асфальтовая дорога среди степи. Скучающе посматривая на эту светло желтую гладь, вдруг увидела, как из–за возвышенности вылетели несколько чаек и с пронзительным криком нырнули обратно.

-В степи… чайки? Откуда? — спросила я у шофера Батыра. Батыр — молодой, плечистый парень, крепко державший руль старенькой «Нивы», улыбнулся.

- Сейчась увидете, апа. Эту красоту словами не передать. Мы уже у цели…

Он не успел закончить свои слова. Машина подпрыгнула на очередной яме и вдруг перед моими глазами открылась самое настоящее море. Изумрудные волны ударялись о песчаный берег, образуя белые «барашки» или затихали среди камышей, растущих вдоль берега неровными линиями. Стая чаек с шумным криком перекликались между собой, а двое из них явно не могли поделить серебристую рыбку, которую старались отнять у друг-друга.

- Ну, как. Я же вам сказал, — Батыр победоносно улыбнулся.

Действительно, озеро Айдаркуль оправдывал свое название бирюзового «моря в песках». Глядя на эти водные просторы, возникшие словно мираж, я испытала по настоящему восторг. Воздух здесь был необычным. С одной стороны – Кызылкумы встречными ветрами посылал струю горячего воздуха, который перемешивался с солоноватым вкусом и свежестью озера. По моим сведениям, раньше тут были солончаки. Потом появились озера, образованные горными речками и ручьями.

Сегодня Айдаркуль — крупное бессточное озеро в северно-восточной части Узбекистана, является искусственным водохранилищем в Айдар-Арнасайской системе озёр, занимающей общую площадь 4000 км². Система включает в себя три озера с солоноватой водой (собственно Айдаркуль, Арнасай и Тузкан). Озёра расположены в солончаковой впадине юго-восточной части пустыни Кызылкум. Протяженность озера Айдаркуль более 200 км, ширина местами достигает до 40 км. Айдаркульское озеро начинается с Ташкентской области реки Сырдарьи, а заканчивается в пустыни Навоинской области перед Нуратинскими горами. В этом регионе встречаются многие представители азиатской фауны. Среди них: млекопитающие (ушастый уж, черепаха, лисица, заяц, волк, джейран, сайгак, кабан, шакал, суслик, тушканчик), пресмыкающиеся: (песчаный удавчик, среднеазиатская кобра и т.д.), птицы: пеликан, ласточка, черный гриф, большая горлица, фазан, чайка, перепелка, куропатка т.д.).  А в Айдаркуле водятся более – 30-ти видов рыб: щука, плотва, сазан, усач, сом, судак, окунь, змейголов, обыкновенный толстолобик, жерех и другие.

До середины прошлого века Арнасайская низменность (которая называлась также Голодная степь) оставалась высохшим соляным озером на протяжении большей части года. Только весной в не очень обширной низине на короткое время появлялось озеро Тузкан, которое полностью исчезало с наступлением жаркой погоды.

В начале 1960-х была запружена Сырдарья. Одновременно была сооружена Чардаринская ГЭС. Для контроля уровня воды были поставлены шлюзы, но когда в 1969 году случился сильный паводок, шлюзы были открыты, поскольку пропускной способности плотины было недостаточно. С февраля 1969 года по февраль 1970 году почти 60 % ежегодного стока Сырдарьи (21 км³) направлялось из Чардаринского водохранилища в Арнасайскую низменность. В результате образовалось озеро. С 1969 года Айдаркуль регулярно получало приток из Сырдарьи, если Чардаринское водохранилище переливалось через плотину. Так, постепенно заполнилась водой Арнасайская низменность и образовалось второе по размеру озеро в регионе (после пересыхающего Аральского моря). В 2005 году в Айдаркуле было 44,3 км³ воды. Сегодня площадь озера составляет около 3000 км². Длина его составляет почти 250 км, а ширина — до 15 км.

В озеро были завезены многие виды рыб, в том числе сазан, судак, лещ, сом, жерех, чехонь, змееголов — сейчас эти рыбы служат основой для рыболовства. В год в системе озёр добывается от 760 до 2000 тонн рыбы. На озере Айдаркуль нет подводных течений. Чем дальше к западу, тем вода солоней. На западе минерализация — более 8 граммов на литр. А в устьях на востоке — 3-5 граммов, что создает комфортные условия для биооргической жизни. Подходящие условия позволяют озеру давать треть всей рыбы республики, и рассматривается как база рыбного хозяйства.

Невдалеке появились вагончики. К нам на встречу вышел коренастый мужчина в очках. Узнав, что я журналист, и пришла  написать статью о  рыбаках, он улыбнулся. И представился: Жасур Эшназаров. За крепким зеленым чаем, слушая стрекотания кузнечиков, шелест камышовых стеблей и различные звуки, доносящиеся из озера, мы разговорились.

- Отец наш был водителем. Часто привозил живую рыбу, — начал  разговор Жасур ака, когда я поинтересовалась, откуда у нее страсть к ловле рыбы. — Их иногда  запускали в огромный казан с водой, стоявший  во дворе, а мы, мальчишки, ее подкармливали. А позже рыба стала кормить нас, когда в начале 1990-х годов были открыта дорога к частному предпринимательству.  В Арнасае открыли столовую для любителей рыбных блюд. Я сам жарил сазанов, жереха, леща, сома. Свежую рыбу естественно завозили из Айдаркуля, которая сейчас  кормит не только Арнасайский район, но и половину Узбекистана.

По словам Жасура, они вместе с братом Турабеком  создали свое фермерское хозяйство. Братья Эшназаровы не намерены останавливаться на достигнутом. Раскручивают его прицельно и с дальней перспективой — стать основным поставщиком мальков и сеголеток, чтобы затем зарыблять естественные и искусственные водоемы, расширять производство товарной продукции.

- У нас есть опыт и материальная база, чтобы работать в этом направлении. В то же время многие фермеры  хотели бы выращивать рыбу исключительно на продажу. И одно другому должно помогать, — раскрыл свои планы Жасур ака. –Главное не истреблять слепо рыбное богатство нашей кормилицы, а помогать ему размножатся. Поэтому у нашего хозяйство есть свой маточный пруд, отгороженный прочной сетью, от основного водного пространства, где  выращиваются мальки. До недавних пор это озеро имело репутацию рыболовного рая. Расположенное далеко в джизакских степях, оно считалось глухим и безлюдным, о размерах водящихся там рыб ходили легенды, и туда мечтал попасть каждый уважающий себя рыбак. Однако всеобщая автомобилизация и коммерциализация сделали свое дело. Озеро наводнили рыболовные бригады с десятками километров сетей, поделили его между собой различные арендаторы легального и полулегального толка. Жасур ака тяжко вздыхает.

В маточном пруду, которым владеют Эшназаровы, есть уникальные экземпляры — сазаны и сомы от шести до 15 килограммов. Сазаны нарастили вес в течение пяти лет, чтобы давать жизнь рыбьим косякам.

- Наша главная цель — создать собственный инкубационный цех для получения мальков, — продолжает нашу беседу Жасур Эшназаров. — Рыбоматериал приходится завозить из Ташкента. А это — особые условия транспортировки и, соответственно, большие денежные затраты, что затем ложатся на цену товарной продукции. Рассчитываем на то, что банковский кредит поможет нам решить эту проблему. Мы нуждаемся в больших средствах, чтобы купить современное оборудование, построить инкубационный цех. Сейчас работаем над бизнес-планом, который, по нашим расчетам, позволит поставлять мальков для зарыбления водоемов.

К сожалению, не все рыбаки думают о будущем этого уникального озера и его рыбного богатство. Браконьерство, неумеренный отлов некоторых видов рыб, таких как белый амур, приводит к  сокращению их вида. По данным специалистов[1] на сегодняшний день современное экологическое состояние Айдаркуля заметно нарушены, так как некоторые элементы, находящиеся в составе воде превышают норму. В виду того, что минерализация воды в отдельных районах доходит до 8-10 граммов на литр, эту воду нельзя использовать для орошения сельскохозяйственных культур. При этом снижается и рыбопродуктивность озера, который зависит от увеличения минерализации озера, непостоянства уровня воды, стихийного формирования ихтиофауны, отсутствие естественного воспроизводства белого амура и белого толстолобика, основных промысловых рыб, пользующихся особой популярностью у населения. Несмотря на отмеченные факты, специалисты считают, что  при решение вышеуказанных проблем и при грамотном ведении работ рационального использования и охрана рыбных ресурсов ситуацию можно нормализовать. Учитывая данную ситуацию Правительством Республики Узбекистан экологическая ситуация на Айдаркуле взята под особый контроль и специалистами начаты работы по комплексному изучению состояния гидроэкологических режимов Айдар-Арнасайской водной системы. Ведутся работы по разработке конкретных мер по решению накопившихся проблем.

 

Наргис КАСЫМОВА



[1] Э.Чембарисов, Ф.Шамсиев. Многооблачный комплексный метод оценки состояния водных объектов на основе обобщения различных экологических индикаторов.  Институт водных проблем АН РУз. www.cawater-info.net.

ЭКОЛОГИК ТАРБИЯНИ ЎЗИМИЗДАН БОШЛАЙЛИК

logo3

Ўзбекистон табиати… Унинг пурвиқор тоғлари, зилол сувлари, салқин сабоси, чечаклар ифори уфуриб турган ҳавосидан неча асрлардан буён шоиру-ёзувчилар ўз ижодларида  ўз аксини топиб келмоқда. Аммо сўнгги йилларда тоғ ёнбағрларига дам олгани чиққан киши табиатдан завқ олиш ўрнига сой бўларида, қир ёнбағрларида, дарахтлар тагида сочилиб ётган чиқиндиларни кўриб, кайфияти бузилади. Қишда улар чириб кетмаган, бунинг устига бу йилгилари ҳам қўшилган. Турли шакл ва рангдаги консерва банкалари, пластик идишлар, целлофан ўрамлар, пакетлар, шиша идишлар. Бунга турли-туман темир-терсакларни, автомобил шиналари ва покришкаларни айтмаса ҳам бўлади.  Сув ҳавзасига қарасангиз, қирғоққа урилиб чайқалаётган баклашкалар,  бир марта ишлатиладиган тарелкалар, целлофан пакетларни кўриш мумкин. Шубҳасиз, сув ҳавзасининг тубидаги чиқиндилар бундан кам эмас. Албатта, бундай манзара барчага таниш. Аввал аччиғимиз чиқади, сўнгра биз ҳам  тозароқ жой топиб, еб ичиб, чўмилгач, кечга яқин ишлатилган қоғоз-у-пакетларни шу ерга ташлаган ҳолда уйга қайтамиз. Албатта буни кўрган фарзандларимиз келгусида бу хатти-ҳаракатларимизни такрорламасликка ким кафолат беради? Бежиз доно ҳалқимиз, “қуш уясида кўрганини қилади” демаган. Бундай ҳолат такрорланмаслиги учун, келажак авлодга  мусаффо ҳаво, тоза сув, кўркам  табиатни мерос қолдиришимиз учун ҳар биримиз ўзимизга савол беришимиз зарур: “Мен Она табиатни асраш учун нима қилдим?”. Айнан шу саволни фарзандларга ҳам бериш, ўсиб келаётган авлод она табиатга нисбатан ўйламасдан, масъулиятсизларча муносабатда бўлмаслик кераклигини сингдириш лозим.  Ҳар бир хатти-ҳаракатимизни назорат этишимиз, эколгик тарбияни ўзимиздан бошлашимиз зарур.  Мана мактаб ўқувчиси чўнтагидан конфет олиб, уни очди-да, қоғозини ерга ташлади. Айнан шу, бир парча қоғозни икки метр нарида турган ахлат қутисига ташлаш ҳаёлига ҳам келмади. Чунки у  шундай қилиш керак деб ўйлайди. Атрофда сочилиб ётган қоғозлар ҳам ахлат қутисида эмасда. Икки яшар болани аравачада олиб кетаётган она баклашкада қолган чойни фарзандига ичирди-да, бўшаган идишни йўлак четидаги ариқчага улоқтирди. Боланинг кўзи каламушлар югуриб юрган ариқчадаги ўнлаб  ана шундай баклашкаларга тушди. Унинг онгида бу манзара муҳрланиб қолди. Катта бўлгач, бундай таниш манзараларга у бефарқ қарайди. Ўзи ҳам писта чақиб, тонг саҳарда фаррош томонидан супирилган кўчага пўчоғини ташлаб кетади, машинада кета туриб, бўшаган баклашкани онаси сингари деразадан улоқтиради, сигарета қутисини беписанд, атрофдагилардан уялмай истироҳат боғидаги тахта курсининг орасига тиқиб кетади.  Ҳўш, шахсий тарбияни нимадан бошлаш керак?

Аввало:

-ўз орқангиздан ахлатни йиғиштириб юринг. Чиқиндиларни махсус ажратилган ерга олиб бориб ташланг. Агар бундай имконият бўлмаса, унда пакет ёки газетага ўранг ва уни яқинроқдаги ахлат қутиларига ташланг. Фарзандингиз музқаймоқ қоғозини ерга ташласа, ердан олиб, ахлат қутисига ташлашини айтинг. Буни нима учун қилганингизни болага тушунтиринг. У «Бошқалар ташлаяптику! Нега менга мумкин эмас?!» — деб эътироз билдириши мумкин. Табиатни асраб авайлашимиз зарурлиги, унга бефарқ муносабат қандай муаммоларни келтириб чиқараётганини тушинтиринг.

- сувни тежашни ва ифлослантирмасликка ўрганинг. Уйингиздаги носоз жумракларни тузатинг. Фарзандингизга сув тақчиллиги муаммоси натижасида миллионлаб одамлар азият чекаётганлигини тушунтириб беринг. Япон ёзувчиси Хироси Нома: “Мабодо келгусида ерда ҳаёт тамом бўлса, у атом урушидан эмас, сув етишмаслигидан бўлади”, — деб айтган эди. Шунинг учун сувни тоза сақлаш чораларини кўра олсак, келгусида ердаги ҳаётни сақлаган, халқимизнинг соғлом ва фаровон турмуш кечиришини таъминлаган бўламиз.

-уйда электр чироқларни учириб юришга ўрганинг. Зеро, иссиқлик ва ёруғликни тежаш орқали биз ҳавонинг глобал исиш муаммосини олдини олишга оз бўлсада ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз. Бундан ташқари фарзандингизнинг ўзи фойдаланмаётган нарсаларни ўчириб қўйиши, оилавий  бюджетингизга ҳам ёрдам беради.

- эҳтиёткорона муносабат. Нафақат табиат қўйнига чиққанда ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсини асрашни, балки уйда, маҳаллада, боғчада, мактабда ҳам болаларимизни ўзганинг меҳнатини қадрлаш,  яшаётган, ўқияётган жойини тоза тутиш ва уларга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлишга ўргатинг. Ҳовлида ёки подъезд олдида турган синиқ курсини, болалар арғимчисини фарзандингиз билан бирга тузатинг. Яраланган қуш боласига ёрдам кўрсатиб, уни тузалгунча боқинг. Баҳорда уйингиз атрофини болалар билан биргаликда ободонлаштириб гуллар экинг, дарахт кўчатларини  ўтқазинг. Бунда бола ҳам турли асбоблар билан ишлаш кўникмасини ўрганади. Сизнинг «эҳтиёт қилиш, синдирмаслик ва чиқиндилар ташламаслик» ҳақидаги панд-насиҳатларингиз эса ёшлар учун амалий сабоққа айланади.

Бугун биз экологик маданият ҳақида кўп гапираяпмиз. Аммо тарбияни ўзимиздан бошламас эканмиз, сўзлар ҳавода муаллақ қолиб кетаверади, атроф-муҳит эса ифлосланишда давом этади.

Наргис ҚОСИМОВА

Drop of water

СУВНИ ТЕЖАШ КЕРАКМИ?

Чўл қуёшининг жазирама нурлари отларни ҳолсизлантирар, йўловчиларнинг ташналикдан ёрилган лаблари, чанг ва қумдан қорайган юзлари, умид билан уфққа тикилган кўзларидан фақатгина бир маънони англаб етиш мумкин эди. Давоми

glass-of-water

ОБИ ҲАЁТ МУАММОСИ ҲАМКОРЛИКДА ЕЧИЛАДИ

Берлинда    Марказий Осиё мамлакатларидан келган журналистлар, экологлар, табиатни муҳофаза этиш қумиталари  мутахассисларинг бир ҳафталик учрашуви самарали ўтди, десак янгилишмаган бўламиз. Давоми