Category Archives: экомуаммо

атмосфера

АТМОСФЕРАДА CО2 ДАРАЖАСИ ЭНГ ЮҚОРИ КЎРСАТКИЧГА ЕТДИ

Атмосферадаги карбонат ангидрид (CО2) гази даражаси 2016 йилда миллионга 403 қисмдан (403 ppm) ошди, бу 800 минг йил учун энг юқори кўрсаткичдир. Шундай маълумотлар Бутунжаҳон метеорология ташкилоти (ЖМТ) томонидан душанба куни Женевада эълон қилинди.

«Ўтган 800 минг йил давомида саноатдан аввалги даврдаги атмосферада CО 2 миқдори 280 ppm’дан кам бўлган бўлса, 2016 йилга келиб жаҳон миқёсида 403,3 ppm’га кўтарилган», — дея таъкидланади ЖМТ’нинг парник газлар тўғрисидаги хабарномасида. 2015 йилга нисбатан ўсиш 3,3 ppm’ни ташкил этди, карбонат ангидрид даражаси саноатдан аввалги даврга нисбатан (1750 йилгача) 145%га етди. Метеорологлар бунда икки омил — инсон фаолияти ва 2015-2016 йилларда тропик минтақаларда қурғоқчиликка сабаб бўлган Эл-Ниньо кучли табиат феномени комбинациясини кўришмоқда.

Ўтган 70 йил ичида атмосферада карбонат ангидрид даражасининг ўсиш суръати сўнгги музлик даври охирига қараганда деярли 100 баробарга кўп бўлди. Бу каби кескин ўзгаришлар олдин ҳеч қачон кузатилмаган, дея таъкидланади хабарномада. Тадқиқотларга кўра, CО2’нинг ҳозирги даражаси билан тенг ҳолат Ерда 3-5 миллион йил аввал мавжуд бўлган: ўшанда сайёрада ҳарорат Цельсий бўйича ўртача 2-3 даражага иссиқроқ, денгиз сатҳи эса 10-20 метрга баландроқ бўлган.

ЖМТ маълумотларига кўра, нафақат карбонад ангидрид, балки бошқа парник газлар даражаси ҳам ҳозирда саноатга қадар даврга нисбатан анча юқори. Хусусан, метан (CH4) даражаси 2016 йилда миллиардга 1853 қисмга (1853 mmb) тенг бўлди, яъни 1750 йилдан аввалги даражадан 226 фоиз. Азот оксиди (N2O) ҳозирда 328,9 mmb даражага эга, ёки саноат давридан аввалги ҳолатдан 128 фоиз.

З.ЯРАШЕВА тайёрлади

phpjtNOuV

ЕРНИНГ ҲИМОЯ ПАРДАСИ МУСТАҲКАММИ?

Ер юзининг ҳимоя қобиғи ҳисобланган озон қатламининг емирилиши бутун дунё мамлакатларини ва шу билан бир қаторда, Ўзбекистонни ҳам хавотирга солиб, долзарб муаммога айланиб бормоқда. Ушбу муаммонинг ечимини топиш ва сайёрамиз табиатини муҳофаза қилиш Ердаги ҳаёт учун Озон қатламини ҳимоя қилиш борасидаги Ўзбекистон Республикасида Вазирлар Маҳкамасининг “Озон қатламини ҳимоя қилиш соҳасидаги шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори доирасида амалга оширилмоқда.

Энг кўп озон стратосферада тўпланиб, у Озон қатлами деб аталади. Стратосферада ҳаво умумий зичлигининг пасайиши натижасида ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади, озон концентрациясини ошиб бориши кузатилади. Ҳаво қатлами яхши исийди, чунки нурлари таъсирида бўлаётган озон парчаланиши иссиқлик чиқиши билан бирга кечади.Натижада Ер юзида ҳаётни ҳимоя қилиш учун энг асосий жараён юз беради, ўткир ультрабинафша нурларининг бир қисми ютилади.Агар Қуёш нурлари ерга буткул тушса у ҳолда ҳайвонлар ва ўсимликлар гўёки улкан товада қовурилгандек қовжираб кетади.бизга ультрабинафша нурларининг бир қисмидан камроғи Ҳам етади, акс ҳолда организмга куйиш, тери саратони, кўриш нурини пасайиши, масалан, кўз касалликларидан катарактанинг авж олишига сабаб бўлади. Озон қатлами асосан атмосферанинг Ердан таҳминан 15 дан 50 кмгача масофада бўлган қуйи қисмидан ўрин олган. Озон қатламидаги озон моддаси (О3 ), азот оксиди ( NO), гидроксил ( ОН), атомли хлор ( СI ) ва бром (Br) каби эркин радикал катализаторлар билан парчалиниши мумкин.Инсоният узоқ йиллар мобайнида музлатгич қурилмалари, ҳаво совутгичлари, ўт ўчириш қуроллари, пеноматериаллар, аэрозолларни ишлаб чиқариб ва улардан кенг миқёсда фойдаланиб келмоқда. Бундан ташқари, одамлар тиббиёт ускуналарини стериллаш ва қишлоқ хўжалигида дезинфекция тадбирларида, нефтни қайта ишлаш заводларида катализатор сифатида, эритгичларда, ёғсизлантириш қўлланмаларида, реактив двигателларда ва яна бошқа кўпгина соҳаларда озон емирувчи моддалар қўлламоқдалар. Натижада хлор ва бром каби озон емирувчи моддалар концентрацияси ортиб бормоқда.БМТнинг атроф муҳитни муҳофаза қилиш Дастури асосида 1985 йилда Озон қатламини муҳофаза қилиш Вена конвенцияси ва 1987 йил 16 сентябрда 24 та мамлакатдан йиғилган гуруҳ раҳбарлари озонни емирувчи моддалар бўйича Монреаль шаҳрида баённомани имзоладилар. Бугунги кунга келиб ушбу Монреаль баённомаси 198 та мамлакат томонидан ратификация қилинди ва ушбу давлатлар баённома рўйхатига киритилган 100 га яқин озонни емирувчи моддаларни ишлатишни белгиланган тартибда камайтириб бориш мажбуриятини олдилар.
Шунга қарамай, Ер юзининг ўрта кенгликларида озон қатлами тахминан 3-6 фоизга камайганлигини тасдиқловчи аниқ илмий-амлий далиллар бор. Озон қатламининг емирилиши натижасида Ерга етиб келадиган Б ультрабинафша нурлари (УФ-Б) кўпайиб, ўз ўрнида тери саратони, иммунитет тизими кучсизланиши ва пардали катаракта, ўсимликлар ва ҳайвонот оламига сезиларли даражадаги жароҳатларни келтириб чиқаради.
Хусусан, фотосинтез жараёнининг кучсизланиши оқибатида ўсимликларда ҳосилдорлик пасаяди, палнктон ва фитопланктон сингари денгиз турлари хилма-хиллигининг кескин қисқариши каби саломатлик ва экологик муаммоларнинг вужудга келишига олиб келади.
Ортиқча исиш хавфи мавжуд бўлган мамлакатлар сирасига Хитой, Япония, Ҳиндистон ва тропик мамлакатлар киради.Бу каби мамлакатларда ҳаёт кечирувчи инсонлар Озон қатлами сийраклашуви натижасида кучайиб бораётган офтоб нуридан сақланишлари учун: қуёшнинг тик нурларидан ҳимоя қилувчи махсус бош кийим кийиб юриши, кўзни ҳимоя қилувчи махсус кўзойнак тақиб юришлари лозим. Озон қатлами азот оксиди, гидрооксил, атомли хлор ва бром каби эркин радикал катализаторлар билан парчаланиши мумкин. Аэрозоллар, дезодорантлар, инсектицидлар ва бошқа маҳсулотларда ишлатиладиган, таркибида хлор-фтор-углерод мавжуд бирикмалар, бромли метил мазкур қатламга салбий таъсир кўрсатади. Лекин озонга ўт ўчиришда қўлланиладиган таркибида углерод ва галогенлар (фтор, бром, баъзиларида хлор) бўлган кимёвий бирикмалар энг кўп зарар етказади.
Ишлаб чиқаришнинг ривожланиши асосан техника ва технологиялар билан боғлиқ. Лекин масаланинг иккинчи томони ҳам бор. Ишлаб чиқариш жараёнида, шунингдек, таркибида ОЕМлар бўлган техникалар, буюмлардан оқилона фойдаланмаслик табиатга, жумладан, озон қатламига кучли салбий таъсир кўрсатади. Масалан, айрим маҳсулотлар, жумладан, совутгичлар ва сунъий иқлим ҳосил қилиш тизимларида фойдаланиладиган хлор¬фторуглеводород (ХФУ)лар «бошланғич галоген газ» кўринишида атмосферага кўтарилиб, стартосферага етиб боргач, парчаланиб, ўзидан озонни емирадиган хлорли атомлар ажратади. Муҳофаза қатламининг юпқалашиши ёки унда «тешик»лар пайдо бўлиши оқибатида қуёшдан тараладиган ультрабинафша нурлар оқими кўпайиб, тери саратони, иммунотизим кучсизланиши, парда катаракти касалликларига, фотосинтез сустлаши натижасида эса ўсимликлар ҳосилдорлиги пасайишига олиб келади
Вена Конвенциясига қўшилган ва Монреаль Баённомасини маъқуллаган мамлакатимизда озон қатлами емирилиши олдини олиш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда. Мана ўн икки йилдирки, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш Бош бошқармасида Озонни Емирувчи Моддаларни алмаштиришни бошқариш офиси фаолият кўрсатиб келмоқда. ОЕМдан фойдаланишни тўхтатиш бўйича Миллий дастур ва бошқа экологик лойиҳаларни амалга ошириш борасида унинг зиммасига катта масъулият юкланган.
Ҳозирги пайтда мамлакатимизда маиший техникалар (масалан, совутгичлар) ва қатор маҳсулотларни ишлаб чиқаришда озон қатламини емирувчи моддалар ўрнига улар ўрнини босувчи бирикмаларни қўлланиш чоралари кўрилмоқда. Айни пайтда импорт қилинадиган буюм ва техникаларда ана шу меъёрларга риоя этилгани жиддий назоратда турибди.
Борлиққа салбий таъсир кўрсатадиган омилларни англаш кишиларда уларга ўз имконияти даражасида қарши курашни эҳтиёжга айлантиради.  Бу эса экологик маданиятга боғлиқ.

Н.Қосимова

замин5

ЗОМИН ХАЛҚ БОҒИ: КЕЛГУСИ АВЛОДГА НИМА ҚОЛАДИ?

замин5

Жаннатмакон Ўзбекистоннинг бетакрор гўзалликка эга гўшалари жуда ҳам кўп. Баҳорда чўл, ярим чўл ва даштлар баҳорий чечакларга бурканиб, инсонни ўзига жалб этса, ёзнинг жазирама иссиғида барча тоғларнинг салқин бағрига ошиқади. Ҳудуднинг тоза ҳавоси, салқин сувларидан баҳраманд бўлишни истайди. Юртимизнинг ажойиб, баҳаво масканларидан бири бўлган Зомин халқ боғи Жиззах вилоятининг Зомин тумани марказидан   25 км. узоқликда жойлашган. Халқ боғи шимолдан жанубга — 30 км, шарқдан ғарбга эса 17 км. гача чўзилган. Халқ боғ  1976 йили 8 сентябрда ташкил этилган бўлиб,  майдони  24110 гектар, шундан ўрмонлар — 12130 га,  ўрмон олди ерлари — 16783 га, ўрмондан узоқ ҳудудлар- 7327 га. ни ташкил этади. Боғнинг  энг юқори нуқтаси Шаукартау тоғидир. У денгиз сатҳидан 4030 метр баландликда жойлашган. Зомин халқ боғи ноёб тоғ арча экотизимини сақлаб қолиш ва соғломлаштириш мақсадида ташкил қилинган эди. У икки ҳудудга: соғломлаштириш ва ҳимоя ҳудудларига ажратилган. Туркистон тизмасининг жануби ва жанубий-шарқидаги мустаҳкам тоғ тўсиқларининг борлиги ва шимолий тарафдан ҳудуднинг анча очиқлиги боғнинг микроиқлимига сезиларли таъсирини кўрсатади. Геоботаник ҳудудлаштириш бўйича арча ўрмонларининг икки хил:  термофил ва микротермофил арча тизмалари мавжуд. Халқ боғи ҳудуди табиий шифохона саналиб, мазкур ўлка аҳолисининг севимли дам олиш масканига айланган. Боғда экосаёҳатчилар учун етарлича шароит ва қулайликлар яратилмоқда. Ушбу боғнинг ҳудудида 50 дан ортиқ шифобаҳш гиёҳлар ва озиқ ўсимликлари ўсади.

Зомин тоғлари Туркистон тоғларининг шимолий тизмаларида жойлашган бўлиб, унда  бир-бири билан чегарадош Зомин давлат қўриқхонаси ва Зомин халқ боғи жойлашган. Зомин давлат қўриқхонаси Зомин ва Бахмал туманлари ҳудудида 26840 га майдонга эга бўлиб, 1960 йил ташкил қилинган. Қарағай ўрмонлари ҳудуддаги энг йирик ўрмонлардан ҳисобланади.  Қўриқхонада Ўзбекистон Қизил китобига киритилган 14 та ноёб ҳайвонот турлари  ва 18 та ўсимликлар мавжуд. Ҳудуд 1913 йилдан буён турли даражада муҳофаза остига олингани сабабли, ноёб табиий ресурслар сақланиб қолган.

Зоминда 700 турдаги ўсимликлар ўсади ва улардан 2 таси Қизил Китобга киритилган. Табиий гиёҳлардан бўзноч, пушти радиола,  қизилпойча, қизилқон ва ҳк. ларни топиш мумкин бўлса, манзарали ўсимликлардан  чиннигул, ёронгул, заъфар, заъфарон кабилар ўсади. Дарахтлардан четан, шилви (учқат) ёввойи олма ва ноклар ҳамда бошқаларни учратиш мумкин.

IMG_5442

Ўсимлик дунёси тез-тез алмашиниб туриши боис ўрмон минтақаларидаги бутазорлар ва адир ҳудудлари ўзгариб туради.  Бевосита қўшни жойларда эса ўрмон, адир, юқори тоғ ва қояларининг ҳайвонлари истиқомат қилади. Бўрилар, тулкилар, бургутлар, лочинлар, қор барслари ва Сибир эчкилари шулар жумласидандир. Арча ўрмонлари ичида камёб қушлардан саналган говкаптар, деҳқончумчуқ, қумри, қораялоқ,  Туркистон уккиси ва Туркистон чуғурчиқларини кўриш мумкин. Шунингдек бу ерда жуда ғалати қуш саналган, патлари қора, сариқ ва яшил бўлган, фақат арча уруғлари билан озиқланадиган  арча болтатумшуғи яшайди. Зомин баланд тоғларининг доимий ҳайвонлари қаторига Туркистон силовсини, қора лайлак, Марказий Осиё эчкиси ва оқ тирноқли айиқларни киритиш мумкин.

1983 йилда қўриқхона ҳудуди бир ярим марта кенгайтирилиб, уни кейинчалик яна катталаштириш масаласи кўриб чиқилган. Ҳозирда Зомин қўриқхонасига биосфера қўриқхонаси мақоми берилган.

Зомин Халқ боғида табиат ёдгорликлари бисёр. Ана шулардан бири қадимги “Бобоёнғоқ” дарахтидир. У  Зомин халқ боғида ўсиб, дарахтнинг тахминий ёши 350 йилни ташкил этади. Баландлиги 20 метр, шохларининг эни 28 м, асосининг диаметри эса 2,7 метрга тенг. Яна бир сайёҳларни доимо ўзига жалб этадиган табиат мўъжизаларидан бири Пешағор ғоридир. Ушбу ғор Пешағор қишлоғидан унча узоқ бўлмаган ерда жойлашган. Пешағор ғоридан топилган буюмлар муҳим археологик аҳамиятга эга эканлиги билан олимлар эътиборини тортган.  Булар эса, бу ғорнинг ибтидоий одамларга бошпана бўлиб хизмат қилганидан далолат беради. Ундан суяклар, уй-рўзғор анжомлари, сополдан ясалган бош ҳайкалчалар топилган. Ғор деворларида ибтидоий одамлар  чизган расмлар аниқланган.

Зомин тоғларида жуда ҳам булоқлар кўп. Уларнинг энг машҳури “Шербулоқ” бўлиб, у кичик ғор шаклида қурилган. Атрофи тошдан ясалган зиналар ва йўлакчалардан иборат. Унинг муздек суви шер боши шаклида ясалган тошдан оқиб туради ва булоқ номланишининг асоси бўлиб хизмат қилади. Сув таркибида калций моддасининг кўплиги сабабли ундан совутилган сутнинг таъми келади.

Зоминга ҳар йили минглаб фуқаролар дам олишга келади. Аммо аксарият юртдошларимизда экологик маданиятнинг етишмаслиги, фақатгина бир кун билан яшаш ҳисси афсуски Зомин халқ боғининг ноёб экотизимини аста-секинлик билан йўқолишига сабаб бўлмоқда.

IMG_5447

Зомин Халқ боғига қадам қўяр эканмиз, унга кираверишда қўриқлаш пости қўйилган бўлсада, на кираётган, на чиқаётган автоуловлар текширилмаслиги эътиборимизни тортди. Бемалол битта арчани кесиб, авттоулов юкхонага босиб олиб чиқилсада, постда турганлар буни сезмаслиги аниқ. Билишимизча, уларнинг асосий вазифаси Халқ боққа кираётган дам олувчилар сонига қараб 10 минг сўмдан пул йиғишдир. Аммо  олинган пулга на чипта берилади, на у бирор жойда қайд қилинади.

IMG_5446

Халқ боғнинг дам олиш ҳудудида йилдан йилга кўпайиб бораётган чойхоналар, дам олиш масканларида оддийгина чиқиндиларни йиғиш кўзда тутилмаган. Барча чиқиндилар дам олиш масканларининг ходимлари томонидан тоғлардан тушаётган сойга ташланади. Зилол сув бир зумда булғаниб,  пастга оқишда давом этади. Худди шу сувдан маҳаллий аҳоли сув ичади. Сой бўйлаб сайрга чиқсангиз бир зумда таъбингиз хира бўлади. Зеро, унинг қирғоқлари турли хил целофан пакетлар, ароқ ва ичимлик шишалари, баклашкаларга тўлиб кетган. Ҳудудда бирорта ҳам чиқинди ташлаш учун қутилар, ўрналар йўқ. Дам олувчилар ишлатилган шиша ва баклашкалар, қоғоз ва целофанларни дуч келган жойга ташлашади.

IMG_5449

Чойхоналар томонидан ўтин сифатида арчаларнинг кесиб ёқилиши, маҳаллий аҳоли томонидан тоғларда қорамолларнинг боқилиши, дам олувчилар томонидан шифобаҳш гиёҳлар, гулларнинг юлиб кетилиши,  арча шохларининг синдириб олиниши эса инсоннинг Зомин табиатига салбий таъсирини кучайтирмоқда.

Зоминнинг Ўриклисой дам олиш маскани энг гавжум жойлардан биридир. Масканни кесиб ўтган сой  озиқ-овқат қолдиқлари ва бошқа чиқиндиларга тўлиб-тошган. Йўлаклар узра экилган теракларнинг таналари пичоқ билан ўйиб ёзилган  турли хил севги изҳорлари-ю, дам олишга келганларнинг исмлари билан безатилган.

IMG_5455

Агарда аҳвол шу йўсинда давом этадиган бўлса, бир неча йиллардан сўнг Зомин халқ боғи улкан, табиий бойлиги талон-тарож қилинган ахлатхонага айланиши мумкин. Бунинг олдини олиш, ҳудуднинг биохилма-хиллигини асраш, дам олувчилар  ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи турли хил дам олиш масканлари фаолиятини зудлик билан қаттиқ назоратга олиш, халқ боғида фаолият юритиш қоидаларни бузган фуқароларга тегишли жазо чораларини кўриш зарур. Зеро, Зомин халқ боғи келгусида ўсиб келаётган  авлоднинг ҳам кўзини қувонтирсин.

Наргис ҚОСИМОВА

 

DSC_0717

ВАШЕТКО ЭМИЛИЯ: “ТОШБАҚА ҚИЗИЛ КИТОБГА КИРИТИЛАДИ”

P1110914

Ҳозирги вақтда Ўзбекистоннинг  Қизил китоби сут эмизувчиларнинг 23 тури, қушларнинг 48 тури, судралиб юрувчиларнинг 16 тури, балиқларнинг 17 тури, бўғимоёқлиларнинг 60 тури, моллюскаларнинг 14 тури, халқали чувалчангларнинг 3 тури, юксак ўсимликларнинг 321 тури ва қўзиқоринларнинг 3 турини ўз ичига олади. Аммо ҳозир олимлар  китобни янгилаш устида иш олиб боришмоқда. Зеро, йигирманчи асрнинг иккинчи ярмида аҳоли сонининг кескин ортиши, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва саноат ишлаб чиқаришининг ўсиши туфайли инсоннинг табиатга таъсири даражаси кўп марта кучайди. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон ҳудудининг 18%га яқинини инсон томонидан ўзгартирилган ландшафтлар ташкил қилади.  Ҳудуднинг интенсив ўзлаштирилиши ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг камбағаллашуви, ноёб тўқай, чўл ва тоғ экотизимларининг йўқ қилиниши, атроф-муҳитнинг ифлосланиши, чўлланиш, Орол денгизининг экологик фалокати каби салбий оқибатларга олиб келди.   Ўзбекистон флора ва фаунасининг кўплаб турларининг сони ва тарқалиш майдони кескин қисқарди, уларнинг айримлари бутунлай йўқолиб кетди. Овлаш объектлари бўлган йирик сут эмизувчилар ва қушлар ҳамда фақатгина маълум тор яшаш жойларига боғлиқ бўлган эндемик ва реликт ўсимликлар энг катта хавф остида қолмоқда. Охирги 100 йил ичида Ўзбекистон ҳудудида турон йўлбарси, гепард, қулон, орол сулаймонбалиғи ва 18 тур ўсимлик йўқолди. Илвирс (тоғ қоплони), қорақулоқ, қоплон каби йирик йиртқичлар йўқолиш арафасидадир. Силовсин, оқ тирноқли айиқ, бурама шохли эчки, бухоро қўйи, Қизилқум архари, сайғоқ ва жайрон жуда кам учрайдиган бўлиб қолди. Яқин кунларда Ўзбекистон Қизил китобига яна бир жонивор тури, оддий дашт тошбақаси критилади. Бугунги кунда республикамизда тошбақларнинг йўқолиб кетиши хавфи остида қолаётганлиги хусусида Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институтининг катта илмий ходими, биологик фанлар номзоди Эмилия Викторовна Вашетко билан суҳбатлашдик.

- Эмилия Викторовна, дашт тошбақаси Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида учраши ҳеч кимга сир эмас.   Юртимизда истиқомат қиладиган тошбақалар бошқаларидан нимаси билан фарқ қилади?

 -Ўрта Осиё тошбақаси ёки дашт тошбақаси  қуруқликда яшайдиган турга киради. Асосан  Россиянинг жанубий-шарқий қисми, Озарбайжон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Турманистон, Шимолий-шарқий Эрон, Афғонистон, Шимолий Покистон, Шимолий-ғарбий Хитой ҳудудларида кенг тарқалган. Ўзбекистонда дашт тошбақаси асосан ярим чўл, дашт, тақир тупроқли ҳудудлар, қир ёнбағирларида истиқомат қилади.  Тоғли ҳудудларда денгиз сатҳидан 1150 метр баландликкача учрайди. Ўзбекистонда  бир гектар майдонга 1,5 дона тошбақа тўғри келади. Жониворларнинг энг зич яшайдиган ҳудудлари Навоий вилоятининг Томдитоғ ва Етимтоғ ҳудудлари бўлиб,  бу ерда 1 гектарда 11 тагача тошбақа учрайди. Устуюрт платосида тошбақалар анча кам. Энг кўп тошбақалар Шахпахта булоғи ҳудудида истиқомат қилишади.

Дашт тошбақасининг косаси унча катта бўлмаган, юмалоқ, сариқ-жигарранг тусда. Уларнинг халқаларига қараб, тошбақа ёввойи табиат қўйнида ўсганми ёки тутқинликда, аниқласа бўлади. Чунки табиат қўйнида яшаган тошбақалар косасидаги халқаларнинг ораси кенг, тутқунликдагисиники тор бўлади. Тошбақанинг узунлиги одатда 15-20 см. бўлиб, мода тошбақа нардан анча каттадир. Ўрта Осиё тошбақасининг олдинги оёқларида 4 та бармоқлари,  орқа оёқларида эса ўсимталар бор. Тошбақалар умри давомида ўсади ва жинсий етукликка 10 йилда етишади.  Тошбақаларнинг кўпайиши учун бир хил ёшдаги жониворлар зарур. Агарда тошбақанинг думи узунроқ ва кенгроқ бўлса у эркак,  қисқа ва япалоқ бўлса урғочи бўлади. Тошбақалар февралдан август ойигача кўпайишади. Мода тошбақа 2 тадан 6 тагача тухум қўяди. Инкубация 28-30°С  ҳароратда 60-65  кун давом этади. Ҳаво совуқроқ бўлса тухумлардан эркак, иссиқроқ бўлса урғочи тошбақалар ёриб чиқади.

-Тошбақалар юртимиз экотизимида қандай ўрин тутади?

-  Табиатда тошбақаларнинг ўзига хос ўрни бор. Улар бошқа жониворлар сингари озиқ занжирининг муҳим бўғинидан биридир. Унинг инсон ҳаётидаги ўрнини эса қадимдан кузатиш мумкин. Одамлар тошбақаларнинг гўштини истеъмол қилиб, косасидан уй-рўзғор буюмларини ясашган. Тошбақалар энг қадимги жониворлардан биридир. Улар икки миллион йил илгари пайдо бўлиб, ҳозиргача ташқи кўриниш деярли ўзармаган. Илк пайдо бўлган даврларда Ер юзида 20 дан ортиқ тури яшаган бўлса, ҳозир сайёрамизда тошбақанинг 14 та тури мавжуд.  Ўрта Осиё тошбақаси табиатда дашт ўсимликлари, мевалар, сабзавот ва полиз экинлари билан озиқланишади. Улар якка ҳода яшаб, фақатгина қўшилиш учун ўзларига ёр излашади.

Барча умуртқали ҳайвонлар ичида тошбақалар энг  кўп умр кўришади. Масалан Айвата лақабли гигант тошбақа 150 йил, Кики эса 146 йил умр кўрганлиги қайд этилган. Мадагаскар оролида истиқомат қилган Туи лақабли тошбақанинг ёши эса 188 ёшга етган.

-Республикамиз шаҳарларининг “қуш бозорлари”да қопларда турли ҳажмдаги кўплаб тошбақаларнинг сотилаётганини кўриш мумкин. Бу жониворлар популяциясига таъсир кўрсатмайдими?

- Ўзбекистонда дашт тошбақаси  экспорт қилишга рухсат этилган жониворлардан бири ҳисобланади. Тошбақаларни АҚШ, Европа, Япониянинг зоодўконлари ҳамда ресторанлари харид қилишади. Айтиш жоизки, маълум катталикдаги жониворлар тутилиб экспортга олиб чиқилади, инларидаги тухумлар йиғиб кетилади. Асосан Навоий, Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё вилоятлари ҳудудларидаги кўплаб тошбақалар териб кетилмоқда. Марказий Осиёнинг бошқа республикаларида тошбақалар сони кескин камайгани сабабли Қозоғистон 2003, Тожикистон 2009 йилдан уларнинг экспортини тақиқланган. Ўзбекистонда эса бу жараён ҳануз давом этмоқда. Масалан,  2000 йилда 3500 та тошбақа ташқарига олиб чиқиб кетилган бўлса, 2015 йилда уларнинг сони 50 мингтага етди. Шунингдек, питомникларда ўстириладиган тошбақалар экспорти эса 2003 йилда 5 мингта, 2015 йилда 45 минг донани ташкил этди. Энг ёмони, юқорида қайд этилганидек, маълум кичикрок ҳажмдаги тошбақалар экспортга йўналтирилади. Эркак тошбақаларнинг ҳажми урғочисиникидан  кичикроқ бўлганлиги сабабли, қонуний ва ноқонуний савдо тўрига айнан улар тушади. Оқибатда фақатгина урғочи тошбақаларнинг қолиши уларнинг кескин камайига сабаб бўлди. “Қуш бозорлари”да табиат қўйнидан ноқонуний териб келиниб сотаётган “тижоратчи”ларга ҳам кескин чоралар кўриш вақти етди. Чунки жониворларнинг кўпчилиги ёш болалар овунчоғига айланиб, нотўғри боқилиши оқибатида ҳалок бўлади.

Айни пайтда Ўрта Осиё тошбақасини Ўзбекистон Қизил Китобига зудлик билан киритиб, унинг экспортини тақиқлаш, тошбақаларни яшаш ҳудудлари браконьерлардан муҳофаза қилиш зарур. Бунинг учун ҳозир ҳаракат қилмоқдамиз. Шунингдек, жонивор Ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо тўғрисидаги Конвенциянинг иккинчи иловасига ва халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг Қизил рўйхатига йўқолиб бораётган ҳайвон тури сифатида киритилган.

-Ўзбекистонда  барча ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари қўриқланади. Шундай эмасми?

- Ҳа, албатта. Бугунги кунда амалдаги қонунчиликка асосан бир дона тошбақани ушлаб сотганлик учун  Ўзбекистон Республикаси фуқаросига энг кам иш ҳақининг икки баробари миқдорида, хорижий давлат фуқароси учун эса 100 АҚШ доллари миқдорида жарима белгиланган.

Жониворлар популяциясини тиклаш, фарзандларимиз фақатгина террариумларда эмас, ёввойи табиат қўйнида яйраётган тошбақаларни кўришлари учун Ўзбекистонда тошбақаларни кўпайтириш питомниклар  сонини ошириш лозим. Уларнинг бир қисмини тижорат мақсадида фойдаланилса, иккинчи қисмини табиат қўйнига қўйиб юбориш зарур. Шунингдек, тошбақаларнинг ноқонуний савдоси ва уларни ушлаш борасидаги жазо  чораларини  қатъийлаштириш мақсадга мувофиқдир.

Наргис ҚОСИМОВА суҳбатлашди

сайг

Елена БЫКОВА: «Сайгаки практически исчезли в Узбекистане, но их популяцию можно восстановить»

IMG_5349

Сайгаки с древних времен обитают на территории Центральной Азии. Наши предки всегда оберегали сайгаков, считая, что эти животные оберегают от всякого зла их дом, их земли, Родину. Но конец ХХ века и начало ХХI века ознаменовался массовом истреблением этих мирных животных, которые являются  важным звеном экосистемы Центральной Азии, в том числе и Узбекистана. Сегодня их почти нет на территории республики, а заказник «Сайгачий» практически пуст. Можно ли восстановить популяцию сайгака? На этот и другие вопросы ответила  исполнительный секретарь Международного альянса по сохранению сайгаков Елена Александровна Быкова.

-Елена Александровна, в настоящее время ходят слухи о массовом падеже сайгаков в Узбекистане. Такой случай был зарегистрирован в Казахстане 2015 году, а также об их  расстреле браконьерами для мяса. Насколько эти слухи обоснованы?

- Массовой падеж сайгаков стал большой трагедией для животных,  которая была вызвана  бактерией пастереллой в конце мая — начале июня 2015 года на территории Центрального Казахстана. Массовая гибель произошла очень неожиданно и за короткий срок. Эта бактерия постоянно живет в организме жвачных животных. Но до сих пор нет единого мнения ученых, почему она  начала массово размножаться в организме сайгака в тот период. Это должен был способствовать какой-то толчок, стесс-фактор, давший сигнал к началу размножения патогена. Из-за болезни погибло 60 процентов популяции  сайгаков. И произошла это сразу после окота. Самки  в это время  были очень ослаблены. Также, вероятно повлияли и погодные факторы, в частности дожди, что тоже могло способствовать  развитию бактерии. К счастью, в Узбекистане пастереллез не был зарегистрирован.

сайга1 падеж

Существует  также трансграничная Уральская популяция сайгаков, которая в 2010 -2011 годах также пострадала от вспышки пастуреллиёза.  Есть еще другой подвид сайгаков, обитает на территории Монголии. В конце 2016 года и на протяжении 2017 года на территории Монголии гибнут сайгаки. Причиной является чума мелких жвачных животных. Сначала там  чумой заболел мелкий рогатый скот. Монгольские пастухи не изолировали домашний скот от диких животных, и  болезнь перекинулась на сайгаков, горных козлов и других животных. Буквально недавно Альянс по сохранению сайгака получил статистику, что было потеряно 54 процента популяции монгольского сайгаков. В настоящее время и правительство Монголии, и правительство Казахстана ведут  борьбу с болезнью сайгаков. Правительства обоих стран экстренно собрали команду экспертов. Надо было захоронить павших животных, купировать очаг болезни, провести профилактическую работу с людьми на предмет как себя вести в тех местах, где отмечались случаи гибели животных. Были мобилизованы сотрудники МЧС, эпидемиологи,  ветеринары, зоологи и другие силы. В настоящее время идет работа с пастухами. Хотя пастухи сами виноваты, так как вовремя не провели вакцинацию домашнего скота, но винят не себя, а сайгаков, считая их конкурентами домашнего скота по пастбищам и источником заболевания (хотя все наоборот).

 

-В 2002 году Международным союзом охраны природы (МСОП) этот вид был отнесён к категории «CR». Что это за категория? И какую роль играют сайгаки в биоразнообразии Узбекистана?

Международный союз по охране природе разработала систему классификации, где определяется, на сколько виды близки к вымиранию. Есть виды, которые уже стоят на краю пропасти, еще шаг и они исчезнут, есть виды, близкие к исчезновению, есть виды уязвимые и виды с низкой угрозой вымирания. Сайгак является видом с высоким риском вымирания.

сайгак

Если взглянуть на историю, еще в  конце 19 века  ареал сайгаков не делился как сегодня на несколько изолированных популяций. Их было очень много. Сохранились исторические  свидетельства, согласно которым  в период миграции сайгаки доходили даже до Ташкента. Но в начале 20 -х годов ХХ века пошло массовое истребление животных ради рогов. Позже вышел специальный декрет Владимира Ленина, где запрещался отстрел животных, и сайгаки были взяты под строгую охрану.  К началу 1950-х годов их поголовье восстановилось. Но, к сожалению, к началу ХХI века опять пошло резкое уменьшение численности сайгаков. Но почему все таки сайгаки гибнут? В основном от рук браконьеров. Потому что рога сайгаков на  международном черным рынке стоят очень дорого.

 

- С распадом СССР началась неконтролируемая добыча сайгаков с целью вывоза рогов в Китай. Согласно данным журнала Geo, в период с 1990 по 2003—2006 годы численность сайгаков в мире сократилась на 94—97 % . Насколько мрачен прогноз будущего сайгаков?

- В середине ХХ века в Узбекистане было еще очень много сайгаков. Это древнее, реликтовое животное. Оно очень хорошо адаптируется к условиям нашей полупустыни. Плато Устюрт — это естественный ареал сайгаков, где отмечалась миграция и массовое размножение этих животных.  Есть работы ученых, посвященные именно изучению массового окота сайгаков в Узбекистане. Узбекская часть Устюрта является самым лучшим местом зимовки этих животных. Стотысячные стада животных приходили с северных территорий Казахстана и зимовали у нас. В начале 1990- х годов, когда был хаос, развал, начался массовой  расстрел сайгаков из-за их рогов. Рога продавали в Китай, где они  используются в традиционной китайской медицине. Кстати, до 1950-х годов сайгак обитал и на территории Китая, но был там полностью истреблен. Потом сайгака почти истребили в Центральном Казахстане, чуть позже дошла очередь и до устюртских сайгаков. Традиционно рога у нас никогда не использовались, люди охотились исключительно ради мяса. Раньше череп сайгака вешали на стену в качестве амулета, веря, что он будет охранять дом от зла. Сейчас таких оберегов уже не увидишь в местных домах, все продали. Да и сайгаков сейчас нельзя встретит как раньше. Их число сократилось с сотен тысяч до нескольких тысяч. Сайгак был внесен в Красную книгу республики в 2008 году. Тогда статус животного был оценен как «уязвимый». В настоящее время готовится новая редакция Красной книги, и статус сайгака в нем будет повышен, так как численность  продолжает сокращаться,  и статус оценен как «критически угрожаемый».

В Казахстане  в настоящее время имеется самое больше поголовье сайгаков, и там он  до сих пор не занесен в Красную книгу, потому что люди верят, что смогут его быстро восстановить. И действительно благодаря эффективной природоохранной политике сайгак там начал восстанавливаться.

Сайгак очень умное животное, хорошо адаптированное к местным условиям.  Издревле пастухи  использовали те же тропы что и сайгаки, потому что они выбирали лучшие места для кочевок, знали, где расположены водопои и  хорошие пастбища. Сайгак очень важен для экосистемы, т.к. способствует ее поддержанию и восстановлению. В отличие от домашнего скота сайгак поедает только верхушки растений,  а домашний скот зачастую полностью выедает и вытаптывает растительность, что приводит к деградации пастбищ. В средние века на территории Устюрта обитали куланы,  джейраны, сайгаки, которые были наиболее массовыми. Во времена правления Хорезмшаха люди отлавливали и заготавливали мясо этих диких животных, чтобы прокормит армию. По всей вероятности, это  была устойчивая охота, но начиная с ХХ века, когда изобрели огнестрельное оружие, охота стала неустойчивой, то есть превратилась в убийство животных в массовом количестве, что подорвало способность к восстановлению популяций.

- Сайгаки мигрирующие животные. Насколько оправдано создание заповедника «Сайгачье»? Вдруг они не вернуться?

- В Узбекистане  заказник «Сайгачий» был открыт в 1991 году на территории Каракалпакстана. Заказник на тот момент не имел статуса юридического лица, то есть там не предполагалось нанимать штат для охраны территории и животных, которые там обитают. С 2008 года была предпринята попытка по реорганизации заказника. Было предпринято много усилий разных организаций, был осуществлен проект ПРООН и Государственного комитета по экологии и охраны природы Республики Узбекистан по сохранению биоразнообразия на данной территории. Ситуация оставалась критическим до августа 2016 года. В августе наконец-то было подписано постановление  об изменении статуса. В настоящее время построены две полевые базы, закуплены, машины, полевое оборудование. Все готово для работы, но все это пылилось до мая 2017 года, когда наконец-то был набран штат инспекторов в составе 11 человек. Территория огромная, а штат очень маленький. Пока шла работа по реорганизации, естественно браконьеры не спали и продолжали охотиться на сайгака и других животных — волков, лисиц, джейранов. За  последние пять лет сайгак почти исчез. В мае 2017 года мы смогли обнаружить лишь единичные следы сайгаков на Устюрте, осушенном дне Арала  и бывшем острове Возрождения, который превратился в полуостров из-за высыхания Аральского моря. Но сайгаки могут восстановиться при условии хорошей охраны, как это случилось в соседних странах. Все что нужно – это организовать действительно эффективную работу по выявлению и пресечению случаев незаконной охоты и торговли рогами и мясом животных.

-Елена Александровна, можно ли восстановить прежнюю популяцию сайгака?

-Мой прогноз оптимистический. Все это случилось по вине человека и человек может все исправить. Просто следует усилить охрану животных. Применять жесткие меры в данном направлении. Увеличить штатные единицы госинспекции и инспекции охраняемой территории.  Чтобы помочь животным адаптироваться к климатическим изменениям, а именно к повышению температуры воздуха надо создать искусственные охраняемые от браконьеров водоемы для сайгаков и других видов.

Сейчас ведется огромная профилактическая работа с населением. Сегодня многие знают, что сайгак внесен в Красную книгу Узбекистана. В настоящее время запрещен вывоз даже старых рогов умерших сайгаков. Установлены очень высокие штрафы и граждане несут ответственность за контрабанду как свежих, так и старых рогов.

Следует охранять все компоненты экосистемы  плато Устюрта. Уничтожая сайгаков, человек разрушает хрупкую цепь уникальной экосистемы. И это очень плохо. От сайгаков зависит состояние растительности и других видов животных, например хищников – волков, хищных птиц.

Существует еще одна проблема в восстановлении популяции сайгаков. Как говорилось выше сайгаки мигрирующие животные. И для их восстановления нужны те территории, которые для них наиболее благоприятны в различные периоды их жизненного цикла. Если летом они живут на территории Казахстана, то зимой перемещаются в Узбекистан. Но в 2012 году был построен забор на границе между Казахстаном и Узбекистаном. К сожалению, при подписании межгосударственного договора о строительстве приграничного забора не было учтен тот факт, как это может повлиять на биоразнообразие. Со стороны бывшей Госкомприроды Узбекистана тогда велась активная переписка с соседними природоохранными организациями. Узбекистан  предупреждал,  что забор  негативно повлияет на миграцию сайгаков. Позже в результате большой работы международных и национальных организаций были разработаны рекомендации по внесению изменений в конструкцию забора, с тем, чтобы сайгаки могли проходить. Только в 2016 году были организованы  коридоры  через каждый километр на всем протяжении 300 километрового забора. Хотя наилучшим решением было бы полностью его убрать. Со стороны Узбекистана гарантируется  охрана поголовья сайгаков, поскольку уже имеется охраняемая природная территория, но это надо делать сообща.

В настоящее время мы проводим очень много просветительских, профилактических работ. В начале 1990-х годов  люди  не имея возможности заработка, занимались браконьерством ради собственного выживания. Сегодня ситуация иная. Браконьерством занимаются те люди, которые верят в безнаказанность. Поэтому еще раз повторюсь, следует усилить контроль за незаконной охотой и контрабандой рогов. Сайгак это объект незаконной трансграничной торговли. Для его охраны должны быть задействованы не только экологи и сотрудники природоохранных организаций, но и силовые структуры, сотрудники правоохранительных органов.  В 2017 году 2 партии сайгачьих рогов были задержаны в Ташкентской области при  попытке вывоза за границу, в Хорезме также были задержаны лица, которые хотели вывезти рога сайгака и джейрана. Спасибо таможенникам, которые предотвращают контрабандный вывоз. Но правоохранительные органы не обладают достаточной квалификацией по идентификации различных видов животных, частей их тела. Также не хватает квалификации в знании правил по оформлению соответствующих документов по ввозу и вывозу объектов животного происхождения и т.д. Поэтому было бы хорошо внести предложение о создании дополнительной штатной единицы биолога  для работы на таможенных постах.

Беседовала Наргис КОСИМОВА

КОГДА РЕШИТЬСЯ ПРОБЛЕМА ОТХОДОВ В ДЖИЗАКЕ?

бульдозер

Ежегодно в мире образуется около 25·109 т отходов. В большой мере это связано с тем, что сегодня в мире применяются для различных промышленных, оборонных, бытовых, научных и других целей 60 химических элементов и десятки видов природных полезных ископаемых. В передовых странах (США, Япония, Германия и др.) потребление полезных ископаемых на душу населения составляет 15–20 т/год, а среднемировой уровень достиг 8 т/год на человека, т.е. за столетие увеличился более чем в 4 раза.

Только в Узбекистане существует 186 мусорных полигонов, в настоящее время в них захоронено 33,4 млн.тонн отходов. Кроме этого в 2016 году было зарегистрировано 566 несанкционированных мусоросвалок, в них ежедневно выбрасывается около 15,3 тысяч тонн различных отходов. Для решение данной проблемы Президент Шавкат Мирзиёев 21 апреля подписал постановление «О мерах по кардинальному совершенствованию и развитию системы обращения с отходами на 2017−2021 годы». Документ направлен на решение проблем в сфере организации вывоза твердых бытовых отходов и развитие частной предпринимательской деятельности в этой области. В настоящее время для решения проблемы мусора в каждом регионе страны. В частности в Джизакской области расположенный в центральной части Узбекистана имеется 10 мусорных полигонов, но они практически все не отвечают требованиям. В 4 -х из них начаты ремонтные работы.

IMG_5130

Справка:
Джизакская область Джизакская область находится в центральной части Узбекистана между реками Сырдарья и Зеравшан. Площадь территории области — 20 500 км². Климат континентальный, засушливый, с жарким летом и умеренно холодной зимой. На севере граничит с Республикой Казахстан и Сырдарьинской областью, на юго-востоке с Республикой Таджикистан, на западе с Навоийской и Самаркандской областями. Область разделена на 12 административных районов (туманов). В настоящее время в регионе проживает свыше 1300 тысяч человек.

Бунёд Эгамов

- В настоящее время согласно требованию постановления Кабинета Министров под №315 проблемами отходов должны заниматься предприятия специализирующие на санитарно-очистительные работы, и городские, районные предприятия по благоустройству, рассказывает Бунёд Эгамов, начальник инспекции охраны ресурсов земли и воды, контроля над отходами областного управления Государственного комитета экологии и охраны природы Республики Узбекистан. — Но невыполнения требований, то есть несвоевременный вывоз мусора породило очень много несанкционированных мусоросвалок в городах и районах области. В целях устранения данной проблемы с постановлением №2916 Президента Республики Узбекистан создаются ГУП «Тоза худуд», которые будут заниматься вывозом твердых бытовых отходов с мусоросборочных пунктов на полигоны и очисткой выгребных ям. В настоящее время в Джизаке зарегистрировано 5 малых предприятий по переработке твердых бытовых отходов. Но ни один из них пока не работает. В области нет предприятий по переработке макулатуры. После сбора у населения вторичных бумажных отходов, предприниматели его везут в Ташкент на переработку. Пока работает ООО “Жиззах Авантаж плюс”, который из порошка угля выпускает угольные брикеты. Все химические отходы от производства вывозятся АО “Жиззахагрокимё” на специальный полигон, который расположен на территории сельского схода граждан Эгизбулак Фаришского района. Полигон площадью 5 гектаров расположен в 6 километрах от населенного пункта. В настоящее время там ведутся работы по реконструкции.

Если рассмотреть морфологию твердых бытовых отходов вывозимых на полигон — это бытовые отходы. К сожалению, в области нет предприятия по переработке твердых и электронных бытовых отходов. Чтобы решить эту острую и злободневную проблему хокимом Джизакской области на основании вышеупомянутого Постановления Президента было принято постановление от 6 мая 2017 года под №227, где строительство предприятие по сортировке и переработке мусора было возложено на ООО “Temurbek elegant”. Согласно проекту предприятие за год будет перерабатывать 70 тысяч тонн твердых бытовых отходов.

мусор

В рамках проекта также планируется закупка 49 штук техники по вывозу и утилизации мусора, 170 мусоросборочных контейнеров. Но пока еще не ясно когда начнется строительство предприятия. В настоящее время весь мусор из города Джизака вывозится и закапывается в полигоне твердых бытовых отходов расположенных в 24 километрах от города. Очень часто из за жары и других причин мусор на полигоне возгорается и и дым с неприятным запахом в зависимости от направления ветра стелится над близлежащими домами.

По словам работника городского управления по благоустройству Абдували Нурматова, в полигоне мусор не сортируется.
-Наша основная задача держать в чистоте окрестности полигона и показывать дорогу технике, которые привозят сюда мусор. Зачастую мусор возгорается из-за жары, а также от углей, которые привозят из чайхан и мест общественного питания вместе с отходами.

Абдували Нурматов
Производство строительных материалов является доминирующей отраслью промышленного производства области. Также существует производство по изготовлению пластмассовых изделий и очистке хлопка, действует рыбоперерабатывающий завод. В области действует большое количество шахт, в которых добывается полиметаллические руды содержащие свинец, цинк, железо, также сырьё для изготовления извести и известняк. Все они производят немало отходов.

Жиззах чикиндихонаполигон

настоящее время в городе Джизаке имеется 34 махалли, где проживают 168,2 тысяч человек. Ежедневно с города вывозиться приблизительно 80 тонн мусора. То есть каждый житель Джизака за день выбрасывает 1 кг.200 грамм мусора. Вывозим мусора занимаются две организации. Это ООО «Махсуссервис» и Джизакское городское управление по благоустройству. Но несмотря на то что, имеется конкуренция, до сих пор обновленный лик города портит не своевременно вывезенный мусор в микрорайонах, а также целлофановые мешки с отходами вдоль внутренних дорог махаллей.

Боходир Отажонов 1

- Мы подписали договор с 20 махаллями нашего города, а ООО “Махсуссервис” с 14 по вывозу мусора, -рассказывает начальник городского управления по благоустройству Баходир Отажонов. — Машины для вывоза мусора с утра сигналом оповещают население о своем приезде. Весь мусор закапывается в полигоне твердых бытовых отходов с помощью бульдозера. В Джизаке на территории каждой махалли установлены всего 34 контейнеров, а также председателю сходу махаллинского комитета направлено письмо предупреждающее население о содержании в чистоте территории махалли. Но несмотря на все предпринимаемые меры имеются случаи, когда граждане выбрасывают мусор не доходя до контейнеров или оставляют их на обочине дорог, около подъездов многоэтажных домов. Чтобы устранить эти неприятные случаи мы регулярно проводим разъяснительные работы с населением.
Несмотря на это до сих пор в некоторых махаллях города своевременно не вывозится мусор. Кому махалля относится управлению по благоустройству или ООО “Махсуссервис” жителей не интересует. Их волнует лишь один вопрос когда же решится проблема вывоза мусора?
По мнению жительницы махалли “Навоий” города Джизака Ленуре Адильшаевой машины для сбора мусора зачастую приезжают когда основная часть население махалли уже на работе. Поэтому мусор накопленный в доме успевают вынести пенсионеры или те, которые не работают и находятся дома. Но если все в доме работают? Как тогда быть?. Мы несколько раз с этим вопросом обращались в городское управление по благоустройству, но пока вопрос остается нерешенным, говорит Л.Адильшаева.

Раъно Абдуллаева

- В нашей махалле за день накапливается очень много мусора, говорит жительница махалли “Навруз” Раъно Абдуллаева. — С утра весь мусор забирают специальные машины, но несмотря на это многие выбрасываю мусор в неположенные места ночью. Наш город за последние два года преобразился, стал красивым. Управление по благоустройству везде посадили цветы. Но наши граждане не помогают ответственным лицам сохранить эту красоту, очистить город, полить цветы. Ведь все это делается для нас, наших детей. Все это показывает, что у наших граждан не хватает экологической культуры.
То что мусор загрязняет окружающую среду и служит распространителем различных инфекционных заболеваний знают все. В области по состоянию 16 января 2017 года имеется всего 293 мусоросборочных площадок, 554 мусоросборочных контейнеров. Но для Джизакской области, где проживает 1300 слишним человек, это очень мало. По данным Джизакским областным управлением Государственного центра санитарно — эпедиомологического контроля для региона еще нужно 2255 мусоросборочных площадок и 889 контейнеров. Это поможет содержать в чистоте районные центры и пункты проживания населения, а также предотвратить заболевания, которые могут распространится из за накопления мусора.

Талъат Бобоев

- Согласно постановлению Кабинета Министров Республики Узбекистан от 2013 года каждая площадка для сбора мусора должна содержаться согласно требованиям санитарных норм. Но зачастую мы видим иную картину, мусор выбрасывается в арыки, вдоль дорог. Это очень неприятно для взора и опасно для здоровья, говорит заведующий отделением санитарии и гигиены Джизакского областного управления Государственного центра санитарно — эпидемиологического контроля Талъат Бобоев. — Потому что в мусоре очень много патогенных микробов, которые вызывают различные заболевания. Микробы в основном распространяют мухи. Кроме этого пролежавший мусор издаёт неприятные запахи и может вызвать заболевания дыхательных путей. Нельзя сказать, что источником всех инфекционных заболеваний является мусор. Но он вызывает один из самых опасных заболеваний –гепатит. В основном дети, которые играются недалеко от мусоросвалок зачастую не помыв руки хватают пищу, хлеб, фрукты. Поэтому, особенно в летнюю пору каждый сотрудник Центра проводит в махаллях, в учебных заведения разъяснительные работы с населением. У нас создана группа контроля. Они изучают каждый дом, проверяют состояние санузлов. Кроме этого главная задача нашего центра контролировать санитарно-гигиеническое состояние точек общественного питания путем лабораторных исследований.
Еще одна проблема Джизакской области отсутствие сооружения по очистке сточных вод. По всей области, которая имеет 12 районов (туманов) и 1 город областного подчинения. И только одно действующее очистительное сооружении по сточных вод в области явно мало. К сожалению и данное сооружение требует серьезного ремонта. В некоторых местах сточные воды не очищаются и выбрасываются в природу, тем самым обостряя экологический кризис.
-В районах имеются биобассейны, куда выбрасываются сточные воды, которые подверглись первичной обработке, продолжает нашу беседу Талъат Бобоев. — На территории Джизакской области имеется несколько предприятий, которые выбрасывают химические отходы. В каждом предприятии имеется первичное очистительное сооружение. Еще одна проблема — то что население собирает пустые баклашки выброшенные в мусор и используют их в качестве тары для продажи молока и кисломолочных продуктов.
Конечно только первичной переработкой сточных вод проблему решить невозможно, ведь чтобы сточные воды стали безвредными для окружающей среды они должны пройти несколько этапов очистки.

IMG_5134
Сегодня город Джизак превратился в огромную стройку. Воздвигаются новые жилплощади, благоустраивается территория. Но гуляя по городу ни в центре, ни в периферии мы не увидели ни одной мусорной урны.

- Сейчас ведется работа по установлению урн в общественные места и их сортировки, говорит Баҳодир Отажонов. — В настоящее время ведем переговоры по их закупке.
Экологическая культура населения формируется осуществляемыми работами в данном направлении. Не многие горожане положат в себе в сумку конфетные и мороженные обертки, отходы от семечек, сигаретные бычки, чтобы выбросить их в мусорное ведро. Весь этот мелкий мусор сегодня можно увидеть в арыках, на тротуарах, газонах. Отсутствие урн во всем городе, не говоря уже в районных центрах и поселках приводит к игнорированию нелегкой работы сотрудников управления по благоустройству.
В области с каждым днем становится актуальнее вопрос вывоза, утилизации твердых бытовых, электронных отходов. Перед Джизакским областным хокимиятом стоит нелегкая задача. Срочно нужны строить минизаводы по переработке мусора, сооружения по очистке сточных вод, устанавливать урны в общественных местах, закупать дополнительные контейныры для сбора мусора. Решение данного вопроса не только укрепит здоровье населения, но даст возможность сохранить уникальную природу Джизака, которая имеет тысячилетнюю историю.
Наргис КОСИМОВА
Ташкент-Джизак- Ташкент
Июль 2017 год

ҚАРОВСИЗ ҲАЙВОНЛАР УЧУН ПИТОМНИК ҚАЧОН ҚУРИЛАДИ?

5 Уй ҳайвонларининг умри турлича. Аммо уларнинг кўпчилиги уларга Худо томонидан берилган умрни яшамайди. Айниқса  автомобиль йўлларида инсоннинг энг яқин дўстлари бўлмиш ит ва мушукларни тез-тез уриб кетиш ҳолатлари кузатилмоқда. Йирик  шаҳарларда эса ота-оналар  ўз фарзандларига ҳали кичик ит ва мушукчаларни овунчоқ сифатида олиб бериб, улар катта бўлгач,  кўчага улоқтиришаётганлигига кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Очлик ва турли хил стресслардан касалланган дайди ҳайвонлар аксарият ҳолатларда инсон саломатлигига хавф туғдиради. Республикамиз вилоятлари  ҳамда шаҳарларнинг ободонлаштириш бошқармалари қошида уларни ушлаш учун махсус бригадалар тузилган. Улар  қаровсиз ҳайвонларни овлашади.  Аммо бу бригадалар томонидан ушланган ҳайвонлар афсуски махсус  текширувдан ўтказилмайди. Улар соғми, касалми бари ўлдирилади. Бундай ваҳшиёна муносабат аксарият  ҳолда қаровсиз қолган уй ҳайвонларни сақлаш питомнигининг Ўзбекистонда йўқлиги сабабли амалга оширилади. Samye-trogatelnye-foto-bezdomnykh-zhivotnykh8 — Жиззах вилоятида ушланиб, ўлдирилган қаровсиз ҳайвон жасадлари Жиззах вилоятидан 24 километр узоқликдаги  чиқиндихона полигони ҳудудидан ажратилган қаровсиз ҳайвонлар қабрстонига кўмилади, дейди Жиззах шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Баҳодир Отажонов.  -Қабристонда   6 метр ҳандақ бўлиб, унга ҳайвонларнинг жасадлари ташланади ва зарасизлантирувчи кимёвий моддалар сепилиб, кўмилади. Ҳар бир жонзотга меҳр кўрсатиш, ёрдам инсонни инсон қилиб турувчи хислатлардан биридир. Бугун мамлакатимизда табиатни асраш, экологик муаммоларни ҳал қилиш борасида қатор ишлар қилинмоқда. Аммо ҳануз давлат миқёсида қаровсиз қолган ҳайвонларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, уларни асрайдиган питомниклар ташкил қилинмаган. Ваҳоланки ўзини ҳурмат қилган ҳар бир жамиятда қаровсиз қолган уй ҳайвонлари учун қароргоҳлар мавжуд. Ҳар бир уй ҳайвони ҳам табиатдаги барча тирик жонзот сингари меҳрга муҳтож. Буни унутмаслик лозим! Наргис ҚОСИМОВА

чикинди

ЭКОЛОГИК ТОЗА ҲУДУД МУВОЗАНАТИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги “2017-2021  йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарори халқимизга санитария жиҳатидан сифатли тозалаш хизматлари кўрсатиш, маиший чиқиндиларни тўплаш ва ташиб кетишни тартибга қўйиш муҳим қадам бўлди.

Ушбу қарорга асосан шаҳар кўчаларида ахлат уюмларининг тартибсиз равишда тўпланиб, сочилиб ётиши ва атроф муҳит ифлосланишининг олдини олишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Шаҳар ва туманларда аҳоли сони йилдан йилга ўсиб бораётганлиги, шунингдек ҳудудларда чиқиндиларни тўпланиши аҳоли истиқомат қиладиган ҳудудларда айниқса шаҳарларда экологик шароитларнинг ёмонлашувига сабаб бўлмоқда. Чиқиндилар қандай офатларга олиб келишини ва охири нима билан тугашини ҳаммамиз яхши биламиз. Тарихни ўрганадиган бўлсак чиқиндилар билан инсоният ўртасида дастлаб шаҳар миқёсида қайта ишланиши қадимги юнонистонликлар бошлаб беришган. Эрамиздан 500 йил муқаддам Афинада турли кўринишдаги чиқиндиларни, шаҳар кўчаларига ташлашни таъқиқловчи ҳамда кўчаларни тозаловчи фаррошларга чиқиндиларни шаҳардан узоқроқ, шаҳар ташқарисида махсус ажратилган жойларга олиб чиқиб ташлаш мажбуриятини юкловчи фармойишлар қабул қилинган. Лекин вақт ўтиши билан ўрта асрларда мазкур юнон тажрибаси эсдан чиқарилди ва шаҳар аҳолиси аҳлатларни кўчага улоқтирар, ювиндиларни деразалардан ташқарига сепар эдилар, бу эса ўз навбатида шаҳарда вабо касалини тарқатувчилар – каламуш, сичқон, пашшаларнинг кўпайишига олиб келган. Шаҳарлар ролининг ортиб бориши ва товар ишлаб чиқаришнинг ўсиши чиқиндилар миқдорининг янада кўпайишига сабаб бўлади. Бироқ ўша вақтларда мавжуд бўлган ресурсларнинг қимматлиги, қайта ишлашга яроқли бўлган барча чиқиндиларни утилизациялаш, яьни фойдали равишда ишлатишга мажбур этарди. Шу билан бир вақтда чиқинди тўпланадиган ҳудудлар борган сари кенгаяверган. Маскур муаммо ҳукумат даражасидаги кенг қамровли ечимини топишни тақазо этар эди. 1874 йилга келиб, Буюк Британиянинг Ноттингем шаҳрида экологик тараққиётнинг ўзига ҳос рамзи бўлмиш дунёдаги биринчи чиқинди ёқиладиган завод қурилган.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, авайлаб асраш ва ундан тежамкорлик билан оқилона фойдаланиш дунёдаги барча давлатлар учун ҳос бўлган хусусиятлардан биридир ва бу эса дунё халқларининг келажак авлодлар олдидаги мажбуриятлари деб ҳам ҳисоблаш мумкин. Германия давлатида 20 йил муқаддам аҳоли томонидан чиқаётган чиқиндилар муаммо сифатида кўтарилган эди. Бунга сабаб эса чиқиндиларни ташлаш жойлари тўлиб кетаётгани, чиқиндиларни ёқиш учун мўлжалланган анжом-ускуналар етишмаслиги бўлди.

 

Аҳоли томонидан юзага келган ташаббусларга кўра чиқиндиларни саралаш, яъни қоғозларни маҳсус қоғоз деб ёзилган чиқинди анжомларига, пластмасс  чиқиндиларни пластмасс деб ёзилган чиқинди анжомларига, шиша чиқиндиларини шиша деб ёзилган махсус шиша анжомларига ва темир чиқиндиларини эса махсус темир деб ёзилган чиқинди анжомларига ташлаш таклифлари киритилди. Бу таклифлар эса ҳам давлат томонидан, ҳам тадбиркорлар томонидан тўла қўллаб-қувватланди. Чунки қоғоз, шиша, темир ва пластмасс чиқиндилар қайта ишланса мамлакат иқтисодиёти сезиларли даражада фойда кўриши маълум бўлди.

Бундай йўл тутишдан нафақат Германия иқтисодиёти наф кўрибгина қолмай, балки аралаш ташланган чиқиндиларнинг ачиши натижасида ҳавонинг ифлосланиши яъни, атроф-муҳитнинг ифлосланишининг ҳам олди олинди. Айни пайтда ушбу муаммо бизнинг мамлакатимизда ҳам учраб турибди. Аҳолидан чиқаётган чиқиндиларни саралаб олиш, уларни қайта ишлаш бугунги куннинг долзарб муаммоларидан биридир. Маълумки, мавжуд муаммоларнинг имкони бор ёки имкони йўқ муаммоларга бўлиш мумкин. Ушбу муаммоларни бартараф этишни эса айни дамда имкони бор.

Бунинг учун тадбиркорларни жалб этиш, марказий кўчаларга, маҳалла ҳудудларидаги белгиланган жойларга турли хилдаги чиқиндилар учун маҳсус анжомларни қўйиш лозим. Дастлаб албатта боғчаларда, мактабларда ва маҳаллаларда тушунтириш ишларини олиб бориш лозим. Аҳоли томонидан келиб чиқадиган чиқиндиларни яъни, темир, шиша, пластик ва қоғоз чиқиндиларни қайта ишлаб, уларни мамлакатимиз саноатининг турли тармоқларида қўллаш бир томондан мамлакатимиз иқтисодиётини хом ашё билан таъминлашда, иккинчи томондан эса экологик муҳитни яхшилашда муҳим омил бўлиб хизмат қилган бўлар эди.

Юқоридаги қарорга мувофиқ ишлаб чиқилган чора тадбирлар режасига кўра, вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳузурида “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси ташкил этилиб, 137 та техникалар билан таъминланади. Шу билан бирга шаҳар туман бўлимлари 2017-2018 йиллар давомида жами 31,1 млрд. сўмлик қўшимча 154 та махсус техника ва ускуналар билан жиҳозланади. Санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган ташкилотлар ва туман ободонлаштириш бошқармалари махсус техника ҳарид қилиш, гараж қуриш, қаттиқ маиший чиқиндилар учун элак қурилмалари ўрнатишга жалб этилади.

Сўнги йилларда Фарғона  вилоятимизда юзага келган экологик вазият таҳлили шуни кўрсатадики, чиқиндилар аҳоли саломатлигига жиддий хавф солади ва атроф – муҳитнинг ифлосланишига олиб келади. Шу муносабат билан бугунги кунда  юқоридаги “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 5024- фармонга биноан чиқиндиларни бошқариш муаммосини ҳам атроф – муҳутни муҳофаза қилишнинг устувор масалаларига киритилди.

 

Чиқиндилар билан кўр-кўрона муносабатда бўлиш бу атроф-табиий муҳит офати бўлса, улар билан уйланиб-тадбиркорлик юзасидан ҳаракат қилинса чиқиндилар даромад манбаидир.

Сўнгги вақтларда қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш соҳаси бўйича хусусий тадбиркорлик кенг ривожланмоқда. Хусусан, Фарғона вилоятида чиқиндиларни утилизация қилиш, қайта ишлаш корхоналарини ташкил қилиш бунинг учун тадбиркорларни жалб этиш масаласига бўйича алохида эътибор қаратилган,  жумладан вилоятда 30 дан ортиқ  чиқиндиларни қайта ишловчи корхоналар мавжуд.

Эътироф этиш лозимки, бугун чиқиндини қайта ишлаш, ундан иккиламчи маҳсулот олиш иқтисодиётнинг муҳим йўналишига айланиб бормоқда.

Вилоятимизда  кичик корхоналарда ўрик данагини махсус технология ёрдамида қайта ишлаб, саноат корхоналарида тозалаш вазифасини ўтовчи – кўмир гранулалари тайёрланмоқда. Фарғона шаҳридаги Кимёгар кўчасида жойлашган мазкур корхонада Муҳсин Ёқубов раҳбарлигидаги мазкур корхонада  бугун 100 нафарга яқин коллеж битирувчилари иш билан таъминланган. Шунингдек, бу ерда пластик идишларни қайта ишлаш орқали штапел толаси ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилган бўлиб, тайёр маҳсулот ички бозорга чиқарилмоқда. Бундан ташқари, шаҳардаги яна бир кичик корхонада автомабилларнинг яроқсиз шиналари қайта ишланиб, пишиқ ва бежирим йўл қопламалари ишлаб чиқариляпди. Бир сменада тайёрланаётган 40 квадрат метр маҳсулот спорт комплекслари, хонодонлар ва муассасалар полини безамоқда. Хориж тажрибасини ўзлаштирган тадбиркорнинг ҳаракатлари туфайли чиқитга чиқарилиб, ёқиб юбориладиган шиналар фойдали маҳсулотга айланмоқда. Шунингдек, Қувасой шаҳридаги “Кварц” акциядорлик жамиятида ҳам синиқ ойна, яроқсиз шиша маҳсулотлари чиқиндиларидан автомобиль ва мебель саноати учун тобланган ойналар ишлаб чиқарилаётганини алоҳида қайд этиш лозим.

Қўқон шахридаги “Тоза планета” МЧЖ (иккиламчи қоғоз махсулотлари), Фарғона шахридаги хусусий тадбиркор Рахимов Хўжамберди (иккиламчи қоғоз махсулотлари), Данғара туманидаги хусусий тадбиркор Абдуллаев Исмоил (полителен махсулотлари қолдиқлари), Марғилон шахридаги “Водий Вист Инвест” хусусий корхонаси (салафан қолдиқлари), Фарғона шахридаги “Эколог” хусусий фирмаси (оқловчи лой), Фарғона шахридаги “Фартозаҳаво” МЧЖ (ишдан чиққан, таркибида симоб моддаси бўлган лампаларни утилизация қилиш фаолияти билан шуғилланади.) ва бошқа чиқиндилар билан шуғуланувчи корхоналар ҳам мавжуд. Маиший чикиндилар кайта ишлаш ва утилизация килишдаги асосий муаммо уларни турларга ажратиш масаласи хисобланади. Маиший чиқиндиларни хосил бўлиш жойида турларга ажратилиб йиғилса кайта ишлаш корхоналари учун ўз ўзидан тайёр хом ашё ҳосил бўлади. Бу борада вилоят хокимлиги мутасадди ташкилотлар билан тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Белгиланган чора тадбирларни амалга оширилиши билан аҳолининг кенг қатламлари учун янада қулай шароит яратилади. Юртимизда экологик тоза муҳитни барқарорлаштириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, атроф- муҳит озодалигини назорат қилиб бориш орқали чиқиндиларнинг шаҳар ва қишлоқларимиз ҳуснига доғ туширмаслиги таъминланади.

 

М. Бабаходжаев,

– Фарғона вилоят Экология ва атроф муҳитни  муҳофаза қилиш бошқармаси раиси

 

Sahara

100 йилдан сўнг Саҳрои Кабир яшилликка бурканади

экобашорат

Жаҳон иқлимшуносларининг фикрига кўра, дунёнинг  энг йирик чўли бўлмиш Саҳрои Кабирнинг қурғоқчилик исканжасида қолган ҳудудлари яқин юз йил ичида глобал исиш туфайли ёғингарчилик миқдорининг ошиши ортидан яшилликка бурканиб, саваннага айланиши мумкин.

«Глобал исиш чиндан ҳам иқлимни радикал тарзда ўзгаришга олиб келиши мумкин. Жаҳоннинг кўплаб минтақаларида у қурғоқчилик ва қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлиги камайишига сабаб бўлиши турган гап, бироқ Саҳрои Кабирнинг бир чети бўлмиш қуруқ Соҳилда у, аксинча, сув билан боғлиқ вазиятни яхшилаши ва чорвадорлик ҳамда қишлоқ хўжалиги учун қулай шароитлар яратилишига олиб келиши мумкин», —  дейди  Германиянинг Потсдам иқлимга оид тадқиқотлар институти олими Якоб Шеве.

Саҳрои Кабир чўли бундан 10 минг йил аввал ўт-ўланлар ва дарахтлардан иборат улкан яшил текислик бўлган. Антропологларнинг фикрича, яшил Саҳрои Кабир инсониятнинг қадимий аждодлари Африкадан чиқиб, бутун Ер куррасига тарқалиши учун замин бўлган. Шевенинг ҳикоя қилишича, сўнгги бир неча миллион йиллар ичида Саҳрои Кабир бир неча бор яшилликка бурканиб, яна чўлга айланиб, ўз қиёфасини Ер иқлими тебранишларига монанд ўзгартириб турган.

Бугунги кунда чўл ҳудудларининг келажакдаги қиёфасини аниқлаш учун олимлар океанлардаги оқимларнинг, Африка атмосферасидаги шамолларнинг ўзгариши, ўрта йиллик ҳароратнинг кейинги йилларда ҳам ошиб бориши билан боғлиқ 30 та турлича иқлимий моделларни яратишган.

Моделларнинг ўнтаси Саҳрои Кабирда 2100 йилга бориб ҳозиргидан 40–300 фоиз кўпроқ ёғингарчилик юз бериши ва бу иқлимий модел маълум бир ҳарорат чегарасини босиб ўтгач, жуда тез — 5-10 йил ичида содир бўлишини кўрсатган. Натижада Чад, Нигер, Мавритания, Мали ва Африканинг бошка кўплаб чўлли давлатларининг ҳудудлари жунгли ва саванналар билан қопланиб, тропик Африка мамлакатлари сингари ёғингарчиликка эга бўлади.

Ф.ЧОРИЕВА тайёрлади

 

сонник-насекомые

БИОХИЛМАХИЛЛИК ИНСОН ҲАЁТИ УЧУН МУҲИММИ?

Биохилмахиллик нима? У қай даражада инсон ҳаёти учун муҳим? Биохилмахилликни сақлаб қолиш нима учун керак?  деган саволларга жавоб бериш бугунги кунда муҳим бўлиб, аҳолининг айниқса ёшларнинг бу борадаги саводхонлигини ошириш табиатдаги мувозанатни сақлаш, уни асраб-авайлашга  ёрдам бериши шубҳассиз. Биохилмахиллик анча кенг тушунча бўлиб, у  сайёрамизда мавжуд барча табиий тизимларни ўз ичига олади. Ушбу тушунчанинг уч даражаси фарқланиб, у ўз ичига барча ўсимликлар ва ҳайвонларнинг, шу жумладан турли бактериялар ва микроорганизмларнинг ранг-баранглиги; турлардаги генетик материалнинг ранг-баранглиги ва уларнинг ўртасидаги биохилмахиллик; экологик тизимларнинг бойлигини қамраб олади.

Биохилмахиллик мамлакатимизда халқнинг иқтисодий, эстетик, соғлиқни сақлашга оид ва маданий фаровонлигининг муҳим манбаи ҳисобланади. Аммо бутун дунёда биохилмахиллик камайиб бораётгани, чунончи: ноёб генлар, турлар ва экологик тизимлар йўқ бўлиб кетаётгани мамлакатимизга ҳам таҳдид солмоқда. Бунинг сабаби битта – инсондир! Инсон ўзи яшаб турган муҳитни ўзгарттириб юбориб, табиатдаги экотизимни издан чирди. Бугун йўқ бўлиб кетган турлар миқдори 65 миллион йил олдинги динозаврлар давридан бошлаб бутун тарих мобайнида йўқолган жониворларнинг турларидан кўпроқдир. Агарда биохилмахиллик йўқолишининг ҳозирги тезлиги сақланиб қолса, одамларнинг табиий яшаш жойларини бузиш, ифлослаш, иқлимни ўзгартириш борасидаги ҳаракатлари натижасида сайёрамиздаги турларнинг ярми 100 йилдан ҳам камроқ вақт ичида йўқ бўлиб кетади. Биохилмахилликка одамлар таъсирининг бош омилларидан бири биологик ресурслар истеъмолининг ўсиб бораётгани, инсоннинг ишлаб чиқариш фаолияти, қишлоқ хўжалиги ҳамда одамлар яшайдиган жойлар кенгайиб бораётганидир.

Бугунги кунда Ўзбекистонда мамлакат биохилмахиллигини ташкил этувчи  26 минг тур флора ва фауна дунёси мавжуд бўлиб, шундан 11 минг турдаги ўсимликлар ва 15 минг турдаги ҳайвонлар истиқомат қилишади. Аммо уларнинг кўпчилиги ҳозирги кунда йўқолиш арафасида.

Нодира Алимова, «Қалб нури» ННТ раҳбари:

-Биохилмахиллик – одамлар ҳаёти учун муҳим ресурслар манбаи. Биохилмахилликнинг ёввойи ва хонаки  турларидан биз озиқ-овқат, кийим-кечак, овқат пишириш ва уй қуриш, мебель ясаш учун ёғоч, тиббиёт, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун материаллар оламиз. Бугунги кунда мазкур муаммо долзарб бўлиб, инсонларнинг аксаарият ҳолатлардаги салбий ҳатти-ҳаракатлари оқибатида ўсимлик ва ҳайвонот оламининг турлари йўқ бўлиб кетмоқда. Биргина мисол,   кўп кузатаман, фарзандалари сабабсиз гулни юлаётгани, дарахт шохини синдираётгани, сакраб кетаётган  қурбақани босиб ўлдираётгани, чумоли инини бузаётганини кўрган ота-она унга танбеҳ бермайди,  бунга бефарқ қарайди, зорланаётган табиат ноласини эшитмайди. Бундай ўғил-қизлар катта бўлгач эса бунданда каттароқ жиноятга қўл уради. Ишлаб чиқариш раҳбари сифатида корхонаси сувни, ҳавони булғашига бефарқ қарайди.Сиёсатчи сифатида табиат муҳофазаси борасидаги сиёсатни эътибордан четда қолдиради, маданий-маънавий тарғиботчи сифатида  ёшларда экологик маданиятни шакллантириш  зарурлигини ўйлаб ҳам кўрмайди. Бизнинг ҳар бир ҳаракатимиз келажагимизни белгилашини унутмаслигимиз лозим.

Дилафрўз Азаматова, кимё-биология ўқитувчиси:

-Биз биохилмахилликдан олинадиган фойдани икки қисмга ажратиш мумкин:

Биологик хизматлар: Ўзбекистон асосан қишлоқ хўжалик мамлакати. Аммо қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш тўлалигича табиат сифатига боғлиқ. Биохилмахиллик мақбул сифатни қувватлаш бўйича хизматлар кўрсатади. Биологик турлар ранг-баранглиги қанча кам бўлса, улар шунча кам хизматлар кўрсатади ва қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши ҳамда қишлоқлардаги ҳаёт учун табиий ресурслар сифати шунча паст бўлади.

Маҳсулотлардан тўғридан-тўғри фойдаланиш: Мамлакатимизда биохилмахиллик маҳсулотларидан фойдаланиш ёнилғи сифатида ишлатиш учун ёғоч йиғиш, овчилик, озиқ-овқат сифатида ишлатиладиган ўсимликларни, доривор гиёҳларни териш ва ҳоказолар орқали амалга оширилади. Биохилмахиллик маҳсулотларидан фойдаланиш кўпинча исрофгарчиликка йўл қўйилган ҳолда, нооқилона амалга оширилади, яъни табиат тиклашга қодир бўлган даражадан кўпроқ йиғилади. Бунинг олдини олиш вақти етди. Ҳар бир қадам ўйлаб босилмоғи зарур.

Бугунги кунда республикада биохилмахилликни асраш учун фаолият олиб бораётган Экологик ҳаракат аъзолари, Ўзбекистон Республикаси  экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қумитаси билан биргаликда   Глобал Экологик Жамғарманинг Кичик Грантлар Дастури (ГЭЖ КГД) фаолиятининг асосий йўналишларидан бирига айланган. Экологик муаммоларни ечишга қаратилган КГД лойиҳалари атроф- муҳит учун қулайликларга эришишда биохилмахиллик ресурсларидан бевосита фойдаланувчи маҳаллий аҳолининг хатти-ҳаракатлари билан белгиланади. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда биохилмахиллик ҳолатини яхшилаш учун ГЭФ КГДни амалга оширишдан кўриладиган самара тўлалигича маҳаллий аҳолининг ўз муаммоларини ечишдаги фаоллигига боғлиқдир. Ўзбекистоннинг биологик ранг-баранглигини асрашда ГЭФ КГД биохилмахилликнинг йўқ бўлиш сабабларини бартараф этишга, яъни қишлоқ хўжалиги кенгайишининг табиий яшаш жойларига салбий таъсирига чек қўйишга, биохилмахиллик маҳсулотлари ва хизматларидан оқилона фойдаланмаслик амалиётларига барҳам беришга қараб мўлжал олади. Бошқача қилиб айтганда, ГЭФ КГД ўз лойиҳалари орқали табиий шароитларда биохилмахилликни асраш учун шароитлар яратишга ҳаракат қилади ва аҳоли биохилмахиллик ресурсларини табиат мазкур ресурсдан фойдаланишнинг кейинги мавсумигача тиклашга қодир бўлган миқдорда фойдаланишини назарда тутадиган амалиётни йўлга қўяди.

Глобал Экологик Жамғарманинг Кичик Грантлар Дастури (ГЭЖ КГД) ҳозирги кунда қуйидаги йўналишларда иш олиб боради:

1. Қишлоқ хўжалик ва бошқа хил экинзорлар Ўзбекистоннинг муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлари ва муҳим биологик турлар яшайдиган жойларга қараб кенгайишининг олдини олиш.

Ўзбекистоннинг муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлари мамлакатда Биохилмахилликни асрашнинг ўзаги ҳисобланади. Шу сабабли ҳозирги даврда “муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларда мавжуд Биохилмахилликни асраш” мамлакатимиз олдида турган муҳим вазифалардан биридир. Асосий таҳдидлардан бири қишлоқ хўжалигининг ривожланиши, аниқроқ айтганда, қишлоқ хўжалиги учун янги ҳудудларнинг ўзлаштирилишидир. КГДнинг вазифаси – бундай кенгайишнинг олдини олиш ва имкониятга қараб, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар атрофидаги ҳудудларни тиклаш ёки муҳим биологик турлар яшайдиган жойларни тиклаш, улар ёввойи турлар яшаши учун мақбул жойларга айланишига эришиш.

Маълумки, фойдаланиладиган ҳудудлар маҳаллий аҳолига даромад манбаи сифатида зарур. Уларни олиб қўйиш вазиятни ечиш йўли эмас. Шу маънода муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва муҳим биологик турлар яшайдиган жойлар атрофидаги фойдаланилаётган ҳудудларда фаолиятнинг муқобил турларини ёки уларда мавжуд фаолият турларига нисбатан муқобил амалиётларни жорий этиш муҳим вазифа ҳисобланади. Таклиф қилинаётган янги фаолият турлари ёки айни шу фаолиятга нисбатан ўзгача ёндашувлар экологик тизим, муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд ёки муҳим биологик турлар яшайдиган жойга амалда фойда келтириши лозим.

Шу сабабли ГЭФ КГДда потенциал аризачилар учун қуйидаги саволга жавоб бериш муҳимдир: яқинроқда муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд ёки муҳим биологик турлар (ўсимликлар ёки ҳайвонлар) яшайдиган жойлар борми? Агар улар бор бўлса,  Глобал Экологик Жамғарманинг Кичик Грантлар Дастури (ГЭЖ КГД) сизнинг илтимосингизга кўра уларни асрашда сизга ёрдам беради.

 2. Таназзулга юз тутган экологик тизимларни, шунингдек биохилмахилликнинг вазифалари ва хизматларини тиклаш ва ривожлантириш

Бу вазифа мақсади биохилмахиллик объектларини асраш ва улардан барқарор фойдаланиш учун қулай бўлган мавжуд ҳудудларни тиклаш ёки яхшилашдан иборат бўлган лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Мазкур вазифа ҳудудлар ва биологик мажмуаларни жисмоний тиклашнигина эмас, балки ушбу ҳудудларни бошқаришни яхшилашни ҳам назарда тутади.

Экологик яхлитлик ҳамда тикланаётган ҳудудлар ўртасидаги алоқасиз мазкур иш ўз мазмунини йўқотган бўлур эди. Шу сабабли тузилаётган лойиҳалар тикланаётган ҳудудлар, агар қонун ҳужжатлари бунга йўл қўйса, мавжуд муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ёки муҳим биологик турлар яшаши учун ҳанузгача қулай бўлган табиий мажмуалар ичида ёки уларнинг атрофида (ёки уларнинг яқинида) жойлашиши мақсадга мувофиқ эканлигини ҳисобга олиши лозим. Бундан ташқари, мазкур вазифа экологик тизимнинг соғлом мавжудлигига ижобий таъсир кўрсатадиган таназзулга учраган хизматлар ва функцияларни тиклашни ҳам ўз ичига олади.

3. Мавжуд табиий ҳудудлардаги биохилмахилликка, шунингдек биохилмахиллик маҳсулотлари ва хизматларига салбий таъсирни камайтирадиган хўжалик фаолиятининг ҳар қандай турларини ривожлантириш.

Мазкур вазифа асосан табиий шароитда ўсадиган ёки яшайдиган биохилмахиллик ресурсларидан фойдаланишни ҳамжамиятларнинг ўзлари яратган ресурслар билан алмаштиришга қаратилган. Бошқача қилиб айтганда, табиий шароитларда ўсувчи ёки яшовчи табиий биологик ресурслар истеъмолини қисқартириш учун КГД лойиҳалари ўз ўхшаш ресурсларини ишлаб чиқаришга қаратилади. Бундан ташқари, мазкур вазифа олдинги хўжалик фаолиятини маҳаллий аҳолини иш билан таъминлашнинг муқобил вариантлари билан алмаштиришни ҳам назарда тутади. Мазкур вариантлар янада даромадлироқ бўлиши ва шу билан бир вақтда экологик тизимларга тикланиш имкониятини бериши мумкин. Бундай алмаштиришга ўрмончилик бўйича Нурота лойиҳаси мисол бўлади. Мазкур конкрет мисолда яратилаётган боғлар ва ўрмонзорлар маҳаллий аҳолининг ўрмон маҳсулотларига бўлган талабини қондиради, шу тариқа табиий ўрмонларга тушувчи юкни камайтиради ва маҳаллий аҳолига анча жиддий, қўшимча даромад манбаи бўлиб хизмат қилади. Биохилмахилликнинг табиий ресурсларига тушадиган юкни камайтиришга бошқа бир мисол мавжуд ресурслардан фойдаланиш барқарор амалиётларини ривожлантиришдир. Бундай лойиҳалар нафақат ресурсдан фойдаланиш имконини беради, балки мазкур ресурсни тиклаш ва кўпайтириш учун ҳам имконият яратади.

 

Наргис ҚОСИМОВА