Category Archives: Дунё қишлоқ хўжалиги

САБЗАВОТЧИЛИКДА ДЕКАБРДА БАЖАРИЛАДИГАН ЮМУШЛАР

Vegetables and Fruits Arrangement

Ҳосилдан бўшаган майдонлардан келгуси йилда мўл ҳосил етиштириш ушбу майдонларни сифатли  ҳайдаб,   ўсимлик қолдиқларини оддий сеткали ёки зигзаг бороналар ёрдамида майдон ташқарисига чиқариб ташлаш, кейин майдонларнинг нотекис қисмини П-4 ёки ПА-3 русумли мосламалар билан текислаб чиқиш лозим.   Ушбу майдонга совуққа чидамли сабзавотлардан сабзи, пиёз, ош лавлаги, кашнич, петрушка ҳамда салат каби ўсимликлар тўқсонбости усулида экиш  келгуси йилда исталган миқдорда эртаги сабзавот маҳсулотлари йиғиб олиш имкониятини яратади. Тўқсонбости усулида экилган. сабзавот экинларининг уруғи эрта кўкламда ердан жуда барвақг униб чиқади ва тез авж олиб ўсиб ривожланади.

Экилган  эгатлар устини чириган махаллий ўғитлар билан ёпилса ёки қипиқ билан мулчаланса  сабзи, пиёз, ош лавлаги ҳамда кўкат сабзавотлар уруғлари жадал ўсиб, ривожланиб,   эрта баҳорда экилганларига қараганда   28-40 қун олдин пишиб етилади шунингдек, 15-20 фойиз кўпроқ ҳосил беради.

Республиканинг марказий қисмида жойлашган вилоятларда   юқорида таъкидланган сабзавотлар уруғини тўқсонбости усулида экиш тадбирини ноябрь ойининг иккинчи ўн кунлигидан декабрь ойини биринчи ўн кунлиги охирларигача, республика жанубида   эса 20 декабргача экиш тавсия этилади.

Экиш учун тоза навли, биринчи тоифа уруғларидан фойдаланиш лозим. Юқори ҳосил олиш учун сабзини “Шантане”, “Нантская”, “Зийнатли”, пиёзнинг – “Испанский-43”, “Истиқбол” ва “Зафар” навларини,  ош лавлагини “Бордо-237”, “Бикорес”, укропнинг – “Узбекский 243”, “Орзу”,   каби совуққа чидамли навлари экиш тавсия этилади.

Юқорида тавсия этилган сабзавот навлари уруғларини тўқсонбости усулида катга майдонларга экишда “СОН-2,8А” русумли сабзавот экиш мосламаси билан лента шаклида, қўш қаторлаб   ёки   сочма усулда экиш мумкин. Кичик майдонларга эса уруғлар қўлда сепилиб, кетидан ҳаскашлаб чиқиш лозим.   Ҳар 1 гектар майдон ҳисобига сабзи уруғи 8 кг. пиёз уруғи 16 кг. ош лавлаги 20 кг. кашнич, петрушка уруғлари 10 кг. гача сарфланади. Экиш чуқурлиги 2-3 см.дан ошмаслиги лозим. Экиш билан бирга суғориш эгатлари ҳам тортиб чиқилади.

Оқ бош карамдан   юқори ҳосил етиштириш учун республиканинг жанубий ҳудудларида (Сурхондарё, Қашқадарё) карам кўчатини декабрь ойининг учинчи ўн кунлигида дугали плёнка қопламаси остига экиш тавсия қитинади. Бунда “Фарао Ғ1” ва “Балбро Ғ1”  дурагайлари экилса, ҳосил  апрель ойида пишиб етилади.

Декабрь ойида бодринг экилган иссиқхоналардаги ўсимликларни озиқлантириш, суғориш, шакл бериш, микроэлементлар билан озиқлантириш, касаллик ҳамда зараркунандалар билан зарарланишининг олдини олиш учун профилактик чора-тадбирни амалга ошириш шарт.    Оқ қанот, занг кана ва минёр пашша, пахта совкаси каби зараркунадаларга қарши биологик усулда трихограмма, трихопорус, олтинкўз ҳамда хонқизи каби фойдали ҳашаротларни қўллаш зарур. Бундан ташқари ўсимликларнинг пастки қисмидаги сарғайиб қолган барглари ва мўйловини олиб ташлаш   лозим бўлади.

Кузги-қишки ҳамда оралиқ мавсум учун иссиқхоналарга экилган помидорни  ҳам озиқлантириш, суғориш зарур.   Унинг мева тугишини тезлаштириш учун  экин майдонига “ТУ” ёки  “Томатон”, “ Полистимулин-2”, “ Ренгулит” каби препаратлар билан ишлов берилиши керак.

Бундан ташқари ўсимликларни парваришлашда, уларнинг бачки новдаларини олиб ташлаш,   шпагатга ўраб чиқиш каби тадбирлар амалга оширилиши лозим.

Дилфуза Қўзиева тайёрлади

БОҒДОРЧИЛИКДА ҚИШ ТАШВИШЛАРИ

Боғ қатор оралари 25-30 см. чуқурликда ҳайдалади. Ҳайдашдан олдин гектарига 5-10 тонна маҳаллий ўғит солинади. Янги боғ ва токзорлар барпо этиш мақсадида ажратилган ерларга 30-40 тонна маҳаллий ўғит ҳамда 300-400 кг. фосфор ва калийли ўғитлар ҳам солиши зарур.

Бордию боғ ва токзорларга ажратилган ерлар шўрланган бўлса, декабрь ойларида гектарига 10-12 минг куб метр сув сарфланиб яхшилаб ювилади. Қишки суғориш  даврида   бир гектарига 1500-2000 куб метр сув сарфлаб, 4-5 кун давомида суғорилади. Шўрланган ерлар атрофидаги коллектор ва зовурлар тозаланади. Об-ҳаво иссиқ кунлари жанубий минтақаларимизда катта ёшдаги мевали дарахтларга шакл бериб, буташ ишларини бошласа ҳам бўлади. Биринчи галда катта ёшдаги олма, нок, уруғли мевали дарахтлар буталади.

Ҳаво очиқ ва илиқ кунларда боғларни зараркунанда ва касалликлар захираларига қарши ишловлар  мутахассислар томонидан кўрсатилган тавсиялар асосида бажарилади.

Боғларни дорилашда охирги йиллари кенг тарқалган монилиоз, кластероспориоз, парша, дарахт таналарини шикастлайдиган рак касалликларига жиддий эътибор берилади. Бунда бордо суюқлигининг 3-4 фоизлиси суспензия ҳолида дарахтларни жиққа хўл  бўлгунича пуркалади.

Бордо суюқлигининг ўрнига мис купорасининг 1 фоизли ёки темир купорасининг 3 фоизли эритмасини  сепса ҳам бўлади. Маълумки, касаллик юқумлари тўкилган баргларда сақланади. Шунинг учун барча боғларда дарахт атрофидаги тупроқ ағдарилиб чопилади ва шу йўл билан тўкилган барглар йўқотилади.

 Токзорларда қишнинг илиқ кунларида     токларни кесиш ва шакл бериш ишлари давом эттирилади. Шароитга қараб симбағазлар таъмирланади. Қатор ораларига 10-15 тонна маҳаллий гўнг солиб, 25-30 см. чуқурликда ҳайдалади.

ТИКАНЛИ АРТИШОК доривор, манзарали, ем-хашак ва сабзавот ўсимлик

Фото0954 - копия

Ҳозирги кунда ёввойи ҳолда ўсадиган ва доривор ўсимликларнинг 230 дан ортиқ турларидан табобатда фойдаланилади. Шулардан 152 турининг 171 маҳсулотидан фармацевтика саноатида 250 хилдан ортиқ дори препатратлар олинмоқда. Кейинги йилларда 10 га яқин йиғма жилдаги фитопрепаратлар турли хил касалликларни даволаш учун тадбиқ қилинди. Аммо ҳозиргача Ўзбекистонда етиштирилаётган кўплаб шифобахш ўсимликларнинг, жумладан тиканли артишок – Cynara scolymus L. нинг сабзавот экини сифатида етиштириш технологияси ишлаб чиқилган эмас.

Тиканли артишок – Cynara scolymus L. артишок «каршув» сўзидан олинган бўлиб, «ертикан» деган маънони билдиради. Артишокни Калифорнияга 1600 йилда Испанияликлар келтирган, лекин у кенг тарқалмаган. 1922 йилда Андру Молера Калифорниядаги Салина водийсида, Сан-Францисконинг жанубий томонида фермерларга ер ажратиб берган. Шу вақтгача бу ерларда қанд лавлаги етиштиришган, лекин артишокни етиштириш кам харажатли бўлгани учун фермерлар молларга уч баробар кам ҳақ тўлаши мумкин бўлган. Калифорнияда ўстириладиган артишок плантацияларининг ўртасида жойлашган Кастровил шаҳрида артишокни қайта ишлайдиган завод қурилган (Bianchibi F., 1975).

Теофрастнинг (эрамиздан 341 йил олдин) маълумотларида артишок Юнонистон ва Сицилияда жуда қадимдан маданий ҳолда экиб келинаётган ўсимликлардан бири эканлиги қайд этилган. Диоскорид, Гален, Атенийлар фикрича, Грецияда бир қанча грек ёзувчиларининг асарларида артишок анча қадимдан маълум бўлганлиги кўрсатилган.

Мураккабгулдошлар оиласига кирувчи Cynara scolymus L. сабзавот ўсимлиги бўлиб, унинг 10 дан ортиқ турлари мавжуд. Сабзавотчиликда испан ва тиканли артишоклар қолган. Ўсимлик барглари патсимон қирқилган 80-100 см узунликка эга бўлган тиканли барг бандини ҳамда бақуват ўқилдизи бўлиши билан характерлидир. Поялар ясси – думалоқ ёки овалсимон шаклдаги, гуллари саватчаларга йиғилган, саватчалари кўзасимон тузилишга эга, саватча атрофидаги багчалари бақуват бўлиб саватчадаги найсимон гулларни яхши химоя қилади. 1 туп ўсимликда саватчалар сони 6-8 тадан 12-15 тагача етади.

Унинг ўсув даври 180-200 кун давом этади. Артишок жанубий минтақаларда иккинчи йили гулпоя чиқаради. Агар яхши парвариш қилинса, 14 йилгача саватча ва гуллар ҳосил қилади.

Бизнинг кузатув натижаларимизда ернинг устки қисмидаги барг ва поялари ҳар йили қиш келиши билан нобуд бўлади. Кейинги йилга илдиз бўғизидан янги ўсимталар униб чиқади. Иккинчи йилда гуллаб, уруғ беради. Гуллари четдан чангланади.

Cynara scolymus L. иссиқсевар ўсимлик бўлиб, унинг яхши ўсиб ривожланиши учун +18-25°С қулай ҳисобланади. Ёш ниҳоллари баҳорда
-3°С га бардош беради. Барг тўплами -10-12°С совуққа бардош беради. Намлик яхши бўлганда уруғлари — 0+1°С бир ой мабойнида ердан униб чиқади, уруғлари +3+5°С иссиқ бўлганда 10-12 кунда униб чиқади.

Cynara scolymus L. нордонлиги (ph – 6,4 ) дан паст бўлган унумдор тупроқларда яхши ўсади ва ривожланади. Шу билан бирга у ер ости сизот сувлари яқин жойлашган жойларни ёқтиради, фақат тупроқнинг нисбий намлиги 75-80 фоиздан кўпайиб кетмаслиги керак. Нам етарли бўлмаса, унинг ўсиши секилашади. Гул тўплами кичиклашади ва гул косаси дағаллашади. Йиллар ўтиши билан артишок турлари сершох бўлиб кетиши ҳисобига бири иккинчисини сиқиб, соя бера бошлайди ва натижада тупларда майда саватчалар миқдори кўпайиб кетади.

Артишок тупроқ озиқаси ва ёруғликка талабчанг сабзавот ҳисобланиб, унумдор ва структурали тупроқларда яхши ўсади ва намликни ўзида яхши сақлайди.

Бунинг учун тупроқ куз фаслида (октябрь – ноябрь ойларида) режадаги суперфосфат ва калийли ўғитларни солиб, 28-30 см чуқурликда ҳайдалади.

Баҳорда (апрелда) у экилишдан олдин 20-22 см чуқурликда ағдармасдан юмишатилиб эгатлар олинади. Эгатлар уни экиш схемаси ҳамда хўжаликда мавжуд техникаларга мувофиқ 70; 90 ва 140 см оралиқда олинади. Уруғ экиш олдидан (апрель ойида) эгатларга экиш схемасига кўра 40-50 ёки 60 см оралиғида 5-6 см чуқурчаликда чуқурлар тайёрланиб, уруғлар экилади ва устига чириган гўнг, қипиқ ёки шоли тўпонидан 2-3 см қалинликда сепилади.

Cynara scolymus L. ўсув даврида қатор ораси 3-4 марта 8-12 см чуқурликда (қатордаги ўсимликлар барглари бир бирига туташгунча) культивация қилиниб юмшатилади ва ер ости сизот сувлари чуқур ёки юза жойлашувига кўра 8-12 марта суғорилади.

Ниҳоллар тўлиқ ҳосил бўлгандан сўнг ҳар ойнинг (май-сентябрь) бошланишида ўтказиладиган кузатувлар қуйидаги натижаларни беради: Май ойи бошланишида ҳар тупда схемалар бўйича барглар сони икки донадан тўрт донагача кўпайди.

Артишок иссиқсевар ўсимлик бўлганлиги сабабли июль-сентябрь ойларида ер устки қисмини жадал шакллантириши аниқланди. Яъни, август-сентябрь ойларида тажрибанинг биринчи вариантида ўсаётган ниҳоллар барглари сони 17, иккинчи ҳамда ундан кейинги вариантларда эса бу кўрсаткич 2-4 донага кўп ҳосил бериши аниқланди. Барглари ҳосил бўлиши бўйича шуни таъкидлаш керакки, қаторлар орасидаги масофанинг ўзгармаган ҳолда, қатордаги ўсимликлар оралиғидаги масофани ўзгариши ҳар тупда шаклланадиган барглар сонига ижобий таъсир этар экан. Шу билан бирга ҳар тупдаги барглар узунасига ўсиши жадал суратда содир бўларди.

90×20 см схемада экилган артишок баргининг июнь ойи бошланишидаги баргларнинг ўртача узунлиги 12 см бўлган бўлса, бу июль ойи мобайнида 26, августда 41 ва сентябрь ойида 14 см узайиши аниқланиб, бу қонунят 90×30 см … 90×60 см схемаларида ҳам сақланиб қолди. Ўрганилган экиш схемалари ичида энг узун баргли ниҳоллар тажрибамизнинг тўртинчи (90×50см) 100,4 см ва бешинчи (90×60 см) 107,5 см вариантларда ҳосил бўлишлиги кузатилди. Бу вариантлар баргларини узунлиги олдинги уч экиш схемаси ўсимликлари барглари узунлигидан 7…5 ва 14…12 см га кўп бўлиши аниқланди.

Сўнги икки экиш схемасидаги ўсимликлар баргларини кўп ва бақуват бўлиб ўсишига, бизни фикримизча хар бир ўсимликнинг озиқланиш майдонини (0,45..0,54 м2) катта бўлишлиги ва шу билан бирга қуёш энергиясидан максимал фойдаланишидан бўлса керак.

Демак, тиканли артишок тупларида яхши ривожланган бақувват барг кўк масса ҳосил қилишини таъминлаш учун уни 90×50-60 см схемада экиш мақсадга мувофиқ бўлар экан.

Тиканли артишокни экиш схемаси нафақат ер устки вегетатив ва ер остки илдиз қисмини шакллантиришга балки уларни вазнига ҳам ўз таъсирини ўтказди.

Артишок кўк масасидан турли хилдаги дори- дармонлар тайёрланиши билан бирга, у билан чорвани ҳам озиқлантириш мумкин.

Кўк масса олиш учун эса артишок қаторидаги ўсимликлар орасидаги масофани 20-30 см қилиб экиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Бизни асосий мақсадимиз артишокни сабзавот экини сифатида истеъмол қилиш учун саватчали тўп гулларини етиштириш ва унинг ҳосилдорлигини аниқлаш. Бўлгани учун бу масала 2015 йилда ижобий ҳал бўлса, истеъмолдаги сабзавотлар турини яна бир донага кўпайтиришга эришамиз.

А. Абзалов, О. Қодирходжаев

МАҲСУЛОТЛАРНИ СИФАТЛИ САҚЛАШ

Деҳқончиликнинг муҳим томонларидан биридир

хранение-овощей-300x288  Деҳқонларимизга яхши маълумки, картошка ҳар хил оби-ҳаво шароитида ковланади. Илмий тавсиялар бўйича ковлаб олинган картошка ҳосили омборга келтирилгандан кейин орадан 20-25 кун ўтгач, саралаб  олинади ва   сақловга қўйилади. У сақланиш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда оддий омборларда   яшикларда, тўр ҳалталарда ва тўкма ҳолда сақланади. Омборда ҳарорат 2-4 даража илиқ, нисбий намлик 80-85 фоиз бўлса,   маҳсулот яхши сақланади. Сақлаш учун омбор  бўлмаса, сизот сувлари яқин бўлмаган ерларда ўрага кўмиб сақлаш мумкин. Ўранинг эни 60-70 см, чуқурлиги 70-80 см.  узунлиги 2-3 метр бўлиши лозим. Ўранинг ичига картошкани жойлаб устидан 10-15 см. қалинликда похол ёки қамиш ёпиш керак. Сўнгра устидан 30-35 қалинликда тупроқ тортилади ва апрель ойигача худди шу тартибда сақланади.

Уй рўзғор шароитларида бу маҳсулотларни сақлашда  ёруғлик тушмайдиган жой танланиши лозим.    Акс ҳолда картошка пўстида кўк ранг пайдо бўлиб у аччиқ бўлиб қолади.

      Пиёзни сақлаш

Куз ва қишнинг илиқ келиши пиёз сақланишига салбий таъсир этади. Бундай шароитда пиёзбошлар кўкара бошлайди, ҳар-хил касалликларга чалинади.  Сақлашга қўйилган маҳсулотнинг ҳолатини вақти-вақти билан кузатиб туриш,   чириш касалига чалинганлари 3 фоиздан ортса, кўкара бошлаганлари сезиларли даражада кўриниб қолса, саралаб  олиш,  кўкарганларини биринчи галда истеъмолга чиқариш лозим.

Маҳсулот захирага қўйилган жой қуруқ  бўлиши керак Хонадаги ҳарорат бир даража илиқ, нисбий намлик 70-80 фоиз атрофида бўлгани маъқул. Пиёз яхлаб қолса, (–3°–5° да) яна ўз ҳолига келиши мумкин. Аммо бу ҳолат яна қайталаса   сифатини бузилишига олиб келади. Пиёзлар тўр ҳалталарда ёки  яшикларда сақлангани маъқул.

Сабзини сақлаш.

Сақланадиган сабзини ковлаб олишга 10 кун қолганда суғориш тўхтатилади. Сабзи ковланган жойида баргидан тозаланади. Сўнгра  саралаб (кесилган, захланган ва зарарланганлари) олиниб ноябрь ойининг охирларида   ўрага кўмилади. Маҳсулотни ковлашдан олдин эни 50-60 см, чуқурлиги 80-90 см, бўйи 2,5-3 метр  тартибида ўра қазилади. Ўра тупроғи нам бўлиши, унинг орасига ўг ёки барг тушмаслиги лозим. Ўрага сабзи тўлдириш вақтида эланган қум солиб борилса, сабзи сўлимайди ва узоқ сақланади. Ўра тўлдирилгандан кейин усти  поҳол ёки қамиш    билан ёпилади ва 30-35 см. тупроқ тортилади.

Сабзини январь-февраль ойларигача сиғими 30 кг. ли полиэтилен қопларда салқин ертўлаларда,   яшикларда (ичига полиэтилен тўшама қилиб) сўлимаслик учун устини қум ёки нам тупроқ билан ёпган ҳолда қундалик рўзғорга ишлатиб бориш  мумкин.

 Турпни сақлаш.

Узоқ муддат сақлаш учун ҳар бири ўртача   300-500 грамм оғирлиқдаги турплар танланади. Қишда ўрада сақланади. Ўра офтобга тескари, захкаш ерлардан ковланиши зарур  Турп сақланадиган ўранинг эни 70 см, чуқурлига 90-100 см. бўлиши мумкин. Турплар ўрага солинаётган вақгда барг, ўт ва бошқа чириндилар, кўкатлар тушмаслиги керак. Турп ўрани бир чеккасидан тўлдириб борилади. Ўра тўлишига 10 см. қолганда 30 см. қалинликда тупроқ ташланади ва икки томони нишаб қилиниб кўмиб текисланади. Ўра март ойларида очилади.

Шолғомни сакдаш. Шолғом турпга нисбатан нозикроқ бўлади. Шунинг учун ўра чуқурлиги 80-90 см, бўйи 1,5-2 метр қилиб  ковланади. Кўкламда ўра очилиб шолғом сараланади ва захроқ хона ёки ертўлаларда қум остида сақланади. Хўраки лавлаги (қизилча) ҳам худди шолғом сингари сақланади.

Карамни сақлаш. Эртаги карамни совутгич хонада -1°С ва +1°С ҳароратда оғзи ёпиқ полиэтилен қопларда 80 кунгача сақлаш мумкин. Кечки карамни сунъий совутиладиган омборхоналарда 0-3°С  4 ойгача (март охирларигача) сақласа бўлади.

Карам фақат пасайтирилган илиқ ҳароратда сақланади. Қисқа муддат сақланадиган карам туплари табиий шароитда чуқур ертўлаларда, биноларнинг соя-салқин томонларида уюм-уюм буртлар ҳосил қилиб, улар устига баргларини ёпиб қўйиб сақланади.

 

 

Дастурхонимиз болга тўлганда

Жорий йилда Шофиркон тумани асаларичилари асалари оиласи сонини 7300 тага етказиб, шифобахш асал ишлаб чиқаришни эса 146,0 тоннага етказиб уни давлатга сотишни кўзламоқдалар.

1

Асаларичилик қишлоқ хўжалигининг сердаромад соҳаларидан биридир. Республикамизнинг табиий иқлим шароити, қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигини ошириш, асалари оиласини замонавий илғор технологиялар асосида боқиб, асаларичилик маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш учун қулай имкониятларга эга.

Асал, мум, гулчанг, прополис, асалари сути ва заҳри ниҳоятда қимматбаҳо неъматлар бўлиб, улар инсон саломатлиги, тиббиёт соҳаси ва фармацевтика саноати учун ҳам асалари ўрнини бошқа ҳеч қандай жониворлар боса олмайди. Шунингдек, асалари ёрдамида чанглатилган қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлиги анча юқори бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг асаларичилик соҳасини ривожлантириш чора-тадбирларига оид дастури доирасида, айни пайтда, бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Юртимизда аҳолини пархез, дармондориларга бой, саломатлик учун фойдали асал маҳсулоти билан таъминлаш ишларини қўллаш тобора кенгайиб бормоқда. Бунда эркин ишбилармонлик муҳити шахсий ёрдамчи, деҳқон хўжаликлари асосида, табиий иқлим шароитларидан унумли фойдаланиб, асал етиштираётган тадбиркор асаларичилар улуши катта бўлаётир.

Шофиркон туманидаги 12 та маҳаллий фуқоролар йиғинларида 160,9 минг нафар аҳоли яшайди. Улардаги аҳоли хонадонларида 6973 та асалари оиласи юқори сифатли, зооветеринария қоидалари асосида парвариш этиб келинмоқда. Ўтган хўжалик йилида, улар томонидан 140,0 тонна шифобахш бўлган табиий асал етиштирилиб, эл дастурхонига тортиқ этдилар ёки бу 2012 йилга нисбатан 108,0 тоннага кўп бўлди, ҳар битта асалари оиласидан ўртача 21,0 кг дан асал олинди. Ўтган йилда туман бўйича асаларичилик субъектлари сони 57,0 тага етказилди, 8,0 та янгидан асаларичилик субъектлари ташкил этилди.

Бугунги кунда, дунё мамлакатларида асаларичилик соҳасини ривожлантиришга, унинг махсулотларига бўлган эътибор ва талаб, тобора ортиб бормоқда. Айниқса, экологик тоза асалга бўлган эҳтиёж ниҳоятда кучли. Шунинг учун соҳа ходимлари, замонавий янги технологияларни, асаларичиликка қўллаш асосида фаолият юритиш йўлларини изламоқдалар.

Шофиркон шаҳрида яшовчи, тадбиркор инсон, Зафар Бакоев томонидан асаларичилар учун, сунъий усулда мум пардаси ишлаб чиқарадиган “Маргарита-1” русумли ускуна сотиб олиб, мўъжазгина миницех ташкил этди. Ҳозир бу цех сурункали ишлаб турибди. Асаларичилар қўлидаги мум хомашёсини олиб, уни қайта ишлаб, асаларичиларни мумпардасига бўлган эҳтиёжини қондириб келмоқда.

Тадбиркор Зафар Бакоев Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти ветеринария факультетини битириб, Шофиркон туманида турли лавозимларда ветеринария врачи сифатида хизмат қилди. Асаларичиликка ишқи тушган, тадбиркор инсон, ҳозир туман марказида ветеринария аптекасини очган.

Мум пардаси ишлаб чиқарадиган мини цех раҳбари тадбиркор З.Бакоев суҳбатлашганимизда у шундай дейди. “Хабарингиз бор, асаларичилар мум хомашёсини мумпардасига алмаштириб олишларига жуда қийналиб келаётганларини билар эдим. Улар бу хомашёларни турли вилоятларга бориб, мум пардаларига алмаштириб келар эди.

Асаларичилар ташвишларини енгиллаштириш мақсадида мум пардаси ишлаб чиқарадиган “Маргарита-1” русумли ускунасини Россия давлатидан олиб келиш, дастлаб осон кечмади. Бу тўғрида кечаю кундуз компьютердан “интернет” тармоғига кириб, шу ускуна тўғрисида маълумот тўпладим. Россиялик хамкасблар билан суҳбатлашдим, охири менга  маъқул бўлган “Маргарита-1” ускунаси ёқганлиги боис, шу ташкилот билан шартнома туздим. Бу ишга албатта менга чинакамига дўстона ёрдам берган, Фарғона вилояти асаларичилар уюшмаси раиси Шерали Суярқулов катта ёрдам берди ва шу ускунани ўрганиб, ишлатиб беришни йўлга қўйиб берди. Албатта мен унинг ана шундай дўстона беғараз ёрдамидан катта миннатдорман”, деб ўз сўзини тугатди.

Шунингдек, тадбиркор З.Бакоев томонидан, Шофиркон деҳқон бозори худудидан битта асаларичилик маҳсулотлари сотадиган дўкон ташкил этилиб, дўкон пештокларида асаларичилик жиҳозлари билан бирга, ҳар хил асал навлари ва мумпардалари ҳамда асалари касалликларига қарши курашда ишлатиладиган турли хил дори-дармонлар сотилмоқда.

Шофиркон туманининг яна бир тадбиркор асаларичиларидан бири ва Шофиркон ўрмон хўжалигидаги 300 дан ортиқ асалари оилаларини, илғор технологиялар асосида боқишга бош-қош бўлиб келаётган Иброҳим Элмуратовнинг ҳам хизматларини кўрсатиб ўтиш жоиздир.

И.Элмурадов институтни сиртки бўлимини тугатгач асаларичилик соҳасини танлади. Ҳозир у Шофиркон давлат ўрмон хўжалигидаги асалари оилаларининг зооветеринария қоидаларига асосан боқишга, уларда хизмат кўрсатаётган асаларичиларга ёрдам беришга кўп йиллардан бери раҳбарлик қилиб, ҳар йили асалари оиласи сонини кўпайтириб келмоқда. 2013 йилда ўрмон хўжалиги 5,0 тоннадан зиёд асал ишлаб чиқилган бўлса ёки бу 2012 йилга нисбатан 4,0 тоннага кўпдир. Шунингдек, ўрмон хўжалиги 2011 йилда 150 та, 2012 йилда 100 та ва 2013 йилда эса 50 та асалари пакети ишлаб чиқиб, уларнинг вилоятдаги турли хўжаликларга сотди.

Шофиркон давлат ўрмон хўжалиги директори Б.Эргашев хўжаликда асалари оиласини кўпайтиришда алоҳида эътибор бериб келмоқда. Унинг айтишича 2015 йилда ўрмон хўжалиги ташкил этилганлигини 90 йиллиги қизғин нишонлаш мақсадида, асаларичилик соҳасига алоҳида эътибор беришни ва асалари оиласи сонини 400 тага етказиб асал махсулоти миқдорини 4,0 тоннага етказиб, ўрмон хўжалиги ишчи хизматчилари дастурхонини болга тўлдиришни асосий режа қилиб олинганлиги тўғрисида фахрланиб гапириб берди.

Шофиркон чўллари кенг, асалариларга асосий макон ҳисобланади. Асаларичилар эрта баҳорда, қишдан ночор чиққан асалари оилаларини ривожлантириш мақсадида, Жилвон чўлидаги эрта гуллайдиган сершира ва гулчангига бой ўсимликларга кўчириб борганларидан сўнг, улар тез фурсатда ўзини ўнглаб олади. Бу жойда хусусан апрель ойида ширага бой каврак ўсимлиги қийғос гуллайди, май ойида эса исириқ, кампирсоч, сингрен, юлғун қуёнсуяк ва шунга ўхшаш кўпгина шира берувчи ўсимликлар, узоқ муддатда гуллаб туради ва асалари оиласини ривожланишига салмоқли ҳисса қўшади.

Шофиркон ўрмон хўжалиги асаларичилар бригадаси бошлиғи И.Элмурадов шундай деб ўз сўзини давом эттирди: “Эрта баҳорда Жилвон чўлидаги ўсимликлардан асаларилар озуқасини олиб бўлгач, Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги тоғ этакларида асалариларни кўчириб кетамиз. Бу ишда 5 та кўчма асалари павильони ва уларни кўчириб туришда ЮМЗ-6 русумли трактордан фойдаланамиз. Бу ишда шогирдларим Неъматов Намоз, Авезов Фахриддин, Камолов Нурмат, Элмурадов Мухаммадлар астойдил ёрдам берадилар”.

Каттақўрғон туманидаги бу сўлим гўша баҳорда, ўзининг ранго-ранг ўсимликларининг асалга бойлигидан мафтун бўласиз. Хусусан оққўрай, оқбош, лолақизғалдоқ, бўта кўз, чакамуғ каби кўп хилдаги майда ўсимликлар гуллаганда, дала майдонлари худди рангли қизил гилам ёпингандай кўринади, кўрган сари, кўргин келади, завқланасан киши.

Гоҳида асал шундай ҳам кўп бўладики, уларни тортиб олишга ҳам улгурмайсан, — дея ўз сўзини тугатди мохир устоз.

Шуни айтмоқчиманки, И.Элмурадов ташаббуси билан, унинг шахсий уйида ҳар томонлама жиҳозланган, шахсий клиника очилган. Бунинг учун тегишли жойлардан рухсатнома ва сертификатлар ҳам олинган. Асал билан даволаш йўли билан касалманд инсонлар, ўзларининг кўпгина дардларидан фориғ бўлмоқдалар. Хусусан, жигар касалида асални тери орқали шимдириб юбориш асосида даволайди. Унинг беминнат хизматидан кўпгина касалманд инсонлар хурсанд. Улар республикамизнинг турли вилоятлари ва туманларидан ташриф буюрган ва кераклича тоза асал ва дори дармонлар билан таъминланган.

Бугун биз Шофиркон туманидаги фақатгина икки тадбиркор тўғрисида, уларни асаларичиликни ривожлантиришга қўшган ҳиссалари тўғрисида гапириб ўтдик холос. Республикамизда эса, улар сингари ўз касбига содиқ инсонлар кўплаб топилади.

Бу инсонлар сайи-ҳаракати билан асаларилардан олинаётган даромадларни янада кўпайтириш борасида, аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Омон Тўраев,

қишлоқ хўжалик фанлари номзоди

ТУЯҚУШ, АНГОР ЭЧКИСИ ВА АКУЛА СУЗГИЧИ фермерлар учун даромад соҳасига айланган мамлакат

302478564

Жанубий Африка Республикаси Африка қитъасидаги энг ривожланган   мамлакатлардан бири ҳисобланади.  Бу ерда  49 млн. нафардан ортиқ аҳоли  истиқомат қилиб, уларнинг 80% ни қора танлилар,  9% — оқ танлилар, 2.5% — ҳиндулар ва осиёликлар, 8.5% ни эса метис ва мулатлар ташкил этади.

Давлат бой минерал заҳираларга эга. Бугунги кунда ЖАРни “камалаклар мамлакати” деб ҳам аташади. Ушбу термин архиепископ Десмонд Туту томонидан бу ерда яшаётган турли хил миллат вакиллари шарафига киритилган эди. Мамлакат турли хил иқлимий ҳудудларга бўлинган бўлиб,  Намиб  чўли, Мозамбик билан чегарадош ерларда субтропиклар, шарқда эса Аждар тоғларида маҳаллий аҳоли томонидан “велд” деб аталадиган пасттекисликлар мавжуд.   ЖАРнинг ички томонларида асосан қўрғоқчил ерлар бўлганлиги сабабли ҳам аҳоли деярли яшамайди. Аммо денгиз бўйларида  ёғингарчилик  кўп бўлиши сабабли  қишлоқ  хўжалиги яхши ривожланган ва маҳаллий аҳоли томонидан  мазкур ҳудуд “Боғлар йўли” деб аталади.

Мамлакат пойтахти  Йоханнесбургдан  Ҳинд океани томон ястанган ҳудудлар пакана дарахтли ўрмонлар билан қопланган.  Қитъада  энг совуқ ҳарорат — 18,6 °C  Беффелсфонтейнда қайд этилган  бўлса, энг иссиқ жой ҳам ЖАРда жойлашган. 1948 йили ҳаво ҳарорати  Апингтонда +51,7°C гача кўтарилган.

Бугунги кунда  ЖАР ўзининг  бой табиий заҳиралари ҳисобига  Африканинг бошқа мамлакатларига нисбатан тез суръатлар билан ривожланиб бормоқда. Бугунги кунда мамлакатнинг 52% экспорти  марганец, платина, олтин, олмос, уран, қўрғошин, асбест, хромитлар, ванадий ва цирконийни қазиб олиш ва четга сотиш ҳисобига амалга оширилаётган бўлса,  қолган қисми қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш натижасида амалга  оширилмоқда.

Янги технологиялар очликдан қутқаради

Мамлакатнинг жуда катта ҳудуди чўл билан қопланганлиги сабабли, унинг атиги 15 фоизи қишлоқ хўжалигини юритиш учун яроқлидир.  Аммо Африканинг бошқа давлатларида тупроқ эрозияси  натижасида  экинлар унмай,  аҳоли етарлича озиқ-овқат маҳсулотлари билан етрлича таъминланмаётган бир пайтда Жанубий Африка республикасида   фермерлар компьютер технологияларини қўллаган ҳолда  энг замонавий агротехник тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида   ўз аҳолисини тўлиқ зарур қишлоқ хўжалиги мҳсулотлари билан таъминлаб келишмоқда.  Мамлакатда фермерлар ҳаракати яхши ривожланган. Уларнинг аксарияти мевалар етиштириш ва шароб  ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Бугунги кунда  ЖАР дунёда сифати учун жуда ҳам қадрланадиган шаробларнинг экспорти орқасидан йилига 103 млн. АҚШ долларигача даромад кўради.

Туяқушлар ва эчкилар

0018-030-Selskoe-khozjajstvo-Afriki

Туяқуш фермалари бугунги кунда  маҳаллий аҳолини гўшт, сифатли пат ва тухум билан таъминлашдан ташқари сайёҳларни жалб этувчи восита ҳамдир. Сўнгги йилларда туяқуш фермаларидан олинадиган даромад бир неча баробар ўсганлиги боис фермерларнинг кўпчилиги мазкур соҳа сирларини ўрганишга ҳаракат қилишмоқда.  Айни пайтда  588 та туяқуш фермаларида  20000  ишчи банд.  Мамлакатда 10 та туяқуш қушхоналари ва 10 та  туяқуш терисини ошловчи заводлар мавжуд. Битта 10 ойлик туяқушдан  27 кг. гўшт, 1,2 м. Тери ва 1 кг. пат олинади. Туяқушлар сонининг кўпайиши ва камайиши жаҳонда юз бераётган турли  хил воқеаларга боғлиқ. Масалан, 2001-2002 йилларда  қорамол қутириши касаллигининг тарқалиши натижасида туяқуш гўштига бўлган эҳтиёж кескин кўпайган,туяқушлар сони ҳам бир неча ўн баробарга ўсган эди. 2003-2004 йилларда эса парранда гриппининг тарқалиши натижасида уларнинг сони кескин камайди. 2008йилда жаҳон молиявий инқирози натижасида Европа Иттифоқи мамлакатлари туяқуш гўштини сотиб олишдан бош тортишди. Ушбу воқеа  ўз навбатида туяқуш фермаларининг ёпилишига олиб келди.  Бугунги кунда туяқуш гўштининг экспортидан олинаётган даромад 11,2 млрд. рандни ташкил этади. (Ранд-ЖАР пул бирлиги. 7 ранд 1 АҚШ долларига тенг .

ЖАРда гўшт ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш асосан мамлакатнинг шимоли ва шарқида, асосан Хотенг,   Мпумаланга, Эркин давлат провинцияларида жойлашган. Шимолий ва Шарқий  Кейп, Эркин Давлат ва  Мпумаланг Африкада аҳоли асосан эчки гўштини истеъмол қилганлиги боис  эчкичилик  жуда ривожланган. Ундан 75 %и ангор эчкилар бўлганлиги боис дунёда ишлаб чиқариладиган, эчки жунидан тайёрланадиган мохер ипларининг 50%ни ЖАР экспортга чиқаради ва 4-ўринни эгаллайди. Бур эчкилари  25%  ни ташкил этиб, улар асосан гўшт ва сут учун кўпайтирилади.

Бундан ташқари чўчқачилик ва паррандачиликка  Претория, Йоханнесбург Дурбана, Питермарицбург, Кейптаун ва Порт-Элизабет яқинида жойлашган фермер хўжаликлари ихтисослашиб,  фермерларнинг даромадларига даромад қўшмоқда.

Балиқчилик

Балиқ тутиш бўйича ЖАР Африка етакчиликни қўлдан бой бермай келмоқда. Бир   йилда бир миллионга яқин сардина, сельдь, хек, анчоус, денгиз думалоқбоши, скумбрия, треска, лосось, макрель, монкфиш балиқлари  тутилади.  Бундан ташқари махаллий аҳоли ва Жанубий-Шарқий Осиё давлатлари аҳолиси таомномасидан ўрин олган ва экспорт қилинадиган креветка, омар, лангуста, устрица, саккизоёқлар, акулалар, кап тюлени  балиқчиликнинг  бир йўналишидир.  Акула сузгичлари Осиё давлатларига етказиб берилади ва ундан тайёрланадиган шўрва энг қиммат  ва экзотик таомлардан бири ҳисобланади. Балиқчилик асосан ЖАРнинг шарқий соҳилларида ривожланган. Шунингдек, 40 % балиқ  Эландс, Лимпопо дарёларидан ҳамда сунъий сув ҳавзаларидан  тутиладиган чучук сув балиқлари ҳисобланади.

140 хил мева етишитираладиган мамлакат

big_pineapple

  • ЖАРда 11 та расмий тилда мулоқот юритиш расман қабул қилинган бўлиб, булар: африкаанс, инглиз, ндебеле, педи, сото, свази, тсонга, тсвана, венда, коса ва зулудир. Шу сабабли мамлакатнинг 11 та расмий номи мавжуд. Маҳаллий аҳолининг аксарияти учта ва ундан ортиқ тилда сўзлаша олишади.
  • Жанубий Африка дунёда  мева экспорти бўйича 2 ўринни эгаллаб,  четга 140 хил меваларни сотади.
  • Сув тақчиллигига қарамай мамлакатда санитария қоидаларига  қатъий риоя этилади ва крандан оқаётган ичимлик сувининг хавфсизлиги жиҳатидан дунёда учинчи ўринда туради.
  • ЖАР уч нафар Нобель мукофоти лауреати ватани ҳисобланиб, уларнинг барчаси Соуэто шаҳридаги Вилакази.
  • Мамлакат  зираворлар етиштириш бўйича дунёда 5 ўринда туради.
  • Махаллий аҳоли қуритилган гўштдан тайёрланган «бильтонг» таомини жуда яхши кўришади. Шу сабабли гўшт етиштиришга ихтисослашган фермерларнинг кўпчилиги ўз маҳсулотини зираворлар билан қуритиб, ярим тайёр маҳсулот сифатида сотишади.
  • ЖАР дунёда биринчи бўлиб  кўмирдан бензин ишлаб чиқара бошлаган эди.
  • ЖАР қўриқхоналарида фил, яккашох, шер, қоплон ва  буйволларни томоша қилиш учун мамлакатга йилига 750 мингдан зиёд сайёҳ ташриф буюради.
  • Дунёда юракни кўчириб ўтказиш бўйича илк жаррохлик амалиёти ҳам ЖАРда, 1967 йилда шифокор Крис Барнард томонидан амалга оширилган.
  • Жанубий Африка республикасининг 1 кв.км. да  30 дан зиёд турли хил ўсимликлар ўсиб,  дунёнинг бошқа бирор ерида бундай хилма-хиллик йўқдир.

Наргис Суннат қизи

2015

Асаларилар қишлоқ хўжалиги ўсимликларининг ҳосилдорлигини ошириш йўлида хизмат қиладиган меҳнаткашлар

скачанные файлы (3)

Кўпчилик асалариларни асал берадиган, баъзида эса одамларни чақиб оладиган ҳашарот сифатида қабул қилади. Бошқа маҳсулотлар ёки хусусусиятлар билан асаларилар, асосан, кўз олдимизга келмайди. Бироқ бошқа ҳашаротлар каби уларнинг аҳамияти ҳам анча катта бўлиб, табиатда ниҳоятда муҳим ўрин тутадилар. Ҳамма фермерлар ҳам асаларилар қишлоқ хўжалиги ўсимликларининг ҳосилдорлигини оширишда қанчалар зарур эканини билмайдилар. Қуйидаги ҳикоя асаларилар ҳамда фермерларнинг ёқимли ва ўзаро манфаатли қўшничилигининг айрим қирраларини тавсифлаб беради.

Фермерлар асалариларга ўсимликларининг ҳосилдорлигини оширишнинг зарур қисми сифатида муносабатда бўлишлари керак. Лойиҳамизнинг мақсади махаллий бўлсада, яъни Тошкент вилоятининг Паркент районида уй асаларичилигини ёйишга кўмак кўрсатиш бўлса-да, биз шунингдек фермерларни асаларичиликни кенгайтиришга жалб қилишни хоҳлаган эдик. Сабаби оддий: агар экин экилган дала ёнида асалариларнинг қутилари бор бўлса, қутилар йўқ бўлган далаларга нисбатан, ҳосилдорлик сўзсиз юқори бўлади. Кўплаб мамлакатларда фермерлар асаларичиларга унинг майдони ёнига қутисини жойлаштиргани учун пул тўлайдилар.

Бу жараён содда: ўсимлик мевалари чанглатиш жараёнисиз юзага келиши мумкин эмас. Ўсимликлар икки турга бўлинади – ўз-ўзини чанглатадиган (буғдой, нўхат, картошка ва бошқалар) ҳамда четдан чангланадиган (пахта, беда, кунгабоқар ва бошқалар). Четдан чангланиш сунъий, яъни шамол ёки ундан-да самарали ҳисобланган ҳашаротлар ёрдамида бўлиши мумкин. Бошқача қилиб айтганда, ҳашаротлар ёрдамида четдан чангланиш – мойли, ем-хашак ҳамда техник ўсимликларнинг кўпчилиги учун муҳим экологик жараён. Чангланиш, шунингдек, мевали дарахтлар (ўрик, олма, нок, олча, гилос, олхўри, шафтоли), реза мевалар, сабзавот экинлари (бодринг, пиёз, карам, шолғом, редиска ва бошқалар)ларнинг, шу билан бирга ёпиқ тубли шароитдаги ўсимликларнинг ҳосилдорлигини ошириш учун ҳам ўта зарурдир.

Мисол учун пахтани олайлик:

«Пахтанинг гулчанги оғир ва ёпишқоқ, шунинг учун шамол ёрдамида чангланишнинг иложи йўқ. Чангнинг бир ўсимликдан иккинчи ўсимликка ўтиши ҳашаротлар, асосан қовоқари ва асаларилар ёрдамида амалга ошади. Гулчанг манбаси орасидаги масофа ошган сайин чангланиш фоизи ҳам пасаяверади. Дала тадқиқотларининг натижаларига кўра, чанглатиш уруғларининг ёйилиши 4 км масофагача амалга оширилиши мумкин»[1].

Асаларилар пахтани чанглатиши натижасида пахта хом-ашёсининг чиқиши анча ошади (10-24 фоизга) ҳамда унинг сифати ортади. Ҳосилдорликнинг ортиши биринчи ва иккинчи наслда ҳам кузатилади.

Ҳосилдорликнинг ортишига қўшимча тарзда иқтисодиёт учун тўғридан-тўғри олинадиган маҳсулотнинг – асалнинг олиниши ҳам ўта муҳимдир. Суғориш ишларининг даражаси ва пахта навининг турига қараб, 1 га пахтадан 1 қутидан бир кунда 0.5 кг дан 3.5 кг гача асал олиш мумкин. Ўрта ҳисобда тўлиқ чангланиш амалга ошиши учун 1 га майдонга 1-2 оила (уя) асалари зарур. Гуллаш даври бошланган июль ойининг охиридан сентябрнинг охиригача 10 га майдон пахта даласи ёнида доимий тарзда жойлашган ҳар бирида 12 тадан ром бўлган 20 та асалари уяси асаларичига 700 кг дан 3000 кг гача соф пахта асали беради. Асал нуқтаи назаридан АН-Бойавут-2 пахта нави Ўзбекистонда энг ҳосилдор ҳисобланади.

 

 

«Тажрибалар аллақачон шуни исботладики, асалариларнинг чанглатиши туфайли яхши агротехника ҳисобига қишлоқ хўжалиги ўсимликларининг ҳосилдорлигини анчагина кўтариш мумкин. Масалан, мевали дарахтлардан 50-60 фоизга, кунгабоқар, рапс ва ханталдан — 45-50 фоизга, гречиха маржумакдан — 50-55 фоизга, эспарцет, беда, викидан — 35-40 фоизга, полиз экинларидан — 100-150 фоизга кўпроқ ҳосил олиш мумкин. Асаларилар гулларни чанглатганда карам, пиёз, сабзи каби сабзавотларнинг ҳосили анчагина ортади. Яна шу нарса муҳимки, асаларилар гулларни яхшилаб чанглатса, мева ҳамда уруғларнинг сифати сезиларли даражада яхшиланади».

Асаларилар томонидан чанглатиш жараёнини гулли ўсимликларга ишлов бериш технологиясига кенг миқёсда киритиш керак, бу жараённи ташкиллаштирувчи асаларичиларнинг меҳнатига эса ишнинг сифати ва чанглатиладиган ўсимликнинг ҳосилига қараб қўшимча пул тўлаш зарур. Масалан, АҚШда бир акр (= 0,405 га) майдонни чанглатиш учун фойдаланиладиган ҳар бир уя учун 50 доллардан пул тўлаш йўлга қўйилган». Кашковский В.Г. Асаларилар ва ҳосил (В.Г. Кашковский, Н.Д. Машинская — Новосибирск 2005 – 111-б.).»

 

Айнан асаларилар аграр ландшафтдаги зарур экологик вазифани бажарувчи ҳашаротлар ҳисобланади. Афсуски, ёввойи чанглатувчи ҳашаротлар инсон томонидан ўзгартирилган ландшафтда яшаш учун мос шароитларга эга эмас. Қишлоқ хўжалиги ўсимликларига ишлов бериш (дорилар ёки химикатлар билан, масалан, мочевина билан ёки дефолиация пайтида) ёввойи ҳашаротлар учун ҳам, оддий асаларилар учун ҳам фалокатли ҳисобланади. Лекин ишлов бериш пайтида асалариларнинг жойлашишини назорат қилса бўлади, бу эса ҳашаротларнинг бекорга ўлиб кетишининг олдини олишга ёрдам беради. Албатта, фермер далага ишлов беришни мўлжаллаётгани ҳақида олдиндан хабардор қилиши керак.

Лойиҳамиз доирасида беда ва бодрингларнинг ҳосилдорлиги асалариларнинг бор-йўқлигига боғлиқ ҳолда қандай ўзгаришини солиштирдик. Бир хил суғориш шароитига эга бўлган бир хил далалар танланди. Лекин назорат қилинаётган далалар асаларилар томонидан чанглатилмаган эди, намойиш қилинаётган даланинг ёнида эса ҳар бир ари уясида 12тадан рамка бўлган 10та ари уясидан иборат асалари қутилари жойлаштирилди.

Беда ҳосилининг қўшилган миқдорини намойиш этиш учун Паркент туманидаги энг яхши Тошкент-1 беда навидан фойдаланилди. Натижалар 1-жадвалда келтирилган.

2-жадвал. Асалариларнинг бор-йўқлигига боғлиқ ҳолда беда ҳосилдорлигини солиштириш

Асаларилар чанглатган беда Асаларилар чанглатмаган беда
Уруғнинг сифати Йирик, оғир, бутун Кўпининг ичи бўш, енгил
Уруғнинг ҳосилдорлиги 1 га дан (кг. да)

57 кг

37,3 кг

1 кг 20 000 сўм бўлган нархда беда уруғларини сотишдан олинган даромад

1 140 000 сўм

746 000 сўм

Фермер учун умумий қўшимча даромад

394 000 сўм

0

Асал ишлаб чиқариш (беда учун барча зарур бўлган агротехник тадбирлар ўтказилганда), 1 кунда 1 га дан 2 кг, асаларичи 10 кун турган

20 кг

0

1 кг 20 000 сўм бўлган нархда асаларичи учун асални сотишдан олинган даромад

400 000 сўм

0

Туман иқтисодиёти учун қўшимча даромад, 1 га дан

794 000 сўм

0

Худди шу каби таҳлил бодринглар ҳосили учун ҳам ўтказилди. Барча кўрсаткичлар 3-жадвалда келтирилган.

3-жадвал. Асалариларнинг бор-йўқлигига боғлиқ ҳолда бодринг ҳосилдорлигини солиштириш

Асаларилар чанглатган бодринг Асаларилар чанглатмаган бодринг
Бодрингларнинг сифати

Ширин, серсув

Нордон-ширин

Бодрингларнинг ҳосилдорлиги 1 га дан (кг. да)

2 600 кг

2 000 кг

1 кг 200 сўм бўлган нархда бодрингларни сотишдан олинган даромад.

520 000 сўм

400 000 сўм

Фермер учун умумий қўшимча даромад (асаларилар бор йўғи 3 кун турган)

120 000 сўм

0

Асал ишлаб чиқариш (бодринг учун барча зарур бўлган агротехник тадбирлар ўтказилганда)

1та ари уяси учун 3 кунда 300 грамм

0

1 кг 80 000 сўм бўлган нархда асаларичи учун асални сотишдан олинган даромад

48 000 сўм

0

Туман иқтисодиёти учун қўшимча даромад, 1 га дан

168 000 сўм

0

 

Хулоса ва маслаҳатлар

Хулосалар оддий ва ўз-ўзидан юзага келади:

-                   Қишлоқ хўжалиги далалари олдида асалариларнинг мавжудлиги фермерлар учун ҳар қандай ҳолатда ҳам фойдали бўлади;

-                   Асалариларнинг чанглатишидан ҳосилдорликнинг ўсиши ўсимлик турига ва экиш шароитлариган қараб 10 фоиздан 100 фоизгача ташкил этади;

-                   Маҳаллий ҳокимият асаларичиларнинг ишига ёрдам кўрсатиши керак, чунки аҳолининг соғлиғи учун муҳим бўлган тўғридан-тўғри олинадиган маҳсулот – асал ва асаларичиликнинг бошқа маҳсулотларидан ташқари, асаларичилар фермерларга қўшимча ҳосил олишлари учун зарур бўлган хизмат кўрсатадилар.



[1] Қозоғистоннинг миллий биотехнология маркази. — http://gmobase-ncb.kz/ishodnye_organizmy/hlopchatnik/

Буюк ирсиятчи

mendel2

Грегор Мендель (1822-1884) 1822 йил 22 июлда Австро-Венгриянинг Xейнцендорф, ҳозирги Гинчице шаҳрида туғилган. Грегор Иоганн Мендель- австриялик ботаник олим шу билан биргаликда ўз замонасида монах ва дин арбоби бўлган. У ирсият ҳақидаги таълимотнинг асосчиси ҳисобланади. Иоганн келиб чиқиши немис-славян бўлган деҳқон оиласида иккинчи фарзанд эди. 1840 йилда Троппау (ҳозирги Опава шаҳри)да олтинчи синфни тугатиб, Ольмюце (ҳозирги Олмоуц) шаҳридаги университетнинг фалсафа йўналиши бўйича ўқишга кирди. Бироқ бу йилларда Мендель оиласининг моддий аҳволи ёмонлашганлиги сабабли 16 ёшли Иоганн ишлаб пул топишга мажбур бўлади. Фалсафа бўйича ўқишни тугатиб, 1843 йилда Брюн монастирига монахнинг шогирди бўлиб ишга кирди.

Бу ерда унга ўқишини давом эттириши учун молиявий ёрдам ажратишди. 1845 йилдан бошлаб 4 йил давомида у Брюн теологик мактабида таҳсил олади. Чунки бу монастир Моравиянинг илмий ва маданий ҳаётининг маркази бўлган ва шу ўлкадаги мактаб таълимига ҳомийлик қилиб келар эди. Бу ерда бой кутубхонадан ташқари минералларнинг коллекцияси ва тажриба ўтказиш учун боғ, гербарий мавжуд бўлган. 1847 йилда Менделга руҳоний мартабаси берилади.

Роҳиблик билан бирга Грегор Мендель катта иштиёқ билан яқин орада жойлашган Цнайм шаҳарчасидаги мактабда физика ва математикадан дарс бера бошлайди. Бироқ ўқитувчилик даражасини олиш учун давлат имтиҳонидан ўта олмади. Ундаги юқори интеллектуал қобилиятлар ва билим олишга бўлган қизиқишини кўрган монастир руҳонийси ўқишни давом эттириши учун уни Вена университетига ўқишга юборади. Мендель бу ерда 1851-1853 йилларда табиий фанлар ва математика бўйича машҳур физик олим К.Доплер курсида таҳсил олади. Университетда физика ва математикадан олган билимлари унга ирсият қонунларини талқин қилишга ёрдам беради. Брюнга қайтгач ўқитувчиликни давом эттирди, физика ва табиатшуносликдан дарс берди, бироқ яна имтиҳондан ўта олмади.

1856 йилдан бошлаб Грегор Мендель монастир боғида ўсимликларни чатиштириш ва дурагайларда ирсият қонунларини яратиш бўйича тажрибалар (нўхот навлари устида) олиб борди. 1863 йилда тажрибаларни якунлаб, 1865 йилда Брюндаги табиётшунослар жамиятининг иккита йиғилишида ўз тажриба натижаларини эълон қилади. 1866 йилда  генетикани мустақил фан сифатида тан олинишига асос бўлган “Ўсимлик дурагайлари устидаги тажрибалар” номли мақоласи чоп этилди. Биргина мақола орқали бутун бошли илмий таълимотнинг туғилиши фан тарихида камдан кам ходисадир. Чунки ўсимликларни дурагайлаш бўйича изланишлар дунёнинг турли мамлакатларида селекционерлар ва ботаниклар томонидан кўп йиллар давомида олиб борилган. Ҳатто Дарвин томонидан олиб борилган изланишлар ҳам натижа бермаган.

Мендельнинг етти йиллик меҳнати самараси генетиканинг асосини ташкил этди. Мендель томонидан яратилган таълимотнинг асослари қуйидагилардан иборат эди. Биринчидан, у чатиштиришда ўсимликларнинг қандай формаларини олиш, биринчи ва иккинчи авлод дурагайлари  қандай таҳлил қилиш бўйича илмий изоҳларни ишлаб чиқди. Мендель рамзларни ва белгиларнинг алгебраик тизимини ишлаб чиқди ва татбиқ этди. Бу эса концептуал янгилик эди. Иккинчидан, Мендель кейинги авлодларда белгиларнинг ўтишини асосий принципини ёритиб берди. Бунда ота ва онанинг ирсий омиллари(генлари)  жинсий ҳужайралар орқали дурагайларга ўтишини айтиб ўтди. Белгиларнинг ирсий омиллари бир-бирига қўшилиб кетмайди, лекин жинсий ҳужайралар хосил бўлиш даврида комбинациялашади. Ирсий омиллар, хромосомаларнинг диплоидлиги ва ДНКнинг жуфт спирали – буларнинг барчаси Мендель ғояси асосида XX асрда яратилган дейиш мумкин.  Мендельнинг ихтироси ўз замонида тушунилмади ва қабул қилинмади, лекин мақоласи 120 та илмий кутубхоналарга юборилди. Менделнинг ўзи 40дан ортиқ нусхаларни турли жойларга юборган бўлса ҳам, фақатгина Мюнхендан профессор ботаник К.Негели томонидан жавоб келган. Негели ўзи ҳам дурагайлаш устида, яъни ҳaкweeд ўсимлиги устида илмий тадқиқотлар олиб борган бўлиб, модификация атамасини фанга киритган ва ирсият назариясини илгари сурган олимлардан бири эди. Бироқ у нўхотни чатиштиришдан олинган натижа универсал характерга эгалигига шубҳаланиб, бу тажрибани бошқа ўсимликларда ҳам ўтказиши таклифини берди. Мендель розилик билдириб, Негели ўзи тажриба ўтказган ҳaкweeд ўсимлигида уч йил давомида тажриба ўтказди. Лекин бу тажриба нўхотдан олган натижаларни такрорламади. Бунинг сабаби эса бир неча йиллардан кейин маълум бўлди. Хaкweed  ўсимлигининг уруғлари партеногенетик усулда кўпайиши аниқланди.

Мендель тажриба натижалари ва унда олинган хулосалар илмий жамоатчилик томонидан тан олинмагандан сўнг, у умрини охиригача аричилик, боғдорчилик, хамда об-хаво маълумотларини кузатишга бағишлади.

Мендель аричилик бўйича олиб борган тадқиқотлари Марова асаларилар уюшмасида маьлум даражада муваффақият қозонади. У турли асалари турларини ўзаро таққослаб уларни ўсимлик ширасини йигиш бўйича кузатишлар ўтказди. Ҳозирги давргача Мендель томонидан олиб борилган ва унинг услуби бўйича асал йиғиш асаларичиларда амалиётда қўллаб келинмокда.

1846 йили Мендельни боғдорчилик ва узумчилик соҳасида ўтказган тадқиқотлари Бруно шахридаги фалсафа институтида тингланди.  1900 йили ботаниклар Х.Де Фриз, К.Корренс ва Э.Чермакалар Мендель тажрибаларини  турли объектларда ўтказиб олинган натижалари тўғрисида ёзган мақолаларидан сўнг, унинг тажрибаси тан олинди ва 1900 йил генетиканинг расмий туғилиши деб ҳисобланди

Мендель нўхот ўсимлигининг турли авлодида содир бўладиган ўзгаришларни алгебраик уйғунлаштирди. Ирсий омилларни ҳарфлар билан белгилашни тавсия этиб, бунда доминантларни(устун) лотин алифбосини бош ҳарфлар билан, кичик ҳарфлар билан эса худди шу омилларнинг рецессив(яширин) ҳолатини белгилади. Организмнинг ҳар бир белгиси ота-оналардан кейинги авлодларга жинсий хужайралар орқали ўтадиган ирсий омилларга (кейинчалик уни генлар деб номладилар) боғлиқлигини исботлади.

Мендель 3:1, 1:1, ёки 1:2:1 нисбатда турли наслларнинг чатишиш белгиларини кўрсата олди. Грегор Мендель бу хулосага келишда ўзидан олдин бу масала билан шуғулланган олимларнинг ишларига мурожаат қилди. Демак, унинг тажрибаларида ҳар хил турдаги генларнинг комбинацияси ҳам белгиларнинг парчаланишига олиб келади. Нўхот ўсимлигининг турли авлодида содир бўладиган ўзгаришларни алгебраик уйғунлашишини текшира туриб, ҳарфлар билан белгиланадиган аломатларини, яъни доминантларни бош ҳарфлар билан, кичик ҳарфлар билани эса худди шу генннинг рецессив ҳолатини белгилади. Организмнинг ҳар бир белгиси ота-оналардан авлодларига жинсий хужайралар орқали ўтадиган наслий омилларга (кейинчалик уни генлар деб номладилар)боғлиқлигини исботлади. Чатиштириш натижасида наслий белгиларнинг янги бирикмалари пайдо бўлди. Олимнинг тадқиқот натижаларини қуйидагича талқин қилиш мумкин: барча биринчи авлодда гибридланган ўсимликлар бир хил бўлиб, ота-оналарнинг бирининг белгисини намоён қилади; иккинчи авлод гибридлари орасида доминант ва рецессив белгилар намоён бўлади; 3:1 авлодлодларда иккита белги бир-бирига боғлиқ бўлмай иккинчи авлодда мумкин бўлган барча бирикмаларда учрайди; белгиларни ва уларнинг наслий нишоналарини бир-биридан ажратиш зарур (яширин рецессив нишоналарни намоён қилган ўсимликлар доминант белгиларни).

1900 йилдагина дунё Мендель қонунларини қайта очиб унинг ҳисобларини аниқлигини, тадқиқотнинг “мантиқий гўзаллигини” тан олди. Ген ирсиятнинг гипотетик бирлиги сифатида қолган бўлса ҳам унинг моддийлиги тўғрисидаги шубҳалар батамом йўқолди. Грегор Мендель Чарлз Дарвиннинг замондоши бўлган, лекин унинг ихтироси ҳақида Дарвиннинг хабари бўлмаган. Дарвин ҳам ўсимликларнинг гибридланиши соҳасига ҳам қизиқиш билдирган. Ўзининг ўтказган тадқиқотларида, иккинчи авлодда гибридларнинг ажралиши ҳодисаси бўйича “Нима учун бу содир бўлиши ёлғиз худога аён…” деб ёзган эди. Машҳур физик  Эрвин Шрёдингер Мендель қонунининг қўлланилиши биологияда квантнинг бошланишини татбиқ этилиши билан тенгдир.

Асримизнинг 30 йилларига келиб генетика ва унинг унинг замирида ётган Мендел қонунлари замонавий дарвинизмнинг пойдевори вазифасини бажарди. Менделизм юқори ҳосилли маданий ўсимликларнинг янги навларини, уй ҳайвонларининг зотларини, фойдали микроорганизмларнинг  штаммларини яратишда назарий асос бўлиб хизмат қилди. Менделизм тиббий генетиканинг ривожланишига туртки бўлди.

Шуни маьлум қилиш жоизки, ўсимликлар устидаги чатиштиришлар ўз натижасини кўрсатмагандан кейин, Мендель умрининг охиригача аричилик, боғдорчилик хамда об-ҳаво мальумотларини кузатиш шуғулланган. Шунингдек, Грегор Мендель ҳаётининг кўп қисмини ариларни ўрганиш ва аричилик масаласи билан шуғулланишга бағишлаган. Эски Черков ҳовлисида у ўзининг гуллар устидаги чатиштиришини ўтказган, Мендель арилар ҳўжалигига қишда қишлаш учун махсус ноёб уя қурди. У турли турдаги асалариларни бир-бири билан солиштириб уларнинг устида тадқиқот қилди, бошқа арилардан ажратилган ҳолда махсус темир идишларда она ва ота асал арилар назорат остида жуфтлаштирилади. Мендельнинг бир қатор ишлари қишлайдиган ариларга, ариларнинг ўсимликлар гул ширасини йиғишга бағишланган. Мендель Маровский арилар ташкилотининг аъзоси ва у шу ташкилотнинг вица-президенти лавозимида ҳам фаолият олиб бориб,. ўтказган кўпгина тажрибалари мана шу ташкилотнинг журналида чоп этилган.

1843 йили Мендел Алтрувендаги авлиё Томаша номидаги август черковига рухсат асосида қабул қилинди. Шу муносабат билан унинг ҳаётида катта ўзгариш бўлди. Шу ўзгаришлар туфайли у шу фанга нисбатан яна қизиқиши кучайди. Ўзининг бўш вақтларида черковда унинг ихтиёрига топширилган ботаника-минералогия тўпламлари билан шуғулланди. У ўз мақсадига эришишда кўпроқ тажрибали инсонларнинг маслаҳатига таянган ҳолда тажрибасини орттирди.

1846 йилда Мендел боғдорчилик ва узумчилик хўжалиги тўғрисидаги маърузаларни Бруне шаҳридаги Философия институтида тинглади. 1848 йили Мендел илоҳий мактаб курсини тугатиб ўзининг устозидан философия фанлари доктори даражасини олиш имтиҳонларига тайёрланди. Бир йилдан сўнг имтиҳон топшириш пайтида у Сенаймадаги император-корол гимназиясига мамнуният билан таклиф қилинди.

Грегор Менделни билган инсонлар уни ҳақиқатдан меҳрибон ва ҳушфеъл инсон эканлигини тасдиқлашади. Мендель яшаб ижод қилган Брно чеккасидаги монастир ҳовлисида ёдгорлик ва мармар ҳайкал ўрнатилган. Монастир хоналари ҳозирги кунда музейга айлантирилган, музей хоналари эса Мендель тажриба ўтказган боғга қараган. Бу ерда қўлёзмалар, китоблар, микроскоп ва турли давлатларда унинг ихтироси ва унинг ўзига бағишланган нашр ишлари тўпланган.

ТУТЧИЛИК ДАРОМАД МАНБАИ

туиПиллачилик тармоғини ривожлантириш, пилла хом-ашёсини ишлаб чиқариш ҳажмини мунтазам равишда ошириш учун бир мавсумнинг ўзида амалга оширилган агротадбирлар, ислоҳотлар етарли бўлмайди. Тармоққа дахлдор юмушларни тўрт фаслда тавсия этиш мумкин.

Тармоқ корхоналарини модернизациялаш фақат пилла етиштирувчи фермер хўжаликлари даромадини оширибгина қолмай, балки пиллани ўзимизда қайта ишлаш орқали хорижга ярим тайёр ва тайёр ипак маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажмларини ошириш имкониятларини янада кенгайтиради.   

Қишлоқ ва cув хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра  республика бўйича 2000 йилда 19206 тонна пилла етиштирилган бўлса, 2005 йилда 20230 тоннани ташкил этган, 2010 йилда 25159,5, 2014 йилда эса бу кўрсаткич 26102,1 минг тоннани ташкил этди.

Республика бўйича бир қути ҳисобига пилланинг ўртача ҳосидорлиги 2010 йилда 55,3 кг, 2012 йилда 56,4, 2014 йилда эса 58,7 кг.ни ташкил этди. Лекин пилла етиштириш ва ҳосилдорлик кўрсатичлари республика бўйича бир хил равишда ўсиш кўрсаткичларига эга деб бўлмайди. Жумладан 2014 йилда бир қути пилладан олинган ҳосилдорлик Қорақалпоғистон Республикасида 63,6 кг,  Қашқадарё вилоятида 62,8 кг, Фарғона вилоятида 61,9 кг, Сирдарё вилоятида 60,5 кг.ни ташкил этгани ҳолда Сухондарё вилоятида 55,8 кг, Жиззах вилоятида 51,6 кг ва Самарқанд вилоятида 51.2 кг.ни ташкил этган.

Ҳозирда пилла хомашёсининг асосий қисми қишлоқ хўжалиги тадбиркорлик субъектлари ҳисобланган фермер хўжаликларида (хўжалик аъзолари хонадонларида) етиштирилмоқда. Қишлоқда юз бераётган ижобий ўзгаришлар яъни аҳолининг турмуш даражасининг юксалиб бораётганлиги, уларнинг яшаш шароитлари яхшиланиб, кўплаб оилалар янги замонавий лойиҳалар асосида қурилаётган уйларга эга бўлаётганлиги ипак қурти боқишни аҳоли хонадонларида боқиш истакларининг пасайишига олиб келмоқда. Бу ўз навбатида қайта ишлаш корхоналари ва фермер хўжаликлари худудларида махсус пиллахоналар ташкил этишга зарурат туғдирмоқда.

Таъкидлаш лозимки ҳозирда фермер ва деҳқон хўжаликларида етиштирилган пилланинг миқдорига ва сифат кўрсаткичларига қараб хақ тўлаш механизми такомиллашмаган. Шу сабабли қурт боқувчилар пилланинг  сифатига яхши аҳамият беришмайди. Етиштирилган пиллани сифати яхши бўлмаслиги оқибатида пилладан ипак чиқиш коэффициенти пастлигича қолмоқда. Масалан, ривожланган давлатларда (Хитой, Япония) ипак чиқиш коэфиценти 50-52 фоизни ташкил этгани ҳолда бизда бу кўрсаткич ўртача  46-48 фоизга тенг бўлиб, чиқиндилар салмоғи 10 фоизгача ўрнига 18-20 фоизни ташкил этади.

Юзага келган бундай вазиятдан чиқишнинг асосий омилларидан бири бу пилла хомашёси ишлаб чиқариш кўрсаткичларини миқдор ва сифат жиҳатидан яхшилаш ҳисобланади. Ушбу жараёнда деҳқон ва фермер хўжаликларини зарурий даражада моддий рағбатлантириш сифатли пилла хомашёсини етиштиришни таъминлаб, пилла етиштирувчиларнинг моддий манфаатдорлиги ортиши, ипак қурти озуқа базасини кўпайтириш, пилла етиштириш билан боғлиқ ортиқча сарф-харажатларни камайтириш, пилла сифатини яхшилаш учун мавжуд тут дарахтлари ва тутзорларни агротехник қоидаларга қатъий амал қилган ҳолда тарбиялаш орқали озуқа сифатини яхшилаш лозим бўлади.

Алоҳида таъкидлаш лозимки пиллачилик тармоғи фермер хўжаликларида ипак қурти озуқа базасини мустаҳкамлаш мақсадида ҳар йили кўплаб тут кўчатлари экилади. Куз мавсумида ариқ бўйларига, далалар четларига, йўл ёқаларига  тут кўчатларини экиш, янги тутзорлар ташкил қилишда сифатли тут кўчатларидан фойдаланиш лозим.

Ҳозирги кунда республикамизда тутчиликга ихтисослашган 68 та фермер хўжаликлари мавжуд бўлиб, уларнинг умумий ер майдони 1247,3 гектарни ташкил этади.  Шундан 109,2 гектарида (11,4 фоизи) тут кўчатлари етиштирилмоқда. Галдаги вазифа эса фермер хўжаликларидаги мавжуд тут қаторлари ва тутзорларга ўз вақтида ва агротехника қоидалари асосида ишлов бериш,  тут дарахтлари зараркунандаларига қарши кураш бўйича чора-тадбирларни белгиланган меъёрларда бажаришдан иборат. Шу сабабли фермер хўжаликлари куз фаслида тут кўчатлари экишга жиддий эътибор беришлари учун турли рағбатлантирувчи тадбирлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

 Асрор БАҲРИДДИНОВ,

 Қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот иститути

 катта илмий ходими.

Кўлдаги хазина

321103Дунё миқёсида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Бу борада мамлакатимизда ҳам тегишли дастурларга асосан, кенг кўламли дарбирлар амалга оширилмоқда. Мисол учун сўнгги йилларда фермер хўжаликлари ташаббуси билан балиқчилик тармоғининг изчил ривожланиши халқимизни сифатли балиқ маҳсулотлари билан таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда табиий сув ҳавзаларидан оқилона фойдаланишда имкониятини бераяпти.

Маълумотларга кўра, мамлакатимиз балиқчилик тармоғида икки ярим мингдан зиёд корхона ва хўжалик фаолият юритмоқда. Икки мингдан ортиқ хўжалик сунъий ҳовузда балиқ етиштириш билан, беш юз ўндан ортиғи табиий сув ҳавзаларида ижара асосида балиқ овлаш билан шуғулланмоқда. Балиқчилик корхоналарини зарур техника воситалари ҳамда озуқа билан таъминлаш чоралари кўрилаётгани, кўл ва сув ҳавзаларининг тадбиркорларга узоқ муддатга ижарага берилиши, имтиёзли шартлар асосида лизинг ва кредитлар ажратилиши туфайли балиқчилик хўжаликлари кўпайиб, шифобахш маҳсулот етиштириш ҳажми ошмоқда.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда 505 сув омбори ва 500 кўл бўлиб, улар орасида энг йириги Тузкон, Арнасой ва Айдаркўлдан таркиб топган Айдар-Арнасой кўллар тизимидир. Марказий Осиёдаги энг катта мазкур сув ҳавзасининг узунлиги 350, эни 45 километрни, чуқурлиги эса 45 метрни ташкил этади. Бу эса ушбу ҳудудда балиқчиликни ривожлантиришга кенг имконият беради.

Айдаркўл ўтган асрнинг иккинчи ярмида ташкил этилган. Яъни 1969 йилгача унинг ўрнида кичик-кичик шўр кўллар бўлган. 1968-1969 йилларда ёғингарчилик ҳаддан ташқари кўп бўлиши туфайли Сирдарё оқимининг бир қисми Чордара сув омбори ва Арнасой орқали Айдар ботиғига оқизилади. Шу тариқа табиатнинг камёб ҳодисаси рўй беради: саҳро қўйнида улкан кўл ҳосил бўлди. Айдаркўлнинг бир томони Шарқий Қизилқум чўли, яна бир тарафи Нурота тизма тоғлари билан туташиб кетган бўлиб, Жиззах ва Навоий вилоятларида балиқ етиштириш учун табиий муҳитни вужудга келтирган. Натижада Айдаркўл, Шўркўл, Тўдакўл сув ҳавзаларида балиқ етиштириш ҳажми йил сайин ортиб, Тузкон, Арнасой ва Айдаркўл ҳавзаларида балиқчиликни ривожлантиришнинг истиқболли лойиҳалари амалга оширилмоқда.

“2008-2015 йилларда Айдар-Арнасой кўллари тизимидан самарали фойдаланиш ва унинг экологик ҳолати барқарорлигини таъминлаш ҳаракатлар дастури” доирасида бажарилган лойиҳалар самарасида кўл экотизими яхшиланиб, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг эндемик турларини сақлаб қолиш имкониятлари янада кенгайди. 2008 йили Айдар-Арнасой кўллар тизимига Халқаро муҳофаза этиладиган кўллар мақоми берилган.

Кўллар тизими Жиззах вилоятидаги Оқбулоқ, Сангзор дарёсининг Қийли ва Арнасойга қуйилаётган Марказий Мирзачўл ташламаси оқими ҳисобига тўйинади. Кейинги пайтда кўлларга сув тушиш ҳажми камайиши оқибатида унинг сатҳи пасайиб, минераллашув даражаси ортяпти. Бу, ўз вақтида, сув ҳавзасини барқарор сув билан таъминлаш масаласини ҳал этишни тақозо этади. Зеро, Айдар-Арнасой кўллар тизими минтақада биохилма-хилликни асраш, ҳайвонот ва наботот турларини сақлаш, ноёб қушларни кўпайтиришда беқиёс аҳамиятга эга.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 июндаги Айдар-Арнасой кўллар тизимида барқарор экологик шароитни таъминлаш ва биоресурслардан оқилона фойдаланиш ҳақидаги фармойиши ижросини таъминлаш бўйича Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ҳамкорлигида бир қатор ишлар бажарилмоқда.

Мисол учун, Навоий вилоятидаги “Турғун балиқ” давлат унитар корхонаси ҳавзасида табиий ҳолда балиқларнинг 35 тури учрайди. Корхонада ҳавзадан самарали фойдаланиш, маҳсулдор балиқ турларини кўпайтириш юзасидан муайян ишлар олиб борилаётир.

Жорий йилда Айдаркўлнинг Навоий вилояти ҳудудидаги қисмида 40 дан ортиқ фермер хўжалиги ташкил қилинди. Уларга зоғора, судак, оқ сила каби етти турдаги балиқ чавоқлари етказиб берилмоқда. Жиззах вилоятидаги “Сускан фиш” масъулияти чекланган жамиятига ҳам 7 минг 800 гектар сув майдони ижарага берилган. Очиқ ва ёпиқ ҳовузлар ташкил этилиб, ўттиздан ортиқ иш ўрни яратилган корхонада ҳар йили 70-100 тонна атрофида карп, дўнгпешона каби балиқ турлари етиштирилаётир.

– Аҳолининг балиқ маҳсулотларига бўлган талабини тўла таъминлаш, бозорларда балиқ нархи сунъий ошиб кетишининг олдини олиш ва соҳани янада ривожлантиришга қаратилаётган эътибор туфайли бу йил 710 лойиҳа асосида 5 минг 13 гектар табиий ва 1 минг 908 гектар сунъий сув ҳавзалари балиқчиликни ривожлантириш учун ажратилди, – дейди Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг балиқчилик ва асаларичиликни ривожлантириш бўлими етакчи мутахассиси Зоир Кимсанов. – Етти юз қирқдан зиёд янги хўжалик ташкил этилиб, 2 минг 720 дан ортиқ иш ўрни яратилди.

Ана шундай кенг кўламли ишлар самарасида балиқ етиштириш ҳажми йилдан-йилга ўсмоқда. 2007 йилда балиқчилик хўжаликларида 8 минг тонна балиқ етиштирилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткични 45 минг тоннадан ошириш мўлжалланмоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида хўжаликлар томонидан 15 минг 600 тоннадан зиёд балиқ овланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган озиқ-овқат маҳсулотларининг кунлик истеъмол меъёрларига биноан инсон организми соғлом ривожланиши учун йил давомида 8-10 килограмм балиқ маҳсулоти истеъмол қилиниши зарур. Шу боис олимларимиз балиқ етиштиришни ривожлантириш учун стеклопластик бассейнларда интенсив усулда балиқ етиштиришни кенг тарғиб этмоқда. Бунда балиқлар кичик сув ҳавзалари ва сувни исроф қилмайдиган ёпиқ тизимларда етиштирилади. Иқлим шароитимизни ҳисобга олиб, бассейнларда май-октябрь ойларида карп, ноябрь-апрелда хонбалиқ етиштириш юқори самара беради.

Аҳолининг балиқ маҳсулотларига бўлган талабини тўлиқроқ қондириш мақсадида табиий сув ҳавзалари қирғоғи бўйлаб қафас (садок) усулида балиқ етиштириш жорий этилмоқда. Жиззах вилоятидаги “Тузкон фиш” масъулияти чекланган жамияти томонидан мазкур усулда балиқ етиштириш технологияси ва унинг афзаликлари тўғрисида балиқчилик хўжаликлари учун семинарлар ташкил этилмоқда. Арнасой, Мирзачўл, Фориш туманлари фермерлари бунга катта қизиқиш билдирмоқда.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигидан олинган маълумотларга кўра, Жиззах вилоятида балиқчиликка ихтисослашган икки юздан зиёд тадбиркорлик субъекти фаолият юритмоқда. 200 минг гектардан ортиқ сув ҳавзаларини ижарага олган балиқчилик корхоналари ва фермер хўжаликлари жорий йилнинг биринчи ярмида истеъмол бозорига 2 минг тоннадан ортиқ парҳез гўшт етказиб берди. Ҳисоб-китобларга кўра, жорий йил вилоят табиий сув ҳавзаларидан 7400 тонна балиқ овланиши кутилмоқда.

Шу боис табиий мавжуд балиқ захирасини сақлаш ва уни келажакда янада кўпайтириш мақсадида сув ҳавзаларига балиқ чавоқлари ташланмоқда. Сазан, оқ амур, дўнгпешона балиқ чавоқларига бўлган талабни қондириш мақсадида “Айдар барака” хусусий корхонасида инкубация цехи ташкил этиш ишлари давом этмоқда.
Етти хазинанинг бири бўлган балиқчиликни янада ривожлантириш учун мамлакатимизда сув ҳавзалари ресурслари ҳам, ишончли ва илмий асосланган лойиҳалар ҳам етарли. Шу боис улардан янада самарали фойдаланиш чоралари кўрилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 августда қабул қилинган “Балиқчилик тармоғида монополиядан чиқариш ва хусусийлаштиришни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мамлакатимизда балиқчиликни ривожлантиришда дастуриламал бўлмоқда. Унга кўра, аҳолининг балиқ маҳсулотларига бўлган талабини тўлиқ қондириш, тармоқда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, балиқ етиштириш ва овлаш корхоналарини хусусийлаштириш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Гули Нигор АВАЗОВА,

журналист.