Category Archives: Биз билмаган дунё

исро

ҚАДИМГИ ИНСОН ИСРОИЛДА ЯШАГАНМИ?

Шу кунгача мактаб дарсликларида энг қадимги инсон Африка қитъасида яшаганлигини қайд этилиб, барчамиз шу назарияга ишониб келар эдик. Аммо Исроилда қадимшунослар Африка қитъасидан ташқарида замонавий одамнинг бугунги кундаги энг қадимий қолдиқларини топиб, бу мазкур назарияни ўзгартиришди. Тадқиқот ҳаммуаллифи Исраэл Гершковицнинг айтишича, 2002 йилда талаба Исроилдаги Мислия ғорида инсон жағининг чап қисмини топиб олган. Олимлар жағга қанча йиллигини аниқлаш мақсадида 3 хил усулни қўллаб, у 177-194 минг йил аввал яшаган Homo sapiens’га тегишли эканини аниқлашган. Аввал Африкадан ташқарида топилган энг қадимий одам қолдиқлари 90-120 минг йил аввалги даврга тегишли бўлган.

Ғор яқинида леваллуаз техникаси бўйича ясалган тош асбоблар ҳам аниқланган. Археологларнинг фикрича, тошга бундай ишлов бериш усули Яқин Шарқнинг бу қисмида замонавий одамларнинг пайдо бўлиши билан боғланган. Ғорда аниқланган бошқа қадимий буюмлар одамлар орасида йирик ҳайвонлар – буғу, жайрон ва бошқаларни овловчилар бўлганига ишора қилади.

Бу топилмалар замонавий одамлар Африкадан аввал тахмин қилингандан 50 минг йил илгар  чиқиб кетишганини исботлайди.

Н.Қосимова тайёрлади

milk-thistle-powder-dosage-300x225

ҚУШҚЎНМАСНИНГ ХОСИЯТЛИ ЖИҲАТЛАРИ

           Навоий вилоятининг  асосан чўл ва  адирликлар ҳудудида  учрайдиган “Қушқўнмас” ўсимлигини   барчамиз  йўл ёқаларида  кўп учратганмиз.  Уни кўпчилик говтикон, оқкаррак, тиконли оқкаррак, деб ҳам атайди. Унинг гуллари тиконли тўп саватча ҳосил қилгани учун халқ орасида шундай ном олган. Бўйи 2 метргача борадиган бу ўсимлик ёрқин бинафша рангда жуда чиройли гуллайди.  Унинг дориворлик хусусиятлари азалдан маълум.

Абу Али ибн Сино асарларида келтирилишича, ўсимлик қайнатмаси тиш оғриғини тўхтатади, ўйилган яраларни даволайди.  Меваси эса шишларни қайтаришга  фойдалидир.

Ўсимликнинг биокимёвий таркиби ўрганилганда,  ноёб биологик фаол модда — силимарин мавжудлиги аниқланди. Бу жигарни даволаш, инсон организми     иммунитетини  ошириш хусусиятига эга. Шунингдек, унда рух, селен, мис, ёғда эрувчан дармон дорилар, кверцитин, ярим тўйинмаган ёғ кислоталари бор. Шунинг учун у кўплаб дори-дармонлар таркибига киритилади.
“Қушқўнмас” овқатдан заҳарланганда, қандли диабетда, семизликда, кўз нури пасайганда яхши самара беради, юрак-қон томири касаллиги хуружининг олдини олишда қўл келади. Шунингдек, у жигар ва қонни тозалашда,    кимё ёки нур терапияси муолажаси олгандан сўнг нурланишдан сақланиш учун тавсия этилади. Бундан ташқари, холецистит, ўт йўли яллиғланишида,  ўт-тош ва ошқозон ости бези хасталигида, тузлар йиғилганида,  вена  қон томири кенгайишида, бод, бўғин оғриқларида, бавосил (геморрой), аллергия касаллигида қўлланилади.
Халқ  табобатида ўсимлик илдизининг қайнатмаси тиш оғриғи, меъда (ошқозон) касаллигига буюрилади. Уруғи эса қондаги қанд миқдорини пасайтириб, тозалайди. Бунинг учун кунига таомдан ярим соат олдин бир чой қошиқдан 4 маҳал қайнатилган сув билан ичилса, кифоя.
Уруғидан олинган мой ҳам ажойиб малҳам ҳисобланади. У моддалар алмашувини яхшилайди, жиғилдон қайнаганда, тери куйганда, узоқ битиши қийин бўлган яраларни даволашда эм бўлади.

Сожида ШУКУРОВА,

Кармана туманидаги 11-умумий ўрта таълим мактаби  география     ўқитувчиси

 

forest-3840x2160-001

Ўрмонлар дунё юзининг 40 миллион кв.майдонни эгаллайди

  • Ер шарининг асосий қисми сувдан иборат. Қуруқлик Европа, Осиё, Африка, Америка, Австралия ва Антарктида. Дунёда 190 атрофида мамлакатлар бўлиб, уларда турли миллат ва миллий вакиллари истиқомат қилади.
  • Қитъалар майдонларининг ўлчамлари бўйича қўйидаги тартибда жойлашган. Осиё 43608000 кв/км, Африка 30335000 кв/км, Америка 25349000 кв/км, Антарктеда 13340000 кв/км, Европа 10498000 кв/км, Австралия 8923000 кв/км.
  • Қуёш марказидаги иссиқлик 15000000 0С гача етади.
  • Бактериялар инсон организмига нисбатан 10 000 баробар нурланишга чидамлироқдир.
  • Агар сиз 75 ёшга кирсангиз сиз 600 миллион марта нафас олган бўласиз.
  • Cизнинг юрагингиз 3000 миллион марта урган, юрагингиз 200 миллион литр қонни айлантирган бўлади.
  • Ер сайёраси ўз ўқи атрофида айланганда экваторнинг сирти соатига 1600 км. тезликда ҳаракатланади. Ер қуёш атрофида эса соатига 100000 км.соат тезликда айланади.
  • Ўрмонлар дунё юзининг 40 миллион кв.майдонни эгаллайди. Ўрмон дарахтлари ичида энг тез ўсадиган тропик “албитсия” бўлиб, у 1 йилда 10 метргача ўсиши мумкин.
  • Дунёда микраскоп остидагина кўриниши мумкин бўлган майда планктонлардан тортиб, баландлиги 100 метргача етадиган дарахтлардан иборат 275000 турдаги ўсимликлар мавжуд. Ўсимликлар ер юзининг 40% қисмини эгаллайди.
  • Аборигенлар – маълум худудда жойлашиб олган илк одамлар. Одатда Австралиянинг туб аҳолисини шундай деб атайдилар.
  • Миграция – ҳар йили ҳайвонлар ва қушларнинг бир жойдан иккинчи жойга кўчиши деганидир.
  • Материк – Океанлар билан ўралган алоҳида йирик қуруқликдир. Ер юзида 6 та материк мавжуд. Евросиё, Африка, шимолий Америка, жанубий Америка, Антарктида ва Австралия.

 

ок жираф

КЕНИЯДА ОҚ ЖИРАФАЛАР ТОПИЛДИ

Кениянинг Гарисса округида “Ишакбини” қўриқхонасининг  ходимлари  оппоқ рангдаги ноёб жирафаларни суратга туширишга муваффақ бўлишди. Жирафаларнинг бири катта ёшдаги бўлиб, иккинчиси эса унинг боласи эди.  Мазкур топилма ҳақида маҳаллиф аҳоли қўриқхона ходимларига хабар беришган.

ок жирафа

Бугунги кунга қадар оқ жирафалар ҳақидаги маълумотлар атиги уч маротабагина қайд этилган. Жирафалар   Африка саванналарида  истиқомат қилишади.  Қадимда жирафалар Нил дарёси  бўйларида истиқомат қилган бўлса, 19 асрда ушбу жониворлар хаттоки Сахрои Кабирнинг жанубида ҳам яшашган. Аммо  ов қилиниши натижасида фақатгина Африканинг марказий ва жанубий қисмида қолган.

Н.Қосимова

 

e: AR-SA’>Гулсара МЕНГЗИЯЕВА тайёрлади

IMG_7911

БУЛОҚЛАР ВА ШОИРЛАР БОҒИ

IMG_7941

Булоқларнинг шоирларга нима алоқаси бор дерсиз? Аммо айнан Ер қаъридан, кўз ёш сингари тоза, шаффоф сувларнинг қайнаб чиқиб, зилол сувли ҳовузларни пайдо қилганлиги кўпгина шоир ва шоираларни илҳомлантирган. Хитойнинг 100 млн. нафар аҳолига эга Шаньдун провинцияси бутун дунёга буюк Конфуций  ватани бўлганлиги, унинг маркази Цзинань  шаҳри (аҳоли сони 7 млн.) эса 72 та  булоғи билан машҳур. Уларнинг ичида энг машҳури Баотуцюань  булоғидир. Унда сувнинг ҳарорати қишин- ёзин  деярли бир хил — 18℃.

IMG_7923

Баотуцюань булоғи қадимги Шан сулоласи даврига оид  қулёзмаларда ҳам қайд этилган “Баоту” сўзи хитойчадан “жўшқин айғир” маъносига яқин бўлиб, айнан булоқнинг ўзига хослигини акс эттиради. Шимолий Вэй сулоласи ҳукмронлик қилган даврда ёзилган “Дарёлар китоби”да  қайд қилинишича Баотуцюань  булоғи юқорига интилади ва ҳеч қачон қуриб қолмайди. Булоқдан ҳосил бўлган ҳовузнинг узунлиги 30 метр, кенглиги 20 метр бўлиб, унинг атрофида Цзиньсяньцюань, Шуюйцюань, Люсюйцюань  ва бошқа булоқлар ҳовуз сувини тўлдириб туради. Бугунги кундаа Булоқлар  боғи шаҳардаги энг гўзал ва сўлим гўшалардан биридир. Бу ерда сқлниб қолган императорларнинг ёзги дам олиш қароргоҳлари, шоир ва шоираларнинг турар жойлари ўзига хос музейга айлантирилган. Шуюйцюань  булоғи ёнида Сун сулоласи ҳукмронлиги дврида яшаб, ижод этган шоира  Ли Цинчжаонинг ҳайкали ўрнатилган.

IMG_7857

Ли Цинчжао 1084 йил 13 март куни  Шаньдун провинциясининг Личэне (ҳозирги— Цзинань) шаҳрида олим оиласида дунёга келган. Отаси Ли Гэйэй Император Академиясининг кўзга кўринган олими эди. Болалигидан Ли Цинчжао адабиётга муҳаббат руҳида тарбия топди. Ли Цинчжао ўзига хос, нафис услубда жуда ҳам кўп шеърлар яратди. Улар табиатнинг гўзаллиги, орзулар, инсон ҳаётининг мазмуни ҳақида эди.  Биринчи шеърлар тўплами “Ишлов берилган яшма бандлари”  деб аталиб, лирик миниатюраларда шоира  ўз эҳтироси, қайғуси ва орзуларини жумбоқли равишда тасвирлайди.

IMG_7859

Болалигида шоира хонадонида ўша даврнинг кўзга кўринган олим, рассом, шоирлари тез-тез меҳмон бўлишар эди. Уларнинг айтишувларини  эшик орқасидан тинглаган ёш Ли ўзи ҳам шеър ёза бошлайди ва тезда машҳур шоирлар эътиборини қозонади.

Ли  1101  йили  19 ёшида тарихчи, рассом  Чжао Минчэнга турмушга чиқади.  1127 йилгача улар Шаньдун провинциясида яшашади. Император саройида хизматда бўлган турмуш ўртоғи тез-тез узоқ сафарларга кетар эди. Соғинчли кунлар ёш шоиранинг ижодида изтироб ила акс этарди.                                                                                                     

 Баҳор сепин ёйиб, товус каби кўзни қувнатар,

 Шинам ҳовли. Жимжит, пардаси кўтарилмаган дераза.

Кулранг соялар уларни ўраб, сийпалар,

Сукунатда минорадан термуламан булутлар узра,

Қалбим каби цитранинг яшмали торлари ҳам сукут сақлайди…

Аммо 1127 йили Хитойни чжурчжэней қабиласи боиб олиб, императорни ҳибсга олишади. Кўпчилик қаторида Ли Цинчжао турмуш ўртоғи билан шаҳарни тарк этишади. Икки йил улар Нанкин шаҳрида яшашади.   1129  йили оғир касаликка чалинган  Чжао Минчэн  вафот этади, қайғуга ботган Ли ЦинчжаоХанчжоу шаҳрига кўчиб ўтади. Айнан турмуш ўртоғининг ўлими шоира ижодида туб бурилиш ясашига сабаб бўлади.

Ўзга юрта ёлғиз янги йилни кутаман

Қачон қиров сочимга қўнди, билмайман,

Кеч тушди, шамол, қоронғу ва қор

Қордаги гуллар мендек меҳрга зор…

IMG_7864

Ли Цинчжао оғир кунларда ҳам ижодини тўхтатмади.  У ўзини ёввойи олхўри – мэйхуага ўхшатарди. Дарахт қишнинг сўнгги кунлари, ҳали қор эриб улгурмасидан гуллайди. Айнан шу дарахт шоира учун жасорат ва сабр-қаноат рамзига айланди.  Ўз шеърларининг бир неччтасини у мэйхуага бағишлади. Хризантема Хитойда доно ёлғизлик рамзидир. Нок гуллари эса гўзаллик ва қайғу белгиси. Пиож муҳаббат ва камтарлик рамзи бўлиб, мазкур гулларнинг барчаси шоира ижодида ўз аксини топади. Хитой тилининг очилмаган қирраларини  Ли Цинчжао  айнан ана шу ўсимликлар  қиёфасида акс эттиришга муваффақ бўлади.

IMG_7922

Ли Цинчжао кўпроқ “ци” номини олган жанрда ижод қилган. Унинг ўзига хослиги шундки,  шеърлар ўша пайтдаги машҳур мусиқа оҳангларига монанд яратилган. Мусиқавий асос бандларнинг узунлиги, қофиялар, ритмни аниқлаб берар эди. Минг йил давомида мусиқа  йўқолиб кетган бўлсада, ҳозир олимлар айнан шоиранинг шеърлари асосида уларни тиклашга уринишмоқда.  Ли Цинчжао ижодида Цзинань шаҳри булоқлари, уларнинг бўйларид ўсаган мажнунторллар  кўп маротаба тилга олинади.

Минг йиллар давомида айнан ана шу булоқлар бўйида  Чин мамлакатининг машҳур файласуф ва шоиру, шоиралари: Цзэн Гун, Чжао Бяня, Су Чжэ, Юань Хаотун, Чжао Мэнфу, Ван Шоужэн, У Вэй, Вэн Фанган, Ван Шичжэн, Хэ Шацзи, Пу Сунлинлар ижод этишган.

IMG_7885

1956 йили  Цзинань шаҳри ҳокмининг қарори билан Баотуцюань боғи яратилади ва Хитойнинг ўнта энг машҳур боғларидан бирига айлнади. Боғни айланар экансиз, ҳовузда сузиб юрган тилла балиқлар,  денгиз мушуклари, ҳр бир ҳовузни ўраб турган анор ва мажнунтол дарахтлари, сунъий шаршаралар ва албатта қадимги услубда қурилган, Ли Цинчжао  ҳамда бошқа шоирларнинг ижод намуналари сақланган уйлар   бағрида сиз яна бир бор Қадимги Хитойга тушиб қолгандек, Ли Цинчжао даврига назар ташлаб, унинг нафис ва қайғуга йўғрилган шеърлари оҳангини эшитгандек бўласиз.

Наргис ҚОСИМОВА

Тошкент-Пекин-Цзинань-Тошкент

Буюклар табиат ҳақида

  • Табиат ҳамма нарсани билади, қаерга қарама ундан ўрганиш учун асос топилади.

Леонардо да Винчи

  • Дунёда Яратганга энг яқин нарса-табиатдир.

Астольф де Кюстин

  • Шамол табиатнинг нафасидир.

Козьма Прутков

  • Жамиятда инсоннинг табиат устидан ҳукмронлигини оширувчи ҳар қандай кашфиёт инсонга қувонч эмас, қайғу келтиради.

Лев Толстой

  • Ривожланмаган мамлакатларда сув ичиш, ривожланганларида эса нафас олиш хавфли. Джонатан Рейбан
  • Вақт ёлғон фикрларни йўқотади, табиат фикрларини эса тасдиқлайди.

Марк Цицерон

  • Барча тирик нарса қийноқдан қўрқади, барча тирик жонзот ўлимдан қўрқади. Ўзингни нафақат инсон сифатида, балки табиатни бир бўлаги сифатидан англа. Ҳеч ким ва ҳеч нарсага озор берма, ўлдирма, қийнама. Будда

Табиат қонунларига бўйсинмаган инсон энг аҳмоқ одамдир.

Эпиктет

  • Ўз фаолияти билан инсон табиат устидан ҳукмрон, аммо мақсадлари у билан муштарак бўлмаса, инсон ҳалок бўлади. Георг Гегель 

Н.Қосимова тайёрлади

Синабунг вулқони, Индонезия

ДУНЁНИНГ САЙЁҲЛАР УЧУН ЭНГ ХАВФЛИ БЎЛГАН 10 ТА НУҚТАСИ

Ўлим Водийси, АҚШ  Бу ерда сайёрадаги энг юқори ҳарорат қайд этилган  — +56,7 даража. Ўлим Водийсида бир кеча-кундуз сувсиз яшаш ўлимга олиб келиши мумкин. Ўлим водийси, Камчатка, РоссияДанакиль чўли, Эритрея Данакиль чўли, Эритрея Африка қитъасидаги Эфиопия давлати шимолида Данакиль деб номланувчи чўл бор, уни Ердаги дўзах деб ҳам аташади. Гап шундаки, бу ерда ҳаво 50, баъзан 60 даражагача, ер эса 70 даражагача қизиб кетиши мумкин. Бундан ташқари, саҳро ҳудудида кўплаб вулқонлар бўлиб, улар вақти-вақти билан оёқ остидан қайнаб чиқади, шу туфайли, бу ерда қум устида юраётиб, куйиб кетиш ҳеч гапмас. Вулқонлар ҳосил қилган даралардан заҳарли буғлар чиқади, олтингугурт кислотаси ва газдан иборат кўллар ҳам мўл. Данакилнинг Араб тектоник плитаси дарз кетган ерда жойлашгани буларнинг барчасига сабабчидир. Бу ерда ҳалок бўлиш ёки газлардан заҳарланиб, соғлиқни йўқотиш турган гап.  Вашингтон тоғи, АҚШ Вашингтон тоғи, АҚШ Сайёрадаги энг хавфли жойлардан бири сифатида АҚШнинг Нью-Гемшир штатидаги Вашингтон тоғи тан олинган. Бу ерда 1934 йилда шамолнинг Ер юзасидаги рекорд даражали тезлиги қайд этилган — соатига 372 километр! Бу ерда шамол йил бўйи кунига ўртача 16 соатдан эсади. Шиддатли шамол одамни ерга қулатиши мумкин. Бундан ташқари, бу жойнинг яна бир ўзига хослиги — ҳаво ҳарорати -40 даражагача ҳам тушиб кетиши мумкин. Синабунг вулқони, Индонезия Синабунг вулқони, Индонезия Индонезиянинг Суматра оролидаги фаол вулқон. Бу ерда вулқон отилиши жуда тез-тез кузатилади, у яқин орадаги қишлоқлар ва шаҳарларнинг минглаб аҳолисини бошпанасиз қолдиради. Кеймада-Гранди, Илон ороли, Бразилия Кеймада-Гранди, Илон ороли Атлантика океанида жойлашган орол илонларга тўлиб-тошган: баъзи маълумотларга кўра, бир квадрат метр майдонга биттадан бештагача судралиб юрувчи тўғри келади. Бунинг устига бу ерда энг хавфли илонлардан бири — орол ботропси яшайди. У жуда қисқа вақт ичида ўлдиришга қодир, чунки унинг заҳри тананинг тезликда жонсизланишига олиб келади. Илонларни оролнинг ҳамма жойида учратиш мумкин: улар ерда ўрмалайди, дарахт шохларида осилиб ётади ёки буталар соясига яширинади. Улар асосан, ҳеч нарсадан гумон қилмай, дарахт шохига қўнадиган қушлар билан озиқланади. Мадиди миллий боғи, Боливия Мадиди миллий боғи, Боливия Кўринишидан жуда манзарали жой, аммо боғдаги ҳар қандай ўсимлик ёки ҳашаротга тегиб кетиш натижасида қичишиш, тошма ва соғлиқнинг ёмонлашиши келиб чиқиши мумкин. Ўлим водийси, Камчатка, Россия Ўлим Водийси Бу ерда заҳарли газларнинг юқори концентрацияси мавжуд бўлиб, у барча тирик жонзотларни хавф остида қолдиради.   Бикини атолли, Маршалл ороллари Бикини атолли, Маршалл ороллари АҚШ ушбу ҳудудда атом қуроли синовларини ўтказгани туфайли, бу ерда радиация даражаси аномал тарзда юқори. Атоллда узоқ вақт қолиш натижасида онкологик касалликларни орттириш хавфи юзага келади. Чонбуридаги «Филлар қироллиги», Таиланд Бу ердаги тимсоҳ фермаси хўжайини ярим ёпиқ солни ижарага беради, у ерда туриб, сайёҳлар тимсоҳларни томоша қилиши ва уларга озуқа ташлаши мумкин.   Афар ҳавзаси, Эфиопия Афар ҳавзаси, Эфиопия Афар туманида жойлашган Эрта Але вулқони — сайёрадаги энг нотинч жойлардан бири. Ер доимий равишда ҳаракатланади, жарликлар эса ишониб бўлмас тезлик билан ҳосил бўлади.

Жасур  ТОЖИБОЕВ тайёрлади

 

ч4

Тошбақалар инсонларнинг юзларини эсалаб қолиш қобилиятига эга

ч

  • Улкан тошбақалар сайёрамизда бундан 70 млн. йил илгари яшашган.
  • Тошбақаларнинг ёши ҳақида ҳар йили уларнинг косасида пайдо бўладиган халқалар далолат беради.
  • Тошбақаларни Антарктидадан ташқари сайёрамизнинг ҳамма нуқталарида учратиш мумкин.
  • Тошбақалар қоронғиликда ҳам кундузгидек яхши кўришади, уларнинг эшитиш ва ҳид билиши ҳам жуда кучли.
  • Тошбақалар инсонларнинг юзларини эсалаб қолиш қобилиятига эга.
  • ч1
  • Агарда тошбақага мулойим гапирсангиз, у бўйниничўзиб, сизни эшитади, бақирсангиз, бошини тошкоса ичига беркитади.
  • Тошбақа тухумидан чиқадиган тошбақачаларнинг жинси ҳаво ҳароратига боғлиқ. Тухумлар иссиқда бўлса улардан мода, паст ҳароратда эса нар тошбақалар чиқади.
  • Барча турдаги тошбақалар тухумларини ерга қўйишади. Уяда 100 тагача тухум бўлиши мумкин.  Уларнинг сони она тошбақа ҳажмига боғлиқ. У канчалик катта бўлса, тухумлар сони ҳам шунчалик кўп бўлади.
  • Сувда яшовчи тошбақалар тезкор жониворлардир.  Сув тошбақасининг тезлиги денгизда соатига 35 км.гача етиши мумкин. Улар 1200 метр чуқурликкача туша олишади.
  • Гриф тошбақа балиқ тутиши учун денгиз тубига тушиб, тилини чиқариб ётади. Балиқчалар уни қурт деб ўйлаб, ўзлари сузиб келишади.
  • 1969 йили денгиз тошбақаси  кема бортидан сувга тушиб кетган йўловчини қутқарган. 15 соат давомида у  тошбақа косасини ушлаган ҳолда у билан бирга сузган.
  • Ботқоқ тошбақаси 5 йилгача овқат емай яшаши мумкин.
  • АҚШнинг Миннесота штатида тошбақага йўл бермаган ҳайдовчиларни катта жарима кутади.
  • Катта денгиз тошбақалари дельфинлар билан сўзлаша оладилар. Никобар ороллари қирғоқларига тухум қўйиш учун сузиб келган тошбақалар қирғоққа хавф йўқлиги ҳақида дельфинлардан  белгини эшитмаганларича чиқишмайди.

Наргис ҚОСИМОВА тайёрлади

wallpapers-birds-4

ҚУШЛАР…ҚУШЛАР

Инсон танасининг ўртача ҳарорати қанча? тўғри, 36,6 градус. Қушларда бу кўрсатгич 8 градусга юқори. Қийинроқ… ва шунинг учун ҳам қушларнинг олган нафасининг 3/4 қисми танасини совутишга кетади. Ахир уларда тер безлари йўқ.

Учиш пайтида қуш юраги дақиқасига 1000 марта уради, яъни сониясига 16 марта. Ҳордиқ пайтида бу кўрсаткич дақиқасига 400 мартага тенг. Ва бу факт қушлар ҳақидаги қизиқ далиллар ўнлигининг 9 поғонасини эгаллаган.

 Қушлар ҳавода қуш танасининг 1/5 қисмини эгаллаган ҳаво қопчалари туфайли бемалол парвоз қиладилар. Шуниси қизиқки,  ҳаво қопчалари пингвин ватуяқушларда ҳам бор.

Янги Зеландияда олимларга таниш ягона қанотсиз қуш — киви яшайди, бундан ташқари унинг думи ҳам йўқ, патлари эса жунга ўхшайди. Агар ички аъзолари тузилиши ва тумшуғи бўлмаганда, уни сут эмизувчиларга хос деб бўларди. Ахир ўзини тутиши ва ташқи кўриниши асло қушга ўхшамайди.

Нега қушлар учбурчак шаклини ҳосил қилиб учадилар? Бу жуда оддий, узоқ учишларни енгиллаштириш керак. Ҳар  бир қуш тўғри қўшниси ортидан учади ва унинг қанотлари ҳосил қилган ҳаво оқими ичида бўлади. Бу энергия сақлашга ёрдам беради. Етакчига ҳаммасидан кўра қийинроқ, шунинг учун энг кучли ва чидамлиси етакчи бўлади.

Инсон бозоридаги ўртача машинанинг тезлиги соатига 160 км бўлиши мумкин. Шу тезликда чағалайлар учиши мумкин, каптар ва жарқалдирғочлар эса соатига 300 км тезликда уча олади!

Энг очофат қуш - колибри. Улар ҳар 10 дақиқада овқатланадилар ва кун бўйи ўз вазнидан икки баравар ортиқ нектар ейди. Бундан ташқари, бу кичик қуш орқага уча оладиган дунёда ягона қушдир. Энг қичик жониворлар рўйхатига киритилган.

Сиз бор йўғи биттагина заҳарли қуш борлигини биласизми? Бу икки рангли пашшахўр қораялоқ, чумчуқсимонлар оиласига киради ва Янги Гвинеяда яшайди. Бунинг ҳайратланарли жойи йўқ, ахир қуш заҳарли қўнғизлар — Choresine pulchra (заҳари — батрахотоксин)ни еб кун кўради. Эволюция мобайнида пашшахўрларда заҳарга нисбатан иммунитет ҳосил бўлган ва  заҳар унинг териси ва патларига сингиб кетган. Шу ттариқа одам ва кичик ҳайвонларнинг унгиа тегиб кетиши ҳам хавфли.

Почтачи кабутарлар ҳам мукофотланганлар. Шер Ами (қадрли дўст, дегани) Биринчи Жаҳон уруши пайтида ҳарбий мукофот - «Жасорати учун» медалига сазовор бўлган. У  бир кўзи ва оёғидан айрилган, аммо барча топшириқларни адо этган. Айтганча, урушдан сўнг Шер Ами оёқ протезига эга бўлган.

Гриф- курка ажойиб ҳид билиш қобилиятига эга, айниқса у ўзи озиқланадиган ўлакса ҳидини жуда яхши сезади. Бу қобилиятдан ер ости трубалрини таъмирловчи усталар фойдаланадилар. Оқиб кетаётган ёнилғидан ўлакса ҳиди анқийди ва грифлар айни ўша жойга йиғиладилар ва инженерлар қаерни қазиш кераклигини осонгина билиб оладилар.

«ДЕВ ДАРАХТИ»

дев дарахт

Шимолий Америка «Дев дарахти» деб аталмиш бир ўсимлик ўсади, уни баъзан машъал ўсимлик сифатида ҳам эъзозлашади. Мазкур наботот намунаси кечалари ўзидан шунчалик ёғду чиқарадики, унинг ёруғида ҳатто қуюқ тунда ҳам тугма қадаш ёки китоб ўқиш мумкин. Сир-асноси аниқланишича, бу мўъжизакор ўсимликнинг пўстлоқ мағизларида жуда кўп миқдорда шуъла тарқатиш қобилиятига эга бўлган фосфор унсури бор экан.

ТИРИК ТУҚҚАН ЎСИМЛИК

Ризофора

Наботот оламида ризофора  номли дарахт мавжуд бўлиб, уни «тирик туғар» номи билан аташади. Бу ўсимликнинг уруғлари ҳали ўсимлик мевалари етилиб, узилиб ерга тушмай турган пайтларидаёқмева ичида бўлажак мева ўсим ўсабошлайди. Узунлиги бир қулочча борадиган оғир ўқлоғи кўринишини олиб осилиб туради. Мева очилиб кетгач, ўсимта узилиб оғир тарафи билан балчиққа ботиб қолади. Ханарсифат ерга санчилган ўсимта тез орада янги дарахт тусига кира бошлайди.

ТАЛТАЯДИГАН МИМОЗА

мимоза

Ботуми ботаника боғини жаҳон ўсимликларининг маскани деса бўлади. Бу ерда ҳар бир иқлимга мансуб ўсимликлар жавлон уриб ўсганини кўрасиз. Кўпчиликнинг диққатини ўзига жалб этадиган уятчан мимоза бўлиб, у капалакгуллилар оиласига мансуб ўсимликдир. Бу ўсимликнинг асосий ватани Бразилия ҳисобланади. Ўсимликнинг барглари патсимон, мураккаб бўлиб, гуллари майдадир. Кишини ҳайратга соладиган нарса унинг ўта уятчанлигидир. Мимозага бармоқ ёки бирор нарса билан тегилса, у бир силкинади-ю, шалпайиб пастга қайрилиб ерга ётиб олади. Унга узвий равишда таъсир этилмайдиган бўлса, у яна қаддини кўтариб, ўз кўркини намойиш эта бошлайди. Мимоза ўз таркибида кўп миқдорда хуружлаштирувчи моддаларни сақлайди, бу ажабтовур ўсимлик манзара кашф этувчи восита сифатида маданийлаштирилади.

ШАМЧИРОҚ ЎСИМЛИК

шамчирок дарахт

Лотин Америкасида аниқроғи Панама канали соҳилларида шамчироқ дарахтлари ўсади. Ўсимликнинг унчалик катта бўлмаган бармоқсимон мевалари шамни эслатади. Мазкур мевалар ўз таркибида салмоқли миқдорда мой сақланганлиги туфайли маҳаллий аҳоли уларни тунда фойдаланиладиган чироқ сифатида ишлатишади. Бунинг учун мева ўртасига пилик ўтказиб, ёқиб қўйиш кифоя. Чироқ ўта шуълаланиб, мутлақо дуд ва ис чиқармай ёрқин ёнади.

ЧИЛВИРЛИ «ҚАРОҚЧИ»

ЧИЛВИРЛИ «ҚАРОҚЧИ»

Ҳинд уммони оролларида ҳашаротхўр непентларнинг тропик намунаси учрайди. У хийла йирик бўлиб, дарахтга чирмашган ҳолда ўсади. Ўсимлик дарахт устига чирмашиб чиқиб олгач, ўзининг чилвирсимон узун «тасмаларини» сувга туширади. Ўсимликларнинг ичида кўзачага ўхшаш мослама барглар бўлади. Ўсимлик кўзачалари жилвали, турфа рангда бўлиб, улардан муаттарҳид таралиб туради. Жозибадор кўзачага ҳамда ўзига элитадиган хўшбўй ҳидга ром бўлган ҳашаротлар унга тушиб қолгач, ўсимликда мавжуд бўлган шира воситасида ҳазм қилиб юборилади.

Маннон НАБИЕВ