Ҳаводан карбонат ангидрид йиғувчи завод

швейцария

Швейцарияда ҳаводан карбонат ангидрид йиғувчи дунёдаги илк завод ишга тушди. Завод йилига 900 тонна CO2 йиғмоқчи. Бу миқдор 200 та автомобиль бир йилда чиқарадиган карбонат ангидридга тенг. Компания олинган газни сабзавотлар етиштиришга йўналтирмоқчи. Бироқ завод йиғадиган газ сайёрамиз миқёсида арзимаган миқдорга тенг. Climeworks завод шундай технологиялар ёрдамида жаҳондаги CO2 миқдорининг 1 фоизини йиғади. Бундай миқдордаги газни йиғиш учун эса 250 мингта шундай заводдан керак бўлади.

 Гигант астероид учиб ўтди

астерооид

Ёзнинг биринчи кунида Ерга нисбатан яқин масофадан гигант астероид учиб ўтди. Осмон жисми мовий сайёрага жуда яқин — атиги 3 миллион километрга яқин масофадан ўтади, бу коинот кенгликларида жуда яқин масофа саналади. Астрономлар, умуман олганда, астероид Ерга таҳдид туғдирмайди дейишса-да, у сайёрамиз учун хавфли объект ҳисобланади. Маълумотларга кўра, астреоид диаметри – таҳминан 900 метр.

 Шри-Ланкада сув тошқини

шри Ланка

Шри-Ланкада юз берган сув тошқинлари туфайли ҳалок бўлганлар сони 193 кишига етди, яна 94 инсон бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда. Аввалроқ 177 инсон ҳалок бўлгани ва 109 нафари бедарак йўқолгани маълум қилинганди. Мамлакатнинг турли туманларидаги сув тошқинларига жума куни бошланган кучли ёмғирлар сабаб бўлган. Таҳминан 600 минг киши сув тошқинлари ва кўчкилар туфайли ўз уйларини тарк этди, 1,3 мингдан ортиқ уйлар вайрон бўлди, яна тахминан етти минг уй зарар кўрган. Ҳукумат БМТ ва Жанубий Осиё давлатларига табиий офат оқибатларини бартараф этишда ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Пекин ҳавосини тозалашда велосипедлардан фойдаланилади

пекин

Хитойда велосипед ижараси хизмати жуда ривожланган, мамлакатда бу иш билан шуғулланувчи ўттиздан ортиқ йирик компания бор. Уларнинг ҳар биридаги веложамланмалар сони юз минглаб велосипедлардан иборат. Норвегиялик олим Даан ихтиро қилган ҳаво тозаловчи миноралар ҳавога мусбат ионларни тарқатади, у инсон учун зарарли митти ва ўта зарарли зарраларга ёпишади ва минора ичига сўрилади. Бу технологияга кўра ҳавога тарқалган, бошқа усул билан йиғиб бўлмайдиган кичик заррачалар йиғилади.

Олимнинг қайд этишича, Хитой билан иш бошлашига сабаб, бу мамлакатда ҳукумат велотранспортнинг жорий этилишини тамоман қўллаб-қувватлаб келишидир.

Наргис ҚОСИМОВА тайёрлади

Фикр билдиринг

ёки
Сайтга кирганингиздан сўнг фикр билдириш имкониятига эга бўласиз