All posts by Nargis Qosimova

КЕЛАЖАК АВТОМОБИЛИ ТАБИАТ УЧУН ХАВСИЗМИ?

электромобиль

“Электромобиль –энг экологик тоза транспорт воситасидир” . Мазкур маълумот кўпчилик назарида энг тўғри бўлиб, бу хусусида оммавий ахборот воситаларида ҳам кўплаб хабар ва маыолалар берилган эди. Аммо ҳақиқатдан ҳам электромобиль экологияга салбий таъсир кўрсатмайдими? Олимларнинг таъкидлашларича электромобиль ҳаракати давомида атроф-муҳит ифлосланмайди-ю, аммо унинг асосий деталларидан бири бўлган аккумуляторни электр токи орқали доимий зарядлантириб турмаса, машина харакатга келмайди. Электр токи эса иссиқлик электр станцияларида ишлаб чиқарилишини инобатга олсак, уларга  сарфланадиган ёқилғи атроф-муҳитга катта зарар етказади. Аккумуляторлар ишлаб чиқарилиши эса табиатнинг ифлосланишига олиб келиши  исботланди. Унинг таркибидаги қурғошин, никель, кадмий юқори токсик элементлар ҳисобланади. Фойдаланиб бўлинган аккумуляторларни эса сув ҳавзалари яқинига ташланиши, сизот сувлар орқали уларнинг ифлосланишига ва ҳавзадаги жониворларнинг қирилишига олиб келишини тасаввур этиш қийин эмас.

Шу кунларда “Тойота” фирмаси гибрид машиналарни яратди. Мазкур автомобиль ҳам ёқилғи, ҳам аккумулятор зарядида харакат эта олади. Автомобиль  тузилиши мураккаб бўлиб, унинг ёқилғи сарфи 30фоизга кам бўлсада, қимматлиги боис, таннархини қопламайди. Электромобилларни кўплаб чиқариш учун уни электр манбаи билан таъминловчи янги элемент зарур. 1839 йили инглиз олими Вильям Гроб сувнинг электролиз жараёнини тескари бажариш натижасида энергия ажралиб чиқишини таъминлаган. Орадан кўп вақт ўтсада водород ва кислородни электромобилда ташиш ва сақлаш муаммоси ҳал қилинмаган эди. Водородни экологик тоза ҳолда олиш, ташиш ва сақлаш муаммоси электромобилларнинг оммалашувига тўсиқлик қилмоқда. Шу билан бирга чиқитга чиққан моддаларни йўқотиш учун ҳам махсус корхоналар қурилиши керак. Катализаторлар сифатида Pt  ва платиноидлардан фойдаланишни зарарсиз, арзон усулларини топиш муаммоси ҳам ўз ечимини топганича йўқ. Демак, ички ёнувчи двигателлар ҳисобига ишлайдиган автотранспортларга нисбатан электромобилларни экологик тоза транспорт воситаси дейиш мутлақо нотўғридир.

Наргис ҚОСИМОВА.