27 СЕНТЯБРЬ –ХАЛҚАРО ТУРИЗМ КУНИ

туризм куни

1975 йили Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ташаббуси билан  хукуматлараро миқёсда янги –Бутунжаҳон туризм ташкилоти ташкил этилди. Унинг бош штаб квартираси Мадридда жойлашган. 1979 йили Манила шаҳрида БМТ Бош Ассамблеясининг Ш сессиясида мазкур кунни нишонлаш тўғрисида қарор қабул қилинди ва 1980 йилдан бошлаб у кенг миқёсда, яъни 27 сентябрь куни нишонлана бошланди.  Мақсад – туризмни тарғиб қилиш, унинг давлатлар иқтисодиётига қўшаётган ҳиссасини ёритиш, халқларни бирлаштирувчи кучини намойиш қилишдан, мамлакатларнинг туристик салоҳиятини кўтаришдан  иборат эди.  Бугунги кунда дунёнинг кўпгина мамлакатларида  шу куни фестиваллар, турли хил тадбирлар ўтказилади. Ўтган асрнинг 80-йилларидан бошлаб туризмнинг асосий йўналишларидан бири бўлган экотуризм ривожлана бошланди. 2002 йилни Халқаро туризм куни деб эълон қилинди. Зеро, экотуризм асосида табиатни муҳофаза қилиш ётади.  Шу сабабли Бутунжаҳон туризм ташкилоти томонидан экосайёҳнинг 10 та қоидаси ишлаб чиқилди:

Ер ҳимояга ва меҳрга муҳтождир;

Дам олган жойда чиқинди қолдирмаслик;

Сайёҳ ўзи билан ўсимлик ва ҳайвонларни эмас, балки фақатгина фотосуратларни олиб кетиши мумкин;

Ўзингиз тушган дунёни ўрганинг, табиатни, халқлар маданиятини, географияни;

Маҳаллий халқларнинг ҳаёти, маданияти, урф-одатларини  ҳурмат қилинг;

Атроф-муҳитга зарар етказувчи ишлаб чиқарувчиларнинг буюмларини харид қилманг;

Табиат қўйнида фақат сўқмоқлардан юринг;

Табиатни муҳофаза қилувчи дастурларда қатнашинг;

Табиат муҳофазасини амалга оширувчи ташкилотларга кўмаклашинг;

Экотуризм тамойилларига риоя қиладиган  сайёҳлик фирмалари билан саёҳат қилинг.

БМТнинг Бош Ассамблеяси 2017 йилни Ривожланиш мақсадида барқарор туризмни ривожлантириш халқаро йили деб эълон қилди.

Н.ҚОСИМОВА

 

Фикр билдиринг

ёки
Сайтга кирганингиздан сўнг фикр билдириш имкониятига эга бўласиз