2050 йилга келиб йўқолиши мумкин бўлган гўзал масканлар

 marshall-islands-04

Сайёрамиздаги шундай фусункор гўшалар борки уларни  бориб кўришга улгуриш хусусида ўйлайдиган пайт келдики улар яқин келажакда йўқолиб кетиши мумкин.

1.      Науру

Науру – бу дунёдаги энг кичкина мамлакат бўлиб, майдони бор-йўғи 8 миль квадратни (12,5 км кв) ташкил этади. Аҳолисининг сони – 10 минг киши.

malenkaya-nauru
Оролни маржон қоялар ўраб турибди. Науру оролининг атроф-муҳити охирги ўн йил ичида фосфатлар ва фойдали қазилмаларни қазиб олишдан жиддий зарар кўрди.

2. Килиманжаро тоғи

kilimanjaroТез орада Танзанияда жойлашган Африкадаги энг йирик тоғлар ер юзасидан йўқолиб кетиши мумкин. Улардаги музликлар ўрмонларни аёвсиз кесиш ва глобал исиш натижасида эриб кетмоқда. Охирги 100 йил ичида Килиманжарони қоплаб турган музликлар 80% га камайган ва ҳозир ҳам бу жараён давом этмоқда.

3. Кирибати

kiribati1Кирибати Республикаси 32 та атолл ва битта қўтарилган маржон оролдан иборат давлат ҳисобланади. Унинг майдони 1 351 000 мил квадратдан (3 500 000 км кв) ошади.
Оролнинг баъзи жойларида ҳозирнинг ўзидаёқ кокослар ўсмай қўйган, чунки шўр сув собиқ чучук сувли ҳудудларни босиб олган.
4. Маршалл ороллари
Маршалл ороллари Тинч океаннинг шимолий қисмидаги 1000 дан зиёд атолл, ороллар ва кичкина оролчалардан иборат. 2008 йили тўлқинлар ва сув кўтарилишлари натижасида пойтахт Мажерода сув тошқинлари содир бўлган.
5. Венеция

1250590847_venicegon06
Венеция анчадан буён сувга ғарқ бўлмоқда. Охирги кучли сув тошқини 2008 йилда содир бўлиб, ўшанда шаҳарнинг 60% сув остида қолганди. Ҳозир дунё олимлари ушбу сувда жойлашган қадимий ва тарихий шаҳарни қутқариши мумкин бўлган техник иншоотларни ишлаб чиқишга уринмоқда.

6. Кусаие (Косраэ)
Кусаие, Микронезия Федератив Штатлари, оролни вайрон қилаётган қирғоқ эрозиясига учраган.
7. Шимолий қутб
Олимлар ҳар йили муз қатлами даражасининг пасайишини қайд этишмоқда. Хулосаларга кўра, яна бир неча йилдан сўнг ёз ойларида иқлим ўзгаришлари сабабли Шимолий қутб музлардан тўлиқ озод бўлади.
8. Килинаилау ороллари
Килинаилау ороллари (Тулун ёки Картерет атолли) Папуа-Янги Гвинеядан шимоли-шарқда жойлашган. Орол Жаҳон океанининг сатҳи кўтарилиши, эрозия, штормлар оқибатида ҳаётсиз маконга айланмоқда. Маҳаллий аҳоли аста-секин қўшни Бугенвиль оролига кўчирилаяпти.
9. Соломон ороллари
Соломон ороллари қарийб 1000 та кичкина оролчалардан иборат. Денгиз сатҳининг кўтарилиши, кучли шамолли циклонлар ва сув тошқинлари оқибатида қирғоқ линияси эрозиядан зарар кўрмоқда.
10. Глейшер миллий боғи
Баъзи олимлар Монтанадаги Глейшер миллий боғи 2020 йилга келиб иқлим ўзгаришидан йўқолиб кетишини башорат қилмоқда.
11. Сейшел ороллари
Сейшел ороллари Ҳинд океанида жойлашган 115 та оролдан иборат. Оролларни маржон қоялар ўраб олган. Маржон қоялар пляжлар эрозиясини тўхтатиб туради, аммо сув ҳароратининг ошиши маржонларнинг нобуд бўлишига олиб келмоқда.
12. Токелау
Токелау учта тропик маржон атолларидан иборат Янги Зеландия ҳудуди ҳисобланади. Денгиз сатҳининг кўтарилиши ва сув ҳароратининг ошиши маржон қоялар ва қирғоқ линиясига хавф солмоқда.
13. Кивалина қишлоғи
Кивалина Аляскадаги 8 км келадиган барьерли қоянинг учида жойлашган. Қишлоқ аҳолиси инупиатлар эскимосларнинг кам сонли гуруҳини ташкил этади – бор-йўғи 375 киши. Улар Exxoн Мoбил Coрпoрaтиoн нефть компаниясини судга берган бўлиб,  айнан шу компания жуда катта миқдордаги иссиқхона газларини чиқараётганини таъкидлашмоқда.
14. Мальдив ороллари
Мальдив ороллари Ҳинд океанида жойлашган бўлиб, 2 мингта майда ороллар ва атоллардан иборат. Мальдив президенти ҳукумат бошқа мамлакатлардан ер сотиб олишни бошлаганини эълон қилди. Янги ерларга сувда қолган ҳудудлар аҳолиси кўчирилади.
15. Тувалу
Тувалу Полинезияда жойлашган бўлиб, тўртта қояли ороллардан ва бешта атоллдан иборат. Бу маскан сув тошқинлари ва чучук сув танқислигидан азият чекмоқдаки, давлат тропик циклонларнинг салбий таъсирига чалиниб туради. Бундан ташқари, Тувалуга Жаҳон океани сатҳининг кўтарилиши ва иқлим ўзгариши хавф солмоқда.

Манба: олам уз сайти

Фикр билдиринг

ёки
Сайтга кирганингиздан сўнг фикр билдириш имкониятига эга бўласиз