Uzbekistan Delegation 1

РЕГИОНАЛЬНАЯ ВСТРЕЧА ПО МИГРАЦИИ И ТУБЕРКУЛЕЗУ

5-6 декабря 2018 года представители Узбекистана присоединились к коллегам из Казахстана, Кыргызской Республики и Таджикистана на 4-й региональной Встрече высокого уровня «Миграция и туберкулез: трансграничный контроль туберкулеза и противотуберкулезная помощь в Центрально-Азиатском регионе» в г. Астана, Казахстан. Агентство США по международному развитию (USAID) и Глобальный фонд для борьбы со СПИДом, туберкулезом и малярией поддержали участие представителей Министерства здравоохранения Узбекистана, Республиканского специализированного научно-практического медицинского центра фтизиатрии и пульмонологии, а также Агентства по внешней трудовой миграции Министерства труда, а также и участие главных врачей региональных противотуберкулезных больниц.

 

В ходе встречи государственные учреждения, национальные противотуберкулезные программы, миграционные службы, эксперты международных организаций и представители организаций гражданского сообщества рассмотрели результаты прошлогоднего плана действий и поделились своими знаниями и передовым опытом для продолжения многостороннего сотрудничества и улучшения выявления и лечения туберкулеза среди трудовых мигрантов. Участники определили также следующие шаги по реализации резолюции Генеральной Ассамблеи Организации Объединенных Наций о ликвидации туберкулеза в Центрально-Азиатском регионе.

 

Встреча завершилась принятием резолюции и рекомендаций по улучшению контроля туберкулеза в Центральной Азии, борьбе со стигмой, обеспечению просвещения мигрантов по вопросам туберкулеза, а также по улучшению обменом информацией между правительствами и международными организациями. Резолюция будет направлена всем государственным органам, занимающимся вопросами региональной миграции. По итогам встречи участники разработают План действий и Дорожную карту на следующий год для координации региональных усилий.

 

Соединенные Штаты в рамках Программы USAID по борьбе с туберкулезом работают с Правительством Узбекистана с целью ограничить распространение и уменьшить бремя туберкулеза, особенно лекарственно-устойчивых форм этого заболевания. Пятилетняя программа USAID по борьбе с туберкулезом с общим бюджетом 7,6 млн. долларов США поддерживает Министерство здравоохранения Узбекистана в реализации Национальной программы по борьбе с туберкулезом путем модернизации лабораторий, улучшения доступа пациентов к выявлению и лечению туберкулеза, обучения медицинских работников, повышения качества услуг по борьбе с туберкулезом, и оказывает поддержку пациентам и их семьям.

59cb4fb582c9d

Ўзбекистонда ногиронлар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши. Барқарор ривожланиш мақсадларидан келиб чиқадиган вазифалар

Ногиронларга камситиш назари билан қараш муаммоси инсониятнинг бутун тарихи давомида мавжуд бўлган ва бугун ҳам барҳам топмаган. Инсон ҳуқуқлари тизимида ногиронларни ҳимоя қилиш механизмларини ривожлантириш уларнинг мустақил шахслардан хайрия ёрдами олувчи сифатидаги мақомини тубдан ўзгартириш имконини беради. Бундай ёндошув ногиронларнинг жамият ҳаётида фаол иштирок этишларини таъминлаш орқали уларнинг ҳуқуқлари ҳурмат қилиниши учун имкониятлар излашга қаратилгандир. Ногиронларнинг ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш фақат махсус хизматларни тақдим этишдангина иборат бўлиб қолмасдан, балки уларга камситиш назари билан қарашга барҳам берувчи чора-тадбирлар амалга оширилишини, ногиронларнинг фуқаролик, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлари таъминланишини кафолатловчи ҳамда бу борадаги тўсиқларни олиб ташловчи қонунлар, дастурлар қабул қилинишини ҳам назарда тутади.

Яхлитликда инсон ҳуқуқлари тўғрисида Халқаро қонунлар тўпламини ташкил этувчи асосий халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар(Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси(1948 йил), иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисида Халқаро пакт(1966 йил) ҳамда фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида халқаро пакт(1966 йил)да фуқаролик, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар кафолатланган, аммо уларда ногиронларнинг ҳуқуқлари тўғридан тўғри тилга олинмаган[1]. Ногиронлар ҳуқуқлари ҳимоясига қаратилган махсус ҳужжатнинг мавжуд эмаслиги давлатларнинг ногиронлар ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш соҳасидаги халқаро ҳамкорлигининг сезиларли даражада фаоллашувига туртки берди.

Ногиронлар масаласи бир неча марта Бирлашган Миллатлар Ташкилотида кўриб чиқилган, мазкур соҳадаги халқаро ҳамкорликни такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар ишлаб чиқилган. 1975 йил 9 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида Декларацияни қабул қилди ҳамда унинг асосида ўн йиллик давомида ногиронлар учун тенг имкониятларни таъминлаш Дастури (1983 – 1992 йиллар) ишлаб чиқилди. Ногиронларга нисбатан Бутунжаҳон ҳаракат дастурининг мақсади ногиронликнинг олдини олишга, уларнинг меҳнатга лаёқатлилигини тиклашга, ногиронларнинг ижтимоий ҳаёт ва жамият тараққиётида «тенг» ва «тўлақонли иштирок этишлари»ни таъминлашга қаратилган мақсадларни амалга оширишнинг самарали чора-тадбирлари ишлаб чиқилиши ва ҳаётга тадбиқ этилишига кўмаклашишдан иборатдир[2]. Бунда бутун аҳоли учун бўлгани каби яшаш шароитларини яратиш, ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш натижасида турмуш шароитларини бир хилда яхшилаб бориш тушунилади. Мазкур концепциялар барча мамлакатлар томонидан бир хилда қўлланилиши керак ҳамда уларнинг ривожланиш даражасидан қатъий назар биринчи галдаги ва муҳим вазифалар сирасига киради. 1982 йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан ногиронларга нисбатан муносабат бўйича Бутунжаҳон ҳаракат дастури қабул қилинади[3]. Мазкур дастур иқтисодий ривожланиш даражасидан қатъий назар барча мамлакатларда ногиронларнинг ижтимоий ҳаёт ва ривожланиш жараёнларида бир хилда фаол иштирок этишларини таъминлашни мақсад қилиб қўйган эди.

Бош Ассамблея 1982 – 1992 йилларни «Бирлашган Милдлатлар Ташкилотининг ногиронлар ўн йиллиги» деб эълон қилди ва барча давлатларни ушбу даврдан ногиронларга нисбатан муносабат бўйича Бутунжаҳон ҳаракат дастурини амалга ошириш учун воситалардан бири сифатида фойдаланишга чақирди[4]. 1987 йил Стокгольм шаҳрида бўлиб ўтган ногиронларга нисбатан муносабат бўйича Бутунжаҳон ҳаракат дастури ижросига бағишланган биринчи Халқаро конференцияда ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида Конвенцияни ишлаб чиқиш тавсия этилди. Италия ва Швеция ҳукуматлари ҳамда ижтимоий ривожланиш Комиссиясининг ногиронлар аҳволи тўғрисида махсус маърузачиси томонидан илгари сурилган ушбу таклиф амалга ошмай қолди.

1993 йилда Бош Ассамблея тавсия характерига эга бўлган «Ногиронлар учун бир хил имкониятларни таъминлаш бўйича стандарт қоидалар» номли ҳужжатни қабул қилди[5]. Мазкур қоидаларда ногиронларнинг жамият ҳаётида тенг шароитларда иштирок этишларига халақит берадиган тўсиқларни бартараф этиш юзасидан давлатларнинг мажбуриятлари акс этган бўлиб, улар кейинчалик аксарият давлатларнинг миллий қонунчилигига киритилди. Гарчи иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар бўйича Халқаро пактда ногиронлик билан боғлиқ қоидалар акс этмаган бўлсада, 1994 йилда иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар бўйича Қўмита томонидан «Ногиронликнинг бирор бир шаклида эга шахслар» номли 5-рақамли умумий тартибдаги мулоҳазалар қабул қилинди[6].

Қўмита ногиронлик муаммосини Пактнинг қоидаларидан келиб чиқиб таҳлил қилган. Жумладан, Қўмитанинг фикрича, Пактнинг етарлича турмуш даражасига эга бўлиш ҳуқуқи тўғрисидаги 10-моддасига асосан ногиронликнинг бирор бир шаклига эга шахсларда оила қуриш ва ўз оиласига эга бўлиш ҳуқуқи мавжуд. Ногиронлар ўз оилалари билан яшашларига имконият яратиб бериш учун барча тадбирларни амалга ошириш зарурлиги қайд этилган. Қўмитанинг фикрига кўра, ижтимоий таъминот ва даромадларни қўллаб-қувватлаш дастурлари ногиронликнинг бирор бир шаклига эга шахслар учун муҳим аҳамиятга эга (9-модда). Қўмитанинг қайд этишича, жисмоний ва руҳий соғлиқ ҳуқуқи (12-модда) ногиронликнинг бирор бир шаклига эга шахсларга мустақил бўлиш имконини берадиган, касалликнинг янада зўрайиб кетишининг олдини оладиган тиббий ва ижтимоий хизматлардан, жумладан ортопедик хизматлардан фойдалана олиш ҳуқуқини, уларнинг ижтимоий интеграциясини, хусусан бундай хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқини қўллаб-қуватлашни назарда тутади.

Ногиронликнинг бирор бир шаклига эга шахсларни озиқ-овқат, уй-жой ва бошқа кундалик ҳаётий эхтиёжлардан фойдалана олишини таъминлаш заруратига қўшимча равишда, уларга кундалик турмушда мустақил бўлишлари даражасини оширишда ҳамда ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлашда ёрдам берадиган қўшимча ёрдамчи воситалар билан ҳам таъминлаш керак[7]. Қайд этиш керакки, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар бўйича Қўмита томонидан 1990 йил қабул қилинган 3-рақамли умумий тартибдаги мулоҳазада мавжуд манбалар кескин қисқариб бораётган бир шароитда иштирокчи-давлатларнинг жамиятнинг эхтиёжманд қатламларини ҳимоя қилиш борасидаги мажбурияти муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

2001 йил декабрь ойида Мексика ҳукумати Бош Ассамблеяда ногиронларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларга кўмаклашиш бўйича кенг қамровли ва ягона конвенцияни ишлаб чиқиш юзасидан таклифларни кўриб чиқадиган Махсус қўмита тузиш таклифини илгари сурди. Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида Конвенция матни ва унга Факультатив протокол тайёрланиб, 2006 йил 13 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида Конвенция сифатида қабул қилинди. Мазкур ҳужжат ногиронларнинг ҳуқуқларини амалга ошириш учун қулай шароитлар яратиш, халқаро ҳамкорликни кучайтириш ҳамда халқаро ва миллий мониторингни ташкил қилиш учун   иштирокчи давлатлар томонидан қабул қилиниши керак бўлган мақсадлар, умумий принциплар, мажбуриятлар, аниқ ҳуқуқ ва чора-тадбирларга бағишланган 50 та моддадан иборат.

Конвенция ногиронлар ҳуқуқлари бўйича Қўмитани таъсис этади. Ушбу Қўмита Конвенцияга қўшилган давлатлардан даврий равишда маърузалар олиш ва уларни кўриб чиқиш ваколатига эга. Конвенциянинг Факультатив протоколига кўра, алоҳида шахслар ва уларнинг гуруҳлари Қўмитага Конвенциянинг исталган қоидаси бажарилмаётгани ёки бузилаётгани тўғрисида хабар бериши мумкин. Факультатив протокол шунингдек, Қўмитага ногиронларнинг ҳуқуқлари тизимли ва қўпол равишда бузилаётгани ҳақида асосли ва ишончли маълумотлар бўлганда ушбу давлатларда текшириш ўтказиш ҳуқуқини ҳам беради[8].

Конвенцияда «ногиронлик» атамасининг кенг қамровли таърифи мавжуд эмас, Конвенциянинг преамбуласида «ногиронлик» вақт ҳамда турли ижтимоий-иқтисодий шароитлардан келиб чиқиб ўзгариб туриши мумкин бўлган, динамик ёндошувга асосланадиган, ривожланиб борувчи тушунча сифатида қайд этилган (е банд). Конвенцияга кўра, барқарор жисмоний, руҳий, ақлий ёки сенсор нуқсонларга эга бўлган ва улар жамият ҳаётида тўлиқ ва самарали иштирок этишига халақит берадиган  шахслар ногирон ҳисобланади (1-модда).

Конвенциянинг асосий принциплари 3-моддада баён этилган: инсонга хос бўлган қадр-қимматнинг, шахсий мустақиллик ва эркинликнинг ҳурмат қилиниши; камситмаслик, имкониятлар тенглиги, эркаклар ва аёллар тенглиги; жамият ҳаётига жалб этилиш ва киришиб кетиш; инсонлар орасида мавжуд бўлган фарқни ҳурмат қилиш ҳамда инсонлар хилма хиллиги фактини қабул қилиш; имкониятларни таъминлаш; ногирон болаларнинг ривожланиб борувчи қобилиятларини ҳурмат қилиш ҳамда уларнинг ўз индивидуаллигини сақлаш ҳуқуқини ҳурмат қилиш. Конвенцияни ратификация қилган давлатларнинг айримлари унинг баъзи қоидаларини шарҳлар асосида ўзгартиришга ҳаракат ҳам қилишган. Ваҳоланки, ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциянинг 46-моддасига кўра, қатнашчилар шарҳлар асосида ўзгартириш киритишларига йўл қўйилади, фақат ушбу шарҳлар «мазкур Конвенциянинг объекти ва мақсадларига зид келмаслиги керак»[9].  Инсон ҳуқуқлари бўйича бошқа асосий халқаро шартномалардан фарқли равишда мазкур Конвенцияда ногиронлар ҳуқуқларини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш борасида халқаро ҳамкорлик нуқтаи назаридан долзарб бўлган тўртта йўналиш назарда тутилган:
1. Ногиронлар учун қулай бўлган ва инклюзив халқаро ҳамкорлик, жумладан халқаро ривожланиш дастурлари.

2. Мавжуд имкониятларни, жумладан ўзаро маълумот ва ахборот, тажриба, дастурлар ва илғор ишланмаларни алмашиш йўли билан мустаҳкамлаш.
3. Тадқиқотлар ҳамда илмий-техник билимларни ўзлаштиришга имконият яратиш соҳаларида ҳамкорлик.

4. Техник-иқтисодий ёрдам, жумладан қулай ва ассистив технологиялардан фойдалана олишни осонлаштириш ҳамда уларни ўзаро алмашиш йўли билан, шунингдек технологияларни етказиб бериш воситасида ёрдам кўрсатиш[10].

Ногирон болалар ижтимоий жиҳатдан энг ажратиб қўйилган болалар қатлами ҳисобланади. Ногирон болалар ҳуқуқларининг ҳар қандай тарзда бузилиши улар томонидан ўз индивидуалликларини намоён этиш имкониятини бермасдан, инсоний қадр-қимматини йўқотишига сабаб бўлади[11]. Бола ҳуқуқлари бўйича Қўмитанинг 9-рақамли умумий тартибдаги мулоҳазасида (2006 йил) ногирон болалар ўз ҳаётларининг барча жабҳаларида камситилишга дуч келишаётгани таъкидланган. У ногиронликнинг объектив табиатидан келиб чиқмайди, балки фарқларни, камбағалликни қабул қила олмаслик, жоҳиллик оқибатида илдиз отган ижтимоий четлатиш натижасида келиб чиққан.

Ногирон болалар ҳуқуқларига оид махсус қоидалар 1989 йил Бола ҳуқуқлари тўғрисида Конвенцияда ўз аксини топади. У болаларни соғлиғининг ҳолатига қараб камситишни (2-модда) тақиқлайди, шунингдек ногирон болаларни ижтимоий ҳаётга кенгроқ жалб этиш мақсадида уларга ғамхўрлик кўрсатиш мажбуриятини юклайди (23-модда). Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида Конвенцияда ҳам битта модда болаларга бағишланган (7-модда), унга кўра давлатлар ногирон болаларнинг ҳуқуқлари бошқа болалар билан бир хилда ва тенг асосда амалга оширилишини таъминлашлари, уларнинг олий манфаатлари йўлида ҳаракат қилишлари, ҳамда уларни эшитиш ва тушуниш бўйича ҳуқуқлари амалга оширилишини таъминлашлари шарт[12].

Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида Конвенциянинг принципларидан бирида (3-модда) ногирон болаларнинг ривожланиб борувчи қобилиятларини ҳамда ногирон болаларнинг ўз индивидуалликларини сақлаш ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, шунингдек давлатнинг тегишли қонунчилик ва стратегияларни ишлаб чиқишда болалар билан, уларнинг манфаатларини акс эттирувчи ташкилот орқали маслаҳатлашиш бўйича умумий мажбурияти (4-модданинг 3-банди) белгилаб қўйилган. Соғлиқнинг мумкин бўлган энг юқори даражасига эришиш ҳуқуқи ҳамда сифатли ва ҳамёнбоп тиббий хизмат олиш ҳуқуқи ҳар бир боланинг дахлсиз ҳуқуқи ҳисобланади[13]. Жаҳон банкининг Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорликда тайёрлаган маърузасида ногирон инсонларнинг ҳаётини яхшилашга қаратилган 9 та тавсия берилган:

1. Барча универсал тизим ва хизматлардан фойдалана олишни таъминлаш.

2. Ногиронлар учун мўлжалланган махсус дастурлар ва хизматларга инвестицияларни йўналтириш.

3. Ногиронлик бўйича миллий стратегия ва ҳаракат режасини ишлаб чиқиш.
4. Ногиронларни ишга жалб этиш.

5. Кадрлар салоҳиятини ошириб бориш.

6. Зарур молиялаштиришни таъминлаш ҳамда иқтисодий қулайликни ошириш.
7. Жамиятнинг ногиронлик муаммосидан хабардорлигини ошириш.

8. Ногиронлар тўғрисида маълумотлар тўплашни яхшилаш.

9. Ногиронлик муаммоларига бағишланган илмий тадқиқотларни кучайтириш ва қўллаб-қувватлаш[14].

Мазкур тавсияларнинг жорий этилиши турли секторлар – соғлиқни сақлаш, таълим, ижтимоий ҳимоя, меҳнат, транспорт, уй-жой коммунал хўжалиги соҳалари, турли иштирокчилар – давлатлар, фуқаролик жамияти ташкилотлари, мутахассислар, хусусий сектор, ногиронлар ва уларнинг оила аъзолари, оммавий ахборот воситалари жалб қилинишини талаб этади. 1992 йилда БМТ Бош Ассамблеяси 3-декабрни Халқаро ногиронлар куни деб эълон қилди. БМТ барча аъзо давлатларни шу куни ногиронларнинг жамият ҳаётига интеграциялашувига, уларни доимий ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашга, шунингдек зарур шарт-шароитларни яратишга йўналтирилган тадбирларни ўтказишга чақирди[15].

Қайд этиш керакки, Ўзбекистонда ногиронларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари давлатнинг ишончли ҳимояси остига олинган. Шу мақсадда 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида ногиронларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ногиронлар ўзларининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умум тан олинган принциплари ва қоидаларида белгилаб қўйилган фуқаролик, иқтисодий, сиёсий ва бошқа ҳуқуқ ва эркинликларини бошқа фуқаролар билан бирдек ва тенг асосда амалга оширишларини таъминлашнинг ҳуқуқий асосини яратиб берди. 2008 йилда мазкур Қонун янги таҳрирда қабул қилинди. Шундай қилиб, бизнинг мамлакатимизда ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича яхлит институционал ва ҳуқуқий база яратилди. Қонун ҳужжатларида ушбу тоифага мансуб шахслар учун турли имтиёзлар белгилаб қўйилган. Жумладан, «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасида ногиронларнинг, хусусан ногирон болалар ва болаликдан ногирон шахсларнинг тиббий-ижтимоий ёрдам олиш, реабилитациянинг барча турларидан фойдаланиш, дори-дармонлар, протез-ортопедия буюмлари, ҳаракат воситалари билан имтиёзли тарзда таъминланиш, шунингдек касбий тайёргарлик ва қайта тайёргарликдан ўтиш (малака ошириш) борасидаги ҳуқуқлари белгилаб қўйилган. Унда, шунингдек ногиронларнинг давлат соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими муассасаларида бепул тиббий-санитария хизматидан, уйда қаровдан фойдаланиш, доимий қаровга мухтож бўлган ёлғиз ногиронлар, сурункали руҳий касалликка чалинган ногиронлар меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш муассасаларида яшаш ҳуқуқига эга эканлиги ўз аксини топган.

Фуқароларнинг тиббий-ижтимоий ёрдам олиш ва барча турдаги реабилитациядан фойдаланиш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тасарруфида жисмоний имкониятлари чекланган шахсларга маданий-маиший хизматлар кўрсатувчи 11 та ногиронларни тиббий-ижтимоий ва касбий реабилитацияси марказлари, 180 та ижтимоий марказлар, 33 та давлат тиббий-ижтимоий муассасалари — «Саховат» ва «Мурувват» уйлари фаолият олиб борган[16]. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 22 февралдаги ПФ-4782-сон Фармони билан мазкур муассасалар Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфига ўтказилган. Фуқароларнинг тўлақонли санатория-курорт даволанишини, соғлиғини тиклаши ва дам олишини ташкил қилиш учун тиббиёт фани ва амалиётининг замонавий талабларини ҳисобга олган ҳолда тиббий-реабилитация хизматлари кўрсатишга ёндошувнинг халқаро талабларига тўла жавоб берадиган 8 та санатория, 134 та реабилитация техника воситаларини ижрага бериш пунктлари фаолият олиб бормоқда. Ҳар йили ўртача 30 минг нафар жисмоний имкониятлари чекланган шахслар соғломлаштирилади. «Саховат» ва «Мурувват» уйларида йилига 7,2 минг нафар ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларга тиббий-ижтимоий ва маиший хизматлар кўрсатилади. Ҳар йили салкам олти минг нафар фуқарога протез-ортопедия жиҳозлари етказиб берилади, уч минг нафар фуқаро ногиронлар аравачалари, салкам беш ярим минг нафар шахс бошқа ортопедик жиҳозлар ва ҳаракат воситалари билан таъминланади[17].

Бундан ташқари, уларнинг ҳуқуқлари бир қатор қонунлар билан ҳам ҳимоя қилинади. «Таълим тўғрисида», «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида», «Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида», «Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида», «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида», «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида» Қонунлар, Меҳнат кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари шулар жумласидандир.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ташаббуси билан ногиронларни доимий равишда ижтимоий муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган 70 дан ортиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган эди. Республикамизда мазкур йўналишда амалга оширилаётган барча чора-тадбирлар ногиронлар мамлакат Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларида мустаҳкамлаб қўйилган барча ҳуқуқ ва эркинликларидан тўлақонли фойдалана олишларини таъминлашга қаратилгандир. 2009 йил феврал ойида Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг «Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида» Конвенциясига қўшилди. Бу ногиронлар учун махсус қабул қилинган инсон ҳуқуқларига оид илк битимдир. Унда жисмоний имкониятлари чекланган шахслар ҳомийлик ва хайрия объектлари эмас, балки ҳуқуқ эгалари ва ривожланиш учун ўзгаришлар объектлари эканлиги қайд этилган. БМТ Конвенциясига қўшилиш Ўзбекистоннинг давлатнинг ногиронларга нисбатан замонавий сиёсати таянадиган асосий принципларни тан олишини, халқаро стандартларга, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, юридик ва бошқа ҳаётий муҳим ҳуқуқларга риоя этишга тайёрлигини билдиради. Мазкур ҳужжатнинг мақсади ҳамма ногиронларга нисбатан барча инсон ҳуқуқлари амалга оширилишини рағбатлантириш, ҳимоя қилиш ва таъминлашдан, шунингдек уларга хос бўлган қадр-қимматни рағбатлантиришдан иборат.

Бугунги кунда ногиронларнинг жамоат бирлашмалари фаолиятини мувофиқлаштириш жараёни кўзга ташланмоқда. Бу бежиз эмас. Чунки Ўзбекистонда турли йўналишларда иш олиб бораётган 76 та нодавлат нотижорат ташкилоти мавжуд бўлиб, улар асосий эътиборларини Парламентимиз томонидан БМТ Конвенцияси ратификация қилинишига эришишга қаратишган[18]. Хусусан, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси қошида ногиронлар ННТлари маслаҳат кенгаши ташкил этилган.

Худди шундай жараённи Марказий Осиёнинг бошқа давлдатларида ҳам кузатиш мумкин. 2012 йил Олма-отада ногиронларнинг Марказий Осиё форумига асос солинди. Миллий парламентлар томонидан БМТнинг «Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида» Конвенцияси ратификация қилинишига ҳамда унинг ҳаётга тадбиқ этилишига эришиш йўлида минтақадаги ногиронлар ННТлари куч ва интилишларини бирлаштириш мазкур форумнинг асосий мақсади ҳисобланади[19]. Бугунги кунда Ўзбекистон Ногиронлар жамияти ва ногиронларнинг «Millennium» ёшлар ижтимоий-ҳуқуқий реабилитация маркази форумга аъзо бўлса, бошқа бир қатор ННТлар унинг сафига киришга тайёргарлик кўришмоқда. Шунингдек, Бутунжаҳон ногиронлар ташкилотига аъзо бўлиш мақсадида ногиронлар ННТлари бирлашмасини тузишга интилиш ҳам кўзга ташланмоқда[20].

Энг асосийси – ногиронларнинг имкониятлари ва қобилиятларидан келиб чиқиб уларни фойдали меҳнатга жалб этиш йўналишида сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Чунки ногиронларнинг ишга жойлаштирилиши уларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш учун қўшимча омил бўлиб хизмат қилади. Шу мақсадда имконияти чекланган шахслар учун мўлжалланган иккита ихтисослашган касб-ҳунар коллежи фаолият юритмоқда. Ушбу ўқув муассасаларининг моддий-техника базаси доимий         равишда мустаҳкамланиб бормоқда[21].

Ногирон шахсларнинг бир қисмини уй меҳнатига жалб қилиш ҳамда оилавий бизнесни йўлга қўйишда уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Марказлари йилига ўртача беш мингдан ўн минг нафаргача ногиронларни ишга жойлаштиради. Жумладан, улар тикувчилик, косиблик, зардўзлик, қуроқчилик, компьютер техникасини таъмирлаш хизматлари каби йўналишларда уй меҳнати билан банд[22].

Ўзбекистон Республикасининг «Шаҳар йўловчи транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунида 1991-1945 йиллардаги уруш ногиронлари, I-гуруҳ уруш ногиронини кузатиб бораётган шахс, кўзи ожиз ногиронлар ва уларни кузатиб бораётган шахс шаҳар йўловчи транспортидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлиги белгилаб қўйилган[23].

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 февралдаги Фармонига кўра, болаликдан ногиронларга, I ва II-гуруҳ ногиронларига, 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронларига, Чернобил АЭСидаги фалокат оқибатларини бартараф этишда қатнашган шахсларга республика ихтисослаштирилган марказларида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатилади[24].

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги Қарорига асосан, ёш боласи бор оилаларга, болага қараганлик учун нафақа ҳамда моддий ёрдам тайинлашда болаларнинг ота-онасидан бири ёки ҳар иккаласи ногирон бўлган, шунингдек ногирон фарзанди бор оилаларга устунлик берилади.

«Ногиронлар ва кексаларни бепул санатория-курорт йўлланмалари билан таъминлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома»га кўра, 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари, I-гуруҳ уруш ногиронини кузатиб бораётган шахс, I ва II-гуруҳ ногиронлари, I-гуруҳ кўзи ожиз ногиронни кузатиб бораётган шахс, Чернобил АЭСи фалокати оқибатида ногирон бўлиб қолган фуқаролар бепул йўлланмалар билан таъминланади.

 

 

 

 

Ўзбекистонда кексалар доим иззатда[25]

 

Мамлакатимиз раҳбарининг 2011 йилдаги қарори билан 2011-2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирларнинг белгиланиши, шунингдек ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштиришга қаратилган бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилиниши манзилли ижтимоий муҳофазани янада кучайтиришда, ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг турмуш даражаси ва сифатини оширишда, уларнинг ижтимоий таъминоти тизимини такомиллаштиришда, шунингдек тиббий-ижтимоий муассасалар моддий-техник базасини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга бўлди.

«Ўзбекистон Республикасида ногиронларнинг ижтимоий муҳофазаси тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни ногиронларга ўз ҳуқуқлари, эркинлик ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, бошқа фуқаролар билан бир хилда ва тенг имкониятлар таъминланишига эришиш учун жамоат бирлашмаларини тузиш ҳуқуқи беради. Бугунги кунда мамлакатимизда ўнлаб ана шундай жамоат ташкилотлари фаолият олиб бормоқда. Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциацияси, Ўзбекистон ногирон ишбилармон аёллар миллий ассоциацияси ва бошқалар шулар жумласидандир. Мазкур жамоат бирлашмаларининг фаолияти ногирон кишиларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватланишини таъминлашга, уларнинг таълим олиши, спорт билан шуғулланиши, касб эгаллаши учун кенг имкониятлар яратишга йўналтирилган.

 

 

 

 

2016 йилда Ўзбекистон паралимпиячилари юксак натижага эришдилар[26].

 

«Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»[27] Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасига кўра, ногиронлар ва жисмоний имкониятлари чекланган бошқа шахслар, шунингдек юқори даражада ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли гуруҳлари ўртасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга кўмаклашиш жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бирини ташкил этади. Шунингдек мазкур Қонуннинг 6-моддасида давлатнинг жисмоний тарбия ва спорт воситаларидан аҳолининг, шу жумладан аёллар ва ёшларнинг, шунингдек ногиронларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш мақсадида фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиши, ногиронларнинг ва жисмоний имкониятлари чекланган бошқа шахсларнинг паралимпия ҳамда сурдлимпия ўйинларида, ногиронлар ўртасидаги махсус олимпиадалар ва бошқа спорт тадбирларида иштирок этишини ривожлантириш ҳамда таъминлашга кўмаклашиши белгилаб қўйилган. Паралимпия ҳаракатини ривожлантириш мақсадида паралимпия спортининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, мамлакатимиз спортчиларининг нуфузли халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этишларини таъминлаш учун зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Натижада паралимпиячиларимиз халқаро мусобақаларда муваффақиятли қатнашишмоқда. Жумладан, 2010 йилда Гуанчжоу шаҳрида бўлиб ўтган ПараОсиё ўйинларида енгил атлетика, камондан отиш, дзюдо, ўқ отиш, пауэрлифтинг каби спорт турларида 25 нафар паралимпиячимиз Ватанимиз шарафини ҳимоя қилиб, жами тўққизта медални қўлга киритишди[28]. Шу ўринда футбол бўйича ногирон-ампутантлар ўртасида уч карра жаҳон чемпиони бўлган терма жамоамизни алоҳида тилга олиб ўтиш лозим. 2016 йил Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган XV ёзги паралимпия ўйинларида спортчиларимиз жами 31 та медални қўлга киритишгани эса алоҳида таҳсинга лойиқ[29].

2015 йил 10 августда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Кексалар ва ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»[30] қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга кўра, 2016 йил 1 январдан бошлаб 17 минг нафардан зиёд ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшаётган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш якка тартибда шакллантириладиган ижтимоий хизматлар дастури асосида амалга ошириладиган бўлди[31]. Жумладан, 2016 йил январь ойидан 17 минг нафардан зиёд ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшаётган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлар учун якка тартибда шакллантириладиган ижтимоий хизматлар дастури ишлаб чиқилди. Дастурлар ёлғиз кексалар ва ногиронларнинг бешта соҳадаги эхтиёжларини қондиришни қамраб олган, булар: соғломлаштириш, уйида парваришлаш, уй-жой маиший шароитларини яхшилаш, ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя, мулоқот ва дам олиш доирасини кенгайтириш. Уйида парваришлаш бўйича хизматлар янгича тартибда тақдим этиладиган бўлди: агар авваллари ижтимоий хизматчининг уйда парваришлаш учун келиб-кетиши даврийлиги ва муддати кекса киши ёки ногироннинг соғлиғи қай даражада бузилганига ёки ўз ўзига хизмат кўрсата олиш қобилиятига боғлиқ бўлмаган бўлса, энди хизматлар ҳажми ва келиб-кетишлар даврийлиги Бартел ва Лаутон шкаласи бўйича белгиланадиган бўлди. Мазкур шкалалар ёрдамида инсоннинг мустақил равишда овқатланиш, чўмилиш, ўзига қараш, кийиниш, ҳожатга чиқишни назорат қилиш, ҳаракатланиш, зинадан кўтарилиш ва тушиш, харидлар қилиш, рўзғор юритиш бўйича имкониятлари баҳоланади. Ёлғиз кексалар ва ногиронларга ҳар ойда етказиб бериладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигена товарларининг сони 9 тадан 15 номга кўрайтирилгани, шунингдек уларни олувчига жами тўпламнинг белгиланган умумий қиймати доирасида маҳсулотлар ва товарлар турлари ҳамда миқдорини танлаш ҳуқуқи берилганлиги  ижтимоий ёрдам соҳасида янгилик бўлди.

Наргис ҚОСИМОВА, филология фанлари номзоди



[1] Управление Верховного комиссара ООН по правам человека. Наблюдение за осуществлением Конвенции о правах инвалидов: Руководство для наблюдателей в области прав человека. Серия материалов по вопросам профессиональной подготовки № 17. 2010.

[2] www.un.org/ru/documents/decl_conv/conventions/disability.shtml

[3] Международная Ассоциация социального обеспечения. Бюллетень социальной политики. 2012. С.23

[4] Резолюция 37/53 Генеральной Ассамблеи от 3 декабря 1982 года. http://www.invalidnost.com/forum/11-2447-1

[5] Стандартные правила обеспечения равных возможностей инвалидов, прилагаемые к резолюции 48/96 Генеральной Ассамблеи от 20 декабря 1993 года. http://www.invalidnost.com/forum/11-2447-1

[6] Замечания общего порядка № 5 «Лица с какой-либо формой инвалидности»// Е/С. 12/1994/20, 1994

[7] Стандартные правила обеспечения равных возможностей инвалидов, прилагаемые к резолюции 48/96 Генеральной Ассамблеи от 20 декабря 1993 года.

[8] Совет по правам человека. Доклад Верховного комиссара ООН по правам человека о ходе осуществления рекомендаций, содержащихся в исследовании о правах человека инвалидов. A/HRC/4/75. 17 January 2007.

[9] Совет по правам человека. Тематическое исследование Управления Верховного комиссара по правам человека Организации Объединенных Наций в целях повышения уровня информированности о Конвенции о правах инвалидов. A/HRC/10/48. 2009.

[10]  Совет по правам человека. Тематическое исследование Управления Верховного комиссара Организации Объединенных Наций по правам человека по вопросу о роли международного сотрудничества в поддержке национальных усилий по реализации прав инвалидов. А/ HRC/16/38. 2010.

[11] Доклад Генерального секретаря “О состоянии Конвенции о правах ребенка” А/66/230, 2011.

[12] Доклад Генерального секретаря “О состоянии Конвенции о правах ребенка” А/66/230, 2011.

[13] http://www.un.org/ru/documents/decl_conv/conventions/disability.shtml

[14] World report on disability. World Bank. WHO; 2011: 261.

[15] http://uznews.uz/category/Social/792

[16] Защищать социальные интересы людей с инвалидностью. http://m.xdp.uz/ru/news/?ID=12036. 05.05.2014

[17] Защищать социальные интересы людей с инвалидностью. http://m.xdp.uz/ru/news/?ID=12036. 05.05.2014

[18] Доклад на тему: «Конвенции ООН «О правах инвалидов», как фактор повышения активности общественных организации инвалидов» www.uz.undp.org/…/UN_Uzb_Presentation

[19] Ходжаев Э. Надежды и чаяния людей с ограниченными возможностями. https://www.gazeta.uz/ru/2012/12/03/day

[20] Ходжаев Э. Надежды и чаяния людей с ограниченными возможностями. https://www.gazeta.uz/ru/2012/12/03/day

[21] В Узбекистане создано два колледжа для людей с ограниченными возможностями. http://www.uzinform.com/ru/news/20130918/19842.html. 18.09.2013 21:54

[22] Защищать социальные интересы людей с инвалидностью. http://uzbekistonovozi.uz/ru/articles/index.php

[23] lex.uz/pages/GetAct.aspx?lact_id=39857

[24] С.Магдеева. Какими льготами могут воспользоваться люди с инвалидностью?  darakchi.uz/article/1233-kakimi-lgotami-mogut-vospolzovatsa-ludi-s-invalidnostu

[25] saxovat.uz[26] http://sport.ziyonet.uz

[27] www.lex.uz/pages/GetAct.aspx?lact_id=2742238

[28] Успехи достойного огромного внимания. uzbekistonovozi.uz/ru/articles/index.php?ELEMENT_ID=1087

[29] Узбекистан на летних Паралимпийских играх 2016 — Википедияhttps://ru.wikipedia.org/wiki/Узбекистан_на_летних_Паралимпийских_играх_2016

[30] www.lex.uz/ru/Pages/GetAct.aspx?lact_id=2718858

[31] http://www.mehnat.uz/ru/newnews/view/60

[32] www.mfa.uz/ru/press/news/2015/11/6008/