18

ЎЗБЕКИСТОН ТАБИАТИНИНГ БИОЛОГИК ВА ЛАНДШАФТЛАР ХИЛМА-ХИЛЛИГИ

18Бизга маълумки, жамият тараққиёти барча соҳаларнинг уйғун тарзда ривожланишига боғлиқ. Ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маданий, маърифий-ҳуқуқий, экологик-техник ислоҳотларнинг босқичма-босқич кўтарилиши ривожланиш пиллапояларини юксалтиради. Бу жараёнда учинчи сектор, деб аталмиш нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ўрни, роли, фаоллиги ортиб бориши эса келгусида кучли фуқаролик жамиятининг шаклланишигина эмас, балки ривожланиш уфқларини кенгайтиради. Шу жиҳатдан олиб қараганда бугунги кунда нодавлат нотижорат ташкилотлари деярли барча жабҳада фаолият юритиб, ислоҳотларнинг чуқурлашиши ва мамлакатнинг модернизация жараёнларининг тезлашишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Қарши шаҳридаги “Экосфера” нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти табиат муҳофазаси масалаларига йўналтирилган. Эътиборлиси, фаолият турларининг кенг қамровлигидир. Қисқача таъриф берганда республика, жумладан Қашқадарё вилояти ҳудудида экологик муаммоларни ўрганиш, уларни илмий асосда таҳлил қилиш, аҳолининг экологик билими ва маданиятини ошириш борасидаги ишлари билан давлат дастурларининг бажарилишига амалий ёрдам бериш кўзда тутилган. Шунингдек, фуқаролик ва демократик жамиятнинг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиш, фуқароларни ижтимоий ва маънавий ҳимоя қилиш ҳамда халқаро ҳамкорлик доирасида халқаро юридик ташкилотлар билан мустаҳкам алоқа ўрнатиб, инвестиция маблағларини юқорида келтириб ўтилган вазифаларни ҳал қилиш учун сарфлашдан иборат.

Ана шу мақсадда “Экосфера” нодавлат нотижорат ташкилоти бугунги кунда қатор ишларни амалга ошириб келмоқда. Айниқса, якка тартибда меҳнат фаолияти олиб бораётган қишлоқ аҳолисига экологик тоза, инсон соғлиги учун фойдали бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш борасидаги ахборот-маслаҳат хизматлари кўрсатиб келинаётгани диққатга сазовордир. Шунингдек, ёшларнинг экологик, маънавий-маданий савиясини ошириш, табиий ресурсларни ҳимоя қилиш, улардан оқилона фойдаланиш, табиатга меҳр-муҳаббатли қилиб тарбиялаш учун ўқув машғулотлари олиб борилмоқда. Ушбу марказ аҳолининг экологик, маънавий-маърифий дунёқарашини кенгайтириш мақсадида реклама ва ноширлик билан шуғулланиб келаётгани ҳам эътиборлидир. “Умумий биология”, “Табиий билимлар замонавий консепцияси”, “Табиат муҳофазаси ва экологияга оид русча –ўзбекча изоҳли луғат”, “Ўзбекистоннинг асосий бўёқбоп ўсимликлари” каби бир қатор китоблари ҳамда “Қашқадарё ҳавзаси флорасининг камайиб, йўқолиб бораётган ўсимлик турлари”, “Қашқадарё вилоятида камайиб, йўқолиб кетаётган ҳайвон турлари”, “Добро пожаловать в Кашкадарью”, “Проведение экскурсий в Кашкадарьинской области- требование времени” ,“Қарши давлат университети биология кафедраси — Биология фанлари доктори, профессор С.М.МУСТАФАЕВ” каби буклет ва брошюралар, “Қашқадарё жаннатмакон диёр” номли альбомли  китоблар шулар жумласидан. 

Ўзбекистон табиатининг биологик ва ландшафтлар хилма-хиллиги миллий бойлигимизнинг ажралмас қисми. Бу бойлик бир неча минг йиллик эволюция давомида юзага келган ҳамда аждодларимиз томонидан бизга қолдирилган улкан меросдир. Зиммамизда бу меросни авлодларга хилма-хил ва барқарор тизим кўринишида қолдиришдек улкан ва масъулиятли вазифа турибди.

-Ушбу ташкилот вилоятдаги ўсимликлар дунёсини ўрганиш, йўқолиб кетиш арафасида турган яшиллик олами турларини тиклаш, уларни кўпайтириш билан шуғулланиб келади,- дейди “Экосфера” нодавлат нотижорат ташкилоти рахбари Самадулло Мустафоев. — Тадқиқот ишларини олиб бориш учун воҳанинг чўл ва тоғ ҳудудларида тез-тез хизмат сафарлари уюштирамиз. Ўсимликларнинг камайиб кетиш сирларини ўрганиш учун маҳаллий аҳоли билан яқиндан мулоқотга киришамиз. Айниқса, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда тадбирлар ташкил этиб, ўсимликларни асраб-авайлаш, уларни кўпайтириш борасида учрашув ва семинарлар ўтказиб келаётганимиз ижобий натижа бермоқда. Доривор ўсимликлар аҳоли ўртасида кенг ишлатиб келинади. Одамлар, кўпинча, уларни йиғиб олиб, уй шароитида дори тайёрлашади. Бундай ҳолларда ўсимлик таркибида баъзи моддалар борлигини, уларнинг кимёвий хоссаларини билмасдан тайёрланган дорилар фойда ўрнига зарар келтириши мумкин.

Масалан, халқ табобатида анжирнинг баргли қуритилган ва илдизидан тайёрланган қайнатма меъда-ичак йўли ишининг бузилиши камқонлик сингари хасталикларда фойдаланилса, пишмаган меваси (ғура) жароҳатларни битирадиган восита тариқасида ишлатилади. Мевадан тайёрланган қайнатмаси систит ва нефритга даво ҳисобланса, юқори нафас йўлларининг ўткир яллиғланиш касалликларида меваларини сутда қайнатиб тановул қилиш тавсия этилади. Барглари, ёш шохлари ва етилмаган меваларининг сутсимон ширасидан турли яралар ва жароҳатларни даволаса, буйракда ҳосил бўладиган майда тош ва қумлардан халос бўлиш ва  бадандаги сўгал ва ҳуснбузарларни йўқотиш учун кенг фойдаланилади.

Хонаки бодом — қуруқ мевалар сарасига кирувчи навлари орасида жуда кўп сонли гибридлар мавжуд. У Косон, Бешкент, Касби ва Муборак туманларида қадимдан муҳим дастурхонбоп мева ҳисобланади. Ушбу бодомни бугунги кунда Англия, Германия, Франция, Канада, АҚШ мамлакатларига экспорт қилинади. Унинг мағзи Сурия, Туркия, Эрон, Афғонистон давлатларининг экспорт маҳсулотларидан. Ширин бодом ёввойи ҳолда Ўрта Осиёнинг Чотқол, Қурамин, Помир-Олой тоғ тизма этакларида кенг тарқалган. Қашқадарё воҳасида бу ўсимлик Оқсув, Қорасув дарёлари соҳиллари, Қизимчак, Ҳисорак, Чопуқ қишлоқлари атрофларида кенг тарқалган. Ҳисорак ва Ғилон қишлоқлари аҳолисининг оғзаки маълумотларига қараганда, ушбу дарахт юқорида келтирилган дарёлар соҳилларида қадимда тўқайзорларни асосий ўсимликларидан биридир. Ҳозирги кунда бу ўсимлик реликт тур сифатида онда- сонда учрайди. Маданий- ширин бодом ёруғ ва иссиқсевар ўсимлик, одатда у майин тупроқли намликка бой жанубий- шарқий тоғ ёнбағирларида мўл ҳосил беради.

Аҳолининг табиатни муҳофаза қилишдаги иштирокини ошириш соҳасида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўрни ва роли тобора юксалиб бормоқда. Шундай экан, бу йўналишда фаолият юритадиган нодавлат нотижорат ташкилотлар янада кўпайса мақсадга мувофиқ бўлур эди.

Ҳақиқатан ҳам дахлдорлик туйғуси шаклланган ва тараққиёт мезонларини фаол муносабатлар билан бойитган ташкилотларнинг ортиб бориши кучли фуқаролик жамиятининг пойдевори мустаҳкамлигидан далолатдир.

Гулруҳ  ЖЎРАЕВА,

    Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё

        вилояти бўлинмаси координатори.

мусор

ЧИҚИНДИДАН ҚАЧОН ҚУТИЛАМИЗ?

    Йўлда кетаётганингизда кўча-кўйда, теварак-атрофингизда, ерга ташланган чиқиндиларни кўрганда, кайфиятингиз тушиб кетади. Музқаймоқ қоғози дейсизми, баклашка, қоғозлар, ҳар ерда ташлаб кетилган писта пўчоқларими, хуллас атрофдаги чиқиндиларни кўрган инсоннинг руҳиятига салбий таъсир қилмай қўймайди. Ваҳоланки, кўпгина шаҳар ва туманларда чиқиндилар муаммоси бугунги кунда ўз ечимини топаяпти. Чиқиндилар борасида тўпланиб қолган муаммоларни бартараф этиш бўйича, олиб борилаётган ишлар хусусида вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси йиғма ахборот – таҳлилий бўлими бошлиғи Хуршид Самадов билан суҳбатлашдик. Қуйида ушбу суҳбат билан танишасиз.

  Савол: Ўзбекистон Республикаси “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун талабларини бузган қайси мансабдор шахс ёки фуқарога Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг қайси моддаларига асосан жарима солиниб ундириб олинади?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун талабларини бузган ҳар қандай фуқаро ва мансабдор шахсларга нисбатан атроф табиий-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш борасида атроф-табиий муҳитни муҳофаза қилишга оид барча қонун ва қонун ости норматив ҳужжатларни бузилиши натижасида, яъни, Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Экологик назорат тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикасининг ер, сув, ўрмон, ер ости бойликлари тўғрисидаги, атмосфера ҳавосини, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун талаблари бузилганлиги натижасида Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 65-модда 2-қисми, 68-модда 1-қисми, 70-72 модда 1-қисми, 75-модда 2-қисми, 77-модда 1-қисми, 79-модда 1-2-қисми, 82-модда 2-қисми, 84-модда 1-қисми, 85-модда 1-қисми, 88-модда, 90-модда 1-қисми, 91-модда, 95-модда ҳамда 96-моддаларига асосан жарима солиниб ундириб олинади.

С. Бошқарма томонидан жойлардаги аҳоли яшаш пунктлари ҳамда дарё, сой, каналлар ва коллекторлар атрофида ноқонуний ташкил этилган чиқиндихоналар бўйича ўтказилган рейдлар давомида қандай камчиликлар аниқланди ва қандай чоралар кўрилди?

Ж: Бошқарма ходимлари томонидан жойлардаги аҳоли яшаш пунктлари ҳамда дарё, сой, каналлар ва коллекторлар атрофида ноқонуний ташкил этилган чиқиндихоналар бўйича ўтказилган рейдлар давомида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Ўзбекистон Республикаси “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунининг 22-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Чиқиндилар тўғрисида”ги қонунининг 15-моддаси талабларини бузган 182 та хуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 91, 95, 96 – моддаларига асосан 39 млн 382 минг сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилди ва ундириб олинди. Қўлланилган маъмурий жариманинг 165 нафар фуқароларга нисбатан 30 млн 382 минг сўмни ҳамда 17 нафар мансабдор шахсларга нисбатан 9 млн 100 минг сўмни ташкил этади.

С: Ғалладан бўшаган майдонларда сомон ва куз пайтида хазонларнинг ёқилиши, дарахтларнинг ноқонуний кесилиши, кўп қаватли уйларнинг томларида очиқ аланга олдириб, битум эритиш ва ноқонуний равишда ихтио фауна ресурсларини овлаш бўйича ўтказилган рейд текширишлари давомида қандай камчиликлар аниқланди?

Ж: Ғалладан бўшаган майдонларда сомон ва куз пайтида хазонларнинг ёқилиши, дарахтларнинг ноқонуний кесилиши, кўп қаватли уйларнинг томларида очиқ аланга олдириб, битум эритиш ва ноқонуний равишда ихтио фауна ресурсларини овлаш бўйича ўтказилган рейд текширишлари давомида

жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Ўзбекистон Республикаси “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунининг 47-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунининг 24-моддаси талабларини бузган 61 нафар хуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 85, 86, 88 ҳамда 95-моддаларига асосан 14 млн 282 минг 160 сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилди ва ундириб олинди. Қўлланилган маъмурий жариманинг 46 нафар фуқароларга нисбатан 9 млн 114 минг 960 сўмни ҳамда 15 нафар мансабдор шахсларга нисбатан 5 млн 167 минг 200 сўмни ташкил этади.

С: Хўжалик юритувчи субъектларнинг атроф-муҳитнинг ифлослантирувчи манбааларида ўтказилган мониторинг кузатувлари жараёнида қандай ижобий ёки салбий ҳолатлари кўзга ташланди?

Ж: Жорий йилнинг ифлослантирувчи манбалар мониторинги бўлими томонидан вилоятдаги мавжуд 28 та хўжалик юритувчи субъектларнинг  атроф-муҳитни ифлослантирувчи манбааларида мониторинг назорати ўтказилиб, 278 та манбадан, жумладан атмосфера ҳавоси бўйича 157 та, оқова сув бўйича 92 та, тупроқ ифлосланиши бўйича 29 та манбадан намуналар олиниб, жами 1796 та, шундан атмосфера ҳавоси бўйича 759 та, оқова сув бўйича 792 та, тупроқ ифлосланиши бўйича 245 та кимёвий таҳлиллар ўтказилди. Ўтказилган кимёвий таҳлиллар натижасида аниқланган қонунбузарликлар ҳолати юзасидан 10 нафар мансабдор шахсларга ва фуқароларга нисбатан 3 миллион 10 минг сўмни, шундан атмосфера ҳавоси бўйича 6 та 1 миллион 722 минг сўм миқдорида, оқова сув бўйича 3 та 1205,68 минг сўм, тупроқ ифлосланиши, чиқиндиларни жойлаштириш бўйича 1 та 172,24 минг сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилиб, ундириб олинди. Шунингдек, 5 млн 717 минг 20 сўмлик қўшимча компенсацион тўлов сўммаси ҳисоблаб ундириб олинди.

мусор1   Жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида вилоятдаги мавжуд очиқ сув ҳавзаларининг ифлосланиши бўйича Кашкадарё, Оқсув, Танхоз, Яккабоғ, Шимолий ва Жанубий коллекторлар ҳамда Талимаржон, Чимқўргон, Пачкамар сув ҳавзалари сувларидан намуналар олиниб, кимёвий таҳлил қилиб борилди. Тахлиллар натижаси бўйича Қашқадарё дарёсининг бошланиши (Варганза) постида минерал тузлар миқдори 327,0 мг/л ни, Муборак постида 1536,0 мг/л ни ташкил этмоқда. Минерал туз микдорининг ортиб бориши Варганза пости билан Муборак пости оралиғида Қашқадарё дарёсига ушбу ҳудуддан оқиб ўтувчи зовур ва сойлардаги минерал туз миқдори юқори бўлган сувларнинг келиб қўшилиши натижасида содир бўлади.

С: Чиқиндиларни ташиш, жойлаштириш, сақлаш, қайта ишлаш борасида кейинги пайтда олиб борилаётган амалий ишлар нималардан иборат? Бу борада камчиликка йўл қўяётган корхона, ташкилотлар хусусида тўхталиб ўтсангиз?

Ж: Бошқарма томонидан жойлардаги барча туман ва шахар аҳоли яшаш пунктлари ҳамда дарё, сой, каналлар ва коллекторлар атрофида ноқонуний ташкил этилган чиқиндихоналар бўйича назорат ўтказиш бўйича бошқарманинг 2018 йил 6  январдаги буйруғи ишлаб чиқилиб, мазкур буйруғ асосида доимий рейдлар олиб борилмоқда. Аниқланган ҳолатлар бўйича камчиликларни бартараф этиш ва келгусида қайта содир этмаслик мақсадида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бориляпти. Ўтказилган назорат давомида Шаҳрисабз, Яккабоғ, Чироқчи ва Қарши шаҳрида 142 та чиқиндилар ноқонуний жойлаштирганлиги аниқланиб, 258 тоннага яқин чиқиндилар жойлардаги марказий чиқиндихоналарга чиқартирилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Таркибида симоб моддаси бўлган лампалар ва приборлардан фойдаланиш ва уларни фойдали равишда ишлатиш корхоналари фаолиятини тартибга солиш тўғрисида”ги 2000 йил 23 октябрьдаги “Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини тўплаш ва уларни утилизация қилишни ташкил этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги, 2011 йил 11 сентябрьдаги қарорлари  ижроси юзасидан мониторинг олиб борилиб, 7740 дона хар хил турдаги таркибида симоб моддаси бор бўлган яроқсиз лампа ва приборлар аниқланди. Мониторинг даврида таркибида симоб моддаси бўлган яроқсиз лампа чиқиндиларни демиркулизация қилиш учун Қарши шаҳар “Эко баланс технология” МЧЖ га топширтирилди.

Бошқарма ходимлари томонидан 2018 йилнинг ўтган даври мобайнида Қарши Нефт база масъулияти чекланган жамиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 сентябрдаги “Ишлатилиб бўлган техник мойларни топшириш, йиғиш, ҳисоб-китобларини амалга ошириш, сақлаш ва ташиш тартиби ҳақидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан назорат ишлари олиб борилди. Бунинг натижасида Қарши Нефт база масъулияти чекланган жамияти томонидан 7,2 тонна миқдорида ишлатилган мой қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 октябрдаги “Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат ҳисоби ва назоратини олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори ижроси юзасидан жойларда 35 та хўжалик субъектларида мониторинг олиб борилиб, тўпланган 29 тонна чиқиндилар миқдори чамалаш йўли билан аниқланди ва тегишли кўрсатмалар берилди.

Вилоятдаги мавжуд барча кадастр объектлари, қаттиқ маиший ҳамда қурилиш чиқиндиларини кўмиш полигонлари, фойдаланиб бўлингандан кейин кўмиб ташланадиган кул тўплаш ва кўмиб ташланадиган шлам тўплаш жойлари, хавфли чиқиндиларни сақлаш, заҳарли кимёвий чиқиндиларни ва саноат чиқиндиларни кўмиш жойлари, шунингдек, чиқиндиларни утилизация қилиш жойларини тўлиқ хатловдан ўтказилди. Чиқиндиларни йиғиш майдончаларида уларни жойлаштириш ва сақлаш жараёнини атрофлича ўрганиб борилмоқда ва аниқланган камчиликлар бўйича тегишли тартибда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Чиқиндиларни жойлаштириш ва сақлаш жараёнида юзага келаётган муаммоларни самарали ечимини топиш бўйича Республика қўмитаси билан ҳамкорликда ишлар амалга оширилмоқда.Очик турдаги автотранспорт воситаларида чиқиндиларни ташиш вақтида юк устини махсус қоплама билан мажбурий ёпишни жорий этиш бўйича назорат ишларини ташкил этилган.

Ўтказилган рейдлар давомида чиқиндиларни ташиш қоидаларини бузганлиги учун 7 нафар фуқарога нисбатан маьмурий чоралар қўлланилди.

Қаттиқ маиший чиқиндилар ҳамда саноат чиқиндиларини кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастри маълумотлар базаси яратилган бўлиб, ҳар чорак якуни бўйича чиқиндихонага жойлаштирилган чиқиндилар миқдори маьлумотлар кадастри киритиб борилмоқда.

  С: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 декабрдаги, “Дарё ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Қарори ижроси бўйича ҳамкорликдаги кунлик рейдлар давомида фуқаро ва мансабдор шахсларнинг қандай қонунбузилишларга йўл қўйганликлари аниқланди?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 декабрдаги, “Дарё ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Қарори ижроси бўйича ҳамкорликдаги кунлик рейдлар давомида жорий йилнинг ўтган даврида Ўзбекистон Республикаси “Ер ости бойликларини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунининг 33-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунининг 15,18,47-моддаси талабларини бузган 31 та хуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 70, 95, ҳамда 701-моддаларига асосан 17 млн 585 минг 800 сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилди ва ундириб олинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 7 апрелдаги қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасидаги сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари, дарёлар, магистраль каналлар ва коллекторларнинг, шунингдек, ичимлик сув ва маиший сув таъминотининг, даволаш ва маданий-соғломлаштиришда ишлатиладиган сув манбаларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ҳақида”ги Низом талбаларидан келиб чиқиб Қашқадарё дарёсининг муҳофаза зоналарида 6 маротаба рейд ўтказилиб, аниқланган қонунбузилишлар юзасидан 2 нафар фуқарога нисбатан 516 минг 720 сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилиб ундириб олинди. Назорат ишлари давом этмоқда.

 С:Расмий веб-сайт ва “Facebook” ижтимоий тармоғига қандай мурожаатлар келиб тушди улар асосида ўтказилган тезкор рейдлар натижалари нималардан иборат?

Ж: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги экологик маданиятни ошириш, бу жараёнга нодавлат нотижорат ташкилотларини кенг жалб қилиш, расмий веб-сайт ва “Facebook” ижтимоий тармоғидан унумли фойдаланишдан иборат. Бундан ташқари бошқарма фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш ҳамда унинг самарадорлигини кузатиб бориш, фуқороларнинг ҳуқуқий ва санитар-экологик саводхонлигини ошириш бўйича кенг кўламдаги ишларни ташкил қилиб бориш, умумтаьлим ва ўрта-махсус таьлим муассаларидаги ўқувчи- ёшларнинг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалаларига кенг жалб қилиш ҳамда уларнинг экологик маданиятини ошириш. Халқаро экологик саналар ва улар доирасида олиб борилаётган фаолият юзасидан аҳоли хабардорлигини кузатиб, мониторинг қилиб бориш. Қашқадарё вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан ишлаш фаолиятини янада такомиллаштиришга йуналтирилган ташкилий-хуқуқий, назорат-таҳлилий ва амалий тадбирлари ҳамда унинг дастурий вазифаларини самарали амалда қўллаш юзасидан 2018 йилга мўлжалланган иш режаси тасдиқланганган бўлиб, ушбу бўйича амалий иш олиб борилмоқда.

                                          Гулруҳ ЖЎРАЕВА,

                                     Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё

                                      вилояти ҳудудий бўлинмаси координатори.

27 СЕНТЯБРЬ –ХАЛҚАРО ТУРИЗМ КУНИ

туризм куни

1975 йили Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ташаббуси билан  хукуматлараро миқёсда янги –Бутунжаҳон туризм ташкилоти ташкил этилди. Унинг бош штаб квартираси Мадридда жойлашган. 1979 йили Манила шаҳрида БМТ Бош Ассамблеясининг Ш сессиясида мазкур кунни нишонлаш тўғрисида қарор қабул қилинди ва 1980 йилдан бошлаб у кенг миқёсда, яъни 27 сентябрь куни нишонлана бошланди.  Мақсад – туризмни тарғиб қилиш, унинг давлатлар иқтисодиётига қўшаётган ҳиссасини ёритиш, халқларни бирлаштирувчи кучини намойиш қилишдан, мамлакатларнинг туристик салоҳиятини кўтаришдан  иборат эди.  Бугунги кунда дунёнинг кўпгина мамлакатларида  шу куни фестиваллар, турли хил тадбирлар ўтказилади. Ўтган асрнинг 80-йилларидан бошлаб туризмнинг асосий йўналишларидан бири бўлган экотуризм ривожлана бошланди. 2002 йилни Халқаро туризм куни деб эълон қилинди. Зеро, экотуризм асосида табиатни муҳофаза қилиш ётади.  Шу сабабли Бутунжаҳон туризм ташкилоти томонидан экосайёҳнинг 10 та қоидаси ишлаб чиқилди:

Ер ҳимояга ва меҳрга муҳтождир;

Дам олган жойда чиқинди қолдирмаслик;

Сайёҳ ўзи билан ўсимлик ва ҳайвонларни эмас, балки фақатгина фотосуратларни олиб кетиши мумкин;

Ўзингиз тушган дунёни ўрганинг, табиатни, халқлар маданиятини, географияни;

Маҳаллий халқларнинг ҳаёти, маданияти, урф-одатларини  ҳурмат қилинг;

Атроф-муҳитга зарар етказувчи ишлаб чиқарувчиларнинг буюмларини харид қилманг;

Табиат қўйнида фақат сўқмоқлардан юринг;

Табиатни муҳофаза қилувчи дастурларда қатнашинг;

Табиат муҳофазасини амалга оширувчи ташкилотларга кўмаклашинг;

Экотуризм тамойилларига риоя қиладиган  сайёҳлик фирмалари билан саёҳат қилинг.

БМТнинг Бош Ассамблеяси 2017 йилни Ривожланиш мақсадида барқарор туризмни ривожлантириш халқаро йили деб эълон қилди.

Н.ҚОСИМОВА

 

720_460_80_2495977360

Озон қатламини муҳофаза қилишда ёшларнинг ўрни

Ҳозирги кунда ҳар қандай экологик муаммо глобал муаммо бўлиб, бутун дунёга ўз таъсирини кўрсатмоқда. Масалан, Орол муаммоси ёки Чернобилдаги ҳалокат оқибатлари сайёрамизнинг турли чеккаларида акс-садо бермоқда. Чанг бўронлари, ёғин миқдорининг камайиши, ёзги ҳароратининг кўтарилиши Орол денгизи саёзланишининг натижасидир. Бутун жаҳон шу муаммоларни ҳал қилишга ўз ҳиссасини қўшишга ҳаракат қилмоқда, чунки минтақада мавжуд бўлган ҳар бир «қизғин экологик нуқта» ўта исиш ва кутилмаган ойларда ўнглаб бўлмас ўзгаришларга олиб келиши мумкин. Келиб чиқаётган муаммоларда инсонларнинг ҳам айби бор. Бу муаммолар антропоген муаммолар деб аталади, яъни улар инсон фаолияти билан боғлиқдир. Энг қўрқинчли муаммолардан бири бу ачинарли натижаларга, офатга олиб келадиган атмосферада мавжуд бўлган озон қатламининг емирилишидир. Ҳозирда содир бўлиб турган иқлимий ўзгаришлар, одамларда иммунитет пасайиши, кўплаб касалликларнинг пайдо бўлишида сезилиб турибди ва бу ҳали охири эмас. Айтиб ўтган муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўллари тўғрисидаги маълумотларни замондошларимизга айтиб бериш лозим. Шу масаланинг тарихи, озон, унинг хусусиятлари, «озон туйнуклари», озон қатламини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ҳамжамиятлар фаолияти ва бошқа масалалар тўғрисида Фарғона вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан 16-сентябр Бутунжаҳаон озон қатламини ҳимоя қилиш кунини нишонлаш хафталиги давомида бир қанча тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. .

1496531472_eb6e09aae81fede5e3d6a0d3a1b1388b_603x325 Бутун дунёда бўлганидек, мамлакатимизда ҳам мазкур сана “Озон қатламини муҳофаза қилмоқдамиз” шиори остида нишонланмоқда. Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятининг бошқа мамлакатлари қаторида сайёрамизнинг озон қатламини сақлаб қолиш фаолиятига ўз ҳиссасини қўшмоқда.

2018 йил 7 сентябрь куни Фарғона вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси билан  ҳамкорлигида, Фарғона шаҳридаги “Парвоз” номидаги 40-сонли махсус умумтаълим мактабида, Халқаро озон қатламини  ҳимоя қилиш куни ва мазкур Конвенциясининг       31 йиллигига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида, вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Ўзбекистон Ёшлар қаноти вилоят Кенгаши, Миллий тикланиш демократик партяси вилоят Кенгаши, ФЖШМҚ вилоят бўлимлари ходимлари, олий таълим ва ўрта махсус муассасалари талабалари ҳамда оммавий ахборот воситалари ҳодимлари иштирок этишди.

Ушбу тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад  озон қатламининг атроф-муҳит ва аҳоли саломатлигини ҳимоя қилишдаги ўрни, озонни емирувчи моддаларни ишлаб чиқариш ва истеъмолини қисқартириш борасида ёшларнинг хабардорлигини ошириш, Бугунги кун ёшларининг экологик маданий савиясини, экология борасида уларнинг билим ва иқтидорларини, масъулиятларини мунтазам ошириб бориш, Озон қалами хақида тушунчалар бериш ҳамда атроф муҳит ва инсон саломатлигининг муҳофазаси масалаларидаги фаоллигини жонлантириш экологик муаммоларни ечиш ҳамда аҳоли саломатлигини яхшилашга йўналтирилган ёшлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, ёшлар ўртасида экологик маданиятини ошириш борасида тезкор механизимларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш режаларини ишлаб чиқиш , ёшларни экологик ҳуқуқ ва мажбуриятлари қай тарзда амалга оширилиши тўғрисида маълумот беришдан иборат. Бу борада давра суҳбатида ўқувчиларга батафсил маълумот берилди.

Давра суҳбатида кун тартибидаги масала 16 сентябрь Халқаро озон қатламини муҳофаза қилиш куни юзасидан батафсил маълумот берилди.

Дастлаб тадбирда,  Фарғона шаҳридаги 40-сонли “Парвоз” махсус умумтаълим мактабининг физика фани ўқитувчиси Зокирова Умида Абдурайимовна ўқувчиларни экологик сана билан таништирди ҳамда унинг аҳамияти хусусида мулоҳазалар билдирди.

Мамлакатимизда «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ва «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунлари амал қилади. Мазкур қонунларда 19 ва 20 моддалар мавжуд бўлиб, улар озон қатлами муаммосига бағишланган. «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 19 моддасида озонни емирувчи маҳсулотларни эксплуатация ва таъмир қилувчи корхона, ташкилот ва муассасалар уларни рўйхатга олиш ҳамда озонга зарар етказмайдиган маҳсулотлар билан алмаштиришни таъминлашлари лозимлиги белгиланган. «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 20 моддасида айтилишича, «халқаро келишувларга мувофиқ вазирликлар ва бошқармалар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, якка шахслар озон қатламига салбий таъсир кўрсатувчи кимёвий моддаларнинг ишлаб чиқарилиши ва ишлатилишини қисқартириши ҳамда келажакда бутунлай тугатиши лозим».

 

Маълумки, озон қатламини муҳофаза қилиш тўғрисидаги Вена конвенцияси 1985 йил 22 март куни Вена шаҳрида қабул қилинган. Бунинг энг эътиборли жиҳати шундаки, 1987  йил 16 сентябр куни ушбу Конвенцияга биноан Монреаль протоколи имзоланган. Мазкур протоколга асосан жаҳон ҳамжамияти хлорфторуглеводород (ХФУ) ва бошқа озон қатламини емирувчи моддаларни ишлаб чиқариш ва кескин қисқартириш мақсадида бирлашдилар. Озон қатламини муҳофаза қилишга асос бўлувчи глобал ташаббуслар, Вена конвенцияси ҳамда Монреаль протоколини амалга ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган фаолият натижалари хақида Ўзбекистон  Экологик ҳаракати  Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси координатори Гулноза Тўхтасинова  маъруза қилди. У йиғилганларга лойиҳанинг мақсад ва вазифалари, ундан кутилаётган натижалар ҳақида қисқача маълумот берди.

-                     Мамлакатимизда халқаро мажбуриятлардан келиб чиққан ҳолда, қатор тадбирлар амалга оширилмоқда, — деди вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўлими мутахассиси Света Исроилова — ушбу тадбирларнинг мазмун моҳияти озон емирувчи моддалардан босқичма босқич қисқартириш, ҳамда озон учун хавфсиз бўлган маҳсулотларга ўтиш масалаларини қамраб олади.

Тадбир давомида 40-мактабнинг 8 В-синф ўқувчиларидан Акмал Исроилов, Шухрат Пулат, Абдуллаева Шаҳзода, Малика Набиевалар фаол қатнашиб, узларининг фикр мулоҳазаларини айтиб ўтишди.

Анжуман озон қатламини муҳим аҳамияти борасидаги қизғин суҳбатлар ва бахс мунозараларга бой бўлди.

Давра суҳбати давомида экологик муаммолар, уларнинг ечимлари, ёшларни экологик маданиятини янада кучайтириш ҳусусида фикр-мулоҳазалар юритилди.

Давра суҳбатида иштирокчилар ўзининг қизиқтирган саволларига маърузачилар томонидан батафсил маълумот олдилар

Тадбирнинг асосий мақсадидан келиб чиқиб, шуни айтишимиз мумкунки, ультрабинафша нурларининг инсон саломатлиги, умуман табиатга салбий таъсири ва бунда озон қатламининг ўрни ҳақида  кичик ёшдаги иштирокчилар ҳам етарли билим ва маълумотларга эга бўлдилар.

Гулноза Тўхтасинова

 

Без названия

Лесная служба США помогает узбекским коллегам с развитием парковой зоны в заповеднике Сукок

Лесная служба США, Государственный комитет по лесному хозяйству Узбекистана и НПО «Green World Future» провели серию трехдневных семинаров 13 сентября в заповеднике Сукок в Паркентском районе Ташкентской области. Американская лесная служба направила команду из трех экспертов по лесному хозяйству на этот семинар – Лию Лорд, Отома Эла и Мэтью Филлипса – для охвата различных тем, касающихся развития парка, включая планирование места отдыха, дизайн и реабилитацию тропы, интерпретацию и обучение на природе, а также участие сообщества. Более 20 участников со всего Узбекистана собрались в Сукоке, чтобы узнать о создании парка от начала до конца. В настоящее время заповедник Сукок имеет небольшую инфраструктуру и служит идеальным местом для изучения дизайна парка с нуля. «Мы рады работать и обмениваться опытом с узбекскими лесниками и специалистами из признанных парков, таких как Заамин и Угам-Чаткальские национальные парки, которые проявили большой интерес к изучению того, как наша организация управляет своими парками и как руководители парка Узбекистана применяют эти уроки»,- отметила менеджер программы Лия Лорд. Международные программы Лесной службы США содействуют устойчивому лесопользованию и сохранению биоразнообразия на международном уровне. Соединенные Штаты получают выгоду из работы за рубежом путем внедрения инновационных технологий, решения межграничных экологических проблем и использования возможностей для углубления профессиональных знаний экспертов Лесной службы.

Азиза Алимова

photo_2018-05-22_00-14-43

ОРОЛ ДЕНГИЗИ МУАММОСИНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЙЎЛИДА

Оролбўйи ҳудуди  ўзининг хилма-хил ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига эга бўлган. Ушбу сув ҳавзасида 38 турдаги балиқ ҳамда камёб ҳайвонлар учраган.  Ўсимликлар оламига келсак, Оролбўйида 638 турдаги камёб ўсимликлар ўсган.  Орол денгизи 1960 йилгача энг йирик ёпиқ сув ҳавзаларидан бири бўлиб, ҳудуди 68,9 минг кв.км., сув миқдори 1083 куб. км., узунлиги 426 км., кенглиги 284 км. ва энг чуқур жойи 68 метрни ташкил этган.

Орол денгизи минтақа иқтисодиётининг ривожи, ишлаб чиқариш тармоғи, аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш билан бирга барқарор ижтимоий инфратузилмани шаклланишида муҳим аҳамиятга эга бўлган. Аввал ушбу денгиз балиқ етиштириш бўйича дунёдаги энг илғор масканлардан бири бўлиб ҳисобланар эди. Орол денгизидаги йиллик балиқ овлаш  ҳажми 30-35 минг тоннани ташкил этган. Орол қирғоқларида яшовчи  аҳолининг 80 фоиздан кўпроғи балиқ овлаш ва балиқ маҳсулотларини тайёрлаш ва етказиб бериш билан шуғулланишган.

Шунингдек, Орол денгизининг иқлимни тартибга солувчи ҳавза ҳамда бутун минтақада об-ҳавонинг кескин ўзгаришини камайтиришдаги вазифаси аҳоли турмуш шароитларига, қишлоқ хўжалиги ва экологик ҳолатларга ижобий таъсир кўрсатарди.

Суғориш мақсадларида Амударё ва Сирдарё сувларидан ортиқча фойдаланиш натижасида 1960 йиллардан денгиз сатҳи тезлик билан пасая бошлади. 1989 йилда денгиз иккита алоҳида сув ҳавзаси Шимолий (Кичик)ва Жанубий (Катта) Орол денгизига ажралди.

2014 йилда Жанубий Орол денгизнинг шарқий қисми буткул  қуриб, денгизнинг атиги 72972 қисми қолди.

Оролнинг қуриши иқлимга ўз таъсирини ўтказди. Аввалги қирғоқ чизиғидан 100 кмгача бўлган ҳудудда иқлим янада континентал тус олди. Энди ёз қуруқроқ ва иссиқроқ, қиш эса янада совуқ ҳамда давомий хусусият касб этди.

Сўнги бир неча йил давомида Республикамизда Оролбўйи ҳудудининг атроф-муҳитга ҳамда инсонларга салбий таъсирини камайтириш мақсадида,  бир қатор кенг кўламли ишлар  амалга оширилди. Жумладан, Орол денгизи инқирози оқибатларини юмшатиш ва Орол бўйи ҳудудларини ривожлантириш бўйича 2013-2017  йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастури доирасида 500 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилди. Уларнинг ярмидан кўпи миллий лойиҳалардир.  Оролнинг қуриб қолган ҳудудида саксавул ва бошқа шўрхокликка чидамли ўсимликлардан иборат 350 минг гектарлик бутазорлар барпо этилди. Бундай ҳудудларнинг умумий майдони ҳозирги кунда 700 минг гектарни ташкил этмоқда. 2018-2021 йилларда Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш бўйича Давлат дастури қабул қилинди. Шу билан бирга, Ўзбекистон Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик асосида траст фондини ташкил этиш борасидаги ташаббусни илгари сурди ва бу БМТ томонидан қўллаб қувватланди.

Гидробиологлар, геоинформация тизимлари мутахассислари, журналистлар, суратчиларлардан иборат 30 кишилик гуруҳ Оролбўйи ҳудудига экспеддицияни ташкил этишди. Экспеддиция давомида кўплаб иншоотлар, ҳудудларга бориб, экофожианинг оқибатларини ўз кўзлари билан кўришди. Машҳур Борсакелмас ороли, Бойқўрғон шаҳрига ташриф буюришган, қадимги шаҳар Кердери, Шимолий Оролни ўрганиб, Янгикент қалъа шаҳри вайроналарини бориб кўришган. Шу билан бирга, илмий сафарда қатнашган гидробиологлар Орол денгизидаги экологик вазият бирмунча яхшиланаётганини айтишган. Қозоғистон тарафда денгизнинг миттигина қисми яъни Кичик Орол кенгая бошлаган. Бунинг иккита сабаби бор. Аввало, Сирдарё ҳозирги кунда кичик оролга қуйилмоқда. Иккинчи омил эса – кичик Орол сувини тутиб турувчи  тўғон қурилган.

Тарихий маълумотларга эътибор қиладиган бўлсак, Орол денгизи ўз ўтмишида уч марта қуриганлиги аниқланган. Аввалги икки маротаба денгизнинг қуришига ташқи босқинчилик оқибатида Амударё оқими Узбой ўзани орқали Каспий денгизига буриб, юборилгани сабаб бўлган. Ўтган асрда сувнинг қуриб қолишига эса ерларни ўзлаштириш мақсадида сувдан бемақсад фойдаланиш сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

 

Хафиза Мамдалиева-Фарғона вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза

қилиш бошқармаси мутахассиси, Экоҳаракат Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси “Ёшлар қаноти” етакчиси

 

photo_2018-09-14_19-46-28 (2)

ВАҚТ МАШИНАСИ ЁРДАМИДА ЕРНИНГ ҲИМОЯ ПАРДАСИНИ ЁШЛАР АСРАЙДИ

Қандай қилиб дейсизми? Албатта озон қатлами  ҳақидаги саволларга жавоб бериш ва шу орқали ўз билимларини ошириб, ўйинда ғолиб бўлиш орқали. Бевосита болалар, ёшлар ва катталарнинг озон муаммосига эътиборини қаратиш ва уни муҳофаза қилиш масаалалрига бағишланган  “Вақт машинаси: саргузашт” янги мобил интелектуал илованинг тақдимоти 2018 йил 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва БМТ Тараққиёт дастури томонидан “Бутунжаҳон озон қатламини муҳофаза қилиш кун”и доирасида бўлиб ўтди.

photo_2018-09-14_19-46-29Ўйин муаллифи Акбар Султоновнинг фикрига кўра, воқеа-ҳодисалар узоқ 2150 йилларда бўлиб ўтади. Бу вақтга келиб инсоният томонидан озон емирувчи моддаларнинг атмосферага хаддан зиёд ташланиши натижасида ернинг озон қатлами батамом емирилиб бўлади. Бу эса ер юзидан барча тирик жонзотларнинг аста-секин  йўқолиб кетишига олиб келади. Ўйинчига, асосий қаҳрамон сифатида атроф-муҳитни ўрганиш ва озон тўғрисида кўп қизиқарли маълумотларни билиб олиш талаб этилади. Ўйинчи турли жараёнлар давомида озон қатлами емирилишининг сабаблари, уни муҳофаза қилиш бўйича зарур чораларни қабул қилиш бўйича саволларга жавобларни топадилар. Ўйин шундай ўйланганки, бунда иштирокчи озон, атмосфера билан боғлиқ зарур билимларни ошириш ҳамда саволларга жавоб топа олиши керак бўлади. Ўйин асосий ўйинлардан ҳамда турли мини-ўйинлардан ташкил топган.

Айтиш жоизки, Озон қатламининг емирилиши бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Ўтган асрниннг 80-йилларидан бошлаб жаҳон ҳамжамияти томонидан озон қатламини муҳофаза қилиш бўйича зарур чора-тадбирлар қабул қилина бошланди. Дунёнинг қатор мамлакатлари “Озон қатламини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Вена конвенцияси, “Озон емирувчи моддалар бўйича Монреаль протоколи” ва унинг қўшимчалари (Лондон, Копенгаген, Монреаль, Пекин) каби халқаро шартномаларни имзолаб, атмосферада озон емириш хусусиятига эга бўлган кимёвий моддалар ташламаларини назорат қилиш имконига эга бўлдилар. Озон қатлами – стратосферада (ер сатҳидан 10 кмдан 50 кмгача) юпқа газ қобиғи бўлиб, у биосферани қуёшнинг ультра бинафша нурларидан емирилишини муҳофаза қилади. Атмосферада озон концентрацияси 0.0001% ни ташкил қилади. 1985 йилда тадқиқот ҳамда кузатишлар натижасида Антарктидада озон қатламининг кескин емирилиб борилаётганлиги аниқланган бўлиб, озон миқдори камайиб, “озон туйнуги” номини олган ўзига хос бўшлиқ юзага келган. Олимлар исботлаганидек, озон қатлами емирилишининг асосий сабабларидан бири — вулқон отилиши, космик ракеталарнинг учиши, самалётларнинг парвози  ва таркибида озон молекулаларини парчаловчи кимёвий моддалар (хлор, фтор) мавжуд бўлган фреонларнинг атмосферага ташламалари ва бошқалар ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси  “Озон қатламини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Вена конвенциясини имзолаб, “Озон емирувчи моддалар бўйича Монреаль протоколи” ва унинг қўшимчаларини (Лондон, Копенгаген, Монреаль, Пекин) ратификация қилди. Бугунги кунда мамлакатимиз Вена конвенцияси ҳамда Озон емирувчи моддалар бўйича Монреаль протоколи юзасидан белгиланган вазифаларни муваффиқиятли бажариб келмоқда. Озон қатлами емирилишини бартараф этиш, шунингдек, Монреаль протоколи юзасидан олинган мажбуриятларни бажаришда асосий стратегик йўналишлардан бири бу — 2030 йилга келиб гидрохлорфторуглеродлардан (ГХФУ) батамом воз кечиш ҳисобланади.

Мазкур халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларни муваффақиятли бажаришда ҳабардорликни ошириш муҳим аҳамият касб этади. Бир қарашда, озон қатламининг емирилишини оммага тушунтириш енгил туюлса-да, аслида, озон қатламини муҳофаза қилиш билан профессионал даражада шуғулланувчи мутахассислардан ташқари оддий фуқаронинг тушуниши учун мураккаб масаладир.

photo_2018-09-14_19-46-28 (3)Бугунги кунга келиб, амалиётда ушбу масала бўйича хабардорликни оширишнинг турли услублари қўлланилади. Ўзбекистонда ишлаб чиқилган “Вақт машинаси: саргузашт” янги мобил интелектуал ўйин озон қатламини муҳофаза қилиш бўйича аҳоли хабардорлигини оширишда нафақат мамлакатимизда, балки халқаро миқёсда инновацион ёндошувнинг ёрқин мисолидир.

Мазкур мобил илова Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, БМТ Тараққиёт дастури ҳамда Глобал экологик жамғарманинг ҳамкорликдаги Ўзбекистон Республикасида гидрохлорфторуглеродлардан фойдаланишни жадал қисқартиришга йўналтирилган лойиҳаси доирасида 16 сентябрь – Бутунжаҳон озон қатламини муҳофаза қилиш куни” ни нишонлаш арафасида ишлаб  чиқилди. Лойиҳа Аброр Ходжаев, сценарий муаллифи Акбар Султонов, дастурчи  Левон Тумасов, композитор Мартинас Лаур, рассом Элдос Фозилбековлар NASA мутахассиси Пол Ньюмон, БМТнинг Озон бўйича котибияти ходими Ден Тенг’о, ЮНЕП нинг ОзонЭкшн вакили Анна-Мария Феннер ва кўплаб бошқа мутахассислар ҳамкорлигида амалга оширилди.

photo_2018-09-14_19-46-28Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Бахром Қўчқоров, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Хелена Фрейзер сўзга чиқиб, озонни муҳофаза қилиш билан боғлиқ билимларнинг ошишига хизмат қилувчи қизиқарли ташаббуснинг ишлаб чиқилгани ва йўлга қўйилганлиги билан самимий қутладилар.

Лойиҳанинг халқаро миқёсда қўллаб-қувватланганлиги алоҳида аҳамиятга моликдир. Юқорида баён этилган ўйин Озон котибияти ҳамда БМТ нинг атроф-муҳит бўйича дастури (ЮНЕП) «ОзонЭкшн» кўмагида тайёрланди. Озон котибиятининг коммуникация бўйича мутахассиси Ден Тенг’о Ўзбекистоннинг озон қатламини муҳофаза қилишдаги ўрнини ва ютуқларини юқори баҳолаб, озон емирувчи моддалар бўйича  Монреал протоколининг муваффақиятли бажарилишида мазкур ишларнинг алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди. Ушбу ташаббус Ўзбекистон ҳамда Озон котибияти ўртасида жаҳон жамоатчилигининг хабардорлигини ошириш мақсадидаги ўзвий ҳамкорлик намунасидир.

-Ўйин бугунги кунда экология муаммоларига бефарқ бўлмаган барча ёшдагилар учун мўлжаллангани қувонарлидир.Ўйлайманки, у ёшлар ўртасида тез оммалашад ва шу орқали ҳар бир ёш йигит-қиз экологик муаммолар, хусусан озон қатламини муҳофаза қилиш йўлидаги ўз хатти-ҳаракатини ўйлаб кўради, деди  тақдимот қатнашчиси С.Ботиров.

Мазкур мобил ўйин Андроид 4.4. операцион тизимида ишловчи мобил қурилма ҳамда планшетлар учун мўлжалланган. “Вақт машинаси: саргузашт”  ўйинининг бета версиясини www.game.o3.uz/TMQuest.apk ҳаволаси орқали ҳамда “Вақт машинаси: билимдон” мини-ўйинини http://game.o3.uz/TMQuiz.apk ҳаволаси орқали бепул юклаб олиш мумкин. Интелектуал ўйин дастлаб БМТнинг икки тилда, яъни рус ва инглиз тилларида тақдим этилди, яқин келажакда БМТнинг яна тўртта расмий тилига ўгириш режалаштирилган. Шунингдек, ўзбек тилидаги намунасини яқин кунларда юклаб олиш имкони мавжуд бўлади.. Ўйин муаллифларининг фикрича, уни таълим тизимига ҳам жорий этиш мумкин. Бунинг уун қизиққан таълим муассасалари бевосита Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ёки БМТ Тараққиёт дастурига мурожаат қилишлари мумкин.

  Наргис ҚОСИМОВА

 

 

photo_2018-09-14_15-03-31

“Маданий меросни асраб-авайлаш — Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини ривожлантириш ва мустаҳкамлашига муҳим ҳисса”

Мавзусидаги халқаро семинар Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) томонидан Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш қўмитаси, Маданият вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорлигида бўлиб ўтди.

ЕТТБ миллий, субмиллий ва хусусий лойиҳаларни молиялаштириш учун кросс-секторал дастур – “Маданий мероснинг Асосий концепцияси” лойиҳасини маъқуллади. Мазкур лойиҳа ЕТТБ учун ноёб ва бошланғич ҳисобланиб, бир неча давлатларда тест тартибида йўлга қўйилди. Улар орасида бой тарихий-маданий меросга эга қадимий мамлакат сифатида Ўзбекистон ҳам бор.

Ўзбекистонда ЕТТБ раҳбари Алкис Дракинос ўз сўзида бугунги кунда Ўзбекистон туризм борасида юқори салоҳиятга эга мамлакат бўлиб, Европа тикланиш ва тараққиёт банки маданий мерос билан боғлиқ туризм ва молиялаштиришни йирик ва аҳамиятли имкониятга эга инновацион ва муҳим ташаббус деб тан олишини таъкидлаб ўтди.

-Мен 10 ойдан буён Ўзбекистонда яшаб келмоқдаман ва аминманки, сайёҳларни қизиқтираётган туристик объектлар мавжуд жойларда, хусусан Хивада маданий ва меъморчилик ёдгорликлари атрофида инфратузилмани ривожлантириш, маданий объектларни асраб-авайлаш, бошқариш ва иқтисодий фойдаланишга ҳисса қўшишга бевосита йўналтирилган, маданий мерос ва бошқа сайёҳлик маҳсулотларнинг очиқлигини таъминлаш ва алоқаларни ривожлантиришга, шунингдек, маданий объектларни қўллаб-қувватловчи имконият ва қулайликларни кенгайтириш жуда ҳам муҳим, деди Алкис Дракинос.

Семнарнинг асосий мақсади -ЕТТБнинг Асосий концепциясида таклиф этилган Ўзбекистон бўйича муҳим йўналишларни белгилаб олиш, муҳокама ва имплементация қилиш учун томонларни ва жамоатчиликни жалб этиш бўлди. Семинар давомида Асосий концепцияни амалга ошириш жараёнларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш ҳуқуқи берилган ишчи гуруҳ ташкил этилди. Лойиҳа доирасида бошланғич босқичда Хивада молиялаштирилади.

Семинарда ЕТТБ бош банкири, Кўчмас мулк ва туризм департаменти директори ўринбосари Марилена Вуиу, Лондон коллеж Университети арехология институти илмий тадқиқотчиси ва лойиҳа менежери, меросни бошқариш бўйича консультант доктор Гайгизис Жораев, шунингдек, БМТ Бутунжаҳон туризмни ривожлантириш ташкилоти — UNWTO менежери Ванесса Сатурлар билгаликда мутасадди вазирликлар, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, халқаро ташкилотлар, БМТ агентликлари, музейлар, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, сайёҳлик фирмалари, меҳмонхоналар, банклар, шунингдек, Тошкент ва Хива шаҳарлари жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Атиш жоизки , 1992 – 2010 йиллар оралиғида ЕТТБ томонидан 54 та лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистонга жами 894 миллион евро маблағ инвестиция сифатида киритилган. 2017 йилнинг охирига келиб, Банк фаолиятининг Ўзбекистонда қайта тикланиши билан банк томонидан Ўзбекистонда умумий қиймати 153 миллион евродан ортиқ 6 та лойиҳани амалга ошириш бўйича келишув имзоланди.

Наргис ҚОСИМОВА

262A0110

“АХБОРОТ ХИЗМАТЛАРИ ВА ОАВ: СУВДАН ОҚИЛОНА ВА САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ МАВЗУСИНИ ЁРИТИШДАГИ ҲАМКОРЛИК

Мавзусида  12-13 сентябрь кунлари Тошкент  ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизацилаш институтида  Марказий Осиё минтақавий экологик маркази томонидан ташкил этилган Инновация ва илмий тадқиқотлар кластерида Европа Иттифоқининг  «Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида сув ресурсларини барқарор бошқариш» лойиҳасининг бир қисми бўлган «Ўзбекистонда сув ва атроф-муҳит масалалари бўйича  саводхонликни ошириш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш (UzWaterAware) » йўналишида семинар-тренинг  бўлиб ўтди. Асосий мақсад- бугунги кундаги долзарб  бўлган чучук сувни тежаш ва ундан оқилона фойдаланиш масалалари борасидаги ахборотни тарқатишда мувофиқ ташкилотлар ахборот хизматлари ва журналистлар ўртасида ҳамкорликни ўрнатишдан иборат.

262A0161Шоҳиста Зокирова, Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси қилиш бошқармаси мутахассиси:

-          Тренинг ҳам ахборот хизматларининг ходимлари ҳам журналистлар учун фойдалидир. Чунки бугунги кунда долзарб бўлган ичимлик суви муаммосини тежаш ва ундан оқилона фойдланиш масаласи бутун жаҳонни ташвишга солмоқда. Афсуски, жамиятимизда айнан сувдан фойдаланиш маданияти тўлиқ шаклланмаганлиги боис ҳануз сувни кўплаб исроф қилиш ҳолатларини кўришимиз мумкин. Тренингда ахборот хизматлари ходимлари ва журналистлар ўртасида мазкур долзарб муаммони биргаликда ҳал қилиш, аҳолини бу борадаги ахборот билан таъминлашда стратегияни ишлаб чиқиш масалалари кўтарилмоқда. Ўйлайманки, мазкур ҳамкорлик ОАВ томонидан ушбу муаммони кенгроқ ёритишга туртки бўлади.

262A0097

Марказий Осиё давлатлари аҳолисининг сувга бўлган талаби асосан трансчегаравий дарёлар – Амударё ва Сирдарё ҳисобига қондирилади. Кузатишларга қараганда, 2020 йилга бориб иқлим ўзгариши, глобал ҳароратнинг ошиши туфайли мазкур дарёларни сув билан таъминлаётган музликлар захирасининг 15–20 фоизга камайиши кутилмоқда. Тоғ музликлари ҳажми йилига 0,2–1 фоиз атрофида камайиб бораётгани, тоғ дарёлари ҳавзаларида қор захиралари тобора қисқараётгани фикримизнинг исботидир. Иқлим ўзгариши туфайли минтақамизда ёз фаслига хос давр чўзилади. Ўз навбатида, қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш меъёри 2030 йилга бориб ҳозиргидан 5 фоизга, 2050 йилга бориб 7–10 фоизга ва ниҳоят 2080 йилга бориб 12–16 фоизга ошади. 262A0132Бинобарин, табиатга муносабат, жумладан, сув ресурсларидан оқилона, тежаб-тергаб фойдаланиш янада муҳим масалалардан бирига айланади. Сувсизлик муаммоси қишлоқ хўжалигига, қолаверса, иқтисодиётнинг бошқа соҳаларига катта зарар етказиб, шу заминда яшаётган кишиларни жиддий синовларга дучор этиши мумкин.

262A0094Тренингни Ижтимоий тизимларни стратегик бошқариш Институти стратегик ривожлантириш бўйича директори Андрей Бойцов олиб борди. Икки кун давомида қатнашчилар ижтимоий фикрни шакллантиришда  мавсумий маркетинг усулларини қўллаш, ОАВ учун ахборот хизматлари билан ҳамкорлик масалалари, сувдан фойдаланиш ва уни тежаш бўйтча жамоатчилик фикрини шакллантириш борасидаги замонавий усуллар ҳақида тушунчаларга эга бўлишди. Тренинг давомида ўтказилган “Сувдан самарали ва оқилона фойдаланиш масалаларини стандарт равишда қабул қилиш. Ахборот хизматларининг ОАВ билан ҳамкорлик вазифаларини шакллантириш”, “ Сувдан оқилона фойдаланиш масалаларига доир ахборот хизматлари томонидан  ОАВ   учун янгилик яратиш жараёнининг моделлари” ни ишлаб чиқиш борасида ишбилармонлик ўйинлари ўтказилди.

Тренинг якунида қатнашчиларга сертификатлар топширилди.

Азиза АЛИМОВА

Суратлар муаллифи Аскар Якубов

alternativnaia-energetika

МУҚОБИЛ ЭНЕРГИЯ – КЕЛАЖАК АСОСИ

Сўнгги йилларда бутун дунёда ресурсларни айниқса, энергияни тежаш долзарб масалага айланиб бормоқда. Бу энергия истеъмоли ишлаб чиқаришдан кўра жадал суръатларда олиб бораётгани билан бевосита боғлиқдир. Шунга мувофиқ энергия тежаш борасида юқори технологияли услублар, илғор илм-фан ютуқларига асосланган инновацион ва илмталаб технологияларни жорий этиш алоҳида аҳамият касб этади.

Бугун Ўзбекистонда муқобил энергия манбааларини ривожлантириш масаласи самарали ҳал этилмоқда ва бу йўналишда салмоқли натижаларга эришилаётир. Мамлакатимиз бу борада улкан салоҳиятга эга. Негаки, юртимизда йилнинг 270 куни қуёшли бўлади ҳамда бу энергия ишлаб чиқариш учун яхшигина имкониятдир.

Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган электр энергиясига эндиликда  35,8 % ни саноат, 9 % ни транспорт, 6% ни қишлоқ хўжалиги, 37,8% ни аҳоли ва 14,8% ни коммунал хўжалик истеъмол қилади ва келгусида ёқилғи-энергия ресурсларига бўлган талаб янада ортиб бораверади.

651935 Жаҳондаги иқтисодий ривожланиш боис 2030 йилга бориб электр энергиясига бўлган талаб аср бошидагига нисбатан 5% га ошади ва бу борадаги эҳтиёж 23,27 миллиард тонна шартли ёқилғини ташкил қилади.

-2017 йил 2 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида”ги ПҚ-2947-сонли Қарори қабул қилинди,-дейди Қарши давлат университети физика-математика факультети касбий таълим кафедраси мудири, доцент Афтондил Вардияшвили. -Ушбу қарорга мувофиқ, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни изчил амалга оширишга, шу асосда янги экологик тоза технологияларни ишлаб чиқиш қувватларини ташкил этишга ҳамда замонавий технологиялардан фойдаланиш негизида амалдаги гидроэлектр станцияларни техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, илғор хорижий тажрибани изчил ўзлаштиришни ҳисобга олган ҳолда сув ресурсларини самарали бошқаришга шунингдек, энергетика ресурсларининг мутаносиблигини ошириш ва шу асосда корхоналар ва аҳолининг электр энергияга бўлган эҳтиёжини янада қондиришни таъминлаш каби муҳим йўналишлар белгиланди.

Ушбу Дастур доирасида 42 та янги гидроэлектр станция қуриш ва ишлаб турган 32 та гидроэлектрстанцияни модернизация қилиш ҳисобига 2025 йилга қадар республикамизнинг экологик тоза гидроэнергия ишлаб чиқариш қувватларини 1,7 баробарга ошириш назарда тутилмоқда.

Қайта тикланувчи ва муқобил энергия манбаларидан, иккиламчи энергетика ресурсларини энергетик утилизация қилишдан фойдаланган ҳолда, электр энергия ишлаб чиқариш, қуёш, шамол энергияси, микро ва кичик гидроэлектрстанциялардан фойдаланишнинг синовдан ўтган технологиялари асосида энергия ишлаб чиқариш қувватларини яратишга тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш орқали ёқилғи-энергетика балансини диверсификациялашга бўлган талаб ортди.

-Бугунги кунда жаҳонда қайта тикланадиган энергия манбаларига бўлган қизиқиш кундан-кунга ортиб бормоқда,-дея сўзини давом эттиради Афтондил Вардияшвили. -Бу энергетика соҳасининг тараққиёт таҳлили шуни кўрсатадики, мазкур манбаларни танлаш географик жойлашув, табиий ресурслар мавжудлиги ва молиявий имкониятлардан келиб чиққан. Масалан, Исландия геотермик, яъни ер бағридаги иссиқликдан энергия манбаи сифатида фойдаланиш борасида кенг салоҳиятга эга бўлса, Италия ва Испанияда қуёш энергиясини фотоэлектрик станциялар ёрдамида тўғридан-тўғри электр энергиясига айлантиришга, паст потенциал иссиқликни иссиқ сув таъминоти, сувни ҳамда ҳавони қиздириш ва қишлоқ хўжалик масъулиятларини қуритиш каби қатор имкониятлар мавжуд. Дания ва Германия шамол энергиясидан фойдаланиш бўйича Европа Иттифоқида етакчи бўлса, Финляндия, Норвегия ва Швеция гидроэнергетикани, Дания, Испания каби жанубий давлатлар қуёш ва шамол энергетикасини, АҚШ, Хитой ва Япония каби давлатлар эса ҳар уччала энергетикани стратегик йўналиш этиб белгилаган.

Бу маълумотлар жаҳон энергетика соҳаси мутасаддиларини ва ўз навбатида мамлакатимиз олимлари олдига муқобил энергия манбаларидан кенг фойдаланиш бўйича самарали ишларни амалга оширишга ва янги-янги илғор технологиялар кашф этилишини тезлаштиришга ҳамда бу энергия манбалари асосида ишлайдиган замонавий қурилмаларни лойиҳаловчи ва ишлатувчи олий маълумотли мутахассислар яъни магистрларни тайёрлаш талабини ҳам қуймоқда.

-Бу борада олиб бориладиган илмий-тадқиқот ва амалий изланишларга ўз эътиборини қаратган Қарши давлат университети олимлари Европа иттифоқининг “Эрасмус” дастури асосида бажариладиган ишларга фаол иштирок этмоқдалар,-дейди сўзини давом эттирган ишчи гуруҳи раҳбари Афтондил Вардияшвили. -Улардан бири “RENES: Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф-муҳит соҳасида магистрлик дастурини ишлаб чиқиш” лойиҳаси бўлиб ҳисобланади. Лойиҳа грантхолдери-Италиянинг Л`Акуила университети бўлиб, уни амалга оширишда Европанинг 4 та ОТМлари яъни,  Италиянинг Л`Акуила Университети бош координатор, Германиянинг Берлин Техника Университети, Швеция Технология Қироллиги институти, Болгариянинг София Химия-технология ва металлургия Университети UCTM (BL) ва Ўзбекистондаги  6та ОТМлари ҳамда ноакадемик ташкилотлар -Андижон давлат университети, Гулистон давлат университети, Қарши давлат университети, Ургенч давлат университети, Тошкент автомобил йўллар институти, Тошкентдаги Турин Политехника университети, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қуёш энергияси халқаро институти  MIRSOLAR LTD, Андижон табиатни муҳофаза қилиш қўмитасидан вакиллар иштирок этмоқдалар.

Маълумотларга қараганда, табиий ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш суръати бугунги кундагидек давом этадиган бўлса, сайёрамиз бўйича нефт захиралари кўпи билан 55-60, табиий газ 70-75, кўмир эса 150-160 йилга етади.

Лойиҳа 3 йил (2016-2019)га мўлжаллангани ҳолда, унинг мақсади: Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари, саноати экологик ва энергия муаммоларини маҳаллий ва минтақавий даражада ҳал қилишга эга бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф-муҳит соҳасидаги мутахассис – муҳандиснинг янги профилини яратиш бўлиб, лойиҳа ўз навбатида қуйидаги вазифаларни бажаришни талаб қилади: Ўзбекистон ҳамкор ОТМ ларида (ҚарДУ, УрДУ, АДУ, ГулДУ, ТАЙИ, ТУПУ) қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф-муҳит соҳасида мавжуд бўлган магистрлик дастурларини янгилаш, қайта ишлаб чиқиш ва европанинг ECTS тизимидаги янги магистрлик дастурини киритиш; Барқарор атроф-муҳит ва қайта тикланувчи энергия ҳолатини баҳолаш учун лабораториялар ташкил этиш. Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларини қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф-муҳит соҳасида салоҳиятини ошириш; Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф-муҳит бўйича, маълумот ва ахборотларни етказишни такомиллаштириш бўйича давлат ташкилотлари, корхона ва таълим муассасаларида ўқув семинарларини ташкил этиш, таълим-инновация ҳамда илмий –тадқиқот ишларини ривожлантиришдан иборат.

 

Юқорида зикр қилинган тахлилдан куринадики, ҳозирги пайтда ер юзида аҳоли сонининг йил сайин ошиб бориши ва ўз навбатида энергияга бўлган талабни кучайиши, фан-техниканинг тез суръатларда ривожланиб бориши, ижтимоий-иқтисодий, экологик ҳамда энергетик муаммоларни вужудга келишига сабаб бўлар экан. Бу эса ўз навбатида дунё мамлакатларида, хусусан республикамизда ҳам қайта тикланувчи энергетиканинг янада жадал ривожланишига замин яратади.

 

Гулруҳ Жўраева,

                                                  Ўзбекистон экологик ҳаракати Қашқадарё       

                                                 вилояти ҳудудий бўлинмаси координатори